Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Билвосита ва бевосита таржима таҳлили - 3
Facebook
Билвосита ва бевосита таржима таҳлили - 3 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Билвосита ва бевосита таржима таҳлили
2
3
Ҳамма саҳифа

Савол ва топшириқлар:
1. Остига чизилган сўз ва жумлаларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг.
2. Ўзбекча таржимадаги сўз тартибини ўзгартириб жумлаларнинг равонроқ, ифодалироқ жаранглашига эришинг. Жумладаги «ҳам» сўзини «корсикалик», «тоғлик» сўзларидан олдин қўйиб кўринг.
3. Таржимадан тушириб қолдирилган муҳим деталларни ва жумла ифодадорлигини оширувчи янги қўшилган сўзларни аниқланг.
4. Парчани қайта таржима қилиб, уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳил қилинг.

LVIII. “Femme, dit-il à Giuseppa, mets bas ton sac et tiens-toi prête”.
Elle obéit sur-le-champ. Il lui donna le fusil qu’il avait en bandoulière et qui aurait pu le gêner. Il arma celui qu’il avait à la main, et s’avanca lentement vers sa maison, longeant les arbres qui bordaient le chemin, et prêt la moindre demonstration hostile, à se jeter derrière le plus gros tronc, d’oû il aurit pu faire feu à couvert. (p.29-30).

-Жена,-сказал он Джузеппа.- Положи мешок и будь на готовье.
Она тотчас повиновалась. Он передал ей ружьё, которое висело у него за спиной и могло ему помешать. Второе ружье он взял на прицел и стал медленно приближаться к дому, держась ближе к деревьям, окаймлявшим дорогу, готовый при малейшем враждебном дейстаи укрыться за самой толстый стволь, откуда он мог бы стрелять из-за прикрытия. (с.11).

-Хотин!-деди у Жузеппага. Юкингни қўйиб, тайёрланиб тур.
Хотини дарров унинг айтганини қилди. Эри елкасидаги осиғлиқ милтиқни олиб унга узатди,-у ҳалақит бериши мумкин эди-да. Иккинчи милтиқни ўқталганича, йўл бўйидаги дарахтларни паналаб,  оҳиста уйга яқинлаша бошлади. Солдатлар сал-пал қалтис ҳаракат қиладиган бўлсалар, у дарҳол йўғон дарахт панасига яшириниб, у ердан отишиши мумкин эди. (223.б).

Савол ва топшириқлар:
1. Жумлалар сатрма-сатр (подстрочник) таржима қилинишига эътибор беринг. Бу ўринда русча сўз тартибига риоя қилинганлиги туфайли «у ҳалақит қилиши мумкин эди-да!» сингари тумтоқ, бир-бирларига мослашмаган, адабий тил меъёрларига мос келмайдиган жумлалар ҳосил бўлган.Жумлаларни силлиқлаштиринг.
2. Синтактик мослашув қоидаларига риоя қилган ҳолда парчани қайтадан таржима қилинг.
3. Парчадан жумла мазмунини бузмайдиган ортиқча сўзларни олиб ташланг.
4. Жумлаларнинг ифодадорлигини, бадиийлигини таъминловчи сўз ва ибораларни ишлатиб, уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LVIX. Sa femme marchait sur ses talons, tenant son fusil de rechange et sa giberne. L’emploi d’une bonne menagère, en cas de combat est de changer les armes de son mari. D’un autre coté l’adjudant était fort en peine en voyant Mateo s’avancer ainsi, à pas comptés le fusil en avant et le doigt sur le détente. (p.30).  

Джузеппа шла за ним следом, держа второе ружье и патронташ. Долг хорошей жены во время боя заряжать ружье для своего мужа. Сержанту тоже стало как-то не по себе, когда он увидел медленно приближавшегося Маттео с ружьём наготове и пальцом на курке. (с.11).

Жузеппа иккинчи милтиқ билан ўқ халтани кўтариб, унинг изидан келарди. Яхши хотиннинг бурчи - жанг пайтида эрига милтиқ ўқлаб бериш бўлади.
Маттеонинг милтиқ ўқталиб, тепкини босишга тайёр ҳолда оҳиста яқинлашиб келаётганини кўрган сержантнинг юрагига ғулу тушди. (223.б).

Савол ва топшириқлар:
1. “Тenant son fusil de rechange et sa giberne”-жумласининг таржима варианти билан солиштиринг. Таржимон бу жумла таржимасида қандай камчиликка йўл қўйган?
2. «L’empboi d’une bonne menagère»… жумласи таржимасидаги баён услубини бузилишини ва ифодасиз эквивалент ишлатилишига эътибор беринг. Муаллиф бу жумла билан умуман «яхши хотин»ни эмас, яхши уй бекасини, барча ишларни тап тортмай бажарадиган аёлни назарда тутаяпти. Бундай компрессия матннинг стилистик мазмунига путур етказмаяптими?
3. «Еtre fort en peine”-иборасини рус таржимони «стало както не по себе»-деб умумий эквивалент билан, унга эргашган ўзбек таржимони ҳар ҳолда ситуатив эквивалентдан фойдаланиб «юрагига ғулу тушди» деб таржима қилганлигига эътибор беринг. Сизнингча бу жумланинг яна қандай эквивалентларидан фойдаланса бўлади?
4. Парчадан таржимадан тушириб қолдирилган ёки ортиқча ишлатилган сўз ва ибораларни топинг.
5. Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.    

LX. “Si par haserd, pensa-t-il, Mateo se trouvait parent de Gianetto, ou s’il était son ami, et qu’il voulût le défendre, les bourres de ses deux fusils arriveraient à deux d’entre nous, aussi sûr qu’une lettre à la poste et s’il me visat, nonobstant la parеnté!…” (p.30).

«А что-подумал он,-если Маттео родственник или друг Джаннетто и захочет его защищать? Тогда двое из нас наверняка получат пули его ружей как письма с почты. Ну, а если он прицелится в меня, несмотря на наше родства?» (с.11)

«Борди-ю, деб хаёлидан ўтказди у,-Матео Жанеттонинг қариндошими, дўстими бўлса-ю, уни ҳимоя қилиб қолсачи? Унда бирдан икки киши унинг иккита ўқига учиши турган гап. Қариндошчилигимизга қарамай менга ўқ узса, нима бўлади?» (223-224.б).

Савол ва топшириқлар:
1. Аслиятда ва русча матнда остига чизилган сўзлар ўзбекчага қанчалик муваффақиятли таржима қилинганлигини аниқланг.
2. Таржимадан тушириб қолдирилган “aussi sûr qu’une lettre à la poste” жумласини «как письмо с почты» «манзилга аниқ йўлланган хат мисол» деб ўгирсак бўладими? Унинг ўрнига қандай ифодалироқ эквивалент таклиф қилган бўлардингиз?
3. Парчани қайта таржима қилинг. Ундан «деб, хаёлидан ўтказди» «бўлса-ю», «нима бўлади» каби сўз ва жумлаларни олиб ташлаб, фикрни ифодалироқ чиқаришга урининг.
4. Таржимангизни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXI. Dans cette perplexité, il prit un parti fort courageux, ce fut de s’avancer seul vers Mateo pour lui conter l’affaire, en l’abordant comme une vieille connaissance; mais le court intervalle qui le separait de Mateo lui parut terriblement long. (p.30).

Наконец он принял смелое решение-пойти навтречу Маттео и, как старому знакомому, рассказать ему об всем случивщемся. Oднако короткое расстояние, отделявшее его от Маттео показался ему ужасно длинным. (с.11).
Ниҳоят у дадиллик билан бир фикрга келди, -Маттеога пешвоз чиқиб, ҳамма гапни қадрдон дўстига айтгандай, оқизмай-томизмай айтиб беришга аҳд қилди. Маттеодан ажратиб турган қисқагина масофа унга ҳаддан ташқари узундай туюлди. (224.б).


Савол ва топшириқлар:
1. Ушбу парчадан рус ва ўзбек таржимонлари томонидан амалга оширилган, матннинг стилистик бўёқдорлигини пасайтирувчи компрессия ҳолатларини аниқланг.
2. Таржимон томонидан қўшилган, матн ифодадорлигини оширувчи сўзларни аниқланг.
3. Таржимадан туширилиб қолдирилган “perplexité, s’avance seul, parut terriblement long”-сузларининг луғавий маъноларини, матндаги стилистик вазифаларини аниқланг.Уларга мос муқобиллар топинг.
4. Жумлани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXII. “Holà! eh! Mon vieix camarade, criait-il, comment cela va—il, mon brave? C’est moi, je suis Gamba, ton cousin.” Mateo, sans repondre un mot, s’était arrêté, et à mesure que l’autre parlait, il relevait doucement le conon de son fusil, de sort qu’il était dirigé vers le ciel au moment oû l’adjudant le joignit. (p.30).

-Эй, приятел!-закричал он. Как поживаешь, дружище? Это я, Гамба, твой родственник.
Маттео, не говоря ни слова, остановился; пока сержант говорил, он медленно поднимал дуло ружья так, что оно оказалось направленным в небо в тот момент, когда сержант приблизился. (с.11).

-Ҳа, ошна!-деб қичқирди у. –Аҳволинг қалай, дўстим? Мен Гамбаман, қариндошинг!
Маттео бир сўз айтмай жойида тўхтади. Сержант гапирар экан, у милтиғининг оғзини секин-аста юқорига кўтара бошлади. Сержант яқинлашиб келганида унинг милтиғи осмонга қараб турарди. (224.б).

Савол ва топшириқлар:
1. «Holà! eh! Mon vieix comarade, mon brave” сўзларининг русча ва ўзбекча эквивалентларига эътибор беринг. Улар персонажнинг қалтис вазиятдаги эмоционал ҳолатини тўлиқ акс эттира олганми? Сиз улар ўрнига қандай муқобилларни ишлатган бўлардингиз?
2. Жумлаларнинг ифодалироқ жаранглаши учун уларга қандай сўз ва қўшимчалар қўшиш, ёки олиб ташлаш мумкин?
3. Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXIII. “Bonjour frère, dit l’adjudant en lui tandant la main. Il y a longtemps que je ne t’ai vu”.
-    Bonjoer, frère.
-    J’étais venu pour te dire bonjour en passant et à ma cousine Pepa. Nous avans fait une longue traite aujourd’hui: mais il ne faut pas plaindre notre fatigue, car nous avons fait une fameuse prise. Nous venons d’empoigner Gianetto Sanpiero. (p.30-31).

-Добрый день, брат!-сказал сержант, протягивая ему руку.
-Добрый день!
-Я зашел мимоходам поздороваться с тобой и сестрицей Пепой. Сегодня мы сделали изрядный конец, но у нас слышком знатная добыча, и не можем жаловаться на усталость. Мы только что накрыли Джаннетто Санпьеро. (с.11-12).

-Яхшимисан, биродар! -деди сержант кўришишга қўл чўзиб –Учрашмаганимизга ҳам анча бўлди.
-Яхшимисан, биродар!
-Мен йўл-йўлакай сен билан ҳам, синглим Пеппе билан ҳам кўришиб кетай деб келган эдим. Бугун жуда кўп юрдик, лекин овимиз бароридан келди. Ношукурлик бўлмасин, чарчасак ҳам гўрга, ҳозиргина Жаннетто Санпьерони қўлга туширдик. (224.б)

Савол ва топшириқлар:
1. Остига чизилган сўзларнинг эвивалентлик даражасини аниқланг.
2. Корсиканча саломлашув русча ва ўзбекча таржималарда қандай ифодаланган?
3. Ўзбекча таржимада жумла равонлигига ҳалақит берувчи қандай сўзларни олиб ташлаш мумкин?
4. Парчадан таржимон томонидан қўшилган, матннинг бадиий ифодадорлигини оширишга хизмат қилган сўз ва ибораларни топинг.
5. Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXIV. -Dieu soit loué!, s’écria Gruseppa. Il nous a volé une chèvre laitière la semaine passée.
Ces mots réjoinirent Gamba.
-Pauvre diable!, dit Mateo, il avait faim.

-Слава богу,-вскричала Джузеппа. -На прощлой неделе он увел у нас дойную козу.
-Бедняга! –отозвался Маттео, он был голоден.(с.12)
-Худога шукур!, -деб нидо қилди Жузеппа.-Ўтган ҳафта соғин эчкиларни ўғирлаб кетган эди.
Унинг гапи Гамбани хурсанд қилди.
-Бечора! -деди Маттео.У оч эди. (224 б.)

Савол ва топшириқлар:
1. Жузеппанинг ўғрига нисбатан ғазабини, Гамбанинг хурсандчилигини, Матеонинг хайрихоҳлигини кўрсатувчи  бу парча таржимасида персонажларнинг бундай руҳий ҳолатлари қанчалик тўғри ифодаланган? Сиз бу парчани аслиятга яқинлаштириб қандай таржима қилган бўлардингиз?
2. “Une chèvre laitière” ибораси таржимасида ўзбек таржимони қандай хатога йўл қўйган? Бу хато  парча ифодалаётган мазмунга, муаллифнинг мақсадига мос келадими?
3. «Pauvre diable” ибораси русча ва ўзбекча таржималарда умумлаштириш орқали таржима қилинган ва аслият ифодалаётган маънога адекват эмас. Бу иборанинг тўлиқ мазмунини очувчи муқобилини топинг.
4. “Il avait faim” ибораси аслида Матеонинг ўғрига нисбатан хайрихоҳлигини, ачинишини ифодалаяпти. Русча ва ўзбекча таржималарда бу стилистик детал  анча ғализ ифодаланган. Бу иборанинг тўлиқ мазмунини очувчи муқобилини топинг.
5. Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан таққослаб таҳлил қилинг.

LXV. –Le drole s’est défendu comme un lion, poursuivit l’adjudannt un peu mortifié; il m’a tué un de mes voltigeurs, et non content de cela, il a cassé le bras au caporal Chardon; mais il n’y a pas grand mal, ce n’était qu’un Francais… Ensuite, il s’était si bien caché, que le diable ne l’aurait pu decouvrir. Sans mon petit cousin Fortunato, je ne l’aurais pu trouver.
-Fortunato! -sécria Mateo.
-Fortunato! -répéta Giuseppa. (p.31).

-Этот негодяй защищался, как лев, -продолжал сержант, слегка раздосадованный, –он убил одного моего стрелка и раздробил руку капралу Шердону; ну, да это беда невелика, ведь Шордон француз… А потом он так хорошо спрятался, что сам дявол не сыскал бы его. Если бы не мой племянник Фортунато, я никогда бы его не нашел.
-Фортунато?-вскричал Матео
-Фортунато?-повторила Джузеппа. (с.12) 

-Бу аблаҳ шердай олишди, -деб давом этди сержант бироз энсаси қотиб. –У менинг ўқчиларимдан бирини отиб ўлдирди, капрал Шардоннинг қўлини майиб қилди. Майли бунисига чидаса бўлади. Шардон француз… Кейин десанг, у  шунақа усталик билан яшириниб олибдики, уни алвасти ҳам тополмасди. Агар жияним Фортунато бўлмаса, мен уни икки дунёда ҳам тополмасдим.
-Фортунато? – деб  қичқирди Маттео.
-Фортунато?- деб такрорлади Жузеппа. (224 б).

Савол ва топшириқлар:
1. Парчадан энг муваффақиятли ва ёмон чиққан иборалар таржималарини топинг. Фикрингизни асослаб беринг.
2. Ўзбекча таржимада ортиқча ҳисобланган сўз ва иборалар курсив билан берилган. Сиз бу фикрга қўшиласизми?
3. “С’est ne qu’un Francais” жумласида корсикалик сержантнинг француз миллатига мансуб бўлган капрал Шардонга нисбатан беписандлиги, менсимаслиги ифодаланган. “Шардон француз” жумласи юқоридаги стилистик бўёқдорликни ифодалай олганми? Сиз бу жумлани қандай таржима қилган бўлардиниз?
4. Остига чизилган сўзлар учун бошқачароқ, ифодалироқ муқобиллар топишга урининг.
5. « –Fortunato! s’écria Mateo.
-Fortunato! répéta Guiseppe.» иборасидаги эр-хотинларнинг афсус-ўкинчини, ҳайратини ифодалироқ таржима қилишга урининг. Сўзма-сўз таржима қилишдан қочган ҳолда, жумлага бадиийлик, ифодадорлик бағишловчи сўзлар қўшинг.
6. Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг

LXV1.-Oui, le Gianetto  s’était caché sous ce tas de foin là-bas; mais mon petit cousin m’a montré la malice.Aussi je le dirai à son oncle le caporal, afin qu’il lui envoie un beau cadeau pour sa peine; Et son nom et le tien seront dans le rapport que j’enverrai à M. l’avocat général.
-Malédiction! dit tout bas Mateo. (p.31)

-Да! Джаннетто спрятался вон в той копне сена, но племянник раскрыл его хитрость.Я расскажу об этом его дяде капралу и тот пришлет ему в награду хороший подарок. А я упомяну и его  и тебя в донисении на имя прокурора.
-Проклятье! –чуть слышно произнес Маттео. (с.12)

-Ҳа, Жаннетто анави ғарамнинг ичига яширинган экан. Жияним унинг ҳийласини айтиб берди. Мен буни капрал амакисига гапириб бераман. У жиянимни тақдирлаб, яхши совға юборади. Мен эса прокурор номига ёзадиган ахборотимда сени ҳам, уни ҳам тилга оламан.
-Минг лаънат!-деди Маттео эшитилар эшитилмас. (224.б).

Савол ва топшириқлар:
1.     «Le Gianetto, son oncle le caporal» сўзларидаги «le» аниқ артиклининг стилистик функцияларига эътибор беринг.Биринчи иборада у беписандлик, нафратни ифодалаcа, иккинчи жумлада ҳурматни ифодалаяпти. Артиклнинг бундай стилистик функциялари русча ва ўзбекча таржималарда ўз аксини топганми?
2.     Остига чизилган французча иборалар ифодалаган маънолар таржимадан туширилган ёки камроқ мос келадиган муқобиллар билан ўгирилган. Сиз уларни қандай ифодалироқ иборалар билан алмаштирган бўлардингиз?
3.     Ўзбекча энг яхши муқобиллар билан ўгирилган сўз ва ибораларни аниқланг ва фикрингизни асосланг.
4.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг. 

LXVII. Ils avaient rejoint le détachement. Gianetto était déjà couché sur la litière et prêt à partir. Quand il vit Mateo en la compagnie de Gamba, il sourit d’un sourire étrange; puis se tournant vers la porte de la maison, il crache sur le seuil en disant:
“Maison d’un traître!”(p.31).

Они подошли к отряду. Джаннетто лежал на носилках, его собрались унести. Увидев Маттео рядом с Гамбой, он как-то странно усмехнулся, а потом, повернувшись лицом к дому, плюнул на порог и сказал:
-Дом предателя! (с.12).

Улар отряднинг олдига келишди. Жаннетто замбилда ётарди. Солдатлар жўнаш тараддудида эдилар. Маттеони Гамбанинг ёнида кўриб, Жаннетто ғалати бир истеҳзо билан кулди-да, кейин уй томонга юзини ўгириб, остонасига тупурди:
-Сотқиннинг уйи!-деди у ижирғаниб. (225.б).

Савол ва топшириқлар:
1.     Остига чизилган сўз ва ибораларнинг таржималардаги муқобиллик даражасини аниқланг.
2.     Таржимада аслиятга мос, адекват муқобилларни ёки мос келмайдиган ибораларни аниқланг.
3.     Ўзаро мазмунан тумтоқ бўлиб қолган жумлаларни керакли сўзлар  билан алмаштириб, бадиийлаштиринг.
4.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXVIII. Il n’y avait qu’un homme décidé à mourir qui eût osé prononcer le mot de traître en l’appliquant à Falcone. Un bon coup de stylet, qui n’aurait pas eu besoin d’être répété, aurait immédiatement payé l’insulte. Cependant Mateo ne fit pas d’autre geste que celui de porter sa main à son front comme un homme accablé. (31-32).

Только человек, обреченный на смерть, мог осмелиться назвать Фальконе предателём. Удар кинжала немедледнно отплатил бы за оскорбление, и такой удар не пришлось бы повторять. Однако Маттео поднесь только руку ко лбу, как человек, убитый горем. (с.12).

Ўлимни бўйнига олган одамгина юрак ютиб, Фальконени сотқин деб аташга журъат қилиши мумкин эди. Ханжарнинг бир зарби билан бу ҳақоратга жавоб берса бўларди. Биргина зарби билан! Аммо Маттео ногаҳоний кулфатдан синган одамдай муштини пешонасига тираганча донг қотиб қолди. (225.б).

Савол ва топшириқлар:
1.    Остига чизилган сўзларнинг муқобиллик даражасини аниқланг.
2.     “Оser prononcer” жумласининг икки бор таржима қилинишига эътибор беринг. Бу таржимадаги эмоционал таъсирни кучайтирганми, пасайтирганми? 
3.     Таржимада замонлар мослашуви бузилган, айни пайтда “un bon coup de stylet” ибораси билан бошланувчи жумла таржимаси ғализ чиққан. Сиз бу качиликнинг қандай тўғрилаган бўлардингиз?
4.     Рус ва ўзбекча таржималарда “il ne fit pas d’autre jeste que” ибораси туширилиб қолдирилган. Ибора муқобилини топиб, таржимани сайқаллаштиринг.
5.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлар блан солиштириб, таҳлил қилинг.   

LXIX. Fortunato était entré dans la maison en voyant arriver son père. Il reparut bientot avac une jatte de lait, qu’il présenta les yeux bessés à Gianetto.
“Loin de moi!” - lui cria le proscrit d’une voix soudroyante. Puis se tournant vers un des voltigeurs:
“Camarade, donne moi à boire”, dit-il.

Фортунато, увидив отца, ушел в дом. Вскоре он снова появился с миской молока в руках и опустив глаза, протянул ее Джаннетто.
-Прочь от меня! –громовым голосом закричал арестованный, затем, обернувшись к одному из вольтижеров, он промолвил:
-Товарищ! Дай мне напиться. (с.12).
Фортунато отасини кўрибоқ уйга кириб кетган эди. Орадан кўп ўтмай, у бир коса сут кўтариб ичкаридан чиқди ва ерга тикилиб туриб, уни Жаннеттога узатди.
-Йўқол кўзимдан! –даҳшатли овоз билан ҳайқирди маҳбус. Кейин волтижердан бирига юзланиб, илтимос қилди:
-Ошна! Менга сув бер. (225.б).

Савол ва топшириқлар:
1.     Остига чизилган сўз ва ибораларнинг муқобиллик даражасини аниқлаб, уларни таҳлил килинг. Ўз вариантларингизни топинг.
2.     “En voyant arrirer son pére” -gerondif ва инфинитив гапнинг таржимада берилишига эътибор беринг. Бундай иборанинг таржима вариантларини аниқланг ва энг мос келадиганини танланг.
3.     Жумла таржимасидаги лексик трансформацияларни аниқланг.
4.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXX. Le soldat remit sa gourde entre ses mains, et le bandit but l’eau que, lui donnait un homme avec lequel il venait d’echanger des coups de fusil. Ensuite, il demanda qu’on lui attachât les mains de manière qu’il les eut croisés sur sa poitrine, au lieu de les avoir liées derrire le dos.
“J’aime, disait-il à être couché à mon aise.”(P.32).

Солдат подал ему флягу, и бандит отпил воду, поднесенную рукой человека, с который он только что обменялся выстрелами. Потом он попросил не скручивать ему руку за спиной, а связать их крестом на груди.
-Я люблю лежать удобно,-сказал он.

Солдат унга сувлиқини узатди. Бандит ҳозиргина рақиби бўлган одамнинг қўлидан сувлиқни олиб, сувдан бир-икки қултум ҳўплади. Сўнгра қўлини орқасига қайириб боғламасдан, кўкраги устига боғлашларини сўради.
-Қулайроқ ётишни маъқул кўраман, -деди у. (225.б).

Савол ва топшириқлар:
1.     Бу парчада таржимон томонидан йўл қўйилган бир хато туфайли, жумла мантиқсиз бўлиб қолганлигига  эътибор беринг. Банди қўллари орқасига боғланган ҳолда замбилда ётибди. Унга сув узатган аскар сувлиқни унинг қўлига тутқазмайди, балки ичириб қўяди. Шу сабаб банди қўлларини орқасига қилиб эмас, кўкрагига қилиб боғлашни илтимос қилди. Бу хатоликни тўғрилаб, жумлани қайта таржима қилинг.
2.     Парчадан ортиқча ибора ва жумлаларни олиб ташлаб, мантиқийликни тикланг.
3.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXI. On s’empressa de le satisfaire, puis l’adjudant donna le signal du depart, dit adeu à Mateo, qui ne lui repondit pas, et descendit au pas accéléré vers la plaine. (p.32).

Его просьбу с готовностью исполнили; затем сержант подал знак к выступлению, простился с Маттео и не получив ответа, быстрым шагом двинулся к равнине. (с.13).

Бир зумда унинг илтимосини бажо келтиришди, сўнг сержант қўзғалишга ишора бериб, Маттео билан хайрлашди, лекин ундан садо чиқмагач, сайҳонликка қараб тез-тез юриб кетишди. (225.б).

Савол ва топшириқлар:
1. Остига чизилган сўзларнинг эквивалентлик даражасининг аниқланг
2. Жумладаги «on» ноаниқ олмошининг таржимада берилишини изоҳланг.
3. Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXII. Il se passa près de dix minutes que Mateo ouvrit la bouche. L’enfant regardait d’un oeil inquiet tantôot sa mère, tantot son père, qui sappuyant sur son fusil, le considerait avec un expression de colère consantré. (p.32).

Прошло около десяти минут, а Маттео все молчал. Мальчик тревожено поглядывал то на мать, то на отца, который, опираясь ружье, смотрел на сына с выражением сдержанного гнева. (с.13).

Орадан ўн минутча ўтди, Матео эса ҳамон индамас эди. Бола хавотир ичида гоҳ онасига, гоҳ отасига термулиб қараб қўярди. Отаси милтиққа суянганича, босиб келаётган ғазабини тизгинлаёлмай, қаҳр билан ўғлига тикиларди.(225 б.)

Савол ва топшириқлар:
1.    Остига чизилган сўз ва ибораларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг.
2.    Парчадаги антонимик таржима қилинган иборани топинг. Бу усул гап ифодалаётган семантик маънога, жумланинг бадиийлигига путур етказаяптими?
3.    Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXIII. “Tu commences bien!”-dit enfin Mateo d’une voix calme, mais effryante pour qui connaissait l’homme.
“Mon père!”-s’écria l’enfant en s’avancant les larmes aux yeux comme pour se jeter à ses genoux.
Mais Mateo lui cria: “Arrière de moi!”
Et l’enfant s’arrêta et sanglota, immobile, à quelques pas de son père (p.32).

-Хорошо начинаешь! –сказал наконец Маттео, голосом спокойным, но страшным для тех, кто знал этого человека.
-Отец!-вскричал мальчик; глаза его наполнились слезами, он сделал шаг вперёд, как бы собираясь упасть перед ним на колени.
Но Маттео закричал:
-Проч!
И мальчик, рыдая, остановился неподвижно в нескольках шагах от отца. (с.13).

-Боплабсан!-деди ниҳоят Матео хотиржам оҳангда. Аммо бу одамни билганлар хотиржамлик замиридаги қаҳр-ғазабдан воқиф эдилар.
-Ота!-деб қичқириб юборди бола. Унинг кўзларидан ёш тирқирарди. У тиз чўкмоқчи  бўлгандай, олд томонга бир қадам қўйди.
Лекин Матео бирдан ҳайқирди: -Йўқол!
Бола ҳўнграб йиғлаганича отасидан бир неча қадам нарида тошдек қотиб қолди.(225 б.)

Савол ва топшириқлар:
1.    Остига чизилган сўз ва иборалар таржимасини солиштириб, эквивалентлик даражасини аниқланг.
2.    Таржимон томонидан жуда ўринли ишлатилган, янги қўшилган ибораларни аниқланг.
3.    “Tu commences bien” иборасини русча - «Хорошо начинаешь» ўзбекча -«боплабсан!» деб ўгирилиши яхши чиққанми? «Боплабсан!» сўзи ўрнига қандай ифодалироқ муқобил таклиф қиласиз?
4.    “Arriére de moi!” ибораси “Йўқол!” маъносини эмас, аксинча,  отанинг болага “Орқамдан юр!” - деган  буйруғини ифодалаяпти, демак,  отаси ўғлини ҳайдаб юбормоқчи эмас. Бундай номуносибликни қандай тўғрилаган бўлардингиз?
5.    Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXIV. Giuseppa s’approcha. Elle venait d’appercevoir la chaîne de la montre, dont un bout sortait de la chemise de Fortunato. “Qui t’a donné cette montre?-demanda-t-elle d’un ton sévére.
-Mon cousin l’adjudant”
Falcone saisit la montre, et la jetant avec la force une pièrre, il la mit en milles pièces. (p.33).

Подошла Джузеппа. Ей бросилась в глаза цепочка от часов, который торчал из-под рубашки Фортунато.
-Кто дал тебе эти часы?-спросила она строго.
-Дядя сержант.
Фальконе выхватил часы и с силой швирнув о камень, разбил их вдребезги. (с.13).

Жузеппа уларга яқинлашди. У Фортунато кўйлагининг этагидан учи чиқиб турган соат занжирини кўриб қолди.
-Соатни ким берди сенга?-деб сўради қаҳр билан.
-Сержант амаким.
Фальконе соатни юлқиб олди-да, жон-жаҳди билан тошга урди. Соат майда-майда бўлиб кетди. (226.б).

Савол ва топшириқлар:
1. Остига чизилган сўз ва ибораларни эквивалентлик даражасини аниқланг.
2. Жумлада ортиқча туюлаётган сўзларни олиб ташланг.
3. Жумланинг сўз тартибини тўғриланг.
4.    Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXV. “Femme, dit-il, cet enfant est-il de moi?” les joues brunes de Giuseppa devenirent d’un rouge de brique.
“Que dis-tu, Mateo? Et sais-tu bien à qui tu parles?
–Et bien, cet enfant est le premier de race qui ait fait une trahison”. (p.33).

-Жена, сказал он. –Мой ли это ребенок?
Смуглые щеки Джузеппы стали краснее кирпича.
-Опомнись, Маттео! Подумай, кому ты это говоришь!
-Значить, этот ребенок первый в нашем роду стал предателем. (с.13).

-Хотин!-деди –Мендан бўлганми шу бола?
Жузеппанинг буғдай ранг чеҳраси ғиштдан ҳам қизилроқ тусга кирди.
-Эсингни йиғ, Маттео! Кимга гапираяпсан бу гапни?
-Демак, бу бола бизнинг уруғимиздан чиққан биринчи сотқин экан.(226.б).

Савол ва топшириқлар:
1.    Остига чизилган сўз ва ибораларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг.
2.     Жумла таржимасига персонажларнинг эмоционал ҳолатини ифодаловчи сўз ва қўшимчалар қўшишга урининг.
3.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXVI. Les sanglots et les hoquets de Fortunato redoublèrent, et Falcone tenait ses yeux de lynx toujours attachés sur lui. Enfin, il frappa la terre de la crosse de son fusil, puis le rejeta sur son épaule et reprit le chemain du maquis en criant à Fortunato de le suivre. L’enfant obéit. (p.33).

Рыдания и всхлипывания Фортунато усилились, а Фальконе по-прежнему не сводил с него своих рысьих глаз. Наконец он стукнул прикладом о землю и вскинув ружье на плечо, пошел по дорогу в маки приказав Фортунато следовать за ним. Мальчишка привиновался.(с.13)

Фортунатонинг йиғиси авж олди, Фальконе эса силовсинникига ўхшаш ўткир кўзини ҳамон ундан узмай турарди. Ниҳоят, у милтиғининг қўндоғини ерга бир урди-да, кейин уни елкасига олиб, Фортунатога, «орқамдан юр» деб буйруқ берди ва макига йўл олди. Бола итоат қилди.(226 б.)

Савол ва топшириқлар:
1.    Парчадаги “les sanglots et lus hoquets,” “en criant”, “obéit” сўзлари таржимасида рўй берган таржима усулларини аниқланг. Улардан қай бири адекват ва қай бири матн мазмунини ғализ қилиб қўйган?
2.    Жумла таржимасини ифодали эшитилишига ҳалал бераётган сўзларни олиб ташланг, керакли сўз ва қўшимчалар қўшинг.
3.     Матнни қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXVII. Giuseppa courut après Mateo et lui saisit le bras.
“C’est ton fils, lui dit-elle d’une voux tremblante en attachant ses yeux noirs sur ceux de son mari, cоmme pour lire ce qui se passait dans son âme.
-Laisse moi, repondit Mateo: je suis son père”(p.33).

Джузеппа бросилась к Маттео и схватила его за руку.
-Ведь это твой сын!-вскрикнула она дрожащим голосом, впиваясь черными глазами в глаза мужа и словно пытаясь прочесть то, что, творилось в его душе.
-Оставь меня, -сказал Маттео.-Я его отец! (с.13-14).

Жузеппа Маттеога ташланиб, қўлларига осилди:
-Ўз пуштикамарингдан бўлган зурриётинг-а! -деб қичқирди у титроқ овозда. У қора кўзларини эрининг кўзларига тикиб, улардан эрининг қалбида кечаётган гапни ўқиб олмоқчидек эди.
-Бас қил!-деди Маттео- Мен унинг отасиман. (226.б).

Савол ва топшириқлар:
1.     Остига чизилган сўз ва ибораларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг.
2.     Таржимани эмоционал таъсирини кучайтирувчи  янги муқобиллар танланг.
3.     Таржимада бир неча бор такрорланган сўзларни олиб ташлаб, жумлаларни равон, силлиқ, ифодалироқ жаранглашига эришинг.
4.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги  таржима вариантлар билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXVIII. Giuseppa embrassa son fils et entra en pleurant dans sa cabane. Elle se jeta à genoux devant une image de la Vierge et pria avec ferveur. Cependant Falcone marche quelque deux cent pas dans le sentrier et ne s’arrêta que dans un petit ravin oû il descendit. Il sonda la terre avec la crosse de fusil et trouva molle et facile à creuser. L’endroit qui parut convenable pour son dessein. (p.34).

Джузеппа поцеловала сына, и плача вернулась в дом. Она бросилась на колони перед образом богоматери и стала горячо молиться. Между тем Фальконе, пройдя шагов двести по тропинке, спустился в небольшой овраг. Попробовав землю прикладом, он убедился, что земля рыхлая и что копать ее будет легко. Место показалось ему пригодым для исполнения его замысла. (с.14).

Жузеппа ўғлини ўпди ва йиғлаганича уйга кириб кетди. У ичкарига кириши билан Биби Марямнинг сурати қаршисига тиз чўкиб, сидқидилдан ибодат қила бошлади. Бу орада Фальконе сўқмоқ бўйлаб икки юз қадамча юргандан кейин, чоғроққина чуқурга дуч келди. Қўндоқ билан ерни уриб кўриб, унинг юмшоқлигига, ковлаш осон бўлишлигига ишонч ҳосил қилди. Бу жой ниятини бажо келтириш учун қулай туюлди. (226.б)

Савол ва топшириқлар:
1.     Остига чизилган сўз ва ибораларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг.
2.     Аслият матнида белгиланган, таржимадан тушириб қолдирилган сўз ва ибораларни аниқланг. Уларнинг туширилиб қолдирилиши таржима мазмунига таъсир қилганми?
3.     Аслиятда биргина сўз билан, таржимада бир неча сўзлар билан ифодаланган маъноларни аниқланг. Бу усул матн мазмунини тўлдирганми ёки ғализликка олиб келганми?
4.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, мантнда қандай ўзгаришлар рўй берганлигини таҳлил қилинг.

LXXIX. “Fortunato, va auprès de cette grosse pièrre.”
L’enfant  fit ce qu’il commandait, puis il s’agenauilla.
“Dit tes prières.
-Mon père, mon père, ne me tuez pas.
Dit-tes prières” répéta Mateo d’une voix terrible.
L’enfant tout en balbutiant et sanglotant , recita le Pater et le Credo. Le père, d’une voux forte, repondait Amen! à la fin de chaaque prière. (p.34).

-Фортунато! Стань у того большого камня.
Исполнив его приказания Фортунато упал на колени.
-Молись!
-Отец! Отец!  Не убивай меня!
-Молись!-повторил Матео грозно.
Запинаясь и плеча, мальчик прочитал «Отче наш» и «Верую». Отец в конце каждой молитви твердо произносил «аминь!» (с.14).

-Фортунато! Анави катта тошнинг олдига бор.
Унинг буйруғини бажарган Фортунато тиз чўкди.
-Ибодат қил!
-Ота! Отажон! Ўлдирманг мени!
-Ибодат қил! -ғазаб билан такрорлади Маттео.
Бола дудуқлана-дудуқлана, кўзида ёш билан иккита дуо ўқиди. Ҳар қайси дуонинг охирида отаси қатъий оҳангда «омин», деб қўйди. (226.б).

Савол ва топшириқлар:
1.    Остига чизилган сўз ва ибораларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг.
2.    “S’agenouiler”-феълининг синонимларини аниқланг. Уни «тиз чўкиб» феълидан ташқари ўзбекча муқобилларини топинг.
3.     Французча дуо номлари “Pater” ва “Credo” сўзларини рус таржимони “Отче наш” ва “Верю” сўзлари билан берган. Ўзбекча таржимада эса уларнинг номи умумлаштириб “иккита дуо” деб ўгирилган. Сизнингча бу ўринда ўзбек китобхонларига нотаниш бўлган, лекин номларини келтириш зарур бўлган бу икки дуони таржимада қандай берса маъқул бўларди?
4.     Ўзбекча таржимада феъл замонлари баён услубига мос келмай қолган. Бу баённинг ифодадорлигини бузаяпти. Бу камчиликни тўғрилаб, парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳил қилинг.

LXXX. “Sont-ce là toutes les prières que tu sais?
-Mon père, je sais enore l’Ave Maria et la litanie que ma tante m’a apprise.
-Elle est bien longue, n’importe.”
L’enfant acheva la litanie d’une voix éteinte.
“As-tu fini?
-Oh! Mon père? grâce! Pardonnez moi! Je ne le ferai plus! Je prierai tant mon cousin le caporal qu'’on fera graêe au Gianetto…” (p.34).

-Большое ты не знаешь молитив?
-Отец! Я знаю еще «Богородицу» и литанию, каторой научила меня тетя.
-Она очень длинная… Ну все равно, читай.
Литанию мальчик договорил совсем беззвучно.
-Ты кончил?
-Отец пошади! Прости меня! Я никогда больше не буду! Я попрощу дядю капрала, чтобы Джаннетто помиловали!…(с.14).

-Бошқа дуони билмайсанми?
-Ота! Яна бир дуони биламан. Биби Марям ҳақида. Холам ўргатган эди.
-Жуда узун дуо… Майли. Ўқи.
Бу дуони ўқир экан, бола овоз чиқаришга ҳам мажоли қолмади.
-Тугатдингми?
-Ота! Раҳм қил! Мени кечир! Ҳеч қачон бунақа қилмайман! Жаннеттони авф қилишини капрал амакимдан ялиниб сўрайман… (226.б).

Савол ва топшириқлар:
1.    Парчада “Ave Maria” ва литания дуолари ҳақида гап кетяпти. Ўзбекча таржимада бу дуолар номи қандай ифодаланган? Таржимон қўллаган усулни аслиятга яқинлаштириш усулларини қўлланг. Бола ўлими олдидан битта эмас, иккита дуо ўқиганлигига эътибор беринг.
2.     Pardonnez-moi! Ибораси боланинг отасига иззат-ҳурматни ифодалаб II шахс кўпликда берилаяпти. Русчада ҳам шундай. Ўзбек таржимони уни “Мени кечир!” деб II шахс бирликда ўгираяпти. Бу тўғрими?
3.     Остига чизилган сўзларни эквивалентлик даражасини аниқланг. Жумлаларнинг эмоционал таъсирини кучайтирувчи қўшимча ва жумлалар қўшиб таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан қиёслаб, таҳлил қилинг.

LXXXI. Il parlait encore; Mateo avait armé son fusil et le couchait en jour en lui disant:
“Que Dieu te pardonne!”
L’enfant fit un effort désespéré pour se relever et embrasser les genoux de son père; mais il n’en eut pas le temps, Mateo fit feu, et Fortunato tomba roide mort. (p.34).

Он лепетал еще что-то; Маттео вскинул ружьё и прицеливавшись сказал:
-Да простит тебя бог!
Фортунато сделал отчаяннос усилие, чтобы встать и припасть к ногам отца, но не успел. Маттео выстрелил, и мальчик упал мертвый. (с.14)

У яна нималардир деб ғудурлади. Маттео милтиқни кўтариб мўлжалга олар экан, гапирди:
-Сени худонинг ўзи кечирсин!
Фортунато жон-жаҳди билан сапчиб турмоқчи, отасининг оёқларига ўзини ташламоқчи бўлди, лекин улгуролмади.
Маттео ўқ узди, бола жонсиз йиқилди. (227 б.)

Савол ва топшириқлар:
1.    Остига чизилган сўз ва ибораларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг. Ўзбекча жумлаларга эмоционал таъсирни кучайтирувчи қўшимча  сўзлар қўшинг.
2.     Қўшма гап охирига қўшилган «гапирди»- муаллиф сўзи ҳозирги замон содир бўлаётган жуфт нутқни ифодалашда ишлатиладими? Жумла ифодадорлигини бузаётган бу сўзни бошқача қандай ифодалаш мумкин?
3.     Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.

LXXXII. Sans jeter un coup d’oeil sur le cadavre, Mateo reprit le chemin de maison aller chercher une bêche afin d’enterrer son fils. Il avait fait à peine queques pas qu’il rencontra Giuseppa, qui accourait alarmée de coup de feu. (p.34)

Даже не взглянув на труп, Маттео пошел по торопинке к дому за лопатой, чтобы закапать сына. Не успел он пройти и нескольках шагов, как уведил Джузеппу; она бежала, встревоженая выстрелом. (с.14)

Маттео жасадга қайрилиб ҳам қарамай, ўғлига гўр қазигани белкурак олиб келиш учун сўқмоқдан уй томонга йўл олди. Бир неча қадам қўйиб улгурмай, у ўқ овозидан хавотирланиб, югуриб келаётган Жузеппага дуч келди. (227 б.)

Савол ва топшириқлар:
1.    Остига чизилган сўз ва ибораларнинг эквивалентлик даражасини аниқланг.
2.     Жумла таржимасида фойдаланилган лексик транформацияларни аниқланг. Улар аслият мазмунига мосми?
3.    Парчани қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилнг.

LXXXIII. Qu’as-tu fait? s’écria-t-elle.
-Justice.
-Oû est-il?
-Dans le ravin. Je vais l’enterrer. Il est mort chrétien; je lui ferai chanter une messe. Qu’on dise à mon gendre Tiodoro Bianchi de venir demeurer avec nous. (p.35).

-Что ты сделал?-воскликнула она.
-Совершил правосудие.
-Где он?
-В овраге. Я сейчас похороню его. Он умер христианинам.-Я закажу по нем панихиду. Надо сказать зятю, Теодору Бьянки, чтобы он переехал к нам жить. (с.14).

-Нима қилиб қўйдинг?-деб қичқирди у.
-Адолат қарор топди!
-Қани у?
-Чуқурда. Мен уни ҳозир кўмаман. Имони ўзида кетди.Мен унинг хотирасига жаноза ўқиттираман. Куёвимиз Теодор Бьянкига айтиш керак, бизникига кўчиб келсин. (227.б).

Савол ва топшириқлар:
1.     Остига чизилган сўз ва иборасининг эквивалентлик даражасини солиштиринг.
2.     Остига чизилган сўзларнинг ифодалироқ муқобилларини топинг.
3.     Парчада учрайдиган такрорланувчи сўзларни олиб ташлаб, қайта таржима қилинг. Уни эски ва янги таржима вариантлари билан солиштириб, таҳлил қилинг.
4.     «Mateo Falcone» исм шарифининг фонетик  ифодаланишига эътибор беринг. У французча [ma-te-o- fal-kon] деб талаффуз қилинади. Бу исмни русча ва ўзбекча «Маттео Фальконе» деб берилиши тўғрими? Уни французча ўқилишига монанд «Матео Фалькон»-деб талаффуз қилсак ва ёзсак,  тўғри эмасми?     

ПРОСПЕР МЕРИМЕ МАТЕО ФАЛЬКОН
Француз тилидан А.Кўчибоев таржимаси.
Матнларни таржимон ва ўз таржимангиз билан қиёслаб ўрганинг:
I. Порто – Веккьо шаҳарчасидан чиқиб ва шимоли-ғарбий тарафга, оролнинг ичкари тарафига йўл олаётиб,  замин тобора кўтарилиб бораётганлигини ҳис қиласиз. Улкан харсанг тошлар қалашиб ётган, айрим жойлари тик жарликларга бориб тақаладиган илон изи сўқмоқлардан уч соатлар юрсангиз, боши кети  кўринмайдиган бир макига дуч келасиз. 
II. Маки - корсикалик чўпонлар, шунингдек, барча қонунга чап бериб, қочиб юрганларнинг макони.   
III. Таъкидлаш жоизки, корсикалик деҳқон ориқлаб қолган даласини ўғитлаш заҳматидан қочиб, янги ер очади. Бунинг учун макининг маълум бир қисмига ўт қўяди. Олов макининг керагидан ортиқроқ қисмини ёндириб юброса ҳам майлига, нима бўлса-да, ёндирилган дарахтларнинг қули тушган янги ердан келаси йил яхши ҳосил олишлигига ишончи комил.     
IV. Ҳосил ўриб олингач, похоли жойида қолаверади, чунки уни йиғиб олиш қўшимча меҳнат. Янаги баҳорда дарахтларнинг ер остида омон қолган илдизларидан шунчалик қалин янги буталар ўсиб чиқадики, орадан бир йил ўтар-ўтмас  уларнинг бўйи етти саккиз футга етиб қолади. 
V. Мана шу тарзда пайдо бўлган қалин чакалакзорни маки дейишади.
VI. У Худонинг хоҳиш иродаси билан бир–бирлари билан аралаш- қуралаш, айқаш – чуйқаш бўлиб ўсиб кетган турли хил дарахтлар ва буталардан иборатдир.
VII. Одам боласи улар орасидан қўлида болта билангина ўзига йўл очиб ўтиши мумкин. Яна шунчалик қалин ва ўтиб бўлмас макилар ҳам учрайдики, улар орасидан ҳатто олқарлар ҳам ўта олмайди.
VIII. Агар, тасодифон бирор кишини ўлдириб қўйган бўлсангиз, Порто – Веккьо атрофидаги макига қочиб яширининг ва сиз у ерда бехато урадиган бир милтиқ, керагича ўқ-дори билан бехавотир, бемалол яшайверасиз. Фақат капюшонли жигарранг пўстинингизни ўзингиз билан олишни унутманг, у сизга ҳам кўрпа, ҳам тўшак вазифасини бажариши мумкин.  
IX. Чўпонлардан сиз сут, пишлоқ, каштан ёнғоқлари олиб туришингиз мумкин. Агар ўқ–дори заҳирангиз тугаб қолиб, топиб келиш учун шаҳарга тушиб келиш эхтиёжи туғилиб қолмаса, на қонундан, на жабрдийданинг қариндош- уруғларидан зиғирча қўрқмасдан, яшайверсангиз ҳам бўлади.
X. 18… йилда Корсикада бўлганимда Матео Фальконнинг уйи мана шу макидан ярим милча берида эди.
XI. Бу одам ўша атрофдаги анча бой кишилардан ҳисобланарди. У таралла – бедод ҳаёт кечирар, яъни сон-саноқсиз молларидан келадиган даромад ҳисобига ҳалол-фаровон яшарди. Унинг молларини кўчманчи  чўпонлар тоғларда гоҳ у ерга, гоҳ бу ерларга ҳайдаб боқиб юришарди.
XII. Мен уни учратганимда у менга эллик ёшлардан бироз ошган кишидек туюлганди.Ҳозир сизга ҳикоя қилаётган бу воқеа эса, бундан икки йил аввал содир бўлганди.
XIII. Кичкина, лекин бақувват, жингалак сочлари мумдек қоп-қора, қирғий бурун, лаблари юпқа, кўзлари катта-катта ва тийрак, юзи пойафзалнинг ишлов берилмаган тескари томонининг рангига ўхшайдиган кишини кўз олдингизга келтиринг.
XIV. Унинг милтиқдан бехато ўқ узишдаги ғаройиб қобилияти уста мерганлар кўп бўлган бу ўлкада барчани қойил қолдирарди.
XV. Масалан, Матео олқарга ҳеч қачон сочма ўқ отмасди; бироқ  биргина ўқ билан бир юз-у йигирма қадам наридан туриб отиб,  уни хоҳласа бошидан, хоҳласа кўкрагидан текказиб, ер тишлатарди.
XVI. У қуроллардан кечаси ҳам худди кундузгидек бехато ўқ узарди. Унинг бундай чапдастлиги ҳақида менга қуйидаги мисолни гапириб беришганди. Эҳтимол, Корсикада бўлмаган киши бу гапларга ишонмас.
XVII. Айтишларича, саксон қадам нарига ликопчадай келадиган мойли, ялтироқ қоғоз ортига шам ёқишиб, Матео мўлжалга олгач,уни ўчириб қўйишибди. Зим-зиё қоронғуликда у бир дақиқа ичида тўрт марта ўқ узибди ва улардан учтаси қоғозни тешиб ўтган экан.
XVIII. Бундай фавқулодда маҳорат Матео Фальконга жуда катта обрў–эътибор қозонишига сабаб бўлганди. Уни одамлар ҳам яхши дўст, ҳам хавфли душман деб билишарди. Қолаверса, у барчага хушмуомила бўлиб, баъзан хайр-эҳсон ҳам қилиб турар, Порто – Веккьо атрофидаги ҳамма билан иноқ, тинч-тотув яшарди.
XIX. Шунга қарамасдан, у Корто шаҳрига уйланиш учун борганида жангда ҳам, ишқ-маҳаббатда ҳам ўта чапдаст, деб ном чиқарган бир рақибидан боплаб, шафқатсизларча қутулиб олган, дейишади. Нима бўлса-да, дераза ёнида осилган кўзгучага қараб соқол олаётган рақибни ер тишлатган ўқни Матео узган, дея гумон қилишади.
XX. Бу иш босди-босди бўлгач, Матео уйланди. Жузеппа аталмиш бу аёл унга аввал учта қиз туғиб берди (бу албатта Матеони роса дарғазаб қилганди) ва ниҳоят ўғил кўрди. Ота ўғлига Фортунато деган исм қўйди. Бу номда оиланинг бутун орзу-умидлари, авлоднинг давомчиси, деган маъно бор эди.
XXI. Қизлар улғайгач яхши жойларга узатилди: жиддий вазиятлар рўй бериб қолса, ота куёвларининг ханжар ва милтиқлари билан ёрдамга етиб келишларига ишончи комил эди. Ўғил эса, эндигина ўн ёшга кирса ҳам, аллақачон бўладиган бола эканлиги кўриниб қолганди.
XXII. Куз кунларидан бирида Матео хотини билан макидаги яйловлардан бирида боқилаётган подаларидан хабар олиб келиш учун саҳарлаб йўлга тушди. Кичкина Фортунато уларга эргашмоқчи бўлди, бироқ яйлов анчагина йироқ эди, қолаверса уйга ҳам кимдир қоровуллик қилиши лозим эди.   Шу сабаб ота уни уйида қолдириб кетишга мажбур бўлди. Матео бу қароридан кейинчалик қанчалик пушаймон бўлганлигини ҳикоямизнинг давомидан билиб оласиз.
XXIII. Отаси жўнаб кетганидан кейин бир неча соат ўтди. Болакай офтобрўй жойда чўзилиб, мовий тоғларга тикилиб, келаси якшанбада шаҳарга, caporale   амакисиникига меҳмонга боришлигини ўйлаб ётарди. Тўсатдан гумбурлаган ўқ овози янграб, унинг ширин хаёлларини тўзғитиб юборди.
XXIV. У сапчиб ўрнидан туриб, гумбурлаш эшитилган сайҳонликка қаради. Яна бирин-кетин ўқ овозлари янграб, улар тобора яқиндан эшитила бошлади; ниҳоят сайҳонликдан Матеонинг уйига олиб келадиган сўқмоқда тоғликлар киядиган учли қалпоқли, соқолдор, жулдур кийимли нотаниш бир киши кўринди. У милтиғига таяниб, базўр оқсоқланиб келар, афтидан, ҳозиргина сонидан ярадор бўлганди.
XXV. У милтиқдори олиб келиши учун кечаси шаҳарга бораётиб, ёлланма аскарлар пистирмасига дуч келиб қолган, макида яшириниб юрган қочоқлардан бири эди. У жон-жаҳди билан отишиб, қоя тошлар ортидан паналаб, қувиб келаётган аскарлардан бироз қочиб қутулгандек эди. Бироқ, жароҳати унга макига етиб олиб яширинишига ҳалал бераётганлиги аниқ эди.
XXVI. У Фортунатога яқинлашиб сўради:
-Сен Матео Фальконнинг ўғлисан, шундайми?
-Ҳа.
-Мен Жанетто Санпьероман. Мени сариқ ёқалилар қувиб келишаяпти. Мени яшир, қочишга ҳолим қолмади.
-Агар берухсат яширсам, отам нима дейди?
-Яхши иш қилибсан, дейди.
-Ким билади?
-Мени тезроқ яширсангчи?! Улар ҳозир келиб қолишади.
-Отам келгунича кутиб туринг.
-Кутиб туринг? Вой, лаънатией! Ахир, улар беш дақиқадан сўнг шу ерда бўлишади-ку! Қани бўлақол, мени тезроқ яшир. Бўлмаса, сени ўлдириб ташлайман.
XXVII. Фортунато ўта совуққонлик билан жавоб берди:
-Милтиғингиз ўқланмаган-ку! Ўқдонингизда ҳам ўқ кўринмайди!
-Ханжаримни ишга соламан.
-Шу аҳволингизда менга етиб олармикансиз?
Шундай деб у бир сакраб, узоқроққа бориб турди.
XXVIII. –Йўқ, сен Матео Фальконнинг ўғлига ўхшамайсан! Наҳотки, уйинг олдида мени тутиб олишса-ю, сен уялмасдан қараб тураверсанг?
Бу гап афтидан болага таъсир қилди,  шекилли:
-Сизни яширсам, эвазига менга нима берасиз? – деди унга яқинлашиб.
XXIX. Қочоқ камарига осиб қўйган чарм ҳамёнини титкилаб, афтидан милтиқдори сотиб олиш учун асраб юрган беш франклик тангасини чиқарди.Фортунато кумуш тангани кўриб жилмайиб қўйди.
-Энди, ҳеч нарсадан қўрқма, -деди у Жанеттога, тангани қўлга киритгач.
XXX. Бола бир зумда уй ёнидаги пичан ғарамини ўйиб, каттагина ғовак ясади. Жанетто ғужанак бўлиб, унинг ичига кириб олди. Бола у бироз нафас олиб туриши учун имконият қолдириб, ғовак оғзини пичан билан ёпиб беркитди. Fарамга қараган одам унинг ичида кимдир яшириниб ётганини хаёлига ҳам келтирмасди.
XXXI. Бундан ташқари у ёввойиларга хос маккорлик ишлатиб, яна бир тадбир ўйлаб топди: яқинда болалаган мушукни болалари билан олиб келиб, ғарам остига жойлаб қўйди. Бу билан ғарамга яқин ўртада ҳеч ким қўл урмагандай бўлди. Кейин уй олдидаги сўқмоқда қон изларини кўриб, улар устига ҳафсала билан тупроқ сепиб чиқди ва яна ҳеч нарса кўрмагандай, хотиржамлик билан офтобрўй жойга чўзилди.
XXXII. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, сержант бошчилигидаги олтита сариқ ёқали, жигарранг ҳарбий кийимдаги ўқчилар Матеонинг уйи олдига етиб келишди. Сержант Фальконларнинг узоқ қариндошларидан бири бўлиб, унинг исми Теодор Гамба эди. (Маълумки Корсикада бошқа жойларга қараганда қариндош-уруғчиликка қаттиқ риоя қилишади). У анча жонсарак ҳарбийлардан бўлиб, анча-мунча қочоқларни қўлга туширган ва уларни зир титратарди.
XXXIII. –Яхшимисан, жиянча! – деди у Фортунатога яқинлашиб. -Каттагина йигитча бўлиб қолибсан-ку! Бу ердан ҳозиргина бирор бегона киши ўтмадими?
-Вой, тоғажон, ҳали сиздек катта бўлганим йўқ-ку! -  жавоб берди бола ўзини гўлликка солиб.
-Ҳали мендан ҳам катта бўлиб кетасан. Бироқ, айта қолсангчи, бу ердан бегона киши ўтганини кўрмадингми?
-Бу ердан бегона киши ўтмадими, дейсизми?
-Ҳа, узунчоқ қора духоба қалпоқ кийган, курткаси қизил, сариқ иплар билан ҳошияланган одам.
XXXIV. –Чўзинчоқ қора духоба қалпоқ кийган, курткаси қизил, сариқ иплар билан ҳошияланган одам дейсизми?
-Ҳа, ҳадеб саволимни такрорлайвермасдан, тезроқ жавоб берсангчи!
-Эрталаб уйимиз олдидан Пьеро номли отини миниб ҳазрат руҳоний ўтганди. У отангнинг аҳволи қалай, деб сўради. Мен айтдимки…
-Вой ярамас-эй! Муғомбирлик қиляпсан шекилли! Қани ҳозироқ жавоб бер-чи! Биз қидираётган Жанетто қаерга ғойиб бўлди? У шу сўқмоқ бўйлаб кетганига ишончим комил.
XXXV. - Мен қаёқдан билай?
- Қаёқдан биласан? Мен эса, шуни биламанки, сен уни кўргансан.
-Ахир, ухлаб ётган бўлсам, ўтган-кетганларни қандоқ кўраман?
-Сен уйғоқ бўлгансан, муғомбир. Ўқ товушларидан уйғониб кетгансан. Жин урсин сени, лаънати, ҳароми! Мен аминманки, сен анави ярамас Жанеттони кўргансан. Балки уни яшириб ҳам қўйгандирсан. Йигитлар, уйга кириб, қочоғимизни тузукроқ қидириб кўринглар. У оёғидан ўқ еган бўридек базўр оқсоқланиб қочаётганди. Бу аблаҳнинг майиб оёғи билан макигача қочиб бора олмаслигига ақли етади. Қолаверса, қон излари ҳам шу ергача келиб узилиб қолган.
XXXVI. -Отам нима деркин?–сўради Фортунато истеҳзоли жилмайиб.-Ўзи йўқ пайти уйимизга бостириб кирганингизни билса, у нима деркин?
-Муттаҳам!–деди Гамба унинг қулоғидан ушлаб чўзганича.-Истасам, сени бошқача оҳангда сайратиб қўйишим мумкинлигини биласанми? Эҳтимол, ниҳоят тилга киришинг учун, қиличнинг юзаси билан думбанга ўн-йигирма марта савалаш керакдир?
XXXVII. Бола эса, ҳамон истеҳзоли жилмайиб турарди.
-Билиб қўй, шумтака, агар Жанетто Санпьеронинг қаердалиги айтмасанг, сени Кортога ёки Бастияга олиб бориб, похол тўшалган қамоқхонага тиқтиришим мумкин.
Бола бундай кулгили пўписани эшитиб қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
-Менинг отам – Матео Фалькон! – деди у яна такрорлаб.
-Сержант!–деди ёлланма аскарлардан бири, шивирлаб. -Келинг, қўйинг, Матео билан ўчакишиб қолсак, яхши бўлмас.
XXXVIII. Гамба нима қилишини билмай гангиб қолган одамга ўхшарди. У уйни аллақачон титкилаб чиққан аскарлар билан шивирлашиб, алланималарнидир маслаҳатлашди. Уйни текшириб чиқишга кўп вақт ҳам кетмади. Чунки  ҳар қандай корсикаликнинг кулбаси тўртбурчак биттагина хонадан иборат бўлади. Уй жиҳозлари: ҳам овқат учун, ҳам каравот вазифасини бажарувчи столдан, курсилардан, сандиқлардан, ов анжомлари-ю, рўзғор буюмларидангина иборат бўлади. Болакай Фортунато бу пайтда мушугини силаб,  ёлланма аскарларни, тоғажонисини боплаб чув туширганидан ўзича хурсанд бўлиб ўтирарди.
XXXIX. Аскарлардан бири пичан ғарамига яқинлашди. Мушукни кўриб,  лоқайдлик билан ғарамга милтиғининг найзасини санчиб кўрди ва ўзининг бундай эҳтиёткорлиги кулгули эканлигини ҳис қилгандай, елкасини қисиб қўйди. Fарам ичида ҳеч нарса ғимир этмади, боланинг қиёфасида ҳам енгилгина бўлсада, хавотир аломатлари сезилмасди.
XL. Сержант ва унинг аскарлари умидсизликка тушиб қолишди; улар аллақачон келган томонларига қайтиб кетишга чоғлангандек, сайҳонлик томон жиддий нигоҳ ташлай бошладилар, уларнинг бошлиғи-сержант эса, Фальконнинг ўғлига дўқ-пўписалар зиғирча ҳам таъсир қилмаётганига амин бўлгач, охирги чора: эркалатиб ва бирор нарса тортиқ қилиш орқали унинг кўнглини топиб, сирни билиб олишга аҳд қилди.
XLI–Жиянжон! – деди у. – Сен ўзинг азамат бола кўринасан. Келажакда мартабанг улуғ бўлади. Бироқ, сен мен билан бемаъни ўйин қилаяпсан. Агар биродарим Матеони ранжитиб қўйишдан қўрқмаганимда, ўлай агар, сени қамоққа тиқишга олиб кетардим.
XLII. – Йўғ-э!
-Қараб тур, биродарим қайтиб келсин, мен унга бор гапни айтиб бераман, ёлғон гапирганинг учун бурнингдан қонинг келгунича савалатаман.
-Кўрамиз-да!
-Ҳа, кўрасан…Менга қара, агар қўрқмасдан ҳаммасини айтиб берсанг, мен сенга бир нима тортиқ қилган бўлардим.
-Мен эса, тоғажон сизга яхши бир маслаҳат бермоқчиман. Агар сусткашлик қилиб, бу ерда ўтираверсангиз, ярамас Жаннетто бемалол макига етиб олишга улгуради. Кейин уни у ердан тутиб олиш учун сиздақалардан яна анчаси керак бўлади.
XLIII. Сержант чўнтагидан кумуш соатини чиқарди. У камида ўн экю турадиган қимматбаҳо соат эди. Соатга қараб, болакай Фортунатонинг кўзлари ёниб кетганини сезган сержант, соатнинг пўлат занжирининг учидан ушлаб осилтирганича унга гапира бошлади:
-Ҳой муғомбир! Кўкрагинга мана шунақа соатни осиб олиб, Порто–Веккьо кўчаларида товусдай гердайиб юргинг келар-а? Йўловчилар сендан «Соат неча бўлди?» деб сўрашади, сен эса: «Мана ўзингиз кўра қолинг»,- деб соатни тутган бўлардинг.
XLIV. - Катта бўлсам, капрал амаким албатта менга соат совға қилади.
-Эҳтимол. Бироқ амакинг ўғлига аллақачон соат олиб берган. Тўғри, у бунчалик чиройли эмас…қолаверса, амакингнинг ўғли сендан анча кичкина.
Бола хўрсиниб қўйди.
-Хўш, жиянжон, соатли бўлгинг келаяптими?
XLV. Соатга кўз қирини ташлаб турган Фортунато эгаси бутун жўжани кўрсатиб эрмак қилаётган мушукнинг ҳолига тушиб қолганди. Мушук эгаси атайлаб унинг жиғига тегишни хоҳлаётганини ҳис қилиб, жўжага панжа уришга ботинолмайди, лаззат васвасасидан ўзини тийиш учун ўқтин-ўқтин кўзларини четга буради, бироқ дақиқа сайин оғзини ялайди ва бутун қиёфаси билан хўжайинига «ҳазил ҳам шунақа бешафқат бўладими?» - деётгандек қарайди.
XLVI. Бироқ сержант Гамба  соатни ростдан ҳам унга  совға қилмоқчига ўхшарди. Фортунато соатга қўл чўзишга журъат қилмади, лекин:
-Нега мени мазах қилаяпсиз? – деди алам билан.
-Худо ҳақи, мазах қилаётганим йўқ. Жаннетто қаерга яширинганини айтсанг бас, бу соат сеники.
XLVII. Фортунато ишонқирамайгина жилмайиб қўйди. Қора кўзларини сержантникига синчковлик билан қадаб, унинг гапларига ишонса бўлиш- бўлмаслигини ўқиб олмоқчи бўлди.
-Шу шарт билан соатни сенга бермасам, елкамдаги эполетларимдан айрилай, - хитоб қилди сержант. – Мана, аскарлар гувоҳ бўлишсин, мен сўзимдан қайтмайдиган одамман.
XLVIII. Шу сўзларни айтаркан, сержант занжирда осилиб турган соатни тобора Фортунатога яқинлаштирар, у боланинг бўздек оқариб кетган юзига тегиб – тегиб  кетарди. Айни пайтда боланинг қиёфасида, қалбида рўй бераётган  соатга эга бўлиш иштиёқи билан мехмондўстлик бурчи ўртасида рўй бераётган кескин кураш ҳам ўз ифодасини топиб турарди. Унинг ялонғоч кўкраги оғир – оғир кўтарилиб тушар, гўё ҳаво етишмай қолаётгандек ҳансираб нафас оларди.
XLIX. Соат эса, ҳамон унинг рўпарасида чайқалар, занжирида айланар, аҳён– аҳёнда боланинг бурни учига тегиб ҳам кетарди. Ниҳоят Фортунато журъатсиз равишда аста - секин соатга ўнг қўлини чўзди, бармоқларининг учи билан соатни ушлади, сержант ҳамон унинг занжиридан ушлаб турган бўлсада,  у ўз кафтларида соат оғирлигини сезди. Рақамлари мовий соат… қопқоғи ҳам ярқираб турибди… Қуёш нурида оловдек ярқираётгандек. Бундай совғани қўлга киритиш васвасасиан воз кечиш амри маҳол эди.
L. Фортунато чап қўлини кўтариб, бош бармоғи билан елкаси оша ўзи суяниб турган пичан ғарамига ишора қилди. Сержант уни дарров тушунди ва соат занжирини учини қўйиб юборди. Энди Фортунато ўзини соатнинг ягона хўжайинидек ҳис қила бошлади. У кийикдек чаққонлик билан ўрнидан сакраб турди-да, ёлланма аскарлар аллақачон тита бошлаган пичан ғарамидан ўн қадам нарига бориб турди.
LI. Тез орада пичан ғарами ичида кимдир ғимирлаб қолди; кейин қонга беланган бир одам қўлида ханжар ушлаганича эмаклаб чиқиб келди; у ўрнидан туришга қанчалик уринмасин, совиган жароҳати бунга имкон бермади ва ағнаб тушди. Сержант унга ташланиб, ханжарини ўша заҳотиёқ тортиб олди. Унинг роса қаршилик кўрсатишига қарамасдан оёқ – қўлларини маҳкам боғлаб ташлашди.
LII. Бир боғ ўтиндай ерда ётган Жаннетто ўзига яқинлашаётган Фотунатога ўгирилди.
…нинг ўғли! – деди у ғазабдан кўра нафрати кучлироқ оҳангда. Бола бирозгина олдин қўлига киритган кумуш тангани унинг олдига ташлади, чунки унга энди ҳаққи йўқ эканлигини ҳис қилганди. Бироқ банди унинг бу қилиғига заррача ҳам эътибор бермади.
LIII. У жуда ҳам босиқ оҳангда сержантга мурожаат қилди:
-Мухтарам Гамба. Мен юролмайман. Мени шаҳаргача кўтариб боришларингга тўғри келади.
-Ҳозиргина такадан ҳам тезроқ чопиб юргандинг-ку, сени қўлга туширганимдан хурсандман, бунинг учун сени елкамга кўтариб, бир миля жойгача чарчамасдан кўтариб боришга ҳам рози бўлардим. Энди эса, ошна, ҳозир сенга дарахт шохларию, плашингдан замбил ясаймиз; кейин, Кресполи фермасига бориб, отлар топамиз.
LIV. – Майли, - деди банди, юввош тортиб. Фақат замбилга, менга қулайроқ бўлиши учун бироз похол ташлаб қўйинглар.
Ёлланма аскарлардан айримлари каштан шохларидан замбил ясаётган, бошқалари Жанеттонинг жароҳатини боғлаш билан банд бўлиб турган пайтда, тўсатдан, маки йўлидаги сўқмоқ бурилишида Матео ва унинг хотини пайдо бўлди.
LV. Аёл каштан ёнғоқлари билан тўлдирилган каттакон қопни кўтариб, қадди букилганича зўрға одимлаб келар, эри эса, қўлидаги ва елкасидаги милтиғидан ўзга ҳечқандай юки йўқ, шахдам юриб келарди. Чунки бу ерда эркак кишиларга қуролдан бошқа бирор нарсани кўтариб юриш уят ҳисобланарди.
LVI. Ёлланма аскарларни кўриб Матео дастлаб улар ўзини қамоққа олиш учун келган деб ўйлади. Бироқ, хаёлига бундай фикр қаёқдан ҳам келақолди? Ё Матео ҳукуматга манзур бўлмайдиган бирор ножўя иш қилиб қўйганмиди? Йўқ, у барчанинг ҳурмат –эътиборини қозонган кишилардан. Ҳукумат одамларининг тили билан айтганда, у аравасини тинчгина ўзи тортиб юрадиган фуқоролардан.
LVII. Бироқ. у айни пайтда ҳам корсикалик, ҳам тоғлик одамлардан бири эди. Ўз хотирасини ковлаштириб кўриб, ўтмишда содир қилган бирор бир гуноҳини: бировни отиб ўлдиришми, чавақлаб кетишми, ёки шунга ўхшаш бирор «майда гуноҳ»дан соқит бўлган  корсикалик-тоғлик кам топилса керак. Аммо Матеонинг виждони ҳар қандай бошқа корсикаликникига нисбатан  покроқ эди.Чунки мана ўн йилдан ошдики, у инсон боласига милтиғини ўқталган эмас. Шундай бўлса-да, у ҳушёр тортиб, зарур бўлиб қолса, ўзини матонат билан ҳимоя қилишга чоғланди.
LVIII. –Хотин! -деди у Жузеппага.-Юкингни ерга қўй ва тайёр тур!
Хотини ўша заҳотиёқ унинг айтганини бажарди. Матео елкасидаги, унга ҳалақт қилиши мумкин бўлган милтиқни олиб хотинига узатди.Қўлидаги милтиқни ўқталганича йўл четидаги дарахтларни паналаб, бирор душманона ҳаракатни сезса, ўзини энг йўғон дарахт панасига олиб, у ердан туриб отишишга тайёр ҳолда уйи томон оҳиста бора бошлади.
LIX. Жузеппа иккинчи ўқланган милтиқни ва ўқдонни кўтарганича эрининг ортидан изма-из келарди. Яхши уй бекаси эри жангга кираётган пайтда унинг милтиғини ўқлаб беришни  ҳам билиши лозим.
Бу тарафда эса Матеони милтиғини ўқталиб, тепкисини босишга тайёр ҳолда эҳтиёткорлик билан яқинлашиб келаётганини кўрган сержант мушкул аҳволга тушиб қолди.
LX. «Мободо, - ўйлади у, Матео Жаннеттонинг қариндоши, ёки дўсти чиқиб қолиб, уни ҳимоя қилмоқчи бўлсачи?Унда унинг икки милтиғидан узилган иккита ўқ ўша заҳотиёқ Азроил мисол иккитамизни руҳимизни афсолософинга жўнатиши туран гап. Қариндошлигимизга қарамай менга ҳам ўқ узиб қолсачи?»
LXI. Шундай хаёллар билан боши қотган Гамба ниҳоят дадил бир қарорга келди – Матеога бир ўзи ёлғиз пешвоз чиқиб, унга эски таниши мисол барча гапни оқизмай – томизмай айтиб беришга аҳд қилди. Бироқ, ўзини Матеодан ажралиб турган қисқагина масофа  унга даҳшатли равишда узундек туюлди.
LXII. –Э-ҳей! Биродар! – қичқирди у. – Аҳволларинг қалай, қадрдон? Бу мен, Гамбаман, қариндошингман!
Матео бир оғиз жавоб қайтармай, жойида тўхтади. Сержантни тинглар  экан,  ўқталиб келаётган милтиғи оғзини оҳиста юқорига кўтара бошлади. Сержант унинг  ёнига етиб келганида, милтиқ осмонга қараб турарди.
LXIII. –Салом, биродар! – деди сержант унга қўлини чўзиб. – Учрашмаганимизга ҳам анча бўлди.
-Салом, биродар!
-Йўл-йўлакай сен билан, ҳамда хотининг Петта билан саломлашай деб келгандим. Бугун роса тер тўкишимизга тўғри келди, бироқ овимиз бароридан келди. Чарчаганимиздан афсусланмасак ҳам бўлади, чунки ҳозиргина Жаннетто Санпьерони қўлга туширдик.
LXIV. – Худога  шукур, зап иш бўпти-да! – хитоб қилди Жузеппа. – У ўтган хафта соғин эчкиларимиздан бирини ўғирлаб кетган эди.
Бу гапдан Гамба қувониб кетди.
-Шўрликкина! – деди Матео. – Оч бўлгандан кейин, нима қилсин!
LXV. – Бу аблаҳ шердай олишди, - давом этди сержант, Матеонинг гапидан бироз энсаси қотиб. - У ўқчиларимдан бирини отиб ўлдирди, у узган ўқ капрал Шардоннинг қўлини мажақлаб ташлади. Ҳа майли, бунга унчалик ачинмайман ҳам. Битта  арзимас одам – француз яраланса-яраланибди-да… Кейин у ярамас шунчалик усталик билан яшириниб олибдики, уни иблиснинг ўзи ҳам қидириб тополмасди. Агар жияним Фортунато бўлмаганида, мен ҳам уни бир умр излаб тополмасдим.
-Фортунато! – қичқириб юборди Матео.
-Вой ўлмасам, Фортунатоми? – такрорлади Жузеппа.
LXVI. -Айтганча, лаънати Жаннетто анави пичан ғарамининг ичига яширинган экан. Жиянчам унинг бу айёрлигини фош қилиб ташлади. Унинг хизматларини тақдирлаб, ажойиб совға юбориши учун жаноб капрал амакисига гапириб бераман. Жаноб прокурорга юборадиган ахборотномада эса, унинг ва сенинг номинг албатта бўлади.
-Минг лаънат! – деди Матео эшитилар – эшитилмас.
LXVII. Улар аскарларнинг ёнига қайтишди. Жаннетто аллақачон жўнашга тайёр ҳолда замбилда ётарди. У Матеони Гамбанинг ёнида кўриб, ғалати истеҳзо билан кулиб  қўйди. Кейин уй томонга юзини буриб, остона томонга тупирди.
-Сотқиннинг уйи! – деди у ижирғаниб.
LXVIII. Ўлимни бўйнига олган кишигина Фальконга нисбатан «сотқин» деган сўзни айтишга журъат қилган бўларди. Бундай ҳақоратга у ўша заҳотиёқ ханжарининг биргина зарбаси, ҳа, биргина бошқа такрорланмайдиган  зарбаси билан жавоб қайтарган бўларди. Аммо Матео бошига оғир кулфат тушган кишидек қўлларини пешонасига тираш билан чекланди.
LXIX. Фортунато отаси келаётганини кўрибоқ уйга кириб кетганди. Орадан кўп ўтмай, у бир коса сут кўтариб, ичкаридан чиқиб келди ва ерга тикилганича уни Жаннеттога узатди.
-Яқинлашма менга! -ҳайқириб юборди банди, гулдироқ овоз билан. Кейин ўқчилардан бирига юзланиб, илтимос қилди:
-Ошна, менга ичишга сув бер.
LXX. Аскар сувлиғини унинг оғзига тутди ва банди яқиндагина ўзи билан отишган одамнинг қўлидан сув ичди. Кейин у қўлларини орқасига қайириб эмас, кўкрагига қўйиб қайта боғлашларини илтимос қилди.
«Қулайроқ ётишни маъқул кўраман», - деди у.
LXXI. Унинг илтимосини бир зумда бажо келтиришди, кейин сержант қўзғалишга ишора бериб, Матео билан хайрлашди, ундан садо чиқмагач, сайҳонлик томон тез – тез юриб кетди.
LXXII. Орадан ўн дақиқача вақт ўтсада, Матео ҳамон миқ этмас, бола хавотирли назар билан гоҳ онасига, гоҳ отасига термуларди. Отаси эса, милтиғига суянганича қаҳр–ғазабини босганича ўғлига тикиларди.
LXXIII. – Қадам олишинг чакки эмас! – деди Матео ниҳоят, ўта хотиржам, бироқ бу одамни таниганлар учун учун ўта даҳшатли оҳангда.
-Отажан!–қичқириб юборди бола. Унинг кўзларидан ёш тирқираб, худди отасининг оёқларга тиз чўкмоқчи бўлгандек, олдинга бир қадам ташлади.
-Қимирлама! – ҳайқирди Матео.
Бола ҳўнграб  йиғлаганича, отасидан бир неча қадам нарида тошдек қотиб қолди.
LXXIV. Жузеппа уларга яқинлашди. У Фортунатонинг кўйлаги остидан чиқиб турган соат занжирини кўриб қолиб, жаҳл билан сўради:
-Бу соатни сенга ким берди?
-Сержант тоғам.
Фалькон соатни юлқиб олди-да, жон- жаҳди билан тошга урди. Соат майда – майда бўлиб кетди.
LXXV. –Хотин!–деди у.–Шу бола мендан бўлганми?
Жузеппанинг буғдойранг чеҳраси пишган ғиштдек қизариб кетди.
-Нималар деяпсан, Матео? Бу гапни кимга гапираётганингни биласанми?
-Демак, бу бола авлодимиздан чиққан биринчи сотқин эканда?
LXXVI. Фортунатонинг ҳўрсиниб, ҳиққиллаб йиғлаши тобора авж олди. Фалькон эса, силовсинникига ўхшаш кўзларини ҳамон ундан узмасдан тикилиб турарди. Ниҳоят у милтиғи қундоғи билан ерни бир урди-да, уни яна елкасига осди ва Фортунатога орқасидан юришни буюриб, макига олиб борадиган йўлга тушди. Бола итоат қилиб унга эргашди.
LXXVII. Жузеппа Матеонинг орқасидан чопиб унинг қўлларига ёпишди.
-У  ўз пуштикамарингдан бўлган ўғлинг, ахир! – деди у титроқ овозда, худди унинг қалбида нималар бўлаётганини ўқиб олмоқчидек қора кўзларини эриникига қадаб.
-Йўлиман қоч! – деди Матео. – Мен унинг отасиман!
LXXVIII. Жузеппа ўғлини қучиб ўпди-да, йиғлаганича уйга кириб кетди. У Биби Марям сурати қаршисига тиз чўкиб, астойидил ибодат қилишга киришди. Бу орада Фалькон сўқмоқ бўйлаб икки юз қадамча юриб, чоғроққина жарликка тушиб тўхтади. У милтиқ қўндоғи билан ерни уриб кўриб, юмшоқлигига ва ковлаш осон эканлигига, бу ер ўз ниятини амалга ошириш учун қулай эканлигига ишонч ҳосил қилди.
LXXIX. – Фортунато! Анави катта тошнинг олдига бориб тур.
Унинг буйруғини бажарган Фортунато илтижоли тиз чўкди.
-Ибодат қил!
-Ота! Отажон! Мени ўлдирманг!
-Ибодат қил! – ҳайқирди Матео, ғазаб билан.
LXXX. Бола дудуқланганича ҳиққиллаб «Pater» ва «Credo» дуоларини ўқиди. Ҳар бир дуонинг охирида отаси қатъий оҳангда «омин» деб турди.
– Билган дуоларингни ҳаммаси шуми?
-Отажон! Мен яна «Ave Maria» ва холам ўргатган литанияни биламан.
-Улар жуда узун дуолар… Майли, ўқийқол.
Бола литания дуосини тугаллар экан овози бутунлай сўниб қолди.
-Тугатдингми?
-Отажон! Раҳм қилинг! Мени кечиринг! Энди ҳеч қачон бундай қилмайман! Жаннеттони авф қилишини капрал амакимдан ялиниб сўрайман.
LXXXI. Бола ҳамон алланималарни деб ғудранарди. Матео милтиғини  мўлжалга оларкан, «Сени ҳудонинг ўзи кечирсин!» деб қўйди.
Фортунато жон–жаҳди билан сапчиб туриб, отасининг тиззаларини қучмоқчи бўлди, аммо улгурмади. Матео тепкини босди, бола жонсиз ҳолда йиқилиб тушди.
LXXXII. Матео ўғлининг жасадига қайрилиб ҳам қарамай, гўр қизигани белкурак олиб келиш учун сўқмоқдан уйи томон йўл олди. Бир неча қадам юриб улгурмай, ўқ овозидан хавотирланиб югуриб келаётган Жузеппага дуч келди.
LXXXIII. – Нима қилиб қўйдинг! – қичқирди аёл.
-Адолат қарор топдирдим!
-У қаерда? 
-Жарликда. Уни ҳозир кўмаман. У насроний сифатида, имони ўзида кетди. Унинг хотирасига жаноза ўқиттираман. Куёвим Теодор Боянкага одам юборинглар, бизникига кўчиб келсин…

 

АБДУМУРОД  КЎЧИБОЕВ