Home icon Бош саҳифа»Жаҳон адабиёти»Буғуга айланган қирол. Карло ГОЦЦИ - ИККИНЧИ ПАРДА
Facebook
Буғуга айланган қирол. Карло ГОЦЦИ - ИККИНЧИ ПАРДА PDF Босма E-mail
Материал индекси
Буғуга айланган қирол. Карло ГОЦЦИ
БИРИНЧИ ПАРДА
ИККИНЧИ ПАРДА
УЧИНЧИ ПАРДА
Ҳамма саҳифа


ИККИНЧИ ПАРДА

БИРИНЧИ КỸРИНИШ

Тарталья ва Клариче

ТАРТАЛЬЯ – Минг лаънат сендайин қизга! Сени деб мен барча орзуларимни тупроққа кỹмдим. Билиб қуй: сен  - қотилсан! Ҳа, ҳа, қотилсан! Сен менинг юрагимга ханжар урдинг! Энг гỹзал орзуларимни ỹлдирдинг. Сен, телба қиз, Леандро билан дон олишганингни қиролга ошкор этдинг ва оқибат қиролича бỹла олмадинг. Сен ỹзингни ҳам, мени ҳам бадном этдинг. Энди эса сени қарғайман: бошинг бахтсизликдан чиқмасин! Ҳамма ёғингни яра-чақа босиб, ириб-чириб кетгин сен! Сени итлар ғажиб, бурда-бурда қилиб ташласин!
КЛАРИЧЕ – Жон отажон, ундай деманг. Мен қиролга бу ҳақда ҳеч нима демадим. Ỹша жодули ҳайкалча юрагимдагиларни қиролга фош этиб берди.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳайкалчами ё ҳайкалчамасми, юрагингми ё юрагинг эмасми, бунинг энди фарқи йỹқ. Аммо сен айт, лаънати қиз: Леандрога ошиқ бỹлишга сенга ким рухсат берди? Агар сен Леандрога ошиқ бỹлмаганингда ҳайкалчани кулишга мажбур этмаган бỹлар эдинг.
КЛАРИЧЕ – Леандронинг гỹзал чеҳраси, унинг кỹзлари, унинг ширин сỹзлари уни севмоқ учун рухсат олишга фурсат бера олмади. Мен уни ỹзим сезмаган ҳолда севиб қолдим.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, ҳали шундайми? Сен кỹпроқ эркакларга тикил, уларнинг сỹзларига маҳлиё бỹлавер. Ана шунда ҳар куни биттадан эркакни севиб қолаверасан, ярамас қиз!
КЛАРИЧЕ – Мендан ранжиманг, отажон. Дерамо ỹзига қаллиқ танлаган экан, энди менга тасалли беринг, қувонч бахш этинг.
ТАРТАЛЬЯ – Қувонч бахш этинг? Нима учун, қайси яхшилигинг эвазига, ахлоқсиз?!
КЛАРИЧЕ – Отажон, Леандро билан турмуш қуришимизга оқ фотиҳа беринг. Ҳар ҳолда у қирол соқчиларининг бошлиғи. Энди эса қироличанинг акаси. Мартабаси янада ошади энди.
ТАРТАЛЬЯ – (ғазабда) Билиб қуй! (ён томонга) Ғазаб мени фош қилмоқда. Йỹқ, қасос олмоғим учун ỹзимни гỹлликка солмоғим керак. (ҳийлали лутф билан) Қизгинам, менинг ҳозирги гапларимни кỹнглингга олма. Бир неча дақиқа ғазаб ҳукмида бỹлдим. Бир оз сабр қил, қутуртирган ғазабдан сал нари бỹлай. Сен бечора отангни тушунишга ҳаракат қил. Албатта… мен сени овутаман. Ҳозир эса шошиляпман. (ён томонга) Кỹнглинг қувонч истайдими? Ундан кỹра чавақлаб ташлайман сени!
КЛАРИЧЕ – Ҳа, отажон, шодлик бахш этинг.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, ҳа, албатта. Ҳозир хонангга бор. Мен билан бошқа сỹзлашма.
КЛАРИЧЕ – Амрингиз бош устига. Отажон, қỹлингизни ỹпмоққа ижозат беринг.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, ҳа… ỹп мени, ỹпа қол. Нима истасанг шуни қил. Фақат тезроқ кета қол. Мен ғазаб оловидан чиқиб олай. (Уни нари итаради) бу кỹргуликка чидагандан кỹра ỹзимни чавақлаб ташлаганим минг марта яхши! Менинг Анжеламни ҳозир қирол  эркалаётгандир… (инграйди) Йỹқ, йỹқ! Ҳозир нақ ёрилиб, портлаб кетаман. Ҳозир… ҳозир бошимни деворга уриб ёраман! О рашким, о. нафратим! Айт, нима қил, дейсан? Ҳа, ҳозир бораман. Ов бошланяпти, дейман. Қиролни чағитаман. Гỹзал Анжелани эркалашига йỹл қỹймайман.

ИККИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья, Леандро
ЛЕАНДРО – Синьор Тарталья!
ТАРТАЛЬЯ – Нима дейсиз? Гапингиз бỹлса, тезроқ айтинг, мен овга шошиляпман. (ён томонга) Ҳе, турқинг қурсин сенинг!
ЛЕАНДРО – Муҳтарам синьор, қирол синглим Анжелани ỹзига муносиб кỹрди-ю, менинг бахтимга Клариченинг боши очиқ қолди. Агар мени куёвликка муносиб кỹрсангиз бу бахтим минг чандон ортган бỹлур эди.
ТАРТАЛЬЯ – «Қирол синглим Анжелани ỹзига муносиб кỹриб, менинг бахтимга Кларичени боши очиқ қолди?»  Бу қандай бетамизлик! (ён томонга) Агар сен икки томонлама кулган бахтингдан маст бỹлсанг, мен икки томонлама ёпирилган қайғу ỹтида ёнаяпман.  Сен буни билмайсан, итдан тарқаган! (овозини баландлатиб) Яхши, мен сизлар билан қариндош бỹлишдан мамнунман холос. (ён томонга) Отанг икковинг чақмоқ чақинида ёниб қỹшмозор бỹлларинг! (овоз чиқариб) Аммо мен ҳозир давлат ишлари билан бағоят бандман. Яна уч-тỹрт кун сабр қилинглар. (ён томонга) Агар иблис мени қỹллаб қувватласа,  қандай давлат ишлари билан банд эканимни  сен бадбахтларга кỹрсатиб қỹяман!
ЛЕАНДРО – Синьор Тарталья, бугун шу қадар бахтли кунки… (итларнинг ҳуриши, овчилар бурғусининг овозлари)
ТАРТАЛЬЯ – Ана, овга чорламоқдалар. Олий ҳазрат отланиб бỹлганлар чоғи. Сиз ҳам отланиб, изимиздан боринг.
ЛЕАНДРО – Сиз мутлақ ҳақсиз. Ҳозироқ шайланаман. Ов қаерда бỹлади?
ТАРТАЛЬЯ – Узоққа бормаймиз. Шаҳар дарвозасидан чиқамизу Рончислап ỹрмонидаёқ овни бошлаймиз. (ён томонга) Айни шу ерда мени омад кутиб турибди. (кетади)
ЛЕАНДРО – Илтимосим Тартальяни шошириб қỹйди. Хоҳишсиз сỹзлашгани балки шундандир. Нима бỹлганда ҳам у Клариченинг отаси ва қиролнинг  севган вазири. У билан эҳтиёт бỹлиб гаплашмоқ даркор.


УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Труффалдино, Смералдина

Труффалдино кулаётган Смералдинадан қочиб киради.
Смералдина қирол синовидан ỹтаолмагани сабабли у билан ярашмоқни истайди.
Труффалдино қизга ғазаб ỹқларини ёғдириб, ỹзининг иродасига қарши боргани учун ундан ранжийди. У қирол рад этган қизга, айниқса, ҳайкалча томонидан гуноҳлари фош этилган қизга уйланишни истамайди. У ҳайкалча қизнинг сирли маишатларини, яширин айблари балки тишларининг ясамалиги ва шунга ỹхшаш сирларни фош этган деб ỹйлайди.
Смералдина бу гумонлар ноỹрин эканини айтиб, севгилиси фақат у экани, синовга юборишга Бригелла мажбурлаганини маълум қилганида ҳайкалча кулиб қỹйганини билдиради. У оҳ-воҳ чекади, хỹрсинади.
Труффалдино эса мағрур. Унинг гапларини назарга илмайди.
Мазкур рол ижрочилари чаққон ҳаракатлари билан айёрликлари баҳсларини баён этиб бỹлишгач, Труффалдино қуш овига кетмоқчи бỹлади.
Смералдина унга эргашмоқчи бỹлади.
Труффалдино бунга йỹл қỹймайди.
Иккови ҳам ғазабланган ҳолда кетади.

ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ

Саҳнада Рончислап ỹрмони. Кенг манзара. Дарё, шаршара, ỹрмон. Баланд-пастлик. Ỹриндиқ учун ҳам мосланган харсанг тошлар. Чигалотти қỹлида тỹтиқуш билан чиқади.

ЧИГАЛОТТИ – О,  Дурандарте, менинг ҳожам, Рончислап ỹрмони шуми?
ТỸТИҚУШ – Ҳа, Чигалотти, шу ер. Энди мени қỹйиб юбора қол.
ЧИГАЛОТТИ – Ҳайр, менинг  ҳожам, Дурандарте. Энди боринг-да, улуғ мỹъжизаларингизни бошланг. Соат олтита эса мен сизни ỹз одамий қиёфангизда «Маймун» меҳмонхонасида кутажакман. Ỹша ерда эътиборга ва ҳурматга лойиқ инсонлар саломатлиги учун май ичажакмиз.
(Тỹтиқушни қỹйиб юбориб, ỹзи ҳам кетади. Тỹтиқуш ỹрмон бỹйлаб учади.)

БЕШИНЧИ КỸРИНИШ

Милтиқни орқасига осиб олган Дерамо ва милтиғини қỹлда шай ушлаб олган Тарталья киради

ДЕРАМО – (ỹрмонга боқади) Мен айтган шикоргоҳ айни шу ердир.
(Тартальяга орқа ỹгиради. Тарталья милтиқни ỹқталиб, нишонга олади. Аммо отишга улгурмай, Дерамо ỹгирилади. Тарталья шу заҳоти аввалги қиёфага киради. Бу бир неча марта такрорланади. Лекин Дерамо вазирининг мудҳиш ниятини пайқамайди.)
ТАРТАЛЬЯ – (маккорлик билан) Ҳа, олий ҳазрат, жуда боп жойни танлабсиз. (ён томонга) Негадир омадим юришмай турибди.
ДЕРАМО – Ҳайвонларнинг кỹп бỹлмоғи тайин бу ỹрмонда.
(яна орқа ỹгиради. Тарталья яна нишонга олади. Дерамо яна ỹгирилади)                                Шикор қойилмақом бỹлар, мана кỹрарсиз.
ТАРТАЛЬЯ – (саросимадан тез қутулиб) Ҳақ гапни айтдингиз, олий ҳазратим! (ён томонга) қỹлларим қалтирамоқда. О, бармоқларим, панд берманг менга! Тепкини боссангиз бас! Биз ҳозир ёлғизмиз.  Ỹлдирмоқнинг айни пайти. Сỹнг… мурдасини дарёга ташлаб юбораман.
ДЕРАМО – Ҳа, ҳа, ёдимга тушди.
Бир пайтлар буғуни отган эдим бунда мен. (шошилмасдан гапиради)
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, айни рост, мен буни унутганим йỹқ. (ён томонга) Аскарлар шай туришибди. Мен буни ỹлдирганим замон шаҳарни ва Анжелани қỹлга оламан. Лекин… лекин негадир юрагим беҳаловат.
ДЕРАМО – Бу ерда ёлғиз қолибмиз.
Бошқа овчилар қаерда қолди? (яна ỹша ҳолат)
ТАРТАЛЬЯ – (ғазабда) Улар ивирсиб анча орқада қолиб кетишди. (ён томонга) Лаънатлар бỹлсин, бир лаҳза етмади.
ДЕРАМО – (унга боқиб)
Тарталья, азизим, ғамгинсиз нега?
Ташвиш булутига банди бỹлибсиз?
Азиз дỹстим, нималар яширинди
нотинч бу қалбга?
(харсангга ỹтиради)
Сизни қайғули ҳолда кỹрмоқ
Мен учун минг бир азобдир.
Оғир, ташвишли онларимда сиз
Ҳамиша далда эдингиз менга.
Илтимос қиламан сиздан
Норизолигингиз боисин сỹзлангиз менга.
Ваъдам чиндир: сиз учун ҳар нарсага
Тайёрдирман мен.
Келинг, ỹлтиринг, дỹстона суҳбат қурайлик икков.
Чеҳрангизда қайғу соясин кỹрсам,
Юрагимда бир оғриқ турар.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Тамом! Вақтни бой бердим. Энди бошқа фурсатни кутмоғим керак. Шу кунга қадар бунчалик қỹрқоқ бỹлмаган эдим. (овозини баландлатиб) Олий ҳазратим, адашдингиз. Мен ғам-аламдан узоқдаман. Сизнинг ёнингизда бỹлмоқдан улуғроқ бахт йỹқдур менга.
ДЕРАМО –          О, содиқ вазирим, ёлғон ярашмайди сизга.
Юрагингиз қаърида қора хафалик
Ғимирлайдир ва сизга бермайдир тинчлик
Қани, ỹлтиринг, ва очиқ сỹзланг сиз менга.
Билингки, мен сизга фақат эмасман қирол,
Сизни муҳаббатла севувчи дỹстингизман мен.
ТАРТАЛЬЯ – (ỹлтиради ва ёнга қараб) Ҳақиқат ва ёлғонни шундай қориштириб ташлайинки, мендан гумонсираб юрмасин! (овозини баландлатиб) Синьор, айни тỹғри фаҳмлабсиз. Майли, сиздан яширмайин бир кичик хафалик мавжуддир менда.
ДЕРАМО –        О, садоқатли вазирим менинг,
Айтингиз, норозилигингиз боиси не эрур?
Ғанимларингиз мавжуд эрса жазолайин уларни.
Ёинки мавжуд бỹлса кўнгилхиралик
Унинг сабабларин этай бартараф.
ТАРТАЛЬЯ – Олий ҳазратим, сизга бутун жону дилим ила хизмат қилаётганимга ỹттиз йилдан ошди. Хоҳ уруш чоқғларида бỹлсин, хоҳ осуда кунларда сизга қанчалар яхши маслаҳатлар берганим ỹзингизга маълумдир. Қанча-қанча маликаларни рад этганингиз учун юз берган неча-неча қонли тỹқнашувларда жонимни тикиб олишдим. Ва ҳамиша ғолиблик менга ёр бỹлди. Баданимда қолган қиличларнинг излари, чандиқлар сизга бỹлган садоқатим исботи эмасми? Албатта бу арзимас хизматларимни сиз ҳар вақт олий мақомда тақдирлаб турдингиз. Бироқ… (ёлғондан йиғлай бошлар) Бироқ, сизга бỹлган покиза ҳисларим ҳақоратланганидан кỹра ỹлиб кета қолганим минг карра аълороқ эди.
ДЕРАМО – Гапларингиз ғалатдир, ғалат!
Наҳот  сизни ранжитган бỹлсам?
Қандай? Айтинг тезроқ?
Айтингиз менга, азиз дўстгинам!
ТАРТАЛЬЯ – Қандай дейсизми? Худо ҳаққи, мени авф этгайсиз. Мен сизни беҳад муҳаббат билан қадрлаганим учун ранжийман. Худди маҳбубасини рашк қилган йигитча каби йиғлайман. (йиғлайди)
ДЕРАМО – Гапларингизга тушунмаяпман?
Очиқроқ баён қилинг дил дардингизни?
ТАРТАЛЬЯ – Беш йилдан бери сеҳргар Дурандартенинг жодуларига эгасиз. Сизга бỹлган муҳаббатим, садоқатим, қилган хизматларим эвазига ҳам мени бу жоду сирларидан озгина бỹлса-да огоҳ этмадингиз. Ва бу қилмишингиз мутлақ тỹғридир. Аммо… олий ҳазратим, менга марҳамат кỹрсатиб ва лутфингизни дариғ тутмаган ҳолда мени бошқалардан айри кỹриб, қизимни кулгуга ва мени эса иснодга қỹймасангиз дурустми бỹлур эди? Мен мартаба тиламайман, шуҳрат изламайман, сизнинг бир чимдимгина муҳаббатингизга умид қиламан халос. Сизнинг менга бỹлган муносабатингиз ва лаънати ҳайкалчалар кулкуси юрагимни ỹт бỹлиб куйдирадир. Мен кỹриб, билиб, ҳис қилиб турибман, олий ҳазратим, сиз менга тỹла ишонч кỹзлари билан қарамайсиз. Ỹзим истаган мақомда менга муҳаббатингиз йỹқ. Бу муносабатингиз менинг нозик ҳисларимни зириллатадир ва йиғлатадир. (йиғлайди)
ДЕРАМО – Тарталья, гапингиз тỹғри. Ҳақ эмас эдим мен.
Менга садоқат ила қилдингиз хизмат
Мумкин эди, тỹғри, сизни сирдан воқиф этмоғим
Ва Кларичени оғир синовдан озод этмоғим.
Энди ювмоқ учун бу айбларимни
Ва сизга бỹлган муҳаббатим исботи учун
Сеҳргарнинг кетиш олдидан менга қилган инъоми –
Улуғ бир сеҳр ҳақида сỹзлаб бергумдир.
(қỹйнидан бир варақ қоғоз олади)
Сиз лаънатлаган жоду мана шундадир.
Сатрлар сеҳрига сиз бỹлинг ошно.
Қайсики ҳайвон ёки инсон мурдаси
Устида ỹқисангиз бу сатрларни
Шу заҳоти тил тортмай ỹлажаксиз
Руҳингиз эса шу он
Мурданинг жонсиз танасига ỹтиб олажак.
Ва бу мурда тирилажакдир сизнинг руҳингиз билан.
Сиз эса жонсиз ҳолда қолаверасиз.
ТАРТАЛЬЯ – Қандай? Қанақасига? Агар мен бу сеҳрли сатрларни ỹлган эшшакнинг исқирт мурдаси устида ỹқиганим ҳамон уни тирилтириб, ỹзим эса унинг қиёфасига кириб эшакка айланаманми? Менинг танам эса жонсиз қолаверадими? О, Тарталья бу ҳолингга маймунлар йиғласин! Олий ҳазрат, мендан ранжиманг, аммо менинг бунга инонмоғим мумкин эмас. Сиз яна бир ҳазил қилиб зада юрагимга яна бир игна санчмоқчи бỹлганга ỹхшайсиз. Ҳар ҳолда сиз ҳокими мутлақсиз, менинг жоним ҳам сизнинг қỹлингиздадир, истаганча мазах қила оласиз, бунга ҳақлисиз.
ДЕРАМО – Нималар деяпсиз, азиз Тарталья!
Сиз пича шошманг. Мен ҳали айтиб тамом қилганимча йỹқ
Бу жодунинг фазилатларин.
Сиз кириб олгач ҳайвон қиёфасига
Бу жоду сатрларни  ỹқисангиз  мурдангиз узра
Яна қайтажаксиз ва топажаксиз ỹз қиёфангизни.
Руҳингиз ва жонингиз қайтажак ỹз танангизга.
Ҳайвон эса ỹлик ҳолига қайтар шубҳасиз.
(Ỹрнидан туради)
Ỹзим кỹп синадим бу жоду сатрлар кучу қудратин
Кириб олиб дам қуш, дам итлар қиёфасига
Баъзан эса майитга жонимни бериб
Исёнчилар сирини фош эта олдим.
Иғвогарлар, ёлғончилар, зулмкорлар ва
Жиноятчилар яшира олмадилар сирларин мендан.
Ва мен уларни жазолайвердим аёвсиз ҳолда.
Шу йỹл билан поклаб олдим мамлакатимни.
Бугун эса бу сатрларни бутун жодулари ила
Тартальяга ҳадя этгумдир (қоғозни  узатади)
Энди бу жоду ила фойдаланажакмиз
Иккимиз ҳамкорлик ила.
Сиз бу сатрларни муҳрланг ёдингизга
Ва бундан сỹнг зинҳор эшитмайин мен
«Сиз менга раво кỹрмассиз дỹстлигингизни»
деган бемаъни сỹзларингизни. (уни қучоқлайди)
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Агар бу чин рост бỹлса рỹпарамда  қасос йỹллари кенг очилғусидир ва мен гỹзал Анжеламга етгум шубҳасиз. (овозни баландлатиб) Олий ҳазратим, минг-минг узрларимни қабул этгайсиз. Мен сиздан ноỹрин ранжибман. Аммо бу рашким ҳам сизга бỹлган буюк муҳаббатим фарзандидир. Сиз ҳадя этган улуғ жоду-сеҳр – сизнинг менга бỹлган ишончингизга улуғ бир далил-исботдир. Ижозат этинг, менинг қиролим! (тиз чỹкмоқчи бỹлади)

ДЕРАМО – Йỹқ, йỹқ, азизим, туринг ỹрнингиздан
Қизингизнинг Леандрога ошиқу-беқарорлиги
Кỹпдан бери менга маълумдир.
Мен қайноғамга  ҳадя этгумдир
Ороллардаги гўзал қасримни.  
Клариче эса унга бỹлсин содиқ маҳбуба.
Рад этилгани эвазига шу бỹлур унга мукофот.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Оҳ менинг гỹзал Анжелам, сени бир нафас ҳам унута олмам. (овозини баландлатиб) О, менинг саҳий қиролим! Сизнинг бу қадарли олий ҳимматингиз эвазига қандай миннатдорчилик изҳор этсам экан, ақлим лол!
ДЕРАМО – Бỹлар бас, қỹйинг бу манзиратларни.
Жоду сингдирилган сатрларни ёд олинг тезроқ.
Сỹнг бошқа ерга бормоқ лозимдир.
Бунда ов қилмоққа  ҳайвон зоти кỹринмас сира.
ТАРТАЛЬЯ – (қоғозни ёйиб олганича қиролга эргаша туриб Мерлин Кокаи шеърини тутила-тутила ỹқийди) “Кра кра триф траф нот сгниефлет канатаута риогна”
Лаънати шеър! Ёдлаш азобнинг ỹзи-ку! Аммо менга кỹп фойдаси тегажак!                                          (кетади)

Саҳна ортида овчилар, Панталоне, Бригелла, Леандронинг овозлари. Овчилар бурғу чаладилар. Айиқполвон югуриб чиқади. Юқорида номлари зикр этилганлар уни қувиб кирадилар. Бригелла отган ỹқ айиққа тегмайди. Жонивор қочади.

БРИГЕЛЛА - Ỹқ зое кетди. Энди навбат сизники, синьор Панталоне.
ПАНТАЛОНЕ – Ана халос, тегмадими? Отишни энди мендан ỹрганинг. (саҳнадан қочиб чиқаётган айиққа ỹқ узади. Тегмайди)
БРИГЕЛЛА – Сиз ҳам қойил қилдингиз-ку? Қаранг-а, сиз отган айиқнинг лоақал битта туки ҳам тỹкилмади.
ПАНТАЛОНЕ – Милтиқнинг пистони чатоқ экан, эшшак жаноблари! Қани, ỹғлим, ỹзинг мỹлжалга ол! Айиқни сен узган ỹқ қулатмоғи тайин.
ЛЕАНДРО – (айиқ беркинган томон юради) Айиқ меники, шубҳасиз меникидир! (отади)
ПАНТАЛОНЕ – Ҳа, ҳа, шубҳасиз сеникидир. Сен эр-йигитмисан ỹзинг ё чỹчқамисан! Ана, қара, отган айиғинг шайтон аравада қочгандай қочиб боряпти.
ЛЕАНДРО – Қаранг, ахир, у яраланган.
ПАНТАЛОНЕ – Яраланганмиш. Ỹқ тегса яраланади-да, э галварс! Қани йигитлар, энди гал сизларники. (икки овчи отади)
БРИГЕЛЛА – Вой эшшакларей! Улар айиқ ỹрнига итни отиб қỹйишди!
ПАНТАЛОНЕ – Лалайманглар. Тез тепаликка чиқайлик. Ёнбағирлаб юрамиз. Бригелла, сен бу томондан, Леандро, сен бу томон бурил. Тезроқ югуринглар. Ҳа, жонларинг борми!
(Турли томонга югурадилар)

ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ
Дерамо, Тарталья

ДЕРАМО – Эшитдингизми, отишма бỹлаётир
бу ерда эса зоғ йỹқ.
ТАРТАЛЬЯ – Мен бу ерда ҳеч бỹлмаса ҳайвон ỹлигини учратарман, деб ỹйловдим. Мен ҳов узоқда овчиларни кỹряпман. Улар тепалик ортига ỹтиб кетишди.

ДЕРАМО – (узоққа қарайди) Қаранг, ана икки буғу чиқди ỹрмондан
ва келаётир биз томон.
Беркининг, беркининг тезроқ! (яширинади)
ТАРТАЛЬЯ – Оббо жин ургурларей, бунча чиройли бỹлишмаса.

Нариги томонга беркинади. Икки буғу югуриб киради. Дерамо беркинган жойидан чиқиб буғулардан бирини отиб ỹлдиради. Тарталья эса иккинчисини ỹлдиради.

ТАРТАЛЬЯ – Офарин! Офаринлар бỹлсин, сизга олий ҳазратим!
ДЕРАМО – Кулиб боқди бизга бу омад
Буғуларни  қаллиғимга тортиқ қилгумдир.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга)Ё Тангрим, бир ажойиб ғоя келди калламга. Омад мендан юз ỹгирмаса,  қасос оламан мен, қасос! Ҳа, ҳа, сен энди менинг Анжеламга эгалик қила олмассан! Қани, кỹрайлик-чи?! (овозини баландлатиб) Улуғ қиролим, мана қаршимизда икки буғунинг жонсиз мурдаси.
ДЕРАМО – Тỹғридир гапингиз: иккиси ҳам ỹлик.
ТАРТАЛЬЯ – Биз бу ерда ёлғизмиз. Овчилар эса ҳали узоқда. Шундан фойдаланиб сеҳрли сатрлар жодусини синаб кỹрмаймизми? Буғу қиёфасига кирсак-да, ҳов баландликка чиқиб гỹзал манзараларни мириқиб тамоша қилсак? Кỹп вақтга эмас, бир онга, бир дақиқага холос. Очиғини айтсам, сиз баён қилган сеҳр жодуга унча ишончим йỹқ. Мен бу жодуни амалда кỹрмоқлик истагида портлаб кетай деяпман.
ДЕРАМО – Бунинг қийин жойи йỹқдур сира.
Кирмоғимиз мумкиндир буғу қиёфасига.
Шунда сỹзларимга бỹлурсиз иқрор.
Қани, яқин келинг-да, сеҳрли сатрларни айтингиз бир-бир.
Айтинг ва ỹзингиз  ҳосил қилурсиз ишонч.
ТАРТАЛЬЯ – (айёрона кулади) Ҳе-ҳе… Ҳа-ҳа… Олий ҳазратим, мен… қỹрқяпман. Ҳе-ҳе, ҳа-ҳа… Бир пас шоширманг… Қỹрқяпман. Юрагим дов бермаётир. Ҳе-ҳе… ҳа…
ДЕРАМО – Қỹрқяпсизми?
Тушунаман. Сỹзларимга инонмоқ осон эмасдир.
Майлига. Бошлаб бера қолай аввало ỹзим.
сỹнг эса буғу мурдаси узра
Айтинг-да, сатрларни ва етиб боринг изимдан тезроқ.
(бир буғу ёнига келиб сатрларни ỹқийди)
“Кра кра триф траф нот сгниефлат
Канатаута риогна”.

(Дерамо сатрларни айтар чоғида аста эгила боради ва ниҳоят жонсиз ҳолда ерга қулайди. Буғу эса тирилиб Тартальяга қарайди-да, тезгина югуриб кетади)

ТАРТАЛЬЯ – О, мỹъжиза! Менга бахт инъом этувчи буюк мỹъжиза! Бардам бỹл, Тарталья! Қасос они етди. Мен бахтиёрман! Энди мамлакат ҳам, гỹзал Анжела ҳам меникидир фақат! Лекин бу қиёфага кирганимда ҳам дудуқланишим сақланиб қолса-чи? О, ỹзинг асрагин бундан. Дерамо қиёфасида мени таниб қолмасинлар. Тỹхта, тỹхта, нималар деяпман? Қирол тахтини эгаллаганимдан сỹнг нимадан ҳам қỹрқардим? Бỹлди, бас! Вақт ғанимат!

Тарталья Дерамонинг жасадига яқинлашиши ҳамон бурғу ва овчилар овози кучаяди. Айиқни қуваётган овчилар кириб келишади. Тарталья чỹчиб, ỹзини панага олади. Айиқни қуваётган овчилар ỹтиб кетишади. Тартальяга ỹхшаб кийинган, пардозланган одам чиқиб Дерамо мурдасига яқинлашади. Тарталья ҳам яқин келиб сеҳрли сатрларни айтади. Унга ỹхшаб пардозланган одам эса ỹзига хос ишоратлар қилади ва жонсиз ҳолда йиқилади. Дерамо тирилади. Яна айиқни қуваётган овчилар киришади. Дерамо қиёфасидаги Тарталья ỹрнидан туради. Айиқ ва овчилар кетишгач, Тарталья яна саҳнага қайтади. Таъкид этмоқ жоизки, Дерамо аввал бошда ниқобда юргани маъқулдир. Токи бу икки одам бир-бирига кỹпроқ ỹхшасин.


САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья ёлғиз

ТАРТАЛЬЯ – Ҳа! Дерамо энди ỹз бахтсизлиги ёғига ỹзи қоврилиб қолаверсин! (дудуқланади). Оббо, бу лаънати дудуқланиш мени тарк этмабди-ку? Бỹлди, бас! Энди мен қиролман! Бутун мамлакату ва Анжелага мутлақ хỹжайинман. Ҳеч кимдан қỹрқмайман. Бу дунёда мендан кỹра бахтлироқ инсон борми? Йỹқ, асло! Энди мен кỹнглимга  ёқмаган шубҳали одамлардан бира тỹла қутуламан. (Тартальянинг ỹлик мурдасига қараб) Сен эса менинг танам, кераксиз жасад бỹлиб шу жойда қолажаксан. Буғуга айланган қирол ҳадемай қайтиб, сени кỹрганида фойдаланмасин. Саройда бирон кỹнгилсизлик бошланмасин учун мен сени қийма-қийма қилажакман (қилич яланғочлаб, мурданинг бошини узади ва жасадни бутазорга улоқтиради) Шу бутазор энди сенга макондир, о менинг бечора жасадим. Сенга ачинаман, аммо на илож? (саҳнага қарайди) Ана қирол вазирлари ва овчилар келмоқдалар. Қаҳримни янада қаттиқроқ қилмоғим керак. Энг аввало Дерамонинг жони билан тирилган буғуни ỹлдирмоғим шарт! Бундан муҳимроқ вазифа йỹқдир менга. Бу буғу тирик экан, менга тинчлик ҳам йỹқ. Бу лаънати «кра кра триф траф»нинг ёвуз кучига ỹзим гувоҳман. Бу буғу ỹлдирилгач, ҳеч кимдан қỹрқмасам ҳам бỹлади.


ТỸҚҚИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Панталоне, Леандро, Бригелла, овчилар ва
Дерамо қиёфасида Тарталья

Барчалари киришгач, қирол рỹпарасида бирма-бир таъзим бажо келтирадилар. Қирол эса виқор билан туради.

ТАРТАЛЬЯ – Вазирларим, келинг тезроқ, бỹла қолинг! Икки буғудан бирини мен отдим. Иккинчиси қочиб қолди. Уни ҳам тезликда ỹлдирмоқ керак. Кимки ỹлдирса тилаган тилагини беражакман! Қани ортимдан олға! (кетади)
ПАНТАЛОНЕ – Қани, чаққон бỹлинглар йигитлар! Олий ҳазратга сидқидилдан хизмат қилинглар.
ЛЕАНДРО – Буғунинг жони менинг қỹлимда. Уни ỹлдираману мукофоти эвазига Кларичени сỹрайман. (кетади)
БРИГЕЛЛА – Лофни ҳам олиб қочларингда! Ҳамма ишларинг оғизда. Ҳали кỹрамиз, шунча ваҳима билан айиқни ҳатто тирнаб ҳам ололмаганларинг каби, бу буғу ҳам эсон-омон зиён-заҳматсиз ỹрмонга қочиб қолади. (кетади)

Саҳна ортида бурғу овози. Милтиқлар отилади. «Ана, ана, қочди! От!» деган овозлар. Саҳнага буғу югуриб киради.

ПАНТАЛОНЕ – О, омад менга кулиб боқди! Буғу энди меники! (отади, ỹқ хато кетади)
ЛЕАНДРО – Мендан қочиб бỹпсан! (отади, ỹқ тегмайди, буғу қочади)
ТАРТАЛЬЯ – (Ғазаб билан) Эш-шаклар! Ношудлар!


УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Шуларнинг ỹзи ва қари деҳқон

Беỹхшов, иркит, рỹдапо деҳқонни Дерамо ролини ижро этаётган актер ỹйнамоғи даркор. Фақат деҳқоннинг сỹзларини бошқа одам ỹзга овозда беради. У асога суянган ҳолда саҳнага кириб келади.

ТАРТАЛЬЯ – (чолга) Эй, сен чол! Бу ердан югуриб ỹтган буғунинг қай томон кетганини кỹрмадингми?
ҚАРИЯ – Йўқ, кўрмадим.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, кỹрганинг йỹқми, аблах! (қаҳри жỹшади) Барчаларингга минг-минг лаънатлар бỹлсин! Сен касофат чолни деб қỹлдан омад кетди. Бунинг учун жонинг билан жавоб берасан. Дунё бир касофатдан қутулгани яхшироқ! (тỹппончадан ўқ узади)
ҚАРИЯ – Оҳ тангрим, ҳузурингга чақирдингми? (жон беради)
ЛЕАНДРО – (ён томонга) Бунчалар зулмга не ҳожат?
БРИГЕЛЛА – (ён томонга) Бу ерда тургандан кỹра қочиб қолганим яхшироқ.
ПАНТАЛОНЕ – (ён томонга) – Бу қандай ҳол? Маст эмасми у? (овозини баландлатиб) Олий ҳазратим, ғазабингиз боиси нима? Бирон ерингиз оғримаяптими? Сизга нима бỹлди?
ТАРТАЛЬЯ – (таҳдид оҳангида) Эй, мен билан ишингиз бỹлмасин. Мени ỹз ҳолимга қỹйинг. Йỹқса, жиғимга теккувчиларнинг барчасини маҳв этгайман. Бугун кеч тушиб қолди. Майли, аммо эртага субҳдан шай бỹлиб туринглар. Ỹрмонни ỹраб олинглар. Ҳатто битта чумоли ҳам ỹрмалаб чиқмасин. Мен буғунинг ỹлмоғини истайман! Барчага эълон қилинг: кимда ким оқ қаншарли буғуни ỹлдирса, ỹн минг цехин миқдорида пул мукофоти олади! (дудуқланади) Тарталья қани?
ПАНТАЛОНЕ – (ён томонга) – Тушимми ỹнгимми? Бир неча дақиқанинг ỹзида нақ қопағон итга айланибди-ку? Тавба, қиролга ҳеч ỹхшамайди. Овози ҳам бошқачароқ. Яна одамнинг ғашини келтириб дудуқланяпти…
ТАРТАЛЬЯ – Мен сиздан сỹраяпман: Тарталья қани? (дудуқланади) Тарталья ҳақида нима дедингиз?
ПАНТАЛОНЕ – (қỹрқиб) Ҳеч нима. Ҳеч нима деганим йỹқ. Ахир, олий ҳазратим. Тарталья сиз билан бирга эди-ку?
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, бирга эди. Аммо бир зумда қораси ỹчди. Қайгадир гумдон бỹлди.
ЛЕАНДРО –  Балки шаҳарга қайтгандир. Шаҳарга етиб бормаган бỹлса, балки ҳали йỹлдадир.
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа. Ҳа, балки шундайдир. Лекин сизлар уни ёмон кỹрасизлар. Мен буни биламан. Меҳрим баланд бỹлгани учун ҳам сизлар уни ёқтирмайсизлар. Лекин билиб қỹйинг: (дудуқланади) Тартальяга бирон кори ҳол бỹлса, биттангизни ҳам тинч қуймайман.
ПАНТАЛОНЕ- (ён томонга) Бунинг дудуқланиши менга ёқмаяпти.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Бу лаънати дудуқланиш йỹқ бỹлиш ỹрнига кучайяпти. Истар эдимки… Бе, нимадан қỹрқяпман? Мен ахир қиролман! (овозини баландлатиб) Ҳей овчилар, мана бу ỹлик буғуни кỹтаринглар. Мен уни жону-жаҳоним Анжелага совға қиламан. Мен маҳбубамни соғиндим. Жуда-жуда соғиндим. Эртага эса барчангиз шай туринглар.
(кетади)

ПАНТАЛОНЕ – Юринглар, кетдик. Тиззаларимда дармон қолмади. Бу ногоҳоний ỹзгариш эс-ҳушимни олиб қỹйди. Агар қизим бỹлмаганида эди, бу мартабаю вазирликни ташлаб Венециямга жỹнаб қолардим. (кетади)
ЛЕАНДРО – (Бригеллага) Бригелла, агар буғуни ỹлдира олсам эдим, Кларичега уйланмоққа рухсат олардим. (кетади)

БРИГЕЛЛА – Бу йигитнинг қовоқ калласи фақатгина маҳбубасининг ишқи билан банд. Мен эсам бу бечора чолга ачинаман. Қирол уни эмас, нақ менинг пешонамга ỹқ қадагандай бỹлди.

ỸН БИРИНЧИ КỸРИНИШ

Дерамо буғу қиёфасида қариянинг мурдаси олдида тỹхтайди. Дерамо учун қария овоз беради.

ДЕРАМО – О, фалак, сен ỹлимдан асрадинг мени!
Миннатдорман сендан то абад!
Аммо… бу не қайғудир, бу не алам?
Энди нима қилмоғим керак?
Бахти қаро бир нодондирман мен
Энди мен кимман?
Мардлик қилмоқ учун қỹйган қадамим
Аҳмоқлик ботқоғига мени ботирди.
Ва  айланиб қолдим ночор буғуга.
Энди мен эмасман қирол, балки
Бир жониворман, овчи итлар қувиб юргувчи.
Кутажакдир ҳар қадамда мени ỹлимим.
Энди мана бу кỹкатлар овқатдир менга.
Қаттиқ ер эса кỹрпа-тỹшакдир.
Аччиқ шамолу бỹрон, дỹл, ёмғир
Ҳамишалик ҳамроҳим эрур.
Лекин бу ҳали мен учун фожиа эмас.
Фожиа бошқа ёқда.
О, қайғуларим еру осмонга сиғмайди сира!
Анжелам, менинг маҳбубам!
Қиёфамни олган виждонсиз вазирнинг алдови билан
Бугун уни ỹзига эр деб билажак!
(қариянинг жасадини кỹриб)
Нима бу? Қари  бир чолнинг жасадими?
Бу ҳам бир нажот.
Унинг қиёфасига албат киргумдир
Сеҳрли сỹзлар жодуси ила.
Ва огоҳлантира оларман
Қаллиғимни, айнан шу йўл билан.


Жасад устида туриб сеҳрли сатрларни ỹқийди. Буғу жонсиз ҳолда йиқилиб, қария тирилади.

ỸН ИККИНЧИ КỸРИНИШ
Қария қиёфасида тирилган Дерамо қỹлида асо

ДЕРАМО – Менга фалакнинг ỹзи кỹмак беражак!
Шукрки, одамга айландим яна.
Энди у зулмкордан қасос олгумдир.
(дарё сувидаги ỹз аксини кỹради)
О, сувдаги бу кимнинг акси?
Мỹйсафид. Майиб-мажруҳ жирканч бир одам.
Бу мен – Дерамо!
Ỹзимнинг жасадим қайда? Ё Тангрим!
Мен – қирол Дерамо, кимга айланиб қолдим?
Баттол вазиримнинг ёвузлиги бỹлдими ғолиб?
Нобакор сотқин. Виждонсиз хоин!
Марҳаматларим мукофоти шумиди эди?
Кỹр эканман, сенга ишониб
Жирканч ботқоқдан кўтардим олий мақомга.
Жоду сеҳрини очган онларимга бỹлсин лаънатлар!
Алдандим. Алдандим-а…
Хизматингни ҳалол деб билиб алдандим мен лақма.
Энди билдим пасткашлигинг даражасини
Ва қанчалар ёвузликка қодир эканинг.
О, Анжела, бечорагинам! (умидсиз ҳолда)
Балки сен ҳозир баттолнинг бағридадирсан?
Сен ҳам адашдингми ё… (кетмоқчи бỹлади)
Саройга, қаллиғим ҳузурига бормоғим даркор. (тỹхтайди)
Бироқ… нима қилсам экан мен?
Агар қиёфамга кириб олган у баттол
Қаллиғим бағрига кирган бỹлса-ю…
Анжелла сỹзларимга ишонармикин?
Инонган тақдирда ҳам у сỹзларимга
Вазирнинг ёвузлигин гар билар бỹлса
Сева олармикин мен тавияни?
Келишган қоматли қирол ỹрнига
Бадбашара чолга қỹярми кỹнгил?
Ахир барча аёллар учун
Эркакнинг руҳи ва ақлидан кỹра
Келишимли қомати эмасми муҳим?
Ỹзингни тут, қирол! Бỹлмагин бадбин.
Ỹлим қочиб кетмайди.
Фалак эса менга мадад бергувчи.
Сỹнгги қувватимни йиғаман алҳол
Ва саройга боражакман мен.
Менга куч-қувват беражак мудом
Анжеланинг муҳабатига бỹлган умидим.


ỸН УЧИНЧИ КỸРИНИШ
Труффалдино ёлғиз

Труффалдино бỹйнида тỹр ва қуш овлашга мỹлжалланган турли мосламалар билан кириб келади. Атрофни кузатиб, қуш овлаш, тỹрни ёйиш учун шу жойни маъқул кỹради. Сỹнг буғу жасадига кỹзи тушади. Қаншаридаги оқ белгини кỹриб қиролнинг мукофот ҳақидаги ваъдасини эслайди. Овнинг бароридан келганига қувонади. Тỹр ёяр экан, Смералдинанинг қилиғидан ранжийди. Бу бевафо қизга берган совғалари – қушларни эслайди. Энди у билан барча алоқаларини узганлигини таъкидлайди. У қушларни чỹчитиб юбормаслик учун паст овозда сỹзлайди. Тỹрни ёйиб бỹлгач, ỹзини панага олади. Қушларни жалб этиш учун бỹйнига осиб олган хуштакларни чалади. Ỹзининг кулгили ҳолатига мос қилиқлар қилади. Сỹнг тỹтиқушни, аниқроғи Чигалотти ташлаб кетган Дурандартени кỹради. Унга тỹр ташлаб, ушламоқчи бỹлади. Ҳолдан тойгунча хуштаклар чалади. Тỹтиқуш қаршилик билдирмай ỹзи тỹрга тушади. Труффалдино қувониб, уни катта қафасга солади. Яна овга берилади. Аммо бошқа қуш овлай олмайди. Тỹтиқуш росмана тỹтига ỹхшаган овоз билан унга мурожаат этади.

ỸН ТỸРТИНЧИ КỸРИНИШ

ДУРАНДАРТЕ – Труффалдино!

Труффалдино ажабланади ва имо-ишоралар билан қỹрқувини ифода этади. Ким чақирганини билмай гарангсийди. Атрофга қарайди. Бутазордаги Тартальянинг боши ва танасини кỹриб, баттар даҳшатга тушади. У мана шу майит чақиряпти, деб гумон қилади. Тỹрни йиғиб, овлаган овини олиб қочмоқчи бỹлади.

ДУРАНДАРТЕ – Қỹрқма, Труффалдино!

Труффалдино овоз мурдадан чиқмаётганини, тỹтиқуш гапираётганини англайди. У билан сỹзлашмоқчи бỹлади. «Аҳмоқ, тỹти аҳмоқ” қабилидаги сỹзларни айтади.

ДУРАНДАРТЕ – Аҳмоқона қилиғингни бас қил ва мени саройга, қироличага элтиб бер.
ТРУФФАЛДИНО – Саройга? Қироличага?
ДУРАНДАРТЕ – Ҳа, ҳа, Агар элтсанг, бойиб кетасан. Бой, жуда-жуда бой бỹласан!

Труффалдино ажабланади. Унинг қỹрқуви, гумони, қувончи. Ҳам буғуни, ҳам тỹрни, ҳам тỹтиқушни баравар кỹтара олмайди. Сỹнг икки деҳқонни ёрдамга чақиради. Уларга буғуни елкага олиб изидан боришни тайинлайди. Бунинг учун яхши ҳақ тỹлашини айтади. Нарсаларини шошқич ҳолда йиғиштиради. Тартальянинг жасади топилгани ҳақидаги хабарни шаҳарга етказишни дилига тугади.
(кетади)

ỸН БЕШИНЧИ КỸРИНИШ

Сарой хонаси. Дерамо қиёфасидаги Тарталья ва Анжела. Тарталья ỹзидан қочиб кирган Анжела изидан пайдо бỹлади. Унинг ҳаракатлари қỹпол, қилиқлари қовушмайди. Тинимсиз дудуқланади ва бу учун ỹзини лаънатлайди.

АНЖЕЛА – (ғамгин) Тинч қỹйинг мени! Нари қочингиз!

ТАРТАЛЬЯ – Жин урсин, бу не ҳол?
Менинг момиқ қушчагинам, бу ỹзгаришнинг сабаби нима?
Қани аввалги қувончингиз, меҳрингиз?
Мана роса бир соатдан бери  эркалашингизга зорман.
Эсингиз оғиб қолибди.
Нима, юмшоққина билагингиздан ушламоққа ҳам йỹқми ҳаққим?

Тарталья ясама лутф билан сỹзлаётганда Анжела унга жиддий тикилади. Айниқса, у дудуқлана бошлаганида ажабланиши кучаяди. Бунинг учун имо-ишораларидан билса бỹлади.

ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Қарашлари бошқача, худди сирдан воқиф одамдай? Йỹқ, мумкин эмас бундай бỹлиши!
(овозини баландлатиб) Бỹлди, бас, етар азизам,
Аввалги эҳтиросли севгингиз қани?

АНЖЕЛА – (ҳаяжонда) Дерамо, ғазабланмангиз мендан.
Хỹп, майлига, истасангиз очиғин айтай
Бошқа чидай олмасман сира.
ТАРТАЛЬЯ – Гапиринг, гапира қолинг.
Ҳеч бир уялманг.
АНЖЕЛА – (тебраниб) – Қиролим, ғалати гумонлар ỹртайдур мени
Мен энди негадир маҳбубим Дерамони
Қиёфангизда кўрмаётирман.
ТАРТАЛЬЯ – Бу қанақаси? Нима учун кỹрмайсиз? (ён томонга)
Бу яна қандай қилиқ бỹлди?
АНЖЕЛА – Билмайман. (унга синчиклаб қарайди)
Кỹринишингиз гỹё ỹша-ỹшадай
Чеҳрангиз ва қоматингиз худди ỹша –
Менинг севгилим Дерамоники. Аммо…
Бир ётлик сезяпман ҳаракатингизда.
Тỹйғуларда покиза эҳтирос йỹқдур.
Сỹзларда эса бир маъно...
Мени мафтун қилиб ва қалбимни забт эта олган,
Муҳаббатимни ошкор қилмоққа ундаган ҳолда
Ихтиёримга ҳоким бỹла олган
Покиза фикрлар энди қанот қоқмайдир.
Айбситманг мени, подшоҳи олам,
Чиройингиз чỹриси эмас эдим мен.
Балки қалбингиз бойлиги этган эди ром.
Во ажаб, энди эса улар йỹқ, не учун – билмайман.
Ҳар ҳолда мен кỹра олмаётирман
Мен севган қалбнинг гỹзаллигини. (йиғлайди)
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Бỹлиши мумкин эмас. Наҳот 
Қирол қиёфасида мен қиролга ỹхшай олмасам?
(овозини баландлатиб) Йиғламанг, Анжела,менинг гỹзалим!
АНЖЕЛА –       Сизга маъқул бỹлган очиқлик билан
Иқрор бỹлайин:
Агар билсам эдим шу ҳолга тушмоғингизни
Ҳеч бир иккиланмай дер эдим бундай:
(мағрур) Мен сизни севмайман ва сизга
Хотин бỹлмасман асло!
ТАРТАЛЬЯ –   Бемаъни гумонларни қўйинг бир четга.
Миянгизга ҳаром қон таъсир этибди.
Асло ранжимангиз, менинг гỹзалим,
Табиб чақирамиз ва у
Ҳаром қонлардан ҳоли этиб қўяжак сизни.
АНЖЕЛА –       Ҳа, сиз балки ҳақдирсиз,
Менинг онгим хира тортгандир.
Аммо менга бир нарса очиқ-ойдиндир:
Сиз аввалги қирол эмассиз.
Сиздаги ỹзгаришдан менинг ақлим лол!
Йỹлимдан қочинг! Қỹйиб юборинг мени!
Хонамга кириб олиб тỹкай кỹз ёшим.
Йиғлаб-йиғлаб кỹз ёшларим дарёсига ғарқ бỹлайину
Ва топа қолай ỹлимим шу дарё ичра. (кетади)


ỸН ОЛТИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья ёлғиз
ТАРТАЛЬЯ – Ҳа, азизам менинг. Мен бир нарсага аминдурман:
Бу хасталик ỹтгувчидир ва сиз мени севиб қоласиз албат!
Озгина сабр қилсам бас!
Аммо мени ишқ олови ёндирадир,куйдирадир.
Майли, аввал лутф айлайин
Сỹнг илтимос, сỹнг манзират… сỹнг эса...
Тỹлар паймонам ва ишлатаман куч. Сỹнг эса қасос!
Керакли заҳарни қийин эмас топмоқлик.
Ҳозир эса шошқич равишда очмоғим лозимдир
зулм эшикларини
Бу билан гỹзалим қалбига қỹрқув соламан.
Сỹнг эса уни эркалаб-сийпаб
Муҳаббатим қармоғига илинтиргайман.
Менким – ҳокими мутлақдирман!
Кỹнглимга ёқмаган ҳар нарсани
Маҳв этгумдир ҳеч бир аямай.
Қамоқ азобига дучор қилгумдир
Мен минг-минг бегуноҳларни.
Шунда ҳам эш бермаса бундайин тадбир
танадан учадир юзларча бошлар...


ỸН ЕТТИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья, Клариче

КЛАРИЧЕ – Олий ҳазратим, худо хайрингизни берсин, адолат қилингиз! (ҳỹнграб йиғлайди)
ТАРТАЛЬЯ – Клариче, сизга нима бỹлди ỹзи?
КЛАРИЧЕ – Овчилар ỹрмондан отамнинг бошсиз жасадларини топишибди.
ТАРТАЛЬЯ – (ён томонга) Бечора қиз. Раҳмим келади унга.
(овозини баландлатиб)                               
Нима дедингиз? Кесилган бошсиз жасад?
О, мен қандайин бахти қароман!                                                                                                    
Лаънати қотиллар жудо қилдиларми
мени содиқ вазирдан?
Ким экан у зулмкорлар?
Афсус, афсус… овда кỹринмай қолгач,
Кỹнглим сезиб эди бундай шумликни.
Ёмон кỹришарди уни ғанимлар.
Ким экан қотил, айтингиз менга?
КЛАРИЧЕ –                  Қотилни ҳеч ким билмайди.
Аммо менга бир нарса аниқ:
Мендайин бахти қаро қиз йỹқдир бошқа
Бу ёруғ оламда (ҳỹнграб йиғлайди)
ТАРТАЛЬЯ – (тỹлқинланиб уни бағрига олмоқчи бỹлади. Лекин ỹзини босиб, ён томонга қараб гапиради)
Бу йиғи қалбимни солди ларзага.
Сирни қизимга ошкор қилмоғим дурустми эди.    
Аммо журъат қилолмасман.
(овозни баландлатиб)
Клариче, қỹйинг. Кỹп хафа бỹлманг,
Сиз мени билинг  ỹз отангиздай
Мен эса сизга ваъда бергумдир:
Содиқ вазирим хуни олинажакдир
Ва тỹкилар дарё-дарё қон.
Қотилни топмоққа қурбим етади.
Сиз эса ҳозир бораверинг. Сабр-тоқат қилинг.

КЛАРИЧЕ – Амрингизга бỹйсунгим, улуғ қиролим. Сиз паноҳдирсиз мен бечорага. (йиғлаганча кетади).

ỸН САККИЗИНЧИ КỸРИНИШ
Тарталья, Панталоне, Леандро

ЛЕАНДРО – (тез) Олий ҳазрат, буюк бир туйғу ила келтирдим сизга совуқ шум хабар…
ПАНТАЛОНЕ -(тез) О, қиролим, олий ҳазрат! Бечора Тарталья!..
ТАРТАЛЬЯ- (мағрур) Менга ҳаммаси маълум… Оғир мусибат… Менинг содиқ дỹстим… Бу ваҳший қотиллик ҳақидаги хабарни ким олиб келди?
ПАНТАЛОНЕ –Саройдаги қуш овловчи Труффалдино, олий ҳазратим. Унинг айтишича, Тартальянинг жасади боши танасидан жудо қилинган ҳолича Рончислап ỹрмонидаги бутазорда ётган экан.

ТАРТАЛЬЯ – Қани. Эй соқчилар! (бир неча соқчи киради)
Содиқ вазирим жасадин тезда ёқингиз
Ва солиб унинг кулин бир қутига
Хос хонамга келтириб қỹйинг.
Бу содиқ инсоннинг покиза руҳи
То абад мен билан бирга бỹлғуси.
Труффалдинони шу онда зиндонбанд қилинг.
Ва бугун овда бỹлганларнинг барчасин ҳибсга олинг.
Леандродан милтиқни олингиз тортиб
Ва Панталоне икковин қаманг зиндонга.
Мен буларни сỹроқ қилмоқдан бошлагум ишни.
ЛЕАНДРО – Мени қуролсизлантириш?
ПАНТАЛОНЕ – Олий ҳазрат, мени қамаш?
ТАРТАЛЬЯ – (соқчиларга) Амримни бажаринг ҳеч бир тỹхтовсиз!
Мен биламан қалбин сарой аҳлининг
Тепиб турар хиёнат ва ёвузлик қони ила.
Сиз Леандро, унинг қизини севар эдингиз.
Менга маълуми шуки,
Тартальянинг майли йỹқ эди сизга.
Ва қизи Кларичега етмоғингиз мумкин эмасди.
Сизда эса қария…Тартальянинг севганимчун йỹқ эди тоқат
Энди эса минорага маҳкумсиз,боринг.
Айбингиз бỹлмаса озод қилурман албат. (ён томонга)
Хаёлимда ҳали ҳам ỹша лаънати буғу.
Эртага у ўлғусидир.
Унга қадар омад қуши келиб қỹнди қỹлимга
Энг кучли ғанимлардан олдим қутулиб.
Оёғим остидадир энди мамлакат,
О, Анжела, титрагайсан энди қаршимда!

ЛЕАНДРО –     О, мен бахтсиз эканман. Энди йỹқ умид! (соқчилар қуршовида чиқади)
ПАНТАЛОНЕ – Олий ҳазратга вазир бỹлганимдан буён биринчи марта хорланишим бу. Айбсизлигимни фалакнинг ỹзи ҳимоя қилгай!(соқчилар қуршовида кетади)
(парда)