Фиғонимдин фалак ғамгин |
Бало дашти аро Мажнун менингдек кўрмамиш даврон, Бу ғазал ижтимоий лириканинг энг ёркин намуналари жумласига киради. У «Хазойин ул-маоний»да йигитлик йиллари девони сифатида тасниф этилган «Наводир уш-шабоб» таркибига киритилган бўлса-да, аслида қарилик йиллари фаолиятига мансуб. Бало дашти аро Мажнун менингдек кўрмамиш даврон, Ғазалнинг мазкур бошланма байтидаёк бутун асар учун етакчи бўлган исёнкор руҳ ва кескин норозилик ёркин ифодасини топган. Не андуҳу малолимға балият даштидек ғоят, Чунки, изоҳланади иккинчи байтда, мен чекаётган ғам-ғуссаю кайғу мусибатнинг на ранжу кулфат даштидек чек-чегараси бор ва на булар окибатида юзланган шайдолигу телбалигимнинг маломат денгизидек ҳадду ҳудуди бор! Заифу дарду ғам пеша, наҳифу меҳнат андиша, Лирик «мен»нинг ўз икрорича: у дарду ғамнинг доимий йўлдошлигидан заиф, чексиз азоб-уқубатлар ва хавфу хатардан озиб-тўзиб кетган, хору зор, айрилик ханжари уни қатл этган. Фиғонимдин фалак ғамгин, сиришкимдин жаҳон рангин, Яъни: менинг чекаётган оҳу ноламдан фалак кайғу-мотамда. Тинимсиз окаётган қонли кўз ёшимдан бутун борлиқ қизил ранг олган. На ўртаётган ишқим ўтига таскин ва на айрилик дардига шифо топаман. Бошим ғам тошидин пора, таним ҳажр ўкидин ёра, Байтда шоир «ғам тоши», «ҳажр ўқи» бирикмаларини кўллайди. Айтиш керакки, бу бирикмалар ҳам жуда кенг мазмунни ифодаловчи рамзий образлар даражасига кўтарилган. Бу ўринда лирик «мен»нинг инсоний шарафи ва қадру кимматини топтаган ижтимоий ёвуз кучларга, зўравонлик ва адолатсизликка нисбатан кучли киноя бор. Ана шундай ижтимоий мазмундор «ғам тоши»нинг тинимсиз зарбалари, «ҳажр ўки»нинг эса узлуксиз қадалиши натижасида лирик «мен»нинг боши пора-пора, бутун танаю аъзолари яра-чақа, аммо, бундай ғам-мусибатлардан, кайғу-аламлардан қутулиш чораларини топишнинг иложи йўқ... Кўзум намлик, бўюм хамлик, ичим андуҳу мотамлиқ, Кўринадики, ғазалнинг барча байтлари бири-бири билан мустаҳкам боғлик, бир-бирини тўлдиради, мазмунан чуқурлаштиради, далиллайди. Келтирилган байтда ҳам етакчи мавзу янгича қирраларда очилган: кўзим ёш билан тўла, қадду бўйим букик, эгик: ичим эса ғам-ғуссага тўлиб тошган, юрак-бағрим мотам-мусибат билан йўғрилган; вужудимни ўртовчи пинҳона бу азоб-кийнокларга на марҳам топа оламан, на дардлаша оладиган ҳамдамим бор! Манга не ёру не ҳамдам, манга не дўст, не маҳрам, Бундай аянчли, ночор аҳволимдан, дейилади кейинги байтда, жон чиқар олдидан тортган фиғонимдан, ўтлик нолаю оҳимдан бурқсиб чиқаётган тутун кайғу-ҳасрат ғам-хонамни янада қорайтириб, коронғулаштириб юборган: Бу аҳволи табоҳимдин, фиғони умркоҳимдин, Навбатдаги байт, шубҳасиз ғазалнинг шоҳбайтидир. Унда пояма-поя баланд парда-га кўтарила борган шикоят, норозилик, коралов юкори чўккига чикади. Эндиликда яна ижтимоий руҳ олдинги ўринга ўтади — лирик «мен» «фалак»ни очикдан-очик қароқчи, йўлтўсар, бору йўғини зўрлик билан шилиб олувчи «раҳзан» дея қоралайди, «замон» эса унга нисбатан «душман»нинг худди ўзи. Ана шу «раҳзан» ва «душман»ларнинг ёвуз килмишларидан унинг аъзойи бадани «равзан уза равзан», яъни илма-тешик; худди шу «раҳзан» ва «душман»ларнинг касрат-касофатидан жон ихтиёридан тан четда қолиб, тан мулкини жон тарк этган, бошқача айтганда, тандан жон, жондан тан айрилишга мажбур бўлган: Фалак раҳзан, замон душман, бадан равзан уза равзан, Ғазалнинг сўнгги, якунловчи байти фақат ички қофиялигина эмас, балки ички радифли ҳамдир. У шоирнинг ўзига таскин-ўгит аралаш мурожаати, хитоби тарзида битилган. Эй Навоий, дейилади унда, азоб-уқубат, қайғу-мусибат қанча кўп бўлса, ишрат жомини шодлик ва хушдиллик, хурсандчилик ва хуррамлик кадаҳини шу қадар кўп ичабер, чунки, барча қийинчилик ва мушкулликни ваҳдат майи осон килади. Навоий, бўлса меҳнат кўп, ичокўр жоми ишрат кўп, Навоийнинг бу ғазали моҳиятан инсоний қадр-киммат, шаън-шараф, эрк-ҳуқуқнинг поймол этилишига қарши кучли норозиликни лирик воситаларда жуда таъсирчан ифодалайди. Ижтимоий адолатсизликдан, ёвуз кучларнинг зўравонлигидан дардли шикоят исёнкор руҳ билан уйғунлашиб кетган бу ғазал бадиий жиҳатдан ҳам баркамолдир. У кейинги асрлар ўзбек ва кардош туркий халқлар ижодкорларига баракали таъсир кўрсатган. Жумладан, буюк озарбойжон шоири Фузулий меросида Навоий ғазалига ҳам мазмун ва ижтимоий руҳ, ҳам бадиий воситаларига кўра жуда якин ғазал мавжуд Биз унинг фақат бошланғич байтини келтириш билан чекланамиз: Дўст бепарво, фалак бераҳм, даврон бесукун, Навоийнинг бу ғазалига бир катор ижодкорлар, жумладан, XIX аср бошларида1 қалам тебратган иқтидорли шоир, Муқимий ва Фурқатнинг яқин дўсти Муҳаййир, шунингдек, Муҳйилар тахмис боғлаганлари маълум. Абдурашид АБДУҒАФУРОВ, филология фанлари доктори, профессор |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |