Буғуга айланган қирол. Карло ГОЦЦИ - БИРИНЧИ ПАРДА |
2 дан 4 сахифа
БИРИНЧИ ПАРДА БИРИНЧИ КЎРИНИШ Шаҳар майдони. Чигалотти Венеция майдонида халойиққа эртаклар, ишқий қиссалар сỹзлаб берувчи кимсанинг сỹзларига, имо-ишораларига, ҳаттоки либосларига тақлид қилгани ҳолда шляпасини олиб, тỹпланганларга таъзим бажо қилади, сỹнг шляпани кийиб сỹз бошлайди: ЧИГАЛОТТИ – Муҳтарам синьорлар, бу сафар мен ажабтовур воқеаларни сỹзлаб бермоқ мақсадида ҳузурингизга келдим. Роппа-роса беш йил муқаддам бизнинг шу Серендипп шаҳримизга буюк сеҳргар-мунажжим ташриф буюрди. Бу сеҳргар-мунажжимнинг нақадар улуғлигини тавсиф этмоқ учун унинг оқ, қора, қизил, яшил ва ниҳоят… ҳаттоки кỹк жоду ва дуолар соҳиби эканини айтмоғимнинг ỹзи кифоядир. Унинг исми Дурандарте эди, камина қулингиз эса у буюк жоду эгасининг садоқатли хизматкори эди. Шаҳримиз қироли бỹлмиш Дерамо ҳазратлари сеҳргар жанобларининг «Маймун» меҳмонхонасида яшаётганларидан хабар топганлари ҳамоноқ содиқ вазирларидан бири, шавкатли Тартальяни чорлаб дедиларки: «Тарталья, азиз дỹстим, «Маймун” меҳмонхонасига боринг-да, сеҳргар Дурандартени ҳузуримга бошлаб келингиз». Содиқ Тарталья амрга итоат этиб, сеҳргарни олиб келди. Ҳожам бỹлмиш сеҳргар жанобларини қирол томонидан қандай улуғ эҳтиромлар билан кутиб олинганлари, иззату икромлар кỹрсатилганини баён этиш беадад кỹп вақт олади. Ҳожам жаноблари бу эҳтиромлардан бағоят мамнун бỹлиб, миннатдорликларининг рамзи сифатида қирол ҳазратларига жодуларига хос айрим белгиларни қолдирдилар. Қандай белги экан, деб қизиқяпсизми? Буни икки жоду сеҳри десак ҳам бỹлади. Ёки икки ажойибот дейишимиз ҳам мумкин. Яхшиси оддийгина қилиб «икки ҳайратомуз нарса» деб қỹя қолайлик. Ҳа, иккитагина нарса – биринчи ва иккинчи. Бу қандай нарсалар экан, деяпсизми? Нима эканини сизларга жуда-жуда айтгим келяпти-ю, аммо… озгина сабр қилинг. Худо хоҳласа, уларни сиз ỹз кỹзларингиз билан кỹрасиз. Агар ҳозир айтиб қỹйсам сиз учун қизиғи қолмайди. Мен фақат бир нарсани айтайин: камина қулингиз сеҳргар Дурандарте ҳазратларининг оз эмас, кỹп эмас, қирқ йил хизматларини адо этиш шарафига муяссар бỹлди. Аммо шу фурсат ичида улуғ ҳазратнинг сеҳр жодуларидан биронтасини ҳам ỹргана олмадим. Бироқ бир куни сеҳргар жаноблари менга муҳим гап айтдилар: у зоти бабаракот дедиларки: «Эй Чигалотти, гапларимни иккала қулоғингга қуйиб ол: Серендип қиролига билдирган икки сеҳримни минг етти юзу олтмиш иккинчи йил кириб келгунига қадар бирон кимсага айтгудай бỹлсанг бошингга балолар ёғилғусидир. Сен устингдаги шу қора матодан тикилган узун рỹдапо, қирқ ямоқ кỹйлагингни, жун шляпангни, йиртиқ этигингни зинҳор ташлама, икки ойда бир марта соқолингни олдиргину Венециянинг катта майдонида одамларга эртаклар сỹзлаб, бурда нонингни ҳалоллаб топиб е! Минг етти юз олтмиш иккинчи йил аввалида, аниқроғи, бешинчи январ куни қиролга инъом этганим икки сеҳримдан ҳайратомуз ажойиботлар воқе бỹла бошлайди. Ана шунда мен тỹтиқушга айланаман ва сен мени шу қиёфада Рончислап ỹрмонига элтиб ташлайсан. Ана шундан сỹнг Серендипп қиролига қолдирганим икки жодунинг энг даҳшатлиси ёрдамида содир этилган хиёнат жазосини топади». Шу гапларни айта туриб менинг муҳтарам ҳожам хитоб қилиб дедиларки: «Эй азизим Чигалотти! Ҳукм амалга ошмоқда: соҳиралар худоси Демогоргон менинг беш йил мобайнида тỹтиқуш қиёфасида бỹлмоғимни ихтиёр этмоқда. Ёдингда тут: минг етти юз олтмиш иккинчи йилнинг бешинчи январ куни, унутма, айнан бешинчи январ куни мени Рончислап ỹрмонига олиб бориб қафасдан озод қиласан. Мен қуш овловчининг домига илиниб, улуғ мỹъжизалар кỹрсатаман ва сỹнгра ỹз асл қиёфамга қайтажакман. Сен эса ỹша куни кечки соат олтиларга бориб бу садоқатинг ва нотинч хизматларинг учун йигирма солдо миқдорида маошга эга бỹласан «Менинг улуғ соҳибим, марҳаматли ҳожам шу сỹзларни айтдилару бир оннинг ỹзида инсонлик қиёфасини тарк этиб, гỹзал тỹтиқушга айландилар. Шунақа гаплар, муҳтарам синьорлар. Энди эса диққатингизни жамлангда, кузатинг. Чунки улуғ ҳожам башорат қилган кун етиб келди. Ҳозир камина қулингиз тỹтиқуш қиёфасидаги сеҳргар Дурандартени Рончислап ỹрмонига олиб бориб озодликка қỹйиб юборади. Ва ниҳоят ваъда этилган йигирма солдони олгач, «Маймун» меҳмонхонасига бориб, бизларга қувонч ва саломатликни истаган кимсанинг шарафига ичганим бỹлсин! (Шляпасини олиб таъзим қилади ва кетади). ИККИНЧИ КỸРИНИШ Манзара ỹзгаради. Шинам хона. Тарталья ва Клариче. ТАРТАЛЬЯ – Клариче, қизгинам, не шодки, Серендипп қироллигида бизга ҳам бахт кулиб боқди. Сен қирол саройининг гỹзал хонимлари мартабасига етдинг, қувон! Мен эсам – биринчи вазир, қирол Дерамонинг меҳрин қозондим! Ҳамма мендан қỹрқади. Энди эса қизим Клариче, ҳақиқий бахт қасрига қадам қỹймоқ фурсати етди. Агар сен чизган чизиғимдан чиқмасанг бугуннинг ỹзида қиролича мартабасига эришажаксан! КЛАРИЧЕ – Қиролича дедингизми? Англамадим, ота? Ажаб, мен – қиролича? Қандай қилиб? ТАРТАЛЬЯ – Ажабланма, қизим. Сени қиролича мартабаси кутмоқдадир. Қирол Дерамонинг қаллиқ танлашдаги инжиқликларини биласан-ку? Шу кунгача оз эмас, кỹп эмас – икки минг етти юз қирқ саккиз қизни кỹрди. Маҳфий хосхонасидан маликалар ҳам, ҳурилиқолар ҳам умидсиз чиқдилар. Уларни нима учун ёқтирмаганини агар шайтон билмаса, бизлар билолмаймиз. Шунча қиз ёқмай, мана тỹрт йилдан бери «уйланмайман» деб қайсарлик қилиб ỹтирибди, нодон. КЛАРИЧЕ – Отажон, мен буни биламан. Шунча гỹзалларни рад этган одам менга уйланармиди? ТАРТАЛЬЯ – Ҳой, беқарор синьора, билиб қỹйки, мен беҳуда сỹзларни сỹзламасман. Гапимни бỹлмай, охиригача эшит: кеча мен бутун айёрликларимни ишга солдим-да, шу пайтгача тахт вориси йỹқлигини рỹкач қилиб, халқ норози эканини, халқ хавотирда эканин, ҳоказо, ҳоказоларни айта-айта, ниҳоят уни уйланишга кỹндирдим. Уйланишга кỹнди-ю, аммо ỹша эски қилиғидан воз кечмади. Хос хонасида қизлар билан суҳбат қурмоқни шарт қилиб қỹйди. Мỹлжалда бирон бир малика қолмагани боисидан энди қизларнинг насл-насабига қарамасдан маҳфий суҳбатга чорламоқни лозим топди. Энди у ỹша лаънати хос хонадаги суҳбатда ỹзига маъқул келганин қаллиқ қилиб танламоқ истагида. Ҳозирча икки юз қиз хоҳиш билдириб келдиларки, ҳа демай уларнинг номлари қуръада аниқланган тартиб бỹйича қиролга маълум қилинғусидир. Қуръанинг натижасиёқ бахтингдан дарак бериб турибди. Сенинг номинг биринчи бỹлди ва қирол ҳузурига энг аввал сен киражаксан! Қирол мени яхши кỹради. Сен эса менинг қизимдурсан. Худога шукрким, бошқалар каби алвасти эмас, ҳурилиқосан! Агар суҳбат чоғида ỹзингни йỹқотмасанг, шу бугуннинг ỹзидаёқ подшо хотини – қиролича бỹлажаксан! Мен эсам дунёдаги энг машҳур одамга айланажакман. (Пастроқ овозда) Жон қизим, мендан яширмай айт-чи, менга номаълум, аммо қирол билиб қолиши мумкин бỹлган бирон доғ йỹқми сенда? КЛАРИЧЕ – Жон отажон, мени бу синов балосидан қутқариб олинг. ТАРТАЛЬЯ – Нима дединг? Эсинг борми, сен телба қизнинг! Ҳозирнинг ỹзидаёқ, эшитяпсанми, ҳеч бир ҳаялламай хос хона томон юр! Суҳбат чоғида эса ỹзингни тут. Ва… гапимни англаяпсанми? Менинг феълимни биласан, а?! Тентак қиз! Гапимни қайтаришга қандай журъат этдинг? (астароқ) Балки… бирон бир камчилигинг борми, а? КЛАРИЧЕ – Камчилигим йỹқдир отажон. Аммо… кỹнглим сезиб турибди: синовдан ỹта олмасман. Қирол мени ҳам рад этгач, эл аро шарманда бỹларман. ТАРТАЛЬЯ – Сен ỹзингча ирим-сиримларга ишонаверма. Рад этилармиш… Бундай бỹлиши сира ҳам мумкин эмас! У мени бениҳоя даражада ҳурмат қилади. Сендан юз ỹгиришга журъат этолмайди. Юрақол тезроқ, фурсат етди! Қирол хос хонасида сени кутмоқда! (қỹлидан ушлайди) КЛАРИЧЕ – (қаршилик билдиради) Йỹқ, отажон, йỹқ! Сира ҳам кирмасман хосхонасига. ТАРТАЛЬЯ – Ҳой беадаб қиз, аччиғимни чиқармаки, нақ қулоқларингни бураб, узиб оламан! Бурнингни ҳам кесиб ташлайман-а! Бор деяпман сенга! Ỹзингни яхши тут, йỹқса биласан-а… (шапати уради). КЛАРИЧЕ – Раҳм қилинг отажон, мен ỹзимни сиз истагандай тута олмайман. Қирол ҳузурида ҳисларимни сир тутмоққа менинг қурбим етмас. Леандрони қуёшнинг тафтидан ҳам кучлироқ муҳаббат билан севишимни ошкор қилиб қỹйишим шубҳасиздир. ТАРТАЛЬЯ – (ғазаб билан чекинади) Леандрони дедингми? Мендан паст турувчи иккинчи вазир Панталоненинг ỹғлини-я? Менинг қизим сарой соқчисини яхши кỹриб қолибдими? Сен, биринчи вазирнинг қизи, қиролдан кỹра қандайдир Леандрони афзал деб биляпсанми? Ярамас қиз! Тартальянинг нолойиқ қизи! Икки қулоғингга қуйиб ол: агар сен, нодон қиз бу тубан муҳаббатингни қиролга ошкор қилгудек бỹлсангми… Агар қиролни ỹзингга мафтун қилдира олмасангми… Қани, юр, ҳозироқ. Ҳадеб жаврайверишга мени мажбур этма! (қỹлидан ушлайди) КЛАРИЧЕ – Раҳмингиз келсин! Бу азобдан мени қутқаринг! Мен ҳеч қачон дугонам Анжеланинг йỹлига ғов бỹлмайман, ҳеч қачон унга зулм ҳам қилмагайман. Анжела қиролни жону дили билан севади ахир! ТАРТАЛЬЯ – (яна чекиниб) Анжела дейсанми?! Панталоненинг қизи қиролни севармишми? (ён томонга қараб ỹзича гапиради) Анжела, қалбим ардоғи, қувончим менинг! Бугун ё эрта муҳаббатим ила ёҳуд зỹрлик билан хотинликка олмоқчи бỹлганим гỹзал қиз қиролни яхши кỹрса-я!? (овозини баландлатиб) Клариче, сỹнгги марта айтаман, гапларимни қулоғингга ол: агар сен ҳозироқ қирол ҳузурига бормас экансан, ỹзингни яхши тутмас экансан, агар сен Леандрога бỹлган аҳмақона муҳаббатингни қиролга ошкор этар экансан, агар сен ширин сỹзларинг билан қирол қалбида муҳаббат оловини ёқа олмас экансан, қиролга менинг сỹзларимдан биронтасини айтиб қỹяр экансан, билгилки, кафтимда сенга аталмиш заҳар бордир ва сени отанинг раҳми эмас, ỹлим кутмоқдадир, ỹлим! Ва сен, нодон қиз қаҳримнинг қурбони бỹлажаксан! КЛАРИЧЕ – (даҳшат билан) Хỹп, отажон, мен айтганларингизни бажараман. Балки рад этилган, шарманда бỹлган қизингизни кỹриб, кỹнглингиз таскин топар. ТАРТАЛЬЯ - (Ғазаб билан уни итариб) Имиллама, бỹл тезроқ! Сен ỹз ҳаётинг фароғатин ỹйла, сỹзларимни унутма, тентак қиз! УЧИНЧИ КỸРИНИШ Панталоне билан Анжела кỹринади ПАНТАЛОНЕ – Ҳеч нарса маълум эмас, жон қизим, ҳали ҳеч нима маълум эмасдир. Бизга маълуми шуки, қиролимиз икки минг етти юз қирқ саккиз маликаю эътиборли хонимларни ỹзларига раво кỹрмадилар. Улар билан бирма-бир хос хоналарида суҳбат қурдилар. Уч-тỹрт савол бердилару эҳтиром билан кузатиб қỹявердилар. Қизларнинг ҳусну-латофати ёқмадими ёинки руҳий оламлари маъқул келмадими, худо билади. Қирол ỹзининг ỹткир зеҳни билан улардаги пинҳона айбларни кашф эта олгандир балки? Буниси қоронғу бизларга. Йỹқ, йỹқ, мен буни телбаларча бир ҳолдир, дея олмайман. Сабабки, неча йиллик хизматим мобайнида қиролимизнинг доно раҳмдил ҳукмдор эканлигига амин бỹлдим. Ҳокими мутлаққа хос барча фазилатлар унда жамулжамдир. Аммо қаллиқ танлашда, шубҳасизки, бир сир-синоат мавжуддир. АНЖЕЛА – Отажон, нима учун сиз мени бỹлажак шармандаликдан ҳимоя қила олмадингиз? Агар у мени хушламаса, о шундай бỹлишини кỹнглим сезиб турибди, ғам-аламдан куйиб адо бỹлажакман! ПАНТАЛОНЕ – Кỹнглинг балки адашаётгандир, қизим. Лекин жон қизим, отангга ишонгин мен қирол қаршисида тиз чỹкиб ҳам ёлвордим. Сени бу синовдан озод этмоғини сỹраб, таваллолар қилдим. Аммо барча уринишларим зое кетди. Мен ҳатто унга дедимки, «Ё ҳазратим! Биз Венецияда туғилиб ỹсганмиз. Тỹғри, биз бир ғарибу бечоралармиз, аммо номусли одамлармиз. Сизнинг беқиёс марҳаматларингиз бизни арзимас хизматларимиз эвазига бу қадар улуғ мартабаларга кỹтарди-ки, сиздан то абад миннатдормиз. Бу мартабаларга етганимиз холда яна олий мақомга даъво қилиб, синовга киришмоқлик биз учун ношукрликдир». Ҳа, шундай дедим унга қизим. Аммо бу гаплардаги сỹзларим шамолда совурилган чанг зарралари каби учди-ю, кетди. Ёлворишларимни мутлақо назарига илмади. Биласанми, у менга нима деди? Эшитгин-а: Очганимда марҳаматим эшигин барча қизлар рỹбарỹсида Остонадан қайтмоқ ихтиёрин гар унга берсам Ноҳақлик бỹлмасми ахир? Шундай деди у, жон қизим. Қанча ялинмайин, фойдаси бỹлмади. Сенинг номингни ҳам қуръага қỹшмоқликни буюрди. Қуръада сен учинчи бỹлдинг, қизим. Энди нима ҳам қила олардик? Бормоқдан ỹзга чорамиз йỹқ. Менга ҳам осон тутмагин. Бу миш-мишлару иғволарга тобу-тоқатим йỹқлигини билсангми эдинг. Анжела, жон қизим, юрагим ёрилай деб турибди. Сал нарсага тарс ёрилиши ҳеч гапмас! АНЖЕЛА – Мен бунақанги улуғ мартабага муносиб эмасман. Шу боис ҳам оёқларим қалтирайдир. Отажон балки қирол ҳазратлари беражак саволларида самимийлик, садоқат истар… муҳаббат истар? ПАНТАЛОНЕ – Ё қудратингдан! Қизим, нима, сен уни яхши кỹриб қолганмисан? Пуч хаёлларингни тарк эта қолгин. АНЖЕЛА – Сиздайин меҳрибон отамга иқрор бỹлмасам бỹлмас. Отажон, қиролни астойдил севиб қолишга журъат этдим. У мени рад этажак, мен эсам шубҳасиз, ỹлажакман. Йỹқ, йỹқ, ҳокими мутлақнинг бир бечора қизни рад этмоғи фожиа эмас. Биламан, оддий қизнинг подшоҳ муҳаббатига умид қилмоғи тиланчилик кабидир. Фожиа эса мутлақ бошқадир – фожиа жондан азиз деб билинган азиз инсон томонидан севги гулининг топталишидадир. Бу топталиш – менинг ỹлимим демакдир! ПАНТАЛОНЕ – О, бахти қаро ота! Буларни эшитгандан кỹра қулоқларим кар бỹлиб қолса яхши эмасми эди?! АНЖЕЛА – Бу эшитганларингиз ҳали ҳолвадир, отажон. Мен бу шармандаликдан ташқари Тартальянинг норозилигидан ҳам қỹрқаман. Гап қизи Клариченинг ҳам синовда қатнашишида эмас. Мен сезиб юрибман, у ҳамиша мени кỹрганда ошиқ назари билан суқланиб қараб, нуқул хỹрсинади. Бугун эрта тонгдаёқ, у мени аврамоқчи бỹлди. Қирол хонасига бормаслик учун хасталикни баҳона қилиб ётиб ол, деб ундади. ПАНТАЛОНЕ – Ҳа, маккор! Яна бир ошиқу беқарор! Қизим, фалак ỹз паноҳида асрагай сени. Сенга яна бир нима демоққа ақлим лол. Вақт ỹтяпти, бормоқлик жоиз. Учинчи бỹлиб ёзилгансан сен ахир. (кетади) АНЖЕЛА – Муҳаббатим, сенга ỹзимни топширгум бешак! (кетади) ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ Бригелла ва Смералдина Икковлари ҳам шарқона кийинганлар. Смералдинанинг қỹлида катта елпиғич ва гуллар. Бошида эса тожни эслатувчи товус патлари. БРИГЕЛЛА – Бошингни баландроқ кỹтарсангчи, бунчалар мук тушиб юрмасанг. Бу қỹллар одамнинг қỹлларими ё айиқникими? Бир соатдан бери ỹргатавериб қон бỹлиб кетдим-ку? Шу уринишларимни айиққа сарф этсам у бип-бинойи юрадиган бỹлиб қоларди. Биласанми, сен бу рỹдаполигинг билан кимларни эслатяпсан? «Гуллар, нонлар, ширинликлар!» деб бақириб юрувчи бақалоқ, беỹхшов бозорчи хотинлар бор-ку, худди ỹшаларни! СМЕРАЛДИНА – Нималар деяпсиз, акажон? Менга би-ир яхшилаб қаранг-чи? Мендайин сарвқомат қизга қиролингиз нима экан, ҳатто ҳайвонлар ҳам хуштор бỹлиб қолишлари мумкин. БРИГЕЛЛА – Ё, тавбангдан! Бунақа ириган гапларни кимлардан ỹргандинг? Агар олий ҳазрат ҳузурларида шунақа аҳмақона сỹзларни айтсанг, ỹз номусим билан қасам ичаманки, у сени чỹчқабоқарни севиб қолишга мажбур этади. Кийимларингни ỹзгартир. Мен венецианча кийинмоғингни истайман. Чиройли уламасочни орқага турмаклаб, нафис рỹмол ташлаб олишингни хоҳлайман. СМЕРАЛДИНА – Эсингизни еб қỹйибсиз! Келинг, гаров ỹйнаймиз: мен мана шу кỹринишим билан Венецияда пайдо бỹлсам, у ердаги барча ỹткир дидли одамларни лол қолдираман. Берретини эса устимдаги либослардан камида ỹнта нусҳани олиб янги кỹйлаклар тикади. Венециялик аёллар шундай кỹйлакларни сотиб оламан, деб уч кун ичида чỹнтакларини қоқлаб тугатадилар. БРИГЕЛЛА – Тỹғри, янгилик – муваффақият гарови. Агар сен Серендипп қироли ҳузурига венеция либосида кирсанг, бу янгилигинг билан уни лол қолдирган бỹлар эдинг. Наилож, баъзан шунақа айёрлик қилиб туришга ҳам мажбур бỹласанда. Агар олий ҳазратни ỹзингга мафтун қилаолсанг, сен қиролича бỹласан. Мен эсам қиролга қайноға бỹлганим туфайли қаролоғаси лавозимини тарк этиб, кам деганда олий бош қỹмондон мартабасига эришар эдим. СМЕРАЛДИНА – Шунинг ỹзигинами? Агар вазифа қиролни мафтун этишгина бỹлса, мен учун бундан осонроқ иш йỹқ. Уч кундан бери Армида Тассонинг қỹшиқларини ёдлаб «Содиқ чỹпон» тамошасидаги Кориска ролини машқ қиламан. Мен алламбало хỹрсинишлару, ҳушдан кетишларни шунақанги қойилмақом қилиб ỹргандимки, қиролингиз менинг бу тỹримга тушмай иложлари йỹқ. Мен унга Ариостонинг шеърларини қỹшиқ қилиб айтиб бераман. Эшитинг-а: Муҳаббат гирдобида тушдию жазавага, йỹқотди хушин, Қачонлардир доно саналган инсон. БРИГЕЛЛА – Оҳ, фалак, сенгагина муножот этаман, қани эди шундай бỹлса! Смералдина, етар, бас қил. Сенинг бу афт-ангоринг, бу қоматинг… Бỹлди, юр энди, ỹзимизни тỹфон исканжасига ташлаймиз. (кетмоқчи бỹлади) БЕШИНЧИ КỸРИНИШ Ака-сингил ва Труффалдино Труффалдино ҳам шарқона яшил либосда. Қуш овловчи бỹйнига турли ҳажмдаги ва шаклдаги ҳуштаклар осиб олган. Труфалдино ака-сингилга рỹпара келиб, қизнинг кỹринишини масхаробозларга қиёслаб кулади. Уларнинг қаёққа кетаётганликларини сỹрайди. БРИГЕЛЛА – Қирол саройига, қаллиқлар танловига кетяпмиз. Труфалдино Смералдинани масхаралаб кулади. Смералдина қаҳрли қовоқ уюб қараши билан унга пỹписа қилади. Труфалдино бу гапларнинг чин эканини сỹрайди. СМЕРАЛДИНА – Ҳа, бу чин ҳақиқатдир. Бригелла бундай бетамиз билан гаплашиб бекорга вақт ỹтказиш фойдасиз эканини айтиб, синглисига қỹл узатади-да, бошини мағрур тутиб кетмоқчи бỹлади. Труффалдино ғазаб билан уларга эътироз билдиради ва қиролга хотин бỹлишни орзу қилаётган Смералдинага халақит беражагини айтади. Смералдинанинг аввал унга турмушга чиқишга ваъда берганини эслатади. Смералдина қирол буйруғи афзалроқ эканини, барча ваъдаларини бекор қилажагини айтади. Труффалдино қиролга мурожаат этиб бундай ноҳақликка йỹл қỹймасликни сỹрашга аҳд қилганини билдиради. Бригелла унинг бу гапларини бемаъниликка йỹйиб, қиролича либосини кийишга ҳозирлик кỹраётган синглисининг қандайдир қуш овловчи билан турмуш қуриши ҳақидаги гап чинакам аҳмоқликдир, дейди.Улар ỹзларининг насаблари, мартабалари хусусида баҳслашадилар. Труффалдино йиғлайди. Смералдина бу йиғидан тỹлқинланиб, титроқ овозда уни овутмоқчи бỹлади. Қиролича мартабасига етишгач, унга марҳаматлар кỹрсатажагини айтгач, Бригелла билан кетади. Труффалдино алам билан қолади. ОЛТИНЧИ КỸРИНИШ Труффалдино, Леандро Леандро саҳнанинг у томонида ғамга берилиб, Клариче гỹзал ҳусни билан қиролни маҳлиё этгач, ỹзининг маҳбубасиз қолажагидан куйинади. Труффалдино саҳнанинг бу томонида тубсиз ғам денгизига ботган. У шу қадар эҳтирос ва баландпарвоз ỹхшатишлар билан маҳбубасини тасвир эта бошлайди-ки, эшитган одамларнинг кỹз олдига гỹзал қиз эмас, балки, бадбашара бир жодугар келади. У шундай «ҳурлиқо»га қиролнинг ишқи тушмаса эди, деб хавотирланади. Леандро Клариченинг беқарорлигидан нолийди. Сỹнгра шуҳратпараст Тартальянинг зỹри билан қирол хонасига боришга мажбур бỹлган, деган тỹхтамга келади. Труффалдино саҳнанинг бу четида унинг сỹзларини қайтариб, Смералдинанинг бу қилмишига Бригелла айбдор деб топади. Иккови йиғлайди. Бир-бирини кỹриб йиғи сабабини сỹрайдилар. Леандро қиролнинг Кларичени танлашига амин эканини айтади. Труффалдино унга эътироз билдириб, қирол фақат Смералдинага хуштор бỹлажагини айтади. Уларнинг ҳар бири ỹз фикрини маъқуллаб, ỹз дардларининг аъло даражада эканини исботламоқчи бỹладилар-у, бошлари устига бало булутлари тỹпланаётганини эса ỹйламайдилар. Леандро қирол томонидан икки минг етти юз қирқ саккиз қизнинг рад этилганини инобатга олиб, Клариче улар орасида олақарғадай ажралиб қолмас, деган умидда кетади. Труффалдино агар қирол Смералдинани танламаган тақдирда, қиздан рад жавоби олса, мутлақо ранжимаслигини билдириб кетади. ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ Манзара ỹзгариб, қирол Дерамонинг шоҳона хос хонаси кỹринади. Хонага олиб кирувчи эшик орқа томондадир. Эшикнинг икки томонида икки токчада икки ҳайкалча. Ỹнгдаги ҳайкалча белига қадар беркитилган тирик одамдир. Тирик ҳайкалчага шу қадар усталик билан пардоз бермоқ лозимки, томошабин уни ỹнгдаги тарашланган ҳайкалчанинг тасвири деб ỹйласин. Бу тасвир ҳайкал ỹрнидаги актер кулку уйғота олувчи маҳоратига эга бỹлмоғи ва ỹз вазифасини айтилгандек ижро этмоғи жоиз. Яъниким, бу оддий ҳайкалча эмас, балки асар муқаддимасида Чигалотти баён этган сеҳргар Дурандартенинг қирол Дерамога инъом этган мỹъжиза яратувчи икки жодусидан биридир. Хонанинг ỹртасида шарқона услубга хос ỹтиришга мỹлжалланган ёстиқлар. Дерамо ёлғиз. ДЕРАМО – Ниҳоятким, доно Тартальянинг Насиҳатлари бỹлғай ижобат. Шу онда танглагайман гỹзал бир қаллиқ. (Тасвир-ҳайкалга юзланади) Эй, сеҳргар Дурандартенинг беқиёс инъоми, Кỹмак бер менга! Ҳийлакор қизларга кулганинг ҳолда Мунофиқ қалбларни фош эта олган, Айёрлик ỹқларин отган киприкларга Қалқон бỹла олган, Ва ёлғон севгилар оташидан Мени асрай олган, Менга, фақат менгагина Аён бỹлмиш о, маҳфий дỹстим! Ёлғиз қолдирма мени! Фош этажакдир сенинг бир кулгинг Хонага киражак бир маккорлик ила хиёнатни, Муҳаббатим ва номусимни булғашга қодир Бир маккорага ỹзни бахш этмоқ, сỹнгра эса Чирмаб ташламоқ шубҳанинг тỹрига Бир умр душманлик кутиб яшамоқ… Йỹқ, бундан кỹра, Тожу тахтни вориссиз қолдирмоқ минг карра афзал! Ана, келаётир Тарталья ỹз қизи билан. Кỹрайинчи қанчалар самимий экан бу дилбар қиз? Менинг тажрибам таъкид этарки, Ростин сỹзлагувчи аёл бу дунёда Битта ҳам йỹқдур! САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ Дерамо, Клариче. Қизни бошлаб кирган соқчи. Клариче ỹрта эшикдан кириб келади. Олдиндаги соқчи ичкарига қадам қỹйгач, ён томонга четланиб, Кларичега йỹл бỹшатади. Айни чоғда чиқиб, эшикни ёпади. ДЕРАМО - Ỹтиринг, Клариче. Қирол ҳузурида асти ийманманг. Сиз томондан лозими – Сỹзлашинг мен билан эркин бир ҳолда. Сарбаланд шуҳратли отанинг қизи ỹзни ҳокисор тутмоғи мутлақ ноỹрин КЛАРИЧЕ – (ғамгин) Ҳазрат қиролим, эҳтиромингиз учун миннатдорман. Менинг бурчим – амрга итоат этмоқ. Сиз амр этдингиз, мен ỹтирайин. (ỹтиради) ДЕРАМО – Маълумингизким, танламоғим даркор эрур мен ỹзимга қаллиқ мамлакатга эса оқила бир малика. Мушкул эрур менга танламоқ сиздан афзалроғини. Бу мартабага маъқул кỹринур Тартальянинг ёлғиз дилбанди. Аммо ỹзингиздан эшитмоқ истайман: Истайсизми мен билан бир ёстиққа бош қỹймоққа? Бу истак юрак амрими ёхуд ота хоҳиши? КЛАРИЧЕ – Ҳазрат қиролим! Наҳот бу дунёда сиздайин одил, меҳрибон, олий мақом қирол билан тақдир риштасин боғлашни орзу қилмаган бирон қиз бỹлса? ДЕРАМО – (Кларичега сездирмай ҳайкалчага қарайди. У қиролга ишора қилмайди) Ҳавойи гапларга нима ҳожат бор? Сизнинг ỹз фикрингиз билмоқ истарман. Албатта, менга кỹпдир хушторлар. Балки… сиз улар сафини маъқул кỹрмассиз Айни шуни билмоқдир менинг тилагим! КЛАРИЧЕ – (ён томонга) Оҳ, у мени қанчалар қийноққа солаётир! (овозини баландлатиб) Ҳазрат қиролим, наҳот сиз мени улардан кỹра ақлсизроқ деб биласиз? Наҳот мен телбалик қилиб ỹз бахтимдан юз ỹгирсам? ДЕРАМО – (яна ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча яна жим) Сỹзларингиз беҳад гỹзалдир, худди ỹзингиз каби. Аммо, Клариче, маъноси кỹп мавҳумдир, билинг. Бошқалар қаторида эмас, истайдурман айнан ỹзингиздан: Очиқ айтинг, қиролга хотин бỹлмоқ истаги борми? КЛАРИЧЕ – (ён томонга) – Отажон, сиз учун ёлғон сỹзламоққа мажбурдирман. (баланд овозда) Ҳа, ҳазрат қиролим жону дилим билан истайман! ДЕРАМО – (яна ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча кулади ва тезда яна асл холатига киради) Клариче, сиз асти шошилманг, ỹйлаб беринг жавобни. Биламан… рад жавобингиз ила қалбимни тирнамоқдан, шу йỹсинда мени ҳақоратлаб қỹймоқдан чỹчирсиз балки? Ё бошқа бир нарсадан қỹрқаётирсиз? Бу менга қоронғу… Маълуми шуки, Клариче, жавобингиз ҳақиқатдан узоқдир-узоқ! Тан олинг, қалбингиз ҳокими мен эмас, бошқа инсондир. Тỹғрими гапим? КЛАРИЧЕ – (ён томонга) О, отажон, қаҳрингиз бунчалар қаттиқ! Бадбахт ҳаётингизни шарафламоқ учун алдамоққа мени мажбур этдингиз-а! (баландроқ овозда) Йỹқ, ҳазрат қиролим, инонинг, мен фақат сизни, ҳа, фақат сизни севаман. Биламан, ҳазрат қиролим, жуда яхши биламан, мен қирол муҳаббатига лойиқ эмасман зинҳор. Агар сизнинг фикрингиз ỹзгача бỹлса, ишонинг, мен фақат сизни деганман. Қалбим ёлғиз сизникидир, ỹзгаларга муҳаббатим заррача йỹқдур. ДЕРАМО – (ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча аввалгидан қаттиқроқ кулади. Сỹнг асл ҳолига қайтади) Шундайми? Яхши. Сиз энди бора қолинг. Сỹзларингиз яхши уқдим, Клариче. Мен ҳеч кимни ранжитмайман, қувонтирмасман ҳам Аввал тинглаб кỹрарман бошқаларнинг сỹзларин Сỹнг келарман аниқ бир аҳдга. КЛАРИЧЕ – (Ỹрнидан туриб таъзим бажо келтиради ва ён томонга қараб дейди) О, қани эди мени рад этса! Азизим Леандро томон учар эдим! (Соқчи кириб ҳайкалчаларни тỹсади. Клариче чиқади. Соқчи унга эргашади) ТỸҚҚИЗИНЧИ КỸРИНИШ Дерамо ёлғиз ДЕРАМО – Учратсайдим маккорликдан йироқ аёлни Ёрилиб кетармидим балки ҳайратдан? (ҳайкалчага) Ҳой ҳайкалча! Миннатдорлигим сенгадир, сенга! Чеҳрангда истеҳзо кỹрмаганим онда Юрагимнинг қанчалар эзилганин билсангми эди. Мен қỹрқдим. Ҳа, қỹрқдим, Якун топадими қудратинг, деб қỹрқдим, ҳайкалча. ỸНИНЧИ КỸРИНИШ Дерамо, Смералдина, соқчи Соқчи аввал баён этилган ҳаракатлар билан чиқиб, эшикни ёпади. Смералдина эса беỹхшов кулкили таъзимлар ва имо-ишоралар билан қиролга яқинлашади. ДЕРАМО – Сиз кимсиз? Қани, ỹтиринг. (ён томонга) Агар ақлим мени адаштирмаса, бу хонимча қаролоғасининг синглисидир. СМЕРАЛДИНА – (ỹлтириб) Синьор, мен Бригелланинг синглисидирман. Асли насабимиз Ломбардиянинг юқори табақаларидандир. Тақдирнинг нобоп ỹйинлари мартабамизни бир оз пасайтирди. На илож! Аммо камбағаллик инсон қонидаги аслзодалик, улуғворликка асти путур етказа олмас. ДЕРАМО – (кула бошлаган ҳайкалчага қарайди) Ҳа, албатта, шундай. Лекин сиз менга айтинг, синьора, Севасизми сиз мени? СМЕРАЛДИНА- (чуқур хỹрсиниб) – О, воҳ! Бунчалар бераҳмсиз! Бу қандай савол бỹлди? Сиз менинг юрагимни буткул забт этган ягона баҳодирсиз, султонимсиз! (хỹрсинади) ДЕРАМО – (янада кучлироқ кулаётган ҳайкалчага қарайди) Марҳаматли хоним, сиз менга айтинг: Дейлик, мен сизни лойиқ топиб ỹзимга Уйландим. Аммо… тезда умрим етиб поёнига Сизни бева қолдирдим. Шу ҳолда чекармидингиз қайғу, ғам-алам? СМЕРАЛДИНА – (ҳаддан зиёд тушкун ҳолатда) Қаҳрингиз бунчалар қаттиқ! Нималар деяпсиз ахир?! О, агар сиз инсон қиёфасидаги вахший йỹлбарс бỹлмасангиз, бу сỹзларни менга сỹзламангиз. Вой жоним, буни хаёлга келтирмоқликнинг ỹзи томирларда қонни тỹхтатади. Вой, вой ғалати бỹлиб кетяпман, менга ёрдам беринг. (Ỹзини ҳушдан кетаётгандай қилиб кỹрсатади). ДЕРАМО –(янада кучлироқ кулаётган ҳайкалчага қарайди) Етмай туриб эди мана шуниси! Энди чақириб хизматкорларни лахтак-лухтакни чиқартириб ташламоқ лозим. (Бу гапни эшитиб, Смералдина дарров ỹзига келади) Синьора, билдимки, менга бỹлган эҳтиромингиз ҳаддан зиёда. Энди сиз менга айтинг: қиз боламисиз сиз ё бева аёл? СМЕРАЛДИНА – Бу қандай савол? Агар бỹлсам эдим мен бева аёл, ỹзимни лойиқ кỹрармидим ҳокими мутлақ қаллиқлигига. Мен гард юқмаган қиз боламан бокира! (нозли карашма билан елпиғичда елпина бошлар) ДЕРАМО – (ҳайкалчага қарайди. Ҳайкалча оғзини катта-катта очиб кулади. Афтини ғалати буриштиради) Бỹлди, бас, бораверинг, лахтак-лухтак хонимаси Онт ичиб айтаманки, учрашиб шунча қизлар билан Кỹрмаган эдим бунчалар кỹнгил очар томошани. Овута олмаган эди биронтаси мени бунчалар. Боринг, мен бир қарорга келарман. Боринг, деяпман! СМЕРАЛДИНА – (қувноқ ҳолда ỹрнидан туриб) Синьор! Эътироф этаманки, қалбимда бир денгиз мисол туйғуларим бор. Ҳароратли муҳаббатим ва нозик ҳисларимнинг энг сарасини фақат никоҳ оқшомида изҳор этгумдир. Ҳозир… ҳозир эса уяламан. Тỹй оқшомида биласиз менинг эҳтиросим қудратини! (ён томонга) Вассалом! Мен уни мафтун этдим. Мен – қироличаман! Сунъий ҳаяжон билан таъзимлар қилади. Соқчи кириб, ҳайкалчаларни тỹсади. Жонли ҳайкал бу вақтда жонсиз ҳайкалчага алмаштирилади. Смералдина кетади. Соқчи унга эргашади. ỸН БИРИНЧИ КỸРИНИШ Дерамо ёлғиз ДЕРАМО – (ҳайкалчага) Эй менинг оқил ҳайкалчам! Агар билсанг эдинг бу кулгинг билан менга қанчалар қувонч бахш этганингни! О, оталар, рашк ỹтида ёнаётган эрлар, маҳбублар… Шундай ҳайкалчага эга бỹлмоқлик қанчалар яхши! Тергар бỹлсангиз хотинингиз ёҳуд меҳрибон синглингизни йỹл очарсиз уларнинг сирли фикрлар салтанатига. О, йỹқ, йỹқ! Бу барчага бахтсизлик келтирувчи бир ҳолдир! Аёл эмас, эркак рỹпара қилинсайди шундай синовга! Бу бошқа масала! Забт этолсайдим эркакларнинг махфий фикр-ỹйларин… О, бỹлар энди нақадар гỹзал! Шунда ҳимоя эта олардик ỹзни Номақбул хизматкорлардан, хиёнаткор дỹстлардан, Хоинликка тайёр вазирлардан. (эшик томон қарайди) Ана, келаётир Анжела! Онт ичиб айтаманки, мен учун ғоят қайғулидир Уни ҳам маккорлик либосида кỹрмоқлик! Чунки мен унда кỹрмоқ истардим... Бемаъни истак! Умид қилмоқдан мени мосуво этган Узоқ давом этган тажрибаларим. Шундай-ку-я… Ҳар ҳолда… Йỹқ! Ҳайкалча, сен менга англат, ишора қилиб! ỸН ИККИНЧИ КỸРИНИШ Дерамо, Анжела АНЖЕЛА – (улуғвор самимият ила) Синьор, амрингизга итоат этиб келдим, Аммо буйруқ адлатлими экан, била олмадим. ДЕРАМО - Ỹлтиринг (ён томонга) Қандай мафтункор журъат! (Анжелага) Мен ҳеч қачон адолатсиз бỹлмаганман. АНЖЕЛА – (ỹлтиради) Албатта… Сиз қиролсиз. Синьор, амр-фармонларингизда бỹлган тақдирда ҳам адолатсизлик, ким ҳам журъат эта олар буни айтмоққа? ДЕРАМО – Сỹзлар ошкор этмоқда журъатингизни. Агарчи етмас бỹлса бу журъат қиролни айбситмоққа Ỹзим сизга бергумдир мутлақ эркинлик. Сỹзлайверинг. Айтинг очиқ-ойдин. Мен бу сỹзларда таҳқир кỹрмасман. АНЖЕЛА – (ён томонга) Оҳ, мунчалар қаҳри қаттиқ бу дилбар йигитнинг! Эътироф этиб, далда бергани холда хоинлик қиладир. О, менинг бечора юраккинам! (овозини баландлатади) Синьор,камтарона тақдирига шукрона қилиб Яшамоқда бỹлган бечора қизлар Хотинлик танловига зỹрлаб чорланса Адолат деб билурмисиз сиз? Ҳою-ҳавас қафасида ваъда этиб олтин қасрлар Сỹнг…сỹнг эса уятдан ёниб Ранжиган юраклар ярадор бỹлиб Кỹз ёшлари гирдобида азоблар чекиб Нола ила қайтмоқларин сиз адолат дерсиз? Ҳа… адолатдир бу… Чунки бỹлмасинлар қанчалар гỹзал Забт эта олмаганлар юрагингизни. (хỹрсинади) Ва рад жавобингиз айни адолатдир, ҳа, Тан олмоқ керак. Адолат бобида сиз тенгсиз инсон. Ỹз эрким, истагим бỹғиб, ỹлдириб Ҳузурингизга келмоғим ҳам адолатдандир. Отамнинг ёлворишлари кетиб бесамар Синовга чорлабсиз сиз мени. Шунча қизларни камситмоғингиз каммиди эди? Буларнинг сафига мен ҳам қỹшилиб, Инжиқлигингиз қурбонига айлансам агар Кỹнгингиз роҳат топарми энди? О, Дерамо, ҳазрат қиролим! Унутмангиз: адолатда эрур осмону фалак. Кутиб турмоқдадир лозим фурсатни Ва бир кун беражакдир жазоингизни. Йỹқ, йỹқ, қиролим, мен ỹзимни ỹйламасман ҳеч. Юз ỹгиринг мендан, майлига, Ỹзга ҳолдан умидим ҳам йỹқ. Аввалги бечоралар ажрини олди. Аммо… эшик ортида яна қанча бечоралар кутмоқдадирлар камситилишнинг ширин онларин. Раҳм қилинг уларга. Майли, Анжела Рад этилмиш қизлар сафида Сизга сỹнгги қурбон бỹла қолсин. Қиролим, айбситманг мени. Сиз менга эрк бердингиз, эркин-эркин гапирдим мен ҳам. ДЕРАМО – (ён томонга) Ҳушимни нимадир олди, Нимадандир ақлим бỹлди лол (ҳаракатсиз ҳайкалчага қарайди) Ҳайкалча ҳам жимдир негадир. Наҳот алдов йỹқдир бу қиз қалбида? Йỹқ, йỹқ, ишонмам асло! (баланд овозда) Очиқ сỹзларингиз лойиқ таҳсинга! Анжела, сизни афу этадирман мен. Мақтовларим ҳам сизгадир ёлғиз. Аммо… ҳақиқатни билсангиз эди, Бу қадар аёвсиз бỹлмас эдингиз. Умрим бўйи бир орзуга банди яшадим Бир қиз умидида яшаб келдим мен. Шундайин қизки, чин муҳаббати ила То умрим охирига қадар қувонч бахш эта олсин. Бироқ… афсус, топмадим уни. Қиролликка ворис қолдирмоқ бурчи Яна умид ỹчоғига ỹтин қалади. Қỹрқарманки, бу сафар ҳам умид учқуни Аланга олмай ỹчар, кулга айланар. АНЖЕЛА – Синьор, гапларингиз ғалати. Сизда борми экан бирор далилу исбот Аёлларда самимият йỹқ эканига? ДЕРАМО - Борлиги айни ҳақиқатдир. Бироқ афсус шуки, исбот калитин Сизга кỹрсатмоққа йỹқ менда имкон (алоҳида бир илиқлик ила) Мана сиз… Сиз… сева олармидингиз мени? АНЖЕЛА – (хỹрсиниб) О, қани эди сизни севмай қолсайдим Ёнмасайди қалбим оташдан Олган чоғим сиздан рад жавоб, Азобланмас эдим ỹлимнинг азоби билан. Менга барибир энди. Кутмоқдаман Мендан юз ỹгирмоғингизни, Тақдири азал ҳукмин кутган каби жим. Сизга эса бундай хотиржамлик тиламам асло. ДЕРАМО – (жим турган ҳайкалчага қарайди. Ён томонга) Ҳайкалча жим. Ҳатто йỹқдир бир жилмайиш аломати. Қалбимга қувонч ели уфурарми… Бỹлиши мумкин эмас… Ҳақиқатми бу ё рỹё (ҳаяжон билан) Айтинг, чин сỹзингизни: Сева оласизми мени умрим адоғига етгунича то? Сиздан аввал жон таслим қилиб, тобутимга киргунимча то? Муҳаббатга содиқ қолмоққа қодирмисиз, айтинг! АНЖЕЛА – Агар кундалик ташвишлар юкин Мумкин бỹлса тортмоқ севги тарозусида У ҳолда жавобим тайин: Ҳа! Аммо билингки, Муҳаббатнинг адоғи тобут эмас ҳеч! Қалбимда жон бор экан то Севгим оташи ҳам ỹчмагайдир ҳеч… Лекин қиролим, ҳаётнинг умидли чечакларини Қайғули саволлар қабрига бермоқдан мақсад не ỹзи? Муҳаббат… қайғу… умид… Бỹлар, бас! Тоқат қилмоққа қолмади мадор. (йиғлайди) ДЕРАМО - (ҳаракатсиз ҳайкалчага қарайди) Қотиб қолди худди тош мисол. Наҳот бу қизлар карвонидан сỹнг Ҳақгỹй бỹлиб чиқса айни шу дилбар? (ҳайкалчага қарайди) Йо, тангрим! Нима бỹлди менга? Ё муҳаббат кỹзларимдан олдими нурни? Ҳақиқатни кỹра олмасми бу ожиз кỹзлар? Йỹқ, йỹқ, бундай бỹлмоғи мумкин эмасдир асло! (ҳаяжон билан) Балки мендайин бир нодонни сева олмассиз, Балки қалбингиз эгаси бошқа бировдир? О, Анжела, раҳм қилинг, мен бедавога. Ỹтинайин, тиз чỹкайин гар лозим бỹлса. Сизни хотинликка танламасимдан Айтинг ҳақиқатни, яширманг сира. Тамом! Чидамларим чоклари сỹкилиб битди Қолмади заррача мадор. Анжела, севаман сизни! Шунчалар севаманки… Агар қалбингизда ёлғоннинг заррача учқунин кỹрсам Аламдан ỹлмоғим тайин. АНЖЕЛА - (Ỹрнидан туриб ỹзини унинг оёқлари остига ташлайди) Оҳ, Дерамо, ёлвориб сỹрайман сиздан: Мен бечорага ỹлим ҳадя эта олгувчи Ỹша рад жавобин берингиз тезроқ. Таҳқирларни бас қилинг, бỹлди! Бераҳм масхарадан тийингиз ỹзни, Чорасиз бир қизнинг ярадор қалбин Бераҳм, бешафқат тирноқлар билан Қийнамоқдан нима наф сизга? Биламан, сиз олий ҳазратга муносиб эмасдирман мен. Бу йỹлда чекдим кỹп жафо, адо бỹлди бардошим, тамом Қалб жароҳати ёмон, Дерамо. Олий ҳазратим, раҳм этинг менга Калака қилмангиз мен бечорани. Бера қолинг менга тинчимни (ҳỹнграб йиғлайди). ДЕРАМО – (ҳаяжонланган ҳолда ҳаракатсиз ҳайкалчага қарайди. Ỹрнидан туради) О, азизам, мунисам. Менинг маҳбубам! Софдиллар салтанатининг ёлғиз маликаси! Бỹлди, бас, бас қилинг бу йиғингизни. Бу покиза қалбни ҳам рад этсам агар Дунёдаги энг ваҳший ҳайвонга айланардим мен. Содиқ вазирларим, бу ёққа киринг! Соқчилар, чорланг авомни. Халқим бошлайверсин тантаналарни Серендипп мамлакатига қиролича бỹлсин муборак! Табрик этинг: то абад сева олгувчи қаллиқ менга бỹлсин муборак! (соқчи киради) АНЖЕЛА – Дерамо, йỹқ, менинг ỹлимим сизга не даркор? Рад жавобингиз эшитмоққа тайёрдурман мен. Эл аро овозага чидолмам сира Бунчалар қаттиқ экан қаҳрингиз? Ахир мен… Тан олдим-ку, муносиб эмаслигимни. ДЕРАМО – О, Венециянинг дилбар гỹзали Сиз софдил қалбингиз билан муносибдирсиз Серендипп қиролидан улуғроқ зотга. Енгилтак аёллар ва вайсақилар Хиёнат қасрининг маликалари Ёлғонни Худо деб билгувчиларни Қỹйиш мумкин бỹлсайди тарозунинг палласига Дош бера олмас эди сизнинг биргина ҳақ гапингизга. Мени севишлари бир ёлғон бỹлса Ватанга муҳаббатлари катта ёлғондир. Қани, эй вазирлар, кира қолингиз. Барча била қолсин танлаганимни Анжелани танладим мен, Серендипп қироличаси - гўзал Анжелла! ỸН УЧИНЧИ КỸРИНИШ Дерамо, Анжела, Тарталья, Панталоне ПАНТАЛОНЕ - (ҳайрат билан) Олий ҳазрат, янглиш эшитмадимми мен, Анжелани танладим, дедингизми? Менинг қизимни-я!? ДЕРАМО – Қувонмоғингиз жоиз, сиз – бахтли ота! Сизнинг бахтингиз – қизингиз Қиролича мартабасига етганида эмасдир, зинҳор. Гỹзал қалбли қизга ота экансиз, Ана шу сиз учун улуғ бир бахтдир. ТАРТАЛЬЯ – (ғазаб билан ён томонга) Лаънат бỹлсин бу хушхабарга! Лаънат бỹлсин бу дақиқаларга! Ҳалокат чоҳига қулаётганимни сезиб турибман. Мен Анжелани бой беряпман. Қизим эса тахтдан маҳрум бỹлмоқда! ПАНТАЛОНЕ – Олий ҳазрат, биз сиздан арзимас хизматларимиз эвазига бунчалар олий мақомда иззат кỹрганимиздан сарфароз эдик. Энди эса бечора қизга янада олий мақом бахтни инъом этарсиз… ДЕРАМО – Панталоне, менинг содиқ вазирим, Бу сỹзларга йỹқ эрур ҳожат. Мен фақат узукка жавҳар кỹз қỹйилгани мисол Мамлакат тожига эзгулик қỹймоқдадурман. Мамлакат ворисга муҳтож экан, бас, Хотинликка танладим Анжелани мен Ва топмадим ỹзга муносибини. ТАРТАЛЬЯ – (айёрона қувонч билан) Олқишларим ва яна олқишлар бỹлсин! Олий ҳазратим, ниҳоят ỹз муддаонгизга етдингиз. Мен бундан бағоят мамнундирман. Танламоққа Анжеладан аълороқ қиз чиндан йỹқдир. Панталоне, қувончимни қандай изҳор этсам экан? (ён томонга) Мен ит каби қутурмоқдаман! О, ỹлим, сени чорлайдурман мен! О, жаҳаннам, о, қасос, кела қол энди! ПАНТАЛОНЕ – Жон қизим, ҳеч қачон ỹз насабингни унутма ва гердайиб кетма. Унутмагинки ва миннатдор бỹлки, осмон ҳар дақиқада бахт ёғдиргусидир. Бироқ билки, айни ỹринда кутилмаган балолар ҳам ёғдирар. Муҳтарам қиролимиздан ỹтинчим бордир: олий ҳазрат изн берсалар қизим билан ёлғиз қолсаму икки соатгина насиҳат қилсам. Қари отасининг ỹгитларини олса, ёғилиши мумкин бỹлган балолардан асранмоқни билса, чакки бỹлмас. Мен ҳали ҳам ỹз қулоқларимга ишонгим келмас. Муборак аҳдингиз бир ҳазилдай туюлар ҳануз. ДЕРАМО – Бу гумонларга ỹрин йỹқ сира! Мана менинг қалбим, мана бу қỹлим. Анжела рози бỹлса бас, у менга хотин! АНЖЕЛА – Ҳазрат қиролим, тақдирга шукрлар қилганим ҳолда Қалбим қалъасин эшикларин сизга очгумдир Қалбим ва садоқатимга мутлақ ҳоким эрурсиз Шу ондан бошлаб. (бир-бирларига қỹл берадилар) ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Ғазабим ỹтидан бỹғила бошлаяпман! (овозини баландлатиб) Қиролим, сизнинг бу аҳдингиз биз учун кутилмаган бир бахт бỹлди. Аммо бир муаммо қулфин очолмай гарангмиз. Икки минг етти юз қирқ саккиз ҳурилиқодан сỹнг бу венециялик қизга мафтун бỹлганингиз сабабини билсак бỹладими? ДЕРАМО – Ҳа, энди мумкин айтмоғим. Беш йил муқаддам сеҳргар Дурандартедан олдим бир совға. У менга ҳадя этди икки жодуни. Бири ана, қаршингизда (ҳайкалчани кỹрсатади). Иккинчиси эса қалбим ардоғидадир. Ажабланманг. Мавжуд эрур ҳайкалчада ажиб бир сеҳр. Аёл макр билан сỹзлай бошлаган замон, у кула бошлар. Ҳайкалча фақат бугун кула олмади. Анжела, ҳа, фақат Анжела ёлғон сỹзларни олмади тилга. Қалбида нимаики бỹлса, шуларни айтди ва шу боис танлади мени. (Анжела ажабланади) ПАНТАЛОНЕ – Ана халос! Бу бир мỹъжиза! ТАРТАЛЬЯ – (ғазабланиб) Бу қанақаси? Ҳайкалча Кларичедан ҳам кулдими? Демак, менинг қизим маккорами? У ҳолда, қиролим, ижозатингиз билан мен уни сỹйиб ташлайман. ДЕРАМО – Йỹқ! Тỹхтанг! Ноỹрин ғазабга йỹл бера кỹрманг. Маккора эмасдир Клариче, билинг. Фақат унинг юраги аталмишдир бошқа бировга. Буни сеҳргарнинг жодуси фош қила билди. Хотин бỹла олмасди Клариче менга шу боис. О, Анжела, менинг азизам, Бокира қиз ва ҳаё қасрининг маликаси! Сизни шу қадар севаман ва инонаманки Севгингиз ва садоқатингизни Синамоқ мутлақ лозим эмасдир менга. Қалб ва ишонч бирлашар экан Ỹрин йỹқдур ҳар хил гумонга Шундай экан бу ҳайкалчага йỹқ энди ҳожат (қилич яланғочлайди) Адо этиб бỹлди сеҳргарнинг жодуси ỹз вазифасини. Яна сиздан ёлғон ва бошқа доғлар Излаб қолмаслик учун мен уни маҳв этгумдир! (ҳайкалчани чопади) Мана шунинг ỹзиёқ бегуноҳ аёлларни хорловчи Беҳуда гумон ва рашкларни маҳв этмоққа бир ишоратдир. Зотан, гумон ва рашк – улуғ жиноятлар эшигин Очгувчи малъун калитдир Вазирларим, амримни етказинг халққа: Шу ондан эътиборан байрам эълон этгум бутун мамлакатга Тарталья, сиз ҳам қувонинг, Қизингиз учун куйинманг асти Қани юринг, шодон ỹйнаб кулайлик биз. Бугун ажиб бир овга чиқажакмиз. Қани, Анжела, қирол харамига бораверинг сиз. АНЖЕЛА – Ҳазрат қиролим, сиз буюрган йỹлга боргумдир Қувончга йỹғрилган ийманиш билан. ПАНТАЛОНЕ – Онт ичиб айтаманки, буларнинг бари менга бир туш бỹлиб туюляпти. Хонамга бориб , Венецияда яшовчи акам Болдога икки оғиз мактуб битиб қувончимни баҳам кỹрай. Имоним комилки, бу хушхабар газетахоним саҳифалари орқали унга етиб боражак. Шундай бỹлса-да, майли, битиб бир мактубхоним ва сỹнгра почтахоним хизматларидан фойдаланиб хушхабарни йỹллайман (кетади) ТАРТАЛЬЯ – Менинг қизим рад этилди! Менинг Анжелам!.. Мен – меров, Анжеламни йỹқотдим-а! Менинг қалбим муҳаббат ва нафрат, ҳасад ва иззати нафс исканжасида азоб чекадир. Вужудимни тирнаётган бу азобларни яширишга қурбим етмайдир. Ё, тангрим, куч бер менга! Қалбим куйиб адо бỹлаётган чоқда кỹнгил очмоқ, қувонмоқ учун овга бормоғим даркор. Ҳаммасига лаънатлар бỹлсин! Қизимга, Панталонега ҳам, қиролга ва ỹша аҳмақона ҳайкалчага ҳам! Қалбим азобда, аммо чекинмоқ ниятим йỹқдир. Асло! Асло! Ҳали умид қуши учиб кетгани йỹқдир. Мен пайт пойлайман. Ва шундай боплаб қасос олурманки, бунақа даҳшатни ҳеч бир томошада кỹрмагандирсиз. Менинг авлодларим бу қасос баёнини эшитганларида ҳушсиз йиқилмоқлари тайиндир бешак! (парда) |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |