4 дан 4 сахифа
УЧИНЧИ ПАРДА
Саройдаги хона. Саҳна адоғида тỹтиқуш солинган катта қафас. Бу қафас бирон стол ёки шунга ỹхшаш буюм устига қỹйилгани маъқул, токи тỹтиқушнинг одамга айланиш вақтида ҳаракатлар осон бỹлсин.
БИРИНЧИ КỸРИНИШ
Қария қиёфасидаги Дерамо қийналган, азобланган ҳолда, қỹрқа-писа, атрофга олазарак қараган ҳолда киради.
ДЕРАМО – Толиқдим, қолмади мадор. Бу оғриқ оёқларни судрамоқликнинг ỹзи бир азоб. Ҳокими мутлақлик даврини сурган саройимда мен энди бегонадирман. Қỹрқадирман барчадан Вазирдан тортиб то оддий қаролга қадар. Ỹғри каби қỹрқа-писа юрмоғим шартдир. Оҳ, ҳатто ỹз итларим ҳам таладилар мени Ва жонимни аранг сақлаб қололдим. Мана, қаллиғимнинг хонаси. Анжелани ёлғиз ҳолда кỹрмоқликни Истар эдим мен. Сỹнг барча сирларни ошкор этардим, ошкор. Унга қадар эса зарурдир беркинмоғим. Мени пайқаб қолсалар иш бỹлур расво. Маҳбубам билан сỹзламоғим шарт. Балки сỹзларимга ишонар, шудир умидим. Ишонмасачи агар? Бу қандайин бахти қаролик?! Инонмаса ундан ким ҳам гина қиларди? (яширинади)
ИККИНЧИ КỸРИНИШ Қария қиёфасидаги Дерамо, Анжела
АНЖЕЛА –(ён томонга) Тарталья ỹлибди! Отам билан акам эса тутқунликка маҳкумдирлар. Бу қанақаси? Яна қандай телбалигу яна қандай зулмлик Қаллиғимдан кутмоғим лозим? Фикрим яна қатъийлашарки, У аввалги қиролга ỹхшамас асло! ДЕРАМО – (орқа томонда пайдо бỹлади) Мана, менинг Анжелам! (саҳна ортига қарайди) Оббо, яна бир омадсизлик! Қарол келаётир бу томон. Пачавасин чиқармоғи мумкин У барча ишнинг. (яширинади)
УЧИНЧИ КỸРИНИШ Труффалдино. Анжела
Труффалдино кỹриниб, телбаларча қилиқлари билан Анжелага рỹпара келади. У қироличага ỹзининг эҳтиромини изҳор этмак учун келганини, ỹзининг арзимас хизматлари учун қиролича томонидан кỹрсатилаётган меҳрибонликлардан руҳланган ҳолда ҳазрат олияларига ноёб бир нарса ҳадя этажагини айтади.
АНЖЕЛА – Оҳ, Труффалдино, ҳоли қỹй мени. Аҳмақона қилиқларингга йỹқ менда тоқат. Нима олиб келдинг? Қỹй, керакмас. Ҳеч қандай совға сиғмас дардли юракка Труффалдино олимларнинг олими, ақллиларнинг ақллиги ҳисобланган тỹтиқуш совға қилажагини айтади. Тỹтиқуш шу ерга келтирилганини, уни тортиқ этиш учун фурсат кутилаётганини билдиради.
АНЖЕЛА – Йỹқол, кỹзимга кỹринма Хира пашшадайин тегдинг жонимга. Жỹна деяпман. Тỹтиқушингни олгину жỹна!
Труффалдино бу тỹтиқушнинг анойи эмас, балки дунёдаги барча аёллардан кỹра сỹзамолроқ эканини айтади. Тỹтиқушни гапиртирмоқчи бỹлади. Оддий тỹтиларга гапиргандай гапиради, қироличадан унинг сỹзларини эшитиб кỹришни илтимос қилади. Яна тỹтиқушга мурожаат этади. Жиғига тегади. Тỹтиқуш жим, жавоб бермайди. Труффалдино ғазабга кела бошлайди. Тỹтиқушга дỹқ-пỹписа қилади. Қироличани бир озгина сабр қилмоққа, қушнинг гапларини эшитиб кўрмоққа даъват этади. Бу орада ҳар хил телбанамо сỹзларни айтиб, қилиқлар ҳам қилади.
АНЖЕЛЛА – Йỹқол деяпман,бетамиз қарол! Йỹқса соқчилар кириб сени деразадан улоқтирарлар.
Труффалдино тỹтиқушга мурожаат қилиб, уни лаънатлайди. «Ваъда қилган бойлигинг шуми?» деган маънода ғазабланади.
ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ Улар ва соқчи
СОҚЧИ – Ҳазрати олиялари, мени авф этинг. АНЖЕЛА – Нима гап? Нечун келдингиз?
Труффалдино қироличага яна мурожаат этиб, унинг ғазабланмаслигини илтимос қилади. Бу соқчи оққаншарли буғу ỹлдирилгани эвазига қирол томонидан ваъда этилган ỹн минг цехин мукофот пулини олиб келган, деб ỹйлайди.
СОҚЧИ – Қирол Труффалдинони зиндонбанд қилмоқликни амр этди. У Тартальянинг ỹлимига айбдор, деб гумон қилиняпти. Сизни безовта қилганим учун авф этинг, хоним афандим. Қани юр, муттаҳам! (Труффалдинонинг қỹлидан ушлайди) ТРУФФАЛДИНО – Лаънат бỹлсин сенга, эй тỹти! Ваъда қилган бойлигинг шуми эди?! АНЖЕЛА – Менинг хонамда хибсга олишга қандай журъат этяпсиз? СОҚЧИ – Мен қирол амрини бажаряпман. Қани юр, аҳмоқ! Хурмача қилиқларингни бошқа жойда кỹрсатасан. Юр! (судрайди)
(Труффалдино тỹтидан ҳам, қирол, қироличадан, буғудан ҳам нолийди. Йиғлаб кетади.)
БЕШИНЧИ КỸРИНИШ Анжела ёлғиз
АНЖЕЛА – Кучаймоқдадир тобора зулм! Бошим узра тỹпланмоқда абру балолар. Фақатгина ỹлим қутқара олур мени булардан О, меҳрибон отам! О, ардоқли акам! Тарталья топган бỹлса ỹзига ỹлим, Сизда не гуноҳ?! Қиролни авалгидай сева олмасам, менда не гуноҳ?!
ОЛТИНЧИ КỸРИНИШ Анжела, Қария қиёфасидаги Дерамо
ДЕРАМО – (яширинган еридан) Йиғлама, дилбарим, жону-жаҳоним! Йиғлама, севгилим менинг! АНЖЕЛА – (ажабланиб ва қỹрқув билан) Ким бу? О, Қиролнинг овозини эшитяпман мен. ДЕРАМО – (яширинган еридан) Ҳа, азизам, хаёли эркам, Сиз билан эрингиз сỹзлашур шу он. АНЖЕЛА – (янада ҳайратланиб) Қаердан? Қандай қилиб? Балки… тỹтиқушдир? ДЕРАМО – (яширинган еридан чиқади. Қалтираган қỹлини Анжелага узатади) Илтижо қилурман, жону-жаҳоним, Қỹрқмангиз ва мендан ирганманг зинҳор. АНЖЕЛА – (ҳаяжонланиб) Ўзинг кимсан? Қайси гўрдан пайдо бỹла қолдинг сен? Нималар деб вайсаяпсан! Йỹқол, сотқин, йỹқол хонамдан! (ён томонга) Ҳа, Дерамо қỹйган айғоқчидир бу. Хонамга кириб суқилиб, Эшитганларин етказар қиролга бир-бир (овозини баландлатиб) Йỹқол деяпман, сассиқ чол! Йỹқса чақираман соқчиларни мен (чақирмоқчи бỹлади) ДЕРАМО – Тỹхтанг, чақирманг. Раҳм қилинг, мен бедавога! Анжела, тингланг сỹзларим. (ён томонга) Бу исқирт ҳолимда у ҳеч қачон Қирол Дерамони таний олмайди. (овозини баландлатиб) Айтингчи, бу хунук қобиқ ичида Кỹрмаётирмисиз ỹзингизга таниш бỹлган бирон нарсани? Сизга барча-барчаси жирканчмикин ё? АНЖЕЛА – Бунчалар тентак бỹлмасанг сен чол. Нималар деб валдирарсан сен? Муддаонг не сенинг, айтгин-у, йўқол! ДЕРАМО – Ҳа, тентакман, тỹғри. Айтинг, қувончим менинг. Сиз қиролнинг ҳатти-ҳаракатида Сезмадингизми бирон ỹзгариш? АНЖЕЛА – (ажабланиб) Ё тангрим! Бу қандай гап ỹзи?! Бу сỹзларни қандай англамоқ керак? Бу сỹзларни сенга ỹргатган кимдир? ДЕРАМО – Бахти қаролигим айни ҳақиқат. Азизам, сиз суйган Дерамо бугун тонг чоғи Чопиб ташлаган эди ҳайкалчани Аёллар макрин фош этиб кулгани учун «Сиздан ёлғон ва бошқа доғлар Излаб қолмаслик учун мен уни маҳв этгумдир», деган эди у. Эсингиздадир, яна у деган эдики: “Беш йил муқаддам сеҳргар Дурандартедан Олдим бир совға У менга ҳадя этди икки жодуни. Бири ана, қаршингизда. Иккинчиси эса қалбим ардоғидадир».
АНЖЕЛА – (ҳайратланиб) Ҳа, шундай деган эди у. Аммо сен буни қайдан билурсан? Бу қандай рỹё? Гумонлар гирдобига тортмоқда мени. ДЕРАМО – (ён томонга) Унда гумон уйғоняпти. Яхшиликдан аломатдир бу. Ундаги гумон мени қутқаргусидир. (овозини баландлатиб) Эсингиздами, сиз суйган Дерамо (кỹкрагига уриб) Хос хонада сизни эркалар экан Кỹкрагингизда холни кỹрди-ю ва... Бир ҳазил гап айтди: «чиройингиз мукаммал бỹлмабди ҳали» (Анжела ҳайрат билан тикилади ва тинглайди. У йиғлайди) Ҳа, сизнинг чин эрингиз бадбашарадир алҳол. Тан азоби нима экан, руҳ азоби эзадир уни. Ỹз хотини танимай турибди бу бадбахтни Ва у маҳрум бỹлди салтанатию ҳам ёшлигидан (йиғлайди)
АНЖЕЛА – (унга яқинлашиб) Қария, нималар деяпсан? Қулоқларимга ишонмайман. Тỹхта, жавоб бер менга!
ДЕРАМО – (ỹзини тутишга мажбур қилиб) Анжела, танишга урининг бир оз. О, фалак, бу тилга қувват бергин сен. Айтмоқ учун бор ҳақиқатни. Кỹриб турганингиз бу аянчли танда Сиз суйган Дерамо жони азоб чекадир. Жоду кучин ишга солган хоин Тарталья Менинг танамга эгадир ҳозир. Мен унга ишонибман ҳаддан зиёда Ҳалокат билан тақдирланган хатоим учун Марсия айтармиз то абад икков. АНЖЕЛА – Қария, бу мумкин эмас, Мумкин эмас, бундай ỹзгариш. ДЕРАМО – Азизам, ишонч йỹқ жойда севги ҳам йỹқдур. Агар сиз менга инонмасангиз Ва ҳам сева олмасангиз, мени ỹлдира қолинг. Шу йỹл билан қутулайин қайғулардан мен. (йиғлайди) АНЖЕЛА- Оҳ, мен учун суюкли Дерамонинг овозидир бу. Сарбаланд туйғуларни сезиб турибман, Жиловсиздир унинг ҳислари. Дерамо, ҳа, сиз Дерамосиз, менинг азизим! (қỹлидан ушлайди) ДЕРАМО- О, меҳрли қалбнинг эгаси, Қỹрқитмасми сизни бу бадбурушлигим? Сева олурмисиз мени ỹша кучли муҳаббат билан? (йиғлаб, унинг қỹлини ỹпади) АНЖЕЛА - Жуда ғалати! Ҳеч тушунолмаяпман? Қандай қилиб бу ожиз танадан топдингиз маскан? Қандай қирол бỹла олди ỹлик Тарталья? Гулханда ёқарлар ҳозир кимнинг танасин? Оҳ, ахир мен сезган эдим, ҳа, сезган эдим мен Яшамаслигин бу қиёфада Дерамо руҳин Кỹнглимдаги ғашлик сабаби энди аёндир менга (йиғлайди) ДЕРАМО - Ỹтинаман, Анжела, йиғламанг Ва қỹшманг қайғумга қайғу. Айтингчи, қиёфамдаги хоин билан сиз… Дилбарим, сиз у билан… йỹқ, йỹқ, гапирманг. О, бу қандай бахтиқаролик! Мудҳиш хатоимга ỹзимгина бỹлайин қурбон Сиз эса яшанг то қурбингиз етгунга қадар. Унгача эса… мени ỹлдиринг Ва халос айланг бу ит азобларидан АНЖЕЛА - (тушкунлик билан) Гумонларга йỹқ эрур ỹрин Жонсиз, руҳсиз танангизни мен рад этгандирман. Золим вазир ғазаб оловида қовжираётир. Ва куч билан муддаога етмоқ истайдир. Отам ва акамни олди ҳибсга. У барчага зулм ỹқларин ёғдираётир Мен тезроқ борай ва халққа аён қилай бу хиёнатни Маккор хоин ỹз қонига ỹзи ғарқ бỹлсин. ДЕРАМО - Жону-жаҳоним, тỹхтанг! Бировга айтсангиз барчани қилурсиз ҳалок Ахир бу гапларга ким ҳам ишонар эди. Сỹнгги умидим менинг – Сизнинг тинчлигингиздир. Бу томонга одамлар келаётир. Бунда турмоғимиз хавфлидир, ҳайҳот. Ичкарига тезроқ кирайлик. У ерда айтажакман барча гапларни, О, Анжела, сизнинг муҳаббатингиз қуввати ила Қасос олажакман мен! Севгингизга суянгум фақат! АНЖЕЛА - О, азизим, агар садоқатим сизга куч бера олса, Муддат яқиндир, олинур қасос Ва биз бахтли бỹлармиз шаксиз. (кетади)
ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ Кичикроқ хона. Бригелла, Смералдина
БРИГЕЛЛА – (таъқиб этаётган Смералдинадан қочиб киради) Шунчалик жонимга тегдингки, сени кỹрсам кỹнглим айнийдиган бỹлиб қолибди. Мен нима ғамдаману сен нималар деб бошимни қотирасан? Ҳозир мени соқчилар излаб юришибди. Қỹлга тушдимми, тамом, зиндонга ташлашади. Тушуняпсанми? Қамашади мени! Аҳмақона гапларингни эшитгандан кỹра сени бир тепиб, деразадан улоқтириб ташлаганим минг карра афзалроқ. Сен кимсан ỹзинг: одаммисан ё шайтоннинг урғочисимисан? СМЕРАЛДИНА - Ỹзинг-чи?! Ỹзинг кимсан. Биласанми? Сен хоинсан! Сенинг шуҳратпарастлигинг менинг умримга зомин бỹлди. Сен нафсинг балосига учиб, мени қиролга рỹпара қилдинг. Қирол мени рад этиб, шармандаю шармисор қилди. Энди эса Труффалдино менга уйланишни истамаяпти. Менинг сариқ чақалик ҳам обрỹйим қолмади. Бахт қушини учириб юбордим. Энди менга ỹзинг эр топиб бер. Ҳа, ё ỹзинг эр топиб берасан ё уйингни иблиснинг маконига айлантираман. Ҳа, мен ёнингдан бир қарич ҳам нари жилмайман. Бошингга бахтсизлик балоларини ёғдираман. Аламингдан ỹзингни осиб ỹлдирасану сỹнг мендан қутуласан, билиб қỹй! БРИГЕЛЛА – Мен сени зỹрладимми? Ỹзинг ҳам хоҳладинг-ку? Қиролича бỹламан, деб юрак-бағринг эзилиб кетди-ку! Шаллақи, шаллақисан сен! Энди сен аҳмоққа мен эр топайинми? Йỹқол, кỹзимдан. Кимни аврасанг аврагину, бошини айлантириб тегиб олавер. СМЕРАЛДИНА – Мен қỹлимдан нимаики келса, ҳаммасини қилдим. Сен эшакмия буни тушунармидинг? Мен отбоқарларга қỹл узатиб ҳам кỹрдим, ошхонадаги йигитларга кỹз сузиб ҳам қарадим, саройдаги ҳаммолларга нозли хỹрсиндим ҳам, ҳатто отхонадаги болаларга ҳам карашма қилдим. Лекин уларнинг биронтаси ҳам менга қарашни истамади. Афтини бужмайтириб, тескари қараб олаверди. Қирол мени рад этгани учун ҳамма мендан куляпти. Бу шармандаликка фақат сен, ҳа, сен айбдорсан! БРИГЕЛЛА – Нима учун шарманда бỹлганингга, нима учун сендан юз ỹгиришаётганига ỹзингнинг ақлинг етмаяптими? Мен айтайинми бунинг сабабини? СМЕРАЛДИНА – Нима? Нима дединг? Обрỹйимни тупроқ билан тенг қилган фақат сенсан! БРИГЕЛЛА – (аччиқланиб) Сен ỹзингга яхшилаб бир қара: ёшинг қирқдан ошди. Башарангга ҳар балони чаплайвериб бадбуруш бỹлиб кетдинг. Кỹринишинг Кьяра жиннидан ҳам баттар. Ҳа! Энди жим туролмайман! Сен ỹзингни қиз боладай кỹрсатмоқчи бỹласан, а! Сен эр илинжида нечта хонадоннинг хизматини қилдинг? Нечта хонадоннинг боласини эмизиб бердинг? Ҳисоблаганмисан? Камида олти хонадоннинг! Буни ҳеч ким билмайди, деб ỹйлайсанми? Сенинг бу қилиғинг фақат Ломбардияга эмас, бутун Венецияга машҳур. Жиғимга тегма, аҳмоқ! (жаҳл билан кетади) СМЕРАЛДИНА – Нима дединг? Вой айёр, вой сотқин! Ҳали қараб тур, туғилганингга пушаймон қилмасамми… (изидан югуради)
САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Тỹтиқуш қỹйилган ỹша хона. Тỹтиқушнинг одамга айланиши учун шароит ҳозирланган. Анжела, қария қиёфасидаги Дерамо ва Тỹтиқуш қиёфасидаги Дурандарте
АНЖЕЛА – Ҳа, азизим, сиз қỹрқманг, Айтганларингиз бажаргум шаксиз. Тарталья ỹлажак – аниқ Ва сиз қайтажаксиз ỹз қиёфангизга. ДЕРАМО - Фақат шу йỹлгина бизни халос этажак Куч ишлатмак хавфлидир жуда. Ана, эшитилаётир хоин овози, О, менинг ёшлигим, менинг қувватим, Кетдингиз қайларга мени этиб тарк? Қалбимда ёнадир олов Тайёрдир йиқилишга мадорсизликдан Бу илвиллаган тана, қасос олмоққа яролмас сира. Яширинмоқдан чора йỹқ, ỹзга чора. Тақдиримни сизга топширгум Фақат сиздирсиз Дерамони аслига қайтара олгувчи инсон. (кетади) АНЖЕЛА - Тезроқ кета қолинг. У келяпти ахир. Беркининг тезроқ. Ҳаммасига ỹзингиз бỹласиз гувоҳ.
УЧИНЧИ КỸРИНИШ Анжела, Тỹтиқуш қиёфасидаги Дурандарте, Дерамо қиёфасидаги Тарталья. Орқада соқчилар.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Буғу ỹлдирилди. Уни танидим дарҳол. Лекин Труффалдино чалғияпти. Буғуни ỹлдирмаган у. Ҳаммаси ғалати… англамоқ мушкул. Йỹқ, бу беҳуда гумон. Мен – қиролман! Ҳа! Барча титрагай менинг қаршимда. АНЖЕЛА – (ён томонга) Дадил бỹл юрак! Маккорликни ỹрган бу замон. Кутиб олгин хоинни Хотиржам бир кỹриниш билан. ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Мен бахтли бỹлурман, Кўнгил кўшкини забт эта олсам. Жỹшаётган хирсим ақлдан оздирар мени, Яна бир уриниб кỹрайинчи. (овозини баландлатиб) О, Анжелетта, менинг нозик қушчагинам! Сиз ҳисларим тỹлқинига дош беролмай Ёрилиб ỹлмоғимни истайсизми ё? Мени ёмон кỹришга ундаган Талвасаю тутқаноғингиз ỹтмадими ханузга қадар? (ён томонга) Бундан ошиқча лутф қилиб бỹлмас. АНЖЕЛА - Синьор, мен фалакка ёлвордим ва қасамлар ичдим. Шукрки, ҳақ йỹлга қайтарди ỹзи. Телбанамо гумону фикрлардан қайта бошладим. Сỹнг хотиржамлик ичра мен ỹйланиб қолдим Ва дедимки: «Бу қандай телбаликки, ҳушимни олди? Ахир бу қирол – сенинг севганинг. Қаллиғинг севгисига жавоб бер тезроқ. Жаҳаннам руҳига бỹлмагин тутқин Ва ỹз бахтингга бỹлмагин зомин!» Ҳа, Дерамо, бу сỹзларни мен ỹзимга кỹп марта айтдим. Ва ниҳоят, қалбимда уйғонди илиқ бир туйғу. ТАРТАЛЬЯ – (қỹлидан ушлаб) Худога шукр! Бу гапларингиз мойдек ёқади менга! АНЖЕЛА – (ён томонга) Аблаҳ, нобакор! (овозини баландлатиб) Аммо азизим, мени бир фикр ташвиши ỹртар Меҳрибон отаму акам ва яна юзта бегуноҳ Зиндонбанд этилмишдир амрингиз ила. Мен севган Дерамо бундай зулмга қодир эмасдир Бу фикрдан кỹзларимга ёш келадир ёш! (йиғламоқчи бỹлади) ТАРТАЛЬЯ - Йиғламанг, қỹйинг. Менинг ойу юлдузим (ён томонга) Кỹриндики тадбирим берди амал Ва юракни юмшата олди. (овозини баландлатиб) Азизам, халқни тинчитмоқ учун мен уларни ҳибсга олдим. Жигарларингиз айбдор бỹлсалар ҳам Ҳозироқ уларни озод этурман. АНЖЕЛА – (ён томонга) Сотқин, айёр! ТАРТАЛЬЯ – Уларнинг озод этилмоғи Қалбингизни қалбимга гар боғлай олса – улар озоддирлар! (соқчига) Эй, сен! Ҳозирнинг ỹзида Леандро Ва Панталоне этилсин озод! (соқчи кетади) АНЖЕЛА - Севгилим Дерамо! Қалбимга экдингиз яна нафосат уруғин Нафратни енгмоғимга бердингиз қувват. Энди сиз учун тайёрман ҳар бир нарсага. ТАРТАЛЬЯ – ҳаяжон оғушида) О, менинг кỹпирган қоним! Нима истасангиз сỹрангиз тезроқ. Ҳаммасини муҳайё этгум.
АНЖЕЛА - (ёлғон эркаланиш билан) Суюклигим, азизим менинг! Кỹп нарса сỹрамайман мен. Акам Леандро Кларичени севар беқиёс. Дариғ тутмай марҳаматингизни Қовуштира қолинг уларни бу дам. ТАРТАЛЬЯ - (янада зỹрроқ ҳаяжон билан) У!У!У! Акангиз фақат Кларичега эмас, Оролдаги қасрга ҳам эгадир, билинг. Қани, энди Анжела юринг. (қỹлидан ушлайди) АНЖЕЛА - (ёлғон эркалик билан) Тỹхтанг, Дерамо, мунча шошасиз? Меҳрингиз исботи учун Мен сиздан яна бир нарса сỹрамоқчиман. Аммо нимани сỹрамоқни билмай ақлим лолдир, лол. ТАРТАЛЬЯ - Сỹранг, момиққина қушчам! Бира тỹла каттароқ нарсани сỹранг. Ва мени қийнаманг ортиқ. Тезроқ сỹрангу сỹнг кирайлик ётоққа. АНЖЕЛА - (Тартальяга секин) Соқчиларингизга айтинг, кетишсин. ТАРТАЛЬЯ - (соқчиларга) Кет, кетавер ҳамманг. Керак бỹлсаларинг чақиргум ўзим. АНЖЕЛА - Эрта тонгда мени эркалай туриб Айтдингиз ғалати гапларни сиз. Тонгдан бери шуни ỹйлайман Ỹйлайману ишона олмайман сира. Дедингизки сеҳргар жодуси ила ỹлик танага кира оласиз ва унга бера оласиз жон. Сỹнг эса уни тарк этиб, яна ỹз қиёфангизга қайта оласиз. Агар рост бỹлса шу сỹзларингиз Амалда бир карра кỹрсата қолинг. ТАРТАЛЬЯ - (ён томонга,ажабланиб) Лаънатлар бỹлсин! Дерамо бу жодуни хотинига айтган эканда? АНЖЕЛА – Бу илтимосимни бажармоққа кỹнглингиз йỹқми? Ёки садоқатимга борми бир гумон?
ТАРТАЛЬЯ - Йỹқ! (ён томонга) Йỹқ, у чиқяпти чегарасидан. Гумоним қувват олмоқда. Қани,кỹрайинчи яна нималарни истар экан у? (овозини баландлатиб) Хỹп, бу илтимосни ҳам бажарай. Бироқ шунча исботларим каммиди сизга? Муҳаббатим исботи учун шулар етарлидир? Унутманг, мен сизнинг эрингиздирман! АНЖЕЛА - О, Дерамо! Бажо қилгач илтимосимни Ỹзингиз кỹрарсиз эрни қанчалар меҳр-муҳаббат билан Сева олишимни!
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Йỹқ, йỹқ! Хавфли бир ỹйиндир бу. Гумонларим пишиб етилди. Бу илтимосин бажармам асло! Куч ишлатаман энди, зỹрлайман. Нимадан ҳам қỹрқдим? (овозини баландлатиб) Ҳовлида буғунинг ỹлик жасади ётибди. Олиб келсинлар уни. Сỹнг мен кỹрсатаман ỹша жоду сеҳрини. Унга қадар эса, юринг бу томон. АНЖЕЛА - Йỹқ, аввал кỹрсатинг. Сỹнг мен – сизникидирман. ТАРТАЛЬЯ - (куч билан ушлайди) Бỹлар бас, чарчадим мен. Сиз ҳисларим қадрига етмас экансиз. Куч ишлатиб зỹрлашга мажбурман, билинг. АНЖЕЛА - (ён томонга, қỹрқув билан) Тамом! Ҳаммаси расво бỹлди. Чиндан ҳам бахти қаро эканман. (овозини баландлатиб) Дерамо, ялинаман сизга! ТАРТАЛЬЯ - Ёлборишга ỹрин йỹқ энди. Қани, юринг! АНЖЕЛА - (ỹзини ҳимоя қилиб) Дерамо! Вой худойим-ей! Дерамо, кечиринг мени!
ỸНИНЧИ КỸРИНИШ Улар ва қария қиёфасидаги Дерамо
ДЕРАМО – (яширинган еридан) Тỹхта малъун! Тỹхта хоин! ТАРТАЛЬЯ – (ҳаяжон билан ён томонга) Бу кимнинг овози? Ё, фалак! Тамом, мен ỹлдим! (саросимада Анжелани қỹйиб юборади) Мен қиролнинг овозини эшитдим. Сен, маккора, ҳаётимга қасд қилмоқ учун ёлланма қотилларни яширдингми ҳали? Аммо билки, сен қỹйган тузоққа тушадиган аҳмоқ эмасман Энди ỹзинг учун ҳам, яширганларинг учун ҳам Нажот сỹра, худодан - фойдаси йỹқ! (қилич яланғочлаб, Дерамо турган томон юради) АНЖЕЛА – Ё тангрим! Бундан кỹра ола қолгин жонимни! (ҳушсиз йиқилади)
( Тарталья бир қỹлида қилич, бир қỹли билан қария қиёфасидаги Дерамони судраб чиқади.)
ТАРТАЛЬЯ – (ғазаб билан) Кимсан ỹзинг, мияси айниган чол, гапир! Бу ерга қандай келиб қолдинг? Жавоб бер! Йỹқса қиймалаб ташлайман! ДЕРАМО – Хоин! Тиз чỹк қаршимда ва истиғфор айт! Мен – сенинг қиролингман! Сен нобакор унутдингми марҳаматларим? Дуруст, ỹлдирақол истагинг шу бỹлса агар. Аммо унутмаки, сени жазолагай фалакнинг ỹзи!
ТАРТАЛЬЯ - (саросимада, ён томонга) Мен бу чолни таниётирман. Уни ỹрмонда ỹзим ỹлдирган эдим. Жасадини қолдирганим – хатоим бỹлди. Хатоларга жуда кеч бỹламиз иқрор. Энди пушаймонга бормикин ҳожат? Бỹлди, бас! Сен қари эшшакни дỹзахнинг олови ютсин!
Шу онда замин гулдирайди. Дерамо ва Тарталья даҳшатга тушиб тисариладилар. Бир-бирларидан узоқлашиб, асл ҳолатларига қайта олишга мосланган жойда тỹхтайдилар. Гулдирак овозидан Анжела ҳушига келади.
ДУРАНДАРТЕ – (тỹтиқуш қиёфасида) О, фалаклар! Адолат ҳимояси учун сеҳрингизни этинг намойиш! Қуш патлари энди тỹкила қолсин, Вақт етди бу он! (тỹтиқуш одам қиёфасини олади) ДЕРАМО – (гарангсиган ҳолда) Бу қандай ажойибот бỹлди, бу қандай сеҳр? Энг оғир дамларда ҳам Фалак ожизларни қỹймагай ёлғизлатиб. ТАРТАЛЬЯ (саросимада) – Нима қилмоқ керак? Қочайинми? Ё қолайинми? Эс-ҳушимдан айрилдим. Оёқларим қалтирамоқда. ДУРАНДАРТЕ – (қỹлида сеҳрли асо, Дерамога яқинлашиб) Саҳоватли Дерамо, сен қỹрқма асло! (Тартальяга) Сен эй хоин вазир, қасос болини энди татиб кỹр! (Анжелага) Садоқатли аёл, бỹлгин хотиржам, ранжу аламларинг эвазига қасос онларини кỹражаксан сен. ДЕРАМО – (йиғламсираб) Жону жаҳоним! Бир каромат ила омон қолдим мен. Бироқ бадбурушлигим ва мажруҳлигим ила Гỹзал кỹзларингизни булғамоқдаман. АНЖЕЛА - Ундай демангиз асло! Сизнинг покиза руҳингиз ҳар нарсадан гỹзалдир, билинг ва ранжиманг зинҳор! ТАРТАЛЬЯ – Ҳали шундайми? Булар қасос олар экан деб лаллайиб турар эканманми? Шунчалик ношудманми мен? Қани эй вазирларим, жангчиларим, хизматкорларим! Тезда келингиз! Қиролингизга хиёнат қилмоқдалар! ДУРАНДАРТЕ – Овора бỹлма, Эшитмайдилар сени. Фалак ёлғиз бегуноҳ, покиза жонларга мадад бергувси Амин бỹлажаксан бунга ỹзинг ҳам. Кутилмаганда келадир жазо ҳамиша. Сен эса бỹлурсан ỹрнак Ỹзинг каби хоин, виждонсиз, нобакорларга. Кимки ҳийлакорлик ила этолса журъат Қирол қиёфасига кириб олишга Ва айлантириб қỹйсаки ҳокими мутлақни Мажруҳ бир бечорага Ва орзу қилса олий мартабаю кучу қудратни ỹзи яксон бỹлажакдир, тополмас омон. Билиб қỹй, малъун! Покиза руҳ тутадир Инсонни инсонлик мартабасида. Шавкатли Дерамонинг покиза руҳи Ҳар нарсадан улуғдир, билгин! (овозини баландлатиб) Вақт етди! Таналар аслига қайтсин! Бу бадбуруш чол мажруҳлиги ỹтсин Тартальяга! Бахту омад кулиб боқсин қирол Дерамога! (Дерамога) Қувон, Дерамо! (Тартальяга) Титраб, қақша, сен малъун! (асони ерга уради)
(Дерамо юқоридан тиззасига қадар қирол либосида бỹлиб қолади. Тарталья эса тиззасига қадар яра-чақали яланг оёққа айланади)
АНЖЕЛА - Тушимми ё ỹнгим? Нималарни кỹраяпман мен? ДЕРАМО - (Дурандартега) Азиз дỹстим, бу қандайин бахт?! ТАРТАЛЬЯ - Етар, бас!.. Тỹхта!.. О, фалак! Бу қандай кỹргилик?! ДУРАНДАРТЕ – Бу азобни ỹзинг истаб чақирдинг, ярамас одам.
(Дерамо шоҳона либосда. Тарталья жулдур кийимда.Йиртиқлар орасидан бадани кỹриниб туради.)
АНЖЕЛА – (ҳаяжонда) О, фалак, мададкорсан ёлғиз ỹзинг! ДЕРАМО - О, менинг маҳбубам! ТАРТАЛЬЯ - Тỹхта, баданим музлаяпти. ДУРАНДАРТЕ – Бу ҳали сенга ҳолва. Энди чидагайсан бу азобларга. Сиз эй, ҳалойиқ, қувонинг! Адолат енгди зулмни!
(Асони уради. Дерамонинг бошида жавоҳирли тож. Тартальянинг боши эса шохли ваҳший маҳлуқ кỹринишини олади. Қỹлтиқтаёққа таяниб қолади.)
АНЖЕЛА – О, менинг қиролим, чин муҳаббатим! ДЕРАМО – Менинг жону жаҳоним! (қучоқлашадилар) ТАРТАЛЬЯ – (ғазаб ва саросимада) Энди қайга беркинай, қайларга қочай? Минг лаънат, бундай муҳаббату бундай шуҳратга. Хоинликни қасд қилиб қỹйган қадамларимга лаънатлар бỹлсин! Энди чỹлу-биёбонларга қочаман! (қочмоқчи бỹлади) ДУРАНДАРТЕ – Тỹхта, малъун! Сен чỹлда сақламайсан жон. Сен шармандалик оловида шу ерда ỹлмоғинг даркор. Истарманки, бу хона айлансин бир кенг майдонга Халойиқ тỹплансин ва кỹрсин хоиннинг жазосин. Титра, қақша, азоблан сен малъун!
(Хона майдончага айланади. Жиҳозлар, безаклар саҳна имкониятларига боғлиқ.)
СỸНГГИ КỸРИНИШ Барча актёрлар, соқчилар, халойиқ. Тарталья телбаларча саҳна бỹйлаб югуради.
ТАРТАЛЬЯ - Оҳ, мени отиб ташлайдиган бирон мард борми? Биронтангиз отсангизчи мени! Ỹлим мени қутқарсин бу азобларимдан. Кỹриб қỹйинг, сиз эй халойиқ, тақдир бу мажруҳ танага Тартальяни муҳр этиб қỹйди. Мен ỹзимгина аблаҳман! (ҳамма ажабланади). КЛАРИЧЕ – (йиғлаб) Ким бу? Кимнинг овози? Наҳот отам? О, Тангрим! Ота, отажон! ТАРТАЛЬЯ – Йиғлама, жон қизим. Кỹз ёшларингга арзимайман мен, Унут бу бадбахтни, унут, жиноятчи отангни! Ҳа, ҳамма унутсин. Бадбуруш маҳлуқ! Иснод мени қиймалар, пушаймон бағрим ёқадир. Шу қадар куйдирарки, қоронғу бỹлиб кỹринадир олам кўзимга. Айбдор мендирман. Дерамо учун қасос олинди,шаксиз. Аммо Клариче бегуноҳдир. Қиролим, жазога лойиқмас менинг қизгинам. У Леандрога турмушга чиқсин. Зинҳор ёлғизлатмангиз у муштипарни. Энди унга сиз отадирсиз. Мени ҳалок қилди ҳасад, ҳирс, шуҳрат. Томирлар қақшамоқда, ỹлимим яқин. (титрайди) Қутурмоқдаман. Ана, ỹлим келаётир. Ана, қỹрқинчли иблис! Қанчалар бадбахт эканман. Ниҳоят, ỹлаяпман мен! (жонсиз равишда йиқилади) ПАНТАЛОНЕ - Ỹз ҳолатимга ỹзим тушуна олмаяпман. Мен кỹпроқ қỹрқяпманми ёки қувоняпманми? Ёки нималар бỹлаётганини билмоқликка қизиқиш кучлироқми менда? ЛЕАНДРО – Ҳайратдан бутун вужудим тошга айланмоқда. (Клариче йиғлайди. Бошқалар қỹрқув ва ажабланишда) ДЕРАМО – Дỹстларим! Ҳайратингизнинг ҳеч айби йỹқдир. Клариче, тинчланинг. Вақт яқин Ва сиз Леандрога етишажаксиз. О, машҳур сеҳргар, танидим сизни. Энди менинг измим қỹлингиздадир Ва бошқара қолинг мамлакатни ҳам. ДУРАНДАРТЕ – Дурандарте ҳокимликни истамас асло! Ва барчани огоҳ этарки, Жодулар бу ондан барҳам топгандир. Сеҳргар эмасдирман эндиликда мен. Энди навбат келди аҳли донишга. Энди улар баҳс этаверсинлар Танадан танага ỹтгувчи жонлар ҳақида. Балки менинг тамом бỹлишим Уларни бебаҳра қолдирар турли баҳслардан? Биз эса бошлагаймиз сувтекин зиёфатимизни Сичқонлар улфати ичра. Сиздан эса дỹстларим, азиз жамоа, Биргина бордир ỹтинч: Сизнинг кỹнглингиз чоғ қилиш учун ỹтганимиз он ҳайвон қиёфасига Бизга меҳр айланг, зеро фақат меҳр эрур Ҳар бир тирик жонга жон бағишловчи! Парда
Тоҳир Малик
|