Дилнавоз Юсупова. Алишер Навоий тахмислари |
Алишер Навоий йигитлик давридаёқ шоир сифатида катта шуҳрат қозонган. Шоирнинг ўзи ҳали расмий девон тартиб беришга улгурмай, унинг шеърлари киритилган икки девон: бири Машҳадда (“Илк девон”), бири Шерозда (“Оққуюнли ихлосмандлар девони”) мухлислар томонидан тузилиб, кўчирилганлиги ҳазрат Навоий шеърларига ҳамма даврларда, хусусан, ўз даврида ҳам юқори даражада эҳтиёж бўлганлигидан дарак беради. Адабиёт яратилибдики, ҳали жаҳон Алишер Навоийдек икки девони ихлосмандлари томонидан тартиб берилган иккинчи бир шоирни кўргани йўқ. Шарбати “юҳйил изом” эрни майи нобиндадур, Бунда ажратиб кўрсатилган мисралар Лутфий қаламига мансуб бўлиб, юқоридаги уч мисра Алишер Навоий томонидан битилган. Лайлатул меърожнинг шарҳи сочи тобиндадур, Матлаъдаёқ маълум бўладики, Лутфий ғазалининг лирик қаҳрамони гўзалликда тенгсиз ёр. Унинг тундек қора сочи замирига меърож кечасининг шарҳи яширинган, меҳробдек қоши эса қоба қавсайн – икки ёй оралиғидаги масофани ёдга солади. Бу ўринда мавлоно Лутфий ёр тасвири асносида пайғамбарнинг меърож тунида Холиқ ҳузурига кўтарилиши ва Яратган билан расул орасидаги масофа икки қош оралиғидек яқин бўлганлиги ҳодисасига ишора қилади. Ғазалнинг кейинги байтлари ҳам ёр гўзаллиги таърифи билан давом этиб, унинг ширин ва жонбахш лабидан салсабил (жаннат булоғи) саргардон, Хизр ва Исо Масиҳлар хижолатда эканлиги таъкидланади. Шу тариқа ғазал байтлари ёр таърифу тавсифи тарзида давом этади. Шарбати “юҳйил изом” эрни майи нобиндадур, Навоий талқинида ёрнинг лаби ўликларни тирилтирувчи тоза шарбат, Қуръони Каримдаги “Ваш шамс” сурасининг изоҳи унинг юзида акс этади, “кўз алданмади” оятининг шарҳи унинг кўзларида намоён. Бу таъриф Лутфий қаламидан тўкилган соч ва қош таърифлари билан бирлашиб, мукаммал гўзаллик тасвирининг ёрқин намунаси вужудга келганлигини кўрамиз. Хомаи қудрат-ла битганда не мусҳафдур юзи Кўзлари ҳар гўша уйқудин қўпорур фитналар, Бунинг бир неча сабаблари бор. Юқоридаги икки байтга эътибор қаратсак, уларда юз ва кўз тасвирини кўрамиз. Биринчи байтда ёр юзи қудрат қалами ила битилган Мусҳаф, яъни Қуръонга нисбат берилса, иккинчи байтда унинг кўзлари уйқуда ҳам фитна қўзғотувчи махмур (маст)га ўхшатилмоқда. Алишер Навоий ўз тахмисининг биринчи бандидаёқ юз ва кўз тасвирининг мукаммал тарздаги баёнини бериб бўлганлиги учун уни яна такрорлашга эҳтиёж қолмаяпти ва ўз-ўзидан энди бу икки байт мазмун жиҳатидан тахмис учун ортиқча эканлиги сезилади. Яна бир сабаб қофия талаби билан боғлиқ. Тушириб қолдирилган байтлардаги қофияларга эътибор қаратсак, улар “бобиндадур” ва “хобиндадур” тарзида эканлигини кўрамиз. Алишер Навоий тахмиснинг матлаъ бандидаёқ ушбу қофиялардан фойдаланганлиги учун уларни такрор ҳолда қўллашни истамаган ва шу тарзда тахмис 5 банд ҳолатига келган. 3-тахмис: Ёш Навоийнинг дастлабки мухаммасларини “малик ул-калом” ғазалларига боғлаётганлиги бежиз бўлмай, бу ҳолатни Лутфийнинг Навоийгача бўлган туркий адабиётда тутган юксак мақоми, унинг бадиий жиҳатдан мукаммал шеърияти билан изоҳлаш мумкин. Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн”да туркий шеъриятда ўзидан аввал етишиб чиққан бир неча шоирларни тилга олиб, шундай ёзади: “Саккокий ва Ҳайдар Хоразмий ва Атоий ва Муқимий ва Яқиний ва Амирий ва Гадоий… Ва форсий мазкур бўлғон шуаро (таъкид бизники – Д.Ю.) муқобаласида киши пайдо бўлмади, бир мавлоно Лутфийдин ўзгаким, бир неча матлаълари борким, табъ аҳли қошида ўқуса бўлур…” Оҳким, воламен ул сарви хиромондин жудо, Агар “Бадоеъ ул-бидоя” таркиби ўрганиб чиқилса, мазкур тахмисга асос бўлган ғазал айнан шу девоннинг ўзида – 52-ўринда келаётганлигини кўриш мумкин. Демак, шоир мана шу ўриндан бошлаб, ўз қаламига мансуб ғазалларга тахмис боғлашга киришяпти. Яна ҳам эътиборни тортадиган жиҳати, тахмисга асос бўлган ғазал мухлислар томонидан тартиб берилган “Илк девон”да (19-б саҳифа) ҳам учрайди. Демак, кўриняптики, бу ғазал шоирнинг 25 ёшгача бўлган даврида яратилган ва кейинроқ, “Бадоеъ ул-бидоя” таркибига ҳам киритилган. Маълум бўляптики, шоир ўзининг йигитлик даврида битган ғазалига алоҳида эътибор билан қараяпти. Уни дастлабки расмий девонига ҳам киритиб, яна тахмис боғлаш учун ҳам танлаб оляпти. Бундан кўриш мумкинки, Алишер Навоий ўзининг ёшлик лирикасига мансуб ғазали мавзусига орадан вақт ўтгач яна қайтишга эҳтиёж сезган ва шу тариқа бу ғазалини мухаммас ҳолига келтирган. Мазкур тахмис таркибини кузатадиган бўлсак, ундаги баъзи ўринлар ғазал матнидан бир оз фарқланишини кузатамиз. Хусусан, мазмун талабига кўра, ғазалдаги тўртинчи ва бешинчи байтларнинг ўрни алмашган. Шунингдек, бешинчи байтдаги “гардун” сўзи қофия имкониятига қараб тахмис таркибида “даврон” сўзи билан алмаштирилган. Натижада, шоир “гардун” сўзининг ўрнига “жонон”, “жон”, “ҳижрон” сўзлари билан қофиядош бўлиш имконига эга бўлган “даврон” сўзидан фойдаланган. Ғазал байтини тахмис мисралари билан қиёсласак: Энди бу байт тахмис таркибида қандай ҳолатда қўлланилганлигини кўрамиз: “Бадоеъ ул-бидоя”даги “Оқибат” радифли тахмисга асос бўлган ғазал ҳам айнан шу девон таркибида 82-ўринда учрайди. Қолган тахмисларни ҳам ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, 7 тахмисдан олтитасига асос бўлган ғазаллар шоирнинг ёшлик ва йигитлик даврларида яратилган бўлиб, улар “Хазойин ул-маоний”нинг муайян девонидан ўрин олиш билан бирга ундан илгариги девонлар таркибида ҳам учрайди. Хусусан, уларнинг биттаси “Илк девон”га, иккитаси “Бадоеъ ул-бидоя”, учтаси “Наводир ун-ниҳоя”га киритилганлигини кузатиш мумкин. Мухаммас “Ғаройиб ус-сиғар” “Наводир уш-шабоб” “Бадоеъ ул-васат” “Фавойид ул-кибар” Шу ўринда яна савол туғилади: нима учун Алишер Навоий маълум бир ёшдан сўнг ўз тахмисларини бошқа шоирларнинг ғазалларига боғламай, ўзининг ғазаллари асосида мухаммас битишни маъқул кўряпти? |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |