Facebook
Муҳокаматул луғатайн PDF Босма E-mail

Такаллум аҳли хирманининг хўша чини ва сўз, дурри самини махзанининг амини ва назм гулистонининг андалиби нағма саройи, я'ни Алишер алмутахаллас бин-Навоий... мундоқ арз қилурким, сўз дурредурким, анинг дар'ёси кўнгулдур ва кўнгул мазҳаредурким, жомии маонийи жузв ва кулдур. Андоқки, дар'ёдин гавҳар ғаввос воситаси била жилва намойиш қилур ва анинг қиймати жавҳариға кўра зоҳир бўлур. Кўнгулдин доғи сўз дурри нутқ шарафиға соҳиби ихтисос василаси била гузориш ва оройиш кўргузур ва анинг қиймати ҳам мартабаси нисбатиға боқа интишор ва иштиҳор топар. Гавҳар қийматиға нечукки, маротиб усру кўпдур, ҳаттоки, бир дирамдин юз тумангача деса бўлур.
Қит'а:
Инжуни олсалар муфарриҳ учун,
Минг бўлур бир дирамға бир мисқол.
Бир бўлур ҳамки, шаҳ қулоққа солур:
Қиймати мулк, ибраси амвол
Сўз дуррининг тафовути мундин доғи беғоятроқ ва мартабаси мундин ҳам бениҳоятроқдур. Андоқки, шарифидин тўлган баданға руҳи пок етар, касифидин ҳаётлиқ танға заҳри ҳалок хосияти зуҳур этар.
Қит'а:
Сўз гавҳаридурки, рутбасининг
Шарҳидадур аҳли нутқ ожиз.
Андинки эрур хасис муҳлик,
Кўргузгуча дурур Масиҳ му'жиз.
Ва бу сўзнинг танаввуи тааққулдин нари ва тасаввурдин ташқаридур. Агар муболағасиз ижмол юзидин қалам сурулса ва ихтисор жонибидин рақам урулса, етмиш икки нав' била тақсим топарида худ ҳеч сўз йўқтурки, етмиш икки фирқа каломиға далолат қилғай; аммо улча тафсилийдур. Улдурким, руб'и маскуннинг етти иқлимидин ҳар иқлимда неча кишвар бор ва ҳар кишварда неча шаҳр ва қасаба ва кент ва ҳар даштда неча хил-хил саҳронишин улус ва ҳар тоғнинг қўлларида ва қуллаларида ва ҳар баҳрнинг жазойирида ва савоҳилида не тавойиф бор. Ҳар жамоат алфози, ўзгаларидин ва ҳар гуруҳ иборати ёналаридин мутағаййир ва бирнеча хусусият била мутамайяздурки, ўзгаларда йўқтур.
Андоқки, туюр ва баҳойим ва субо'нинг тиллариким, ҳар-бирининг ўзгача хуруш ва такаллумлари бор ва ғайри мукаррар наво ва тараннумлари. Аммо чун алфоз ва иборатдин мурод ма'нидур ва мазкур махлуқотдин мақсуд инсондур ва ул мазҳари маоний ва баён, сўз анинг сўзидадур ва такаллум анинг каломида борур.
Эмди келдук сўз баёниға ва калом достониға: Мунча мутанавви' шаҳр ва қуро ва жибол ва саҳро ва беша ва дар'ё халқиким, битилди ва танавву' ва тағайюрини шарҳ этилдики, мажмуида ма'ни адосида алфоз тилга келур ва ул алфоздин ма'ни фаҳм бўлур.
Барчасидин араб тили фасоҳат ойини била мумтоз ва балоғат таз'йини била му'жиза тироздурким, ҳеч такаллум аҳлининг мунда да'воси йўқтур ва сўзи сидқ ва иши таслим-ўқдурким, малики аллом жалла ва алонинг каломи му'жиз низоми ул тил била нозил ва расул (алайҳис-салавот вас-салом)нинг аҳодиси саодат анжоми ул лафз била ворид бўлубдур. Ва авлиёйи кибор ва машойихи олий миқдор (қаддасаллоҳу асрораҳум) кўпроқ ҳақойиқ ва маорифки сурубтурлар ва маоний зеболарин тақрир либосиға киюрупдурлар ул фархунда иборат ва ул хужаста алфоз ва ишорат била воқи' бўлубтур...
Мундин сўнгра уч нав' тилдурким, асл ва му'табардур ва ул тиллар иборати гавҳари била қойилининг адосиға зевар ва ҳар қайсининг фуруи бағоят кўптур. Аммо туркий ва форсий ва ҳиндий асл тилларнинг маншаидурки, Нуҳ пайғамбар (салавотуллоҳу алайҳ)нинг уч ўғлиғаким, Ёфас ва Сом ва Ҳомдур етушур. Ва бу мужмал тафсили будурки, Нуҳ (алайҳиссалом) тўфон ташвиридин нажот ва анинг маҳлакасидин ҳаёт топти, олам ма'мурасида башар жинсидин осор ва инсон нав'идин намудор қолмайдур эрди. Ёфасники, таворих аҳли Абут-турк битирлар, Хито мулкига йиборди ва Сомники, Абул-фурс битирлар Эрон ва Турон мамоликининг васатида воли қилди ва Ҳомники, Абул-ҳинд дебдурлар Ҳиндистон билодиға узатти. Ва бу уч пайғамбарзода авлод ва атбои мазкур бўлғон мамоликда ёйилдилар ва қалин бўлдилар.
Ва Ёфас ўғлонники, Абут-туркдур, тарих аҳли иттифоқи била дебдурларки, нубувват тожи била сарафроз ва рисолат мансаби била қардошларидин мумтоз бўлди. Ва уч тилки, туркий ва форсий ва ҳиндий бўлғай, бу учовнинг авлод ва атбои орасида шойи' бўлди... Чун арабий тил ва мақол била калом ва ҳиндий алфоз била музахрафоти нофаржом, бири ғояти шараф ва улви манзиладин ва бири ниҳояти наҳусат ва дунувви мартабадин орадин чиқтилар. Қолди туркий алфоз била мақсуд адоси ва форсий иборат била калом ма'носи. Андоқ малум бўлурки, турк сортдин тез фаҳмроқ ва баланд идрокроқ ва хилқати софрок ва покроқ махлуқ бўлубтур ва сорт туркдин тааққул ва илмда дақиқроқ ва камол ва фазл фикратида амийқроқ зуҳур қилибдур ва бу ҳол туркларнинг сидқ ва сафо ва туз ниятидин ва сортларнинг илм ва фунун ва ҳикматидин зоҳир дурур. Ва лекин тилларида камол ва нуқсон ҳайсиятидин фоҳиш тафовутлардурки, алфоз ва иборат ваз' қилурда турк сортқа фойиқ келибдур ва ўз алфозида ишорат, иборатиға мазиятлар кўргузуптурки, ўз маҳалида иншоолло мазкур бўлғай. Яна туркнинг мулоямати таб'ининг сортдин ортуғлуғиға далиле мундин возиҳроқ ва шоҳиде мундин лойиҳроқ бўла олурмуким, бу икки тоифанинг йигити ва қариси, балки улуқдин кичик бориси орасида ихтилот алас-савиядур. Ҳар миқдорки, бу бирининг у бири била амизиш ва гуфтугузори бор, ул бирнинг ҳам бу бир била ҳамонча такаллум ва гуфтори бор. Ва сорт орасида аҳли таб' ва дониш ва зумраи илму зиҳн ва бийниш кўпроқдур. Ва гурк элида ажлоф ва сода эл сортдин зиёдадур. Аммо туркнинг улуғдин кичигига дегинча ва навкардин бегига дегинча сорт тилидин баҳраманддурлар. Андоқким, ўз хурд аҳволиға кўра айтаодурлар, балки ба'зи фасоҳат ва балоғат била ҳам такаллум қилурлар. Ҳатто турк шуаросиким, форсий тил била рангин аш'ор ва ширин гуфтор зоҳир қилурлар, аммо сорт улусининг арзолидин ашрофиғача ва омисидин донишмандиғача ҳеч қайси турк тили била такаллум қила олмаслар ва такаллум қилғоннинг ма'нисин ҳам билмаслар. Агар юздин, балки мингдин бири бу тилни ўрганиб сўз айтса ҳам ҳар киши эшитса билур ва анинг сорт эканини фаҳм қилур ва ул мутакаллим ўз тили била ўз расволиғиға ўзи иқрор қилғондекдур. Ва туркнинг асли хилқатда сортдин таб'и мулойимроқ эрканга мундин бул'ажаброқ тонуғ йўқдурки, ҳечқайси мунинг муқобаласида дам ура олмаслар ва сорт биажмаиҳим агар турк иборати адосида ожиздур, муҳиқ ҳам бор. Невчунки, турк алфози возии усру кўп вақтда муболаға изҳори қилиб, жузвий мафҳумот учун алфоз ваз' қилибдурки, соҳиб вуқуф киши то зоҳир қилмас, инонса ҳам бўлмас.
Андоқки: қувормоқ ва қуруқшамоқ ва ушармак ва жийжаймоқ ва ўнгдаймок ва чекримак ва дўмсаймоқ ва умунмоқ ва ўсанмоқ ва итирмак ва эгармак ва ўхранмак ва ториқмоқ ва алдамоқ ва арғадамоқ ва ишастмак ва игланмак ва айланмоқ ва эрикмак* ва игранмак ва овунмоқ ва қистамоқ ва қийнамоқ ва қўзғалмоқ ва соврулмоқ ва чайқалмоқ ва девдашимоқ ва қийманмоқ ва қизғанмоқ ва никамак ва сийланмоқ ва танламоқ ва қимирдамоқ ва серпмак ва сирмамак ва ганоргамак ва сиғриқмоқ ва сиғинмоқ ва қилимоқ ва ёлинмоқ ва мунгланмоқ ва индамак ва тергамак ва теврамак ва қингғаймоқ ва шиғалдамак ва синграмоқ ва яшқамоқ ва исқармоқ ва кўнгранмак ва сухранмоқ ва сийпамоқ ва қораламоқ ва сурканмак ва куйманмак ва интрамоқ ва тушалмак ва мунғаймоқ ва танчиқамоқ ва танчиқолмоқ ва кўруксамак ва бушурғанмоқ ва бўхсамоқ ва киркинмак ва сукадамак, бўсмоқ, бурмак, турмак, томшимоқ, қаҳамоқ, сипқормоқ, чичаркамак, журканмак, ўртанмак, сизғурмоқ, гурпаклашмак, чупрутмоқ, жирғамоқ, бичимоқ, қикзанмоқ, сингурмак, кундалатмак, қумурмак, бикирмак, кўнгурламак, кинаркамак, кезармак, дўптулмоқ, чидамоқ, тузмак, қазғанмоқ, қичиғламоқ, гантирамак, ядамоқ, қадамоқ, чиқанмоқ, кўндурмак, сўндурмак, суқлатмоқ.
Бу4 юз лафздурки, ғариб мақосид адосида тайин қилибдурларки, ҳеч қайси учун сорт тилида лафз ясамайдурларки, барчаси муҳтожун илайҳдурки, такаллум чоғида киши анга муҳтож бўлур. Кўпи андоқдурки асло анинг мазмунин тафҳим қилмоқ бўлмас ва ба'зиники, англатса бўлғай, ҳар лафз тафҳими учун неча лафзни таркиб қилмағунча бўлмас, ул дағи арабий алфоз мадади била. Ва турк алфозида бу нав' лафз кўп топилур. Масалан, бу мазкур бўлғон юз лафздин бир нечага машғуллук қилиб собит қилали, то хасм муқобалада илзом бўлсунки, ўзгаларни мунга қиёс қилсун.
Шуаро акобиридинки, ба'зи «май» та'рифида муболаға қилибдурлар, ва бу му'таддун биҳ амредурки, май ичмоқ қавоидида сўз кўп суруп, зарофат ниҳоятсиз зоҳир қилурлар. Бири сипқармоқ лафзидурки, муболаға мундин ўтмас. Туркча назмда бу матла' бордурким.
Байт:
Соқиё, тут бодаким, бир лаҳза ўзумдин борай,
Шарт булким, ҳар неча тутсанг лабо-лаб сипқарай.
Оё! бу сипқарай лафзи мазмуниға етганда, форсий ше'рда не илож қилғайлар. Ва томшимоқ ки, ғоят; завқдин бот ичмас ва лаззат топа-топа, оз-оз ичар. Бу ғариб ма'ни адосида туркчада бу матла' борким,
Байт:
Соқий чу ичиб, менга тутар қўш:
Томший-томший ани қилай нўш.
Ва бўхсамоқ лафзи адосида турк бу матла'ни дебдурки, Байт:
Ҳажри андуҳида бўхсабмен, била олман нетай,
Май иложимдур қўпуб дайри фаноға6 азм этай.
Форсийгўй турк беклар ва мирзодалар бўхсамоқни форсий тил била тиласаларки, адо қилғайлар. Ва ше'рнинг бино ва мадори ишққа эврулур ва ошиқлиқда йиғламоқдин куллийрақ ва доимийроқ амр йўқтур ва анда танавву' бор: йигламсинмоқ мазмунидаки, турк мундоқ дебдурки,
Байт:
Зоҳид ишқин десаки, қилғай фош,
Йиғламсинуру кўзига келмас ёш.
Ва инграмоқ ва синграмоқким, дард била яшурун оҳиста «иғламоқдур ва ораларида тафовут оз топилур. Туркчада бу матла' борким, Байт:
Истасам давр аҳлидин ишқингни пинҳон айламак,
Кечалар гаҳ инграмакдур одатим, гаҳ синграмак.
Форсийда бу мазмунки бўлмағай, шоир не чора қилғай? Ва сиқтамоқким, йиғламоқда муболағадур, турк бу нав адо қилибдурки, Байт:
Ул ойки, кула-кула қироғлатти мени,
Йиғлатти мени демайки, сиқтатти мени.
Яна бийик ун билаки, и'тидолсиз ошуб била йиғлағайлар, ани ўкурмак дерлар ва туркчада ул ма'нида оу матла' борким, Байт:
Ишим тоғ узра ҳар'ён ашк селобини сурмакдур.
Фироқ ошубидин ҳардам булут янглиғ ўкурмакдур.
Чун ўкурмак муқобаласида форсий тилда лафз йўқтур, форсийгўй шоир мунингдек ғариб мазмун адосидин маҳрумдур. Яна йиғламоқнинг ўкурмаки муқобаласида иничкирмак дағи бор ва ул инчка ун била йиғламоқдур ва ул турк лафзида бу нав' таркиб била адо топибдурким,
Байт:
Чарх зулмидаки, бўғзумни қириб йиғлармен,
Игирур чарх (урар) инчкириб йиғлармен.
Аммо йиғламоқта ҳой-ҳой лафзин (адода) ўзларин туркийгўйларга шарик қилибдурлар ва бу лафз ҳам аслан туркий услубдур, ва фақирнинг бу мақтаи9 машҳурдурким, Байт:
Навоий ул гул учун ҳой-ҳой йиғлама кўп,
Ки ҳе дегунча не гулбун, не ғунча, не гул бор!
Яна турк алфозида қимсанмоқ ва қизганмоқ икки ғариб лафздурки, анинг адоси бу байтда борки, Байт:
Узорингни очарға қимсанурмен,
Вале эл кўрмагига қизғанурмен.
Форсийгўй шуаро мундоқ хўб мазмун адосидин маҳжурдурлар: Ошиқ аёғиға тикан кирмакка алар «хор» лафзи била таарруз қилибдурлар. Аммо чукурки му'лимроқдур, бу лафзлари йўқтур ва бу туркчада мундоқ адо топибдурким,
Байт:
Чўкурларким, сенинг йўлингда тевралмиш аёғимға,
Чекиб ул кўй гардин сурма тортармен қароғимға.
Яна ишқ тариқида маҳбуб наззораси муяссар бўлса, ошиқнинг ниёз юзидин телмурмаги усру муносиб ишдур, ва бу лафз аларда йўқтур, ва мунунгдек лафзлари ҳам йўқтур ва бу туркчада мундоқ дийилибдурки,
Байт:
Тўкадур қонимни ҳар дам кўзларинг боқиб туруб,
Ким неча юзумга боққайсен йироқдин телмуруб.
Яна турк лафзининг маҳбуб жонибидин ясанмоғи муқобаласида сорт лафзида ороста ва оройиш лафзи бор. Аммо безанмак муқобаласида демайдурлар ва ул ясанмоғнинг муболағасидур ва ани мундоқ дебдурларким,
Байт:
Эрур бас чу ҳусну малоҳат сенга,
Ясанмоқ, безанмак не ҳожат сенга.
Ва хўбларнинг кўз ва қошлари орасинки, қабоғ дерлар, форсийда бу узвнинг оти йўқтур. Маснавийда бир жамоат хўб та'рифида мундоқ дейилибдурким, Байт:
Менгизлари гул-гул, мижалари хор,
Қабоғлари кенг-кенг, оғизлари тор.
Яна ишқ атворидаким, ашк ва йиғламоқ муқобаласида оҳ ва иссиг дам умдадур. Турклар дамни чоқинға, оҳни илдиримға нисбат бериб дебдурларким,
Байт:
Фироқинг ичра улус ўртамакка, эй моҳим,
Чоқин дурур дамиму илдирим дурур оҳим.
Сорт тилида чоқин ва илдиримдек мутааййин ва му'табар икки нимаға от қўймайдурурлар ва араб тили била барқ ва соиқа била адо қилибдурлар.
Ва ҳусн та'рифида улуғроқ холғаким, турклар менг от қўюптурлар, алар от қўймайдурлар. Турк бу та'рифни бу нав' адо қилибдурким,
Байт:
Анингким, ол энгинда менг яратти,
Бўйи бирла сочини тенг яратти.
Агар бирин-бирин алфоз ваз'идаким, алар тақсир қилибдурлар, таарруз қилилса, сўз узар. Невчунки, кўп воқи'дур. Яна ше'рда барча таб' аҳли қошида равшан ва мажму' фусаҳо оллида мубарҳандурки, тажнис ва ийҳом бағоит куллийтур. Ва бу фархунда иборат ва хужаста алфоз ва ишоратда форсидин кўпроқ тажнис омиз лафз ва ийхом ангез нукта борки, назмға мужиби зеб ва зийнат ва боиси такаллуф ва сан'атдур. Масалан: от лафзики, бир ма'ниси аламдур, яна бир ма'ниси маркабдур ва яна бир ма'ниси амрдурки, тошни ё ўқни от, деб буюрғайлар. Бу тажнисда мундоқ дейилибдурким. Байт:
Чун парию ҳурдур отинг, бегим,
Сур'ат ичра дев эрур отинг, бегим,
Ҳар хадангиким, улус андин қочар,
Нотавон жоним сари отинг, бегим.
Ва бу икки байтки, тажниси томдур, ҳам турк шуароси хос сасидурки, сортда йўқтур ва муни туюг лерлар. Ва мунинг та'рифин «Мизонул-авзон» отлиғ арузга битилибдур, анда қилилибдур.
Яна ит лафзи ва анда доғи бу нав' уч ма'ни бор, андоқки Байт:
Э рақиб, ўзни анга тутсанг ҳам ит,
Бизга раҳм айлаб унинг кўйидин ит.
Гарчи бор дезахча ишқинг шу'ласи,
Бизни ўз илгинг била ул сори ит.
Ва туш лафзида ҳам бу нав' уч ма'ни бор. Ва яна ён лафзида ва ёқ лафзида ҳам бу ҳолдур ва бу нав' лафзики, анда уч ма'ни бўлғай, ҳад ва ҳасрдин кўпрак топилур. Ва хили лафз ҳам топилурки, тўрт ма'ниси бўлғай, андоқки, бор лафзики, бир ма'ниси мавжудлуғдур ва бир ма'ниси амрдур борувға ва бир ма'ниси юкдур ва бир ма'ниси самардур. Ва андоқ лафз ҳам топилурки, беш ма'ниси бўлғай: соғин лафзидекки, бир ма'ниси ёд қилмоққа амрдур ва бири сутлук қўй отидур ва ишқ масти ва мажнуни ва бемори муқобаласида соғин деса, ҳар бирига итлоқ қилса бўлур. Яна андоқки, туз лафзики неча ма'ни ирода қилса бўлур. Бири тузки, ўқ ё найзадек нимани дерлар- Яна — туз ҳамвор даштни дерлар. Яна туз—рост кишини дерлар. Яна туз—созни тузмакка амр қилмоғни, яна туз — икки киши орасида мувофақат солмоғни (дерлар). Яна туз — бир мажлис асбобини ҳам деса бўлур. Ва кўк лафзин ҳам неча ма'ни била исти'мол қилурлар. Бири кўк—осмонни дерлар. Яна кўк оҳангдур. Яна кўктеграда кўкламдур. Яна кўк қадоғни ҳам дерлар. Яна кўк сабза ва ўлангни доғи дерлар. Бу нав' алфоз ҳамки, уч ма'ни ва тўрт ма'ни ва ортуғроқким, ирода қилса бўлғай, кўп борки, форсий алфозда андоқ йўқтур.
Ва ма'руф ва мажҳул қофияда «вовий», «ёйий» ҳамки, форсий аш'орда воқи' бўлур, икки ҳаракатдин ортуқ бўлмас, "вовий" андоқки хўд ва дуд на зўр ва нур, ва "ёйий" андоқки: пир ва шер. Ва туркий алфозда бу ма'руф, мажҳул ҳаракат тўрт нав' топилур ҳам «вовий» ва ҳам «ёйий»си. «Вовий»си андоқки, ўтки шай'и муҳриқдур ва ўт мурур ма'ниси била ва ўт муқаммирға бурд жиҳатидин амр, ва ўтки боридин ириқ ҳаракатдур, каллани ўтға тутуп, тукин аритур ма'нидадур. Яна бир мисол: тўрки, домдур яна тўрки, андин дақиқроқдурки, қуш ўлтур йиғочдур, тўрки, андин дақиқроқдур: уйнинг тўридур ва тўрки, барчадин ирикдур: тўрлуғни ё эшикни тўрмак ўйдур.
Ва ёйий мисол уч ҳаракатдин ортуқ топилмас безки сорт "қадуд" дер ва бизки "мо" ва "наҳну"28 ма'ниси биладур ва бийзки "дарафш" дерлар. Яна бир мисол: Терки, термак ма'ниси биладур. Терки, андин дақиқдур, улдурки, сортлар ани "арақ" ва "хай" дерлар. Ва тир ки, боридин ириқдур, ўқ ма'ниси биладур. Ва бу нав' алфоз кўп, уч ҳаракат била ваз' қилибдурларки, ҳоло шойи'дур. Ва неча ҳуруфқа иборат вус'ати учун, балки қофия суҳулати учун бир-бирига ширкат берибдурлар. Ул жумладин бири, «алиф» била «ҳо» орасида муносабат ва мушоракат берибдурларки, бир лафзни ҳам охири алиф лафз била қофия қилса бўлур. Андоқки, «аро» лафзин «саро» ва «даро» била қофия қилса бўлур, «сара» ва «дара» била ҳам қофия қилса бўлур. Яна бир мисол: андоқки «ядо» лафзин «садо» била қофия қилса бўлур, «бода» била ҳам қилса бўлур. Ва «вов» била «замма» орасида ҳам ул нав' ширкатдур. Андоқки, «эрур» лафзин «ҳур», «дур» лафзи би-ла қофия қилса бўлур, «ғурур» ва «зарур» лафзи била ҳам жойиздур. Ва «ё» била «касра» орасида доғи бу нав'дур. Андоқки, «оғир» ва «боғир» алфозин «содир» ва «қодир» алфози била қофия қилса бўлур, «та'хир» ва «тағйир» алфози била ҳам бўлурки, форсий алфозда бу суҳулатлар йўқтур. Ва бу алфоз вози'лари кўп нимада жуз'иётқа таарруз қилиб, ғариб мазмун ва мафҳумлар учун алфоз ваз' қилибдурлар. Андоқки, ба'зи масодирда ўтти. Яна ғизо ва ҳар таомки, еса бўлур, егулук дерлар, ва сорт элннинг кўпи, балки барчаси емакни ҳам ва ичмакни ҳам «хўрдани»лафзи била адо қилурлар. Ва улуқ қардош ва кичик қардошни иккаласин «бродар» дерлар ва турклар улуғни — «оға» ва кичикни «ини» дерлар, ва алар улуғ, кичик қиз қардошни ҳам «хоҳар» дерлар. Ва булар улуғни — «эгачи» ва кичикни «сингил» дерлар. Ва булар отанинг оға-инисин «опаға» дерлар. Ва онанинг оға-инисин — «тағойи» (дерлар). Ва алар ҳечқайсиға от та'йин қилмайдурлар ва араб тили била "эм" ва "хол" дерлар ва кўкалтошни туркча тил била дерлар. Ва атка ва энагани ҳам бу тил била айтурлар. Бир мутааййин нимаким «оқ уйдур», анга «ҳаргоҳ» от қўюптурлар. Аммо анинг ажзосининг кўпини турк тили бил айтурлар. Андоқки, тунглук ва узук ва тўрлуг ва босруг ва чиг ва қанот ва кўзнак ва увуг ва богиш ва бўсага ва эркина ва ало ҳозал-қиёс. Ва ов ва қушки, салотин одоб ва русумида ҳар қайси бошқа мутааййин ишитур, икаласин, «шикор» дерлар. Ва овда умдаки кийикдур, турк анинг эркакин «ҳуна» ва тишисин «қилчоқчи» дер. Яна суйқуннинг ҳам эркакин «буғу» ва тишисин «марал» дер. Сорт оҳу ва гавазндин ўзга нима демас. Ва бир шўру шайнлиғ овки, тўнғуз овидур, анинг ҳам эркагини «қобон», тишисин «мегачин» ва ушоғин «чўрпа» дерлар. Ва сорт барчасин «хук» ва «гуроз» лафзи била айтур.
Ва келдук қушқаки, анда муқаррар ва машҳур илбосун ўрдакдур. Ва сорт эл илбосунни худ билмас. Тоғи турк ўрдакнинг эркагин «сўна» ва тишисин «бўрчин» дер. Ва сорт мунга ҳам от қўймайдур. Ва нар ва мода иккаласин «мурғоби»дер. Ва ўрдакнинг анвои билур қушчилар қошида, масалан, жўрка ва эрка, суқтур ва олмабош ва чокирқанот ва темурқанот ва алдалдага ва олапука ва богчол ва бу йўсунлуқ дерларки, етмиш нав' бўлурким, сорт борисин мургоби-ўқ дер. Ва агар бир-биридан мутамайяз қилса, туркча от била-ўқ айтур. Яна от анвоидаки, тубучоқ ва аргумоқ ва яка ва ёбу ва тоту йўсунлиқ—борини туркча-ўқ айтурлар. Ва отнинг ёшин дағи кўпракин туркча айтурлар. Бир қулунни «курра» дерлар. Ўзга: той ва гўнан ва дўнан ва тулан ва чирга ва ланга дегунча фасиҳроқлари туркча дерлар ва кўпраги муни ҳам билмаслар.
Ва отнинг иярин агарчи «зин» дерлар, аммо кўпрак ажзосин, мисли: жибилгир ва ҳано ва тўқум ва жорлиг ва уларчог ва ганжуга ва жилбўр ва қушқун ва қантар ва туфак ва тўқа йўсунлуқ кўпин туркча айтурлар ва қамчини агар «тозёна» дерлар, аммо булдургасин ва чубчургасин туркча айтурлар. Ва жиба ва жавшан ва кўҳа ва қолгандуруқ ва қорбичи ва кечим ва оҳа йўсунлуқ уруш асбобин ҳам турк тили била айтурлар.
Ва ма'ҳудий албисадин мисли: дастор ва қалпоқ ва наврўзий ва тўппи ва ширдог ва дакла ва ялак ва ёглиг ва терлик ва қур йўсунлуғ—нималарни борисин турк тили била айтурлар.
Егулуклардин агарчи қўй мучаларидин ба'зиға от қуюптурлар, аммо орқани ва ошуглуг иликни ва ён сўнгакни ва қобургани ва иликни ва ўрта илик ва бўгузлагуни туркча айтурлар. Ва яна ба'зи емаклардин қаймог ва қатлама ва буламог ва қурут ва улоба ва манту ва қуймог ва уркамочни ҳам туркча айтурлар. Ва қимизни ва сузмани ва бохсумни ва бўзани дағи туркча айтурлар. Яна тутмоч ва умоч ва кумоч ва толгонни ҳам туркча айтурлар. Ва бу нав' жуз'иётқа машғуллуқ қилса бағоят кўп топилур.
Аммо куллийрак калимотни адо қилали: араб тилининг сарфий истилоҳининг абвобида бир бобдурки, анга — муфоала боби от қўюптурларки, лафз бир мазкур бўлур, аммо икки киши фе'лиға муштамилдурки, бир нав' воқи' бўлғай. Андоқки, «муораза» ва «муқобала» ва «мушоара» ва «муколама» ва куллий бобдур ва мунда азим фавоид ҳосил. Ва форсийгўйлар мунча фасоҳат ва балоғат да'воси била бу фойдадин маҳрум. Аммо турк булағоси бу фойдаға таарруз қилибдурлар. Ва масдарға бир «Шин» ҳарфи илҳоқ «илмоқ била ул мақсудни топибдур. Андоқки, «чопишмоқ» ва «топишмоқ» ва «қучушмоқ» ва «ўпушмак» ва бу шойи' лафздур. Ва бу лафз возии азизларға жойи таслим ва таҳсиндурки, бағоят хўб қилибдурлар. Ва бу фасоҳат била сорт, фусаҳосидан тамом сижилибдурлар. Яна арабий сарф истилоҳда икки мафуллуқ фе'ллар борки, анинг адоси доғи му'табар ва куллийдур. Андин доғи сортлар орий қолибдурлар. Ва атрок анга ҳам хўброқ важҳ била мутобаат қилибдурлар. Арабий андоқки, «А 'тайту Зайдан дирҳаман», бу таркибда уч лафз мазкур бўлур. Алар лафзға бир ҳарф ортурғон била мунга ўхшаш бир замирни ортурубтурлар, бағоят мухтасар ва муфид тушубтур. Андоқки, югурт ва қилдурт ва яшурт ва чиқарт. Яна бир адолари борки, ба'зи алфознинг сўнгғида «ч, и» ки, «чи» лафзидур, орттурлар, ё мансабнинг ё ҳунарнинг ё пешанинг изҳори учун; форсийда йўқтур, балки алар ҳам туркча айтурлар.
Мансабда андоқки, қўрчи, ва сувчи ва хизоначи ва керак-ярогчи ва чавгончи ва найзачи ва шукурчи ва юртчи ва шилончи ва ахтачи йўсунлуғ кўптур.
Ҳунар ва пешада андоқки, қушчи ва борсчи ва қўруқчи ва тамгачи ва жибачи ва йўргачи ва ҳалвочи ва кемачи ва қўйчи. Андоқки, қуш ҳунарида доғи бу истилоҳ бордур, андоқки, қозчи ва қувчи ва турначи ва кийикчи ва товушқончики, сорт лафзида йўқтур. Ва алар мазкур бўлғонларнинг кўпин туркча айтурлар.
Яна бир нав' иборат ва адолари борким, бировдин бир ишни гумон элтмак била ул ишни ул кишига нисбат гуна48 берурлар, йўқки, таҳқиқ юзидин, балки мазанна ва гумон ҳайсиятидин, аммо мунда диққат кўптур Андоқки: боргудек ва ёргудек ва келгудек ва билгудек ва айтқудек ва қайтқудек ва ургудек ва сўргудек ва бу форсийда бўлмас.
Ва ба'зи алфознинг охирида бир «чим» ҳарфи васл қилурлар ва анинг била ул фи'лда су'рат йўсунлуқ ирода қилурлар. Андоқки, тегач ва айтгач ва боргоч ва ёргоч ва топкоч ва сотқоч, яна бир «ре» ҳарфики, ба'зи лафзнинг охириға илҳоқ қилурлар, андин муболаға ва са'й ирода қилурлар, андоқки, билакўр ва қилакўр ва кетакўр ва етакўр. Ва яна бир ранг ё бир сифатнинг шумули холиға муболаға учун анинг аввалида аввал ҳарфиға бир «п» ё «мим» изофа қилиб, ул шай'ға зоид қилурлар; «п» мисоли: оп-оқ қап-қаро, қип-қизил, сап-сариг, юп юмалоқ, яп-ясси, опочуг, чуп-чуқур, бу нав' хили ҳам топилур, «мим» мисоли: кўм-кўк, ям-яшил, бўм-бўз.
Яна бир «вов» ва «лом» ба'зи лафзға илҳоқ қилиб бир махсус сифатқа та'йин қилурки, салотиннинг хоҳ разм асбоби учун ва хоҳ базм жиҳоти учун му'табардур. Андоқки, ҳировул, қаровул ва чингдовул ва янковул ва сўзивул ва патовул ва китповул ва ясовул ва баковул ва шиговул ва дақавул ким, алар мундин улвийдурлар.
Яна ба'зи лафзға бир «лом» илқоқ қилурларким, ул шайнинг ул сифатда русухиға далолат қилур. Андоқки, қаҳол ва ясол ва қабол ва тунқол ва бирқол ва тўсқол ва севаргол.
Бу алфоз ва иборатда бу нав' дақойиқ кўпдурким, бу кунга дегинча ҳеч киши ҳақиқатиға мулоҳаза қилимағон жиҳатдин бу яшурун қолибдур. Ва ҳунарсиз туркнинг ситам зариф йигитлари осонлиққа бўла форсий алфоз била назм айтурға машғул бўлубтурлар. Ва филҳақиқат агар киши яхши мулоҳаза ва тааммул қилса, чун бу лафзда мунча вус'ат ва майдонида мунча фусҳат топилур. Керакким, мунда ҳар нав' сухангузорлиғ ва фасиҳгуфторлиғ ва назмсозлиғ ва фасона пардозлиғ осонроқ бў'лғай ва воқи' осонроқдур.
Андин сўнграким, турк тилининг жомиияти мунча далоил била собит бўлди, керак эрдиким, бу халқ орасидин пайдо бўлғон таб' аҳли салоҳият ва таб'ларин ўз тиллари турғоч, ўзга тил била зоҳир қилмаса эрди ва ишга буюрмасалар эрди. Ва агар иккаласи тил била айтур қобилиятлари бўлса, ўз тиллари била кўпрак айтсалар эрди, ва яна бир тил била озроқ айтсалар эрди. Ва агар муболаға қилсалар, иккаласи тил била тенг айтсалар эрди. Бу иҳтимолға худ йўл берса бўлмаским, турк улусининг хуштаба'лари мажмуи сорт тили била назм айтқайлар ва билкул турк тили била айтмағйлар, балки кўпи айта олмағайлар ва айтсалар ҳам сорт турк тили била назм айтқондек фасиҳ турклар қошида ўқуй ва ўткара олмағайлар ва ўқусалар ҳар лафзлариға юз айб топилғай ва ҳар таркиблариға юз э'тироз ворид бўлғай.
Бас бу ҳайсиятлардин андоқ малум бўлурким, бу тилда ғариб алфоз ва адо кўпдур. Муни хуш оянда тартиб ва рабоянда таркиб била боғламоғининг душворлиғи бор. Мубтадий таб'и ул назмни душворлиғ била боғламоқдин кўфт топиб, мутанаффир бўлур ва осонроқ сари майл қилур. Чун неча қатла бу нав' воқи' бўлди, таб'и хўй қилди. Чун табиат му'тод бўлди, ўз му'тодин қўюб ғайри му'тодғаким, мушкилроқ ҳам бўлғай, майл қилмоғи мутааззирдур.
Яна улким, фаҳм жинси ожизларни ҳам мойил, балки муштағил ушбу нав'ға кўрар ва иймон ва расм аҳли тариқидин чиқмоғни мунссиб кўрмас, ва бу нав' била қолур. Ва мубтадиға яна одатдурким, таб'идин ул нима бош урса, чун ўз зодаи таб'и ўзига маҳбуб эканга мажбулдур, тиларки, ани бу фан аҳлиға арз қилиб жилва бергай. Чун бу фан аҳли форсийгўйдурлар ва турк алфозидин баҳраманд эмаслар, таб'и ул жонибдин и'роз қилиб, бу фанға машғул эл сари майл кўргузур. Эмдики майл кўргузди, муносабатлар топиб ҳам бу хайлдин бўлур. Андоқки, бу замонда бўлубтур. Бори ҳар тақдир билаки бор, бовужуд турк алфозннинг форсийға мунча мазияти ва нафс амрда мунча диққати ва вус'ати назм тариқида шойи' эмас эрди ва китмон ниҳон хонасиға тушуб эрди, балки матрук бўлурға ёвушуб эрди.
Бу хоксорға сабо авоилидаким, оғиз ҳуққасидин бирор гавҳар зоҳир бўлабошлар, ул гавҳарлар ҳануз назм силкига кирмайдур эрдиким, замир дар'ёсидин назм силкига тортилғон гавҳарлар таб' ғаввоси са'йи била оғиз соҳилиға келабошламоқ кўргузуп эрди. Чун мазкур бўлғон қоида бидаким, адо топти—майл форсий сари бўлди. Аммо чун шуур синниға қадам вўюлди, чун ҳак субҳонаҳу ва таоло таб'ға ғаробат сари майлни зотий ва диққат ва душворписандлиққа шуру'ни жибиллий қилиб эрди, турк алфозиға доғи мулоҳазани лозим қўрулди — оламе назарға келди, ўн саккиз минг оламдин ортуқ; анда зеб ва зийнат сипеҳри таб'ға малум бўлди, тўққуз фалакдин ортуқ; анда фазл ва риф'ат махзани учради, дурлари кавокиб гавҳарларидин рахшандароқ ва гулшани йўлуқти, гуллари сипеҳр ахтаридин дурахшандароқ; ҳарими атрофи эл аёғи етмакдин масун ва ажноси ғаройиби ғайр илги тегмакдин ма'мун. Аммо махзанининг йилони хунхор ва гулшанининг тикани беҳад ва шудгор. Хаёлға келдиким, ҳамоноки, бу йилонлар неши наштаридин таб' аҳли хирадмандлари бу махзандин баҳра топмай утуптурлар. Ва кўнгулга андақ эврулдиким, гўё бу тиканлар сарзаниши зараридин назм хайли гулдастабандлари бу гулшандин базм тузгуча гул иликлай олмай йўл тутуптурлар.
Чун бу тариқда ҳиммат олий эрди ва таб' бебок ва лоуболий, ўтарга қўймади ва тамошосидин тўймади. Ул олам фазосида габ' сипоҳи турктозлиғлар тузди, ва ул сипеҳр ҳавосида хаёл қуши баланд парвозлиғлар кўргузди ва ул ганж жавоҳиридин замир сайрафиси ниҳоятсиз қийматлиғ ла'л ва дурри самин олди. Ва ул гулшан раёҳинидин кўнгул гул чини ҳад ва ғоятсиз накҳатлиғ гул ва ёсман қўйниға солди.
Чун бу мувоҳиб била ғинолар ва бу ғанойим била истиғнолар муяссар бўлди, мунинг натойижи гуллари рўзгор аҳлиға беҳад ва микдор очилабошлади ва бошлариға беихтиёр сочи-ла киришти.
Ул жумладин бири - «Ғаройибус-сиғар» девонидурким, кичик ёшда таҳририм гузориш ва таҳриримдин ннгориш топибдурким, маоний ғурабосидин ғариб алфоз либосиға киюрупмен ва халқ кўнглин ул ғарибстон аҳли ўти била кўйдуруп мен.
Яна «Наводируш-шабоб» девонидурки, йигитлик авойилида баёним килкидин намойиш девониға ва оройиш бўстониға кирибдурким, ул наводир тамошосидин йигитлик мулкида ғавғо солибмен, ва мулк йигитлари кўнглидин ором ва қарорни олибмен.
Яна «Бадойиул-васат» девонидурким, умр авсатида ҳаёлим хомаси анинг зебиға нақшбандлиғ ва зийнатиға сиҳрпай-вандлиғ қилибдурким, ул бади'лар воситасидин шайдо кўнгуллар эшигин ишқ тоши била қоқибмен ва ул уйга фитна ва офат ўтин ёқибмен.
Яна «Фавоидул-кибар» девонидурким, ҳаёт авохирида тахайюлум хомаси ани рашки нигорхонаи чин ва ғайрати хул-ди барин қилибдурким, анда улуғларға фоидалар зулолин еткурупмен ва ҳаваслари шу'ласиға насойиҳ зулолидин сув урупмен.
Бу тўрт девон овозасин чун руб'и маскунға еткурупмен, «Хамса» панжасиға панжа урубмен. Аввалким, «Ҳайратул-аброр» боғида таб'им гуллар очибдур, Шайх Низомий руҳи «Махзанул-асрор» идин бошимға дурлар сочибдур.
Яна чун «Фарҳод ва Ширин» шабистониға хаёлим юз тутубтур. Мир Хусрав дами «Ширин ва Хусрав» ўтидин чароғимни ёрутубтур.
Яна чун «Лайли ва Мажнун» водисида ишқим пўя уруб, Хожа Ҳимматин «Гавҳарнома»сидин нисоримға гавҳарлар еткуруптур.
Яна чун «Саб'аи Сайёра» расадин замирим боғлабтур, Ашраф «Ҳафт пайкар»ининг етти ҳурвашин пешкашимға яроғлабтур.
Яна чун «Садди Скандарий» асосин хотирим муҳандиси солибдур, Ҳазрати Махдум «Хираднома»сидин кўси ислоҳ ва имдод чолибдур.
Бу «Хамса» шуғлидин чун фароғат топибмен, тахайюлум гети навардин салотин та'рихи даштиға чопибмен, чун нома саводи зулматидин «Зубдатут-таворих» адосин тузупмен, салотин ўлган отин бу ҳайвон суйи била тиргузупмен.
Чун «Насойимул-муҳаббат» нафаҳоти баёнидин килким файзрасон бўлубтур, авлиё-улло муқаддас руҳи файзидин олам тўлубтур.
Чун «Лисонут-тайр» илҳони била тараннум тузупмен, ҳуш тили ишорати била ҳақиқат асрорин мажоз суратида кўргузупмен.
Чун «Насрул-луолий» хазойини таржимасиға, еттим, «Назмул-жавоҳир» била ма'ни абкорин ҳуллаларин мурасса' эттим.
Чун «Мизонул-авзон» баҳрларида ғаввос бўлдум, ул ми'ёр била Насири Тусий узрин қўлдум.
Яна доғи расойилға қалам сурупмен ва мукотибға рақам урупменки, форсий сиҳрсозлар ва паҳлавий афсона пардозлар ҳам анда авроқ ороста ва ажзо пироста қилибдурларким, дом ҳакам адолат юзидин кўз солса ва бурунғи форсий ва сўнгғи туркий латойиф ва дақойиқидин баҳра олса, ҳукм сўрар замонида ва ҳар қайсининг мартабасини та'йин қилур овонида умидим улдур ва хаёлимға андоқ келурким, сўзум мартабаси авждин қуйи инмагай ва бу тартибим кавкабаси а'ло даражадин ўзга ерни беганмагай.
Бу сўзлардин хасм мундоқ билмасун ва муддаий бу нав' гумон қилмасунки, менинг таб'им турк алфозиға мулойим тушган учун та'рифида муболаға изҳор қилурмен, ва форсий иборатқа муносабатим озроқ учун инкор ва нафйиға исрор кўргузурменким, форсий алфоз истийфосин ва ул иборат истиқсосин киши мендин кўпроқ қилмайдур эркин ва салоҳ ва фасодин мендин яхшироқ билмайдур эркинким, умрум гулшанининг тоза баҳорининг таровати чоғи ва ҳаёт равзасининг наврас сабзазорининг назоҳати вақтиким, ўн беш ёштин қирқ ёшқачадурки, инсон хайлининг таб'и булбули ҳар гул жамолиға шефта ва руҳи парвонаси ҳар шам' ҳусниға фирефта бўлур, вақт бу авқотдур. Ва бу авқотда кўп ғариб воқи' ҳодисдурки, ул воқиа биров ҳусн ва нозин ё ўз ишқ ва ниёзин шарҳ этарга боис бўлур. Ва бу ҳол ғазал тариқида мунхасирким, ё айтурға мутааммил бўлулғай ё ўқуриға муштағил. Ўқуриға давовиндин бу фақир мутолаасиға кўп машғул бўлмағон девон оз эркин. Батахсис ишқ ва дард аҳлининг раҳбар ва пешрави Амир Хусрав Дсҳлавий девониким, ошиқлиқда дард ва ниёз ва сўз ва гудоз тариқин ул мунташир қилди ва онинг ишқи маш'алидин бу партав олам тийра хокданиға ёйилди.
Яна ҳақиқат аҳлининг сархайл ва сарафрози Хожа Ҳофиз Шерозий нукот ва асроринки, анфоси руҳул-қудсдин нишон айтур ва руҳулло анфосидин асар еткурур.
Яна бу фақирнинг пири ва устози за тариқат аҳлининг соҳиби иршоди, жами' аҳлуллонинг муқтадо ва шайхул-исломи... Мавлоно Абдурраҳмон Жомийнинг руҳпарвар латойифи ва руҳ густар заройификим, андин ҳар ғазал калваҳйил-мунзал ва ҳар рисола кал-аҳодисин-набийи мурсал олий шон ва рафи макондурким, алардин ҳар лафз қийматда дурри саминдин обдорроқ ва ҳирқатда ла'ли оташиндин барқ кирдорроқ. Ва иккаласи мазкур бўлғон азиз каломи му'жиз низомидин анда чошни ва насиб ва ўз ишқ ва камолоти ва ниҳояти ҳолоти мунга изофаки, ҳозо шай'ун ажиб! Барчасиға кўп қатла утупмен, балки кўпин ёд тутупмен, ва қасойид ва ғазалиётларининг ғариб ва латофатин билибмен, балки ғариброқ ва латифроқлариға татаббу'дағи қилибмен. Қасойиддин Амир Хусравнинг «Дар'ёйи аброр»иким, машҳур мундоқдурки, дер эмиш бўлғайки, «юз минг байтдин ортуғ девонларим ғазалиёти ва қасойид ва маснавийларим абёти агар олам саҳифасидин ююлса ва даврон сафиҳасидин маҳв бўлса, ва бу қасида қолсаки, анда ма'ни истийфоси вофийдур, бу фан аҳлиға ме-нинг фазойилим далилиға кофийдур». Матлаи машҳурдурким, Назм:
Кўси шаҳ холию бонги ғулғуллааш дарди сараст
Ҳар ки қони' шуд бахушку тар, шаҳи баҳру бараст.
Бу ше'рға Ҳазрати Махдумий Нуран жавоб айтубдурлар, ва отин «Лужжатул-асрор» битибдурлар. Ва матлаи будурким, Байт:
Кунгури айвони шаҳ каз кохи кайвон бартараст,
Рахнҳо дон каш бадевори ҳисори дин дараст
ки, агар ул дар'ёйи абрордур, бу абри баҳордурки, мартабада андин баландроқ ва баҳрада андин фойдамандроқдурки, анинг устига соя солурға ёйила олур ва бошиға дур афшонлиғ доғи қилаолур. Фақир иккаласи бузургвори рафи' миқдорға ниёзмандлиғ ва гадолиғ юзидин татаббу' қилибмен ва отин «Туҳфатул-афкор» деб мен. Ва матлаи будурким,
Байт:
Оташин ла'ле ки, тожи хусравонро зевараст
Ахгаре баҳри хаёли хом пухтан дар сараст.
Ва кўп ма'ни ангез иборот ва та'мия амез ишорот изофа қилибменки, бу фан аҳлининг моҳирлари мусаллам тутуптурлар. Ва ҳар «ишига бу бобда тараддуд бўлса Ҳазрати Маҳдумий Нураннинг «Баҳористон» отлиғ китобинким, ани «Баҳористони ҳаёт ва нигористони нажот» деса бўлур, бу матла'ни битибдурлар ва иетишҳод юзидин та'рифин айтибдурларки, бу маншури давлат сипеҳр тақиға осилса ери бор ва бу туғройи саодатни Муштарий бўйниға овиза қилса мужиби мубоҳот ва ифтиҳордур. Ул китобни олдик ва бу маҳаллини топиб назар солдик ва билдикки, улча мен та'рифида таҳрир қилибмен, тақсир қилибмен.
Яна Мир Хусравнинг «Мир'отус-сафо» отлиғ қасидасиғаким, халлоқул-маоний Хоқоний Шервоний татаббуи қилибдур ва матлаи будурким,
Байт:
Дилам тифласту пири ишқ устози забон лонаш,
Саводулважҳ сабақу, масканат кунжи дабистонаш.
Ва Ҳазрати Махдумий Нуран анинг жавобида «Жилоур-руҳ» отлиғ қасидани дебдурлар ва матлаи будурким, Байт:
Муаллим кист, ишқу кунжи хомўши дабистонаш,
Сабақ нодонию доно дилам тифли сабақхонаш.
Ва фақир ҳам «Насимул-хулд» қасидасин икаласи бузургворға татаббу' қилибмен ва матлаи будурким, Байт:
Муаллим ишқу пири ақл дон тифли сабақхонаш.
Пайи та'диби тифл инак фалак шуд чархи гардонаш.
Бу қасидаға доғи кўп маоний гавҳари дарж ва умр нақди харж бўлубдур68. Яна «Руҳул-қудс» қасидасин баланд овоза қилибменки қудсийлар руҳин андин тоза қилибмен ва матлаи бу дурурким, Байт:
Зиҳи бахомаи қудрат мусаввар аш'ё,
Ҳазор накши ажаб ҳар замон азў пайдо.
Яна «Айнул-ҳаёт» қасидаси зулолин еткурупменки, ғафлат аҳлининг ўлук баданлариға жон киюрупмен ва матлаи будурким, Назм:
Ҳожибони шаб чу шодирвони савдо афгананд, Жилва дар хайли бутони моҳ сиймо афгананд.
Яна «Минҳожун-нажот» қасидасида ҳидоят тариқин тузупмен ва залолат аҳлиға нажот шаҳроҳин кўркузупмен ва матлаи будурким, Байт:
Зиҳи аз шам'и рўят чашми мардум гашта нуроний, Жаҳонро мардуми чашм омади аз айни инсоний.
Яна «Қувватул-қулуб»  қасидасинки,  килким  сабт этибдур,  ҳақиқат йўлида за'флиғ кўнгулларга ул қутдин қувват етибдур ва матлаи будурким, Байт:
Жаҳонки, марҳалаи танги шоҳроҳи фаност, Дарў масоз иқоматки, роҳи шоҳу гадост.
Бу олти қасида ҳамд ва на'т ва сано ва мав'изатдур ва аҳли тасаввуф ва ҳақиқат тили била ма'рифат.
Яна зоҳир шуароси тариқида ҳам тўрт қасидаки, «Фусули арбаа»ға мавсумдур ва андин тўрт фасл: ҳарорат ва бурудат ва рутубат ва ябусати кайфияти ма'лум, хомам рақам қилибдурки, тўрт фасл хосияти асаридек руб'и маскунға ёйилибдур.
Яна суханпардоз устози олий шон Хожа Калимиддин Салмонки, қасида майдонининг чобук суворидур ва ўз замонининг беназир сухангузори, машҳурдурки, чун масну' қасидаси тартибиға қалам сурубтур, ўн секкизда итмом еткурубдур. Воқиан иши қилибдурки, назм аҳли анинг тааммуқида ҳайрон ва тааммулида саргардондурлар. Тарси' сан'атиким, матла'дин ўзга байтда бўла олмас, ул қасиданинг агарчи мустахраж матлаи ростдур, аммо асли матла'да аввалғи мисра'нинг бир лафзида тахаллуф қилибдур ва матлаи будурким,
Байт:
Сафойи сафвати рўят бирехт оби баҳор
Ҳавойи жаннати кўят ба бехт мушки татор.
Бу матла'ға татаббу' қилғон кўп суханварлар лат ебдурлар. Бу фақирнинг матлаи будурким, Байт:
ва назм густарлар чун муқобалада дебдурлар,
Чунон вазид ба бўстон насими фасли баҳор,
Казон расид ба ёрон шамими васли нигор.
Басорат аҳли мулоҳаза қилсалар билурларки, бу матла'-тарси'ға воқи' булур, айбдин муарро ва мурасса'ға келур, э'тироздин мубарродур. Бу нав' ше'рнинг та'кид ва муболағаси учун яна бир рубоий ҳам дебменки, то Халил бинни Аҳмад рубоий қоидасин ваз' қилибдур, тарси' сан'атида рубоий айтилғон эшитилмайдур, балки йўқтур ва ул будурким,
Байт:
Э рўйи ту кавкаби жаҳон оройи,
Ве бўйи ту ашҳаби равон осойи.
Бе мўйи ту, ёраб чунон фарсойи
Гисўйи ту чун шаби фиғон афзойи.
Яна форсий ғазалиёт девони Хожа Ҳофиз тавридаким, жами' сухан адолар ва назм пиролар назарида мустаҳсан ва' матбу'дур, тартиб берибменким, олти мингдин абёти адади кўпракдурки, кўпрак ул ҳазрат ше'риға татаббу' воқи' бўлубтур. Ва ба'зи Ҳазрати Шайх Муслиҳиддин Са'дий (қуддиса сирруҳу)ғаким, ғазал таври мухтариидур. Ва ба'зи Мир Хусравғаким, ишқ оташкадасининг шу'ла ангезидур ва дард ғарибхонасининг ашкрези. Ва ба'зи Ҳазрати Махдум Нуранғаким, камол авжининг меҳри ломиидур ва мазкур бўлғон азизлар ҳолотининг жомники, бу девон халойиқ орасида шойи'дур ва рўзгор аҳлининг таб'лари ул сари рожи' ва анда куп турлук дилкаш адолар ва дилпазир ма'нолар воқи'дирки, тафсили бу фақирдин муносиб эмас. Ва анда ҳар нав' назм аснофидин, мисли: муқаттаот ва рубоиёт ва маснавий ва та'рих ва луғаз ва ул жумладин беш юзга яқин муаммоким, кўпи Ҳазрати Махдумий Нуран муборак назариға етибдур ва ул ҳазратнинг ислоҳ ва таҳсини шарафин касб этибдурким, хомамдин рўзгор сафҳасиға ёзилибдур ва қаламим лайл ва наҳор аврэқида нақш қилибдур.
Булардин доғи бошқа, йигитлигим замони ва шабоб айёми овонида кўпрак ше'рда сиҳрсоз ва назмда фусун пардоз шуаронинг ширин аш'ори ва рангин абётидин эллик мингдин ортуқ ёд тутупмен ва алар завқ ва хушҳоллиғидин ўзумни овутупмен ва салоҳ ва фасодлариға фикр айтибмен, ва махфий дақойиқиға таамул ва тафаккурлар била етибмен, ва форсий алфэз айб ва ҳунари мулоҳазаси идрокида табим ўзин солмайдур, балки ул водий қат'ида килким равандаси тез гомлиғ била қадам урмағон ер қолмайдур. Ва ўттуз йилдин ортуқ ва қирқ йилға яқиндурким, Хуросон мулкиким, фазлу камол аҳлиға олам мамэликининг мисри муаззами ва саводи а'замидур, бу мулкнинг жами' назм аҳли шуаройи ширин каломи ва фусаҳойи вожибул-иҳтироми ҳар не ҳар ма'ни билаким, авроқ юзига оройиш ва ҳар алфоз билаким, ажзо изориға намойиш берибдурлар, бу фақир суҳбатиға еткурубдурлар ва бу заиф оллинда ўткарибдурлар ва ҳак ва ислоҳ илтимосин қилибдурлар, ва хотирға қилғон нуктаки, айтилибдур, инсоф юзидин мусаллам тутуптурлар ва агар ба'зи ибо қилибдурлар далойил била аларға хотир нишон қилилибдур, андин сўнгра қабул қилиб, ўзларин шокир ва мамнун билибдурлар. Ва басо маоний аҳли хурдадонлар ва дақойиқ хайли дақиқ баёнларки, Анварий ва Салмон ше'рида ҳар бири бирининг жонибин тутуб баҳслар қилиб, сўзлари бир-биридан ўтмагандин сўнгра бу фақир оллиға муҳокама учун келтуруптурурлар ва ҳар не ҳукм топиб дурурлар мусаллам тутуб, муноқашалари бартараф бўлубтур. Ва ғазалда Мир Шоҳий ва Мавлоно Котибий ва алар ғайри тарафидин доғи бу йўсунлуқ ва маснавийда ҳазрат Шайх Низомий ва Мир Хусрав Деҳлавий жонибидин доғи бу дастурлуғ кўп ноқи' бўлупдур.
Барчадин куллийрок санад буким, ҳазрати иршод паноҳи... Нуранки,... форсий сўзда жами' алар сўзидин юқорироқ сўз йўқтур, кўпрак кутуб ва расоил ва ғазалиёт ва касойиддаки, маоний гавҳарларин назм силкига кийдурур эрдилар ва замир ниҳонхонасидин анжуман тамошогоҳиға жилва берур эрдилар, анинг мусваддасин бурунроқ бу фақирға илтифот ва э'тикод юзидин берур эрдиларким: «Бу авроқни ол ва боштин оёғига назар сол, хотирингға ҳар не айтқудек сўз келса айт», деб ва ҳар неишорат бўлғониким, мазкур бўлди, зоҳир қилсам мақбул тушар эрди. Бу да'воға далил буким, ўндин ортуқ кутуб ва расоилда ул ҳазрат бу фақирнинг отин мазкур қилибдурлар. Ва кўпи таб' ва идрок ва мунга муносиб нималарга нисбат бериб, мастур қилибдурлар. Бу қабул назари асаридин бир қарндин ортуқ султонус-салотин сипеҳр ойин суҳбатларида ва фирдавс таз'йин хидматларидаким, аҳли каломдин ва мақолдин фазл ва камол зумрасининг мажмаидур ва илм ва фазлнинг манбаидур, бу фақирнннг сўзига мартаба рафи' ва мақола васи' эрди, ва ўзига сўз жиҳатидин азим э'тибор ва оўзига ўз жиҳатидин бийик поя ва миқдор.
Ва султонус-салотинки, мазҳари лутфи илоҳий ва мазҳари анвори ҳақойиқи номутаноҳийдур ва фархунда замири: улум гавҳарининг дар'ёси ва хужаста хотири хоксор бандалар зотининг кимиёсидур, бу тойифанинг кўпрак истилоҳ ва қавоидидин олий мажлисда сўз ўтса мухотаб бу фақир, фасоҳат ва балоғат аҳли натойижи таб'идин ҳар не мазкур бўлса мушорун илайх бу ҳақирни қилур эрдилар. Ва ул миқдор бу туфроғнинг рутбасин фалакка еткуруп ва онча бу зарранинг поёсин қуёшдин ошуруп эрдиларким, ўзларининг хуршед файз таб'ларидин зуҳур қилғон рисолаки, ўз гавҳаррез қаламларидин нигориш топибдур ва ўз камоҳии ҳолатлари кайфиятида гузориш сурати тутупдур, бу бойри бандаларини назм тариқининг барча нав'ида та'рифлар битиб, «соҳибқирон»лиқ лақаби била сарафроз қилибдурлар ва бемисл ва анбозлиғ васфи била мумтоз этибдурлар ва муқаррардурки, ҳумоюн таб'лари замон мушкилотининг ми'ёридур, фархунда зиҳнлари олам дақойиқининг ҳаллоли ва соҳиб асрори.
Бандаи-хоксор агарчи туфроғдин ўксук эрдим, аммо ул қуёш тарбияти била ранго-ранг гуллар очтим ва бу афгандаи беи'тибор агарчи заррадин камроқ эрдим, ул саҳоб тақвияти била гуногун дурлар сочтим ва дилсўз аб'ётим муножот аҳлиға ошуб ва ғавғо солди ва базм афрўз ғазалиётим хароботийларға оҳ ва вовайло солди.
Ҳосили калом андин сўнграким, мунча қавий далоил ва азим шавоҳид била бу фақирнинг вуқуфи, балки маҳорати бу фаннинг форсий ва туркий назмида собит ва равшан бўлди, агар бирни яна бирга таржиҳ қилсам керакки, бу тойифадин ҳеч кишига мусаллам тутуп сидқ демакдин ўзга мақол ва мажол бўлмағай. Батахсиски, мунча бурҳони қоти' била ҳам қат' топқай ва истишҳодга бу мусвадданинг ҳам лафзи йўқки, ҳар ҳарфи фар'ёд урғайлар ва ғавғо кўтаргайлар.
Яна бир куллия бу ким, то мулк араб хулафоси ва салотинида эрди, фалак ул вақтда назм дабириға араб тили била жилва берди, андоқки, Ҳассон Собитдек ва Лақитдек маликул-калом сухан гузорлар ва ма'ний офарин фасоҳат шиорлар пайдо бўлдилар ва ўз тиллари била назм адосининг додин бердилар.
Бу муносабат била араб салотини доғи Иброҳим Маҳдийдек ва Ма'мун халифадек ва булардин ўзга ҳам салотинзодалар ғарро назмлардин қасойид айттилар ва фавоид зоҳир қилдилар. Чун мулкдин ба'зи ақолим ва кишварда сорт салотини мустақил бўлдилар, ул муносабат била форсийгўй шуаро зуҳур қилдилар. Қасидада Хоқоний ва Анварий ва Камол Исмоил ва Заҳир ва Салмондек ва маснавийда устози фан Фирдавский ва нодири замон Шайх Низомий ва жодуйи ҳинд Мир Хусравдек ва ғазалда мухтарии вақт Шайх Муслиҳиддин Са'дий ва ягонаи аср Хожа Ҳофиз Шерозийдекки, буларнинг та'рифи юқорироқ чун шаммаи сурулупдур ва васфлариға қалам урулупдур. Сўзни узотмоқ ҳожат эмас ва калом татвилин ма'ни аҳли мустаҳсан демас. Ва бу муносабат била сорт салотинидин ҳам Султон Туғрулдек ва Шоҳ Шижо'дек олий қадр подшоҳлар ва рафи' мартаба анжум сипоҳлар рангин аб'ёт ва ширин ғазалиёт айттилар ва замонларида машҳур бўлди ва рўзгорлари авроқида адастур. То мулк араб ва сорт салотинидин турк хонлариға интиқол топди, Ҳалокухон замонидин султони соҳибқирон Темур Кўрагон замонидин фарзанди халафи Шоҳрух Султоннинг замонининг охириғача турк тили била шуаро пайдо бўлдилар. Ва ул ҳазратнинг авлод ва аҳфодидин ҳам хуш таб' салотини зуҳурға келди: шуаро Саккокий ва Ҳайдар Хоразмий ва Атоий ва Муқимий ва Яқиний ва Амирий ва Гадойидеклар. Ва форсий мазкур бўлғон шуаро муқобаласида киши пайдо бўлмади, бир Мавлоно Лутфийдин ўэгаким, бирнеча матла'лари борким, таб' аҳли қошида ўқуса бўлур. Ул жумладин бири будурким,
Байт:
Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали,
Кўзгудек қилди сени ўзини пайдо қилғали.
Ва салотиндин ҳам ўлгуча таб' асари ҳеч қайсидин зоҳир бўлмади ва варақ юзига нақш қилғуча нима қолмади, Султон Бобирдин ўзгаким, бу матла' алар таб'и асаридурким, Байт:
Неча юзунг кўруб ҳайрон бўлайин,
Илоҳи мен сенга қурбон бўлайин.
То бу вақтқачаким,... Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон... Рубоий:
Ким то фалак офоқ уза давр қилур,
Анжум гули ҳар тун бу чамандин очилур,
Не шоҳ анинг зоти киби ёд билур,
Не таб' анинг таб'идек истаб тапилур.
Дигар: То ким фалак эврулур давом ўлсун анга Иқбол бисотида мақом ўлсун анга Ҳам нутқ била жонбахш калом ўлсун анга Ҳам назм каломи мустадом ўлсун анга.
жаҳонбонлиқ тахтида мақом тутти ва кишвар ситанлиқ мас-надида ором топти,— мулк силкига амният гавҳарларин чекти, ва жаҳон маз'раида жам'ият доналарин экти, чун салим қалби гавҳари кони масний эрди ва мустақим зиҳни мавриди файзи субҳоний, калом аҳлиға тарфия ва ибтиҳожлар ва калом хайлиға равнақ ва ривожлар даст берди. Ва ҳар илмда муфид та'лифлар ва ҳар фанда мунтиж таснифлар қилдилар ва ғариб расойили ма'навий зуҳур қплдп ва ажиб давовин ва ғазал ва қасойид ва маснавий ёйилди. Ва ўз шариф таб' ва латиф зиҳнларидин доғи, агарчи ҳам форсий демакка қодир ва ҳам туркча айтмоққа моҳир эрди, аммо асли таб' иқтизоси ва шойи' такаллум муносабати адоси била туркий девон тадвиниға майл қилдилар ва дилпазир аб'ёт ва беназир ғазалиёт тартиб бердилар... Ҳосилки, туркча тил била бу нав' девонки, мазкур бўлди ва та'рифи бу сифат ва ойин билаки, мастур бўлдикпм, бу йўсунлуқ ғаройиб йўқки, салотини мукаррами доро ҳашамдин, балки шуаройи қудсий нафаси масиҳ дамдин воқи' бўлмайдур ва ораға кирмайдур, воқи' бўлди ва ората тушти ва анинг зулоли ҳаётининг файзи қуёш чашмасидин ўтгали ёвушти ва бу тоифанинг бебаҳралари бу руҳ нақдидин баҳраёб ва лаб ташналари бу оби ҳаётдин сероб бўлдилар. Бовужуд бу султонус-салотиннинг кимиё асар хотири за хуршед осор замири доғи мунга мойилки, турк нозимлари ўз алфозлари била ше'рға машғуллуқ қилғайлар ва кўнгул ғунчаси доғидинки, печлар чирманибдур баҳор насимидек анфос била гулдек очилғайлар. Ва илтифот ва иҳтимом юзидин ба'зи ма'нилар топиб назм қилурға ҳукмлар ҳам жори бўлди ва сўз услубиға та'йинлар ва адосиға та'лимлар ҳам изҳори бўлди.
Турк улуси анинг хуш таб' беклари ва мирзодалари ва соҳиби зиҳн пок таб'лари ва озодалари андоқки, керак машғуллуқ асбобин туза олмадилар ва ул нав' таб' натижаси кўргуза олмадиларки, андин хушгўйлуқ умиди тутса бўлғай, балки бу умидни аларнинг рўзгори ҳолиға ёвутса бўлғай. Турфароқ букум, бу нав' подшоҳи сухандон тарғиби ва талқини ва иҳсони ва таҳсини қоидаи мутобаат ва мувофақатни унутуб ва жоддаи нофармонлиғ ва залолатни тутуб кўпи, балки бориси форсийға мойил бўлдилар ва ул тил била назмға қойил. Бу иш мундин ўзга бўлаолмаски, турк тили та'рифида андоқки, юқорироқ мазкур бўлди: бовужуд алфоз касрати ва иборот вус'ати ва маоний ғаробати ва адо салосати дилпазир боғламоқта суубат бор, ва дилписанд тартиб бермакта таб' ранж ва уқубат топар, лозим қурунди турк тили шарҳида бирнеча варакқа зеб-оройиш бермак ва анда ҳазрати султонус-са-лотин мулоямати таб' ва маҳорати зиҳнларин шарҳ этмак ва ҳумогон ра'йлари тартиб берган девон бобида бирнеча сўз густохлиғ юзидин сўрмак ва ул ҳазрат камоли донолик ва вуқуф тавонолиғ ниҳоятидин бу фан асҳобиға ва бу фазл арбобиға та'лимлар бериб ва талқинлар қилиб, булар ул ҳазратнинг дақиқ сўзин ё англамай, ё англасалар буюрулғон йўсун била амал қилмай, ё қилаолмай. Ва бу заифи хоксор ул ҳазратнинг қудсий нафаси посини асрап ва вожибул-из'он ҳукмлариға итоат ва фармонбардорлиқ қилиб, кўнглумдин ва тилимдин келганча ва қаламим ва илигимдин қувват фаҳм қилғанча ул ҳазратқа бовужуд бандалиғ ва ул бандалиғ била саодатмандлиғ ва фархундалиғ — шогирдликка доғи ўзумни мушарраф ва аржуманд ва мубоҳий ва сарбаланд қилдим. Ва йиллар турк тили ва назми қоида ва услубида билмаганларимни сўруп ва мушкилларимни ҳаллоли мушкилотим тобуғида арзға еткуруп, фойдалар топиб, куллий натижалар кўрдум. Ул ҳазратнинг та'лими ва тарбияти била ва раҳнамойлиғи ва тақвияти била ишим ул ерга еттиким, ул ҳазрат ўз пок таб'лари натижасидин зоҳир бўлғон рисолаки, ўз маориф нигор килки таҳрири эрди ва ўз латойиф осор нутқи тақрири, алқобимни юқори адо қилдимки, не унвон била сабт қилдиларки, мукаррар қилмоқ ҳожат эрмас.
Бу бандаға ҳам чун бу нав' азим давлатки, ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг «Ал-мутакаллим» деган исмиға мазҳарият бўлғай ва халойиқ орасида такаллумда ақрон ва амсолдин имтиёз ва э'тибор ва улуғ от била овоза ва иштиҳорғаки, ул ҳазратнинг иноят ва иҳтимомлари боис бўлди, ва юқори мазкур бўлғон давовин ва маснавий ва сойир кутуб ва расойили ма'навийки, то олам биносидур бу тойифадин ҳеч кимга ижтимои даст бермайдур ва ихтирои муяссар бўлмайдур, даст берди ва муяссар бўлди. Агарчи борчани ул ҳазратнинг шариф исмиға мухайял ва ҳумоюн алқобиға музайял қилибмен, буларни сойир ииоятлар муқобаласида тутуп «Ал-мутакаллим» исмиға мазҳариятим узриға туркий ва сорт луғати кайфияти ва ҳақкқати шарҳида бу рисолани жам' қилиб битидим. Ва анга «Муҳокаматул-луғатайн» от қўйдум, то турк эли тнли фасоҳат ва диққати ва балоғат ва вус'атики, ул ҳазрат бу тил ва иборат била назм бисоти тузупдурлар ва масиҳо анфоси ва ҳизр зулолидин ўлук тиргузмак тариқин олам аҳлиға кўргузупдурлар, зоҳир қилдим. Ва хаёлимға мундоқ келурким, турк улуси фасиҳлариға улуғ ҳақ собит қилдимки, ўз алфоз ва иборатлари ҳаҳиқати ва ўз тил ва луғатлари кайфиятидин воқиф бўлдилар ва форсийгўйларнинг иборат ва алфоз бобида та'н қилур сарзанишидин қутулдилар. Алар доғи ранж ва машаққатим муқобаласида, чун бу махфий илмдинки, зоҳир қилибмен, вуқуф топсалар, умид улким, бу фақирни хайр дуоси била ёд қилғайлар ва руҳумни анинг била шод қилғайлар. Рубоий:
Бу номаки, ёзди қаламим тортиб тил
Та'рихин анинг жумодиюл-аввал бил,
Куннинг рақамини чоршанба килғил,
Тўққуз юз йилдин ўтуб эрди беш йил.

Нашрга тайёрловчи Порсо ШАМСИЕВ