Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 2
Facebook
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 2 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи
2
3
4
5
6
Ҳамма саҳифа
* * *

Фотима бу йил ўн тўққизга қадам кўйди. Бу ёшга пок, виждони олдида уялмайдиган бир ҳолда кирди. Қуръон ўқимоқни отасидан, намоз ўқимоқни ота-онасидан,тарбия ва одобни улар билан биргаликда ўз вижодонидан ўрганди. Ҳар жихатдан аёл деган номга муносиб бўлди.
Отасидан етарлича диний маълумот олди. Аллоҳ ҳар нарсани кўргувчи, эшитгувчи, билгувчи эканини, яхшиёмон қилган ишлари ҳусусида унинг ҳузурида бир кун хисоб беражаги, бу ишларни чап ва ўнг елкасидаги икки котиб фаришта ёзиб боражагини билиши билан кўзлари ёшланди. Шу кундан бошини ўради, кўпчилик орасида ўзини қандай одобли тутса, ёлғиз қолганда ҳам шунга қаттиқ амал қилди.
Аёллар тўпланишгач, бемалол очиқ-сочиқ ўтираверадилар. Ҳатто Фотима яхши танийдиган адабли, тарбияли бир нечта хотинлар ҳам шундай иш тутишди. Дугоналари, уни ҳам бошини очиб, рўмолнни ечиб ўтиришга қисташарди. У қабул қилмасди.
—    Бу ерда ҳеч ким йўқ-ку, Фотима, ким кўриб ўтирибди?! Бунча талабчан бўлмасанг?!
Аллоҳ кўради, — деб жавоб берарди Фотима.
Хўп, сен ўраганинг билан сочингни Аллоҳ кўрмайдими? — дея эътироз этди дугонаси.
Табиийки, кўради.
Унда нечун бу таассуб, мутаассиблик?! Нимадан бунча сақланасан, Фотима?!
Истайманки, Аллоҳ мени уялишимга сабаб бўлган ҳолатда кўрмасин. Ўзи амр этган, рози бўладиган қиёфада кўрсин.
Ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмади. Фотима ёдланган қоидаларни шунчаки гапирмади, балки шу қадар саммий жавоб бердики, очилган тиззалар ва бошлар дарҳол ёпилди, бу сўзлар виждонларга қадар етди, қалблар титратиб юборди. Шу кундан сўнг Фотимага бундай так лиф билан мурожаат қилишга ҳеч ким ботинмади. Ҳатто уни зиёрат қилгани келишган дугоналари бошқа жойлардагидай ва аввалгидай эмас, тартибли ва назокатли бўлган ҳолда ўтирадиган бўлдилар.
Болаликдан хотирасида қолган бир воқеа бор: бир кун боққа боришди. Олти ёшга кириб-кирмаган Фотима боғдан у ёқ бу ёққа югураётиб бир олма топиб олди ва «она сенга олма келтирдим "деди севиниб, сўнг токлар орасига кириб кетди. Ён қўшнининг боғидан бир бош чиройли узум уларнинг боғига осилиб турарди. Энди узаман деб турганида отасининг овози дарҳол кўл тортишга маж этди:
—    Фотима,узма қизим! Бу узум бизга ҳаром!
Унинг жажжи шуурида узум қора бўлганлиги учун ҳаром деган фикр қолди. Орадан йиллар ўтди, лекин Фотима бир дона ҳам қора узум емади. Узумнинг қоралиги учун эмас, бировнинг моли бўлгани учун ҳаром эканини йиллар ўтиб билгач ҳам оқ ва қора узум кўйилса, унинг кўллари беихтиёр оқга узалаверарди...
Бу йил ўн тўққизга кираётган Фотима кичиклигидан шундай ўсди. Қалбидаги Аллоҳдан қўрқиш, одоб ва тарбия ҳисси виждонидаги иффат туйғуси, инсоний нозткликлар... Ёхуд суҳбатлари, уялишлари, ҳаракатларию муомаласи...Уни ўзидан катта-кичик, барча аёлларга ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин. Чунки Фотима ўзини, сўзлари ва ҳаракатларини назорат қилишга қодир қиз бўлиб етганди.
Фотима бўй етган қизлар каби атрофдан сўрала бошланди. Сўраганлар орасида бой-бадавлатлар, фақиру ўртаҳоллар бор. Булардан ҳар бири бир баҳона билан этиларди. Фотима турмушга чиқиши керак бўлган олам дини бутун бир мусулмой, пок, гўзал ахлоқли, инсоний фазилатлар билан зийнатланган инсон бўлиши керак. Бой ёки фақир бўлиши унинг учун айтарли аҳамиятга эга эмас. Маҳалласида бой деб танилган ва замона зайли билан фақирлашган кишилар бор. Бир замонлар кунлик овқатини зўрға топиб, эртанги қуни учун кўлида ҳеч вақо бўлмаган,лекин серғайратлиги туфайли бошқаларга ёрдам берадиан даражада бойиб кетган одамларни ҳам билади. Шу туфайли Фотима мол-мулк каби бугун келиб, эрта кетадиган нарсаларга аҳамият бермасди.
Бир куни уни икки болали бева эркакка сўраб келиши. Хотини бир йил бурун вафот этган бу одамнинг болалари паришон бир ҳолда қолганди. Бувиси,яъни мархум хотиннинг онаси бу паришонликни бироз бўлсада камайтириш учун анча уринди, лекин ўзи ҳам хасталаниб қолди. Шундан сўнг Одилбек болаларининг ахволини бироз бўлсада яхшилаш умидида иккинчи бор уйланишга истар-истамас рози бўлди.
Одилбек намозхон, хушфеъл, хушбичим, файзли бир инон эди. У ҳақда эшитилган қисқа маълумот — шу. Фотиманинг онаси бундай турмушга рози бўлмайдиганга ўхшарди. Икки етимга қараш осон бўптими?! Уни муамолар камроқ,ҳар жиҳатдан тўкин оилага узатмоқчи эди. У тўғрида қизи билан маслаҳатлашди:
У одам яхшиликка яхши эмиш, аммо икки етимн ор, қизим, нима қиласан?
Уларга фарзандимдай қарайман, она бўлиб тарбиялайман.
Она бўлиб қараш осонми, қизим? Саниҳа нима қилди? Исмоил еган таёқларни кўрмаяпсанми? Бола шунча зулм кўряпти, Саниҳа шунча гуноҳ орттиряпти. Хўш, Саниҳахоним оналик қилдими, буни истадими,бунга тиришдими? Келганининг учинчи куниёқ Исмоил уйдан йиғлаб чиқмаганмиди? Қачон Исмоил Салмадай гўзал, тоза либослар кийди? Қачон Салма билан тенг кўрилди? Салмага қарашдан ортиб, бирор марта дўстлари билан ўйнадими? Аминманки, у уйда Салма Саниҳахонимнинг боласи, Исмоил эса унинг хизматкоридай кўрилади. Ҳатто хизматкорга ҳам бундай муомала қилмайдиларку.
Қизим, бир нарса менга маълумки, етимнинг қаҳри қаттиқ бўлади. Қанча уринма, ўзингни уларга она сифатида тан олдиролмайсан. Сенга бир нарса айтайми? Етимғесирсиз, қайнонасиз, боласиз оилага келин бўлишинг керак. Нега ўзингни захматга урасан,ел қилмаганни қиласан?
Ҳўш, унда бу болалар нима бўлади, она? Биронта ўзини билмайдиган келиб ҳар хил зулмлар ўтказса, бечора болаларнинг ҳоаи не кечади, уларнинг айби нима, она?
Сенга нима, Фотима? Бировнинг боласи бўлса, ўйлаган нарсангни қара. Қанча чидайсан, бир ҳафта, бир ой сабр қилдинг, хўш, охири нима билан тугайди? Бир кун келиб бошқача ўйлаб қоласан. Пушаймон бўласан, ҳаётинг сўнгигача уларнинг дардига ўралашиб ўзини жабр қиласан, ё Санихага ўхшаб, оғизларига уриб, ташқарига қувиб, ҳайдайсан. Бундан бошқа йўл борми?
Бор, она. Уларни ўз фарзандимдай ўстириб, савоб олиш бор. Ўз боласини парвариш қилиш ҳайвоннинг ҳам қўлидан келади. Инсон бир поғона устун бўлиши керакмасми? Инсоннинг хайвовдан устунлиги ғариб етимни боласидай бағрига боса олишида эмасми? Зулмнинг ҳар қандай тури ҳам ёмон, аммо етимга қилингам зулм, золимни, яъни зулм қилгувчи инсонни ҳайвондан пастроқ тушириб кўйса керак.
Бу суҳбат Фотиманинг истаги амалга ошиши билан яқунланди. Қизини сўратган бу одамнинг ёмон одам эмаслигини билган отаси ихтиёрни Фотимага берди Етимларни парваришлаш Фотиманинг қўлидан келади Агар Фотима хохлаётган инсон ахлоқий бузуқ, ичкилибоз, қиморбоз, дин душмани бўлса, қизини унга бермаслик отанинг бурчи. Акси бўлса, Фотимани ўз ихтиёрига қўйиш керак. Шу сабабдан совчиларга мувофиқ ва муносиб жавоб берди.
Байрамдан бир ойлар кейин Исмоилнинг аҳволини кўрганлар унинг секин-аста ўнгланиб бораётгани ҳақида хулоса чиқаришлари мумкин эди. Баъзан отаси уни бозорга олиб борар, баъзан Исмоил ўртоқлари билан ўйнарди. Уйда яна уни калтаклашяптими, йўқми билиб бўлмасди. Фақат илгаригидай таёқ ейишлар ниҳоясига етган!
еДИ. Буни биринчилардан бўлиб Фотима англади.Аслида Фотиманинг икки етими бўлган кишига турмушга ишига сабабҳам Исмоил эди. Тўғрироғи, Исмоил чеккан изтиробларнинг унинг кўнглида қолдирган теран таъсири эди бу. Икки етимнинг қўнглини олиш—уларни золим кўлига тушишдан кутқариш эди унинг нияти. ЙЎқса, Фотимадай ҳам руҳий, ҳам жисмоний гўзаллик соҳибаси,ишчан қизга уйланмоқчи бўлганлар кўп эди. Яна кўплаб топиларди ҳам. У уйланган одамга турмушга чиқаркан, унинг марҳум хотини хотираларига боғланиб қолиши мумкинлигини билгани ҳолда, бу гўдакларни қутқариш фикрида эди. Модомики, бўлғуси эр муросали инсон экан, муаммо йўқ ҳисоб. Ҳар ҳолда ўлган билан тирик бир эмас. Энди уйланган хотини ҳам севади, ҳурматлайди. Бунинг устига, Фотима эри бўладиган одамга, биринчи хотинига нисбатан хурматни унутишини таклиф этадиган, уни эсидан чиқармагани учун хафа бўладиган, тирғаладиган қиз эмас. Ўзи бир вақтлар кичиклигидан боқиб катта қилган мушуги йўқолганда унинг хотирасини кўнглидан чиқариб ташлаёлмаган Фотима, икки боласини омонат қолдирган бир инсонни унутиб юборишни тасаввурига сиғдиролмасди. Бу тўғридан-тўғри мурувватсизлик бўларди. Ўзининг у хонимни унуттирадиган нима бор? Балки у хотин кўп устун, савияли, фазилатли бўлгандир. Уни унутиш— у қолдирган гўдакларни ҳам ёддан чиқариш демакдир. Ҳолбуки, Фотима бу хонадонга шу гўдакларни деб келмоқда эди, токи улар унутилмасин, изтиробда қолмасин.

* * *

Фотиманинг икки етими бор одамга тегишга рози бўлишидан қариндош уруғ беҳад ҳайрон бўлиб қолди. Улар болани эплаш мушкуллигидан сўзлар, ўйламасдан иш тутилаётганлигини айтиб, куйинишарди. Ёш, келишган у одамнинг қусур ва камчиликлари деярли йўқ аксинча, у бир талай фазилатларга эга. Қариндошларнинг баъилари дўстона ачинишиб, озорланишар, баъзилари эса қарор қабул қилган Фотимани айблашар эди. Ҳали ҳам фикридан қайтиш учун кеч эмаслигини, аксинча, бу энг тўғри йўл эканини айтишарди. Онаси келганларнинг дашномларига жавобан:
Қанча ҳаракат қилмай кор қилмади, тушунтиролмадим. Не қилай, қўлимдан нимаҳам келарди. Ана ўзингиз чақириб гаплашинглар, —демоқдан бошқа чора тополмасди. Улар Фотиманинг ўзи билан гаплашишди:
Фотима, сени яхши кўрганимиздан куйинамиз. Бўлмаса, бизга нима? Ке, ўзингни қийнама. Хоҳласат поччанг аралашади. Кеч бўлмасдан олдини олайлик.
Фотиманинг юраги сиқилди. Нега ҳар ким аралашаверади? Борадиган, яшайдиган ва буни кўнгил ризолиги билан истаган унинг ўзи-ку. Ҳар ҳолда ўз зарарини ўз ҳам уларчалик ўйлар ва тушунарди.
Ҳола, — деди, — мени яхши кўрганингиз учун гапиряпсиз, аммо менинг қарорим қатий. Менинг мақсадим икки гўдакка қараш ҳамда уларни изтиробдан, машаққатдан кутқариш. Мен пушаймон қилмайман. Бунинг учун беҳуда азият чекманг.
Ишқилиб пушаймон бўлиб қолмасанг бўлгани, Фотима!
Парвардигорим мени уялтирмас. Ёмон иш қилмоқчи эмасманку! Сўз шу ер да тўхтади.

* * *

Тўйни оддийгина ўтказиш таклифи келди. Фотиманин отаси бу таклифни маъқуллаб қарши олди.
—    Хотини яқинда вафот этган одам, дабдабанинг бугун ва умуман ҳожати йўқ, — дедилар.
Фотима ҳам бу таклифни ўринли деб билди. Ҳатто бундан Одилбекнинг тушунган бир инсон экани кўринарди.Ҳурматли инсон бўлмасайди, марҳум хотинининг хотирасини хаёлига ҳам келтирмасди.

* * *

Йиллар бўйи инсон кўли тегмаган, парваришдан узоқ, бегона ўтлардан кўринмас ҳолга келган боғча билан исталган маҳалла ва ҳаттоки шаҳар аёллари аҳволи ўртасида катта ўхшашлик бор. Бу боғчада етишган нарсаларнинг кўпи истеъмолга яроқли маҳсулот бўлиб етишиши қийин. Боғбон тарбияси боғча учун бегона эди. Шу сабабдан ҳар ниҳол, ўзича — қандай йўл топса, шундай ўсиб ётарди.
Маҳалла аёллари ҳам шундай. Кичик ёшдан қулоқлари тарбия учун бурилмаган, Фақат бетакаллуф бир турмушнинг бепарво тарзи қулоқларига қуйилиб,қалбларига қадар ўрнашган. Шу сабабдан улар ҳисларига, орзуларига тўқри келган нарсаларни ўзлари билганича, ўзлари хоҳлаганича қойиллатиб бажаришарди. Фақат ақл ва мантиқ заруратига, ахлоқ ва фазилат амрига келганда лоқайд қолишлари кўзга ташланади. Ўтириб бировни ғийбат қилишда, чоғиштиришда, чақимчиликда, баҳслашишда, урушишда барча маҳоратларини ишга солиб, ўртага чиқарадиганлар кўп. Аммо ўзларини бундан сақлайдиган аёллар оздир. Аёлларнинг ҳаммаси шундай дейиш инсофдан бўлмаса керак. Улар орасида ҳам орзу-умидлари, мақсад ва туйғулари, фаолиятларини Аллоҳ ризоси учун қиладиган, иродасини ҳислари қаршисига қудратли бир қўмондон каби оладиганлар бор. Гўё тасодифан ёввойи ўтлар исканжасида қолган ноёб боғ гули каби. Баъзан бу гул атрофини қичитқи ўтлар қоплайди, чирмовиқлар ўрайди, тиканлар куршайди ва гулни ёнига яқинлашиб бўлмас ҳолатга келтиради. Лекин, барибир, унинг хуш бўйи атрофга ёйилишидан, гўзал ранги йироқларга жозиба таратишидан кўз қувнайди, димоғ чоғ бўлади, жон хузур қилади.
Фотиманинг турмушга чиқишини эшитиб, табриклагани келганлар орасидаги (    ) Хонимни
ҳам Фотималар малҳалласининг гули дейиш мумкин. Бу хоним Фотиманинг жасоратли қарорини қутлагани ва унга бу қарорда собит қолмоқни ташвиқ қилгани келганди. Икки кунлик ҳузур-ҳаловат учун фазилат ва хақиқат йўлини тарк этмасдан, ёлғиз қолиб машаққатларга дуч келса ҳам сабр этишни маслахат ва насиҳат қилгани келган бу аёл хуш қаршиланишга арзигулик, яхши кутиб олинишга муносибдир.
Қалби хаққа боғланган, ёмонлиқдан юз ўгирган инсонларда бошқларга ўхшамаган, порлоқ бир виждон бор. (...) Хоним фазилатсизликни, файзсизяшамоққаташвиқни, ҳақсизликни, ҳуқуқсизликни кўрганда қўл силтаб, кўз юмиб кетмайдиган, иложи борича чора топишга, тадбир қилишга киришадиган, ҳеч бўлмаганда ич-ичдан изтироб чекадиган виждон сохибаси эди. Кўпчилик хато манзил томон ким ўзарга шошган бир даврда уларни ҳақ йўлга юришга ундашни амр этган бир виждон соҳибаси эди у. Фотйманинг эшигида бир хоним турарди. Кўринишида сокинликдан бошқа нарсани ифода этмаган, самимиятдан бошқа нарса ўқилмаган чехрасидан қалбига боқсангиз вулқонлар оташли, уммонлар каби безовта бир оламнинг акс этганини кўришингиз мумкин.
Ешик очилди. Қирққа якранлашган, ўртадан баланд, узунга яқин бўйли, бошини шарф билан яхшилаб ўраган бир аёл кўринди. Ҳеч қачон келмаган, бир узоқ кўшни ташриф буюрди. Фотима ҳар куни бир неча меҳмонлар келишига одатланганлиги ва уларнинг келиш сабабини билгани учун уйига илк бор мехмон бўлиб келган узоқ қўшнининг ташрифидан хайрон бўлмади, уни бегоналардек қаршиламади.
Меҳмон хонимда хар кун келадиганларда учрамаган бир хусусият кўзга ташланиб турарди. Ҳаракатларида, туришидаёқ рўпарасидаги одамни ҳурмат билан муомала қилишга мажбур этадиган виқор ва жиддият сезиларди. Бир қаҳва ичгунча қанча «заҳмат чеккани»ни такрорлайдиган ёки минг турда ғийбат қиладиганлардан эмаслиги билиниб турарди. Аёл жимгина қахва ичди, ташаккур айтди, Аллоҳ зиёда этсин, дея дуо қилди. Сўнг Фотиманинг турмушга чиқиш ҳақидаги қароридан жуда мамнунлигини айтиб, табриклади. Бу ҳақда сухбатлашиш мумкин бўлган биронта меҳмон келишига умид қилмаган Фотима шошиб қолгандай бўлди. Мехмон хоним давом этди: «Фақат, қизим, инсонлик шарафи хайрли қарор қабул қилишдагана эмас, балки турли азиятлар қаршиида қабул қилинган қарорда сабр билан давом эта билмоқдадир. Бу гўдакларга берадиган ҳар бир луқма таоминг, айтадиган ҳар сўзинг Аллоҳ хузурида зое кетмаслигини, қийматли бўлишини унутма. Уларга қиладиган хар яхшилигинг, Пайғамбарингга қилинган яхшилик эканини ёдингда тут. Билурсанки, у зотҳам туғилмаслариданоқ оталаридан, олти ёшларида онадан етим қолдилар. Етимларнинг кўз ёшларини сенинг меҳр-шафқатинг тўхтатса, сендан бахтли одам йўқдир. Ҳа, бу йўлда анча захмат ва азият чекасан.
Сабр этсанг, бу захматлар эртага раҳмат бўлиб қаршингдан чиқади. Пешона терини тўкиб инсонлигини исбот этганни, Пайғамбари хурматига етимларга кўз-қулоқ бўлганни Аллоҳ кўз кўрмаган неъматлар билан сийлайди. Уларга оналари йўқлигини «Фотима яхши аёл экан", дейишлари учун эмас, Аллоҳ рози бўлиши учун сездирмасликка кириш». Фотима қабул қилган қарори учун шу кунга қадар илк маротаба қутланаётганини тушунди. Уйларига илк бор келган бу хонимнинг сўзлари риёдан йироқ, ғоят самимий эди. Кетаётганда, ҳалигача танишиб суҳбатлашмаганидан хижолат бўлиб қўлини ўпаркан, хонимдан дуо қилишинн сўради, бу хил насиҳатларни кутганини билдирди. Кўк юзидаги булутларни шамол атрофга тарқатганн каби инсоний вазнфасини ижро зтгач, вазмин қадамлар билан уйига йўналган бу хонимнинг орқасидан ердаги чанг тўзонларни кўкка совурадиган бир шамол турди. Бир онда одам-одамни танимайдиган ҳолат вужудга келди. У тўзонва қуюн ичра сокинлик билан одимлаётгани қўзга ташланиб турарди. Бу манзара Фотимага ботилнинг келиб-кетишини, чанг-тўзон каби эканини, фақат ҳақ қудратли ва боқий бўлиб қолаверишини эслатди.

* * *

Ким эди бу аёл? Исмини айтишни лозим топмаган, ҳатто айтмаслиқдан кўнглида ҳузур туйган бир аёл. Сабаби нима эди? Уяладиган иш қилдими ёки «нечун бундай қилдинг?» —деб сўраб кетадиганлардан бири эканлиги учун шундай йўл тутганмикан? Албатта, йўқ.
Агар: «Ажабо, бу хоним ушбу ишни Аллоҳ ризолиги учун қилганидан ва фақат У билиши етарли эканига ишонганидан ўзини танитишни истамагандир?»—дейилса, жавоб саволнинг ўзида акс этган бўларди.
Инсонда бир дард бор. Амалларини бошқаларга билдириш дарди. Бу дард баъзан тарбия ва одоб доирасидан чиқиб кетади. Инсон бир яхшилик қилади. Фақат бу яхшилик мукофотини Аллоҳдан кутмасдан, бошқаларнинг бошларини қотириб, кулоқларига етказмагунча роҳат топмайди. Келажак наслларга қандай етказишади? Бунинг ҳам чораси бор, йўли осон. Дарҳол мармар лавҳага кўрсатилган ёрдам ва ўзининг исмини ёздиради, Тамом. Ким нима дейди?
Баъзан бировга эрталаб яхшилик қилиниб, кечқурун юзига солинади. Лекин бу жаҳонда билдирмасдан яхшнлик қилиб, бу яхшилигини ёдида сақлаб юрмайдиганларнинг ҳам борлиги аниқ. Ҳақиқат шуки, Фотиманинг меҳмони — ҳар сўзи гавҳардан зиёда бу аёл дунёнинг исмсиз жаноблари орасидан ўрин олишга лойиқлигини ўз ҳаракатлари билан исбот этганди. Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Унинг мукофоти уни танимаган, фақат ортидан бу йўлда дуо қилганларнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлинган ниёзларидир.

* * *

Одилбек бир неча хонадонга бош уриб, ниҳоят муваффақиятли жавоб олди..Унинг аввал уйланганини, бунинг устига икки етими борлигини эшитганлар дарҳол рад этардилар. Однлбек тул хотинлар балки бу турмушга рози бўлар деб ўйлар, бироқ ҳеч кимдан ижобий жавоб ололмасди. Ниҳоят Фотима исмли бир қизнинг оиласи бу таклифни: — Бир ўйлаб кўрайлик... — дея қаршилашди ва бир ҳафтадан кейин рози бўлишди. Хотини ўлганига бир йил бўлди . Ундан хотира бўлиб уч ёшли қизалоқ ва беш яшар ўғил қолди. Одила ва Ҳусайин. Бу бир-бирвдан севимли, бир-биридан гўзал ва ширин, шу билан бирга бир-биридан толесиз икки гўдак унинг кўлида қодди. Не қиларини билмайди. Хотинининг хасгалиги кучайган сайин, ҳаётдан умиди узиларкан, гўдакларни аввало
Аллоҳга, қолаверса эрига омонат қолдирганини бир лаҳза бўлсин ёдидан чиқармайди. Сўнгги кеча эди. Хаста қийналиб нафас олар, ҳар нафас олганда тили зўрға қимирлар, бир нарсалар айтаётгандек бўларди. Одилбек унинг аҳволи ёмонлашганини сезиши билан қулоғига бир неча бор Аллоҳ... Аллоҳ деди. У жавоб бермади. Миннатдор кўзларини эридан олиб, қўллари билан ишорат қилди.
Одила беланчакда ётар, Ҳусайин уни кулдириб, ўйнарди. Хаста аёл эрига қаради, сўнг кўли ўйнаётган болаларни кўрсатгандай узалди. Фақат узалган қўл ҳавода қолмади, кўрпа устига тушди. Бу орада чукур нафас билан Аллоҳ калимаси эшитилди. Кўл бошқа қимирламади. Фақат ҳамма нарсадан бехабар ўйнаётган болаларини кўрсатгандай олдинга узаниб қолди. Балки бу харакати билан сўнгги ҳаётининг ғунчаларини, куртакларнни омонат қолдираётганини яна бир бор билдириб, уйланадиган хотинига бу гўдакларни эздирмасликни васият қилмоқчи бўлгандир.
Одилбек кўзларида қалққан ёшларни сассиз сидираркан, бир неча сония аввал онаси бўлган бу етимларга изтироб ва ачиниш билан қаради. Одила акаси тебратаёган беланчакда қулгидан тўхтамасди...
Унинг кулгиси яна қанча давом этади? Буни тушунишга ҳали ожиз эди. Ҳар қандай инсон оиласидан ўлимдан қаттиқ таъсирланади, ниҳоят бу таассурот кундан-кунга камаяди. Бироқ шундай пайт келадики, унга алоқадор нимадир хотиралар чўғини қўзғаб, ўт олдириб юборади, кўнгил изтироб алангаси ичра қолади...
Одилбекнинг аҳволи, таъсироти бошқачароқ кечди. Узоқ вақтлар кўнглида Хайриянинг алоҳида бир жой банд этиб турганини ҳис этди. Бу унинг оиласига, хотинига вафосидан эдими ёки ундан ёдгор қолган икки нўдакнинг кундан-кун оналарини қўмсашларига, излашларига боқиб, қон йиғлаб, яраси янгиланиб, кўнгли зирқирашиданми? Одилбек учун вафо ҳиссидан кўра икки норасиданинг аччиқ ҳоли кучлилик қилгандек эди, гўё. Бироқ уни вафосиз дейиш инсофсизликдир. Тунлар онасизлик туфайли ғарибликда қийналган етимларни кучоғига олиб севмоқнинг таъриф этилиш мумкин бўлмаган бир хис пайдо қилишини бошидан кечирганлар яхшироқ билсалар керак. Аслида булар мусибатда қолганми? Қучоқларида бошлари эгик турган, севгалиси тарк этган бир ошиқ, махзунлиги оғушида жим қолган гўдакларми аслида? Барчасининг бағри ярим. Барчаси куйган. Кўнгиллари ярали. Шу билан бирга хотинидан жудо бўлгач, бир-икки йил ўтиб уйланганларнинг чехраси очилганини кўрганлар кўпдир. Бунга акси ўлароқ уйда кўчада, мактабда доимо ғуссали, йиғламоққа тайёр етимнинг қош-кўзи кулиб туриши нодир ҳодисадир. Ота кўнгли бир аёл билан тўлиши мумкин. Фақат бола кўнглини оладиган, кўнглини тўлдирадиган аёл энди дунёда йўқ. Ота севгиси бир инсонга бўлган севгидан иборат, боланинг меҳр-муҳаббати эса фақат онага боғликдир. Она ер юзида бир донадир, ягонадир. Унинг онаси ўлгач, уйга янги бир она келади. Отанинг айтишича, бу онанинг аввалгисидан камчилик тарафи йўқ. Фақат боланинг фикрича, бу она билан аввалги онани қиёслаш инсон билан унинг соясини тенглаштиришдек гап. Бири бутун борлиғи билан шафқат ва марҳаматдан иборат бўлса, бошқаси фақат моддий ва шаклий жихатдангина онага ўхшайди. Бири севса, иккинчиси уради, бири бағрига босса, ўзгаси кўксидан итаради, Биринчиси — она, иккинчиси—ўгай она.
Одилбек болаларида онасизлик туйғуларини кўрган сайин, дарди ҳам ортиб борди. Уларни ҳар оқшом, ҳар тун кучоғига оларкан, кўли кўзёшлардан нам бўларди. Айниқса, Ҳусайин:
—Ота, онам келмадику, ҳали тузалмадими?—деб сўраганида дарди янада кучаяди Тун-кечалаб қийналса ҳам уларга қарар, шафқатини, мехрини аямас, кундузлар қайнонаси, яъни хотинининг онасиникига қолдириб, ишига кетарди. Бир кун у ҳам болаларга қараёлмайдиган даражада хасталанди ва у яна уйланиш мажбуриятида эканини хис эта бошлади. Фотимахонимга уйланиш масаласи ҳам ҳал бўлгунга қадар болаларига бир ўгай онакелишини тузукроқ ўйлаб ҳам кўрмаган экан. Ёхуд болалари билан овора бўлиш, уларнинг ҳолига ачиниб, яхши ният билан ҳаракат қиляш бундай ўй суришлардан чалғитгандир. Энди бу кун тартибидаги кўндаланг масала кун сайин улканлашар, барча йўллар болаларга ўгай она топиш маъносида бирлашарди. Ўгай она... Бу номни бугунгичалик ҳақикий маънода тушунмаган эди. Бошга тушмагунча билмас деидилар. Пешонадаги яра билан девордаги ковакнинг қандай фарқи бор? Одилбек неча бор хотини ўлиб уйланганларни эшитган.Аммо ўша уйланганларнинг ўз болаларига бугун англаганидек, ўгай она олиб келтшни тушунмаганди.Ҳозир ўгай онани бир олов сифатида қабул қиларди:етимларнинг овқатини пишириш ёки иситиш ўрнига ёқиб юборадиган олов.Ёҳуд у бир шамол-гўдакларга ором бериш ўрнига а уларни жунжиктириб, юз-кузларини чанг-тўзон билан тўлдиргучи шамол...
Болалар бошига шундай она келиши эҳтимоли бор. Бундай эҳтимол катта. Бутун ихтиёр кўлдан кетиши мумкин. Шу ўй Одилбекни эговларди. Она ҳасратида юраклари доғланган гўдакларга қараши билан ўзини уларга зулм фармонини имзолаган ҳаким ўрнида кўрарди. Ҳамма ўгай инсонлар ҳам болаларга зулм қилишдан завқ олмаса керак деб ўзини овутишни истайди. Мингтадан битта бўлса ҳам яхшиси учраб, болаларнинг чеҳраси очилиб қолар дея умид қилади.Охири:"Нега бекорчи ҳаёл,беҳуда ўй сураман. Яхши ўгай она менинг болаларимни кутиб турибдими?» — деб яна ғуссаси ортади. Тўйга бир ҳафта қолди. Чигал ўйлар қуршовида кун сайин Одилбекнингумидиузилиб борди. Уйланишни истаганига пушаймон бўлди. Тўйга тайёргарлик кўрилмаган, сўз бермаган бўлсайди, шу кўйи бўйдоқ ўтишга рози эди. Оҳ, қарши тарафдан қайтиш таклифи келсайди, тўй зарарини тўлаб, барча алоқани тўхтатган бўлурди. Аксига олиб, утарафдан бундай садо йўқ эди.
Кунлар шундай ў лар билан ўтди. Хотинининг бир йил аввал вафот этгани сабаби билан чолғули-солғули тўй қилмоқчи эмас. Фақат келин келган оқшом дўстлари билан бир таом еб, ўтириш қилмоқчи — мавлуд, маснавий ўқитмоқчи. Қиз тарафга ҳам бу таклиф маъқул бўлди.
Бир кеча аввал... Эртасига келин келиши керак.Тўғрироғи, балки очиқроғини айтиш керак бўлса, болаларнинг ҳаётида онасизлик даври тугаб, ўгай она даври бошланади. Бу кеча тўйиб-тўйиб яхши кўриб қоладиган кечасидир. Бозордан келтирган бир халтачани узатаркан.
Нима олиб келдингиз менга, ота? — деган болаларига ичи зирқираб қаради. Энди бундай нарсаларни фақат ўгай она розилиги билан келтиришини ўйлаб кўнгли бузилди. Гўё айрилмоқ учун хайрлашаётгандай уларнинг гул юзларидан ҳидлаб-ҳидлаб ўпди. Халтачаларни очди. Писта, қандлар, ўйинчоқлар... қандларни едирди. Ўйинчоқларни берди.
Қани, болаларим булар билан ўйнанг, мен намозимни ўқийин! —деди. Намоздан сўнг сув иситди ювинтирди, сочларини таради, уст-бошини кийдирди. Кечгача уларни ўйнатди, Уйқулари келиши билаи ухлатдк. Ўзи ҳам ёнларига аузалди. Етимларини ҳидлаб-ҳидлаб кўзларини юмди. Ухлади... Тун ярмида даҳшат ичра уйғондн. Қаради. Болалари пиш-пиш ухлашмоқда. Кўргани туш эканига шукр этди.
Тушида Ҳусайин очқоганмиш, ўгай онасидан овқат сўраганмиш, у эса:
Ҳозир овқатланадиган вақт эмас!.. — дермиш ва овқат бермаганмиш. Бироздан кейин болатакрор сўраса:
Заққум е.Ҳаммамиз очмиз. Кутсанг, ўласанми?! —деб озор берармиш. Бу сўз Ҳусайиндан зиёд Одилбекка ёмон таъсир қилиб:
Хоним, болаку бу, бироз овқат берсангиз бўлмайдими деса:
Унинг тарбияси менга оид экан, ишимни қийинлаштириш не ҳожат? Оғзига икки уриш ўрнига овқат тутиш керакми? Бугун индамасанг, эртага бошимга чиқади.Нимаси бола бунинг? Кўрмайсанми, ҳар нарсага ақли етади деб Ҳусайинга шундай бир ғазабли қараш қилганмишки...
Одилбек бу туш эртага ҳақиқатга айланажагини ўйлаб ўртанди. Пешонасини силаркан кўркувдан совуқ тер пайдо бўлганини сезди. Бу терлар туш таъсири ва виждон мухосабасига оид эди.
Ву орада Одила уйқу аралаш қўлларини узатгандай бўлди:
—    Она, сув... — деди. Одилбек туриб, сув келтирди. Лекин қизи яна яхшигина ухларди. Уйғотмоққа кўзи қиймади. Пиёлани кўл етадиган жойга кўйди, уйғониб, сув ичгиси келиши мумкин. Болалари ёнига узалди. Бир пас болаларининг нафас олишини тинглаб ётди, ҳатто Одиланинг сув сўрашини кутди ва секин-секин уйкуга кетганини билмай қолди. Вомдодни ўқигач, ётмади. Болаларининг уйғонишини кутди. Овқатларини ҳозирлади. Уйғонгилари келмасди, Уйғонмасликка хақлари бор, бундай роҳат яна қачон насиб ким билсин.. ўйлади Одилбек. Яна қутмоқчийди... Қариндошлари келиб қолишлари керак. Нима бўлганда ҳам тўй, бир йил орзиқиб кутилган она (!) уйга роҳат, ҳузур келтирмоқ учун ташриф этади.

* * *

Фотиманинг уйдан айрилиши қийин бўлди. Тўи яқинлашгани сайин изтироби ҳам ортиб борди. Бу маҳзунлик тотув турмуш кечириш-кечирмаслик хавотиридан кўпроқ ота-онадан алоҳида яшаш, улардан ажраш туйғуси эди.
Фотима ўзига тасалли бериш учун ҳаракат қилди.Ҳар бўй етган қизнинг бошида турмушга чиқишдан боз чора йўқлигини ўйлади. Умрининг охиригача ота уйида қололмаслигини бу ўйга улади. Икки етимга оналик қилишини ва бу билан савоб қозонишини хотирига келтирди. Улар билан машғул бўлиб вақт қандай ўтганини билмай қолишини, бу мутлақо айрилиқ бўлмай, истаган пайтда қизлик уйидагиларини кўриб кета олишини тушунса-да, бу махзунликка монелик қилолмади. Ниҳоят тўй онаси билан бирга сўнг бор овқатланаётганини ўйлагач, таом томоғидан ўтмади. Кўзлари ёшга тўлди. Отасининг қисташига қарамасдан овқат еёлмаслигини айтди ва емади. Шошилинч юришлар, келиб-кетишлар, ўринли-ўринсиз бақириб-чақиришлар ва шунга ўхшаш ҳодисалар билан бир неча соат ўтди. Бу соатлар Фотимага узунмиди ёки қисқа? Буни Фотима билолмасди. Фақат эшикка машина келишини кутиб турган болалар такси узоқдан кўриниши билан:
—    Келишмоқда... —дея бақиришиб,у томон югурди. Фотима кўнглида ғалати кечинмалар пайдо бўлаётганини,тиззалари мажолсизланаётганини ҳис қилди. Бироздан сўнг ёнига икки аёл келди. Бу орада ташқаридан, «Овмин» овозлари келди. Қўллар дуога очилди. Дуоларни эшитмас, фақат овмин деганлари қулоғига чалинарди. Сўнг яна жимлик. У ҳам қўлларини кўтарди. Ўз ризолиги билан шу турмушни танлаганини кўнгил таржимони бўлган тиллари енгилгина қимирлаб англатар, кўзларидан оққан инжулар упа-еликка эҳтиёжсиз гул юзидан сирғалиб кўксига гўзал бир ҳолда томчилаб тушарди:
—    Раббим, сабр бер. Хайрли оқибат ато қил. Етимларимга зулм этмоқдан, золимликдан, уларнинг ҳаққига хиёнат қилмоқдан Ўзингга сиғинурман. Поко Парвардигоро, номус билан яшамоқни, хайрли зуриётларни, болаларим ўртасида адолатга риоят этмоқни насиб айла, ё Роббил аъламийн! Сендан сиҳат-саломатлик, афият, хусни хулқ тилайман, динимга, ибодатимга лойиқ куч-қувват сўрайман. Ҳузурингга уяладиган ҳолда бормоқдан Ўзинг асра, Ҳабибинг ҳурмати...
Бу орада ташқаридан дуо сўнгига етганини билдиргувчи «Фотиҳа саловат!» деган овозлар эшитилди ва Фотиманинг кўллари ҳам юзларига сурилди. Кейин ҳоласининг қизи кўлларидан тутганча, тўйга келган кексаларнинг, қариндошларининг қўлларини ўптирди. Пастки боғчада ота-онаси, тоғаси, амакиси бир қатор туришарди. Улар билан хайрлашди. Олдинда гўзал жилди ва муқовали Қуръони Каримни тутиб кетаётган аёл изидан юриб ёнидаги аёллар билан бирга таксига ўтирди.
Фотима учун йиғлаганлар орасида бир четдан унга маҳзун-маҳзун термулиб қолган Исмоил ҳам бор эди. Фотиманинг қалбидаги ғалаёнлар ва ғуссасининг ҳозирга даражаси ҳақида сўзлаш хуқуқи фақат бу ҳолатни бошидан ўтказган, бошига ёпинчиқ ташлаб, ота уйи билан хайрлашиш аламини тотган келинлардагина мавжуддир.
Фотимани бир ҳовлига туширдилар. Янги эмас. Лекин хароб ҳам эмас. Уч хонаси, бир зали, боғи бор. Боғча қаровсиз. Ҳовли (уй ва боғ) тўй олдидан йиғиштирилганига қарамасдан, кўп вақтлардан бери аёл қўли тегмагани билиниб турарди. Фотиманинг кўнгли зирқиради. Хаста, заиф, ҳолсиз бир ёш аёл кўз олдига келди. У болаларига қандай таомлар берган, ҳовлини қанчалар ораста қилган... Фақат хасталигидан боғ оёқ босолмайдиган ҳолга келган.
Аслида тўй дейиш унчалик жоиз бўлмаган бу йиғинга келган қўшнилар бирпасдан сўнг тарқалишди. Уйда фақат Одилбекнинг қариндошлари — тўрт-беш аёл қолди. Бироздан сўнг эшикдан бир аёл ва икки бола кирди. Фотима бу хотинни икки марта кўрганини эслади. Одилбекнинг ҳоласи. Ёнида қора қош, қора кўз, қирра бурун, чиройли, ширин икки гўдак. Янга либослар кийдирилган, сочлари таралган. Агар уларга диққат билан боққанларида юзларида изтироб белгиларини кўрмасалар, бу уларда изтироб йўқлигидан эмас, балки нотўғри қараш, яхшилаб қарамасликдандир. Одилбек нингҳоласи уларнинг қўлларини тутиб олган. Фотиманинг ёнига келишди. Мулойим,аммо кўп вақт дард чеккани билиниб турадиган овозда:
Хуш келибсиз, қизим—деди.
Хушвақт бўлинг, ҳола! Аёл ёнидаги болаларга ишорат қилди:
Мана, қизим, болаларинг. Аввал энаси қаради — катта онасидан кейин, ким келса шу, унинг-бунинг қўлида қолди. Қўғирчоқдай кўлдан-кўлгаўтиб юришди бечора болалар. Энди сенга топширдик. Омонат. Шундай омонатки, кўнгиллари жаннат эшигига боғланган, бир омонатки, бошидан бир тук тушиб, жони қийналса, ҳисоби катта. Бу гулғунчаларни хохла яйрат, хоҳла уз. Ихтиёр сенда. Ўзинг биласан.
Буларни шикаста оҳангда сўзлаётган хоним бир ўзига бир Фотимага ҳайрон қараётган болалар ёнига борди:
Қаранг, болаларим, онангиз келди. Энди яхши бўлади. Қани, кўлларини ўпинг. Ҳусайин Фотиманинг онаси эканини яхши англамади, шу билан бирга тарбия натижаси туфайли, одоб юзасидан унинг қўлини ўпди. Чекинмоқчи бўлди. Аммо янги она унинг қўлини қўйиб юбормади. Чап кўлига олгач, деди:
Қани сен ҳам келчи, Одила.
Одила ҳоласига қаради. Фотима аввалдан тайёрлаб қўйган, рангли қоғозларга ўралган икки халтача чиқарди. Бирини Ҳусайинга берди. Кейингисидан бешлик, ўнли бир қанча майда пуллар чиқариб Ҳусайиннинг ҳовучини тўлдирди Сўнг:
_ Энди Одиланинг кўнглини оламиз, унга ҳам берамиз, — деди. Ҳусайин Одиланинг кўлидан ушлаб , секин тортди:
Кел, синглим, сенга ҳам берадилар, — деди. Одила зўрға яқинлашди. Гуё кулоғидан судралган улоқча. Берганларини оларкан, Фотима уни қучоқлади. Олдига ўтқазди. Одила туриб, қочмоқчи бўларди. Фотима уни кўйиб юбормади.
Мен сенинг онанг эмасманми? Нега мендан қочасан, қизим? Сени шунчалик ўзимники, десамам, нега сен онам деб учмайсан? Мана, келдим. Энди ҳеч кетмайман. Қочсанг хафа бўламан, онанг бўлмай кўяман. Аканг, мана, шу ерда. Кел, Ҳусайин, кел, ўғлим. Сен олдида ўтир, синглинг ҳам бағримда бўлсин. Ҳусайин тортиниб-уялиб келди. Фотиманинг бир тиззасига ўтирди. Янги она икковини ҳам бир-бир ўпиб, бағрига босди. Болалар димоғига хушбўй урилди. Бу ҳид болаларга гўзал таъсир этди.
Бошқа аёллар аралашмасдан қузатиб туришарди. Икки етимга келар-келмас ҳадялар бериб, ўпиб, бағрига босган она билан, тиззаларида ўтирган икки гўдак ҳолати уларнинг кўзларини ёшлади.
Икки кўли билан икки гўдакни кучганча Фотима Одилбекнинг ҳоласига қайрилиб қаради:
Ҳали сўзларингизни тингладим . Жуда тўғри ва яхши гапирдингиз. Ишончингиз комил бўлсин, мен ҳам бу уйга уларнинг дардига чора бўлиш, бағримга босиб, қийинчиликларини кетказиш учун келдим. Сабрим етгунча тиришаман, ўз онаси бўлиш ниятидаман. Болаларга мендан нима истаган, кутган бўлсангиз, зиёда бажаришга киришаман. Дуо қилинг. Аллоҳ мени уялтирмасин, — деди. Бу сўзлар ҳолани ва бошқа аёлларни мамнун этди. Ҳатго улардан бири ёнидаги хотинга:
Эшитяпсизми? — деб оёғи билан енгилгина туртиб қўйди.
Бир соатлардан кейин Фотима билан болалар ўртасида самимий муносабатлар бошланди дейиш мумкин.

* * *

Оқшомга қадар турли ўйлар билан ўзини еб битирган Одилбек оҳиста одимлар билан, истар-истамас уйга келиб, болаларга кўзи тушмасдан, ғалати ахволда қолди. Ўзини ғариб хис этди. Энди бу уйда уни кулиб, югуриб чиқадиган болалар ўрнига тунд ҳолда қарши оладиган бир хотин ва ундан қўрқиб бирор бурчакка бекинадиган болалар мавжуд. Мана, ҳозирдан бу ўртада кўринишмайди.Балки ҳоласи хафа бўлишмасин, хўрланмасин дея ўзининикига олиб кетгандир. Уларнинг йўқлиги, бўлса ҳам кўзларида ёш тўла эканлиги бу уйни канчалар файзсиз, фароғатсиз қилиб қўйган-а, ё Раббий...
Хайрия ўлмаган, бугун бир шифохонадан тузалиб чиққан бўлсайди, нақадар гўзал бўларди. Оҳ, нақадар деб ўйлади. Сўнгра бу Аллоҳ такдирига қарши, одобдан ташқари бир ўй (шайтон васвасаси)еканини ва мусулмон бундай фикрламаслигини хотирлаб, Аллоҳ Таолодан афв тилади. Бундай ўйламоқдан не фойда бор эди? Бўлмайдиган ўйлар билан бошини қотиргунча, ҳақиқатга алоқадор бир нарса билан машғул бўлиш афзал эмасми? Масалан, ўгай она кўнглини қандай олади, болаларини унинг зулмидан қандай қутқаради, қандай йўл топиш мумкин? Ўйлаши ва чора топиш керак бўлган нарсалар мана шулар эди.
Бир сигарет тутатди. Илгари чекмасди. Сўнгги бир йил ичида шу зақкумга йўлиқди. Бир-икки тортди. Бироз кейинроқ бир дўсти келиши керак эди. Ўзининг бу аҳволини унга биддирмаслик лозим. Зотан, тонгдан оқшомга қадар ўйлашдан ва куйган кўнгил билан Аллохга дуо этишдан бошқа ҳеч иш қилмади, бир луқма бўлсин таом емади. Кечгача икки қути сигаретни булғашга асло ҳаққи бўлмаган тоза ҳавога пуфлади. Ўчини ундан олди. Сабр косасини тўлдираёзган изтироб уни ўз-ўзига атрофини ўраган пашшалар таловида кўллари боғланган, бечораҳол, ғариб аҳволда кўрсатди. Бу орада ҳоласи боққа чиқди. Уни кўриб, яқинлашди:
Хуш келибсан! Беадад шукрки, бу иш ҳам битди, деди. Одилбек:
Болалар қани, ҳола? Нима қилишяпти?
Ичкарида. Оналари билан ўйнаб овуниб ўтиришибди. Одилбек сарчиб тушди.
Тушунолмадим?
Оналари тиззасида ўйнаб ўтиришибди.
Ё...
Бу ҳайрат нидоси Одилбекнинг оғзтдан чиқиши баробарида кўзлари ҳам ёшланди,ғалати бўлиб кетди.
—    Ҳа ўғлим,баъмани хонимга ўхшайди. Келар-келмас гўдакларга ҳадялар берди, ўпди, қучоқлади. Бу уйга келишдан мақсади ҳам уларга етимлик машаққатларини чектирмаслик эканини айтди. Менимча, буларни чин дилдан гапирди.
Бир неча кунлардан буён болалари ғамида эзилиб келаётган Одилбек бу сўзларга жуда-жула ишонишни ҳоҳларди. Қаршисида хазилни ҳуш кўрмайдиган ходаси сўзларкан , ишонмасдан бўлмасди. Аммо шуурига бери ўрнашиб қолган чигал ва оғир ўйларини бирдан улоқтириш осонми? Ундаги карахтлик ва турғунликни қўрган ҳоласи:
—    Кел, эшиқдаги калит ўрнидан уларга ўзинг қара,-деди.
Ҳоласи олдинда, Одилбек орқада, уйга киришди. Келиннинг хонаси ёпиқ эди. Ҳола балки ичкаридан очилгандир деб ўйлаб аввал эшикни туртди, сўнг Одилбекка қара дегандай ишора қилди. Одилбек кўзининг бирини юмиб, иккинчисини калит жойи(тешиги}га тўғрилади. Фотимахоним ён тарафдан кўриниб турарди. У чўк тушган, Одила ва Хусайин олдида ўтирарди. Фотимахоним кўлини тиззасига кўйди. Одиланинг кўзи Фотимахонимнинг қўлида. Бирдан унинг кўлини тутди. Фотимахоним атай қўлини тортмади. Одила қўлини силкиб:
—    Тутдим , ушладим , — деб қичқирарди . Бошқа қарашнинг ҳожата йўк, Бир ойлик виждон азоби ниҳоя топганга ўхшайди. Кичрайиб, торайиб бир зиндон ҳолига келган дунё бир зумда унут бўлиб, «Кал Алининг боғига айланган қаровсиз ҳовлиси кўзига саройдай кўрина бошлади.
Уч кун ўтиб, нонушта тайёрлаёттн Фотимахоним ота ўғил ўртасида кечаётган суҳбатдан хабарсиз эди. Қўли иш билан, қалби эса шу неъматларни ато этганга, яратгам шукрона билан машғул. Кун келиб ушбу неъматлар у ҳам жавоб беражагини ўйлайди. Фотимахонимдан мамнун  бўлсада,  ҳали уни тамом  бу уй одами сифатида қабул қилолмаётган Ҳусайин сир айтмоқчи бўлгандай отасига яқинлашди. Секингина:
Ота, бу опа қачон кетади?
Қайси опа, ўғлим?
Ташқаридаги опа?
—А, онани опа дейишганини сендан эшитяпман. Одам онасини ҳам опа дейдими ҳеч замонда?
Бу менинг эски, аввалги онам эмас, ота.
Нега эски онанг эмас, ўғлим? Касал бўлгунча шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Ёки сизни яхши кўрмайдим?
Яхши кўради.
Бу орада Фотимахоним ичкарига кириб қолиб суҳбат тўхтади. У бир иш учун қайтиб чиқиб кетгач, Одилбек:
Енди бундай гапларни эшитмайин, ўғлим. Агар, она демас экансан, мени ҳам ота дема!
Нега энди, ота?
Онангни опа деганингдан кейин, мени ота дейишнинг не ҳожати бор?! Онанг хафа бўлиб, сени ўғлим демай кўйса, нима қиласан? Онанг бўлмаса, сени яхши кўрармиди? Сизларни ўпиб ётқизармиди? Онанг бўлмаса, бу ишларни қилармиди?
Бу орада Фотимахоним хонага яна кирди. Ўтган қунлар Ҳусайинни Фотимахонимга кўпроқ яқинлаштирди. Одила эса ҳали кичик. Аввал ўтганларни эслаёлмайди. Икки кун ўтмасдан Фотимахонимни она деб яхши муносабатда бўлиб кетди. Ўйнамоқ учун чиққанларида дераза олдида кузатиб,кутиб ўтирадиган, қайтганларида югуриб эшикни очадиган оналари бор эди энди уларнинг уйида.
—    Келганимизни қандай билдингиз, она?
—Деразадан қараб, кутиб ўтирувдим, болаларим келсин деб.
Бизни жудаям яхши кўрасизми, она?
Жуда-жудаям!
Кейин бу яхши кўришнинг катталигини, даражасини кўрсатиш учун ёнига ёзилган қўллар ва уларга меҳр билан қараб қолган кўзлар...
Бу кўзларнинг соҳиби, болаларининг бошқа болалардан кам эмаслиги, паст келмаслик кераклигини, баъзи ўзини билмаганлар: «Ҳа, энди, нима бўларди, етим шундай бўладида!» —демасликлари учун бутун куч-куввати ва ғайратини сарфлар, хар иккисини ҳам гулдай тоза қилиб ташқари чиқарарди. Уйда ҳам кундалик ишларидан ташқари, уларни ўйнатар, қўнгил очишларини тартибга солиб борарди.
Одилбек ҳаётидан мамнун кўринарди. Кўринади эмас, хақиқатан мамнун. Чунки Фотима ўгай она эмас, ўз оналаридай болаларга талабчанлик ва меҳр билан қарамоқда. Энди болалар узоқ давом этган дардли ҳаётдан фориғ бўлдилар. Одилбек азонда уйдан хавотирсиз, хотиржам чиқади. Ишига кўнглида роҳат, қалбида хузур билан келади. Буюк фалокат ўрнига саодат келганини,тушида кўрганлари туш бўлиб қолганини англаган ва шукр айтган бир қул қай ахволда бўлса, Одилбек ҳам шу ҳолда. Гўдакларига боқиб раҳматлидан бир омонат эканини, бирга аччиқ-чучук кунларни кечирган хотинини хотирлайди. Баъзан чарчаган пайтларида: «Фотима!» дейиш ўрнига «Хайрия» деб юборай дейдию, ақлини йиғиштириб олади. Баъзан уйқу аралаш ёнидага Фотимани Хайрия деб ўйлаб кўярди. Хавфли томони шунда эдики, уйку аралаш оғзидан унинг исми чиқиб кетиши мумкин эди. Унда Фотимахоним ўзини яхши кўрмаслигини, ҳануз у Хайрияга боғлиқ эканини ўйлаб қолиши мумкин. Бунинг оқибати яхши деб бўлмайди. Қайси эркак уйланган хотинини аввалги эридан сўз очишини, очганда ҳам унга боғланиб қолганини эшитишни истайди?
Аввалги эрини ҳар кеча мақтайверган хотинини «уччовимиз бир ўринга сиғмаймиз» деб уриб ётоқдан улоқтирган Афандининг ҳолига ўхшайдими бу? Баъзан пишган таом Хайрия тайёрлайдиган овқатга ўхшашлиги, Хайрня уни келтирганда ейман деб оғзини куйдиришлари уни икки-уч азвалги хотираларга қайтарарди. Яна у билан боғлиқ ҳотираларга беихтиёр берилиб кетарди. Фотимадан шикоят бормиди? Шунин учун аввалги хотинини унутолмаяптими? ЙЎқ, у хақиқатни инкор ёки оёқ ости қиладиганлардан эмас. Дўконида сотиладиган қаҳва ва шунга ўхшаш қимматли бир нарсани тортаркан, тарозининг қарши палласига қаҳва солиниб ўралган қоғоз оғирлигича фойдани харидор зарари хисобига уриб қоладиган сотувчида виждон борлигини гапириш лозимми? Бир неча бор айни ўзи каби виждонли бир харидорнин
Одилбек, ўрайдиган қоғозни текин олмайсан. Шундай экан, зарар кўрасан, дегач:
Фойдамиз қоғоз харажатини қоплайди, — деб, бун кўнгил розилиги билан қилаётганини айтарди. У тижортида виждон талабидан келиб чиқиб кўйилган фойдадан зиёдини ўзига муносиб кўрмас ва барокат шунда экан ишонар эди. Бундай тушунчага эга кишининг болалари ҳаловат ато этган, уларни ўз онаси каби бағрига босган ўзининг хурматини ҳам ўрнига қўйган хонимдан шикоят этилишига имкон бермаслиги кундай равшан. Албатта хонимига муносиб тарзда ҳурмат кўрсатяпти, фақат одобу тарбияси, самимияти янада зиёда хурмат этишга лойиқ экан, уни хафа қилмаслик учун ҳеч бўлмаса Хайрияхонимни унинг ёнида хотирламасликни истарди.
Фотимахоним Қуръон ўқишни биларди. Бошланғнч мактабни тугатгач, махсус курсга қатнаб, хатм қилган, Курсда Қуръони Каримни сўнгига қадар ўқиган бўлса ҳам ҳар бомдоддан сўнг Каломулло тиловатини одат қилгай Аллоҳ каломини ўқигач, унинг завқи ва ҳаяжони билан ишларини бошларди. Келин бўлгач ҳам бу одатини давом эттирди. Келган ҳафтасининг жума оқшоми эди. Одил акасига мурожаат қилди:
Қуръонни ўқишни биласизми?
Йўқ! Бу жиҳатдан омадсиз ва саводсизман.
Саводли бўлишни истайсизми?
Қандай?
Сизга Қуръон ўқишн иўргатсам, нима дейсиз?
Шу ёшдами?
Ёшингизга нима қилиби? Инсон Қуръон ўқишни ўрганиши учун мутлақо гўдак бўлиши керакмаску...Кўнгил хоҳаса бу ёшдагина эмас, йигирма йил кейин ўрганиш мумкин. Отам ёзув алмашганда ёши бир жойга бориб қолган кўплаб кишилар янги ёзувни ўрганганини айтар эдилар.
Яхши, қанчада ўрганишим мумкин?
Киришишингиз, ҳаракатингизга боғлиқ. Ҳар оқшом бир соат машғул бўлинса, бир ойда бемалол ўқишингиз умкин. Вафот этган қанча қариндошларингиз икки саҳифалик тиловатга оч одамнинг овқатга бўлган эҳтиёжидан кўра кучлироқ эҳтиёж билан кўз тикадирлар. Бомоддан сўнгги ўқиладиган ўн дақиқалик оятлар қалбга қандай туйғулар солишини тиловат қилгач англаймиз.
—    Жуда мамнун бўлардим, кўлларингни ўпаман. Шу оқшомдан кечиктирмасдан, дарҳол бошлаймиз.
Одилбек айтганидек шу кечадан ўқишни бошлаб юборди. У сўзида турадиган инсонлардан эди.
Фотимахонимнинг айтгани тўғри чикди. Одилбек бир ой ўтгач, инсоният хидояти учун юборилган шарафли китобни ҳурматли ва суюкли хонимининг ёрдами билан кечқунлар бемалол ўқийдиган бўлди. Бу илк қадам эди. Бундан сўнг бу китобда кўрсатилган, оқибати мутлақо саодат бўлган исломий ва инсоний қонунларни ўрганмоқ учун унинг туркий таржимасини ўқиб чиқишга қарор қилишди.
Бир кун Одилбек уйга қўлида бир қоғоз халта билан қайтди. Ўзини очиқ чехра билан каршилаган хонимга уни узатаркан;
Қимматли устозимга ҳадям бу, —деди. Қоғоз халта очилди.Гўзал бир либос эди. Фотимахоним эрининг юзига боқиб:
Ташаккур. Аммо менинг болаларимга ҳадя қани? Мен кийиб,улар шундай қоладтларми?
Уларга ҳам бўлади. Бир ҳафта ўтсин, иншооллоҳ.Уларнинг ҳам кўнгилларини кўтараман.
Буни олган дўкон згаси билан дўстлигингиз борми?
Бор.
Яхши, агар менга қулоқ солсангиз, буни эртага элтиб бориб,ўрнига болаларимга икки ҳира олинг. Қаранг, кунлар ҳам совий бошлади. Ҳам кўнгилларини оласиз, совуқ емайдилар. Уларни хурсанд, шод этсангиз, мен севинаман. Ўзим кийганимдан зиёдароқ кувонаман.
Бу сўзлардан Одилбекнинг кўзларида ёш пайдо бўлган икки томчи ёшга қарамаслик учун кийимни тахламоққа киришган Фотимахоним бошини кўтармас илова қилди:
Ҳам мен бундай эмас, қимматлироқ ҳадя хохлайман.
Нимани истаймиз, Фотимахоним?
Хохлаганимни хуфтондан кейин айтаман.
Ҳозир айтинг.
Ҳозир пайтимас.
Буни англашдан ожиз қолган Одилбек хотинини ортиқ қистамади. Фотимахонимнинг лутфи учун Яратканга жон-дили билан шукр қилди.
Ўйнагани чиққан болалар уйга қайтишганда,камзул қоғоз халтачага жойланиб,яшириб қўйилганди.
«Хуфтон»дан сўнг Одила Фотимахонимнинг ёнига келди:
Она, мени ухлатинг, — деди, Фотима уни ўрнига ётқизди. Ёнида ўтирди. Унга ҳар тунги уч калима дарси такрорлатди:
Сени ким яратди, қизим?
Аллоҳ.
Пайғамбаринг ким?
Ҳазрати Муҳаммад. —Дининг нима?
Ислом.
Дарси биттач, ёноқларидан бир-бир ўпиб, «Аллоҳ роҳат берсин, тунинг хайрли бўлсин» дедида, уйкуга кетишини кутди. Беш дақиқалар ўтиб, Одила ухлаб қолди. Бирозлан сўнг Ҳусайин ҳам ухлагач, эрига мурожаат қилди:
Енди менинг ҳадямга навбат келди. Шу оқшомдан эътиборан ҳар оқшом уч бор «Ихлос» ва бир маротаба "Фотиҳа» сурасини, ҳар жума оқшоми Таборикни ўқиб,марҳума қариндошимга бағишлайсиз. Бир камзул бир кун севинтирар,бу ҳадя эса ҳар кун.
Сенинг қариндошинг қлганми?
Ҳа. Бир йил аввал.
Бу ҳакда гапирмагандинг.
Енди гапираман.Майли,ўқийман,лекин исми нима қариндошингнинг? Фотима ғоят сокин овозда деди:
Хайрия.
Бу  исмни  эшитиши  билан  Одилбекнинг  ранги  ўзгарди.Ҳаяжонини  билдирмаслик учун
минғирлади:
—Хайриями?
—Ҳа, Хайрия. Нега ғалати бўлиб кетдингиз?
ЙЎқ, ғалати бўлмадим.
Мен Хайрия дейишим билан довдирадингиз. Нега? Одилбек бошини қуйи солди:
Чунки вафот этган хотимимнинг исми ҳам Хайрия эди Фотимахоним. Қистамади.Бу гапни қўйиб, сенинг қариндошингга ўтайлик.
Менинг қариндошим вафот этган хотинингиз Хайриядир. Ҳаққига тиловат қилишингизни истаган қариндошим айнан у.
Одилбекнинг кўзлари ёшланди. Бошини эгди:
Аммо, мен уни унутишга ҳаракат қиляпман.
Нега? Ахлоқсизмиди? Одилбек тезлик билан эътироз этди:
ЙЎқ, асло.
Яхши кўрмасмидингиз? Севмасмидингиз? Одилбек жон жойидан ушланганди. Севмоқ
не дегани? Телбаларча севарди. Чуқур изтироб билан:
Яхши кўрардим, Фотимахоним. Фақат нега сўрайсиз? Нечун кул бўлган дардни қўзғайсиз?
—    Нечунми? Масалан, Хайрияхоним ҳаёт бўлганида севмасмидингиз? Унутилишига сабаб унинг ўлишими? Бу хонимнинг айби сизга икки шуъладай, нурдай бола , ҳаётини ҳаётингизга боғлаганими, номусини сизга топширганими, бутун борлиғи билан сизники эдими, сизнинг йўлингизга кўз тикканими? Шуларми унинг унитилишига сабаб,айтинг! Нега бу болаларни унутмаяпсиз? Булар фақат сизга оидми ёки ўлгач,вафосиз эри томонидан унутилган Хайрияхонимнинг ҳам уларда ҳаққи борми?
Бу сўзлар Одилбекнинг юрагига ўқдай қадалди, терга ботирди:
Фотимахоним, бир кўнгулда икки севги бўлурми? Бир инсон икки хотинни ҳам севиши мумкинми?
Бу кеча ғалати суҳбатлашаяпсиз. Мени севиш билан уни севиш орасида қандай муносабат бор? Уни севиш билан, масалан, мозорга бориб у билан бирга ётасизми? На сиз бундай қила оласиз, на у сиздан буни кутади. Бугун унга бўлган севгингиз, Аллохдан уни кечириши сўрашингиз, савобини унга атаб таом тарқатмоғингиз унга бағишлаб Қуръон ўқимоғингиздир. Ёки мархумни бошқача тарзда севиш ҳам мумкинми? Мен унга қарши сўзласам, мени уялтириш ўрнига, аксинча йўл тутишингиздан хафа бўлдим.
Сизни бундай қиёфада қўришни истамасдим. Ахдига вафоли бўлмоғингизни хоҳлайман. Сиздан унга нисбатан мурувват кутаман.
Одилбекнинг кўзлари ерда бўлгани учун Фотимахон унинг кўзлари ёшланганини кўрмади. Агар уятдан ерга киргудек, ёрилгудек ҳолда бўлмасайди, йиғлаётганини овозидан ҳам билса бўларди. Фақат бунга имкон йўқ эди. Қалби гавҳардан қиммат хоними қаршисида эканини яна бир идрок этиб, у кўрсатган инсоний ибратдан лол қолиб турарди. Бир аёл эрининг ўлган хотинини бу қадар бу даражада инсонийлик кўрсатиши уни лол этганди:
—    Уни унутмаслигингиз ҳақида менга сўз бера оласизми?
Одилбек сўз берди. Сухбат таъсирида бу кеча узоқ вақт ухлай олмади.

* * *

Бир кун кейин болаларига бир донадан жун камзул келтирилди. Иккисннинг ҳам севинчи сўнгсиз. Уларни кувонганнни кўрган Фотимахоним:
Мана, энди мен мамнун бўлдим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, — деди. Ҳусайин:
Она, отам сизга ҳам олиб келадими?
Албатта, олиб келади. Аммо ҳозир менда бор. Сиз кийсангиз, мен хурсанд бўламан. Овқатдан сўнг икки бола яшинмачоқ ўйнашарди. Аввал бири кўзларини юмади, иккинчиси яширинади, сўнгра кўзларини очиб бекинганни топади, Яшириниш навбати Одилада. Ҳусайин кўзларини юмди. Фотимахоним қўлларини очиб, «кел» дея ишора этди. Айни вақтда Одилбек ҳам шундай қилди. Бола тараддудланди, иккисига тезтез қараб олдида, сўнг Фотиманинг қучоғига отилди. Бошини унинг кўксига яшириб, қичқирди:
Бўлдиии..
Ҳусайин кўзларики очди ва бир дақиқадан сўнг Одилани топди. Ака-сингилнинг қийқирғи кўкка кўтарилди. Одилбек сўради:
Қизим, мен ҳам кучоғимни очдимку, нега менга кел мадинг?
Сиз — бадбўйсиз, онам — хушбўй. Қизалоқ сигарет исини айтмоқчи эди. Сигаретнинг ёмон ҳиди келганидан отасининг бағрига яширинмади.
Ростдан ҳам ёмон ҳид келадими мендан, қизим?
Ростдан. Ишонмасангиз, акамдан сўранг.
Ҳусайин боши билан тасдиқлади, сўнг, яна ўйин бошланди. Одилбек бу ҳолни сўраш учун Фотимахонимга ўгирилди. Кўзларида, сиз нима дейсиз, деган маъно бор эди. Фотимахоним:
—    Ҳа, афсуски, шундай хидингиз бор. Баъзан одамнинг нафаси қайтади. Отам чекмасди, лекин пиёз, саримсоқ еса оқшом жомега бормасди, намозни уйда ўқирдилар, Ҳеч зсимдан чиқмайди, бир оқшом:"Ота, азон айтилмоқда", — дедим.
Эшитяпман, қизим. Фақат бу оқшом пиёз едим, жамоатни бехузур қилмасам девдим,
—    деди. Мен эса буни беҳуда деб топдим:
Мен бўлсам, пиёз ва саримсоқ учун жомени тарк этмасдим, аммо жоме учун буларни тарк этардим, — дедим. Отам жавоб бермади. Аммо шундан кейин уларни хомлигича еганини кўрмадим.
Одилбек нозиктаъб хотинини сигарет ҳиди билан беҳузур қилганини шунда тушунди. Ташламоқ керак. Хоним тириклигида чекмасди. Вафот этгач, болаларнин паришон ҳолларини кўриб чека бошлади. Дардимни унутарман деб ўйлади. Фотимахоним у сигаретни ташлаш учун қандай таъсир этиш кераклигини биларди.
—    Чекишни неча ёшдан бошладингиз?
Бир йил бўлди. Рахматли Хайрия вафот этгач, бошладим. Болаларнинг ҳоли паришон эди. /амим камаяр дебман.
Бундан боларнинг ғами камайдими?
Билмадим.
Менимча, озаймади. Уларни овутиш, дардига чора топиш ўрнига уларни унутиб, ўзингизни ўйлабсиз. Тўғри йўл танламабсиз. Масалан, чекишга харжланган пул билан болаларнинг кўнглини олиш мумкин эди.
Фотимахоним тўғри гапирарди.Сўзларидан чекишни ташлатиш хохиши сезилиб турарди. Ўзи ҳам секин-секин зарарини кўра бошлаган эди. Кечалари йўтал тутса, ухлатмайди. Тонглар иштахасиз туради. Бунинг устига уч ярим ёш боласи «сасийсиз», деб икки ойлик ўгай онасини қучса.
У кеча бу масала бошқа кўзғалмади. Аммо Одилбекнинг зехнини бир муддат машғул қилиб турди. Одилбек ўша кеча қилган қарорига биноан, ҳар кун озоздан камайтириб — чекишни бутунлай тарк этди. Бир кун сигаретни ташлагани тўғрисида суҳбатлашаркан, дўсти:
Мен чекмайман, аммо чекканлар бир ўргангач, ташлаш қийин дейишади,—деди.
Гўдак ўзи учун бенихоя севимли бўлган она кўкрагини тарк этадику. Ақли жойида, иродасига ҳоким инсон сигаретни тарк этиши мушкул ишми? Иродасига ҳоким бўлмаганлар учун мушкул бўлиши мумкин, —деб жавоб берди Одилбек.

* * *

Бир кун Хусайин ташқарида ўйнаётиб, уришаётган икки боланинг орасига тушди. Орачилик қилмоқчи бўлди, яни ажратиб кўйишни истади. Ажратолмади, бунинг устига уларнинг муштларига нишон бўлди. Қўшни хотинлартсан бири етиб келди ва уни уришяпти деб ўйлади. Ҳусайнни четга тортди-да
—    Нима истайсиз бу етимчадан? Уялмайсизми? Тортадиганини тортиб, оладиганини олиб ётибди бечора гўдак. Ўгай онанинг ўзи етмайдими? Ҳусайин ҳайрон бўлди, не қиларини билмай қолди.
—Ҳола, менинг онам ўлгани йўқ, — дея олди. Аёл унинг бошини силади:
—    Сени алдашмоқда, гўдагим. Асл онангни кўрганинга эди, буни она дермидинг?! Фариштадай аёл эди. Бунинг нимаси сизга ўхшайди? Кўзларига қара. Сизнинг кўзингиз — қора, уники — қўк.
Ештк олдид ауларни кузатиб турган бошқа бир қўшни хотин:
—    Нималар деяпсан, Олмос? Нега болани хафа қиласан? Буларни гапириб нимага эришдинг? — деди.
Уни уришяпти опа,етимни урадими? Айб эмасми?
Хўп,сен буларни гапириб болани хафа қилишинг айб эмасми? Яхши иш қилдингми?
Билсин,дуч келганни она демасин.
Нега дуч келган? Сендан, мендан яхши у хотин, машаАллоҳ.
Сен уни оқловчи бўлиб қолдингми, Самоҳат? Яхши бўлса, икки етим боласи бор одамга турмушга чиқармиди?! Сен ҳам яхши бўлсанг, шундай хотиннинг ёнини олмасдинг. Унинг нимаси она?! Хайриянинг ўрнини босолармиди?! Гапирмайсанми буларни?! Мени заҳарлама худо ҳаққи, менга тирғалма, тилимни қичитсанг, расвои жаҳон қиламан сени!
Гап яна чўзилиб гапира-гапира узоқлашди. Эркаклар ўтиб кетиши билан Ҳусайинга тасалли бермоқ учун эшигини очган Самоҳат хоним унинг боши эгик ҳолда оғир-оғир қадамлар ташлаб, уйига яқинлашиб қолганини кўрди. Ичи ачиди. Эшигини ёпиб ичкари кираркан:
—    Разил хотин, Худодан топ!-демоқдан ўзини тия олмади.
Ҳалиги хотининг чиркин ҳаракатини ақлли одам тўғри топмаслиги муқаррар. Ўз онаси бордай мехр билан қаралаётган бу болага етимлигини билдириш уни руҳан чўктириш эканини бнлмаслик айбдир. Балки у хотин ҳам бироз ўйласа, сўзлари болани хафа қилишини билган бўлармиди?! Аммо инсон аввал сўйлайди, кейин ўйлайди. Бир ишни аввал ўйламасдан қилиб кўйиб, кейин пушаймон бўлади. Аввал ўйлаб кейин сўйласа, аввал тушуниб, кейин адо этса не бўларкин?