Дилрабо Қувватова. Ўзбек поэмачилигида модернистик изланишлар |
Жаҳон модерн адабиётининг бадиий-эстетик тажрибалари асосида ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан бошлаб, ўзбек модерн поэмаларининг ўзига хос тизими вужудга келди. Уларда жаҳон модерн адабиётининг кўпгина белгилари мавжудлиги кўзга ташланади. Зеро, ХХ аср бошларида Европада юзага келган модерн адабиёт ўзбек поэмалари табиатига ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Унинг таъсирида ўзбек поэмалари мазмунан ва шаклан янгилана бошлади. Ўзбек поэмачилигидаги модернистик янгиланишлар кўпроқ шоирларнинг янгича, ноанъанавий изланишлари мисолида намоён бўлаётир. Буни, асосан, қуйидагиларда ўз аксини топган дейиш мумкин: “Сунбула” халқ қўшиғидаги мажозга кўра, лирик қаҳрамон “қоғоздан ўчоқ ясаб, гулдан ўтин қилишга” чоғланган бўлса, Салим Ашурнинг “Атиргул” поэмаси қаҳрамони “хазон-яфроқлардан ўчоқ ясаб, унга шеър ёзилган дафтарини ўтин қилишга” чоғланаётир. Ҳар иккала шеърий асарни бирлаштириб турган жиҳат эса, улардаги мазмуний яқинликдир. Чунки иккала шеърий асарда ҳам ўз ёрига етолмаган ошиқ дарди куйланмоқда. Тишларингдан ўқ яса, Маълумки, мумтоз шеъриятда киприкни ўққа, холни эса “қора қуш” ёки “қора ҳинду бачча”га менгзаш муайян анъана сифатида кўзга ташланиб келган. Салим Ашур шу анъана руҳини сақлаган ҳолда, уни янгича (модерн) идрок билан ифода этишга уринган. У асарида киприкни эмас, балки тишни ўққа, холни тошга ўхшатаётир. Бу билан унинг янада чуқурроқ ва кенгроқ фикр юритаётганлигини англаш мумкин. Чунки у бу орқали ёрнинг ўзига ярашиб турган қадрли қора холини муқаддас қора тош каби суюкли ва ардоқли дейишга чоғланганлигига шубҳа йўқ. Салим Ашур ушбу поэмасида анъанавий образларни баъзан ана шундай ўзгаришлар билан, баъзан эса айнан сақлашга ҳаракат қилади: Симлар қоқишимни тақиқлаб қўйдинг, Синиқ кўза… Бу мисраларда мантиқан параллел образлар қаршилантириш асосида ёнма-ён келтирилмоқда. Чунки модерн поэмаларнинг муҳим белгиси шуки, уларда шоир дунёни янгича нигоҳ билан тафтиш қилади. Уни бутун мураккабликларию фожиалари, яхши ва ёмон томонлари билан тасвирлашга интилади. Шунинг учун уларда қаршилантириш санъати кўпинча композицион асос бўлиб кўринади. Шу майл билан шоир ўз асов туйғуларини шеърий нутққа жойлаштирмоқчи бўлади. Ўртаб кетди суйгули, Бу каби мазмунан оддийдан мураккабга, пастдан юқорига ривожланиб борган уюшиқ эпитетлар орқали ижодкор тасвирийликни орттиришга уринади. Модерн поэмаларда бир ҳодиса бошқа бир ҳодиса номи билан (метафора, истиора, метонимия, рамз кабилар воситасида) ифода этилади. Уларда шоир кўпинча ўз фикр-туйғусини рамзлар воситасида баён этади. Шунинг учун бундай поэмалар, одатда, мураккаб баён услубига эга бўлади. Улардаги рамзлар туфайли, асар тилини бирдан тушуниш қийинчилик туғдиради. Уни тушуниш учун баъзида ўқувчи ақлий зўриқишга дуч келади. Шундай ҳолатда поэмаларда ички нутқ (монолог)нинг икки хил кўриниши қўлланади: Мазкур поэманинг кейинги мисраларида бирданига “у” ҳақда фикр юритила бошланади, яъни нутқ қаратилган шахс ўзгаради. Энди бу нутқ ўзга(лар)га қаратилаётганлиги сезилади: Сен унга интил, йўлида илҳақ, Сўзловчининг ҳис-ҳаяжони, хоҳиш-истаги, воқеликка баҳоси, ижобий ёки салбий муносабати талқин этилади. Шунга кўра, бу ҳолатни ифода этувчи синтактик қурилмалар таркибида бош ва иккинчи даражали гап бўлаклари билан грамматик жиҳатдан боғлана олмаса-да, гапнинг мазмунини кучайтиришга хизмат қилувчи ҳис-ҳаяжон ундовлари, ижобий ёки салбий оттенкага эга услубий бирликлар учраши табиий ҳол саналади. шунчаки ўткинчи ҳодислар, “Сопол синиқлари” поэмасидан олинган бу мисраларда “шунчаки” кўрсатиш олмоши анафора вазифасида майдонга чиқиб, матннинг тугал поэтик нутқ сифатида бирлашиб туришини таъминловчи муҳим воситага айланган. Шу билан бирга, у шоирнинг кузатувчанлик позициясини, воқеликка эмоционал муносабатини билиб олишда ҳам восита вазифасини ўтаётир. Агар ўқувчи шоир қўллаган рамзларнинг моҳиятини тўлиқ англаб етса, ҳатто у шоир айтмоқчи бўлган фикрдан кўра ҳам кўпроқ фикрни идрок этади. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу асарда аллитерациянинг янгича кўринишидан фойдаланилган: Яна ким билади?.. Кўриняптики, бу шеърий парчаларда аллитерацияни ҳосил қилаётган “б” ҳамда “й” ҳарфлари биринчи мисрани якунловчи ва иккинчию учинчи мисрани бошловчи сўзларнинг илк ҳарфи сифатида келяпти. (Эй дил менга оғир қилдинг диллик қилдинг Бунда “Эй дил” такрори бир пайтнинг ўзида ҳам риторик мурожаат, ҳам анафора вазифасини адо этмоқда. Бироқ шоир деярли зарур тиниш белгиларини қўлламаган. Шунга қарамай, ундан мурожаат мазмунини англаш мумкин. Қолаверса, юқоридаги сатрлар қавс ичида берилган. Демак, шоир асосий поэтик фикрга изоҳ сифатида киритмадан, аниқроғи, кириш гапдан фойдаланган. …макондан-маконга кўчиш… Шоир ўз танасига сиғмаган кучли руҳ соҳиби. Шунинг учун унинг поэмаларида руҳий исён, руҳий хўрсиниқ ички чизги ва ранг ўзаро мужассамлашиб, туйғулар драматизмини вужудга келтирган. |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |