Баёзи Ҳазиний. Хазиний - ҒАЗАЛЛАР |
2 дан 7 сахифа
Жаҳони бевафодин охири бир кун кетар бордур, Бу дунё бир работ, ҳар ким қўнуб бир-бир ўтар бордур. Ишонма боғу роғинг, молу мулку тахту бахтингга, Қуёшдин ибрат олғил, турмайпн охир ботар бордур. Агар минг йил умр кўрсанг, жаҳонға подшо бўлсанг, Бўлуб хоки мазаллат, гўр аросида ётар бордур. Ибодат айлағил тангриға доим, ухламай тунлар, Имонингни саломат элтгали неча хатар бордур. Иигитлик даврини сургил, қариб тоат қилурсан деб, Савобингға худо муҳтож эмас, деб ўргатар бордур. Ҳазиний, бандаликда, бас юрурсан бехабар, ғофил, «Кироман котибайн»ким хайру шаррингни битар бордур. * * * Истаса ҳар ким худони, кўнгли вайрондин топар, Тун саҳарларда ва ё ул чашми гирёндин топар. Лайли Мажнундин хабар олмоқни қилса муддао, Ошиқи саргаштани оҳ ила афғондин топар. Кетти Байтуллоға Адҳам тахту бахтидин кечиб, Жомайи пашминасин саҳрода чўпондин топар. Юсуфим деб йиғлар эрди, байтул-аҳзонда мудом, Яъқуб ўғлини сўраб гар Мисри султондин топар. Оқилу донода йўқтур заррача айшу ҳузур, Бу жаҳон нашъу намосин сўрса, нодондин топар. Суҳбати Ҳизри набини қилса ҳар ким орзу, Мисли ул Мусо Калимдек оби ҳайвондин топар. Ёр васли қуфлини гар истаса мифтоҳини, Жустужў қилса киши, албатта ҳижрондин топар. Мисли ул Вайсул-Қаран чўлларда тутмишман ватан, Истаса ҳар ким Ҳазинийни регистондин топар. * * * Сано айтиб худоға андалиб сўйи чаман йиғлар, Қаерда жойи махфий бўлса, ул айлаб ватан йиғлар. Жудо бўлса кишиким Юсуфидин пири Канъондек, Фироқ ўтиға ўртаб, сокини байтул-ҳазан йиғлар. Жаҳондин кетти Яҳё гирядин тўхтатмайин кўзни, Биёбонда мисоли ҳақни деб, Вайсул-Қаран йиғлар. Ризо бўлса ўшал Айюби собирдек балосига, Адо айлаб вужудин кирмга, мажруҳ бадан йиғлар. Ки «Ва-л ябку касиран» маънисини ўйлаган одам Ҳаёти ичра кулмай, барчадин тарки ватан йиғлар. Яратган холиқидин ўзгасини суймаса ҳар ким, Худодин ҳарна келса, мисли ул дашти миҳан йиғлар. Тирикликда, Ҳазиний, ҳар киши фикрини қилмабдур, Агар ўлса, ани ҳолиға гўр ичра кафан йиғлар. * * * Неча доноларни нодон айлади ишқи мажоз, Ёрни кўйида сарсон айлади ишқи мажоз. Ҳар киши Мажнун бўлуб, Лайлини гар қилса талаб, Масканин дашту биёбон айлади ишқи мажоз. Теша урди Қўҳкан Ширинни ҳажрида мудом, Ваъдайи васлида бежон айлади ишқи мажоз. Тоҳири ғурбаткашида ўлди Зуҳро кўйида, £ри рухсорин қизил қон айлади ишқи мажоз. Шайхи Санъондек дилини бўйниға зуннор осиб, Ҳукми тарсобача хукбон айлади ишқи мажоз. Юсуфим деб йиғлатиб Яъқубни қирқ йилғача, Манзилини байтул-аҳгон айлади ишқи мажоз. Ҳосил этмасдин Зулайҳо матлабин жононидин, Охири зиндони бўҳтон айлади ишқи мажоз. Эй Ҳазиний, мавлавий Жомий билан Ҳамдамни кўр, Ул Хусайн Мирзони туғён айлади ишқи мажоз. * * * Гунаҳга тавба айлаб, эмди тоат қилмасам бўлмас, Хатою маъсиятларга надомат қилмасам бўлмас. Абас ўтти йигитлик, сад дариғо, бехабарликда, Ғаниматдур, тирикликда ибодат қилмасам бўлмас. На юз бирла борурмиз туҳфасиз ҳақ қошиға фардо, Ҳаётим борича эмди, ибодат қилмасам бўлмас. Сулуким — Қодирия, раҳбаримдур пири пироним, Саҳарлар зикри оллоҳуни одат қилмасам бўлмас. Юруб нафсим учун шул вақтқача, тоатни тарк эттим, Қаноат шаҳриға бориб, тижорат дилмасам бўлмас. фужуру фисқу исёним халойиқлар аро шуҳрат, Мадина, Маккатуллони зиёрат қилмасам бўлмас. Эгосиз ит каби умрум ўтубдур дарбадарликда, Ҳазиний ихтиёри эмди, ҳижрат қилмаеам бўлмас. * * * Кимда дард йўқтур, билинг, ҳаргиз давони истамас, Кўрса Луқмонни агар, андин шифони истамас. Тушса ҳар кимни дилиға заррае ишқ ўтидин, Тарк эта-р ҳою ҳавас, ғайр аз худони истамас. Ҳақ расулнинг пайравида бўлмаса, уммат деманг, Рўзи маҳшарда шафоат Мустафони истамас. Адлиға забт айлади вақти халофатда Умар, «Жомиъ ал-Қуръон» ўшал кони ҳаёни истамас. Ул Алишери худо Дулдулсувори лофато, Шаҳсувори арсайи Хайбаркушони истамас. Ҳақ канизн эрдилар, Заҳро ўшал олийнасаб, Мустафони қизлари Хайруннисони истамас. Бул Ҳазиний кўнглида ихлоси ул майхонадин, Дўзах ўтиға ушандоғ мубталони истамас. * * * Ўйласам, маҳбубима оламда жонон ўхшамас, Жаннат ичра ҳуру ғулмон, балки ризвон ўхшамас. Бир ажаб маъшуқае монанди йўқтур, беназир, Эҳтимоли бор, Юсуфдин бўлак жон ўхшамас. Ул замонлар чашми Мажнун бирла кўрмас Лайлини, Зарра тушса ишқ, кўз ёшиға борон ўхшамас. Ҳар нечук дарду аламдин ёр савдоси муҳол, Марҳами ёрин висоли, бошқа дармон ўхшамас. Мусиқий минқори қумри, андалиб савтин нетай, Нола қилса нағмайи Довуди хушвон ўхшамас. Найларам, дарду алам тортмоқдин ўзга чора йўқ, То Ҳазиний, топмасам васфини, девон ўхшамас. * * * Қаю жонлик жаҳонға келса, охир ўлмайин қолмас, Тирикликда халойиқ бир-бири қадрини билмас. Ажаб мотамсаро дунё эрур, поёни йуқ, билсам Ки, сан дунёға мағрур ўлмағил, ҳаргиз вафо қилмас. Аёғинг остиға боқғил, ҳамма ер ичра пинҳондур, Манам шундек бўлурман, деб сани парвойинга келмас. Лаҳад ичра ётурсан, ёзу қиш ўтгонини билмай, Уғул-қйз, ёру дўстинг бир келиб сандин хабар олмас. Сан ўлган сўнг ҳама фарзандларинг молингни олғайлар, Сани ҳолинг нечук кечгай қаро ерда, булар билмас. Улум ёшу қари, шоҳу гадоларға баробардур, Билинг, жон олғучи элни назарга заррача илмас. Бу беш кунлик умрға жою манзил ҳам керакмасдур, Улумни ўйлаган одам бу дунёга назар солмас. Жаҳаннам оташини, гўр азобин ўйлаган одам Сиротул-мустақимдин ўтмагунча йиғлагай, кулмас. Ҳазиний, охиратга ҳар киши имон билан борса, Ушал ерда ани сан англагил, ўлган била ўлмас. * * * Бу ўгар дунёга, дўстлар, боғу бўстонинг ғалат, Барчани ташлаб кетарсан, кўшку айвонинг ғалат. Ҳар киши дунёға келди, охири бир кун кетар, Тоат этмай доимо беҳуда юргонинг ғалат. Уйлагилким, кеттилар деб жумлаи хешу табор, Бир куни сан ҳам кетарсан, мунда тургонинг ғалат. Англагил, шоҳу гадоларга баробардур ўлум, Қил сафар асбобини, беҳуда юргонинғ ғалат. Тўша олмасдин борур бўлсанг худони олдиға, Туҳфа келтурдингму, деб сўргонда армонинг ғалат. Эй Ҳазиний, бу насиҳатга киши солса қулоқ, Муддаийлар санга айтур, ҳарна айғонинг ғалат. * * * Қўйди ҳам кўксум аро юз минг жафоларни фироқ, Ажратиб биздин яна кўп ошноларни фироқ. Водариғо, ҳасрато, кетти ҳама аҳбоблар, Ҳам жудо этти яна хеш-ақраболарни фироқ. Лоф уруб, олам — мани мулкум, деган шаҳлар қани? Қўймагай охир, билинг, шоҳу гадоларни фироқ. Дардиға топмай даво, кетти Фалотундек ҳаким, Олди ер қўйннға кўп ақли расоларни фироқ. Аҳмади Мухтор кеттилар жаҳондин, дўстлар, Юз йигирма тўрт минг ҳам авлиёларни фироқ. Шоҳ бўл, хоҳи гадо, дунё вафо қилмас санго, Барчамизни қўймағай ҳам раҳнамоларни фироқ. Эй ёронлар, билсангиз, дунё эрур қўҳна работ, Хотун, эркак қўймагай ҳам ёш балоларни фироқ. Хонақода ўлтуруб зикр айлаган шайхлар қани? Жонини олди, билинг, кўп авлиёларни фироқ. Нақди умрингни дилингга олгуча тоатда бўл, Эй Ҳазиний, айтасан зикру саноларнн фироқ. * * * Байтул-аҳзоним сори Юсуф каби зебоча кел, Сабзаларнн яшнатиб, гулзор аро раъноча кел. Мисли Мажнундек биёбонларда юрсам оҳ уруб, Ҳоли зоримни кўруб, лутф айлабон Лайлоча кел. Остонинг ёстониб ётсам, ўшал Вомиқ каби, Чун тағофул айламай, ҳар дамда бир Узроча кел. Ҳам чунон Фарҳод каби тоғларни кезсам неча йил, Мисли Ширин қўлида бир ханжари бурроча кел. Эҳтиёт айлаб ўзинг, эл кўзидин пинҳон қилиб, Билмасун ул шум рақиблар, қилмайин ифшоча кел. Хоҳ қишлоқ, хоҳ шаҳарда, майли, юрсанг тўффилик, Кечаси кокул солиб, базм айлашиб, дурроча кел. * * * Қоматингни кўрсатиб, ёр этдингу раҳм этмадинг, Ман ғарибга суҳбатинг бор этдингу раҳм этмадинг. Ваъдалар айлаб дединг, доим санго айлай вафо, Аҳду паймон синдуруб, хор этдингу раҳм этмадинг. Дилдаги ҳасратларимни айтмоқа ҳамдард йўқ, Манга мунча жабр ила кор этдингу раҳм этмадинг. Ибтидоий кўрганимда илтифот этмай, яна Чулғамоқға анкабут, тор этдингу раҳм этмадинг. Неча муддат ошноликни бажо айлаб, яна Эмдиликда на сабаб? Зор этдингу раҳм этмадинг. Дор айлаб Мансури Халлождек остурмоқа, Бу жудолик риштасин, дор этдингу раҳм этмадинг. Нуқтадонлар токи билсун деб Ҳазнний ҳасратин, Аҳли дониш масканин, тор этдингу раҳм этмадинг. * * * Товус каби маҳваш, мастона хиромон қил, Рафторинг аро жилванг эт, барчани ҳайрон қил. Васлингни умидида юрсун ҳама қон йиғлаб, Ҳар ваъдае васлинга фурқат ила ҳижрон қил. Хавф ила фароғат йўқ, ўйлаб, ўйима етмай, Арзимни баёни айлай, бу мушкилим осон қил. Ул қадди ниҳол узра зебо ики норингдин Ким, онинг талабгори, жононинга эҳсон қил. Ноз ила тағофулни тарк эт, бу Ҳазинийға, Бир кеча висолингга, ҳо, бир, ука, меҳмон қил. * * * Халилдек оташи Намрудга кирсам, ўлса гулзорим, Ҳимоят анлагай холиқ, ўзи бўлса харидорим. Чиқибон куҳи Турга, «раббано» деб ман садо қилсам, Нидойи «лантаро»никим манго еткур Сатторим. Бошимға арра қўйса. Зикриёни зикрини айтсам, Худоға маъқул ўлғайму мани бу феълу атворим. Ушал Яҳё каби чўллар аро оҳу наво қилсам, Эгамни даргаҳига манзур ўлғайму мани зорим? Вужудимға тушуб қуртлар ўшал Айюби собирдек, Қазосиға ризо бўлсам, манго раҳм этса Ғаффорим. Кечибон тахту бахтимдин ўшал Иброҳим Адҳамдек, Чақиргайму гадоликка қиёмат кун талабгорим? Фироқи Лайли бирлан йиғласам монанди Мажнундек, Келиб ҳолимни сўрганму ўшал кун жодуваш ёрим? Илоҳо, Мустафони ҳурматидин кеч гуноҳимни, Ҳазиний осийман, авф эт, хатога кетса гуфторим. * * * Мани мажнун ҳамиша ёр учун хунобалар юттум, Бўлуб оворалар, дилдор учун хунобалар юттум. Фироқида ўтуб умрум, муяссар бўлмади асло, Ҳама меҳнатларим бекор учун хунобалар юттум. Бўлуб Мажнунга монанд, дашту саҳрода чекиб ғурбат, Висоли Лайлиға ман зор учун хунобалар юттум. Қалам ёзган экан, рўзи азалда манга кулфатни Ки тақдири азалда, ёр учун хунобалар юттум. Машомимға етушмас бўйи роҳат, турфа ҳайронман Иложин топмайин, ҳайрон учун хунобалар юттум. Бу оламға келиб, бир лаҳза хуррам бўлмади кўнглум, Фалакни кулфати бисёр учун хунобалар юттум. Ғаму ҳасратларимни фош этай деб, эй биродарлар, Ҳазиний, бир неча ашъор учун хунобалар юттум. * * * Хонқизу Чимёнда ҳоло Тожи бирла Тожихон, Балки олам нчра танҳо Тожи бирла Тожихон. Ул Қаровултепалик, Ҳонқнз ҳоло маскани, Жўра ул қўзиға уко, Тожи бирла Тожихон. Лаблари лаъли Бадахшон, тишлари дурри Адан, Хуштакаллумликда гўё Тожи бирла Тожихон. Қудрати билан мусаввир, улки чекмиш сувратин, Дилраболар ичра барно Тожи бирла Тожихон. Бир ажаб маҳбубае, маъшуқалардин беназир, Бўлмағай ёр мунч"а зебо, Тожи бирла Тожихон. Кўрса зоҳидлар агар, тақво яқосин чок этиб, Солгуси бошига савдо Тожи бирла Тожихон. Қошларин кўрган киши айлар гумон янги ҳилол, Оҳубарра, чашми шаҳло Тожи бирла Тожихон. Иқлими Фарғона Зуҳродин топармиш тарбият, Бул сабаб ҳамтоси Зуҳро, Тожи бирла Тожихон. Ота бирлан онаси ким, қайда деса жойингиз, Бўлиси Оқилға фуқро Тожи.бирла Тожихон. Дилраболар суҳбатин топтум, адувсиз топмадим, Бул Ҳазинни қилди шайдо Тожи бирла Тожихон. * * * Қадримга етмас бир неча нодон, Айлар жафолар бизларга чандон. Вола бўлубман гулдек юзига, Мисоли булбул қилурман афғон. Лозим эмасму бизларга шафқат, Арзимни айтай, ёримни кўргон. Додимга етсун ул шўхи золим, Бошиға тушсун, гар бўлса осон. О.ҳим тутуни оламни тутгай, Гар келса раҳминг, чиқмай туруб жон. Шод айлагайму суйган қулини? Бўлгай рақиблар ер бирла яксон. Хам бўлди қадднм ҳасрат юкидин, Бир йўқламайдур кулфатга солгон. Эл ичра бўлдум мажнуни беҳуд, Куйдургай оҳим дашту биёбон. Нодонлиғимдин домиға туштум, Ҳазиний янглиғ борму адашгон. * * * Жаҳонда ман каби дўстлар, залилу хор бўлғайму, Бу ғам гирдобида мандек дили афгор бўлғайму. Давом ҳасрат аро қолган, яна ҳар кечаю кундуз, Бу олам ичра мандек кўзлари хунбор бўлғайму. Ман эмди қайси бир дардимни элга айлайин изҳор, Туганмас дардга қолган бир манингдек зор бўлғайму, Чунон ғамбодадурман, бир дам орому қарорим йўқ, Бу кўнгул овлагудек бир дили хушёр бўлғайму. Фалак бошимга солди юз туман жабру жафоларни, Қани, шул вақтларда соҳиби асрор бўлғайму. Дилим бўлди хароб, ҳар лаҳза ғам ҳам изтироблардин, Юрогим ғилу ғашдин йўқ қилурга ёр бўлгайму. Агар ёдимга тушсаким, бўлурман мисли Мажнундек Ки, бир Лайли ғамида ман каби бир хор бўлғайму. Қилурман тун-саҳарлар тўти янглиғ оҳу афғонлар, Юзум чун заъфарон янглиғ ҳамиша зор бўлғайму. Худовандо, Ҳазинийнннг гуноҳин мағфират айлаб Ки, дохил жаннати «ин таҳтаҳ ал-анҳор» бўлғайму. Сиз ани одам деманг, кўнглида ҳиммат бўлмаса, Балки имони хатарлик, анда ғайрат бўлмаса. Кимки.коҳилдур, билинг, ҳамду санода хордур, Мўъмини содиқ эмас ул, танда журъат бўлмаса. Қони бўлса қатра найсон гар, садаф дурр бўлғуси, Бадниҳоде қолгуси, анда қаноат бўлмаса. Ҳотами Той кофир эрди, куймади дўзахда, бил, Куйдурур эрди эгам, анда саховат бўлмаса? Фоний дунёдин лаҳадга дастхоли бормагил, На қилур холиқ сани, туҳфанг ибодат бўлмаса? Жон берар вақтида шайтондин ўзинг қил эҳтйёт, Бандалик номинг ғалат, имон саломат бўлмаса? Халқ аро расво бўлубман деб, Ҳазиний, ғам ема, Етмагай ҳеч ким саломатга, маломат бўлмаса? * * * Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг отқунча, Уртаб юрагим, жисмим бирёна тонг отқунча. Ман Вомиқ-у Узро — сан, васлингга етолмасдин Ҳар кеча қароргоҳим остона тонг отқунча. Раҳм айла бу ҳолимға, эй кўзлари хуморим, Ҳажрингда бу кўнгуллар вайрона тонг отқунча, Ҳеч кимға деёлмасман бу арз ила ҳолимни, Қонға жигарим тўлди гирёна тонг отқунча. Хилватда агар кўрсам, сиррпмни баён айлаб, Сан бирла бўлай анда ҳамхона тонг отқунча. Ахшомда жамолингни шамъини мунаввар қил, Айтай санга ҳолимни, парвона тонг отқунча. Найлайки, иложим йўқ, ҳар кўчада йиғларман, Тор ўлди Ҳазинийға Фарғона тонг отқунча. * * * Эй банда, худо йўлида тоатни унутма, Рўзу шабу ҳар лаҳза, ибодатни унутма. Жон борича излаб, туну кун ҳақни ризосин, Албатта, биродар, бу насиҳатни унутма. Бу фоний жаҳон айшиға мағрур бўлубсан, Дийдори худо бирла у жаннатни унутма. Минг йил яшасанг, охири бир кун ўладурсан, Охир бўласан, хоки мазаллатдга унутма. Ҳеч кимға вафо қилмади, дунёни билурсан, Санго келадургон у кун, навбатни унутма. Эй одамийзод, аслингу наслинг сани туфроқ, Ялғуз ётар бирла қиёматни унутма. Шукр айла, Ҳазиний, сани оламға келтурди, Инъоми худо, ризқ ила неъматни унутма. * * * Умидим шул қиёматда, шафоат осий умматга, Ушал рўзи аломатда, шафоат осий умматга. Лаҳаддин бош кўтаргай, аввалину охирин ул кун, Турар барча надоматда, шафоат осий умматга. Ҳама гўр бошида йиғлаб, кафан бўйнида ўлтургай, Ошиб ваҳми ниҳоятда, шафоат осий умматга. Малоик одам ўғлини сўрар саҳройи маҳшарга, Турарлар анда ҳасратда, шафоат осий умматга. Тарозуға солиб аъмолимизни, анда кўрсатгай, Қолиб ваҳму хижолатда, шафоат осий умматга. Худо қози бўлуб, сўрсаки биздин неку бадликни, Туруб тахти адолатда, шафоат осий умматга. Ҳазиний, шукр қилса ҳар киши, Аҳмадга умматдур, Жаҳим аҳли шақоватда, шафоат осий умматга. * * * Худони ёди бирла йиғлагил шому саҳарларда, Яқонгни чок этиб, сан йиғлагил шому саҳарларда. Фиғон айлаб, гуноҳинг ваҳмидин қўрқуб, надомат қил, Алам ўтиға бағринг доғлагил шому саҳарларда. Аё толиб, ўзингни ташлагил ҳақни ризосиға, Риёзат пўтасини боғлагил шому саҳарларда. Аё, эй бехабар одам, ўлумни ёд қшшассан, Кетиб хешу таборинг, ўйлагил шому саҳарларда. Сирот ул-мустақим отлиғ йўлунгда бир хатар бордур, Утарни, эй биродар, кўзлагил шому саҳарларда. Жаҳаннамни азобидин ўзингни қутқарай десанг, Тилингни маъсиятдин сақлагил шому саҳарларда. Ики олам муродиға етай деб орзу қилсанг, Ҳазиний, роҳи Бағдод кўзлагил шому саҳарларда. * * * Мисли Мажнуи Лайлидек девона бўлсам кошки, Ер учун олам аро афсона бўлсам кошки. Дайр аро пири муғон, ман телбага сунса шароб, Боданўшини, сокини майхона бўлсам кошки. Жоми ваҳдатда муҳаббат шарбатидин нўш этиб, Маст ўлуб. идрокдин бегона бўлсам кошки. Шиблийдек рақс айласам ҳар кўчаю бозор аро, Ишқ ўтиға ўртаниб бирёна бўлсам кошки. Мулку ашёдин кечиб кетсам, ёронлар, бенишон, Эл кўзидин бир йўли пинҳона бўлсам кошки. Заррача қилса тажалли, тангри дийдорин кўрўб, Тоқат этмай Турдек сўзона бўлсам кошки. Кимки дарёйи муҳаббатға чўмар, ғаввосдур, Ман, Ҳазиний толиби дурдона бўлсам кошки. * * * Ул шўхи ситамгарлар ҳажрида адо қилди, Ҳасрат юкини ортти. қаддимни дуто қилди. Муғбача шаробидин бир коса тўло ичтнм, Аввалда қилиб бехуд, ақлимни кўто қилди. Шиблийни кўринг, дўстлар, нўш этти шаробидин, Боши қизишиб, ул дам рақс ила симо қилди. Май ичсалар ошиқлар, зоҳид қиладур таъна, Мансур каби орифға юз жавру жафо қилди. Ишқ лашкари қасд этса, ҳолингни хароб айлар, Адҳам каби шаҳларни охирда гадо қилди. Ут айла вужудингни ишқида самандардек, Шамъ мавжиға парвона жонини фидо қилди. Раҳм этмади Юсуфға, Канъонда наби эрди, Байтул-ҳазан этмоқға Юсуфни жудо қилди. Илмингга ҳаво қилма, тоатга бино қўйма, Кўрдингму такаббурни, Шайтонни сиво қилди. Бир боқиши-ла маҳваш, қалбимға назар солди, Сайқал берибон дилни, кўнглумни сафо қилди. Ботинда ўлуб эрдим, зоҳирда тирик аммо, Исо келибон, Қум деб, ҳаққимға дуо қилди. Дилхаста Ҳазиний, сан ҳар дамда фиғон этма, Бошингга бу савдони албатта Худо қилди. * * * Вафо қилмас жаҳон бизгаки, ул одам ато ўтти, Кўринг, икки жаҳонни сарвари ул Мустафо ўтти. Кеча-кундуз расулуллоҳни олдидин жудо бўлмас Абу Бакру Умар, Уомон, Алийи Муртазо ўтти. Улум чанголидин охир қутулмас жону жонварлар, Нечукким, ул Ҳасан бирлан Ҳусайни Карбало ўтти. Жаҳондин анбиёю авлиё йиғлаб кеча-кундуз, Утурмиз, деб ўлумни ваҳми бирлан мубтало ўтти, Улумни дастидин, дўстлар, юрак-бағрим кабоб ўлди, Нечукким, келди навбат бизга, ул ота-ано ўтти. Кўринг, бу «нтизору хастадил айлаб Ҳазинийни, Юруб дер дарбадар доимки, умри бебаҳо ўтти. * * * Сиза жон фидо, ё ҳаёт аи-набий, Қилай ман гадо, ё ҳаёт ан-набий. Отингиз — Муҳаммад, расули худо Ки, сиз Мустафо, ё ҳаёт ан-набий. Ки, хайрул-башар, саййид ал-мурсалин, Рисолатпано, ё ҳаёт ан-набий. Мани осийни еткурур равзага Қачон ул худо, ё ҳаёт ан-набий? Тавоф айласам хонайи Каъбани, Будур муддао, ё ҳаёт ан-набий. Қолай «Жаннатул-Бақя» хокида ман Ки, етса қазо, ё ҳаёт ан-набий. Ҳама умматингиз умид айлашур Ки, рўзи жазо, ё ҳаёт ан-набий. Ҳазиний дуоси бўлурму қабул, Бу ғарқи гуно, ё ҳаёт ан-набий?! |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |