Ғазаллар. НОДИРА - 2 |
3 дан 4 сахифа
Куйма деб айламади ҳеч киши парвонага баҳс, Оқил эрсанг на қилурсан мени девонага баҳс. Шиша саршори майи ноб эрур сўрма сабаб, Лабидан нашъа топар айлама паймонага баҳс. Шўхлик бирла Хўтан даштида Мочин кийики Бўлди расво, қилиб ул наргиси мастонага баҳс. Сирри зулфи гириҳин очмоқ эмасдур осон, Бесабаб айлама машшота бугун шонага баҳс. Сели саҳрода қилур шавқ ила жавлон, лекин Чуғзни душманидур айласа вайронага баҳс. Дардлиғ қиссаи ишқим не эмишди Фарҳод, Телба Мажнундек ани қилса бу афсонага баҳс. Айладинг жаҳд ила таъмири муҳаббат обод. Ким қилур, Нодира, бу ҳиммати мардонага баҳс. * * * Жонимға жафолар бала жонона қилур баҳс Бир лаҳза кўзим ёшинн тўфона қилур баҳс. Ул зулфи дил овийзини ишколини очман, Беҳуда надин тил тузатиб шона қилур баҳс. Зоҳид, мени девонага кўргузма таарруз, Мажнунни қачон оқилу фарзона қилур баҳс. Куймоқ эрур ошиқ ила маъшуқ тариқи, Бир маҳфил аро шамъ ила нарвона қилур баҳс. Кимдур тўлин оп бўлса жамолингга баробар, Хуршида қулоғингда(гн) дурдона қилур баҳс. Бу марҳалада қолмади халқ ичра тафовут, Бу турфаки оқил ила девона қилур баҳс. Оташмидур, эй Нодира, бу мадраса аҳли, Ҳар неча ки таслим этарам ёна қилур баҳс. * * * Ҳар қачон ким деса ул лаъли шакарбор ҳадис, Талх ўлур тўтия гуфтор ила бисъёр ҳадис. Гунгу лол ўлғусидур булбулу тўти ногоҳ Ул шакарлаб нафаси айласа изҳор ҳадис. Билдилар чунки жаҳон аҳли ҳадисини саҳиҳ, Тонг эмас бўлса улус оғзида такрор ҳадис. Ишқ асрорини изҳор қилиб фош этма, Ким бу янглиғ демиш ул воқифи асрор ҳадис. Лабидин сўрма ҳадисики эрур тилга гарон, Ёр нозик лабиға бермасин озор ҳадис. Белини(нг) борлиғин қилди камарбанди аён, Оғзи йўқ эрди, ани қилди падидор ҳадис. Шарҳ этиб ёзмоқ учун лаъл лабингни сифатин, Нодира айлади чун гавҳари шаҳвор ҳадис. * * * Дамики лабларидип зоҳнр этса ёр ҳадис, Улусни котирини айлагай шнкор ҳадис. Лабинг ҳадисини жон лавҳина савод эттим, Кўзим қароси каби бўлди мушкбор ҳадис. Гуҳар ўзини садаф ичра айлади пинҳон, Чу зоҳир айлади ул лаъли обдор ҳадис. Бири лабингни ҳадисидек обдор этмас, Кўнгул саҳифасина ёзмишам ҳазор ҳадис. Калом чоғида ҳар сўзки зоҳир этди лабинг, Садаф гуҳарлариии қилди шармсор ҳадис. Такаллум этди мулоқот лаъл нобинг ила, Фасоҳат аҳли аро топди эътибор ҳадис. Лабингдин айру тушиб Нодира китобот ила Қаро либос киииб қилди сувгувор ҳадис. Бевафодур бу жаҳон суду зиён барча абас, Ким ғаму айшу баҳор ила хазон барча абас. Бўлма андишаи савдоси била саргардон, Йўқу бори ғамидин ваҳму гумон барча абас. Топмаса ёр жанобиға шараф бирла қабул, Оҳу фарёдинг ила шўру фигон барча абас. Бўлмаса ошиқа гар ёр висоли мақсуд, Орзуи ҳаваси жону жаҳон барча абас. Фуқаро ҳолиға гар боқмаса ҳар шоҳ, анга Ҳашмату салтанату рафъату шон Сарча абас. Юоҳ улдурку, раиятга тараҳҳум қилса, йўқ эса қоидаи амну омои барча абас. Нодира, бўлмаса гар ишқ ўтини таъсири, Алами зоҳир ила доғи ниҳон барча абас. * * * Кетди ҳушум ул париваш жилва оғоз айлагач, Ўртада жон пардасин мутриб наво соз айлагач. Тонг эмас қилса юзи машшотани бедасту по, Айлади ойннани сув, чеҳра пардоз айлагач. Лаблари тўкти табассум шаҳдндин оби ҳаёт, Кўзлари юз фнтна барпо аплади, ноз айлагач. Ноз бирла боғбони сунъи бу гулзор аро Сабз хуррам қилди сарвингни сарафроз айлагач. Фурсати умри кироми этганин расво, кўнгул Билди ғафлат уйқусидин кўзларин боз айлагач. Сайд этар бир дамда олам аҳлинн мурғи дилин, Қошларин шоҳин этиб, кўзларни шаҳбоз айлагач. Вомиқу Фарҳоду Мажнундин муқаддам билди ёр, Нодира ишқини ошиқликда мумтоз айлагач. * * * Кўзларим муштоқдур дийдор учун рухсора оч, Пардани юздин кўзим қилғунча бир наззора оч. Пардаи нозу ҳаё хомуш лаълингдин кўтар, Икки гул баргини бирдин гуҳар гуфтора оч. Бесутун тоғида кўп жон чекмағил, эй кўҳкан, Кўкрагимдин жуйи шир ўрниға ўтлуғ ёра оч. Эй кўнгул, дуди фиғонингдин кавокиб тийрадур Оҳ кўп чекма, ҳижоби собити сайёра оч, Шавқ комил бўлса мухлис кўчаси масдуд эмас, Эй шарар, бир жазба бирла роҳи санги хора оч. Мунча пинҳон доғким, эй жон, фалак қўйди сенга, Ёр агар келса гирибонингни айлаб пора, оч. Нодира оҳи дилу шўри жунун барпой қил, Ушбу лашкар бирла олам мулкини якбора оч. * * * Тийра дилман шона зулфингни паришон айлагач, Субҳи айшим шоми ғамдур чеҳра пинҳон айлагач. Солди ишқ аҳлиға растохез ҳижрон офати, Оҳни сарсар қилиб, ашкимни тўфон айлагач. Барги гул келтирмади ул ҳусни анвориға тоб, Қилди гулларни хазон сайри гулистон айлагач. Лаълидин дардимга дармон айлар эрди васл аро, Чора қилмас мубталои дарди ҳижрон айлагач. Бенавоман дайр аро соқийни истиғносидин,- Жомни йиғлатди мийно бағрини қон айлагач. Чобукиким, ғамза тиғи бирла ушшоқ аҳлини Қатли ом айлар, кўзи майдонда жавлон айлагач. Нодира гар васли давронни ғанимат билмади, Ўртанур эрди хаёли шоҳи даврон айлагач. * * * Эй кўнгул, ёр учун жаҳондин кеч, Ҳаваси боғи-бўстондин кеч. Анга ўзлук била етиб бўлмас, Истасанг ёр васли жондин кеч. Олам аҳлида чун вафо йўқтур, Бир йўли яхшию, ёмондин кеч. Бўлғил анқои қофи истиғно, Эй ҳумо, мушти устихондин кеч. Бўлдинг, эй жон, асири шаҳри фано, Ким деди мулки жовидондин кеч. Кеч дединг ёру ошинолардин, Менга лекин дема фалондин кеч. Нодира шўри ашки дарёдур, Ушбу дарёи бегирондин кеч. * * * Васли ёр истасанг жаҳондин кеч, Ҳарна тақдиринг ўлса ондин кеч. Тиласанг васл, ўт жаҳон ғамидин, На жаҳон, балки жисму жондин кеч. Бир назар қомати хиромиға боқ, Муддати умри жовидондин кеч. Бордур олам биноси ваҳму гумон, Эн кўнгул, ваҳм ила гумондин кеч. Бўлмагил яхшию, ёмонға тараф, Бехуд ўл, яхшию, ёмондин кеч. Кўйи туфроғини нашиман қил, Сайри гулзору бўстондин кеч. Ёрким ер тубида пинҳондур, Нодира, моҳи осмонидин кеч. * * * Май ичсанг, эй кўнгул, элдин ниҳон ич, Лаби ёди била май ройигон ич. Агар ғамдин халос ўлмоқ тиларсен, Суроҳидек шароби арғувон ич. Кўнгул, шодоб эдинг васли майидин, Лабидин айру тушдинг эмди қон ич. Кириб майхонаға ғамдин омон топ, Дамо-дам жом тут, май ҳар замон ич. Майи ноб эл иёрига маҳақ (дур) Ўзингни айламакка имтиҳон ич. Будур мазмуни мавжи бодаи ноб Ки саҳбо пирни айлар жувон, ич. Сенга, эй Нодира, жоми муҳаббат Чу сунди соқийи ширин забон, ич. * * * Қилмағил зинҳор изҳор эҳтиёж, Ким азиз элни қилур хор эҳтиёж. Ҳеч ким оламда форуғбол эмас, Ҳар ким ўз миқдорича бор эҳтиёж. Ганжи ҳуснингни закотин бер менга, Сен ғанийсан, менда бисёр эҳтиёж. Кўзларим айлар юзингни орзу, Ким эрур кўзгуя дийдор эҳтиёж. Мустаманд этти мени муҳтожлик, Қилди ҳожатмандинг, эй ёр, эҳтиёж. Гар тиларсен обрў аҳбоб аро, Айлама зинҳор изҳор эҳтиёж. Қил раво албатта ошиқ ҳожатин, Боқмағил арз этса ағёр эҳтиёж. Бир тараҳҳум зоҳир этсанг нетгуси, Қилди ҳуснингга мени зор эҳтиёж. Ер васлини тиларман, Нодира Айлади кўнглимни афгор эҳтиёж * * * Эй жамолинг сабоҳат ичра сабиҳ, Ҳусн аҳли зимрасида сабзи малиҳ. Бўлма мағрур муддаи сўзина, Ани қавли саҳимдур, на саҳиҳ. Мен каби лофи ишқ уриб зоҳид, Элга расволиғин қилди сариҳ. Лабларингдур Масиҳу, Хизр лабинг, Сендин истар ҳаёт Хизру, Масиҳ. Куфр ислом элига зулфингдин Ақлу зиннору ҳалқау, тасбиҳ. Тарки ишқ эт, деди менга зоҳид, Демади ҳеч телба мунча қабиҳ. Нодира возеи маонийи шавқ Анга таслим этар шарифу, вазиҳ. * * * Фироқинг оташидан оҳу авваҳ, Ки тоқат айламас бу ўтқа дўзах. Юрак захмида пайдо бўлди йўл-йўл Ўқинг пайкони гўё эрди рах-рах. Бали бир-бирга ошиқ бирла зоҳид, Мухолифдур нучукким ўт била ях. Шаҳ айлар маснади ноз узра ором, Мени девонага бас хоки гўлах. Жаҳон, эй Нодира, эд мақталидур, Эмастур жойи осойиш бу маслах. * * * Агар бўлса кишини ёри фаррух, Муборакдур юзи дийдори фаррух, Қани ул ёрдек ширин шамойил, Жамоли дилкашу, атвори фаррух. Менинг ёрим парилар шоҳи эрди Лаби шаҳду, шакар гуфтори фаррух.. Ниҳоли қомати сарви хиромон, Юзи гул, лаъли шакарбори фаррух. Эрур майхона файзи майманатлиғ, Лабо-лаб соғари саршори фаррух. Менга зоҳид юзидур номуборан, Валекин жуббау дастори фаррух. Бўлубдур Нодира мумтози маъни, Каломи равшану ашъори фаррух. * * * Риёу, ҳирсу, тамаъ савтидур таронаи шайх Эшитмагум, ҳама афсун эрур фасонаи шайх. Санамлар ишқина тоқат қилолмайин ночор Ёшунди савмаага зуҳд ўлиб баҳонаи шайх. Риёу зарқ ғариқида ташнаком ўлур, Сароби баҳри хаёлоти бегиронаи шайх. Хамуш этарман ани бир шарори оҳ ила, Агарчи тез эрур ўт каби забонаи шайх. Кўнгуллар ўлди совуқ суҳбатидан афсурда, Эрур чу боди хазон оҳи ошиқонаи шайх. Берур ғурур ила оройиши фашу дастор, Ки худнамолиғ эрур зеби корхонаи шайх. Топилса, Нодира, бир шайхи орифи комил, Бошим ҳавосин этай назри остонаи шайх. * * * Ёр керак ошиқа, менда севар ёр йўх, Дарду ғамим беадад сўргали ғамхор йўх. То абад одоб ўла шаҳри фано кўчаси, Жаннат эрур ошиқа андаки озор йўх. БЎлди хаёлинг била кўнглим уйи дилкушо, Келки, бу зайронада сояи девор йўх. Маҳфили айём аро мояи айшу нашот Барча муҳайё менга, ҳайфки, дилдор йўх. Ғунчау гул тенг эмас лаълинг ила огзинга, Гулда шакар хандау ғунчада гуфтор йўх, Ўтса хиром айлабон жилва била чобукнм Етмас анинг қаддиға сарвда рафтор йўх. Элга не тонг айласа оҳу фпғоним асар, Менга букун, Нодира, ёрдин осор йўх. * * * Боғ сайр эт, карами довара бох, Гулни бошидагн тожи зара бох. Худи заррин менга оҳим шарари, Шамъи фарқи сарида мағфара бох. Қон тўкар ғамзаси, мужгонлари ҳам, Кўзи қатлиға чекан ханжара бох. Ҳажр тиғи била бағрим юз чок, Ани ҳар чокига юз минг яра бох. Шамъ янглиғ гияҳ буркин заррин Дуди оҳимдин этар қарқара бох! Ваҳшат айларму кийик Мажнундин, Менга, эй кўзлари оҳу, бара бох. Нодира, даҳр элини сарҳуга бил, Соқийи давр алида соғара бох. * * * Ул пари пайкарки ҳажридин жаҳоним бўлди талх, Шарбати лаълидин айру коми жоним бўлди талх. Войким, жоми висолидин фараҳ топти рақиб, Ишратим, эй соқийи ширин забоним, бўлди талх. Коми жон васлингда ширин эрди мен масти ғурур, Эмди ҳижронингда, эй номеҳрибоним, бўлди талх. Не ҳаловат кўргамен ҳажрингда бу майхонадин, Нашъа заҳр ўлди, шароби аргувоним бўлди талх. Сийби ғабғаб бирла унноби лабинг ҳижронида, Меваи алвони боғу бўстоним бўлди талх. Шарбати лаълингдин айру топмадим жон лаззатин Комима ишрат майи, эй дилистоним, бўлди талх. Васл давронида айшу ишратим жовид эди. Нодира, ҳижронда айши жовидоним бўлди талх. * * * Тушти оҳимдин бу оқшом чарх майдониға дуд, Ким асар қилди фалакни меҳри тобониға дуд. Баҳри ашкимдин рутубат кетти то тахтассара, Етти оҳимдин фалак тоқи намоёнига дуд. Кеча ул гису таманносида чектим оҳлар, Тонг эмас андин туташса чарх айвонига дуд. Шамъи рухросшш атрофида печитоб ўрар, Турфа ўхшар ёрнинг зулфи паришониға дуд. Шамъдек ўртаб танимни эҳтиёт эт дудини, Ким керакликдур саводи хатти райҳонига дуд. Ёр ушшоқини шамъи жилва равшан қилмасун, Ким тушар андин рақиби рўсияҳ жониға дуд. Куйди бағрим оҳ мисраъини иншо айлагач, Тушти андин Нодира авроқи девониға дуд. * * * Ўтди кўксимдин ўқинг сарвиравондин берди ёд, Захмларким қолди андин гулистондин берди ёд. Меҳнати ҳижрон аро нокомлиғ чекканлара Васл аро ўлмак ҳаёти жовидондин берди ёд. Огаҳ этди элни ашким собити сайёраси, Дуди оҳимдур фалакда қаҳкашондин берди ёд. Айлагач барбод айшим ҳосилин ҳижрон ели, Ошиноларға сариғ рангим самондин берди ёд. Воқиф ўлдим даҳр боғини гули раъносидин, Ким баҳори ранг келтургач хазондин берди ёд. Ёридан айрилди деб ҳар кун менга даври фалак Кўргузиб меҳрини ул номеҳрибондин берди ёд. Нодира, қилғоч муҳаббат нашъасидин гуфтигў Лаззати шеъри Умар соҳибқирондин берди ёд. * * * Ул сарвки бордур ани мавзун қади озод, Машшота учун шона чекар зулфига шамшод. Мардумлиғ ила айлади ул ой мени расво, Найранг ила худ телба қилур элни паризод. Қоши қалами бирла қилур қатл дамо-дам, Ушшоқларин икки кўзи бўлгали жаллод. Ул ғамза сенга жавру жасфо илмин ўқутти, Афсуски, таълими вафо бермади устод. Сен тарки вафо қилдингу бадмеҳрлиғ этднинг, Ёринг(ни) фаромуш қилиб айламадинг ёд. Оҳим шарари қилмади кўнглингни мулойим, Ҳарчанд мулойим бўлур ўт тобида фўлод. Барпой тутиб қоидаи меҳру муҳаббат Тарк айламадинг, Нодира, давлат уйи обод. * * * Чун мендин узди меҳрини ул ёр мўътамад, Бегона бўлди бир-биридин жон ила жасад. Бўлсам фироқ лашкаридин мунҳазим, нетонг, Сабру сабот черикидин етмади мадад. Мен нотавон хастани ул ой жамолидин Маҳрум қилди толиъи баргашта, бахти бад. Йўқ оғзининг сўроғида, эй жон, нишон тилаб Тушдинг адам тариқина кимдир сенга балад. Йўқ, сендин ўзга додраси дайру, Каъбани, Сен-сен муроди кимки санам деру, ё самад. Ҳар кимки топса ишқ адабгоҳида қабул, Қилмас ани такаллумини ҳеч кимса рад. Дарди фироқ шиддатидин билди Нодира Дўзах азобидин ғами ҳижрон экан ашад. * * * Ажални дастидин юз доду фарёд, Ки умрим ҳосилини берди барбод. Музайян қилма тархи истиқомат, Жаҳони бебақодур суст бунёд. Кўнгул қасри муҳаббат доғи бирла, Муаббад то абад маъмуру обод. Жаҳон маккора золи бевафодур, Вафо бирла кўнгулни қилмади шод. Қани Фарҳод ила Мажнун нишони. Қани Ширину Лайли айлағил ёд. Алойиқ барча занжири ажалдур, Қўяр андоғки доми ҳийла сайёд. * * * Бординг назаримдин, эй паризод, Мен қулни дубора қилмадинг ёд. Ҳажр ичра фироқ шиддатидин Юз нолау сад ҳазор фарёд. Қонлиғ кўнгул ичра мадди оҳим, Андоғки чаманда сарви озод. Мужгон ила наргисингдин, эй шўх, Касб айлади қон тўкарни жаллод. Мен оҳ ила тоғни сув қилдим, Тунд айлади тешасини Фарҳод. Фарёдки ҳажр тунд боди, Айшим чаманини берда барбод. Дин Нодирадин камол топди, Иқбол рафиқу мулки обод. * * * Ёрнинг васли эмас озорсиз, Гулшан ичра гул топилмас хорсиз. Ул париваш васлидин бўлдим жудо, Роҳати дил қолмади дилдорсиз. Ёр учун ағёр дардин тортаман, Кўрмадим бир ёрни ағёрсиз. Тан бузулди, энди роҳат қолмади, Соя пайдо бўлмади деворсиз. Берма нисбат қаддига, эй боғбон, Сарвдур бу боғ аро рафторсиз. Нодира аҳволидин огоҳ бўлинг, (Эй мусоҳибларки, қолмиш ёрсиз).
|
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |