Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи
Facebook
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи PDF Босма E-mail
Материал индекси
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи
2
3
4
5
6
Ҳамма саҳифа

Қуёшни баҳорнинг боши ва кузнинг адоғида ҳар қачонгидан кўра қаттиқроқ, кўпроқ суюшимизни таъкидлашга ҳожат бўлмаса керак. Одамлар илк баҳор куёшини аскарликдан қайтган ўғлини ёки ғурбатга узатилган, яъни узоққа келин бўлиб тушган қизини кутиб олган отаона каби қаршилайдилар. Кузги қуёш эса бамисоли байрам таътилида келган меҳмон — лоақал яна бир кунга қолиши исталган суюкли фарзанд... У булутлар бағридан боқиши билан боғчаларга, супаларга, айвонларга, деразалар тубига кўрпачалар солинади, суҳбатлар курилиб, тикиш-бичиш сингари қўл юмушларига киришилади. Апрелнинг бошларида, икки қавватли уй деразаси олдида ўтириб ҳам ип юмалоқлаган, ҳамда тўр парда узра тушаётган оқшомни кузатаётган икки аёл аслида кўпдан орзиқиб кутганлари — қуёш нурлари боис шу ерда ўтирардилар.
Ташқарида болалар тўп ўйнамоқда. Ўйинда енгилмаслик учунми, ёки ҳали исиб улгурмаган баҳор ҳавосида жунжикмаслик учунми ўртадаги тўп ортидан югуришмоқдалар. Девор тубида эса икки болакай уларни томоша қилиб туришибди. Бири совқотганидан кўлларини қўлтиқларига суқиб олган, қаровсизлиги кўринишиданоқ билиниб турган олти ёшлардаги заифгина ўғил бола. Иккинчиси гўзал либослар кийғизилган, тоза қиёфали, уч ёшларга кираркирмас қизалоқ. Танимаганлар каттасини кичигининг уйида хизмат қиладиган аёлнинг ўғли деб ўйлашлари мумкин ва шундай гумон қилишга ҳақлидирлар. Чунки, бундай тахмин қилиб, ҳукм чиқаришга исталганча аломатлар бор, аммо бошқача ўйлашга асос бўладиган далил мавжуд эмас.
Аслида бу икки бола — қариндошлар. Қариндошликлари икки ҳолатда акс этади: бири шу онда ёнмаён туришлари, иккинчиси бир уйда ётиб туришлари. Уларнинг шу иккисидан бошқа барча нарсалари фарқлидир. Ебичишлари, кийинишлари ва уларга қилинадиган муомала қариндош эмасликларига далолат бўла олади. Бирини «бир донам, ягонам, дилпорам, дилбандим» деб суйишса, иккинчисини «йўқол, башаранг қурсин» дея қувишса, бирига ҳар соат жоним, кўнглинг не тусайди» деб мурожаат этилсаю, бошқаси очқаганини айтса, «очқамай ўл, заҳар е, заққум ют» деб жавоб эшитса, бирини бағрига босаркан, бошқасини кўкрагидан итарса, албатта, бу ҳодисалар, уларнинг қариндош эканига далил саналмайди,
Олти ёшлардаги ўғил бола бундан уч йил аввал — уч ёшларида етим қолиб, ўгай она кўлида шу ҳолга тушди: бир бола кўтара олиши мушкул бўлган қаҳру қийинчиликларни, ҳаёт аччиқликларини тотди, таёқ еди. Кўрганкечирганлари ичида тамоман унутгани — она меҳри, она шафқати... Унинг учун ана шу уч йил уч аср қадар узоқ кечди. Шу уч йил ичида лоақал бирор марта тасодифан бўлсаҳам «жон болам» деган сўзни, афсуски, эшитмади. Унинг қулоқлари бундай яхши сўзларга ташна, қалби эса зор бўлди. Бу боланинг вазифаси кичигига қараш, уни овунтириш, ўйнатиш, бешигини тебратиш ва Саниҳахоним кўрсатган ишларни бажарипвдан иборат.
Ҳозир бу икки қариндош тўп ўйнаётганларни томоша қилишмоқда. Тўғрироғи, каттаси томоша қилаётган кичигига кўзқулоқ. Ўйинни рўпарадан кўриш қулай туюлди. Синглисини қарши тарафга оҳиста етаклай бошлади. Кўзи болалар ўйнаётган тўпда, аксига олиб тўп синглисига келиб тешши мумкин. У фақат шунинг учун диққатини тўпга қаратган, ўйинни эса томоша қилмоқчи эмас. Ўзи ўйнамагач, томошадан не фойда? Бу эҳтиёт синглисини яхши кўргани учунми? ЙЎқ. Чунки бири ҳар жиҳатдан севгига, иккинчиси нафратга дучор бўлган қариндошларнинг бир-бирини яхши кўриши дарёнинг тепага оқишидай гап. Унда бу ҳаракатнинг сабаби нимада? Бу бола ўзи яхши кўрмаган қариндошини нечун бу қадар жидду жақд билан қўриқлайди? Жавоб оддий: калтак ейишдан қўрқиш... Ҳа, шу қўркув бўлмаса, таёқемасаеди... Бой болалари еган шоколаддан кўпроқ таёқлар... ўрнига меҳр-шафқат, мурувват кўрса эди, балки қариндошини бундан кўпроқ авайларди. Жони ачиб, яхши кўриб, ўзи истаб қарарди. Шафқат ва марҳамат юлдузлар қадар узоқ экан, у ўзига юкланган юмушларни кўнгилдан, меҳр билан адо этолмас эди.
ЙЎл ўртасига келганда қизалоқнинг оёғи қайрилиб, йиқилиб тушди. Бола уни дарҳол турғаздию, фарёдини тўхтатолмади. У қизалоқни кучиб четга етаклади, кийимларини қоқа бошлади. Қизча йиғидан тинмасди. Қарши томондан очилган эшикдан бир аёлнинг боши кўринди. Атрофга аланглади, болаларни кўрди. ЙЎлда эркак йўқлигини билгач, тезроқ юрди:
Разил, яна болани йиғлатдинг, ҳозир сенга кўрсатиб қўяман! Юқоридан очилган деразадан ёш қиз овоз берди:
Санихаҳола, Исмоилнинг айби йўқ. Бола ўзи йиқилди. Ўз кўзим билан кўрдим. Саниҳахоним, унинг бу аралашувидан мамнун эмаслигини таъкидлаган оҳангда жавоб берди:
Яхши қараса йиқилармиди, синглим? Кўр бўлгур, ҳеч қарамайди гўдакка. Сўнг болаларга ўгирилди. Юқоридаги қиз:
Аллоҳ ҳаққи, у айбдор эмас! — дея бакирди. Лекин Саниҳахоним қулоқ солмади, каттасини бир икки шапалоқлагач, кичигини қучоғига олди:
—    Кел қўзичоғим, ягонам! Сўнг Исмоилга ўгирилди: Уялтирма, икки тарсаки нима деган гап? Нақ оёғимнинг остигаолиб тепкилардимку.... —дея ўдағайлаб, боласини етаклаб уйи томонга йўл олди.
Исмоилнинг ноҳақ жазоланиши ўйнаётган болаларга текин томоша бўлди. Икки дақиқа давом этган бу шафқатсиз воқеа уларни тинчлантирди, ҳатто дам олдилар. Исмоил йиғлар экан, улар яна ўйинларига берилиб кетдилар. Бу орада ён томондаги эшик очилиб, ҳалиги бақирган қиз чиқди ва Исмоилни чақирди:
Исмоил! Исмоил! Исмоил қайрилиб қаради.
Буёққа кел!
Борди. Қиз уни ичкарига таклиф этаркан:
Ол, мана буларни, е! Мана бунга эса кўнглинг истаган нарсани сотиб ол, —дея қўлидаги қандларни унга узатди. Бошқа кўлида эса эллик қуруш бор эди.
Керакмас, Фотима опа.
Олмасанг хафа бўламан, опа демайсан.
Исмоил ҳиқиллашини босолмади. «Булар нимага ҳам ярарди, ҳеч қандай фойдаси йўқ», дегандай олди. Чўнтагига солди.
Кел юзингни яхшилаб юв, Исмоил, —деб Фотима зинада турган сурахи (графин)га узалди, Исмоил ҳиққиллаб:
Опа, ўзим юваман, овора бўлманг.
Мен куйиб турсам, яхшироқ ювасан. Қулоқсиз бўлма! Исмоил юзини ювди. Фотима сочиқ келтириб боланинг юзини артди ва
ўпиб кўйди.
—    Бир нарса керак бўлса, ёнимга кел, майлими, Исмоил.
Исмоил унинг кўзларига қаради. Эзилиб қаради. Кўзлари яна ёшланди.
Менинг ҳам сиздай опам бўлсайди?!—деб чўнтагидан чиқарган кир рўмолчани кўзларига олиб борди.
Мен сенинг опанг эмасманми, Исмоил?! Доим ёнимга келиб тур.
Қандай келаман? Бу ерга кирганимни кўрса, ўлдиради мени.
Ташқарига йўналиб, ўз эшикларига бир қараб қўйдида, девор тагига ияги билан қўлларига таянганча чўнқайиб ўтирди ва йиғлай бошлади.
Саниҳахоним Исмоил еган таёқлар жаннатдан чиққан дейди. Орасира шундай дейишдан Исмоилни уриб завқлангани каби завқ олади. Жаннатдан чиққан нарса фақат таёқми? Ёхуд таёқнинг жаҳаннамдан чиққан тури йўқми? Модомики, жаннатдан чиққан экан, нечун Салма билан бирга тотмайди бу таёқни?! Исмоил кичик боши билан буларни тушунгандай бўлар, йиғлар, фақат тузукроқ, тўғрироқ жавоб тополмасди. Топгандан не фойда? Таёқ жаннатдан чиққанми ёки дўзахданми, барибир Исмоилнинг жонига азоб бераверадику, Исмоил шундай хаёллар билан банд бир пайтда юқорида икки аёл ўртасида шундай суҳбат кечарди:
Пастда нима қилиб юрувдинг, Фотима?
Исмоилнинг кўнглини кўтардим, она.
—    Бировнинг боласи бўлса, сенга нима, қизим? Онасини биласанку, димоғидан қурт ёғади. Нега аралашасан демайдими?..
Десин, она, деб кўрсин?! Зулм эмасми гўдаккинага?! Онаси бўлмаса, шунча эзиш керакми? Аслида онасизлигини билдирмаслиги зарурку... бунинг ўрнига бундай иш тутса, жон чидайдими?
Бу инсонлик эмас, аммо на чора, нима ҳам қилардинг?! Кимга дод дейсан, кимга тушунтирасан, қизим?! Ҳамма ерда
шундай. Қайси ўгай она етим болаларни бағрига олибди?! Ўз боласидай кўрибди? Ўгайлик қилмаган ўгай она борми? Қани бундай фазилатлар, қизим?
—    Менга қолса, бу болага зулм қилинмаса дейман. Ўз дарди ўзига етиб ортади. Она меҳрига муҳтож, кўнгли вайрон болага қандай муомала қилишмоқда, билмадим. Қандай инсон бундай муомала қилади, қайси ахлоқ китобида бунга ўрин бор?! Қай виждон бунга чидайди, билмадим, она, билмадим..!
Шу кеча Фотима, ухлай олмади. Кўзларини юмиши билан Исмоилни кўрар, у йиғлар, тўхтовсиз йиғларди. Бу боланинг ёлғиз айби — онасининг ўлгани, етимлиги. Аслида, унга бу ёшда парвариш, она меҳрига муҳтож ғамли юрагига, маҳзун кўнглига малҳам зарур эди. Лекин қайда малҳам?! Қани, у меҳрибон инсон?! Инсонийлик амрига кулоқ тутган борми? Мурувват, марҳамат йўлидан юргувчи қани? Қани, ўз диний бурчини ўйлаганлар?! Қаерда?!! Ахлоқий вазифасини ўтайдиганлар қайда, қаёкда, қани?! Агар Жаноби Пайғамбаримиз туғилмасдан етим қолганлари эсланса, ҳар етимга қилинган яхшилик Аллоҳ ҳузурида ул зотга қилинган яхшилик сингари қабул қилиниши ўйланса, шундай ҳодисалар содир бўлармиди?! Аслида катта одам ҳам кўтаролмайдиган юк бечора, ёшгина гўдак елкасига қўйилган эди. Онаси вафот этгандан буён ҳаёти вайрон, кўнгли чилпарчин, дунёдан безган. Бездирувчи таёқлар, ҳақоратлар пайдарпай ёғилиб, пешма-пеш келиб турар, фақат яхши сўз, мехрмурувват, марҳамат кўли тасодифан бўлса-да, ҳали унинг дарвозасини, кўнгил эшигини очмаганди... Ҳа, жажжигана Исмоил бу ҳолга бардош берар, истаристамас бу оғирликларни кўтарарди. Кўтармасдан нима ҳам қиларди?! Арзимас хатоси учун ҳам калтаклайдиган ўгай онауни парвариш қилармиди?! Унга ёки отасига буларни айтиб, дардига дармон топармиди?! Исмоилучун бу ишлар ғоят мушкул эди. Отаси ёнида ҳам ўгай онасидан кўп бор ҳақорат эшитган, калтак еган, аммо отаси унинг ёнини олмаган. Ақалли бирон марта ўгай онанинг қўлидан тутмаган. ЙЎқса, шундай бўлармиди? Лоақал оқшом уйга қайтган отасини хурсандлик билан қаршилаб, қучоғига отилмасмиди?! Қачон бунга журъат қила олган? Фотима бундай ҳолатга шоҳид бўлмаган. Аммо оқшом уйга қайтган ота қаршисида боши эгик, ўйлай-ўйлай уйга кириб кетган махзун Исмоилни кўп кўрган. Балки бир оз кейин бу камчиликлар ботар вау отасининг кўлидан тутар... Балки ҳар ким ўз айби учун ўзи жазоланар... Балки қариндоши қилган хатоси учун Исмоил жазоланмайдиган кунлар келар...
Икки ҳафтача аввал унинг кўнглини кўтариб:
—    Исмоил, унинг қилмишларини отангга айтмайсанми? Мени кўп уради демайсанми? — дейиши билан Исмоилнинг боши эгилди:
Отам мени яхши кўрмайдику... Кечаси тиззаларига ўтирмоқчи бўлсам, онамга қаради, қарадию, мени суриб кўйди. У Салмани келтирди:
—    Капкатта болангни суймасдан мана буни эркалат! Отам ҳам уни эркалатди.
Исмоил   буларни   айтиб   йиғлади,   Фотимани   ҳам   йиғлатди.Тўшагида   шуларни   ўйлаб ухлаёлмаган Фотима гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилар, ўртанар эди. Икки ой ўтди. Байрам келди. Одатга мувофиқ болалар эшикмаешик юриб, кўл ўпардилар. Исмоилҳам байрам куни отасининг кўлини ўпди. Отаси ҳам уни бағрига олди, кучоқлади, юзларидан ўпди. Байрамда чўнтагига тушган бешўн куруш ва кийган янги либослари ўз йўлига, Исмоилни қувонтирган — ота қучоғида беш дақиқа ўтириш, ота чеҳрасини очиқ кўриб,ширин сўз эшитиш эди. Ҳатто ўгай онаси уни суйиб, қучоқлаб ўпди. Байрам қандай гўзал, қандай тотли! Ҳар кун байрам бўлсайди, деб ўйладн. Аввал буни дўстларига англатишни ўйлади. Отам мени суйди демоқчи бўлди. Кейин бу фикридан воз кечди. Уйдан чиқиб тўғри Фотима опасининг эшигига юрди. Нима учун? Уни тушунган ёлғиз у бўлди, кўзёшини у сидирди, ҳар недан ортик, муҳтож бўлгани — шафқатни, меҳрни ундан кўрди. Қай вақт калтакланса, Фотима опа ҳамдард бўлди. Кўнгли тасалли топди. Шунинг учун Исмоил энг аввал унинг уйига йўл олди.
Ешик Исмоил қўл узатмасдан аввал очилди, очиқ чеҳра Фотима опа уни таклиф этди. Келишини деразадан кўрди.
—    Опа... — дея унга талпинди.
—    Кирмайсанми? Қочадиганга ўхшаб турибсан. Шундайми? Дунёда сени ёлғиз ташлаб кўймайман.
Исмонлнингўзи ҳам киришни, беш дақиқа опасининг ёнида ўтиришни жудаям истарди. Аммо унинг вайрон кўнглидан, тушунармикан, истамай қолмасмикан дега ҳадиклар ўтди. У кечираётган ҳаёт — меҳрга муҳтожли ҳеч ким томонидан севилмаслик ҳиссини кўнглига синг дириб юборган бўлиб, Фотима опаси ёнида ўтириш унга юк, малол келиши мумкинлигини ўйламоқда эди. Юқори чиқди. Қўллар ўпилди, дуолар қилинди,
Бугун отам мени суйди, опа. Бағрига олиб эркалади
Бу — табиий, Исмоил, у — сенинг отанг. Албатта шундай қилади.
Ҳар кун бундай эмаску...
Енди шундай бўлади, иншоолоҳ.
Исмоил узатилган қандлардан бир дона олди.
Яна ол, Исмоил
Етади, опа. Бўлади. Раҳмат.
ЙЎқ, бўлмайди, мана буни мен учун ол. Мени яхши кўрсанг, ол. Исмоил яна бир дона олди. У ниманидир айтмоқчи эди. Бошини сал эгди:
Опа, сизга бир гап айтайми?
Айт, Исмоил.
Кечқурун отам мени мозорга олиб борди. Менга онамнинг қабрини кўрсатди. «Қара, ўғлим, бу ерда онанг ётибди. Ўқи!» — деди.
Ўқидингми?!
«Фотиҳа» ўқидим, опа, «Алҳам»ни. Аммо, роса йиғладим.
У Фотимага бу гапларни айта туриб кўзларига келган ёш томчиларини тўхтатолмади. Кетмоқчи бўлиб, ўрнидан турди. Фотима дарҳол қўлларидан тутди.
—    Қаёққа борасан, Исмоил? Менинг билан шунчагина ўтирасанми? Одам опасининг ёнидан ҳам шунча тез кетадими?
Исмоил Фотима опасининг кўнглини кўтариш учун яна қайтиб ўтирди. Сал фурсат ўтгач:
Энди кетай, опа, — деб қўзғалди.
Майли, бор. Аммо яна кел, кутаман.
Исмоил чиқди. Сўнг қаёққа кетганини ҳеч ким билмайди. У анча вақт маҳаллада кўринмади.
Агар гўрков ўша куни жойида бўлганида, олтиетти ёшлардаги бир боланинг эшикдан кириб, шошапиша қабристон оралаб кетганини кўрган бўларди. Бу бола ўша тунда зиёрат қилгани келиб, онасининг қабрини билиб олган Исмоил эди. Ундан бошқа бола бунга қодир эмасди. У дунёда шу бир уюм тупрокдагидек афтни ҳеч ердан, ҳатто отасидан ҳам тополмагани ва шунинг учунмикан отаси билан ўзи ўртасида бегоналик пайдо бўлганидан бу ерга келди. Чопиб келди. Ҳар ким кўнгилхушлик учун шошган байрам айёмида тўйиб-тўйиб йиғламоқ, йиллар кўнглига чўктирган дардларининг бир қисмини енгиллатмоқ учун келганди Исмоил...
Байрам ўн беш кеча-кундуз бўлди. Ўгай онанинг Исмоил тўғрисида берган маълумоти отани ўйлантириб кўйди. Унинг айтишича, Исмоил тезтез қаёқларгадир кетар, ярим соат, бир соатгача ҳеч ким уни кўрмасмиш. Ўзидан сўралса:
—    Ўйнадим, — деб кўя қолар, бошқа жавоб олинмасди.
Янги хотиннинг раъйига қараб бугунгача ўз ўғлига ўгай ота қаторида бўлмоқдан бошқа нарса кўлидан келмаган отани ўй босди. Бола қаёққа кетиши мумкин? Бошқа маҳаллаларга ўйнагани бориб, у ерда болалардан таёқ еб қайтгани эсига тушди. Эзилди. Исмоил ўзи учун муглақо хузурсиз бу уйдан узоқлашиши табиий эмасми?! Иккинчи маротаба уйланганидан кейин ота сифатида ўғли учун ҳеч нарса қилмади. Ота буни илк бора бугун хис этди ва ўз қилмишларининг кечирилмас гуноҳ эканлигини англагандай бўлди. Уни ичидан қайнаб чиқаётган бир нидо эзарди: виждонли бир ўгай ота Исмоилга сендан кўра яхшироқ муомала қилар, меҳрлироқ бўларди. Турди. Ташқарига чикди. Кўзёшларини сидирмоқдан бошқа бир чора тополмаётганди. Иккн кун ўтди. Ҳаво анча илиб қолди. Дўконларнинг эшиклари очилди. Кўкракларни тўлдириб-тўлдириб баҳор хавосини оладиган завқли дамлар бошланди. Бир дўстиникида меҳмондорчиликда ўтириб, чойнинг охирги ютумини ҳўпларкан кўзлари бирдан катта-катта очилиб кетди. У кўчада югуриб кетаётган Исмоилни кўриб қолди. Мезбон билан хайр хўшлашишга ҳам сабри чидамасдан Исмоилнинг ортидан тушди. Исмоил орқасига қарай демасди. Беш дақиқалардан сўнг қабристон эшигидан аввал олти ёшлардаги бола, ундан кейин бир киши кирдилар. Унинг қайдалиги энди маълум эди. Аввал мозорчига учради. Мозорчи бу бола бир икки ҳафтадирки, қабристонга серқатнов бўлиб қолганини, шошапиша, ҳатто югуриб келиши ва бироздан сўнг қайтишини айтди. Мозор бошларида ҳеч ким кўзга ташланмасди. Ота ажабланган кўйи Исмоилни ахтара бошлади. Ўғли ҳадеб кўзга ташланавермагач, Фотиҳа ўқиб кетишучун марҳума хотинининг қабри томон йўналди. Ўн одимча масофа қолган эдиямки, мозорнинг нариги тарафидаги ғалати бутага кўзи тушди. Бутага яқинлашиб, шохни кўтариш учун эгилиши билан ҳайратдан донг қотди. Кўзлари косасидан чиқкудай бўлиб, бир ҳамлада бута шохини четга тортди. Бута тагида Исмоилнинг заиф вужуди кўринди. Чуқурлиги бир қаричча келадиган, ётганда Исмоилнинг бўйига мос бир жой қазилган. Исмоил шу чуқурда ози мозорга тегар даражада ётибди, юзига бўз парчаси ёпилган. Устидан бута олинишини сезар-сезмас Исмоил ётган жойидан ирғиб турди. Қаршисида отасини сўрди. Сакраб тураркан биринчи қилган иши юзидаги бўз тарчасини чўнтагига солмоқ бўлди. Ҳар иккиси кутилмаган бу учрашув ҳаяжони ичра қўрқув ва ҳайрат аралаш бир-бирига тикилиб қолдилар.
Исмоил оёқ товушларини эшитган, бироқ зиёратчи уни сезмасдан ўтиб кетишига ишониб, жим ётган эди. Кўрдики қаршисида отаси турибди. Шу онда тупроққа айланган онаси ва етимлик жамики озорларини чекишига сабаб бўлган отаси орасида эди у. Қочиш керакмикан? Нима қилса экан? Исмоил ҳозир бу саволларга жавоб бера оладиган ҳолатда эмасди.
Бу ерда нима қиляпсан, ўғлим?
Онамнинг кучоғида ётибман.
Шундай ҳам бўладими, болам? Онангўлганига неча шил бўлди?! Ахир у тупроққа айланиб кетганку
Майли. Мен унннг тупроғини ҳам яхши кўраман. Энди бу ер менинг уйим, — деди у қўли билан қазилган койга ишора қилиб.
Ота бошқа чидаёлмади, Онасининг тупроғидан бошқа ўкинадиган ери ва кимсаси қолмаганини англаган боласини бағрига босиб хўнг-ҳўнг йиғлай бошлади. Бир муддат шундай йиғлагач:
Юр, ўғлим, кетамиз, — деб кўлидан тутди ва у ердан чиқдилар. Ўн-ўн беш қадам ташлагач бир нима эсига тушиб сўради:
Юзингта ёпиб олганинг нимайди, ўғлим?
Исмоил киссасидан бўз парчасини чиқарди: Онамнинг кўйлагидан узиб олдим. Бунда унинг ҳиди бор
Туш, Қуёш ҳарорати кучайганида қабристондан нақадар гуноҳкор ва бемеҳрлигини англаган ота ҳамда унииг ота меҳридан махрум бўлгани учун она хокини юзга суртиб, она тупроғига бош урушдан бошқа чораси қолмаган толесиз ўғли чиқишмоқда. Тунда, Исмоил уйқуга кетгач, бу ҳодисаларни бир-бир англатган ота хотинига мурожаат қилди:
—    Бир нарсага ақлим етмаяпти. Исмоил онаси ўлганда уни танийдиган ҳолда эмасди. Унинг кўйлаги қаёқдан билди?
Санихахоним жавоб берди:
—    Кеча уйни йиғиштираётганда эски кийимларни тахлаётиб унга онасининг кўйлагини кўрсатгандим. У олиб уни кўлига олди, кўзлари ёшланди. Мен ортиқча аҳамият бермасдан кўйлакни унинг кўлидан олиб кўйдим.
У тахмонни титкилаб ўша кўйлакни топди. Бу кўйлакнинг нақ кўксидан бир парча қирқиб олинган эди.
Ўша кундан эътиборан Исмоилнинг уйдаги аҳволи озгина енгиллашди. Энди Исмоил баъзида бир тиззасига Салмани олган отасининг кучоғида ўтириш завқини тотар бу ҳолдан Санихахонимнинг қовоғи ҳам аввалгадай уюлмасди.
Енди Исмоил ҳам очиқ чеҳра билан юра бошлади.Аваллари оқшомда уйга қайтган отасини боши ҳам ҳолда кутиб олган Исмоил энди отаси келиши билан югуриб борадиган ва унинг кўлидан ушлаб уйга ёнма-ён кирадиган бўлди. Унинг ҳаётида кўзга кўринарли ўзгаришлар бўлнанини билган кўшниларнинг ҳам виждонлари энди хотиржам эди. Аввало Фотима... Ота-ўғил кўл ушлашиб уйга киришаркан, баъзан унинг ҳам кўзларидан қайноқ томчилар мехр ва шафқат тўла кўксига энарди.