Баёзи Ҳазиний. Хазиний - МУРАББАЪЛАР |
3 дан 7 сахифа
* * * Мустафога дунё вафо қилмади, Зикриёга дунё вафо қилмади, Анбиёга дунё вафо қилмади, Авлиёга дунё вафо қилмади. Абу Бакру Умар, Усмон, Алини, Зуҳра бирлан Ҳасан, Ҳусайн ал валини, Олди ажал барча мурсал-набини, Муртазога дунё вафо қилмади. Қаён кетти ўттуз уч минг саҳоба Ким, юттилар ҳасрат бирла хуноба, Дунё эрур бир работи хароба, Раҳномага дунё вафо қилмади. Ғавсул Аъзам авлнёлар раҳбари, Ул Муҳаммад умм.атини ғамхори,- Масиҳога жон бағишлар гуфтори, Муттакога дунё вафо қилмади. Тоҳирни кўр, Зуҳрога дил боғлади, Ишқ ўтиға юрак-бағрин доғлади, Тиғ устида ўлмоқлиғин чоғлади, Ул шаҳлога дунё вафо қилмади. Ул Мавлавий Жомий билан Ҳамдамим, Мирзо Ҳусайн дер эрдилар маҳрамим, Баҳром айтур, дилу жон-Гуландомим, Ҳазинийга дунё вафо қилмади. * * * Умид бирлан келибдурмиз остонага, Назар солинг бағри куйган девонага, Хонумону молу жондин бегонага, Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг. Фарғонанинг тарбияти сиздан эрмиш, Ҳар ҳожатманд муродини тилаб келмиш, Зиёратга келиб, бунда йиғлаб турмиш, Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг. Шафқат қилинг ҳар талабда келганларга, Келолмайин бемор бўлуб ётганларга, Назар солинг бир йўл келиб кетганларга, Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг. Ҳар ким келса ихлос бирлан, навмид кетмас, Умидим кўп, шу бандага гуноҳ битмас, Иншооллоҳ, икки дунё хор анламас, Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг. Ўз исмингиз халқ ичинда Шоҳ Жалил, Олиб келган сабза барги бизга қалил, Езиб келган рисолангиз бизга далил, Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг. Бобонгиздур Мадинада ҳақ Мустафо, Муттаконгиз Усмон каби кони ҳаё, Ҳазинийдур ғуломингиз ожиз гадо, Шоҳ Жалил, Подшоҳ пирим, мадад қилинг. * * * Олам аро ёздинг ани шуҳратин Санга яқин кимки тутса миллатин Сан суярсан бешак ани умматин, Раҳматингдин бизни раҳо қилмағил. Абу Бакру Умар, Усмон, Алини, Соқий эттинг кавсарингга Алини, Бизга раҳбар қилдинг шундоғ набини, Ҳурматидин бизга жазо қилмағил. Ҳасан-Ҳусайн, Хайруннисо ҳурмати, Бандам дегил, кулл анбиё ҳурмати, Авлиёйи аҳли ризо ҳурмати, Ҳазинийға фардо жазо қилмағил. Бир ёр учун тонгла расво қилмағил, Шармандайи рўзи жазо қилмағил, Номасияҳ, воҳасрато қилмағил, Тонгла сафи қавми тарсо қилмағил. Мустафони бизға қилдинг паямбар, Шафқатлари биз осийға баробар, Умматларға пушту паноҳи маҳшар, Расулингни биздин жудо қилмағил, |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |