1 дан 2 сахифа
Тангритоғнинг этагидаги кўкаламзор яйловда Эрхон чол эллик-ларни қоралаб қолган Ойтўлди отлиғ аёли билан фақирона ҳаёт кечирардилар. Улар бир вақтлар тик-лаб олган кўримсизгина гўшадан анча нарида хушхўр мевалару тур-фа ҳайвонотга мўл ўрмон бошла-нарди. У икки қарияни беминнат боқарди. Кўк Тангрининг фарзанди — Қуёш ўрмон тепасида кў-тарилган паллада Эрхон чол қора пўлатдан қуйилган кескир болтаси-ни белига қистириб, қўйган тузоқларини кўздан кечириш учун жў-нар, орадан хийла вақт ўтгач, ел-касида бир боғ қуруқ қарағай ўтин-нию типирчилаётган қуённими, қирғовулни кўтариб, мамнун қиё-фада қайтиб келарди. Уларни пишириш Ойтўлдининг зиммасида эди. Ўчоққа олов ёқиб, эри сўйиб-тозалаб берган этни оловга товлаган пайтда Эрхон ўт-ўлан устига ёнбошлаганча аёлининг ҳаракатла-рини кузатар, шамолларда қотган чандиқли, қорамағиз юзида Ойтўл-дига жуда ёқадиган дағал бир та-бассум жилва қилиб турарди. Бир маҳаллар қудратли бўлган Ядғунинг қавми ҳам шу ерларда умргузаронлик қиларди. Кейинча-лик улар пастроққа — водийга кўчишди, сонсиз-саноқсиз музаффар юришлар натижасида кўпайиб кетган эчкию қўйлар, сигиру отларни боқиш учун бу яйловча торлик қилиб қолди. Эрхон ва Ойтўлдининг ўлжалари у қадар кўп эмасди. Яна, бунинг устига, йигирма йилча му-қаддам Эрхон чол кўп уриниб ёғоч, лой ва кигиздан чоққина бир қўналға тиклаган, умрларининг энг лаззатли дамлари шу қўналғада кечганди. Энди уни ташлаб кетиб бўлармиди?! Қишнинг — Кўк Тангри иноятининг узун кечаларидаги, ланғиллаб олов ёнаётган уйда кечган эҳтиросли онлар ҳали ҳам Ойтўлдининг ёдига тушса, юрагини нечуклар жизиллатиб қўяди. Қондошлар, айниқса, Ядғу уларни кўп қистади, аммо ўжар қариялар кетишни исташмади. «Сен ўзинг ке-тавер Ядғухон, — дейишди улар. — Бизга шу ер қулай. Водийга — уч-тўрт йиғоч масофага етиб бороламизми-йўқми? Бунинг устига, сен қуриб берадиган қўналғада яшай олишимиз, кўникиб ке-тишимиз ҳам даргумон. Ахир, бу ерларга жуда ўрганиб қолдик-да! Сен бемалол боравер, хотиринг жам бўлсин. Бир кунимйзни кўрармиз, вақти келиб, Кўк Тангрининг олдига кетсак, унинг қаҳрини юм-шатиш учун бирор жонлиқ атаб, бизни хотирларсан. Шунгаям жуда хурсандмиз, кўнглимизни роса кўтардинг, Ядғухон...» Ўшанда Ядғухон ҳеч кўнмаганди, аммо бари бир кетди. Сабаби, у айниқса, хан-зуларга қарши юришда жуда кўп мол-дунё орттирганди, шуларни кўзи қиймади. Мана ҳозир водий-да, бепоён яйловларда қўй-эчки-ларини ёйиб юбориб, хун ўғлон-ларини жакгга тайёрлаб юрибди. Қабила пастга кўчгач, теварак ҳувиллаб қолди. Албатта, қабиладошлари, айниқса, уруғлари Эрхон чол оиласининг қолишга қарор қилишганини эшитиб жуда хафа бў-лишса-да, ўзлари кўчиб кетишди. Анави чоққина ялангликда бир вақтлар музаффар жангчиларнинг ўғиллари тиғ уриш ва найза отиш санъатини, отда жанг қилишни ўрганишарди. Ядғухон ҳар доим «Жангчи эт ейди, бола туғдиради, жанг қилади — эрнинг бундан бошқа қилар иши йўқ, қолган барча юмушлар — хотинларники!» дега-ни-Деган эди. Бироқ, ўзининг бола-лари бундай бўлишмади. Улар нимжону сояпарвар, қилич чопиш-дан ҳам кўра уйда ўтириб овқат пиширишга, ҳар хил майда-чуйда ўйинлар билан вақт ўтказишга иш-қибозроқ чиқишди. Эрхон чол уларни ёмон кўрар ва шу сабаб-дан қачон кўрса бўралаб сўкарди. Унинг ўзи бир вақтлар довруғи Тангритоғни тутган жангчи бўлган ва бунинг исботи сифатида уйида унча-мунча йигит ердан узиб ололмайдиган олти тишли, зилзамбил чўқмори турарди. Қабила пастга кўчгач, Эрхон чол ҳатто Ядғунинг ўша нозик-ниҳол ўғилларини ҳам қўмсаб қолди. Бора-бора ҳаммаси ўз изига тушди. Энди уларга кишиларнинг кетгани қайтанга яхши бўлгандек туюлабошлади. Тан қартайиб, жоннинг Кўк Тангри олдига кетар мудт дат яқинлашар, уларнинг кўнгиллари тинчлик-осойишталик истар эди. Уларни Ядғухон йўқлаб турар ва ҳар йўқлаганида бир дунё силовсин, айиқ, яна алланималарнинг гўштини келтириб берарди. Чолу кампир баъзан бунчалик кўп этни қаёққа қўйишни ҳам билмай қоли-шарди. Ойтўлди Эрхондан нақ ўттиз ёшга кичик эди. У вақтлар Эрхон ба-қувват, бўйни буқаникидек йўғон, забардаст бир жангчи эди-да; Ойтўлдининг ҳам унга дарров кўнгли суст кетган, шунақа келишган, забардаст эркакка хотин бўлишнй орзу қилганди. Ўшанда қиз ўн ол-тида эдими? Ўн олтида бўлсаям келбати мана ман деган йигитлар-никидан қолишмас, куч-қуватга тў-либ-тошганди: чоғроқ қўзиларни бир қўли билан бемалол кўтарат верарди. Гавдасига яраша оғиргина ҳам эди: отасининг отига минганида, шўрликнинг бели бир майишиб кетарди. Илк танишган кезларида Эрхон уни эгарга ўнга-риб олиб, ўрмон томонга қараб от солди, шунда қиз ўғлоннинг нақа-дар кучлилигини ҳис этди. «Уудди хасдай учириб юборди-я! дея ҳайратланди ўшанда қиз ички бир мамнуният билан. — Довруғи бутун Тангритоғни тутган баҳодир... Мен шунинг хотини бўламан...» Ҳозир Эрхонга қарасангиз кул-гингиз қистайди: қадди камалакдай эгилган, юзи Тангритоғ ирмоқларидай эгри-бугри ажинларга тўла, қўли тинмай қалтирайди. Фақат кўзларигина ўша-ўша, ўткирлигича қолган, қаттиқ эди. Эрхон ҳақиқий жангчи эди—хотинини ҳам қандайдир қўпол эркалар, баъзан қўлига ҳам эрк берар, аммо буларнинг бари Ойтўлдига қайтага хуш ёқарди. Ҳақиқий эркак шундай бўлиши керак, деб ҳисобларди у, эр кўрган баъзи хотинларга ўхшаб ҳадеб суюлаверса, от мингандан, ёй кўтаргандан кўра эчки соғгани афзал эди. Эндиликда Эрхон қилиши керак бўлган юмушларни ҳам Ойтўлди бажаради: ўрмондан ўтин орқалаб келади, жонлиқ сўяди, бир қисмини Кўк Тангри учун қолдириб, терисини шилади, оловда пи-ширади, отга қарайди... Отни парваришлаш ва жонлиқ сўйиш аёлларнинг иши эмас, бироқ Эрхон ярамагандан кейин на илож? Кекса жангчининг кескин тўқнашувларда орттирган жароҳатлари бугунга келиб уни нотавон қилиб қўйди. У туни билан мижжа қоқмайди, иҳраб-сиҳраб, чўқмор урган ханзуни лаънатлаб чиқади. Ойтўлди унинг учун ҳамма ишга тайёр. Чун-ки эри кучи борида барча қилар йшини қилиб бўлган. Фақат ўғилларининг тоғда ҳалок бўлгани чакки бўлди-да. Кўк Тангри улар ус-тига қор кўчкиси юборди. Тангри шуни раво кўрибдими, унга қарши бориб бўлмайди. Тез кунда улар ҳам Кўк Тангрининг ҳузурида, Тангритоғ чўққиларидаги мангу осойишталик масканида ўғиллари билан учрашадилар. Шу сабаб, ҳадеб оҳ чекаверишнинг фойдаси йўқ. Тангритоғ этагини паноҳ тутган Қудратли қабиланинг икки кекса вакили ана шу тарзда, сокин-осойишта умргузаронлик қилар эди. Бир куни фалокат рўй берди. Қуёш Кўк Тангри ётоғи томон ёнбошлаганда ёмғир ёғди. Унинг саховатли сувлари дарахтзорлару яйловларни чунон яшнатди. Бир соатлар ўтиб-ўтмай, ёғингарчилик тўхтади. Теварак-атроф селгиб, ҳаво мусаффолашди. Эрхон йўлбарстери пўстакни ташқарига— пичан устига ёйишни буюриб, ўзи елкасини сийпалаган-ча иҳраб, оти ёнида турарди. Бун-дан ўн йилча муқаддам юз берган сўқишда бир сўйлоқ ханзу унинг бошини мўлжаллаб чўқмор отганди, у чап бериб қолди, аммо анча ёши қайтгани сабаб ўз вақ-тида отини буриб ололмади— кескир тишли чўқмор унинг елка-сига келиб урилди. Мана, асорати энди билинаётир. Ҳозир кекса жангчининг томирларида қон секин-аста оқар, оёқ-қўлининг жаро-ҳатланган ерлари ҳам симиллаб оғрирди. Эрхон шу кеч аииқ ёғи суришни ният қилди ва бу нияти-ни пўстакни кўтариб чиқаётган Ойтўлдига айтиб қўйиш мақсадида ёнига ўгирилди, ўгирилдию Тангри-тоғнинг сўл ёнбошидан шуёққа қа-раб елиб келаётган бир тўда отлиқларни кўриб ҳайратдан эси оғиб қолаёзди. — Ойтўлди! — деб бақирди у беихтиёр, ҳали ҳам елкасини чангаллаганча, — Ойтўлди, анавиларга қара-чи? Танияпсанми кимлар экан? Ойтўлди пўстакни ерга ташлаб, қўлини пешонасига соябон қилиб ўша ёққа узоқ термулди-да: — Ҳечам ажратолмаяпман-а! Аммо Ядғунинг йигитлари эмас, уларнинг туғи бўри каллалик-ку. Ханзулар бўлмасин тағин, —деди хавотир билан. Кекса жангчининг томирларида қон жўшди. У таассуф билан: «Эссиз, Ядғуга хабар беришнинг иложи йўқ-да», деди ўзига ўзи. Агар келаётганлар ростдан ҳам ханзулар қўшини бўлиб ниқса,- у ҳолда чол-кампирнинг умри поёни-га етибди деяверинг. Бу ёвуз қавмнинг қўлидан ҳар иш келади. Эр-хон Ойтўлдига қараб: — Тўқмоқни олиб чиқ! — деб буюрди. — Кўтаролмайсан! —ачиниш билан жавоб қилди Ойтўлди.— Қўй, ўзингни бекорга уринтирма! Кўк Тангри истаса, эҳтимол омон қолармиз. Йўқса, ўғилларимизнинг ёнига жўнаймиз. Икковимизнинг ҳам ёшимиз бир жойга борган бўл-са, яшашнинг нима қизиғи бор?.. — Опчиқ дедим!—ўшқирди жангчи. У ёғийни ҳеч қачон қурол-сиз кутиб олмаган эди, бундай бў-лишини хаёлига ҳам келтиролмаст ди. Ойтўлди чор-ночор эрининг ул-кан гурзисини бир амаллаб олиб чиқди. Жангчи уни зўрға кўтар-ди, оғирлигидан юзи тиришиб кет-ди, аммо яна тезда ўзини қўлга олди, ёвнинг етиб келишини кута бошлади. Энди унинг учун бу чоққина яйлов жанг майдонига айланганди. Ёғий яқинлашиб келар, фақат сў-қишга чорловчи бурғи садолари етишмасди, холос. Ниҳоят, улар етиб келишди. Хан-зуларнинг қийиқ кўзларида ғазаб ўти чақнарди. Улар дарров талаш-га тушиб, қўй-қўзиларни отларига ўнгаришди, биттаси эса Эрхоннинг ҳозирда анча қартайиб, кучдан қолган, не-не жангу жадаллардан эгасини омон олиб чиққан отини етаклашга тушди, уч-тўрттаси эса кулба ичига кириб кетди. Ойтўл-ди чолининг ёнида туриб, бу беа-дабгарчиликларни кузатарди. У ханзуларни ҳеч қачон кўрмаганди. Тўғри, бирда Ядғухон ўнтача қўли боғлиқ, афти-башараси қон банди-ларни уриб-сўкиб ҳайдаб келганди. Аммо улар ўша пайтда бирам но-чор, эзгин кўринган эдики, ҳатто Ойтўлдининг уларга раҳми келиб кетганди. Ҳозир эса буларнинг ва-жоҳатини кўриб ўтакаси ёрилаёз-ди. Улар тинмай бақиришади, узун сочларини селкиллатиб, у ёқдан-буёққа юришади... Улардан бири, юзида узун чандиғи бори, отини Эрхон томон бурди-да, унга синов-чан тикилганча, сўйлоқ тишларини кўрсатиб ҳайқирди: — А-ҳа, бу Эрхон-ку! Мана ўша енгилмас Эрхон! Аҳволига қаранг-лар, қалтираб туришини кўринг-лар!... — Эрхон? Наҳотки Эрхон бўл-са?! — қолганлари ҳам шоша-пиша шуёққа ёпирилишди. — Ия, қани унинг аввалги важоҳати? Қани унИнг ўлим келтирувчи гурзиси? Нега у гурзисини кўтармаяпти, баримиз-ни қириб ташламаяпти? Ахир, юзта ханзу аскари Эрхон учун чўт эмас-ди-ку? Ойтўлдй хотиржам турар, фақат эрининг ғазаби қўзғашидангина чўчирди. Аммо ундай бўлмади. — Эрхон! — деб бўкирди сўйлоқ тишли қари ханзу.—Менинг неча-неча уруғимни кулини кўкка совурдинг-а, қари каламуш. Мана, ўзингнинг ҳам кунинг битди! Шундай деб у энгашди-да, Эр-хоннинг нақ томоғини мўлжаллаб найза санчди. Кекса жангчи шу заҳоти иҳраб, ерга икки букланиб йиқилиб тушди, томоғидан иссиқ қон ҳовур таратиб, тизиллаб оқа бошлади. Ханзулар қийчув кўтардилар. — Хотинга тегманг! — бақирди қари брсқинчи шерикларига. —' Ун-га тегманг. Хотинни ўлдириш хан-зунинг иши эмас. Қани, кетдик Ядғунинг устига!.. Ханзулар қий-чув кўтарганча жўнаб кетишди. Қуёш Тангритоғ ор-тига қондай қизариб, баайни ярадор жангчи мисоли ёнбошлади. Энди Эрхоннинг қони оқиб ту-гаган, қорайиб, қота бошлаган, жангчи ҳаёт билан видолашган эди.
|