Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Ғазаллар. НОДИРА - 3
Facebook
Ғазаллар. НОДИРА - 3 PDF Босма E-mail
Материал индекси
Ғазаллар. НОДИРА
1
2
3
Ҳамма саҳифа

ЛУҒАТ

А
Абас — бефойда.
Авбош — безори, тарбиясиз.
Абжад — араб алифбесининг бош ҳарфлари: а, б, ж. д — ларнинг йиғиндиси. Алифбенинг
боши маъносида ишлатилади.
Авқот — вақтлар, вақт сўзининг кўплиги.
Адам — йўқлик, адам бўлмоқ — йўқ бўлмоқ.
Ажуза — қари хотин, кампир.
Азм айламоқ ва азм этмоқ — ният қилмоқ, қасд қилмоқ.
Анжум — нужумлар, юлдузлар.
Ато — бағишлаш, аҳвол.
Аллома — олим; бир соҳанинг билимдони.
Амну-амон — тинчлик.
Аналҳақ — араб тилида «мен ҳақмен», яъни «худо мен» дегани. («Ана» араб тилида «мен»,
«алҳақ» ҳақ — «худо»): Қадимги манбаларнинг билдиришича: Мансур дунёнинг
бевафолигидан хафа бўлиб, аналҳақ — мен ўзим худомен деб юрар экан.
Ангишт — бармоқ.
Анқо — қушларнинг подшоси ҳисобланмиш бир қуш. Баъзан йўқ нарсага ёки камёб нарсага ҳам
ўхшатилади.
Арса — майдон.
Арғувон — қизил дарахт.
Ашк — кўз ёши.
Атвор — «тавр»нинг кўплиги — юриш-туриш, хулқ, чек, ҳаракат, миқдор.
Атфол — «тифл»нинг кўплиги — гўдаклар, болалар.
Афгор — яраланган, мажруҳ, афгор айламоқ — яраламоқ.
Афлок — «фалак»нинг кўплиги — кўклар, фалаклар, осмонлар.
Афсун — диққатни тортиш, ром этиб олиш.
Афсурда — совиган, музлаган, бировдан кўнгли қолган маъносида ҳам ишлатилади.
Асрор — сирлар.
Аёдат — хабар олиш, кўнгил сўраш.
Аёғ — май ичадиган пиёла.
Аҳбоб — «ҳабиб»нинг кўплиги — дўстлар, ёрлар, севимлилар.
Аҳмади мухтор — Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг сифати.
Айём — «явм»нинг кўплиги — кунлар.
Ақиқ — ҳақиқ, қизил тусли, қиймат баҳо тош. Баъзан гўзалнинг лаби (қизил лаб) деб киноя
этилади.

Б
Бадхоҳ — ёмон ўйли, ёмон фикрли.
Базл — сахийлик, сахийлик билан сарф этиш; тортиқ, ҳадя.
Батҳо — Макка шаҳарининг яқинидаги водий номи. Асли маъноси ёмғир суви оқадиган кенг
жой.
Балад — шаҳар
Баргашта — синдирилган, хафаланган, ўлдирилган, ағдарилган.
Бархурдор — фойдаланувчи, бахравар, бахтли.
Баржаста — энг яхши, кўзга кўриниб турган,
Бахшойиш — бериш, бағишлаш, ҳадя қилиш.
Бақо — доимийлик, мангулик.
Бегирона — чексиз, туганмас.
Бенаво — кимсасиз, ёрдамсиз.
Бехурду-хоб — овқатсиз, уйқусиз.
Бесомон — камбағал, ожиз, йўқсил.
Бизоат — сармоя.
Бисмиллаҳ — Аллоҳнинг номи билан.
Бисёр — кўп.
Биҳамдиллаҳ — Аллоҳга мақтовлар.
Боб — эшик.
Бол — қанот.
Боло — юқори.
Болу-пар — қанот ва қуйруқ.
Болин — ёстиқ, кўрпа.
Бунёд этмоқ — асосини қурмоқ, юзага келтирмоқ.
Бурк — туянинг жунидан қилинган кийим. Дарё ва юлдуз исми.

В
Вазиҳ- — аниқ, очиқ, тоза; касаллик номи.
Вафобоб — вафога муносиб
Васл — етишиш; қовишиш, бирлашиш.
Возеъ — асос солувчи, паранжисиз аёл.
Вола — ҳайрон, шошиб қолган.
Воқиф — хабардор.
Вубол — увол.

Г
Гавҳарфишон — гавҳар тўкилиб турган.
Гардиш — айланиш, дўниш.
Гардун — осмон.
Гарданкаш — бўйсунмовчи, итоат этмовчи.
Гарон — оғир; катта, зўр.
Гису — хотин-қизларнинг ўрилган сочи.
Гийру-дор — олиш, тутиш; подшолик қилиш маъносида.
Гирдибод — қуюн, шамолнинг айланиши.
Гирибонгир — айбловчи.
Гириҳ — тугун, териш, чигаллик.
Гила — ниҳоят, йиғи, оҳ-воҳ, таъна, ҳайфсан.
Гирён — йиғлаган, ёш тўккан.
Гувора — ўнғай ҳал қилувчи, ёқимли, розилик.
Гузаргоҳ — ўтиш жойи.
Гулжабин — гул пешонали.
Гуландом — гулбадан.
Гулрў — гул юзли.
Гулфом — гул ранг.
Гумроҳ — йўлини йўқотган, тўгри йўлдан чиққан, йўлдан озган, адашган.
Гўша — бурчак.
Гуфтигў — гап-сўз, тортишув, суҳбат.
Гуфтор — гап-сўз, суҳбат.

Д
Дабиристон — мактаб.
Даст — қўл.
Дастор — салла.
Дайри фоний — «бевафо дунё», ўткинчи дунё.
Дилситон — дилбар, кўнгилни олувчи.
Диловез — кўнгилни қувонтирадиган, ёқимли, ҳидли, хушбўй.
Дилоро — севимли, маҳбуб.
Дийда — кўз.
Диловар — мард, ботир, қаҳрамон, жасур.
Дилкушо — хурсанд қилувчи, қувонтирувчи.
Довар — подшо, ҳоким.
Додраси — ҳаққоний, адолатли.
Домон — этак.
Дурд — қуйқум, қуйқа.
Дурдамоқ — май қуйқасини ичувчи, майга берилган маъносида.
Дурфишон — дур сочувчи, ялтироқ, равшан.
Дуто — букилган, эгилган.
Душвор — оғир, мушкул, қийин.

Ж
Жамшид — қадимги Эроннинг афсона ва хурофотида бир ҳукмдор бўлиб, кўпроқ айшу ишрат
билан машҳур этиб кўрсатилади.
Жаноб — остона, бўсаға, даргоҳ
Жаъд — соч, кокил.
Жило — ялтираш, нур сочувчи.
Жаннат-ул-маъво — жаннат жойи, жаннат боғи.
Жароб — қичима касали; қиличнинг занглаши.
Жураб — қуш исми
Жовид — жовидона, абадий, доимий; давлати жовид — доимий давлат, туганмас давлат.
Жовидон — абадий, мангу.
Жонгоҳ — хавфли жой.
Жониб — томон, ёқ.
Жубби дастор — салланинг печи.
Жунун — жиннилик.
Журъа — қултум, бир ютум.
Жуйи шир — сут ариғи.

3
Зарқ — икки юзламалик; алдаш, сохталик, ҳийла.
Замзам — Маккадаги булоқнинг исми.
Занах — ияк, тана маъносида ҳам келади.
Заъф — ожизлик, қувватсизлик.
Зебу-фар — ясан-тусан.
Зимра — жамият, гуруҳ.
Зиннор — бут.
Зол — кекса. қари кампир; ҳийлагар.
Зоҳид — дунё ишларидан ҳаваси қайтиб, ибодат билан машғул киши, сўфий.
Заррот — «зарра»нинг кўплиги; атомлар, қисмлар.
Зуҳд — ҳаром ишлардан сақланиш, сўфийлик,

И
Икром — ҳурмат.
Илтизом — зарурий, мақсадга мувофиқлик; тиришиш.
Илк — қўл.
Имдод — ёрдам.
Иншо — асар, ёзма нарса.
Интихоб — сайлов, танлаш.
Инқилоб — ўзгариш.
Иршод — раҳбарлик, тўғри йўл кўрсатувчилик.
Истисно — тортиниш, нозланиш.
Итоб қилмоқ — таъна қилмоқ, таъзир бермоқ.
Иқомат этмоқ — яшамоқ, турмоқ.
Иқтидо — бир нарсага эргашиш, тақлид қилиш.
Иқтидор — қудрат, куч, крбилият.
Ирсол — юбориш, жўнатиш, йўллаш.
Иер — ҳаво, атмосфера.
Ийд — ҳайит, байрам.
Ихтисоб — тегишли бўлиш.

К
Кавкаб — юлдуз.
Кавокиб — «кавкаб»нинг кўплиги — юлдузлар.
Каманд — ип, арқон, боғ, тузоқ.
Каъба — Маккадаги муқаддас жой.
Куъба — қизлик, қиз болалик.
Каҳкашон — сомон йўли, галактика.
Кибриё — буюклик, катталик, улуғворлик; куч, қудрат, устунлик.
Кийнапарвар — душманлик кўзи билап қаровчи, кийнали, ёмон ниятли.
Киштзор — экинзор.
Ком — мақсад, хоҳиш, тилак.
Комёб — мақсадга эришган, ниятига етган.
Кофи — етарли миқдорда.
Кудурат — хафалик, қайғу.
Кулкул — беҳуда сўз, текшириш. Жуда нордон лимон.
Кулола — сочлар, кокиллар, гулдаста.
Кўка — бойқуш, тутинган оғайни.
Кўҳкан — Фарҳоднннг лақаби, тоғ қазувчи маъносида

Л
Лавс — куч, қудрат; ифлослик; сустлик.
Лавас — пасткашлик, тубанлик.
Лавҳ — қуёш ёки юлдузнинг кўриниши; ярқираш, нур сочиш.
Лаъл — ёқутга ўхшаш қизил рангли, қиммат баҳо тош; мажозан қизил май ва дилбарнинг лаби.
Лаъл шакарбор — шакар лаб маъносида.
Ложирам — шубҳасиз; ноилож.

М
Мавзун — вазнга солинган, ўлчанган, чиройли.
Мавло — соҳиб, молик, жаноб.
Маъбад — ибодат этиладиган ўрин.
Маъво — жон, маскан, паноҳ, ўрин.
Маддиоҳ — оҳ чекиш, узоқ азобланиш; давомли оҳ чекиш маъиосида.
Мадоро — юзаки дўстлик
Мазҳаб — юриш, восита, диний фикр, қоида, тартиб.
Малиҳ — гўзал, ёқимли, позик, келишган.
Манзар — кўриниш, юз, юз ифодаси.
Манзур — гуллаган, гўзал, кўм-кўк бўлган.
Маоний — «маъно»нинг кўплиги, маънолар.
Маротиб — «мартаба»нинг кўплиги — даражалар, унвонлар, вақтлар.
Марҳала — куннинг ўтиши, тўхташ жойи.
Мазмум — қўшилган, йиғилган, бирлаштирилган.
Мардум — халқ, омма, кўз қорачиғи.
Масдуд — ёпиқ, қулфли.
Масиҳ ва масиҳо — Исонинг лақаби, мажозан — жонлантирувчи, жон берувчи, тирилтирувчи
маъносида
Муслах — тайёрланган.
Муслиҳ — қайта қурувчи, тузатувчи.
Майи ноб — тоза май, тиниқ май.
Майкада — майхона.
Майманат — қўлнпнг ўнг томони, бахт, гуллаб яшнаш.
Матбах — ошхона.
Мариз — касаллик, хасталик.
Мақдам — қадам жойи.
Мақдур — белгиланган, бўлиши мумкин бўлган, зарурий, тақдир, имконият.
Мақтал — ўлдириш жойи, дор таги.
Мағфар — дубулға, каска.
Маҳ — ой.
Маҳақ — кумуш ва олтинларга суртиб уларнинг тоза ва нотозалигини ажратадиган тош.
Маҳваш — ой чеҳра, ой юзли.
Махмур — хумор бўлган, майга ташна бўлган.
Маҳфил — мажлис жойи, йиғилиш жойи.
Машшота — гримчи, безовчи, келин ва қизларни ясантирувчи хотин.
Мифтоҳ — калит, очқич.
Мийно — шиша, ҳаво ранг ойна: ҳаво.
Монанд — ўхшаш.
Мочин — Хитой империяси.
Моҳ — ой.
Муанбар — атирлангаи, хушбўй ҳид сочувчи.
Мунаввар — нурли, нур сочиб турувчи, жуда ҳам равшан.
Музайян — ясатилган, безатилган.
Мулаввал — чарчагап, ҳориган, толган, касалванд, ожиз, хафа, хафа бўлган, ғамгин.
Мунтахаб — сайланган, танланган.
Муножот — худога илтижо, ёлвориш.
Мунфаил — хижолатлик, ҳайрат.
Мунҳазим — ҳайдалган, енгилган, тор-мор келтирилган.
Мужалло — машҳур, шуҳрат топган.
Мужгон — киприк.
Мужда — хат, мактуб, қувончли хабар.
Мулоқот — учрашув, суҳбат, сўзлашиш.
Муозаллоҳ — худодан паноҳ тилаш маъносида.
Муқтарин — дўст, иттифоқчи, эргашувчи.
Мусаххар — куч билан қўлга киритилган, забт этилган, бўйсундирилган.
Мустаманд — фақир, бахтсиз, қайғули, хафаланган.
Мутриб — музикант, ашулачи, севинтирувчи, шодлантирувчи.
Муфарриҳ — кўнгил очувчи, шод этувчи.
Мушкин — ҳидли, хушбўй.
Муқарраб — яқин, яқин қарнндош, дўст.
Мушкбор — мушк сочувчи, хушбўй.
Муштари — сотиб олувчи, харидор.
Мурғзор — ўтзор, кўкаламзор, чаман.
Мухлис — ихлосманд, берилган.
Муҳайё — мавжуд, тайёр, ҳозирланган.
Муътамад — ишончли.
Муътод — одат, одатланган.
Муғтанам — ғанимат, ўлжа ҳисобланган.
Муғтаним — ўлжа олувчи, пайтдан фойда.
Мўр — чумоли.

Н
Навмид — умидсиз.
Навола — насиба, ҳисса; ошам, луқма.
Наззора — кўриниш, қараш, бошқариш, томошабин.
Нангу ном — ор-номус.
Наргис — бир турли гул; гўзалнинг кўзи.
Нахлистон — кўчатзор, хурмозор.
Ноком — мақсадига етмаган, бахтсиз.
Нашиман — ўтирадаган нарса, курси, мажлис, йиғилиш, ватан.
Нашот — яратиш, ўсиш, тараққиёт.
Нажот — оила, келиб чиқиш, бошланғич.
Них — ип, тола.
Некном — яхшиликда ном чиқарган, донгдор, шуҳратли.
Нисор — сочиш, оёқ остига сочиш.
Новак — ўқ, камон ўқи.
Ноёб — кам топиладиган, камчил, нодир.
Нун — араб алифбесида «н» ҳарфи.
Нўш — ичиш, нўш қилмоқ — ичмоқ

О
Обдор — порлоқ.
Оби  ҳаёт —  ҳаёт  суви,  тиргизувчи  сув (Афсонага  кўра,  қандайдир  бир  ғорда  чашма  бўлиб, кимки унинг сувидан ичса гўё ўлмай, абадий яшар эмиш). Бу сувни оби ҳаёт, оби ҳайвон, оби бақо, оби зиндагоний, хизри ҳаст, хизр суви, чашмаи ҳайвон деб ҳам юритилади.
Ойин — одат, расм, тантана.
Олуда — булғанган, ифлослангаи, ифлос.
Ошуфта — мубтало, ошиқ, паришон.
Ошифтаҳол — ачинарли ҳолатда, ғамли кайфият.
Ошом — ичувчи; май ошом — май ичувчи, майхўр.
Ошуб — фитна, тўполон, ғавғо.
Омода — тайёр, ҳозир.
Ораз — юз, бет.
Оройиш — безак, безаш, зийнат.
Оғоз — бошланиш, ибтидо.
Озурда — хафа, хафаланган, ранжиган.
Озиғ — фойда, паф.
Осий — гупоҳкор, бўйсунмовчи, итоатсиз.
Осор — «асар»нинг кўплиги — таъсирлар, излар.
Осуда — тинч, хотиржам, озод.

П
Падидор — очиқ, равшаи кўриниб турган.
Парирў — парига ўхшаш гўзал.
Партав — шуъла, нур.
Пайваста — бирлашган, туташган; яқин, туташ.
Пайк — хабарчи, чопар.
Паймонишкан — ваъдасини бузувчи, аҳдини бузувчи
Пинҳон — яширин, махфий, сир.
Пироҳан — кўйлак.
Пири муғон — майхоначи.
По ва пой — оёқ.
Покдоман — ақлли, доно, тоза, покиза, пок.
Пунба — пахта.
Пуртоб — ўқ, сакраш, ялтираш, нурланиш.

Р
Раият — халқ, тобелар, деҳқон.
Растахез — қиёмат, махшар кунн, тўполон, қий-чув.
Раҳнамо — йўлбошчи, раҳбар.
Реза — қирқинди, майда.
Ришу-бурут — соқол-мўйлов.
Ризвон — жаннат, боғ, бўстон.
Рикоб — узанги, от.
Ринд — май ичувчи, ошиқ.
Ришта — ип.
Рифъат — юксаклик, буюк мартаба.
Риё — иккиюзламалик, мунофиқлик.
Риёз — боғлар, ўтзорлар.
Русиёҳ — юзи қора.
Руҳафзо — кўнгилни олувчи, ўзига кўнгилни тортувчи.
Рутубат — намлик, захкашлпк.
Рўзу-шаб — кеча-кундуз.

С
Сабз — кўм-кўк, янги, тоза, кўкараётган нарса.
Сабиҳ — гўзал ҳуснли, оқ юз.
Сабу — пиёла, қадаҳ.
Сабир — сабр этувчи, чидамли, бардош этувчи.
Савдо — ортиқ даражада бершшш, севги ва муҳаббат оғирчилиги.
Сад — 100, тўсиқ, ғов.
Самад — хўжайин, жаноб, бошлиқ, раҳбар.
Самур — қимматли ҳайвон териси.
Санжоб — қуш исми.
Санад — ҳужжат, асос, таянч.
Саргашта — сарсон, ҳайрон, боши айланган.
Сарафроз — юксак, баланд, бахтга эришган.
Сарманзил — меҳмонхона, тўхташ жойи.
Саршор — тўла, тўлиб тошган, суғорилган, маст.
Сархуш — сармаст, маст.
Салосил — занжирлар.
Сулосил — томоқдан ўтувчи тоза сув, тоза вино.
Салотин — султонлар, подшоҳлар.
Сайд — ов.
Сайёд — овчи, миришкор.
Сариҳ — очиқ, аниқ, равшан.
Сарсар — аҳмоқ, ақлсиз, тентаклик.
Саҳбо — қизил май.
Саҳиҳ — тўла, мукаммал, соғлом, ҳаққоний, ҳақиқий асл.
Саҳоб — булут.
Саховат — сахийлик.
Саҳийм — касал, носоғ, кучсиз.
Сиришк — куз ёши
Ситам — жабр, жафо, ҳақсизлик.
Ситамкор — зулм ва ҳақсизлик қилувчи, ситамгар.
Синон — найза, учли найза.
Сиҳий — тўғри, тик; сарв сиҳий бўйли — тўғри ва чиройли бўйли.
Сиҳи қад — қомати келишган, сарв қомат.
Сияҳ (сиёҳ) — қора, бахтсиз.
Собит — барқарор, тебранмас; исботланган.
Сокин — бир ерда турувчи, ҳаракатсиз.
Соқий — май қуювчи, гўзал, косагул.
Соғар — май қадаҳи.
Спеҳр — осмон, тақдир, дунё.
Сугувор — йиғлаш, шикоят қилиш, ғамгин, хафа.
Суд — фойда, наф.
Сукун — тинч, тинчлик, ҳаракатсиз танаффус, доимийлик.
Сумансо — гўзал.
Сулук — йўл; бир йўлни қабул этиш, чунончи, тариқат йўлига кириб, ибодат билан машғул
бўлиш.
Сурайё — ҳулкар юлдузи.
Сурох — қичқириқ.
Сурук — гала, тўда, гуруҳ.
Сунбул — ўрилган сочга ўхшаш, ингичка ва узун бўлиб ўсадиган хушбўй ўсимлик.
Сунъ — усталик, ҳунар.
Савмаа — ибодатхона.

Т
Табоҳ — бузилган, айниган, хароб.
Таваҳҳум — хаёл, фараз, тасаввур этиш, шубҳа; хавфсираш, қўрқиш.
Тавфиқ — мувофиқ келиш, ёрдам, кўмак.
Такаллум — суҳбатлашув, суҳбат, сўзлаш.
Такягоҳ — таянадиган ер, сўфийлар ибодат қиладиган ва расм-русумларни ўтказиладиган жой.
Талъат — юз, бет, чеҳра, кўриниш; гўзаллик.
Талх — аччиқ, тахир.
Талхком — иши ўнгидан келмаган, бахтсиз, қайғули.
Таокалло — зуҳур этиш, равшан бир суратда кўриниш; шуъла, жилва.
Тажаммул — гўзаллик, савлат, безаклик.
Таманно — истак, орзу, талаб, дуо, ўтиниш.
Тамаъ — очкўзлик, тўймаслик.
Тараб — шодлик, севинч, хурсандлик.
Тариқ — йўл, услуб, қоида, одат.
Таррор — товламачи, ўғри, чўнтаккесар, алдоқчи.
Тароват — тозалик, янгилик.
Тағаллуб — бўйсундириш, босиб олиш, алдаш, қалбакилик, сохталик.
Тахтассаро — ернинг таги.
Таҳаммул — чидам, тоқат.
Таҳаррук — ҳаракат қилиш, ҳаракатланишлик.
Таҳайюр — ҳайратда қолиш.
Таъмир — тузатиш.
Тийрадил — дили хира.
Тифл — бола, гўдак.
Тиловат — ўқиш (қуръонни), фикр юритиш.
Тийра — хира, қора, қоронғй.
Тобон — порлоқ, ёруғ сочиб турувчи, мунаввар.
Тобу-таб — куч-қувват, қодирлик.
Туғро — подшоҳнинг номи ҳам кўрсатилган махсус бир белги бўлиб, буйруқ, фармон, қарор
кабиларнинг тепасига туширилган бўлади.
Тундбод — қаттиқ шамол.
Турра — кокил
Тул — уруш, кураш, жанжал, тортишиш.

У
Узор — юз.
Унноб — чилонжийда.
Ушшоқ — ошиқлар.
Уйрулмоқ — айланмоқ, ўгирилмоқ; қайғурмоқ.
Унон — фарёд, оҳ-воҳ.
Уқов — юлдуз исми.

Ф
Фатҳ — очиш, қўлга олиш, тортиб олиш,
Фирдавс — боғ, жаннат.
Фавт — йўқотиш, ўлим.
Фано — йўқлик.
Фарз — буйруқ, топшириқ, мажбурият, мажбурий бўлган иш.
Фаррух — чиройли, гўзал, бахтли.
Фарзона — онгли.
Фархунда — муборак, қутлуқ, бахтиёр.
Фасоҳат — усталик билан гапириш, чиройли гапириш, тўғри ва очиқ қилиб гапириш.
Файзосор — лутф-карамли; баҳрали.
Фойизул-анвор — чароғон, нурлантирувчи.
Форуғбол — жони тинч, хотиржам.

X
Хайл — тўда, одоуон, гуруҳ.
Кам — эгри, эгилган.
Хат — эндигина чиқа бошлагап мўйлов.
Хирад — ақл, зеҳн, фикр, фаросат.
Хиромон — хиром билан (ноз билап) юрувчи, маҳбуб.
Хок — тупроқ, ер; мамлакат.
Хокистар — кул.
Хун — қон, ўлдириш. ўлим.
Хуршид — кун, қуёш.
Хўтан — Шарқий Туркистоннинг бир вилояти.
Шаҳбоз — лочин.
Шаҳвор — шаҳона, шоҳларга махсус.
Шаҳид — чиройли, гўзал. Муқаддас жангда ҳалок бўлган шахс.
Шаҳодат — гувоҳлик.
Шаҳна — қўриқчи, посбон.
Шикор — ов, овлаш.
Шитоб — шошилинч, шошилиш.
Шодоб — ҳўл, нам, зах.
Шойиста — лойиқ, муносиб, шоён, сазовор.
Шона — тароқ.
Шоҳид — гувоҳ, далил.
Шумора — сон, адад, саноқ.
Шуҳра — шуҳрат, машҳур бўлиш.
Шўру-пар — шовқин-сурон, жанжал, тўполон.

Ч
Часпон — яроқли, тўғри келадиган, ярашган, чиройли.
Чирик — бу ерда қўшин маъносида.
Чобук — тез, тез юрар.
Чокар — хизматчи.
Чобуксувор — улоқчи, чавандоз.
Чоркўл — тўрткўл.
Чўғз — бойўғли, бойқуш.
Чўх — кўп.

Ғ
Ғаддор — хоин, қаттиқ қўл.
Ғулом — ўғил бола, йигитча ходим, қул, малай.
Ғизол — кийик.
Ёвмулҳисоб — қиёмат.

Ш
Шакарбор — ширин сўзли.
Шамойил — шакл, сурат, кўриниш.
Шамшод — баланд, тўғри дарахт (жононнинг келишган қоматига ташбиҳ этилади).
Шаш қатор — (олти қатор), тизилган, кетма-кет (кўз ёши ҳақида).
Шарар — зарар етказиш, ҳақорат қилиш.
Шафъи — ёқловчи, ҳимоя этувчи, воситачи.

Я
Яъжуж — диний афсонага кўра, гўё қиёмат пайти келганда «Яъжуж-Маъжуж» (ялмоғиз) номли
қисқа бўйли одамлар пайдо бўлиб, ҳамма ёқни хароб этар эмиш.
Яғмо — талон, ғорат; бировнинг нарсаларини тортиб олиш, ўғирлик.
Ясриб — Мадина шаҳарининг қадимги номи.

Ҳ
Ҳадис — 1)  янги,  илгари  бўлмаган. 2)  янгилик; 3)  сўз,  гап; 4) Муҳаммаднинг  ва  ундан  сўнг
ўтган имомларнинг айтганлари ва одатлари ҳақида нақл ва ривоятлар.
Ҳоводис — «ҳодиса»нинг кўплиги — ҳодисалар.
Ҳажр — айрилиқ, фироқ.
Ҳадаф — қора, нишон, мўлжал, қасд этилган нуқта.
Ҳазор — минг; сад ҳазор — юз минг.
Ҳасуд — ҳасадчи, кўра олмовчи.
Ҳижоб — парда.
Ҳашмат — савлат, дабдаба, улуғворлик.
Ҳашр — йиғин, йиғилиш.
Ҳарим — ҳаром.
Ҳайвонсуйи — оби ҳаёт.
Ҳижрат — кўчиш, кўчиб кетиш
Ҳилол — янги ой, уч кунлик ой.
Ҳувайдо — зоҳид, кўриниб турган, равшан, ошкор.
Ҳудҳуд — пўпишак.
Ҳукамо — «ҳаким»нинг кўплиги; олим, файласуф, доктор.
Ҳумоюн — муборак, қутли, бахтли.
Ҳумро — қизил. 

Нашрга тайёрловчи АЗИЗ ҚАЮМОВ