Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 3
Facebook
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 3 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи
2
3
4
5
6
Ҳамма саҳифа

* * *

Ҳусайин истар-истамас қадамлар билан ўйчан ҳолда ичкари кириши билан Фотимахоним унга яқинлашди.
Нима бўлди ўғлим, тобинг йўқми?
Гапирсангчи, жон болам, мазанг қочдими? Нимани ўйлаяпсан?
Ҳусайин яна жавоб бермади. Фотимахоним ҳайрон бўлди. Уй ўртасида турган боланинг олдига чўккалаб ўтирди.Қўллари билан унинг бошини кўтарди. Юзларидан бир-бир ўпди. Хусайиннинг кўзлари ёшли эди.
Биров билан урушдингми,ўғлим? Нега гапирмайсан? Хўш, гапир, йўқса, онанг бўлмайман.
Хусайн йиғлай бошлаганди:
—    Сиз менинг онам эмас экансиз. Менинг онам ўлган.
Фотимахоним не қиларини билмай қолди. Тепасидан қайноқ сув қуйилгандай бўлди. Пешонасидан совуқ тер чикди.Бу уйга келишнинг асосий сабаби уларга ўгайлигини билдирмаслик эмасмиди? Уч ой ўтмасдан бу умиди кўкка совурилмоқда. Шунинг билан бирга Фотимахоним охири бахайр бўлишига ишончидан айрилмаслиги керак эди. Яхши ниятли инсонларни Аллоҳ ёрдамсиз қолдирмаслигига ишонарди.
Хўш, ким гапирди буларни, ўғлим?
Ташқарида. Бир хотин.
Сени бировга ўхшатибди, ўғлим. Қара, мен соғман. Сен менинг онам ўлгани йўқ, демадингми?
—Дедим.
Нима деди у?
«Сени алдашяпти, у ўгай онанг, унинг кўзлари сеникига ўхшамайдику», деди.
Сен ишондингми?
Албатта, ишондим. Қаранг, кўзларингиз меникидайми?
Кўзларимиз ўхшамаса, онанг бўлмас эканманми?
Билмасам.
Кел, бундай бағримда ўтир, сенга баъзи нарсаларни тушунтирай, қулоқ сол.
Сизнинг бағрингизда ўтирмайман.
Буни қаранг, онасининг кучоғида ўтирмасмиш. Шуларни айтаркан, уни кучоқлагандай кўтарди. Ҳусайин:
Қўйинг мени... қўйиб юборинг... —дея типирчиларди.Вазият ёмонлашиб борарди. Уни туширди ва рўпарасига турди:
Демак, номаълум хотинга ишонасан, менга ишонмайсан, шундаймн?Мен ўғлим бор, деб қувониб юрибман. Биров учраб отанг ўлган деса, ишонасанми, қариндошинг ўлди деса, бунга ҳам ишонасанми? Хўш, мени она демасанг кимни она демоқчисан? Онам деб кимни яхши кўрасан? Бугунгача сени ҳеч урдимми?
Ёмон гапирдимми? Айтганингни икки қилдимми, кўзичоғим? Онанг бўлмасам шундай қилармидим? Менга она деганингда, бор онангни топ, мен сенинг онанг эмасман демасмидим? Мени хафа қилдинг, кўнглимни вайрон қилдинг. Кет, қаршимда турма. Қачон келиб кўлимни ўпсанг, шундагина ярашаман.
Фотимахоним шуларни айтиб боққа чиқиб кетди.Болага буларни гапирган хотинга нисбатан ичидан бир ғазаб кўзғалиб келарди. Агар ёмонликка одатланган бўлс эди, ҳеч қурса у хотиннинг ортидан ёмон сўзлар айтарди. Лекин унинг тили ёмон сўзга айланмайди. Фотимахоннинг иродаси хисларидан ғолиб келди, у хотинни дуоибад этмакдан тийилиб, етимларини яхшилик йўлида дуо қилишга киришди: «Ё Раббий, гўдакларим ҳолини Ўзинг ислоҳ эт, уларга нисбатан кўнглимни марҳамат билан тўлдир, буболаларни ўз онаси каби улғайтиришим учун Сенга сиғинаман!» Кўнглидан чиққан дуолари юксак мақомларга кўтарила бошлади. Кўзлари равшанлашди.
Орадан ярим соатча вақт ўтди. Бу орада Ҳусайин ичкарида нима қилди ёки Фотимахонимнинг ўзи қай даража изтироб чеқди, билиш қийин. Инсоннинг ичида кечадиган шундай туйғулар борки, таърифига тил ожиз,тарифлаш саноқли кишиларгагина насиб этган. Ҳусайин ташқарига чиқди. Фотимахонимга яқинлашди ва уч одимча берида тўхтади. Қўллари шимининг чўнчагида. Ҳаракатларидан бироз улғайгандай туюларди.Бир муддат Фотимахонимга қараб турди. Фотимахоним бошини кўтармас ва унга боқмасди. Бир пас ўтгач, сўради:
—    Мендан хафамисиз?
Она демасди. Фотимахоним жавоб бермади. Ҳусайн бир-икки лаҳза кутгач, такрор сўради:
Хафамисиз, мендан ранжидингизми? Фотимахоним бошини кўтарди. Кўзлари нам эди.
Йиғлаяпсизми?
Ҳануз она демасди. Фотимахоним бошини яна эгдию Ҳусайин яқинлашди. У ҳам йиғлагудай эди. Инсонга хос хусусиятлардан бири шу: ёшли кўзларга боққанда кўзлари ёшланади. Қўлини Фотимахонимнинг бошига қўйли.
—    Нега йиғлаяпсиз?
Она демасликка қаттиқ ҳаракат қиларди.
Мен сенинг онанг эмасман. Нега суйканасан менга? Қоч,яқинлашма. Сўнг қўзларини артиб, уни енгилгина итарди:
Кет ёнимлан.
Кетмайман. Ярашинг мен билан.
Овози ҳозир йиғлаб юборишидан хабар берарди.
—    Ярашмайман.
Ёшли кўзлар бир-бирига бир пас қаради. Фотимахоним қўлини Ҳусайинга узатди, Ҳусайин тутди, ўпди ва пешоасига қўйди.
Онам де.
Онам.
Жоним онам де.
Жонимонам.
Ягона онам де.
Ягона онам!
Онангни кучоқла, қани, кўрайин. Ҳусайин қучоқлади, ўпди. Фотимахоним ҳам уни бағига босди:
Яна шундай иш қилсанг кўрасан, сени Қандай савалайман. Сўнг уни қўлларидан ушлаб, қаршисига турғазди:
Гапир, яна шундай ҳақсизлик қилиб, мени ранжитасанми?
ЙЎқ, она.
Ҳусайин хануз онасининг кўзларини кузатарди.
—    Сизнинг кўзингиз нега кўк, она? Фотимахоним бу саволга жавоб бермасдан ўзи сўради: Сенинг кўзларинг нега қора?
—Билмайман.
Мен ҳам билмайман, ўғлим. Тангрим сенинг кўзлаингни қора яратган, меникини — кўк. Ҳозир сенга бир нарса кўрсатаман. Ичкаридан бир парча нон келтир. Али амакиларнинг пишагини чақирамиз.
Нонсиз чақирсак бўлмайдими, она?
Ҳайвонни алдасак бўладими, қўзим? Чақирсак, бир нарса бермоқчи деб югуриб келади, бизда эса ҳеч нарса бўлмаса, яъни алдасак, ҳеч нарса бермасак, гуноҳ бўлади, Инсон бугун ҳайвонни алдаса, эртага ўзига ўхшаў инсонни алдайди. Бу бечора ҳайвоннинг ҳеч кими йўқ.Биз нима берсак, ейди. Югур, оналар айтган ишни дарров бажариш керак.
Ҳусайин чопиб бориб, уйдан бир парча нон келтирди. Сўнг Али амакининг боғига бурилиб, пиш....пиш...пиш дея пишакни чақира бошлади. Бироздан сўнг бир пишак бу ёққа ҳатлади.
—    Нонни тўғра, олдига кўяйлик.
Ҳусайин нон тўғрамларини олдига ташлар, пишак кузатиб турар,сўнг ўзига қулай томондан яқинлашиб, моҳирона бош силкканча оғзининг гоҳ ўнг, гоҳ чап тарафига ўтказиб ерди.
Ҳусайин!
Лаббай, она?
Пишакнинг кўзларини кўряпсанми? Ҳусайин қаради. Ва ҳайратдан қичқирди.
Аааа... Она мушукнинг кўзлари нотўғри экан. Фотимахоним кулди:
Қанақасига нотўғри бўлсин, ўғлим?
Хато. Бири бир рангда, иккинчиси иккинчи рангда.
—    Кўрдингми, ўғлим, менга сизнинг кўзингиз нега кўк дегандинг. Ҳатто бир пишакнинг икки кўзи турли рангда. Аллоҳ шундай яратган.
Хўп, ундай бўлса, Хайрия ким, она?
Менинг бир исмим Хайрия, билмайсанми, бўталоғим.
Билмайман.
Унда оқшом отанг келганда сўрайсан. Мен индамай тураман.
Ишондим, она, сўрамайман.
ЙЎқ, оқшом сўраймиз.

* * *

Одилбек дўконда ўтираркан, қўшни бола қўлида бир конверт билан келди:
—    Буни Фотима янгам бериб юборди амаки, — деб хатни узатди. Мактуб икки сатрдангина иборат эди.
«Оқшом сиздан Ҳусайин менинг исмимни сўрайди.Бугундан эътиборан иккинчн исмим Хайриядир. Сабабини тушунтираман».
Одилбек хатни ўқиб, ўйга толди. Ҳусайин нега Фотиманинг отини сўрадийкан? Нега исми Хайрия бўлди экан? Бирор эзма бўлар-бўлмас гапларни лақилладими? Уйланганидан бери чеҳралари очилиб қолган болаларидан омад юз ўгирмоқдами?
Оқшомни жониқиб кутди. Уйга бориши билан кўзлари болаларининг юзларида бўлди. Ҳеч нарса англамади, овкатланаркан Фотимахоним:

Қани, ўғлим, отангдан менинг отимни сўрачи? —деди
Ота, онамнинг оти нима? — деди.
Фотима, ўғлим.
Бошқа оти борми онамнинг?
Бор, бир оти — Хайрия. Аммо биз кўпинча Фотима деймиз. Нега сўраяпсан, қўзим?
Бугун бир хотин мени етим, деди.Онанг тирик юрса шундай бўлармиди, деди. Онам Хайрия эканини айтди.
Хўш, сен ишондингми, Ҳусайн?
ЙЎқ, ишонмадим. Менинг онам соғ дедим. —Хўш?
«Бу сенинг ўгай онанг, сени алдашяпти», — деди
Онангнинг ўлиб-ўлмаганини мен билмай, улар билиб қолибдими? Инсон бир йил касал ётса, дарҳол ўладими? Мана, кўрмаяпсанми, тузалиб келди.
Дастурхон атрофидан турдилар. Фотимахоним хонадан чиқши билан Одилбек Хусайинни ёнига ўтқазди?
Ўғлим, онанг сени уряптими?
ЙЎқ, ота.
Ёмон сўз айтадими?
Айтмайди.
Сизларни яхши кўрадими?
Жуда яхши кўради.
Хўш, ўгай она бўлса, шундай қилармиди?

* * *

Бир кун ишдан кейин Одилбек дўконга кетаётганда Фотимахоним:
Рухсат этсангиз, болаларни знасига олиб бориб келсам,-деди.
Майли, боринглар. Мендан ҳам салом денглар. Одилбек кетгач, Фотимахоним болаларини чиройли кийинтирди. Юз-кўлларини ювди, сочларини таради. Иккисини ёнига олиб йўлга чиқди. Ўн-ўн беш кунда бир келиб бу бемор аёлни зиёрат қилиб, ҳатто уй ишларига қарашар, бу борди-келди билан невараларини унга кўрсатиб кетарди.
Одилбек қайнонасидан Фотиманинг келиб туришига илк бор рухсат сўраганида у рози бўлмадн. «Қизим ўрнига келган хотинга қандай қарайман?! Келмасин, кўрмайин — деди. Одилбек:
Болаларни ўз боласидай яхши кўради, ўз боласидай қарайди. Бу ёққа келишдан мақсади невараларингазни сизга кўрсатиш, сизнинг қўнглингизни олиш. Неваралари ўгай она кўлида қолди деб хафа бўлманг, ўзингиз кўринг. Балки, болалар ҳам сизни соғингандир,-дегач, у рози бўлди.Ва тўйдан ўн беш кун ўтгач, уни кўргани келдилар. Аёл уларнинг келишига чидаёлмади,кўзёшларини тутолмади. Бу куёви, бу неваралари, аммо мана бу ким? Қани Хайрияси? Қани, беш-олти йил аввал ёпинчиқ ёпиниб келиб-кетиб турадиган жигаргўшаси? Ёшлик завқига тўймаган, дард устига дард чеккан, ниҳоят икки маъсум гўдагини қолдириб кетган гул юзлиси қани? У бир уюм тупроқ бўлиб, унинг ўрнига келиб ўтирган, болалари уйига эга чиқан бу хотин ким бўлди? Не юз билан бу уйга қадам қўйди? Қизини эсига тушириб, «қара, қизингнинг ҳамма нарсасига мен эга бўлдим», дегани келдими бу ерга? Ортиқ ўйлашга фурсат бўлмади. Шундоқ ўрнига тўғри келиб қўлини ўпган болаларига «раҳмат, соғ бўлинг!» деркан, орқаларидан Фотимахоним:
Қалайсиз, яхшимисиз, она? — деб қўлини ўпди. Аёл йиғлаб юборди.
— Катта она, нега йиғлайсиз? Фотимахоним олдинроқ ҳаракат қилди:
—    Йиғламасинларми ўғлим, қара, катта энанг хаста-ку?
Одила Фотимахонимнинг кучоғида, Ҳусайин эса бувисининг ўрнида ўтирарди. Момо бемор бўлишига қарамасдан Фотимахонимнинг болаларга муносабатини кўздан қочирмасди. Тўғрисини айтганда, Фотима болаларни ўзига жалб этишни уддаларди. Ҳусайиннинг «она» дейишига «лаббай, онасининг жони" дея жавоб бериши бунга мисолдир.Унга "нима дейсан" ва ҳатто «жим, суҳбатлашаяпмиз» дея олиши мумкин эди. «Онасининг жони» деркан, бунда ўзини кўрсатишдан асар ҳам йўқ, гапиришидан, овоз оҳангидан сезилмасди. Аксинча, ҳақиқий она меҳри, муомаласи бор эди унда. Келганлар яна келишни ваъда этиб ҳайрлашаркан,катта онанинг кўнглида бир чимдим хузур ва хотиржамлик қолдирардилар.
фотимахоним биринчи келганидан кейин Одилбекнинг рухсати билан яна бир неча бор келди, ҳар келишида катта она кўнгли янада илий бошлади. Мана бугун яна боряпти. Момонинг кўнглини олишни ўзига бурч деб билди. Бемор буви бироз тузалган, уларни туриб қарши олди:
Марҳамат қизим, хуш келибсиз, — дер экан, овози бу ташрифдан мамнунлигини билдирарди. Ўтирдилар, ҳол аҳвол сўрашишди, суҳбатлашишди.
Фотима қизим, мана бу ерда иккита олма бор. Бирини ўзингаз олинг, бирини болаларга бўлиб беринг.
Фотимахоним турди, олмаларни олди. Кесди. Болаларга бўлишди.
Ўзингиз нега олмадингиз,
Шулар еса, мен егандайман.
Бнроздан сўнг болалар боққа чиқиб кетишди. Улар чиқиб кетиши билан буви:
Фотимахоним, тўғрисини айтганда, куёвимнинг уйланиши мени ўлгудай хафа қилди. Қизим вафот зтганига ниҳоят бир йил бўлди. Унинг ўрнига, болалар бошига ўгай она келтиради деб ўзимни еб адо қилдим. Бу ерга илк келмоқчи бўлганингизни Одилбекдан эшитганимда, келмасин, кўзим кўрмасин, дедим. Аммо мен янглишган эканман, қизим. Ҳар келганингизда бироздан сизга илиб бордим. Илк келиб-кетганингиздаёқ кечгача хафачилигим енгиллашди, Уларга ўз болангиздай қарашингизда камчилик йўқ.Албатта, болаларни кўиганимда раҳматли фарзандимни хотирламай бўлмайди. Чидаёлмайман, аммо бу унинг ўлими туфайли пайдо бўлган ғуссадир. Гўдакларимни боши эгик ҳолда қолдирмадингиз, етим эканини билдирмадингиз, уларга ўгай бўлганингизни сездирмадингиз. Мен уларни йиғлатасиз, деб ўйласам кўзёшларини артдингиз. Дардларига дард қўшади деб тахмин этсам, сиз дардини олдингиз,ҳамдадард бўлдингиз, дардларига дармон бўлдингиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин, икки дунёда уялтирмасин, Бу даража аёллик — инсонийликни сиздан кутмагандим, тўғриси.
Раҳмат, соғ бўлинг ҳола. Сиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин! Куёвингизга турмушга чиқишимнинг энг асосий сабаби шу икки гўдакка қараш эди. Балки ишонмассиз, уларни ўз фарзандимдай яхши кўраман. Ҳозир боғда ўйнаяптилар, аммо менинг хаёлим уларда, йиқилиб, бир ери лат емасин, оғримасин деб ич-етимни ейман. Эртага мавллуд ўқитмоқчиман, борсангиз жуда мамнун бўлардим.
Яна бироз тузалсам, бораман. Хайриям вафот этган уйга кирмагандим. Энди қандай кираман, билмадим.
—    Енди мен қизингизман. Қаранг, невараларингиз бор.Мавлудни Хайрияхоним руҳига бағишлаш учун ўқитмоқчиман. Боринг. Мени ранжитманг. Кутаман.
Болалар ўйинга берилиб кетдилар. Фотимахоним деразадан чақирди:
Хусайин! Синглингни олиб кел, кетамиз.
Яна бироа ўйнайлик, она. Хўпми?
—    ЙЎқ, оқшом бўлди. Отанг келади, уйда бўлишимиз керак. Хайрлашдилар. Момо икки гўдагини етаклаб, инсоний мақомнинг баланд поғонасида, мурувват чўққиларида виқорли қадамлар ташлаб кетаётган бу хонимга кўксида ажиб туйғуларга тўлган ҳолда қараб қолди. кўча муюлишига етгунча кузатиб турди. Сўнг ичкари кирди. Энди уларни кўнгли билан кузатарди. Кўнгилнинг кузатиши учун кўзнинг кўриши шарт эмас. Лаблари пичирлаб дуо қилди: «Аллоҳ сендан рози бўлсин, қизим!»
Тонглаб Одилбек бозорга чиқаётганда Фотимахоним унга пича пул берди.
Бунга қанд олиб келинг. Ҳозирлнк кўрайин. Одилбек пулни қайтарди.
Ўзим ололмайманми, Фотимахоним! Олиб қўйинг.
Мавлудни мен ўқитаман. Қандини олиш менинг зиммамда. Хохласангиз сиз ҳам унинг руҳига истаганингизни бағишланг.
Одилбек индамасдан пулни олиб кетди.

* * *

Мавлудга келганлар унчалик кўп эмас. Хайриянинг онаси,Одилбекнинг аммаси ва ҳоласи, Фотимахоннмнинг онаси, кўшнилардан тўққиз-ўнтаси ва мавлуд ўқийдиган отинойи.
Фотимахоним кўпчиликни хоҳламади. Шовқин-сурондан бошқа нарса бўлмайди деб ўйлади.
Таклиф этилганлар мавлуд Хайрияхоним номига ўқилганини эшитгач, Фотимахонимни табрикладилар. Бир-бирларига "Хонимлик мана бундай бўпти-да», дейишди. фотимахонимнинг фикрича, бу мавлуд Хайрияхоним рухи покига бағишланганини айтиш лозим эмас эди. Ўзини кўрсатишни яхши кўрмаслигини билганлар — биладилар. Қадрлайдилар. Унинг бу тушунтиришдан асосий мақсади нима эканини билганлар ҳар ҳолда унинг бу ҳаракатини маъзур кўрсалар керак.Ўлган кундошига чин дилдан ҳурмат кўрсатган хонимлар сони бир шаҳардаги маҳалла бошлиқларидан озрокдир. Фотимахонимнинг шу гуруҳга мансублиги бнлиниши зарур. Болаларга ўгай онадек эмас, ўлган қариндошининг болаларига қарагандай қарашини маҳалла аёллари билишлари шарт. Билсинлар, токи бундан буёғига болаларнинг қулоғига етим эканини айтиб, пичир-пичир қилмасинлар. Мана мавлуд ўқитишдан кўзланган мақсад ва ғоя. ЙЎқса, Хайрияхонимга садақа сифатида ўқилиши керакмиди? Фотимахоним келганидан бери бирор кун унинг ҳақига дуои ҳадя этмакни унутгани йўқ.
Ешигига келган фақирни севинтираркан, эҳсонини мутлақо Хайрияхоним номига атади, кечгача унга оид молдан ўзи учун садақа қилиш мурувватга зид эканини ҳар гал виждонидан эшитиб турди.Дарахт соясида дам олиб мевасидан тотиб, экканни ва етиштирганни дуо қилиш инсонийликдан ҳисобланганидек, Хайрияхонимнинг меҳлари сингган хонадонга келиб, кўнглида унга нисбатан ёмонлик туймади. Тез-тез агар мен ўлиб, болаларим бошига бир хотин келиб, не қилса мамнун бўларднм деб баъзан Хайрияхоним парда ортидан болаларига муносабатимни кузатади дея қабул қилиш, фақат буларни Хайрияхоним мамнун бўлади деб эмас, Аллоҳ рози бўлишини тушуниб, унинг амрини адо этаётганини англаш, унга хос бўлган ва айни ўринда таъкидланиши зарур хусусиятлардандир.
Айтишга осон. Масалан, ювиб тозаланган кийим ярим соат ўтмасдан яна ювадиган ҳолга келиши. Одиланинг овқатланишида пешбанд тақимига кўнмай, овқатни либосига тўкиши, Ҳусайиннинг ўйнаётганда йиқилиб ҳамма ёғини лой қилиши каби сон-саноқсиз ҳодисалар... Булар қаршисида сабру таҳаммул кўрсатиб, болаларни Исмоил, ўзини Саниҳа ўрнига қўймаслик, ҳатто ўз фарзандини бу ҳолда кўриб ёмон сўзлар айтадиган аёллар савиясига туймаслик буюкликнинг ифодасидир.
Фотимахоним болаларнинг бу ишларидан хафа бўлмасди дейиш нотўғри бўларди. У ҳам оддий инсон-бандаи ожиза, унинг ҳам хуш, нохуш пайтлари, яхшиликдан суюниб, ёмонликдан куюнишлари бор. Фақат бола ларнинг бу қилмишларидан хафа бўлиш бошқа, бу хафачилик туфайли яхши ёки ёмон ҳаракатда бўлиш, саб этиш ёки сабр этмаслик яна бир бошқа гапдир. Инсонлик мезони хафа бўладиган, қайғули ходисалар олдида ғам чекиб-чекмаслик эмас, бу ҳодисаларни сабр ва матонат билан қаршилаш ва афв этишдир. Фотимахоним жажжи гўдаклардан етук ннсонлардек ҳаракатларни кутиш ножоиз эканлигини яхши англайди. Шу сабабда уларнинг нохуш қилмишларидан хафа бўлсада, ёмон сўз айтмоқдан ўзини тия оларди. Албатта, болалар бунда ишларни атай қилмайдилар. Яъни Фотимахонимга азият берайлик деб қилмайдилар. Қолаверса, Фотимахоним бу уйга уларни урмоқ, қарғамоқ, кўнгилларини қолдирмоқ учун келмадику... Уларнинг яраларига малҳам кўйиш нияти билан келдику. Бунда Аллоҳ ризолиги мавжудлигидан умид қилди. Икки кеча аввал ўтган воқеа Фотимахонимнинг бу хусусдаги фикрини очиқроқ кўрсатади. Дастурхон атрофида ўтиришаркан, Одилбек Одилага пешбанд тутишни буюрди, қизалоқ акслик қилиб, солмади, иккинчи қошиқни олаётганда овқат уст-бошига тўкилди, Однлбек асабийлашиб, икки шапалоқ урди.Қизалоқ чинқира бошлади. Фотимахоним емақдан чекинади.
Овқатингизни емайсизми, Фотимахон?!
Емайман.
Бироздан сўнг Фотимахоним туриб, даҳлизга чиқди. Орқасидан Одилбек ҳам чикди:
Нега овқатингизни емадингиз, Фотимахон?
Нега болани урдингиз? У билиб, хоҳлаб тўкдими?
Мен унга айтдим, пешбанд тутмади.
Болалик дегани шундай бўлмайдими? Йигирма ёшли қиздан кутиш керак бўлган нарсаларни кутмайсизку шу гўдакдан. Бола бўлмаганмисиз, болалигингизни унутдингизми? Ҳамманинг боласи шундай,ҳамма болалар шундай қилишади. Мен урсам, сиз мени қайтариш ўрнига, тескариси бўляпти, бундай кейин сиз ўгай ота бўласиз, мен ўз онаси...
Фотимахон, ҳаммаси сизнинг зиёнингизга. Энди уни артиб-ювадиган сиз эмасми?
Албатта, мен.
Жонингизни бунчалик қийнаб, сизга нима зарур?
Ачинишга мендан кўра болалар кўпроқ муҳтож. Ер юзида буларга ачинадиган, қарайдиган бир сиз ва мен. Буни ёлғизз менга ташлаб қўясизми? Бунга Аллоҳ рози бўладими? Модомики, кирларини ювадиган мен эканман, сабрим тугагунча сиз ҳам сабр қиласиз. Яхши бўлиб кетади. Тарбиямизга Аллоҳ ёрдам беради. Мен бунга ишонаман. Энди бориб унинг кўнглини олинг, шундай қилсангиз мен ҳам овқатланаман. Боринг.
Одилбекнинг боши эгилди:
—    Фотимахон, мени уялтирдингиз, — дея ичкарилади.

* * *

Келганларга мавлуд таъсири катта бўлди. Мамнун кетдилар. Бундан сўнг Фотимахоним тўғрисида нари-бери сўзлайдиганлар топилсада, болаларга етимлигини эслатишга ўхшаган ҳодисалар ниҳоясига етди.
Мавлуд ўқитилган кечаси эди. Фотимахоним тун ярмида уйғонди. Соат бир яримни кўрсатмоқда. Боққа чикди. Осмонни булут қоплаганди. Шамол эсар, шамолда дарахтларнинг шохлари чайқалар ва енгилгина фиғон қилиб кўярди. Бу манзара кундуз кунлари хис этиш қийин бўлган туйғуларни кўзғарди. Буталар орасидаги қочирган ови олдидан чиққан овчидай юлдузларни кувлаган ой баъзан бирпас булутлар орасига яшириниб, яна умид ва шиддат билан олға интиларди....
Қайга кетишмоқда? Қаёққа борадилар? Ҳар тун интизом билан ҳаракатланган ой ва юлдузлар нимани англатади, аслида? Ўзларига тайин этилган вазифадан ташқари асло чиқмаган, Яратганнинг азамати ва қудратига далолат этгувчи бу юлдузларни бир муддат томоша қилган Фотимахоним ичкари кираётиб енгилгина совуқ еганига сезди. Ўрнига ётаркан фақирлар ҳар доим, ҳар тун шундай жунжикади дея ўйлади. Ташқарида хануз шамол фиғони эшитилиб турарди. Фотимахоним шу фиғон аро Хайрияхонимни ўйлади. Бир уюм тупроқ ҳолига келган у хоним бу уйда неча йил ётган? Мавлуддан унинг руҳи хабардормиди ёки келганларга Хайрияхоним учун ўқияпман дейиши сохталик бўлдими? Бир муддат шуларни ўйлади...

* * *

Орадан икки йил ўтди. Фотимахонимдан ўзгаси бардош қилиши қийин бўлган ҳодисаларга тўла икки йил. Фотимахоним нафсидан сабри устун келган икки йил. Бу икки йил ичида Фотимахоним ҳам бир қизли бўлди. Самиҳа...
Самиҳа уч ойга тўлган кунлар эди. Фотимахоним икки дақиқага қандайдир иш билан боққа чиқди. Самиҳа ўрнида ётар,Одила ўйинчоқ ўйнар, ора-сира чўнтагидан қовурилган нўхат олиб, оғзига ташлаб қўярди. Икки дақиқадан сўнг Фотимахоним ичкари кирганида Одила чақалоқнинг тўшагидан тушиб келарди. Бирдан юраги шиғ этди. Ажабо, гўдакка бир нарса бўлдими? Бу саволга жавоб излашга хожат ҳам, вақт ҳам йўқ, чунки Самиҳанинг хириллаши яхши нафас ололмаётганига ишора. Фотимахонимнинг ичи ёнди. Отилди. Самиҳанинг оғзига кўпиклар тўплана бошлаганди. Бармоғини оғзига суқди. Оғзида ҳеч йўқ, аммо боланинг ранги ва оғзидаги кўпиклар бўғилаётганини кўрсатарди. Чақалоқни бағрига босди. Кўкрагидан оғзига икки томчи сут оқизди. Бўғзи юмшайди.Одила унга нўхат едирмоқчи бўлгани аниқ эди. Бўғзидаги хириллаш ортар, кўпиклар кўпаярди. Болани олиб, йўлга чиқиб докторга боргунча вақт ўтар, Фотимахоним пешонасида пайдо бўлган терлар, кўзидан оққан ёшлар ҳозир унинг не аҳволда эканини билдириб турарди. Одилага қаради,нарса бўлмагандай ўйнаб ўтирибди.
Одила, синглингга,нима едирдинг?
Нўхат едирдим. Йиғлади-да...
Фотимахонимнинг ичидан келган бир ҳис чақалоқни кўйиб Одилани яхшилаб калтаклашни, ҳеч қурса, бир шапалоқ туширишни амр этарди. Талваса пайтида қилинадиган энг қулай иш шу эди. Ҳеч бўлмаса юрагига бироз сув сепилади.
Лекин Одилага тегадиган таёқнинг Самиҳага фойдаси борми? Бола икки шапалоқ билан тузалиб қоладими? Одила бола бу ҳолга тушсин деб шундай қилдими? Истаб, қилдими? Урганда келадиган фойда, авф этганда келадиган зарар борми?
Фотимахоним шуларни ўйлаб, Одилани уришдан воз кечди, Одила яна ҳеч нарсадан хабарсиз ҳолда ўйинчоқларини ўйнаб кетди. Унинг шу масъум ҳолатини кўриб Фотимахоним ёлворди.
—    Ё Раббий, бағри ярим етимлар, кўнгли мунгли етимлар хурматига, менинг икки етим болам ҳурматига боламни қутқар! Кичик ёшда етим ва ўксик қолган Ҳабибинг ҳурмати. Етимларга елка тутган, кўл узатган, ҳаққини қўриган яхши инсонлар ҳурмати...
Фотимахоним орадан қанча вақт ўтганини биладиган аҳволда эмасди. Бу узрли ҳолат. Боласи бундай ҳолга тушган оналар унинг нима ҳис қилганини тушунадилар, вақтни қандай ўтганини билмаслиги ҳам айб санамайдилар. Қўлини чақалоқнинг оғзига тиққанидан кейин тўрт-беш дақиқача ўтди.  Фақат бу вақт боласи  бўғилган учун ёки оғриқлар, санчиқлар ичра қийналган, тиришган хаста учун оз деганда бир неча соатлардай туюлади.
Орадан беш дақиқача ўтганда боланинг чуқур бир нафас олганини ҳис этди. Бирдан юраги янада қаттиқроқ ура бошлади. Фақат бемалол нафас олаётганини кўргач тинчланди.Нўхат томоғидан ўтиб кетганди. Дарҳол бу мусибатни аритгани учун Аллоҳга шукр этди. Боланинг ёноқларидан бир-бир ўпиб, ҳидлади ва ўрнига ётқизди.Юрак уриши, кўнгил безовталиги ҳали тамоман ўтиб кетмаганди. Бир оз гул суви билан чаккаларини, юзларини силади. Фотимахоним учун катта мусибат, ўзи учун Самиҳага қоврилган нўхат едиришдан иборат бўлган бу ҳодиса нималарга олиб келганини билмаган Одила бемалол ўйнаб ўтирарди.
Ажабо, шу тобда бошида Самиҳахоним бир она бўлсайди, ҳоли не кечарди? Буни тахмин билиш қийин бўлмаса керак. Бу азият ва ҳақоратларни барча туққан оналар ва ўгай оналар тасаввур қила оладилар.
Фотимахоним бу ҳодиса сабаб Одилага таёқ ўқталмади,урмади, ёмон сўз айтмади. Аммо чақалоқни у билан бошқа бирор марта ёлғиз қолдирмади.

* * *

Ҳусайин бу йил мактабга бориши керак. Отаси уни қўлидан тутиб, қайд эттириб келгани олиб борди. Ҳусайин мактаб очилиши яқинлашаётгани сари кучлироқ ҳаяжонланарди:
—    Мактабда ўқиш қийинми, она? Сиз ҳам мактабга борганмисиз, она? — каби саволлар берар, Фотимахоним уни тинчлантирувчи сўзлар айтар, ўқиб буюк одам бўлишини тушунтирарди.
Фотимахоним Ҳусайин учун икки дона пешбанд қилиш ва уни мактабга доим топ-тоза қиёфада юбориш истагини Одилбекка билдирди. Ўртоқлари орасида хижолат бўлмасин, уялмасин, дерди.
Ўқиш очилган куни отаси уни кўлидан тутди ва мактабга олиб борди. Маҳалладан  таниш  бир  болага  топширди.Синфларга  кириб-чиқишда  ёрдам  беришини тайинлади. Тушда кўп қатори мактабдан қайтаркан, дераза олдида Ҳусайиннинг йўлига қараб турадиган бир она бор эди.
Оҳ, онаснинг жони келяпти,- дея унинг жажжи ёноқларидан ўпаркан, Ҳусайин жиддий охангда:
Тушликдан сўнг, овқатлангач яна ўқиш бор, она, — деди.
Покиза пешбанд, дазмолланган шим, мактабга бориб-келишида ярқираб турувчи, тозаланган поябзал, юзлари порлоқ бир бола... Бу ҳол ва бу қиёфа мактаб очилишида қандай бўлса ,шундай давом этди.
Бир кун тоза,иккинчи кун ҳам шундай бўлмайдилар, бугун оёқ кийими яп-янги
бўлганлар,    бир    неча    кун    ўтгач    лой    ичида    таниб    бўлмайдиган    ҳолга
келтиришади.Ичларида бойи, фақири, жуда ҳам камбағаллари бор. Бироқ энг бойлари ҳам
ўртаҳол оила фарзанди Ҳусайинга тозалик ва интизом жиҳатдан тенглашолмасди.
Бир кун ўқитувчи тозаликни текшираётиб бир боланинг олдида тўхтади. Исми Йилмаз.
Чўнтагининг чети йиртиқ, бир тугмаси тушган ва пешбанди кўп вақтлардан бери
ювилмаганди.
Йилмаз, сени эртага бундай кўрмайин. Онангга айт, ўқитувчи шундай деди де, — танбеҳ бериб ўтди. Назорат давом этди. Ҳусайиннинг ёнига келди.
Қаранг, болалар! Ҳаммангиз Ҳусайиндай бўлинг.Унга ўхшаб топ-тоза бўлиб келинг. Сен айтчи, Йилмаз, сен ғайрат қилсанг, Ҳусайиндай бўлмайсанми, ўғлим!
Йилмас бошини эгди, жавоб бермади.
—    Гапир, сен ҳам Ҳусайиндай озода бўлишни истайсанми, Йилмаз?
Йилмаз бош кўтармай минғирлади:
Истайман, устоз.
Жуда яхши. Модомики, истар экансан, эртадан бошлаб сени гулдай кўрайин. Уйга боришинг билан онангга айт, мен уяляпман, ўқитувчи менга танбеҳ берди де.
Мен бундай деёлмайман, жаноб муаллим.
Нега айтолмайсан?
Ўқитувчи асабийлашгандай бўлди. Йилмаз жавоб беравермагач, енгилгина, астагина кулоғидан тутди:
—    Буни қаранга! Ҳам тоза бўлмоқчимиш ҳам айтолмасмиш.
Сўнгра яна бироз дағаллашди:
—    !   
Йилмазнинг кўзидан сизилган икки томчи ёш муаллимга таъсир қилди шекилли, юмшади, қулоғини секинроқ ушлади. Отасини узоқдан танирди, орқаворотдан биларди. Бой билан ўртаҳол орасидаги бир одам эди.Боласига янги либослар олиб бериш унчалик қийин бўлмаса керак. Унинг бошини силаб:
Бошқа бундай адабсизлик қилма, Йилмаз ва болаларга мурожаат қилди:
Йилмазнинг уйини биладиган борми?
Бор,устоз.
Уч қўл баробар кўтарилди.
Бугун кетишда Йилмазларникнга учраб, менинг айтганларимни айтасиз. Айтмасинлар, жаноб муаллим.
Аа-а-а? Ҳаддингдан ошяпсан, Йилмаз... Нега айтмасинлар? Сабаби нима?
Чунки, айтсалар, таёқ ейман, устоз. Менинг ўз онам йўқ,менинг онам ўгай.
Йилмаз бу гапларни айтар экан йиғлай бошлади. Йиғи аралаш қўшиб кўйди:
—    Айтганлари билан бажарармиди? Баттар уради.
Яна йиғлашга тушди. Ўқитувчи бу қадар қаттиқкўллик қилганига пушаймон бўлди. Аҳвол бундай бўлиб чиқишини ўйламаганди. Йилмаз тўхтамасдан йиғларди,
—    Йилмаз, йиғлама. Азамат йигитсанку ўзинг. Ташқарига чиқиб, юзингни юв! Ҳусайин, дўстингга ёрдамлаш!
Ҳусайин Йилмазнинг кўлидан тутди, Ёнма-ён синфдан чиқишди.
Чашма бошида — икки бола. Бири ўгай она зулмини,етимлик машаққатларини тотган, иккинчиси етимлигини билмаган, она меҳрини кўраётган етим. Йилмаз юз-қўлини ювгач, кўлларини шимига суртди:
—    Рўмолчам йўк. Ўзи бермайди, менҳам сўрамайман. Сўрасам, ёмон сўзлар айтади. Сен ўлмадинг, мен кутуладим, дейди. Бечора онамга ҳам тил теккизади. Хусайнн чўнтагидан рўмолчасини чиқарди:
Ол, Йилмаз. Сеники бўлсин.
Олмайман, Ҳусайин.
Олмасанг, хафа бўламан.
Йилмаз пўмолчани олди. Чўнтагига солди. Бирга синфга кирдилар. Тушдан сўнг мактабдан уйга қайтган Ҳусайнда паришонлик сезиларди,
—    Болагинам, нега хафа кўринасан, биров билан уришдигми ёки бошқа бир ҳодиса рўй бердими, — дея аҳвол сўради Фотимахоним.
—    ЙЎқ, она, ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ.Ўқтувчим мени болаларга кўрсатиб, Ҳусайндек бўлинглар, деди.
Офарин, ўғлим. Аммо сен яна ниманидир ўйлаяпсан?
ЙЎқ, она, ҳеч нарсани ўйлаганим йўқ.Синфимизда Йилмаз деган бола бор. Усти боши кир, йиртиқ...
Ҳусайин синфда бўлган воқеани бошидан ҳикоя қилиб берди.
Она, жуда ачиндим, унга рўмолчамни бердим, жаҳлингиз чиқмас.
Оббо боламей, яхшилик қилсанг, нега жахлим чиқсин?! Жуда яхши қилибсан. Эртага дўстинни айтиб кел.Онам сўтилган кийимларингни тикмоқчи де. Албатта олиб кел, хўпми? Сенга ҳам савоби тегади. Етимга ёрдам қилганинг учун Аллоҳ сенга савоб беради. Эртаси кун Ҳусайин онасининг айтганини қилди. Бир болани эргаштириб келди. Бу боланинг ўгай она зулми остида, қаровсиз ўсганини англамоқ учун ахмоқнинг й икки бор қарашига ҳожат йўқ. Фотимахоним уларга овқат берди. Улар овқатланаётган пайтда кийимларини тикди, тозалади, дазмоллади.
Бир соатдан сўнг кўчага чиққан бола менинг ҳам шундай онам бўлсайди деган орзу билан ўгай онаси бўлган уйи томон йўл олди. У кетиши билан Ҳусайин Фотимахонимнинг бўйнидан қучокдади:
Бир дона онам, доно онам, буларни мен учун қилдингизми?
Албатта, ўғлим, яна олиб кел, кутаман, яна шундай қиламан.