Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Танқидчилик» Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари - ХУЛОСА
Facebook
Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари - ХУЛОСА PDF Босма E-mail
Материал индекси
Адабий танқид: янгиланиш жараёнлари
Адабий танқиднинг методологик асослари
Методологик тамойилларнинг янгиланиш жараёнлари ва омиллари.
Миллий уйғониш (жадид) адабиётига муносабатда жаҳон танқидчилиги билан муштараклик ва хусусийлик
Шўро даври ўзбек адабиётини ўрганиш муаммолари: инкор, тасдиқ ва таҳлилнинг диалектик бирлиги
ХУЛОСА
Ҳамма саҳифа
ХУЛОСА

Адабий танқид адабиётнинг ўзи каби қадимий ва ҳамиша навқирондир. Зеро бадиий асар борки, унинг талқинчиси ҳам мавжуд. Мумтоз адабиётшуносликда турлича номлар билан аталган адабий танқид Х1Х асрнинг охири ва ХХ аср бошларида турли хил ички ва ташқи омиллар, ўзгаришлар натижасида профессионаллаша бошлади, адабий жараён билан узвий боғлиқликда шакллана борди.
Асримиз бошларида асосий эътиборни ижодкорнинг поэтик маҳоратига қарата бошлаган танқид (В. Маҳмуд, А. Қодирий, Элбек, Боту) шўролар ҳукмронлиги даврида марксча-ленинча таълимот ва унинг ғояларини ифодалаган ҳоким мафкура манфаатларига хизмат қилишга маҳкум этилди. Бироқ мустабит тузум тазйиқларига қарамай бу даврда ҳам бадиий асарни поэтик маҳорат ва эстетик тамойиллар асосида баҳолаган адабий-танқидий мақолалар мавжудлигини таъкидлаш лозим.
Адабий-танқидий қарашларни, танқид тафаккурини янгилаб турадиган изланишлар шўро даврида ҳам бўлган. М. Қўшжонов, О. Шарафиддинов, Н. Худойберганов, И. Ғафуров, У. Норматов каби мунаққидларнинг шўро даврида яратган мақолаларида ҳам адабиётнинг долзарб муаммоларига эътибор қаратдилар.
Бироқ том маънодаги янгиланиш мустақилликдан кейин амалга оширилганлигини таъкидлаш лозим.
Ўтган асрнинг 80-йиллари ва мустақиллик даврида адабий танқид янгиланиш йўлидан борди. Бу янгиланиш аввало танқидчи тафаккуридаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлди. Таназзулга юз тутган ва синфийликка асосланган марксча-ленинча дунёқараш ўрнига эркин фикрлайдиган, бадиий асарнинг моҳиятини матндан келиб чиқиб талқин этадиган янгича танқид тафаккури шакллана борди. У ўзининг ёндашув ва усулларини, эстетик тамойилларини вужудга келтира бошлади. Бир сўз билан айтганда янги адабий танқиднинг методологик асослари яратида бошланди.
Бинобарин, вужудга келаётган янгича адабий танқид тамойилларини, унинг методологик асосларини бадиий асарни талқин этишдаги метод ва ёндашувларини бадиий эстетик мезонларини ўрганиш ва шу асосда янгиланаётган адабиётшунослик фани тараққиётига ҳисса қўшиш долзарб масалалардан биридир.
Тадқиқотда ушбу талабдан келиб чиқиб адабий танқиднинг методологик асосларини диалектика қонуниятлари асосида белгилашга ва моҳиятини очишга ҳаракат қилинди. Унда фалсафанинг умумий диалектик қонун ва категориялари ва таҳлил усулларининг адабий танқид фанида тутган ўрнини ва алоқасини кўрсатиб жуда кўплаб ёндашувлар, жумладан диалектик, герменевтик, генесиологик, аксиологик, антологик, синергетик ёндашувлар адабий танқид фаолиятида у ёки бу даражада хусусий, нофалсафий таҳлил усуллари билан уйғунлашган ҳолда намоён бўлиши янгича методологиянинг фалсафий асоси сифатида белгиланди. Шунингдек тадқиқотда адабий танқиднинг оралиқ методоло8гиясини фалсафий методология билан хусусий методологияни бир-бирига боғлаб турадиган асосий тамойиллар, яъни бадиий асарнинг образлилигини, бадииятини таъминловчи асосий тушунчалар ҳисобланган бадиий-эстетик категориялар ташкил этиши кўрсатилди. Айни ҳолат адабий танқид методологиясининг бадиий-эстетик асосини ташкил этиши илмий тезис сифатида белгиланди. Бу методологик асос илмий билишда ғоят муҳим ўринни эгаллайди. У бадиий асарни билишнинг умумий қонун категориялари, таҳлил методлари билан адабий танқиднинг хусусий, специфик хусусиятларини, таҳлил усулларини бир-бирига уйғунлаштиришдан ташқари бадиий асарни талқин этишнинг бадиий-эстетик мезонларини илмий жиҳатдан асослаб беради.
Диссертацияда адабий танқид методологиясининг муҳим асосларидан бири сифатида илмий-назарий қарашлар белгиланди. Тадқиқотда адабий танқиднинг ижтимоий-сиёсий соҳаси сифатида бадиий асарни тадқиқ этишда унинг ўзига хос жиҳатларини, поэтик унсурларини ижодкорнинг маҳорати нуқтаи назаридан талқин этиш баробарида одам ва олам, шахс ва жамият ҳақидаги муносабатининг ҳам акс этиши қатор мисоллар билан кўрсатилади. Айни чоғда адабий танқиднинг ўзига хос фан эканлигини, унда илмий тафаккур билан бирга бадиий тафаккур ҳам ўзлигини намоён қилиши специфик ўзига хослигини белгиловчи омиллар сифатида қаралди.
Тадқиқотда адабий танқиднинг янгиланиш жараёнлари, омиллари ва етакчи концепциялари, тамойилларига ҳам эътибор қаратилди. Бунда янги танқидни вужудга келтиришга хизмат қилган омиллар сифатида ички ва ташқи манбаларга эътибор қаратилди. Жумладан, ички омиллар деганда энг аввало танқидчи тафаккуридаги ўзгаришлар, дунёқараш, мунаққид маҳорати интиуцияси, ўзлиги масаласига катта эътибор қаратилди, бу ҳал қилувчи омиллар сифатида қайд этилди. Адабий танқидни янгиловчи ташқи омиллар ҳақида гапирилганда ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар назарда тутилди. Шунингдек адабий жараёндаги янгиланишлар ҳам, яъни яратилаётган янги асарлар ҳам ташқи омил манбалари сифатида қайд этилди. Диссертацияда бу жараёнлар ва чоп этилаётган мақолалардаги янгича йўналишлар атрофлича талқин этилди ва керакли хулосалар чиқарилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, истиқлол даври танқидчилигининг мавзу кўлами ниҳоятда кенг бўлиб биргина маданий меросни қайта баҳолаш муаммоларига бағишланган изланишлар ҳам ғоят кенг қамровлидир. Жумладан, мумтоз адабиётимизни қайта баҳолаш муаммоси, ХХ аср адабиётини қайта баҳолаш муаммоси, адабиётимиз тарихида яшаб ижод этган атоқли сўз санъаткорларининг ижодини қайта баҳолаш муаммолари, истиқлол даври адабиётини баҳолаш масалаларида ҳам реализмга оид баҳс-мунозаралар, ўзбек романчилиги, мустақиллик даври шеърияти, қиссачилигига оид баҳс-мунозараларнинг ҳар бири танқид фаолиятининг алоҳида-алоҳида йўналишини ташкил этади.  Буларнинг барчасини биргина тадқиқот доирасида қамраб олиш мушкул ва имконсиз. Шу боис ҳам диссертацияда адабий танқид методологик асослари ва янгиланиш жараёнларини белгилаш билан бир қаторда етакчи тамойиллардан ҳисобланган ХХ аср ўзбек адабиёти намоёндалари Беҳбудий, Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Ғ. Ғулом, Ойбек, Қаҳҳор, Х. Олимжон каби ижодкорлар ижодига оид изланишлардаги етакчи концепциялар тадқиқ этилди. Улар ижодини қайта баҳолашдаги асосий ёндашув ва талқинларга эътибор қаратилди, ютуқ ва камчиликлари кўрсатилди.
Шунингдек, тадқиқотда мустақиллик даври адабиёти ҳақидаги кузатишлардан модернизмга оид баҳс-мунозаралар тадқиқ этилди. Адабий танқиднинг модернизм ҳақидаги кузатишлари рус ва жаҳон адабиётшунослигидаги қарашлар билан қиёсан тадқиқ этилди ва керакли хулосалар чиқарилди. Ушбу кузатишлардан келиб чиқиб диссертацияда қуйидаги хулосаларга келинди.
1. Мустақиллик даври танқидчилигининг асосий концепцияси шўро даври танқидчилигидан тамоман фарқ қилиб шарқ фалсафасига хос бўлган инсонийлик тамойилларига асосланди.
2.    Бу давр танқидчилиги фақат таҳлил усулларинигина янгилаб қолмасдан ёндашувлар ва йўналишларни ҳам янгилади. Бунда холисликка объективликка, ҳаққонийликка том маънодаги эстетик мезонларга асосланди.
3.    Адабий танқид ўз концепциясини янгилаш баробарида методологик асосларини ҳам тубдан янгилай бошлади. Адабий танқиднинг фалсафий, бадиий-эстетик ва илмий-назарий асослари том маънода диалектик қонун ва категорияларга асосланди.
Янги адабий танқиднинг вужудга келиши ва шаклланишида дунёқараш, танқид тафаккурининг ўрни ниҳоятда каттадир. Шу боис уни ички омил сифатида белгилаб янги танқидни вужудга келтирувчи манба сифатида эътироф этилди. Шунингдек ташқи омиллар ҳисобланган ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга катта эътибор қаратилди.
4. Жадидчилик ва миллий уйғониш даври адабиётига муносабатда адабий танқид ижодкорларнинг дунёқараши, улар ижодидаги етакчи ғоявий мотивларнинг жадидчилик ғоялари билан суғорилганлигини ва шу ғояларни ўзида мужассам этганини, шунга кўра, бу ижодкорлар асарларида маърифатпарварлик ва миллатпарварлик, ватанпарварлик ва истиқлол мотивлари етакчилик қилганини асослаб берди.
5. Адабий танқид жадид адабиёти намояндаларининг ижоди таҳлилида янгича методологик тамойиллар, биринчи галда, акциологик ёндашувни амалга оширди. Яъни мунаққидлар юқорида номлари зикр этилган ижодкорлар ижодига миллий қадриятларни ва маданий меросни тиклаш ва асраб-авайлаб халққа етказиш концепцияси асосида ёндашишди.
6. Адабий танқид янгиланган танқид тафаккури асосида миллий уйғониш даври адабиёти намояндалари  ижодини холис, объектив, асар матни таҳлили орқали, тарихий-биографик метод бўйича талқин этишга ҳаракат қилди. Жумладан, ижодкорларнинг таржимаи ҳолини тўла тиклашда,  муҳим саналар, воқеалар, фожеали вазият, ҳолатларни холис баҳолашда хотиралар, ҳужжатлар, архив материаллари кенг ўрганилди ва амалиётга тадбиқ этилди.
7. Асарларни баҳолашда биографик методга асосланилди. Яъни муайян асарнинг  яратилиш жараёни ижодкорнинг ўша пайтдаги руҳий ҳолати, ҳаётида кечган ижтимоий, сиёсий воқеа-ҳодисалар, муносабатлар ва бошқа таъсирлар билан боғлиқ ҳолда ўрганиб, яхлит талқин этиш тенденцияси кучайди.

8.    Янги танқидда маданий меросни қайта баҳолаш жумладан, шўро даврида яшаб ижод этган ва унинг ғояларига маълум даражада хизмат қилган ижодкорлар ижодини баҳолашда инсонийлик тамойиллари бош мезон эканлиги таҳлиллар билан кўрсатилди. Улар ижодига оид баҳс-мунозаралар методологик ҳурфикрлилик (плюреализм) намунаси сифатида баҳоланди.
9.    Адабий танқиднинг мустақиллик даври адабиёти ҳақидаги кузатишларидан модернизмга оид баҳс-мунозаралар алоҳида тамойил сифатида таҳлилга тортилди. Модернизмга оид баҳс-мунозараларнинг асосий йўналишлари жумладан, «модернизм» тушунчаси талқини, рус ва жаҳон адабиётшунослиги билан қиёсан ўрганилиб улар босиб ўтган йўлнинг ўзбек танқидчилиги ҳам ўтаётганлиги янгиланаётган танқид тафаккури сифатида талқин этилди.
10.    Шунингдек модернизмга оид баҳс-мунозараларда ғарб модернизмидан фарқ қилувчи ўзбек модернизми ҳақидаги фикрларнинг мавжудлиги, ғарб фалсафий қарашларидан фарқ қилувчи шарқона дунёқараш тамойиллари билан суғорилганлиги ҳамда реализм билан модернизмнинг энг яхши анъаналарини уйғунлаштириш ҳақидаги фикр-мулоҳазалар методологик такомил сифатида баҳоланди.
11.    Адабий танқиднинг модернизмга оид баҳс-мунозараларида илгари сурилган концепция бадиий-эстетик қонуниятлар ҳақидаги шўро давридаги қарашларни янгилаганлиги методологик такомил сифатида баҳоланди.

Адабиётлар рўйхати:

I

1.    Каримов И.А. юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: «Маънавият» нашриёти. 2008. – 173 бет.
2.    Алиев А. истиқлол ва адабий мерос. – Т.: «Ўзбекистон» нашриёти. 1997. -272 бет.
3.    Алиев А. Маънавият, қадрият ва бадиият. – Т.: 2000
4.    Андреев Л. Назўват веҳи своими именами. – Н.
5.    Бахтин М.М. эстетика словесного тварчество. – М.: 1979. – учк.
6.    Болтабоев Ҳ. Фитрат ва жадидчилик. – Т.: Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007.
7.    Боров Ю. эстетикика издание тротве. – М.: изд «Политичесий литературў»: 1981. с:206.
8.    Баронов В.И, Бочоров А.Г, Суровцев Ю.И. Литературно художественная критика. – М.: изд-во. «Вўсшая школа», 1982 с.
9.    Днепров В.Д. «Идеи времени и формў времени». Изд «Сов. писатель». Л. 1980.
10.     Дўстқориев Б. «Ўзбек совет адабий танқидчилиги тарихи». Т.: 1989.
11.     Жойс Ж. «Улисс». Москва. «Знаменития книга», 1994. (част 3) с 144-194.
12.     Жўрақулов У. «Ҳудудсиз жилва», илмий-адабий мақолалар – Т.: «Фан» нашриёти, 2006.
13.     Затонский Д.В. «Модренизм и постмодернизм», Из-ваФолно. Аст.2000. с. 253.
14.     Затонский Д.В. «Контекст -1974». Тўплам, М., из-во «Наука», М.1974. С.156
15.     Затонский Д.В. «Франц Кафка и проблемў модернизма». М., изд. «Вўсшая школа». 1965.
16.     Зверев А.М. «Модернизм в литературе США», Из-ва «Наука», М. 1979. с. 11-15
17.     Ильин И. Постстрруктурализм. Деконь струтивизм. Постмодренизм. – М.: 1996.
18.     Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. – Т.: «Янги аср авлоди». 2007.
19.     Каримов Н. «Қайта қуриш ва адабий танқид». (адабий танқидий мақолалар), – Т; Адабиёт ва санъат нашриёти. 1988 . 5-бет.
20.     Каримов Н. «Ғафур Ғулом ижодиёти», – Т.: «Фан», 2003.
21.     Каримов Н. «Чўлпон». – Т.: «Шарқ» МАКБТ. 2003. 39.б.
22.     Каримов Б. «Абдулла Қодирий». –Т.: «Фан». 2006.
23.     Каримов Б. «Қодирий қадри». – Т.: 2003.
24.     Каримов Б. «Адабиёт, бадиият, абадият». Т.: Хотиралар, бадиалар, мақолалар. 2004.
25.     Каримов Б. «Даҳа гўзал битиклар». «Янгиланиш соғинчи». Т.: 2004.
26.     Книпович Е. «Сила правдў» М.; «Советский писатель». 1965.
27.     Керимов Д.А. Философское основание политико-прововьх исследованнўй. – М.: «Мўсль», 1988. с.33.
28.     Копелев Л. «Сердце всегда слева». М., «Советский писатель». 1960.
29.     Куликова И.С. «Философия и искустово модернизма». Из-во. Политической литературў, М., 1980. 173 б.
30.     Куликова И.С. «Мантиқ ўрнига абсурд», Из-во Политической литератури. М., 1980.
31.     Лутфиддинова Ғ. «Гулларнинг раъноси». – Т.: 1997.
32.     Мирвалиев С. «Абдулла Қодирий». «Фан» нашриёти. – Т.: 1992.
33.     Муродхонов А. «Истеъдод жозибаси». «Фан» нашриёти. Т.: 1992.
34.     Назаров Б. «Ўзбек адабий танқидчилиги». Т.: «Фан» нашриёти, 1979.
35.     Назаров Б. «Ўзбек совет адабий танқиди тарихи». 2 томлик, 1-2 томлар, Т.: «Фан» нашриёти, 1987.
36.     Назаров Б. «Ғафур Ғулом олами».  Т.: «Шарқ» нашриёти, – Т.: 2007. 145б.
37.    Норматов У. «Қодирий боғи». Т.: «Фан» нашриёти, Т.: 1995.
38.     Нурматов М. «Танқид ва эстетика», Т.: Ғ.Ғулом номли АСН, 1976.
39.     Расулов А. «Танқидчилик уфқлари». Т.: Ғ.Ғулом номли АСН, 1985.
40.     Расулов А. «Танқид, таҳлил, баҳолаш». Т.: «Фан» нашриёти, 2006.
41.     Раҳимжонов Н. «Мустақиллик даври ўзбек шеърияти». – Т.: «Фан» нашриёти, 2007.  
42.     Саримсоқов И.Б. «Бадиийлик асослари ва мезонлари». – Т.: 2004.
43.     Сартр Ж.Г. «Бегона»ни тушунтириш», «Назўвать веҳи своими именами» китобида, изд-во «Прогресс», М. 1986, 93-б.
44.     Скирбекк Гуннер, Гилье Нилс. «Фалсафа тарихи», Шарқ нашриёт матбаа акционерлик компанияси бош таҳририяти. –Т.: 2002.
45.     Сучков Б. «Лики времени». 2 том – М.: «Художественная литература». 1976. ст.83.
46.     Умиров Ҳ. «Таҳлил санъати», Ғ.Ғулом номли АСН, 1976.
47.     Уэллек Р. И Уоррен О. «теория литературў», – М.: из-во «Прогресс». 1978.
48.     Файзуллаев О. фалсафа ва фанлар методологияси. – Т.: «Фалсафа ва ҳуқуқ» нашриёти. 2006.
49.     Хорутий С.С. «Улисс в русском зеркалие» («Улисс» рус кўзгусида): Джем Джойс. 1-3 том, 3-том. М.: «Знаменитая книга». 1994. 567 б.
50.     Шарафиддинов О. «Ижодни англаш бахти». Т.:  …
51.     Эшитейн М. Парадоксў новизнў. – М.: Советский писател. 1988. с.406.
52.     Юнг К.Г, «Улисс». «Монолог». «Феномен духа в искусстве и науке». Ст.194.
53.     Қуронов Д. «Адабиёт надур ёки Чўлпоннинг мангу саволи». – Т.: «Зарқалам» нашриёти, 2006.
54.     Қуронов Д. «Чўлпон  ҳаёти ва ижодий мероси». – Т.: «Ўқитувчи» нашриёти, 1997.
55.     Қўшжонов М. «Ўзбекнинг ўзлиги». – Т.: «Фан» нашриёти, 2006.
56.     Ғаниев И. «Руҳий гўзалликнинг қисмати». – Т.: «Фан» нашриёти, 2006.

I I
1. Абдуваҳоб У. «Кўнгил наъматаги». «Шарқ юлдузи» журнали. 1997й.4-сон.
2. Абдуваҳоб У. «Ойбекнинг соф лирикаси». «Гулистон» журнали. 1995 й.
6-сон.
3. Абдусаматов Ҳ. «Тарих ва бадиий талқин». Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2005 й. 15 февраль.
4. Абсамиев Ҳ. «Зарин нурларнинг безовта ошиғи». Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2003.
5. Азиззода Л. «Чўлпон ким эди?». «Ёшлик» журнали, 1988 й. 10-сон.
6. Акрамов Б. «Руҳият мусаввири». «Шарқ юлдузи» журнали, 1988 й. 10-сон.
7. Алиев А. Ғози Юнус ҳақида сўз. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1988 й. 6 август.
8. Анорбоев С., Сулаймонов Ў., Қурбонбоев Д. «Шарқ юлдузи» журнали, 1985 й. 2-сон.
9. Аҳророва З. «Беҳбудий кутубхонаси». Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1995 й. 17 февраль.
10. Болтабоев Ҳ. Номаълум Фитрат. «Ёшлик» журнали.
11. Болтабоев Ҳ. «Модерниум ва янги ўзбек шеърияти». «Жаҳон адабиёти» журнали, 2007 й. февраль сони, 152 бет.
12. Болтабоев Ҳ. «Юрт қайғуси». «Шарқ юлдузи» журнали, 1992 й. 4-сон.
13. Дўстмуҳаммад Х. Концепцияни янгилаш учун… «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси.
14. Дўстмуҳаммад Х. «Тавбадан тозаришгача…». Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1990 й. 13 март.
15. Дўстмуҳаммад Х. «Истиқлол ва адабиёт». Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1993 й. 6 август.
16. Дўстқораев Б. Падаркушнинг ғаройиб саргузашти. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2002 й. 11 январь.
17. Дўстқораев Б. Чўлпон: Газета еттинчи давлат. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2004 й. 22 октябрь.
18. Ёқубов О., Норматов У.Ойбек даҳоси. «Ёшлик» журнали. 1985 й. 5-сон.
19. Жаббор А. Ўз даврининг машҳур асари. «Ёшлик» журнали
20. Жойс Ж. Навқирон санъаткорнинг сийрати. Жаҳон адабиёти журнали. 2007 й.3-4 снлар.
21. Жўрақулов У. асл адабиётнинг нашъунамоси. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2000 й. 27 октябрь.
22. Йўлдошев Н. чўлпон ҳаёти ва ижодий библиографияси. «Фан ва турмуш» журнали. 1989й. 10 сон.
23. Йўлдошев Н. Умид чироқлари. (Чўлпон ва Фитрат). Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1995 й. 20 январь.
24. Йўлдошев М. Ҳозирги модерн шеъриятида тимсол. Ўзбек тили ва адабиёти журнали. 2003 й. 1 сон.
25. Йўлдошев Қ. Ўзбек модерн адабиёти: илдизлар, принциплар вахусусиятлар. «Филология масалалари» илмий-методик журнал, 2004 й. 2-3 сонлар
26. Йўлдошев Қ. Очилмаган ғунчалар чиройи. Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 2005 й. 10 июнь.
27. Каримов Н. Ойбек: тош экан бошим. «Фан ва турмуш» журнали. 1992 й. 5-10 сонлар
28. Каримов Н. Боболарим от сурган чексиз дашт бу…. «Халқ сўзи» газетаси. 1995й. 1сон.
29. Каримов Н. Ойбек номли чўққи. Тил ва адабиёт таълими журнали. 1999 йю 1-сон.
30. Каримов Н.Шаффоф туйғулар жилоси. «Ёшлик» журнали
31. Каримов Н. Кечанинг ккундузи борми?  Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1994 й. 28 октябрь.
32. Каримов Н. Унитилган саҳифа. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1997 й. 10 октябрь.
33. Каримов Н.Чўлпон учун кишан. «Фан ва турмуш» журнали. 1991 й. 10 сон.
34. Каримов Н. Мавлолно Фитрат. «Фан ва турмуш» журнали. 1989 й. 7 сон.
35. Мамажонов С. «Чўлпон ва ўзбек театр санъати» газетаси. 1998 й. 1-сон.
36.Маматқулова Н. Замонавий шеъриятда лирик фожелик. «Шарқ юлдузи» журнали. 2003 й. 3-сон.
37. Маҳмуд В. Турк шоири Ажзий. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1989 й. 10 ноябрь.
38. Меи С. Асл адабиёт эзгуликка хизмат карвони. Икки йўл синтези. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2000 й. 18 август.
39. Мирзахўжаев Ў. Чўлпон ҳақида қайдлар. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1994 й. 6 май.
40. Мирзаев С. «Бу умр боқийдир». Мулоқот журнали. 2003 й. 3 сон.
41. Норматов У. Умидбахш тамойиллар. «Шарқ юлдузи» журнали. 2003 й. 10-12 сон.
42. Норматов У. Ўтмишдан эртаклар ва абсурд. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси.
43. Норматов У., Болтабоев Ҳ. Янги назарий тамойиллар. Жаҳон адабиёти журнали. 2004 й.
44. Норматов У., Очилов Э.Танқид, мунаққид ва ҳозирги адабий жараён. «Ўзбек тили ва адабиёти» журнали. 2004 й. 4-сон.
45. Норматов У. Адолатнинг йўллари машаққатли. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1997 й. 14 ноябрь.
46. Норхўжаев Қ. Менн Билан Чўлпон. «Шарқ юлдузи» журнали. 1990 й. 10-сон.
47. Норматов М. Ғ.Ғулом нафосати. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2003 й. 31
октябрь.
48. Орипов А. Ўзбекнинг ўз шоири. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1993 й. 28 май.
49. Олимов М. мен етим ўтганман. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1993 й. 23 апрель.

50. Отабоев А. Шу кунлар нафаси. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1990 й. 23 февраль.
51. Отабой А. Онг оқими. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1997 й. 4 сон.
52. Отабой А. Модернизм. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1996 й. 5-сон.
53. Отахонов О. Мутолаа. «Ёшлик» журнали. 1989 й. 9-сон.
54. Очилов Э. Сиз шеър айтасуизму ё одам қўрқитасиз. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2004 й. 8 сентябрь.
55. Расулов А. Тунда чақнаган юлдуз. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2005 й. 27 май.
56. Расулов А. Гўзаллик нимада. Бир шеър шарҳи. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1993 й. 30 апрель.17-сон.
57. Раҳмат Р. Жаннат соғинчи. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1993 й. 3 июль.
58. Раҳимова Г. «Мунозара» уйғониш даракчиси. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1989 й. 29 декабрь.
59. Ризаев Ш. Истибдодга қарши исён. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1995 й. 23 июнь.
60. Рўзимуҳаммад Б. Танқид яхши нарса аммо… Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2004 й. 4-сон.
61. Рўзимуҳаммад Б. Ҳаёт тажрибалари ва хаёл чиғириқлари. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2000 й. 11 август.
62. Рўзимуҳаммад Б. Келажакка аталган шеърлар. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2004  й. 23 июль.
63. Рўзимуҳаммад Б. Постмодернизмни нима деймиз? Ёхуд таҳлидми таъсирланиш. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2004 й. 8-сон.
64. Саримсоқов Б. Абсурд маънисизликдир. Пруст изидан. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2002 й. 27-сон.
65. Содиқ С. Ижоднинг ўттиз лаҳзаси. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2002 й. 49-сон.
66. Турдиев Ш. Тонг юлдузи қисмати. «Ёшлик» журнали. 1991 й. 13-сон.
67. Усмонов И. Қодирий қаерда отилган? Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1990 й. 28 сентябрь.
68. Холлиев Н. Ҳамза: ўтмиш эмас истиқбол. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1990 й. 16 март.
69. Холмирзаев Ш. Жамиятнинг мақсади, яъни мафкура бобида ўйлар. «Тафаккур» журнали. 1999 й. 1-2 сонлар.
70. Шарафиддинов О. Адабиёт яшаса, миллат яшар. «Шарқ юлдузи» журнали. 1993 й. 9-сон.
71. Шарафиддинов О. Миллатни уйғотган адиб. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2004 й. 5 ноябрь.
72. Шарафиддинов О. модернизм жўн ҳодиса эмас. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2002 й. 7 июнь.
73. Шарафиддинов О. «Кеча ва кундуз». Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1990 й. 16 февраль.
74. Шарафиддинов О.Кўнгилда қолғуси унинг бир изи. «Шарқ юлдузи» журнали. 1990 й.
3-сон.
75. Шарафиддинов О. «Тирик сатрларнинг қийин қисмати» Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1991 й. 51-сон.
76. Шарафиддинов О. Чўлпон. «Ёш лениничи». 1989 й. 29 декабрь.
77. Шарафиддинов О. Чўлпон таржимаси. «Гулистон» журнали. 1990 й. 2-сон.
78. Шарафиддинов О.Чўлпон драмалари. «Санъат» журнали. 1990 й. 4-сон.
79. Эшонқул Н. «Тобут». «Шарқ юлдузи» журнали. 1993 й.
10-сон.
80. Каримбоев М. Муҳит эркидаги тутқинлик. «Шарқ юлдузи» журнали. 1990 й.
10-сон.
81. Қодирий Ҳ. Қодирийнинг сўнгги кунлари. «Ёшлик» журнали. 1989 й. 4-5-6-7-сонлар.
82. Қодиров Г. Маънавият, модернизм ва абсурд. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 2004 й. 26 март.
83. Қосимов Б. Сапёрлар кўчасидаги уй. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси.1988 й. 6 август.
84. Қуронов Д. Яна кеча ва кундуз ҳақида. «Шарқ юлдузи» журнали. 1996 й. 5-сон.
85. Қуронов Д. «Кеча ва кундуз» таржима тажрибасиЎзбекистон адабиёти ва санъати газетаси. 1995 й. 9 март.
86. Қўчқор Р. Уч сароб. «Ёшлик» журнали. 1986 й. 6-сон.
87. Қўчқор Р.  Саробнинг пайдо бўлиши. «Ёшлик» журнали. 1991 й. 9-сон.
88. Қўчқор Р. Қўш роман ва айрича қарашлар. «Шарқ юлдузи» журнали. 1988 й. 3-сон.
89. Ҳасанов М. Ватан менинг саждагоҳим. Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси.
1990 й. 28 сентябрь.

I I I

1.    Абдухалиқов С. «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқининг методологик муаммолари». Фапсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. Авт. Т.: 2002.
2.    Назаров Б. «Формирование и становление методологических принципов узбекской советской литературноё критики». Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. Авт. Т.: 1983.
3.    Каримов Б. «ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида талқин муаммоси». Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. Т.: 2002.
4.    Расулов А. «Ҳозирги ўзбек танқидчилигида таҳлил ва талқин муаммоси». Филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. Т.: 2002.

Қаҳрамонов Қурдош