Facebook
Лайли ва Мажнун. АЛИШЕР НАВОИЙ - 7 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Лайли ва Мажнун. АЛИШЕР НАВОИЙ
2
3
4
5
6
7
Ҳамма саҳифа


XXXVI

Ишқ таърифидаким, айнининг нурлиг тоби туфрогни «айн» қилур ва шинининг шароралиг шуъласи кўнгуллар хайлига шайн солур ва қофининг гаронсанг тоги ҳар кимга юкланса нобуд этар ва нуқталарининг тоза доги ҳар чок кўнгулга тушса лоланинг беш баргидек қонга бўяр

Э ишқ, ғариб кимиёсен,
Бал ойинаи жаҳоннамосен.

Ҳам зотинга дарж кимиёлиқ .
Ҳам ойинаи жаҳоннамолиқ.

Буким сангадур бу иккидин зот,
Бир-бир қилайин икисин исбот.

Қилдим эса кимиё хитобинг
, Андин ҳам эрур бийик жанобинг.

Берди анга бу натижа гардун,
Ким мисга етишса қилғай олтун.

Инсонники халқ қилди халлоқ,
Йўқ тийнат анга бағайри туфроқ.

Сенким анга ошнолик эттинг,
Туфроққа кимиёлиғ эттинг.

Олтун қилдинг узорин онинг
Балким тани токсорин онинг.

Бу навъ ила доғи қилмадинг бас,
Ҳажр ўтиға солдинг ўйлаким хас.

Ул ўтда чу иҳтизоз топти
Андоқки керак гудоз топти .

Ҳар ғашлиғдинки эрди ноқис,
Бўлди бу гудоз бирла холис.

Ҳам олтун ўлуб бу пайкари хок,
Ҳам ўлди бу навъ холису пок.

Чун холису поку беғаш ўлди,
Олтун неки кимиёваш ўлди.

Гарчи ситаму жафо қилурсен,
Туфроғни кимиё қилурсен.

Иккинчи дедим ёруғсен асру,
Андоқки жаҳоннамой кўзгу.

Мунда доғи топилур тафовут,
Ким очса назар билур тафовут.

Ул ойинаким Скандар этти,
Пўлоддин ўйла пайкар этти,

Ким, Рум аро чекиб манори,
Боқтурди ани Фаранг сори.

Чун берди жамолиға кушойиш
Кўргузди Фарангдин намойиш.

Топқоч ани бу сифат зиёлиқ,
Тоқти отиға жаҳоннамолиқ.

Бу навъки ул демиш эмасдур,
Менким не дедим ҳамону басдур.

Хуршеди жаҳонкушой сен-сен.
Миръоти жаҳоннамой сен-сен,

Ким қилди санга назарни равшан,
Кўрди еру кўкдагин муайян.

Чун боққали ихтиёр топти,
Ҳар сорики боқти ёр топти.

Ҳам нақши вужудин этти фони
Ҳам топти бақойи жовидони

Бу ишқки бахти комрондин
Холи бўлмай замони ондин.

Гарчи ики навъ ўтти рози,
Аввалғини англағил мажози

Ким, дарду гудозу сўз бирла,
Юз шуълаи жонфурўз бирла.

Чун айлади пок;„лкка мавсуф,
Ул навъ қилур бировга машъуф,

Ким ишқ аро фироқ ила дард,
Узлукдин этар тамом ани фард.

Бил сўнграғи ишқни ҳақиқий
Ким, давлат эрур анинг рафиқи.

Аввалғи вужудин этса зойил,
Чун бўлса икинчисига мойил.

Йўқ-йўқки икинчи они чекса,
Кўнглига висол тухмин экса,

Ул навъ кетурса турктози
Ким, қолмаса сурати мажози,

Мазҳардин кўрмайин нишони,
Мазҳарда ўзини топса фони,

Мақсуд будур, ҳаётдин бу
, Бал хилқати коинотдин бу.

Мажнунға бири бўлуб мусаллам,
Баҳра топти икинчидин ҳам.

Эрмас эди ўзидии бу ишлар
Бал ишқдин эрди ул кашишлар.

Ҳаркимгаки ишқ юз кетурса,
Ё машъали шавқ шуъла урса,

Тоғ эрсаки сув қилур вужудин,
Нобуд этар набуду будин

Тур узра тажалли айлагач фош,
Чайқалди сув янглиғ ул қатиғ тош

Бу шуъла кўнгулга тушса кори,
Куймакда анинг не ихтиёри.

Бу ўт не кишига бўлса рўзи,
Куйдурса не тонг жаҳонни сўзи.

Ишқ ичраки жисми тўлғонур бил,
Ул навъдурурки ўт уза қил.

Тонг йўқ бу ўт этса ашк аро ғарқ,
Ёмғур ёғар андаким тушар барқ.

Гар ашк бу ўтни айламас кам,
Ёмғур сувидин чоқинға не ғам?

Ким зарқу риёву шўр бирла,
Ошиқ этар ўзни зўр бирла,

Ишқи ўти бўлмас элга жозиб,
Андоқки, зиёда субҳи козиб .

Рангин кўпалак эрур дилафрўз
Парвона киби эмас жигарсўз.

Ошиқ дема кимни кўрсанг асфар
Ким бўлмади заъфарон муасфар,

Бежазб сариғ эрур риёлиқ,
Самғ айлай олурму каҳраболиқ.

Сафратда нечаки қилса тавбиҳ,
Олтун била тенг бўлурму зирниҳ.

Ҳар оҳки шайдға ёвуқдур
Не иссиғ ул оҳу, не совуғдур,

Ошиқ совуғ оҳ чекса ногоҳ,
Оламға солур ўт ул совуқ оҳ.

Чун урди хазон ели совуқ дам,
Ёпроқни қурутди, чўркади ҳам.

Бедард кишики ашк тўккай,
Ул қатрадурурки мушк тўккай.

Сўз аҳли эрур тўкар замон ёш,
Бир шамъки ашкин этса дурпош.

Ишқ ўлди кишига боиси дард,
Қилмоқ ики кавн фикридин фард

Парвонани ишқ этмаса маст,
Урғайму ўзини ўтқа пайваст?

Улдамки куярда кечти жондин,
Не фикри анинг ики жаҳондин?

Телба ўзин ўтқа солса ногоҳ,
Кавнайн ишидин қачондур огоҳ.

Ут секриса тифл эмас хабардор,
Ким ҳирқатида не навъ асар бор?

Кўрган киши ўт кўрар забона
Куйган киши кўргузур нишона,

Ким ишқ насибидур азалдин,
Ул ишқ эрур барий халалдин.

Парвонада холлиқ қаноти, Ишқ
ўтидин ўлди доғ зоти.

Бу доғдин ибтидойи аҳвол,
Ишқ этмади они фориғулбол.

Бу ишқ ўтиға давому бўлғай?
Ҳар ким тиласа равому бўлғай?

Ёраб, мени дардманди маҳжур,
Ким ишқ ўти жоним этти маҳрур.

Бу ўтдин кўнглум этма маҳзун,
Бал шавқини қил дамодам афзун.

Ҳам ахгаридин таним қурутқил,
Ҳам шуъласидин кўзум ёрутқил.

Оҳимники дудидин нишон эт,
Ул дуд ила кўз ёшим равон эт.

Кўнглум қушиким самандар ойин,
Оташкадасида топти таскин,

Сочқил шараридин анга дона,
Бер ҳемаси узра ошёна.

Ул дона била тўқ айла они
Бу шуъла аро йўқ айла они.

ЁҚ муғбача шуълаи мажуси
Ким, дуди ғамимдур обнуси.

Яъники муғона соғаринг ол,
Бир соғар ила ичимга ўт сол!

XXXVII

Шаҳзодаи сипеҳр жаноб ва сипеҳри хуршед интисоб, яъни Султон Увайс Баҳодир мадҳида сўз интиҳоси ва насойиҳ бисотида кўп лаъл ва дурри макнун ва мавоиз хонида фавокиҳ ва ниами гуно-гун ул ҳазратқа кулоққа олмоқ ва оғзига солмоқнинг салоси

Эй соқийи давр! Бир қадаҳ тут,
Ҳузн аҳлиға соғари фараҳ тут.

Аввал қадаҳингни айла гардун,
Қуйғил анга бодаи шафақгун.

Чун бўлди лаболаб ул пиёла,
Қил они менинг сори ҳавола.

Кўргач ани ҳушдин боройин,
Бир дам била они сипқоройин

Ким, тоимасун ул сипеҳри согар,
Атрофида қатрадин бир ахтар.

То сўзда фалак нишонлиғ айлай,
Ахтар киби дурфишоилиғ айлай.

Топқач дури баҳру лаъли кони,
Шаҳзода нисори айлай они.

Шаҳзодаи маъдалатшиор ул,
Етти ато шоҳу шаҳриёр ул.

Султони замон, Увайс ул шоҳ
Ким, чарх анга келди хоки даргоҳ.

Зотиға сиришта иззу тамкин,
Ҳам лутф ишида чуст ҳам кин.

Кин андаки, бўлса разм чоғи
, Лутф андаки, ичса базм аёғи.

Базм ичра демайки барча авқот,
Махлуқ анга лутфи маҳздин зот.

Зотида ҳаё била адаб ҳам
Ул навъки амму холу аб ҳам.

Табъида сахо била шужоат
Даҳр этса не тонг анга итоат.

Васфида неча дейилса маъни,
Гардунни бийик демак, не яъни.

Ҳам ақд ила будурур мувофиқ
Ким, улки сўз ичра бўлса содиқ,

Сафҳа уза килк этиб равона,
Ёзғай неча панди мушфиқона.

Эй гулшани мулк сарви нози!
Қай нозки, сарви сарфарози!

Чу бир неча сўз қулоққа олғил,
Балким неча дур қулоққа солғил.

Билким не жаҳондадур вафое
Не умр биносиға бақое.

Ҳам сув узадур жаҳон қарори,
Ҳам ел била умрнинг мадори

Ким, тупроғу сувға шод бўлғай,
Елга қачон эътимод бўлғай?

Юз йил киши гар жаҳонда шаҳдур,
Йўқ эрса гадойи хопақаҳдур.

Марг аждари чун оғиз очар кенг,
Ютмоққа шаҳу гадо эрур тенг.

Гар айш аро сен ва гар ғаму дард,
Ҳақ ёдидин ўлма бир замон фард.

Ҳам қаҳриға боқу тарсгор ўл,
Ҳам раҳматидин умедвор ўл!

Шаҳлар десангўлғай олинга паст,
Паст ўл дарвешларға пайваст.

Топсанг неча шаҳлар узра шаҳлиқ
Фақр аҳлиға айла хокираҳлиқ!

Бўл банда ато-аноға яксон Ким,
ҳақ деди волидайн эҳсон5.

Қуллуқларип айла расму одат,
Кавнайн аро бил муни саодат.

Давлат талаб айласанг худодин,
Бош тортма шаръи Мустафодин.

Жаннатқа борурға истасанг йўл,
Бу жода бирла мустақим ўл.

Нафс айласа фисқ ила табаҳкор,
Ҳақ оллида ўзни бил гунаҳкор.

Чекса гунаҳ ўти шуъла пайваст,
Қил они надомат ашкидин паст.

Тоат қилу кўзга илма они,
Кўрмак била ҳеч қилма они.

Тоатқа риёни айласанг зам,
Соғинмағил они фисқдин кам.

Журмеки ёнидадур надомат,
Ул келди нажотдин аломат.

Ким чекса қадаҳ ниёз бирла,
Хушроқки риё намоз бирла.

Чун тенгрига зоҳир ўлди тоат,
Ҳам шаръ тариқиға итоат,

Андин сўнг шоҳ хизматин қил,
Ул зилли илоҳ хизматин қил.

Топсанг қаю ишта муддаосин,
Саъй айлаю ҳосил эт ризосин.

Шоҳики атонг анга ағодур,
Ул санга ағодуру атодур.

Бу икки атоға қил ўғуллуқ
Йўқ-йўқки, бу икки шаҳға қуллуқ.

Бу навъ ики жаҳон худованд
Ким, сен бўлдунг аларға фарзанд.

Уздин икисинп айла хушнуд
Ким, дуняю охиратдадур суд.

Қул бўлсанг аларға шоҳсен-сен,
Доройи жаҳонпаноҳсен-сен.

Бўлса биридин ризо бағоят
Етса яна биридин иноят

Ким, бир кишварға ҳукм сурсанг,
Иқболу шукуҳ кўсин урсанг,

Зинҳорки зулм риштасин уз,
Инсоф ила адл қасрини туз.

Мулк аҳлиға меҳрибонлиқ айла,
Андоқ рамаға шубонлиқ айла.

Ким бўрилик этса қовла оии,
Ул ер ити бирла овла они.

Бедоди етар замонда асра
Қўйни бўридин амонда асра!

Мазлумға золим этса бедод,
Додин бериб айла хотирин шод.

Мақсудини айлай олмаса арз,
Такрор ила сўрамоғини бил фарз.

Лутф айла ани сўрарда ойин,
Ким топқай изтироби таскин.

Таскин била англа ҳалотини,
Адл айлабон ол малолатини.

Не зулм қилурға элни қотқил,
Не зулм қўлин ўзунг узотқил.

Қассобдин ўйға гар хўришдур,
Ултургали они парваришдур.

Уйға не асиғ қилур бу парвор,
Ким, ўлсау биҳи келса харвор .

Эл молин ўзунгга мол билгил,
Хайлин ўзунга аёл билгил.

Яъни нечук асралур аёлинг,
Маҳфуз нечукки турса молинг.

Андоқ бори эл аёлии асра,
Ўғридин амонда молин асра.

Бедодға борса халқ моли,
Маҳшар куни шаҳғадур саволи.

Гар шаҳрда истасанг раёсат,
Саҳрода анингдек эт сиёсат,

Ким дағдаға тоимағай муҳожир,
Хоҳи гузарию, хоҳ тожир.

Тожирғаки даст топти раҳзан
Ногаҳдур анинг ёнида каҳзан.

Бу турфаки ҳар не қолса андин
Чун шаҳрға етти бийм жондин,

Тамғочи этиб бошиға жавлон,
Ҳардам тилагай закоти ҳавлон.

Мундоқ нималардин эҳтиёт эт

Ҳар фисқ хаёли қилса хотир,
Тенгрини бошингда англа ҳозир.

Нафсингға не зулм бўлса мақсуд
Шаҳпи илайингда англа мавжуд.

То барча ишинг дегандек ўлғай,
Кўнглунг нечук истагандек ўлғай,

Дунёда ишинг бутуб камоҳи,
Уқбода ҳам ўлмағай табоҳи.

Дин жонибидин етиб кушодинг,
Етгай ики даҳр аро видодинг.

Соқий, қадаҳики шаҳзода,
Тутқай манга ул қадаҳда бода.

Ложуръа бурун ўзи сумургай,
Ул навъ маага дағи ичургай.

XXXVIII

Бу дард навҳаси итмомининг тараннуми ва бу ҳасрат номаси ихтитомининг такаллуми ва тартиби авзоининг фасонасин тузмоқ ва тақсими атворининг таронасин кўргузмоқ ва савҳу хато арқомига эътироф варзши этиб ҳақдин ул бобда талаби омирзиш қилмоқ

Юз шукрки бу фасонаи дард,
Ҳар лафзида юз нишонаи дард.

Жон пардаларидин анда авроқ,
Жондин бериб ул варақни ушшоқ.

Ёзғонда мидоди кўз қароси,
Ёзғон қора қайғу можароси.

Ҳар ёзғон алиф келиб нишонда,
Бир кесган алиф нишони онда.

Нуқта асари ниҳон тикоидин
Йўқким, қора солмоғон тугондин.

Ҳар доли анинг қади хамида,
Дард икки ёнида орамида.

Айни нечаким назарга келган,
Ул наълки ҳажр аро кесилган.

Сўз бошлари ичра ҳарф бар ҳарф,
Бу қондин ўлуб ёзарда шингарф.

Сафҳа юзи дард жилвагоҳи,
Мистар хатн ҳажр шоҳроҳи .

Андуҳ сипоҳига тушуб шўр,
Жон мулкин олурға келтуруб зўр.

Ҳар сатр келиб ясоли анда,
Пархош элидин мисоли анда.

Йўқким, бори меҳнату ғам аҳли,
Ғам дашти ичинда мотам аҳли.

Мажнун ғамидин бори азолиқ,
Лайли ўлуми учун қаролиқ.

Яъни бу сифат фироқнома,
Бўлди манга қатрарез хома.

Сўгин нечаким узоттим охир,
Йиғлай-йиғлай тугаттим охир,

Эй боди сабо, қарор тутма,
Тинмоқни мизожинга ёвутма.

Кез кишвару, тоғу, дашту, води,
Етмай қўйма жаҳон саводи.

Ишқ аҳлиға даҳр аро нидо қил,
Бу қисса туганганин адо қил!

Ҳар қайдаки бўлса беқароре
Оворау тийра рўзгоре,

Барча бу тараф азимат этсун,
Тинмай нафасе қошимға етсун.

Кирсун бу саводи аъзам ичра,
Кезсун бу билоди мотам ичра.

Бу хиттаки ишқ кишваридур,
Саргаштаи меҳри ховарийдур.

Ишқ аҳли учун мадорис онда.
Дард аҳли тутуб мажолис онда.

Ҳар кимдаки бор эса хаёле
Касб этмак ишқ аро камоле,

Бу мадрасада ясай висоқин
Ҳужра аро соз этай яроқин.

Аввал сабақин нигориш айлай,
Ул мадрасада сипориш айлай

Ким, олиға қўюб ул варақни
Десун биров анга ул сабақни

Ҳар кимсага улча қобилият,
Кўрсун сабақи ғаму балият.

Бор анда ғизо ғами жигартоб,
Сув ўрнида қатра-қатра хуноб.

Кундуз ўқумоқ бало ҳадисии,
Ишқ ичра юз ибтило ҳадисин.

Шом ўлса емак чароғ дуди,
Андуҳ ўти бирла доғ дуди.

То ҳар ким иши қилиб баромад,
Ишқ аҳли аро бўлуб саромад.

Мағзи аро тушса ишқ жўши,
Чиқса унидин бало хурўши.

Меҳр ўтиға ўртаниб вужуди,
Ёшурса қуёш юзини дуди.

Оҳи ели туфроғин учурса,
Ашки суви ўтини ўчурса.

Ҳам жисмидин ўлмаса асар ҳеч,
Ҳам кўнглидин ўлмаса хабар ҳеч.

Бу хиттаниким қилиб иморат
Эл кирмагин айладим ишорат

Ул икки ягонаи замона
Ким, ншқда келдилар ягона.

Чун чиқтилар ушбу хокдондин
Жаннат сари бордилар жаҳондин.

Мунда берибон қарор аларға,
Олий ясадим мазор аларға.

Айвон била тоқ бешумора,
Ул навъки гунбазу манора.

Ул чарх киби рафиъ гуибад
Ким, бўлди алар икковга машҳад.

Қандили ичинда шамъ мастур
Кеча анга баски тўкулуб нур.

Лутф ичра кабутари паридек,
йўқ-йўқки, ҳарам кабутаридек.

Ожиз бўлуб ул дағи бир ишта,
Азбаски қанот уруб фаришта.

Беишққа анда бор бўлмай
Завқу тараб ошкор бўлмай.

Беишқ кўрунмай анда кўзга
Ҳарён зойир малакдин ўзга.

Бу хайлки тортибон ғаму дард,
Ҳарким ғами ишқ аро чиқиб фард

Ким, барча тутуб мусаллам они
Ул пардада йўл топиб ниҳони.

Чун бу ҳарам ичра бўлди маҳрам,
Юз файз етиб юзига ҳар дам.

Ёраб ангаким мурод эрур ишқ,
Сармояи эътиқод эрур ишқ.

Бу равза сори кетургил они,
Бу мартабаға етургил они.

Ҳар дам яна завқу ҳол бергил,
Ишқ ичра анга камол бергил.

Ҳам ишқини жовидони айла,
Ҳам ишқда они фони айла.

Ногюкки бўлса ишқдин ёт,
Ошиқ қўюб эрса ўзига от.

Қон ёш тўкуб ўйлаким суроҳи

Кўргузмак нши йилон киби печ,
Йўқ заҳрдин ўзга кўнглида ҳеч.

Ишқ ичра тутуб ўзини номи.
Мақсуд анга бўлса нафс коми.

Ул ком ила кўнглини овутма,
Бу равза сори ани ёвутма.

Мен хастаки бу рақамни чектим,

Ёзмоқта бу ишқи жовидона
Мақсудум эмас эди фасона.

Мазмуниға бўлди руҳ майли,
Афсона эди анинг туфайли.

Лекин чу рақамға келди мазмун,
Афсона анга либоси мавзун.

Бу эрди ғаразким ул гуруҳе
Ким, сўзда аён қилиб шукуҳе,

Бу нома учун бўлуб рақамкаш,
Сафҳа гозин эттилар мунаққаш.

Гар нукталари жаҳонни тутти,
Ғавғолари инсу-жонни тутти,

Чун форси эрди нукта шавқи,
Озроқ эди анда турк завқи,

Ул тил била назм бўлди малфуз.
Ким, форси англар ўлди маҳзуз.

Мен туркча бошлабон ривоят,
Қилдим бу фасонани ҳикоят

Ким, шуҳрати чун жаҳонға тўлғай,
Турк элига доғи баҳра бўлғай.

Невчунки букун жаҳонда атрок.
Кўптур хуштабъу софи идрок.

Гар модда камрак эрса не ғам
Чун завқдур асл ул эмас кам.

Инсонға эрур камол матлуб,
Андин дағи дарду ҳол матлуб,

Ҳар кимга улум бўлса восил,
Гар дардию ҳоли йўқ не ҳосил?

Ўт солса жаҳон элига Мажнун,
Бир куйгучи бўлғуси Филотун .

Анқони киши қачон қилур ёд,
Ул лаҳзаки булбул этса фарёд?

Сомиъ неча бўлса дардпарвард.
Афсонада ҳам керакдурур дард.

Эшитгучи бўлса дардпайванд,
Бордур ичи онинг ўтқа монанд.

Қил ўтқа назораким куяр чоғ,
Сув ўчурур они, ёндурур ёғ.

Мен доғи бу майниким сузубмен,
Туркона суруд анга тузубмен.

Эл кўнглига андин ўлғуси жуб
Ким, келди бу навҳанинг мунги кўл.

Мунглуғ мену мунг била паёмим,
Мунглуғ кишилар сўзи каломим.

Шак йўқки қачонки бу ўқулғай,
Ким ўқуса хотири бузулғай.

Кўздин чу оқизса ашк сайли,
Мажнун киби ёд этарда Лайли.

Номамки юзин қаро қилибмен,
Исёну гунаҳ аро қолибмен.

Ул сув етибон юғай қаросин,
Ёзғон бори журм можаросин.

Ёраб, бу рақамки бўлди марқум
Ҳар ким ўқумоқдин этса маълум.

Ҳарнеки ўқур таамул этса,
Деган ғаразим тахайюл этса,

Айб истамак ўлмаса муроди,
Бер борча ҳунар сори кушоди!

Боғла оёғиға ишқ домин,
Қуй бўғзиға дарду шавқ жомин.

Занжири жукунға баста айла,
Бу бандин анга хужаста айла.

Қилсанг ғами ишқ ила ани шод,
Бергил мени доғи кўнглига ёд!

Шояд бу маҳал бир оҳ урғай
Ким, гарди жаройимим учурғай.

Ул ел учуруб тани низорим,
Раҳмат уйида бериб қарорим.

Исёнима афв бўлғай омин.
Ёрабки, бу навъ бўлғай омин.

Таҳрир ҳайъати:
К. ЯШИН, Э. ЮСУПОВ, Иззат СУЛТ0Н, А. ҚАЮМОВ, Б. НАЗАРОВ, А. ҲАЙИТМЕТОВ, Ф. СУЛАЙМОНОВА, С. ҒАНИЕВА, М. ҲАКИМОВ

П. ШАМСИЕВ илмий-танқидий тексти асосида достонни изоҳлар билан нашрга тайёрловчи:
Т. ҒАФУРЖОНОВА

Масъул муҳаррир С. ҒАНИЕВА

Тақризчилар:
С. ҲАСАНОВ, С. ЭРКИНОВ