Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 4
Facebook
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи - 4 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Ўгай она. Аҳмад Лутфий Қозончи
2
3
4
5
6
Ҳамма саҳифа

* * *

Уч-тўрт кундан кейин Йилмаз Ҳусайиннинг қистови билан яна келди. Аслида қисташига ҳам ҳожат йўқ эди. Уйида кўрган ёмонлик, зулм «ҳамма энди менга шундай муомала қилади, ҳеч ким яхши кўрмайди, ҳамма мендан нафратланади», деган ишончни пайдо қилган эди. Йилмаз кимнинг ёнига бормайин, хўрлик, ҳақорат ва кўраман, деб ўйларди. Бир гал Ҳусайиннинг онас ўғлим деди, аммо бу сафар ҳам шундай дейдими, я ганидан мамнун бўладими?
Дард устига дард — яна шунча ўгай она ҳам бор. Ўгай оналарга топширган болаларининг юзидаги маҳзунликни уқолмайдиган, ожиз, ўйсиз, беғам қанча оталар ва ниҳоят гулдек болалари чеккан азиятдан суяклари сирқираган неча-неча марҳума оналар бор.
Фотимахоним қўзларининг намланишидан ҳеч нарса тушунмаган Ҳусайин, хафа қиладиган гап айтдиммикан, дея ўйларкан, Фотимахоним:
— Айт, ўғлим, айт, у ҳам мени она десин. Тушдан кейин олиб кел, майлими? Тушдан кейин Йилмаз келди. Кўзларини ердан олмас,уяларди.
—    Қани Йилмаз, она десангчи, онамга! Ҳусайин учун бир калимадан иборат она деган сўзни айтиш қандай қийинлигини, бу сўзнинг нақадар қимматли эканини Йилмаздан сўраш керак эди. Фотимахоним хузурида иккита етим бор эди. Бири дунёнинг барча алам ва қайғусини тотиб кўрган Йилмаз исмли бечора бола; иккинчиси эса айни ҳолатдан Аллоҳнинг марҳамати билан Фотимахонимнинг дуч келиши натижасида кутулган бах-тиёр бола, Иккисининг ҳам онаси ўгай. Аммо бири марҳаматсиз, тошдай ҳиссиз, берган азиятидан завқ оладиган виждонсиз; иккинчиси эса, ўз болаларига қарашда оналарга ўрнак бўладиган, яъни оналар ўз туққан боласига мана шу ўгай оначалик қарашни, меҳрли бўлишни ҳавас қилишига сазовор бўлган.
Фотимахоним Йилмазнинг рўпарасига чўккалади. Бир неча тенгдоши тоқат қилолмайдиган машаққатлар бошига тушган етти-саккиз ёшлардаги бу болага, маҳзун чеҳрали жажжи бу инсонга меҳр тўла кўз билан қарадн.
—    Қани, онадегинчи, менга ўғлим. Энди мен сенинг ҳам онангман. Ҳусайин қандай ўғлим бўлса, сен ҳам шундай ўғлим бўласан. Хафа қилма мени, она дегинчи, ўғлим...
Бу орада кўзлари ёшга тўлган Йилмаз бирдан ўзини Фотимахонимнинг бағрига отди. Она, онам... —деб фарёд қилди.  Фотимахоним уни ҳақиқий оналик бағрига босди, қучоқлади. Умрида она шафқатидан маҳрум, она меҳрини кўрмаган бу бола қаршисида
у ҳам марҳамат ёшларини тўкди. Ҳусайин икки уч-қадамча наридан бу ҳаяжонли, аччиқ манзарага қараб қолганди. Ҳайратлар ичида эди. Ҳозир Йилмаз ҳис этганларни у ҳис этиши ёки унга ҳис эттириш мумкин эмасди. Томдан йиқилиб тушганнинг ҳолини фақат томдан йиқилиб тушган билади. Ким билсин, бечора бола она дейишни қанчалар орзу қилган, қанча вақтлар, қанча йиллар "болам» деган сўзни эшитмоққа зор бўлган. Бироздан сўнг Фотимахоним кўз ёшларини артди.
Сен уйда онангни нима дейсан, она демайсанми, ўғлим.
ЙЎқ. Сўнг хўрснниб кўшиб қўйди: — ўзи айткизмайди.Бир марта унга она дедим. «Нега онанг бўлай,мен туғдимми сени?Бор, анавини она дегин»,—деб мозорот томонни кўрсатди.
Мен ҳам шундан кейин уни она демадим. Ҳиқиллай-ҳиқиллай буларни сўзлаган Йилмаз, гапириб бўлгач, яна йиғлашга тушди. Фотимахонимнинг дарди яна ошди.
Бундан кейин мени она дегин, майлими?
Фотимахоним унинг кўзёшларини артди, кучи етганча тасалли берди. Фақат қисқа бир вақтда, унинг муштдай қалбида йиллар оша йиғилиб қолган дунёдай дардни кетказиши мумкинми? Доим қон томиб титрган жароҳат бир онда қандай тузалади? Ҳар қун вайрон бўлган кўнгил бир зумда қандай тикланади?
Бироздан сўнг у ўзи учун зиндон бўлган уйга кетаркан, яна эски ҳолига қайтади.
Дунёда Йилмазга очиладиган ёлғиз уй, ота уйи     Аммо унинг учун энг ёқимсиз уй
ҳам шу. У зиндон бўлмай ннма? Машаққат макони! Азоб уяси! Не қилмоқ керак? Йилмаз бу уйда, ҳатто тушида бўлсин, лоақал бир-икки соатгина ҳаловат топмоққа рози... Аммо у ерда кўрган тушлари ҳам даҳшатли, терларга ғарқ бўлиб уйғонади. Бир муддат зулмат ичра кўзларини катта-катта очиб шифтга тикилади, мавҳум хатар, номаълум қўркув аро чап-ўнгга ағдарилади. Яна шу қўрқув остида секин-секин кўзларига уйку чўкади... Кечаси кундузидан тотсиз, кундузи кечасидан қоронғу бу уйда яшашдан не фойда, яшамасликдан не зарар? Ичидаги ҳаво, деворидаги тошлардан қаттиқ бу уйда Йилмаз учун кўриши мушкул бўлган, кўриши мумкин бўлмаган, йўқ нарса бор: саодат...

* * *

Содияхоним анчадан бери ўгай ўғли Йилмазда бир қанча ўзгаришлар сеза бошлади. Бир кун либослари тикилган ҳолда келади, бошқа кун Йилмазда англашилмас хушнудлик кўринади. Аслида ундан бирон нарса сўрашга ҳеч қачон журъат қилмаган бу бола ўзидан яна ҳам узоқашганини, бироқ қониқиш ҳолатидае канини сезгандай бўларди. Бунинг сабаби бўлиши керак эди. Уч-тўрт кун аввал йиртиқ шимини тикилган, ювилган, дазмолланган кўриши уни ерга ургандай бўлди:
Бугун қаёкда қолдинг?
Дарс тайёрладим.
Кимларникида тайёрладинг? —Ҳусайинларникида.
Ҳусайин ким?
Синфдошим.
Хўш, шимга нима бўлди?
Онаси дазмоллади.
Нега дазмоллатдинг?
Ўзи дазмоллайман деди, бердим.
Сени шундай талтайтиришади. Дуч келганга ялтоқланасан, шундайми? Қараб тур, кечқурун отангга алла-кимларгадир шим дазмоллатиб юришингни айтиб додингни бердирмасамми. Жа-а, жаноб бўлиб кетдилар. Кўз тегиб юрмасин тағин!
Нима қилай? Сиз дазмолламайсиз, мени мактабда турткилашади.Таёқ ейман. Бундан хабарингизборми?
Вайсашини-чи буни!
Содияхоним шундай деб Йилмазнинг устигабостириб кела бошлади, аммо Йилмаз чавдонлик бнлан эшикдан чиқа қочди. Содияхоним эшикдан чиқши билан Йилмаз қочган томондан келаётган хотинга бақирди:
—    Аллоҳни севсангиз, шуни ушланг.
Лекин аёл ёнидан индамай ўтавергач, яна бақирди:
Аллоҳни севсангиз, дедим, Инсон. Шуни ушлаб қолинг!
Аллоҳни яхши кўрганимдан, Ундан қўрққанимдан тугмадим. Етимни уриш учун гапирган гапингизни қаранг. Унга кўтарган муштингизни нафсингизга урсангиз, аввал ўзингизга уриб кўрсангиз қандай бўларкин? Агар Аллоҳни билсангиз, бу гудакка хизматчи бўлардингиз. Болангиз ўзингиздай ўгай она кўлида қолса, нима қиласиз? — деди ва жавоб кутиб турмасдан йўлида давом этди. Бу сўзлар Содияхонимнинг ғазабини баттар қўзғади. Оҳ, кўчалар оралаб бу тирмизакни қувласа, тутиб ўчини олса...
Унинг ортидан кин тўла боқишлар билан чақнаган қўзлар, ғижирлаган тишлар ва ҳирсли, ўзгача тусга кирган юз... бошқа чора йўқлиги учун уйга чекинди. Эшикни ичкаридан бекитаркан, оқшом уйга келарсан, дея минғирлади.
Ким бу Ҳусайин? Аввало буни бнлиб,бориб болани талтайтмасликларини айтиб, огоҳлантириб келиш керақ Йилмаз ким, дазмолли шим кийишни унга ким кўйибди?! Ямоқли кийим етмайдими?
Аслини олганда Содияхоним Йилмазга ёмон муомала қилишини билади. Мактабдан югуриб келиб, нон сўраган етти ёшли оч гўдакка: «Зақкум е. Қани нон, кўрмаяпсанми? Бу жанобимга энди бир хизматчи ёллашимиз керак!» — демаслик кераклигини ҳам билади. Билади, аммо ўзини тўхтатолмайди, тутиб туролмайди. Йилмазнинг ҳар ҳаракати унинг ғашига тегади. Кўриши билан асабийлашади. Ўз боласи не қилса ёқади, севинади. Йилмазга келганда тескариси. Йилмаз она дегудай бўлса, худди унинг онасига ўхшаб ўлиб қоладигандай туюлади. Йилмазга нисбатан ҳақсизлик қилишдан бошқа иш кўлидан келмайди. Баъзан: «Бу бола ўзи шунга муносиб, йўқса бошига мендан бошқаси келган бўларди, балки яхшиликка ярамас, яхшилик қилсам, янада кеккайиб, ёмонлашиб кетиши мумкин», — деяўзини овутарди. Баъзан қилган муомаласи ва сўзлаган сўзи ҳаддан ошганини ўзи ҳам тан оларди. Масалан, олти ой олдин бир ҳодиса бўлиб ўтди. Ўша оқшом эри:
—    Қара, Содия, боланинг чўнтаги йиртилибди, тикиб бер!—деди.
—    Енди шу етмай турувди, шу қолувди қилмаганим. Ипни игнадан ўтказиб, чатиб ташлаш шунча қийинми бунга? Эртага аскарликка борса, қандай қилади? Ҳозирдан ўргансин... — деб жавоб берди. Ҳолбуки, «ертага аскарликка борадиган бола», эндигина бошланғич мактабнинг биринчи синфига боришга тайёрланяпти.
Бу сурбетлик қаршисида ота нима ҳам қила оларди? Бечора одам, бу хотинга гўё азоб чекиш ва боласини эздириш учунгина уйланганди. Бу иккиси рост чиқди. Ҳар оқшом янги-янги шикоятлар... Гуё бу бола тонгдан тунгача ярамаслик қилади ёки етимнинг бутун вазифаси ўгай онасига иш орттиришдан иборат эмиш. Бу оқшом эшитган шикояти янада бошқачароқ. Йилмаз шимини бошқа аёлга дазмоллатганди. Бу иш уйдаги онага, яъни ўзига катта ҳақорат эди. Агар қилинган бу айбнинг жазосини ота бермаса, берадиган топилади. Ота-ўғил бир бўлиб, бечора Содняхонимга хаёлларига келган зулмни ўтказишади. Содияхоним бу ҳаракат ўзига ҳақорат эканини тушунар, бироқ унинг шимини дазмоллаш лозимлигини ақлига сиғдиролмасди.
Шу пайтгача хоҳлаган тарафига осонгина эгиладиган эри бугун негадир унинг хохишига мос суҳбатлашадиганга ўхшамасди. Важоҳати шуни кўрсатиб турарди. Зотан, ота-ўғил бир бўлиб ўзига зулм қилиш режасини пишитиб олганларини, булут келишидан ёмғирни сезгандай эрининг ҳолатидан сезган ва яна ўзи ҳақ бўлиб чиқиши учун гапни шундай бошлашни лозим топганди. Ҳақиқатан, Махмудбек:
Қани,Хоним, аввал айтингчи, шу уйга келганингиздан буён бу боланинг шими неча марта дазмолланди? Бола мактабга — одамлар орасига боради, паришон қиёфада чиқмасин деб чиройли кийинтириб жўнатган кунингизни эслайсизми? Унга она бўлиб азият чектирмасдан, ёмон сўзламасдан, калтакламасдан ёки калтаклатмасдан, яхши муомала қилган, кўнглини олган, болам деб бағрингизга босган кунингиз бўлдими? Масалан, ҳатто байрам куни ўз болангиздай қучиб, ўпганингизни ким кўрди? Албатта, бировларга боради. Бундан ғазабланиш ўрнига бироз ўйлаб кўрсангиз қандай бўларди?
дейиши аҳвол у ўйлагандек бўлиб чиққаяини англатарди.
Маҳмудбекнинг ногоҳ сизлаб, вазмин гапиришидан Содияхоним довдираб қолди. Аслида бир гапини икки қилмаган эридаги бу ҳолатга бирор маъно беролмади. Кундуз Йилмазни ушлаб қолмаган хотин ҳам нималар демади.Демак бу ишда бир сир бор. Аммо Содияхоним осонликча бу сирнинг тагига етолмасди.
Кундуз Йилмазнинг тутилишини истамаган кампир Содияхонимга айтадиганини айтиб, қолганини тўкиб солиш учун Маҳмудбекнинг дўконига тўғри борди ва у ерда нафасини ростлади. Маҳмудбек маҳаллада кекса аёллар орасида хурматли бўлган Фаридахонимни яхши қутиб олди, нима хизматлари борлигини сўради. Фаридахонимнинг ранги ўзгариб кеттани дилида тўкиб соладиган гапи борлигини билдириб турарди. Ўриндиққа ўтиргач, бир-икки лаҳзатин олишни кифоя билиб сўз бошлади:
—    Ўғлим Махмудбек эшигингиз олдидан ўта туриб.. , — дея ҳодисани англатгач, хулоса қилиб мақсадини айтди. — Бироз аввал мендан бирор хизмат, илтимосим, амрим бор-йўқлигини сўрадинг. Ўртада бажаришга мажбур бўлганинг — Аллоҳ амри бор. Зеро, адо этилиши лозим бўлган энг шарафли амр Аллоҳ амридир. Аллоҳ болага, етимга яхши қарамоқни амр этган. Ана шу амрни адо этмасдан, менинг хоҳишимни ўринлатишдан сенга нима фойда бор? Иккинчи уйланганингдан буён Йилмаз ёмон сўз эшитишдан, эзилишдан, таёқ ейишдан бошқа нарса кўрганн йўқ. сизнингча, шу Аллоҳ амрини адо этишми? Сенда оталик меҳфи бўлсайди ҳамма Йилмазга ачинган бир пайтда ва бу гап мендай кампирнинг қулоғигача етиб келмасдан бурун ўғлингга ачинган бўлардинг ва уни бутунлай Содияхонимнинг ихтиёрига ташлаб кўймасдинг. Ё раҳматли хотинингдан қолган омонатни шундай хор-зор қилиб сақлаш учун уйлангандингми? Хотинингни бу қадар мамнун этишга уринишинг яхши, бироқ Аллоҳнинг хузурида қандай жавоб беришингни ҳам озгина ўйлаб кўрмадингми?
Ешикдан кирган харидорни кўрган Фаридахоним гапиришдантўхтад Махмудбек эшитган аччиқ сўелар таъсирида терларга ботди, ер ёрилса, кириб кетсам, дейдиган ҳолга тушди. Харидорнинг кириши унга қуёш тиғида терга ботган одамга салқин хавонинг тегишидек таъсир қилди. Туриб,харидор билан муомала қилди. Икки дақиқадан сўнг, харидор кетгач, яна меҳмони рўпарасига виждон ҳисобини бермоқ учун қайтди. Фаридахоним бу икки дақиқа ичида бироз тинчланди, яна қанча аччиқ сўзлар айтиб юбориши мумкин эканлигани ўйларди. Аммо ортиқча сўзга эҳтиёж йўқ эди. Тушунганга шуниси ҳам зиёда, яхши отга — бир қамчи. Хоним сўзини анчайин қаттиқроқ оҳангда давом эттирди:
—    Бу бола чеккан азоб, эҳтимол, сенингча камдир, аммо биз энди чидаёлмаймиз. Агар хотинингнинг зулмини тўхтатолмасанг, болани бизга бер, ўз неварамдай қарайман. ЙЎқса, бироз оталик бурчингни ҳам бажар, етимнинг чиройи очилсин.
Фаридахоним сўзларини тугатиб ўрнидан тураркан, яна қўшиб қўйди:
—    Аччиқ гапирдим, Маҳмудбек! Лекин етимнинг ҳаққига риоя қилмаганинг, бу ҳақсизликнинг олдини олмаганинг учун эртага чекадиган азобинг бундан анчайин аччикроқ бўлади. Бутун пушаймон бўларсан, балки кутулиш йўлини топарсан, аммо зртанги пушаймон ўзингга душман бўлади.
Фаридахоним таклиф этклган чойни ҳам ичмасдан туриб кетгач, Махмудбекни чуқур ўй босди. Эшитган сўзлари бағини эзиб юборди. Аёл кишидан бундай ҳақ сўзларни эшитиш осонми? Агар кичиклигидан катталарга хурмат руҳида тарбияланган бўлмаса эди, балки кўрсроқ жавоб тсайтариб юборарди. Аммо айтадиган сўзлари нафсининг ҳимоясидан бошқа нарса бўлмасди. Ўзини бу аёлдан ҳимоя қилишдан, унга ўзини ҳақ деб қўрсатишдан нима фойда бор? Модомики, эртага алдаб бўлмайдиган, ҳар нарсанинг хақиқатини аён қиладиган, золимдан мазлумнинг ҳаққини Олиб берадиганнинг ҳузурига борилганда маҳалланинг момосига қиладиган дағдағаси Маҳмудбекни қутқарадими? Аслида айтилган сўзлар нақадар аччиқ бўлмасин ҳақ, эмасми?! Тўғри айтмадими момо? Уйланишидан муроди Йилмазнингузур-ҳаловатини таъмин этишмасмиди? Қани у ҳаловат, қани у хузур?!
Оқшом Содияхонимга қарши илк бор аччиқ гапиришининг сири шунда эдн. Табиийки, Маҳмудбек Фаридахонимнинг дўконда айтган аччиқ гапларидан сўз очмади. Содияхонимга қарши жангта чиқан Маҳмудбек бундан кейин муваффақият қозонадими? Ёки Содияхоним Йилмазга қарши ҳийлаларини бошқа йўлга, бошқа усулга алмаштирадими? Таъқиб этадими? Жавоблар тахминдан иборат. Вақт кўрсатади. Бундай саволларга муносиб жавобни доно ҳакам вақт бергусидир.

* * *

Биронта маҳаллада миш-миш тўхтади дейиш — бугун қуёш чиқмади дейиш билан баробар. Буни икки хотин учрашганда беихтиёр қулоғингизга кирган сўзлардан ҳам билишингиз мумкин. Будай суҳбатларда яхши-ёмон дўстлари ортидан фақат эзгу мақсадлар, одоб ва ахлоқдан сўз очган фазилатли аёллар унчалик кўп эмас. Фотимахоним қанчалик яхши бўлмасин, у хакда хилма-хил сўзларни қалаштириб ташлайдиганлар оз эмас. Одилбек уйланаркан, у хақда ҳеч нарсани билмасаларда: «Оҳ, бечора гўдаклар, ўгай она қаҳрини кўрадиган бўлишди», — дея болалар чекадиган азоблардан фол очадилар — баҳс этадилар. Вақт уларни ҳақсизлар сафига қўшди. Фотимахоним келиши билан қақшаб қолиши кутилган гўдакларнинг чиройи очилиб, ёмонликка дуч келишлари ўйланган болалар гулдай покиза ҳолатга кирдилар. Бу сафар Фотимахонимнинг оналарча харакатларини ўзининг боласи йўқлигига боғладилар. «Ўзининг боласи бўлмагандан кейин ҳаммаҳам шундай қиладида», —дедилар. «Ўзининг боласи туғилсин кўрамиз, буларнинг бир пуллик қиммати қолармикин», —дейдиганлар ҳам топилди. Ажабо, бу гапларни гапирганларнинг ўзлари икки етимга қараши керак бўлиб қолса, нима қиларкинлар?! Ўз болаларидай қараш у ёқда турсин, Йилмаз ёки Исмоилга қаралгандан сал яхшироқ тарбиялай олишадими? Ҳақиқат шуки, ҳар кун юзлаб болалар етим қолади. Аммо булардан фақат битта-иккитасигагина Фотимахоним насиб этади. Ҳалиги ғийбатчиларнинг ҳар бири Саниҳа, Содия бўла олади, аммо Фотимахоним бўла олиши гумон.
Вақт яна уларнинг янглишганини кўрсатди. Самиҳа туғилгандан кейин ҳам Ҳусайин ва Одиланинг аҳволлари ўзгармади. Ҳатто Одиланингуч ойлик Самиҳага нўхат едирмоқчи бўлгани ва томоғига тиқилгани тўғрисидаги ҳодисани, ҳеч ким, лоақал Одилбек ҳам эшитмади. Фотимахоним матонат кўрсатди, сабр қилди. Бировлар эшитишининг ҳеч қанақа фойдаси йўқ эди. Қўлида ўз боласи бўлишига қарамасдан Фотимахоним Ҳусайинни иккннчи синфга ҳам аввалгидай покиза ҳолда жўнатарди.
У фазилат йўлида юксаларди, бунга терс ўлароқ разолат йўлида ташланаётган қадамлар ҳам йўқ эмас эди.
Самохатхоним қатнашган бир суҳбатда, ўзи йўқ қўшнилар ғийбат қилиниб, навбат Фотимахонимга етди. Фотимахонимнинг ишлари бошдан-оёқ риёкорлик эмиш. Ўзини кўрсатиш учунгина болаларга яхши қарармиш. Бундай ичи сирти билан, тили дили билан, сўзи иши билан бир бўлмаган кимсалар аслида жуда хавфли эканлар. Зотан, иккиюзламачи бўлиш, яхшилик қиляпти дейишлари учунгина яхшилик қилиш ахлоқсизлик бўлмай нима? Қанчадан-қанча шунга ўхшаш ахлоқ қоидалари саналди. Натижада Фотимахоним ҳақида тамомила тескари ҳулосалар чиқарилди. Улар орасида виждонига қулоқ соладиган ёлгиз Самохатхоним эди, у эшитган сўзларига эътироз билдирди:
Синглим, инсон ўзини кўрсатиш учун егимларга бунчалик меҳрибонлик қилиши қийин. Болаларнинг аҳволини кўрмаяпсизми? Ҳар қун тоза кийинтириб чиқаради. Неча бор ўзим кўрдим: болалар йиқилиб,ҳаммаёғини лой қилиб уйига кетишади ва беш дақиқа ўтиб, яна топ-тоза чиқиб келишади. Майли, бизга ҳаммаамаллари сезилмасин ҳам дейлик, лекин қўшнилар бу хонимнинг болаларга бақириб-чақирганини, қарғаганини эшитишлари керакку? Ёки тарсаки тушурганини кўрмайдиларми ва уларнинг йиғлаганларини эшитмайдиларми? На сен, на мен унинг қилганини қила оламиз. Юз-қўлимизни булғамаймиз. Бизга ўтириб олиб ғийбат қилиш қулайроқ. Ҳеч бўлмаса унга тил тегизмайлик.
У буларнинг барини ўзини кўрсатиш, намойишкорлик учун қилади-ку!
—    Қаёкдан биласан? Ташқаридагиларга ўзини кўрсатиши мумкин, аммо уйда кечгача ҳеч ким бўлмайдику, кимга намойишкорлик қилади? Атрофидаги тўрт деворгами? Майли, Фотимахоним ўзини кўрсатиш учун яхшилик қилаётган бўлиб чиқақолсин. Аммо бундан болалар ҳузур-ҳаловат топяптилар, ўгай она нималигини билмаяптиларку, шунинг ўзи етмайдими?! Кошки, барча ўгай оналар ҳам у каби кўргазмага бўлсада, яхшилик қилсалар!
Самоҳатхоним тўғри гапирди. Аммо тўғри гапни тан олиш осонми? Туғри сўзга мойиллик билдирувчи топиладими? Уларга ҳар қанча асоссиз бўлмасин, ўртада ғийбат қилишга ярагулик мавзу бўлса бас. Қилинган ёки қилинмаган гуноҳлари учун кимларнингдир пўстакларини коқишлари керак. Сақичдай чайнаб ғийбат қилишлари керак. Фотимахонимнинг бир қусури бор эди. Унинг бу аёллар орасига кўшилганини, умуман гап-гаштакларга чиққанини ҳеч ким кўрмаган, шунчаки келиб-кетиб юраверса бўларди, аслида. Маҳалладаги аёлларнинг кўпчилиги унинг юзини дурустроқ кўрганлари ҳам йўқ эди. Бу унинг кибрига ишора эмиш. Инсон ўзини бунчалар катта тутмаслиги керак экан. Аллоҳ бундай инсонни довдиратиб қўярмиш. Ўзини шундай катта тутганидан кейин икки болалидан бошқа ким тан оларди?! Кейин Хайрияларникига онаси ҳузурига боргани нимаси? Қизингнинг ўрнини мен эгалладим, деганими?! Шуҳам одамийликми?! Самоҳатхоним яна гапга аралашди.
—    Орангазга келиб нимага эришади. Бировга лой чаплаш, бировни ёмонлашни ўрганадими? Хайриянинг онаси ҳузурига емон ниятда бордими? Боришидан хафа бўлса, Фотимахоним бунинг чорасини топиб, кўнглини олса керак менимча, Хайриянинг онаси невараларининг аҳволини билиб хурсанд бўлади. Агар хафа бўлса эди, Фотимахонимнин гзиёратига келармиди?! Кўряпсизки, ора-сира ўз хоҳиши билан келиб-кетиб турибди. Бунисига нима дейсиз?!
Аёллардан бири қаттиқ суқилди.
—    Қўйинг, қизим,, Самоҳат бугун Фотимага оқловчи бўлган. Бошқа гаплардан гапиринг.
—    Нега оқловчи бўлай? Ҳақни ҳақ дейиш оқловчиликми?
Оқловчилик.Яхши гаплашаяпмиз, суҳбатни бузиб нима қиламиз? Маъносиям, фойдасиям йўқ.
Яхши гаплашиш, Фотимахонимга айб тақмоқми? У ҳолда марҳамат, хоҳлаганингизни гапириб, суҳбатлашинг.
Самоҳатхоним шундай деб,ўрнидан турди. Қисташларига қарамасдан ўтирмади ва чиқиб кетди.
Самоҳатхоним Ҳусайинни етим деган хотинни қайтарганини эшитганлар бор эди. Унинг бу вазиятда ўзини тутишини кўз олдига келтирганлар озми-кўпми ҳар ҳолда виждони борлигига қаноат ҳосил қилган бўлишлари керак. Аёллар орасида бу хилдаги, яъни ҳақсизлик қаршисида жим турмайдиган, ҳақиқатни мудофаа этадиган хонимларнинг топилиши эътироф этилиш зарур бўлган ҳақиқатлардандир.
Бу воқеадан уч кун ўтгач, Фотимахонимнинг эшиги тақиллади. Бу Самоҳатхоним эди. Бир пас у ёқ буёқдан суҳбатлашдилар,ҳол-аҳвол сўрашдилар. Самоҳатхоним сўзни ўзи бошлади. Уни хурмат қилишини айтди. Сўнг гап айланиб, уч кун илгариги воқеага келди. Айтиб берди. Фотимахоним очиқ юз билан, вазмин ҳолда тинглади:
—    Шундай гаплар бўлиб туради, опа. Одамларнинг тили тийилмайди. Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Уринманг. Аллоҳ барчамизни авф этсин! Болаларга қараяпман, камчиликларим кўп. Агар билмасдан уларни хафа қилиб қўйсам, Аллоҳ шу болаларнинг хурмати мени кечирсин, — деб гапга якун ясади.
Фотимахоним бехуда оғиз оғритадиганлардан эмас эди. Ўзи ҳакдаги ғийбатни берилиб тинглашни хуш кўрмасди. Шунингучун бу гапни сўнгига қадар сабр билан тинглади. Тингларкан, «улар билиб, ўзим хабарсиз қолган қусурим бормикин», дея гапнинг охирини кутди. Бандаи ожизмиз —ўзимиз илғамаган кусуримиз бўлиши мумкин. Буни бировнинг огохлантиришидан билиб қоламиз. Ўзимиз узрли, ҳатто ҳақи деб биладиганимиз ҳодисада мутлақо ноҳақ эканимиз, бошқанинг фикри сабаб юзага чиқиши мумкин. Шунинг учун Фотимахоним бошдан-оёқ ҳақиқатга алоқаси бўлмаган сўзларни тинглаш захматига берилади.
Болаларга муносабатинянг сохталик ва ўзгаларга яхши кўриниш билан ҳеч бир алоқаси йўқ. Пайғамбаримиз отасини қўрмаганлигидан, олти ёшда онадан ҳам етим қолиб,шу олти йилнингҳам анча қисмини сут онаси кўлида ўтказгандан хабардор эди. У зот ҳурмати учун етимга оналик қилиш шафоатга сазовор этишини, ҳатто жаннатда Пайғамбарга жуда яқин, қўшни бўлишига олиб келишини биларди, шундай умид билан болаларни бағрига олганди.
Кибр қилмоқ унинг ахлоқидан эмас эди. Қўлидаги икки етим ҳурмати учун Аллоҳдан истиғфор тнлаган, болаларни нажотга сабабчи деб билган аёлда кибр не қилсин? Маҳалладаги ғийбатчиларга аралашмасликни эса — зарарга аралашмаслик деб биларди. Шу кун Самоҳатхоним Ҳусайинларникида икки соатча ўтирди. Фотимахонимнинг болаларга, болаларнинг Фотимахонимга бўлган меҳр-мухаббатини, самимнй муомалаларини кўрди, мушоҳада этди. Бу зиёратидан мамнун бўлди. Бундан кейин қўришиб туришга келишишди. Миш-миш ўрнига яхши сўзлашиш, бир-бирига ҳақ йўлда ёрдамлашиш, фойдали ишларга машғул бўлиш кераклигини сўзлашдилар. Бир-бирининг қусурини самимий гапирмоқчи, янада яхши бўлишлари учун ўзаро ёрдам бермоқчи эдилар. Бу ўзига хос ахлоқий қариндошлик эди. Ахлоқий йўлдош бўлмоқчи эдилар. Самоҳатхоним жўнаётиб ичида ўзгача бир туйғу ҳис этди. Бошқа аёллар билан хайрлашаётганида ҳис этганларига мутлақо ўхшамайдиган туйғу эди бу. Бу туйғу ичида мавжудлигини энди-енди ҳис эта бошлаган бўшлиқни тўлдириш умидини берганди.

* * *

Ҳусайин бир рун мактабдан қайтиб папкасини улоқтиргандай ташлади-да, кўчага жўнади. Фотимахоним ортидан чақирди: —Ҳусайин намозингни ўқидингми?
ЙЎқ, она, келиб ўқийман.
Бўлмайди, ҳозир ўқийсан. Ҳусайин қоча бошлади.
—    Қочсанг, тутиб олиб калтаклайман, Ҳусайин, — дейишига қарамасдан эшиқдан чиқиб, жуфтакни ростлаб қолди.
Ҳусайин икки ой аввал намоз ўқишни бошлаганди. Фотимахоним кечалари ётаркан уларга намоз сураларини ўқитарди. Ора-сира ёнига ўтқизиб, намоз ўқишни ўргатарди. Бир кун Фотимахоним Ҳусайин учун ҳам бир жойнамоз тўшади. Ҳусайин онаси баробар ётиб-тура бошлади. Кейинроқ ҳар ким ўз-ўзича ўқиб кетди.
Бугун мактабдан қайтаётиб, дўстлари билан ўйнамоққа келишган эдилар. Сўзининг устидан чиқиш учун онасига қулоқ солмай қочиб қолди.
Орадан ўндақиқача ўтиб, эшик тақиллади. Фотимахоним эшикни очди-ю, хуши бошидан учди. Ранги бўздай оқарди. Икки ўртоғи Ҳусайиннинг кўлтиғидан суяб турарди. Бошидан оққан қон юз-кўзини қизил рангга бўяган. Дўстлари нима деганини ҳатто эшитмади. Ярасини артди, тозалади, малҳам сурди ва боғлаб, Ҳусайинни ётқизди. Кўп қон кетганидан ва қўрқувдан Ҳусайиннинг юзи сарғайиб қолганди. Ёнига ўтириб сочларини мехр билан силаб тузатаётган Фотимахонимга қаради.
Сизга қулоқ солмаганимдан бўлмадими бу, она?! Кечирасизми?
Кечирдим, ўғлим. Лекин бошқа бундай қилма. Кечаси Ҳусайин иситмалади. Баъзан кўзи очиқ алаҳсирайди. Фотимахоним тунни унинг ёнида ўтказди. Бир нарса керак бўлса, сўрашини тайинлади. Кўзи илинган экан, Ҳусайин ғудранди:
Она, сув...
Фотимахоним уйғонди, туриб сув келтирди. Ҳусайин ухлаб қолганди.
—    Ҳусайин, Ҳусайин... Сув сўровдинг, ўғлим. Ҳусайин сув ичдн. Фотимахоним тўшагига келди. Ухламоқчи бўлди .
—    Она!
Турди. Тунги чироқ нурида Ҳусайинни аниқ кўриб турарди. Уйғоқ эмасди. Демак, алахсирамоқда. Яна ўрнига ётди.
У кечани қандай ўтказди, қанча ухлади, қанча ухламади билмайди. Тонгда кўзларидаги мудроқ, бошидаги оғирликдан ҳеч ухламагандай ҳолда эканини ҳис этди. Ётиб-туравериш ҳолдан тойдирганди.
Ҳусайиннинг иссиғи тонгга яқин бироз тушиб, ухлаб қолди.Тушга яқин уйғониб, ёнида онаси ўтирганини кўрди.
Она, соат неччи бўлди? -Ўн бир бўляпти, ўғлим.
Вақт ўтибди... мактабга бормайманми?
—    Вугун ёт, эртага борасан.ўғлим. Отанг мактабга учраб хасталигингни айтмоқчийди.
Ўқитувчим хафа бўлсачи?
Касаллигингни эшитса, нега хафа бўлади, ўғлим? Аммо онасининг айтганини қилмагани учун тоби қочибди деб эшитса, албатта, хафа бўлади. Иншооллоҳ, эртагача тузалиб кетасан.
Фотимахоним Ҳусайинга дарс тайёрлашда ёрдам беришдан чарчамасди. Ўзининг ҳам анча-мунча юмушлари бор эди. Шу орада намозларини ўқир, сўнг хаётида жуда ҳам кам тарк этган одатга айланиб қолган Қуръон тиловати билан машғул бўлар, уйини супириб-сидириб, ораста қилиб қўяр, ортиб қолган вақтида Ҳусайиннинг дарсларига ёрдамлашарди. Баъзан у билан бирга бошланғич синфдан эсида турган билимлари ёрдамида математика дарсига киришар, баъзан адабиётдан кўмак берар ва Ҳусайинни ўқилган ҳар парчадан сабоқ олишга, хулоса чиқаришга, ахлоқий билим қозонишга ўргатарди. Масалан, ўқиш китобидаги от-арава билан тошбақага озор берган бола тўғрисидаги ҳикояга Ҳусайин берилиб кетарди. Бир бола тошбақага турли хил азобу азнятлар етказади ва охирида йўлдан ўтаётган араванинг ғилдираги остига қўяди. Қари, чўбир от—бир ҳайвон бу тошбақани эзмаслик учун йўлини ўзгартиб, золим болага мендай ҳам бўлмадинга, дегандай қараб ўтадн. Бу ҳикоя уни ўйга толдирарди. Демак инсон ҳайвондан ҳам паст кетиши, тубан тушиши мумкин экан.
Қанчалар аянчли-а, она. Ҳатто чўбир от ҳам ачинди бу тошбақага.
Сенннгча, бола яхшилик қилдими ёки ҳайвон, Ҳусайин?
Ҳайвон яхши иш қилди, она!
Сенга яна бир савол — шу бола билан чўбир ёнма-ён турса, қайси гўзалроқ кўринади. Яъни бола чиройлими ёки ҳайвон?
Бола гўзалроқ.
Яхши, энди айтчи, инсон баҳоси нима билан белгиланади, чиройи биланми ёки қилган иши, ҳаракати биланми?
Қилган ҳаракатлари, ишлари билан ўлчаннши керакмасми, она?
Албатта, ўғлим. Қара, бу бола ҳайвондан чиройли, бироқ ҳайвон ундан кўра яхши иш қиляпти. Демак инсон баъзан қилган битта ахлоқсизлиги билан ўзини ерга уради,ўзини ҳайвондан ҳам паст ҳолга тушириб кўяди...
Ўқиш китобида бир шеър бор. Бу шеърнинг устки қисмида расм берилган бўлиб, унда йўлда кетаётган одам ва йўлнинг чап томонида дўмпайиб турган кичик тепача акс этган. Шеър расмдаги йўловчига хитобан битилган. Гўё кимдир ғойибдан йўловчига хитоб қилаётгандеқ ЙЎловчи ҳам бу сасга қулоқтутган ва ёнидан бехабар ўтиб кетаётган тепачага эътибор берганди:
Тўхта йўлчи, билмай қадаминг қўйиб, Турганинг ер бир давр ботга нмакондир. Эгилиб, қулоқ тутп, бу сассиз уюм Бир ватан қалбини отган макондир.
Кимсасиз, кўлкасиз йўлнинг сўлида, Кўрганинг бу тепа Она дўлида, Истиқлол жангида, номус йўлида, Жон берган Маҳмудлар ётган макондир.
Бу уюм тураркан буюк зилзила, Сўнг ватан парчаси ўтаркан қўлга, Маҳмуднинг душманин бўғган бу селга Муборак қонини кўшган макондир.
Ўйлаки, йиғилган қон, суяк, этнинг Уюми бу дўмсак омонсиз, метин Бир ҳарбнинг сўнгида бутун миллатнинг Ҳуррият завқини тотганмакондир. (Нажмиддин Халил Ўнан шеъри)
Фотимахоним бу шеърни ўқиб чикди. Истиқлол урушида қанчадан-қанча инсонлар шахид кетгани, бугунги авлод уларни билмаслиги, хотирламаслигини, уларнинг ишончи, маънавияти, ахлоқини давом эттирмаганлигини эслади. Улар бу юртнинг эгалари эди. Аммо уларни миннатдорлик билан эслаш ўз йўлига, уларнинг унутилмаслиги учун жиддий машғул бўлганлар, ҳатто курашганлар бор эди...
Ҳусайин бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Бир кун Одилбекнинг дўконига Ҳусайиннинг ўқитувчиси келди:
Хайрли кун, Одилбек! — деб ичкари кирди.
О-о-о! Марҳамат Эрдолбек! Қайси шамоллар учирди? Бизларни бутунлай унутганмисиз деб ўйлагандим.
Унутганим йўқ, Одилбек! Доим ҳам хоҳлаганингни қилишга имкон бўлмас экан...
—    Шундай. Марҳамат! Эрдолбек кириб ўтирди.
Чойми, қахвами?
Чой ичайлиқ Одилбек қаршисидаги дўконга қараб бир болага буюрди:
Маҳмуд, бизга иккита чой келтир, ўғлим. Сўнг муаллимга қаради:
Қалайсиз, Эрдолбек! Оламда нима гап? Эрдолбек дўконни кузатишда давом этаркан:
Шу кунларда дам олишдан бошқа иш қилмаяпмиз. Бироз дам олиш ҳам керакда, тўғрими?
Албатта. Табиий.
Бу орада гап айланиб Ҳусайинга тақалди. Эрдолбек сўрадн:
—    Хусайинни ўқитмоқчимисиз, Одилбек?
Ҳа, кучим етса, ўқитмоқчиман. Кучим етганича ўқитиш ниятидаман. Кўрайликчи, ўқиб бир нарса бўладими ўзи ёки юзимизни ерга қаратадими?
Бу бола ўқийди, Одилбеқ Менинг келишдан мақсадим ҳам бир жихатдан шу. Одилбекдан аҳвол сўрай ҳамда боланинг ўқиши ҳусусида бир маслаҳатлашайлик дедим. Менга қолса, уриниб-суриниб бўлса ҳам болани ўқитиш керак. -Хўш,Ҳусайиннинг ўзи нима дейди. Ким бўлмоқчи?
—    Ҳозирча бир нима дегани йўқ. Мен ҳам бир аниқ қарорга келган эмасман. Аммо онаси мен ўғлимни Имом Хатиб мактабидан бошқасига қўймайман дейди.
Бирдан Эрдолбекнинг ранги ўзгарди. Юзидаги ифода кетиб, буришгандек бўлди:
Боланинг меҳнатини куйдирмоқчимисиз? Бундай иш қила кўрманг. Қобилиятли бир болани ақидапараст тўнкага айлантирмоқчимисиз? Муаллими сифатида мен бунга рози эмасман. Мамлакат бундай болаларнинг хизматига зор.
Демак тўғри демайсиз, Эрдолбек. Шундайми?
Қатийян нотўғри. Дўстим, боланинг бошини ўргимчак уясигаа йлантирманг.Дунё олдинга кетганда орқада қолмоқдан не маъно? Бундан кўра ўқитмаган яхшироқ. .Болдири очиқ арабларнинг тилини ўрганади. Беринг, ана ўрта мактабда инглизча ўргансин. Фандан, адабиётдан насибасини олсин. Миллатига хизмат қилсин.
Ердолбек чойнинг сўнгги ҳўпламини ичди. Сўнг сўзида давом этди:
—    Имом Хатиб мактабининг натижаси — кўлда тасбех;, оёқда махси, бу қишлоқ меники, бу қишлоқ сеники деб хирмон айланиб кезиш...
Одилбекнинг кўзларига тикилди:
—    Қисқаси — тиланчилик, тиланади. Менга қолса, хотинингиз тугул бошқаси бўлса ҳам нима деса-десин, у ерга кўйсангиз оталик бурчини бажармаган бўласиз. Яна ўзингиз биласиз Одилбек. Бола сизники.Хоҳласангиз хор қиласиз, хоҳласангиз истиқболини таъмин этасиз. Визнинг вазифамиз билганимизни айтиш.
Ердолбек шунга ўхшаш кўшимчалар қилгач, сўзларини шундай тугатди:
—    Болани замонга мувофиқ ва муносиб қилиб тарбиялаш шарт. Ақлу заковати жойида, истиқболи порлоқ ёшларни алмисокдан қолган, замонавий бўлмаган ишлар билан машғул қилиш нобакордиқдир. Унда фақат ота-онасининг эмас, бутун бир миллатнинг ҳаққи бор. Унга яхши таҳсил бермаслик эса миллат ҳаққига хиенат саналади.
Ердолбек вазифасини, виждоний бурчини (!) ўринлатгач, рухсат сўраб турди. Унинг кетидан Одилбек ўйланиб қараб қолди. Эрдолбекнинг гапида жон бор.Хақ тарафлари кўп. Масалан, тиланчилик яхши иш эмас. Ақлу ҳуши етарли болада ота-она билан бирга миллатнинг ҳам ҳаққи борлигига эътироз йўқ. Мамлакат ўз келажагини шу болаларга қараб белгилашига ким эътироз билдира олади?! Ўзи ҳам аслида Ҳусайиннинг доктор ёки мухандис бўлишини орзу қиларди.
Одилбек боласининг доктор ёки мухандис бўлиб етишишини ҳавас қилгани учун Эрдолбекнинг сўзлари таъсирига тушди. Аслида уни Имом Хатиб мактабига қарши деб бўлмасди, аммо бу мактаб туғрисидаги маълумотлари жуда кам эди. Албатта, Эрдолбек муаллим бу хусусда етарлича билишига ишонарди.
Оқшомги овқатдан сўнг Фотимахонимга Эрдолбекнинг келганини ва ораларида бўлиб ўтган суҳбатни айтиб берди. Сўнг:
Менқарор қилиб қўйдим,хоним,ўғлимни ўрта мактабга ёздирмоқчиман, —деб сўзини тугатди.
Яхши, Ҳусайин Имом Хатиб мактабида ўқиса, хақиқатан ақидапараст бўлишига ишонасизми?
Одилбек жавоб бермади. Ақидапараст нима эканини яхшироқ билмасди. Фақат бу калима хаёлида мудҳиш маънони жонлантирарди. Масалан,тирноқлари узун, соч-соқоли ўсиқ, ифлос, кўриниши инсонга даҳшат солувчи бир шахс кўз олдига келарди. У жавоб бермагач, Фотимахоним давом этди:
—    Фикримча, менинг ўғлим қолоқ ҳам, ақидапараст тўнка ҳам, мутаассиб, қўполҳам бўлмайди; покиза, олижаноб,тўппа-тўғри инсон бўлади. Салоҳиддинни кўринг... Бола бу йил бешинчи синфни битиради. На мутаассиб, на қўпол бўлди. Тилидан «хоним афандим» тушмайди, ҳар кун мактабга қатнайди. Бу кўчадан бошқа мактабларга борувчилар ҳам ўтади. Кўряпман. Агар уларнинг тилга олиб бўлмайдиган сўзлар билан суҳбатлашишлари, хатти-ҳаракатлари боламни кўполликдан қутқарадиган бўлса, болам умр бўйи қўпол бўла қолсин.
Фотимахоним сўзлари қандай таъсир этаётганини билиш учун Одилбекнинг юз ўзгаришларига қараб олгач:
—    Бу бола Имом Хатиб мактабидадин ўрганади, ахлоқ ўрганади, Аллоҳга ва инсонларга нисбатан вазифалари нималигини ўрганади. Эртага биз дунёдан ўтсақ ортимиздан менинг гул юзли болам Фотиҳа ўқийди. Нега энди бу мактабдан чиққанлар миллатига хизмат қилмас экан? Улар бошқалардан зиёдроқ хизмат қилишлари мумкин. Ахлоқ, номус ва иффат туйғулари танқис бир пайтда, кўчамиздан ўтаётган ўша болалар ахлоқ хизматчилари бўлсалар, ахлоқнинг аҳволи вой...
Овоз оҳанги бироз ўзгарди:
—    Мен боламни бошқа мактабга бермайман. Агар сиз фақат муаллимлар айтган гапгагина ишонар экансиз, Имом Хатиб мактаби домлаларидан танишингиз бўлса, ундан ҳам сўранг. Ўша муаллим Имом Хатиб мактабининг душмани эмаслигини қаёқдан биласиз?
Одилбек Фотимахонимнинг бу талабига истар-истамас рози бўлди. Фотимахоним эсли-хушли аёл, аммо Эрдолбек шу соҳанинг одами. Тўғриси, тиланчиларни тайёрлайдиган мактабга боласини юборишга кўнгли чопмаётганди. Муаллим ҳақ эди. Чўлда яшаган, бугунги маданий дунёда ўринлари бўлмаган арабларнинг тилини ўрганиш учун вақт сарфлаш беҳуда ва маъносиздай туюларди. Ҳусайиннинг қайси мактабга бориш масаласини бир кечада ҳал қилиш жудаям шарт эмасди. Бунга ҳали вақт бор. Бир боланинг келажаги бир кечадаёқ ҳал бўладиган оддий масала эмас. Ҳали бу хусусда янаям атрофлича ўйлаб кўриш, Фотимахоним айтганидек бошқа ўқитувчилардан ҳам сўраб кўриш учун бу баҳсга вақтинча нуқта қўйилди.
Фотимахоним Ҳусайиннинг қайси мактабда ўқишига куйиниши ўз боласига куйинган онанинг меҳрибонлнгидан зиёдалиги диққатга сазовордир. Эрдолбек келишидан бир кеча аввал бу мавзуда баҳслашаркан, Одилбек:
Хоним, биламан... бу болалар учун қайғу, озор чекдингиз, аммо... —дейиши билан Фотимахоним:
Озор чекканим йўқ. Ҳар она боласига не истаса, шуни истадим.Табиийки, менинг ҳам ҳаққим бор, —деб жавоб қилди. Бу сўзларни ўгай она эмас, ҳақиқий онага муносиб Фотимахонимнинг ўз оғзидан эшитганимизда янада яхшироқ тушунган бўлардик. Менга нима,ўзининг ўғли, не истаса, шуни қилсин, дейиши мумкин эди. Ҳатто ўқитмасликка чора излаб, йўлига ғов бўларди. Фақат унинг бу тийнатда эмаслиги йиллар давом этган ўгайлик-ўзлик имтиҳони натижасида маълум бўлган, у ўгай деган ўй аллақчонлар маҳалладошлари хотирасига келмай қўйганди. Ўгай дейилганда, у хақиқий она эканлигини исбот этди. Озор чекасан дейилганда, у заҳматлар раҳматга юз буражагига ишонди, сабр-матонат кўрсатди. Унаштирилган кунларда, ҳамма бундай турмушдан қайтармоқчи бўлган пайтларда, «қизим инсонлик шарафи яхши қарор қабул қилишгина эмас, балки азиятларга сабр қилиб, ўша қарорда собит турмоқ ва давом этмоқдадир» деган аёл насиҳатига муносиб, мувофиқ ҳаракат этди. Ким нима деса-десин, Хусайин энди ўз ўғли эди. Унда бир онанинг ўз ўғлига бўлган ҳаққи қадар ҳаққи бор эди. Бу хақ яхшиликларини юзга солиш, кимларгадир айтиб юриш маъносида эмас, балки унга тўғри йўлни кўрсатиш ва йўллаш маъносидаги ҳақдир.
Ҳозир ҳам ўғлининг Имом Хатиб мактабида ўқиши учун айнан шу хақни қўлламоқда ва шу ҳаққа риоя этмоқда.
Икки кун ўтгач, Чўрумнингяқш туманларидан Мажидўзуга қатнайдиган автобус ичидаги йўловчилар орасида Одилбек ҳам бор эди. Шаҳарчага кираверишдаги қабристондан ўтар-ўтмас ўттиз беш ёшлардаги бир аёл тушишини айтди ва автобус тўхтади. Икки боласини туширгач, ҳайдовчига йигирма лира узатди:
Мана шундан олиб қолинг, ука.
Майда беринг, опа, майда пулим йўқ.
Менда ҳам йўқ, иним. Автобусдагилардан ҳеч бири йигирма лирани майдалай демасди. Майда пуллари бор эди, лекин бировнинг эҳтиёжини қондиришни исташмасди. Ўзганинг эҳтиёжини қондирмоқ буюк инсонийлик ҳисобланган даврлар ортда қолган, энди бу—айб, аҳмоқлик саналади. Ватан урушида шаҳид кетганларнинг беҳуда қон тўкканлиги таъкидланаётган бир даврда одамлардан ўнғайсиз ҳолатга тушиб қолган хотиннингеҳтиёжини қондиришни кутиш кулгили, албатта.
Аёл хижолат бўлди. Бозор бўлсайдики, пулини майдалатса. Ҳайдовчи шоширарди.
—    Майдангиз йўқ экан, тайёргарлик кўриб чиқмайсизми?
Бу орада йигирма бешларга кирган йигит хайдовчига мурожаат қилди:
Ҳоланинг ҳақи қанча?
Етти ярим лира.
Йигит чўнтагидан етти ярим лира чиқариб узатди ва аёлга юзланиб деди:
—    Сиз учун тўлайман. Сиз ҳам майдалатсангиз, мен учун бир фақирга тўлаб юборарсиз.
Аёл дуо қила-қила кетди. Одилбек ярим соатдан бери ёнма-ён ўтириб келаётган йўлдошига шундагина диққат билан қаради. У яна аввалги ҳолатида кетиб борарди ва гўё ҳозиргина сотиб олган нарсасининг пулини тўлагандек бамайлихотир эди. Ёки бир дўстига қарз берган, эртага қайтиб олишига аниқ ишонган қёфада эди. Ҳайдовчининг ёрдамчиси:
Қани юр, кетдиқ — дегач, автобус қўзғалди. Одилбек ёнида жимгина кетаётган ҳамроҳига қаради:
Мажидўзуданмисиз, иним?
ЙЎқ.
Айбга буюрмайсиз, нима иш қнласиз?
Имом Хатиб мактабида муаллимман.
Сиз билан ўтириб бироз суҳбатлашмоқчи эдим.
Сизни мамнун қилишни жудаям исгардим. Афсуски, шошилинчроқ ишим бор, Агар уч-тўрт соат кейин суҳбатлашсак бемалол.
Ҳолбуки бу пайт Одилбекнинг режаларига ҳам тўғри келмасди. Автобус тўхтаб йўловчилар туша бошлашди. Йигит қўлида сумкаси билан узоқлашди.
Кўз олдида бўлиб ўтган бу воқеа Одилбекни ўйлантириб қўйди. ЙЎлдоши бир фақирга берарсиз деб ҳеч танимаган аел учун йўл ҳақи тўлади. Ўзи умри давомида бундай иш қилганини эслай олмади, йўқ қилмаган, бундай қилишни ўйлаб ҳам кўрмаган. ЙЎловчиларнинг ҳам ҳар бири шу ҳолда эди. Ишнинг ғалати томони: йигит бу яхшилигини гапирмаган, ҳатто кўринишидан ҳам ҳеч қандай ғурур сезилмасди. Гўё бу яхшиликни бошқа биров қилгандай. Мана, бир имом ҳатиб мактабининг ўқитувчиси. Тиланишнинг ўрнига танг қолган инсонга ёрдам бермоқда. Оббо Эрдолбек мана келиб кўр, тиланишни...
Одилбек шуларни ўйлаб оломонга аралашиб кетди. Сўнгра тасаввурида мутаассиб тимсоли жонланди. Бу домланннг нимаси кўпол?! Агар қўполлик шундай бўладиган бўлса, Одилбек ҳам «мутаассиб, қолоқ ва қўпол» бўлишни жуда-жуда истарди.
Одилбек уч-тўрт соатдан сўнг яна Чўрумга қайтаркан бу ҳодисани Фотимахонимга айтиб беришни ўйларди. У хотинининг: мен нима дегандим, дея таъна қилиб, ўзини мақтайдиган аёллар тоифасидан эмаслигини биларди. Муҳими ҳақнинг ўртага чиқиши. Бу ҳақ хоҳ Одилбек тарафидан, хоҳ ўзи тарафидан бўлсин, фарқи йўқ. Ҳатто баъзан Одилбек ҳак чиқишини, бу сабаб билан кўнглига бир кибр келмаслигани истайди. Баъзан ўз сўзи тўғри чиққанда, бу тўғрилик сенинг лутфингдан бошқа нарса эмас, мендан эмас, мени нафсимга асир бўлиб, ғурурга кетмоқдан ўзинг сақла, — дея дуолар қиларди. Икки кун кейин эди..,
Ўн саккиз-ўн тўққиз ёшларга кнрган йигит дўконга кириб, Одилбекка бир лира узатди.
—    Уч кун аввал икки кило қанд олувдим. Қайтимини нотўғри берибсиз... Бориб бир лира ҳақингиз менга ўтганини билдим. Узр», эртароқ олиб келишнинг имконини то-полмадим, — деди.
Одилбек пулни олди.
—    Катта раҳмат, ташаккур! Пулни келтирганингиз учун эмас, тўғрилигингиз учун миннатдорман.
Раҳмат, саломат бўлинг!
Ҳар ҳолда талаба бўлсангиз керак?
Ҳа, талабаман. Насиб бўлса, бу йил битираман.
Қаердаўқийсиз?
Имом Хатиб мактабида.
Яна!..
Одилбекнинг оғзидан чиққан бу хайрат нидосидан ёш йигит ҳайратланди. Фақат Одилбек ўзини тезда ўнглаб, тутиб олди:
—    Агар ўтириб, бир пиёла чойимни ичсангиз хурсанд бўлардим. Бу орада Ҳусайин дўкондан ичкари кирганди.
—    Ҳусайин, бизга иккита чой келтир.
Ҳусайин чиқди. Одилбек жой кўрсатди ва гап бошлади:
—    Бу бола менинг ўғлим. Бошланғич мактабни аъло баҳоларга битирди. Ўтган кун муаллими келди.,.
Одилбек масалани тафсилоти билан тушунтирди. Онасининг фикрини, ўз тушунчасини айтди.
Илтимос, менга шу масалага ойдинлик киритишда ёрдам берсангаз. Масалани охиригача диққат билан тинглаган йигит:
Амаки, бу муаллимнинг гаплари исботлаш мумкин бўлмаган, қийматсиз сўзлар. Сизга вазиятни билганимча изоҳлашга ҳаракат қиламан: аввало Имом Хатиб мактаби жангари, қўполларни етиштирмайди. Динли, имон-еътиқодли, ахлокли бир инсон бўлиш билан жангарилик орасида қандай алоқа бор?! Ўғлингиз у ерда ота-онага ҳурмат, қариндош-уруғга, ҳамсоя-ҳақ, қўни-кўшни, маҳалла-қўйга яхшилик ва халққа хизмат қилиш фазилатларини ўрганади. Аллоҳнинг амрларини, пайғамбар кўрсатган тўғри йўлни шу мактаб орқали билиб олади. Вақтини оқшомлари ярим кечагача қаҳвахоналарда, қиморхоналарда сарфлаш ўрнига, китоблар устида ўтказиш завқини шу мактабда ўрганади. Ҳам Аллоҳига кул, ҳам миллатига хизматчи бўлмоқ менимча, қолоқлик ёки жангарилик эмас. Биз у ерда арабларнинг тилинигина ўқимаймиз. Арабчани ўргансак бундан мурод Аллоҳнинг китобини яхши англашдир, пайғамбаримизнинг ҳадисларини ўз тилида ўрганмоқдир. Беҳаёликни қаранг!
Буни айтаётиб дўкон олдидан ўтаётган эркак ва аёл сайёҳни кўрсатди, Эркакнинг сочи бир қаричдан узун, бир-бирига қоришган, ювуқсиз, кир ҳолда. Тиззасидан бир қарич баланд, кирлигидан асл ранги билинмайдиган шим, елкасида ирганч тўрва. Ойлаб ҳаммом юзини кўрмагани бир қарашда билинади. Тер ва шўр отиб кетганини таърифлаш мушкул. Аёлнинг ҳам эркакдан қолишадиган жиҳати йўқ. Қисқаси, эгасиз ҳайвон булардан тозароқ. Буларни кўрганлар кўппакларга раҳмат дейиши шубҳасиз. Орқасидан уларни томоша қилиб келаётганларга бееътибор илгарилаётган бу жаноб ва хоним афандига(!) Одилбек бир кўз ташлаб олгач, меҳмонига қаради. Йигит сўзида давом этди:
—    Агар тил шу тилда сўзлашганларга ўхшаш учун ўрганиладиган бўлса, буларнинг тилини ўрганишдан нима фойда бор? Инглизча ва франтсузча булар билан суҳбалашиш учун эмас, буларнинг илму фанини эгалламоқ учун ўрганилади. Демак арабчани ҳам инсониятга абадул-абад тўғри йўл кўрсатган Аллоҳ китоби ва пайғамбаримиз ҳадисларини ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун ўқиймиз. Қолаверса, биз нега тиланчилик қилар эканмиз?! Биз ҳам улар каби маъмуриятга кирамиз, улардай маош оламиз. Фақат, уларга ўхшаб тирикчилигимиздан шикоят этиш ўрнига, янада ёмонроқ аҳволга тушмаганимиз учун Аллоҳга шукр айтамиз. Ҳа, бугун имом ва муаззинларнинг маоши идора хизматчисиникидан озроқ. Бойваччаларнинг тамакига сарфлайдиган пуличалик маошга сабр қилган инсон нафсига кул бўлмаса, масалан, пора олмаса, ҳар ҳолда бу фазилатдан дарак бўлса керак. Имомдан ўн баробар зиёд маош оладиган ноиб, болаларимни боқишга пулим йўқ деб турганда, имомнинг аҳволини тушуниш мумкиндир, ҳар ҳолда. Билим жиҳатидан улардан паст эканимизни тан ололмайман. Имом Хатиб мактаблар ўртасидаги ҳар йилги мунозараларда мағлуб бўлмаслиги сўзимнинг бир далилидир. Йигитчанинг сўзлари Одилбекка керагича таъсир кўрсатди. Бир неча кун ичида содир бўлган бу икки ҳодиса унга Эрдолбекнинг сўзлари ҳақиқатга қанчалик яқин эканллигини яхшигина англатди.
Одилбек аҳмоқ одам эмасди. Кўз олдида рўй берган бу икки ҳодисадан хулоса чиқара олишга қодир эди. Агар бу мактабнинг ўқувчилари тиламчи бўлишса, нечун ўша домла нотаниш аёлга «мен учун бир фақирга берарсиз», деб етти ярим лира бахшида этди, нега бу азамат йигит Одилбек адашиб бериб юборган бир лирани учқундан сўнг қайтариб олиб келди?! Ноннинг нархи эллик қурушга чиққан кунларда етти ярим лира кичкина пул эмас.
Натижа — Ҳусайин Имом Хатиб мактабига ёзиладиган бўлди . Фотимахоним Ҳусайинни ёнига ўтқазиб Қуръони Карим ўқимоқни ўргатар, келажакда ўғлимга қулай ва осон бўлсин деб ўйларди.
Бир кун Ҳусайин уйга ўйчан ҳолда келди. Фотимахоним:
Бир дона болам, нега ўйчансан бугун?
Имом Хатиб мактабида дарс кўпмиш, она. Сен у ерда ўқиёлмайсан, дейишяпти. Бошқа мактабларнинг дарслари оз эмиш.
—    Нега кўп бўлади, болам. Улар ҳам бошқа мактаблардагидек дарс ўтишади, бошқалардай бошлаб, улардай тугатишади. Кўп бўлса ё улардан олдинроқ бошлашарди, ё кейинроқтугатишарди. Билмасдан гапиришади, ўғлнм. Агар сен онамнинг кўнгли қолмасин десанг, бундай сўзларга ишонма. Сен шу мактабга борасдн!..