«ПАРИМ БЎЛСА УЧИБ ҚОЧСАМ...» |
Парим бўлса учуб қочсам улусдан то қанотим бор. Ҳар қандай улуғ санъаткорнинг шеърида сўз унинг ўзи акс эттиришни истаган фикр ва туйғудан бир неча ҳисса ортиқ маъноларни ифодалайди. Шунинг учун ҳақиқий шеърнинг ғоявий-бадиий таркибида ҳамиша нималардир сир бўлиб, аллақандай маъно гавҳари яширинлигича қолаверади. Энг зукко шеършуноснинг ҳам таҳлил имконияти чекланган. Чунки у ҳар қанча уринмасин, сўзнинг мажозий моҳиятини барча ранг, оҳанг товланишлари билан идрокдан ўтказа олмайди. Бирданига бир неча рамзий мажмуаларни таркибига бирлаштира олган шеър – чинакам шеър. Навоийнинг ғазали шу даъвонинг ёрқин исботидир. Уни ўқиган бугунги ўқувчи қандай хулосаларга келади. Тахминан бундай: Шоирни “улус” жуда бездирган эканда, қанот чиқариб қочишни кўзлабди. Шоҳ унга илтифот кўрсатганида, балки у «халойиқ суҳбатидин минг ғам»га гирифтор бўлмасмиди. Бунга сабаб ўша жаҳолатли замон, адолатсиз феодал тузум ва ҳоказо. Эрур мақсад йироқ, водий узун, тун тийра, йўл бўртоқ, дейди Навоий бошқа бир ўринда. Юқоридаги ғазал қаҳрамони «ўзни сабукбор” эта олгани учун ҳам «учиб қочмоқ» ниятини очиқ изҳор қилган: Парим бўлса учуб қочсам улусдин то қанотим бор, «Парим бўлса» демоқ билан одамда пар пайдо бўла қолмайди. «Учуб қочсам» дейиш улусдан қутулиш чораси эмас. «Қанотим куйса...» Дарвоқе, қанот нимадан куяди? Қуёш оташиданми? Йўқ, қалб қуёшининг нуридан. Навбатдаги байтни ўқиб англаймизки, лирик «Мен» «Парим бўлса учуб қочсам...» дея асоссиз сўзламаган экан! Унга самога учган Исо пайғамбар ўрнак. У Исога ҳамнафас бўлмоғни истайди: Чиқиб бу дайрдин Исога нечун ҳамнафас бўлмай, Дайрдин чиқмоқ – бу дунёни тарк қилмоқ. Аммо “нобакор олам»дан баланд кўтарилиш учун ҳам қанот керак. Шу маънода тажарруд – воз кечиш ва ҳиммат тилга олинган. Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай, “Халойиқ суҳбатидин минг ғам” исканжасида қолган киши нажот тилаши табиий. Аммо бу “минг ғам”дан биттасида ҳам нажот йўқ. Агар бўлганида текинга “минг жон бериб” бўлсада, уни билиш мумкин. Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёрдин минг ғам, Биринчи мисрада гап ёр ва ағёр ҳақида. Ағёр – душман ёки ғаним. У юз жавр кўрсатган бўлса, ёр ёхуд дўст минг ғам етказган. Шу боис ўздин ҳам, “ўзга халқдин” ҳам узоқлашилган. Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлиға кўз солмай, Нега кўздин кечиб «бир хат» ёзиш керак? Фақат «даҳр аҳлиға кўз солмаслик учунми? Йўқ, албатта. «Жон кўзи» Ёрни кўриб, «Дил ондин хабар» бергач, хусн шоқи жон ичинда жойлашиб, «кўнгилни арш» айлайди. Бу – ботин кўзнинг очилиши: Тилар кўнглим хуши анқодин ўтса нори юз водий, Бу икки мисрада фано водийсига сайр эътиборда тутилган. Чунки анқо қушидан ҳам “нори юз водий”га ўтишга аҳли фаногина қодирлигига Навоийнинг ўзи бир ўринда гувоҳлик берган: Уруж истар эсанг, бу дайр ичинда фоний ўлғилким, Демак, шеър қаҳрамонининг анқо манзилидан ҳам «нори юз водий»га сайр этарға саботи етарли. Ахир, унинг кўнгли «фано кучидин зўрбозу» истаётир. Ғазалнинг сўнгги байтини ўқиймиз: Навоий, билки, шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ, Ниҳоят, бош муддао гапирилди: шоҳнинг кўнгли шоирга мойилмас. Шунинг учун икки дунёга ҳам унинг «хошок чоғлиғ» илтифоти йўқ. Профессор А.Ҳайитметов ғазал шоирнинг йигитлик вақтида яратилганига таяниб, ўша шоҳ «Навоийга душманлик назари билан қараб, унга Ҳиротда кун бермаган золим Абу Саид эди. Унинг даврида Навоий Ҳиротда ниҳоятда қийналиб, бир пулга зор бўлиб, туришга уйи йўқ, ейишга овқати йўқ ҳолда яшайди... Ҳиротдаги хушомадгўй феодаллар подшонинг Навоийга муносабатининг ёмонлигини билиб, унга нисбатан яхши қарамаганлар. Натижада, шоир юқоридаги ғазалда тасвирланган аҳволга тушган ва охири Ҳиротдан кетиб қолган», деб ёзади. Ғазалдаги умумий руҳ, мистик кечинмаларнинг бағоят қуюқлиги, сўз ва оҳангдаги ғамгинлик шундай хулоса чиқаришга асос беради. Аммо ғазалнинг ғоявий-бадиий мундарижаси бошқа мулоҳазаларни ўртага ташлашга ҳам монелик қилмайди. Югурма ризқ учун, не етса Ҳақдин англаким, комил, Навоий энг мушкул аҳволда ҳам эътиқодига содиқ қолгани ва Тангридан бошқасидан қўрқиш, шафқат тилашни гумроҳлик билгани шубҳасиздир. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар ниҳон тутсам дағи жон хавфидур бешак мангаВаҳки, ишқинг зоҳир этсам ваҳм эрур ўлмак манга, Гар ниҳон тутс... |
Йиғламоқ оҳимға таскин бермадиСинса кўнглумда ўқунг суртуб исиғ қондин анга, Пай масаллик чир... |
Ишқидин олам менга ҳайрону мен ҳайрон ангаУл паривашким, бўлубмен зору саргардон анга, Ишқидин олам менга... |
Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бошҲар гадоким, бўрёйи фақр эрур кисват анга,Салтанат зарбафтидин ... |
Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сориЗиҳи жавлонгаҳинг афлок уза майдони «ав адно»,Буроқингға тўқуз ... |
Бу маҳрум ҳам ўша маҳрамлар гуруҳи ичига кирсаЭй, нубувват хайлиға хотам баний Одам аро, Гар алар хотам, сен ... |
Олимжон Давлатов. Фонийнинг мухтара ғазаллариAлишер Нaвoийнинг фoрсий ғaзaллaри кўпдaн буён илмий жaмoaтчили... |
Йўлунг муҳлик тоши ёқути аҳмарИлоҳо, подшоҳо, кирдигоро, Санга очуғ ниҳону ошкоро.Сабур исми ... |
Журму гунаҳдин оҳу надомат билан сангаЭй ҳамд ўлуб маҳол фасоҳат билан санга, Андоқки, қурб тақвову т... |
Эй, сафҳайи рухсоринг азал хаттидин иншоЭй, сафҳайи рухсоринг азал хаттидин иншо, Дебочайи ҳуснунгда аб... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |
Дарди йўқ — кессак, ишқи йўқ — эшшак!— Калникига ошға-а-а-а!!!Гур-гур одам калникига туз ялаб чопади... |
Совинак қори билан мағзава қориСовинак қори:(Совинак қори — енгил-елпи, чала қори.) — Бу йил б... |
Жувонбоз (Рўмон)Ҳамал ойини ўнбешлари бўлуб, баҳор аввали эди. Ҳаволар исиб, ба... |
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |