Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Китоблар»БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ
Facebook
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ PDF Босма E-mail
Материал индекси
БАРЗАНЖИЙ МАВЛИДИНИНГ ТУРКИЙ ШАРҲИ
2
3
4
Ҳамма саҳифа


Бисмиллоҳир роҳманир роҳим.
1: اَبتدأ الإملاء (يازماق) باسم الذات العلية (الوغليك)
Бошлайман мен мавлиди шариф ҳақидаги ёзувимни улуғ зотнинг исми билан. Ул улуғ зот оламлар роббиси, парвардигори олам Аллоҳ таолодир!
مُستدرّا (يخشي ليك اميدى) فيض (كوپ) البركات علي ما اناله (ييتيشماق) واولاه (بيرماق و ياقينلاشماق)
Аллоҳ таоло баракотларни ўзи етиштирадиган ва ҳақдор қиладиган нарсага ёғдиришини умид қилган ҳолимда
واثني بحمد موارده (وارد بولاديگان يير) سائغةَ (سهل فهم) هنيئة (لذيذه معني سيده)
Ва Аллоҳ таолога ҳамд билан сано айтурманки, бу ҳамду санонинг тўпламлари лазиз ва осон фаҳмланадигандур.
ممتطيأ (مينگاشماق اي راكبا) من الشكر الجميل مطاياه (مينيلميش نرسه لار) 
Гўзал шукрга олиб борувчи амалларга эргашган ҳолимда бошлайман.
واصلي واسلم (الله تعالي نينگ رحمتي نى و تحيتى نى طلب قيلامن) علي النور الموصوف (سيدنا عليه السلام) بالتقدم (علي كل مخلوق) والاولية
Муқаддамлик ва аввал бўлганлик сифатлари билан сифатланган нурга Аллоҳ толо ўз раҳмат ва саломини юборишни умид ва талаб қиламан.
Билмоқ керакким, бу нурдан мурод Пайғамбаримиз алайҳиссалом эдилар. Зеро, ул зоти шарифнинг нурлари жами махлуқотдан муқаддам яратилмишдир ва шул нурдан Аллоҳ таоло махлуқотларни халқ қилгандур. Бунга "Лавлока лама халақту-л-афлока!" хитоби далолат қилади.
Яна билмоқ керакким, Пайғамбаримиз алайҳиссалом жами махлуқотдан, яралмишлардан афзалдурлар! Бунга бир қанча ояти карималар очиқ далолат қиладур.
المُنتقل (كثرة الانتقال) في الغرر (بياض في الجبهة) الكريمة والجباه (موضع السجود)
Мукаррам юзларда ва сажда қиладиган пешоналарда ўша нур кўчиб юргувчидур. Яъни, бу нур Одам алайҳиссаломдан тортиб Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг оталаригача наслдан наслга кўчиб, ўтиб келди. Энди, ул зотнинг пок авлодлари ва солиҳ умматларида ҳам ул нур чароғон бўлғусидур.
واستمنح (طلب العطا) الله تعالي رضوانا (انعام) يخص العترة (الولد و اهل البيت) الطاهرة (اي من الشرك) النبوية
Пайғамбар авлодларига хос бўлган неъматларни бермоқликни Аллоҳ таолодан сўрайманки, ул авлодлар Пайғамбарга хос поклик билан пок эдилар.
ويعم الصحابة والاتباع ومن والاه (اتخذ النبي عليه السلام وليا واماما اى اكرمه واحبه صلي الله عليه وسلم)
Ул ризвон (Аллоҳ таолонинг ризоси ва жаннати) саҳобаи киром ва тобеъини изом ва Пайғамбар алайҳиссаломни имом ва дўст тутганларга ҳам ом – умумий эди.
واستجديه (اسأل الله تعالي اي اطلب عطاءه) هداية (دلالة) لسلوك السبل (الطريق الحسي) الواضحة الجلية (ظاهرة لا خفاء فيها)
Аллоҳ таолодан ўта равшан бўлган йўлларга юрмоқлик учун ҳидоят беришликни сўрайман!
وحفظا (صيانة) من الغواية (الضلالة) في خطط الخطاء (گناه) وخطاه (ما بين القدمين)
Аллоҳ таолодан шул йўлдаги босган қадамларимдаги хатолардан сақланмоқликни ҳам сўрайман!
وانشر (ابسط) من قصة المولد الشريف (الجليل) النبوى برودًا (ضد الحر) حسانًا (جمع حسن) عبقرية (جليلة دقيقة صنيعة)
Мавлиди шариф қиссасидан бўлган чиройли ва нозик жумлаларни кенгроқ баён қиламан. Мавлиди шарифи набавийдан бўлган қиссани нозик, чиройли, ёқимли бўлган ҳолда кенгайтириб нашр қиламан!
ناظمًا (ناظما في السلك حال من فاعل انشر) من النسب (اصول) الشريف (الوغ) عقدا (اللالي اى جواهر لتصير قلادة والعقد هو القلادة من الجوهر لكن المراد بالعقد هنا الجوهر لانها التي تجمع في الخيط لا القلادة) تحلي (تزين) المسامع (اماكن السمع) بحلاه (زينت لار)
Ушбу қиссани насаби шарифни назм қилган ҳолда тарқатаманки, бул қиссам лўълўъларга ўхшаш эшитиш имконларини ўз зийнатлари билан зийнат берар эди.
واستعين (اى اسئله) بحول (قدرة وقوة) الله وقوته القوية (العظيمة الكاملة)
Бу ишни ривожи ривожи учун Аллоҳ таолодан бўлган иқтидор ва кучли қувват билан ул зотдан ёрдам сўрайман!
فانه لا حول ولا قوة الا بالله
Бас, албатта шаън шуки, ҳеч қандай иқтидор ва қувват йўқдур, магар Аллоҳ таоло билан бордур!
عطر اللهم قبره (دعاء بتطييب قبر النبي صلي الله عليه وسلم) الكريم (الشريف الجليل) بعرف (رائحة حسنة) شذي (اى قوي هو رحمة و تحية) من صلاة  وتسليم (نعت لعرف اى كائن و ناشئ)
Ё Аллоҳ! Бу зоти шарифнинг қабрларини ўзингнинг раҳматинг ва саломинг бирла хушбўй қилгин!
اللهم صل وسلم وبارك (اتمم وزد) عليه
Эй бори Худоё! Бу зоти шарифга ўз раҳматинг ва саломинг ва баракотингни ёғдиргин!

2: فأقول هو سيدنا محمد (محمود كثيرا) بن عبد الله (الذبيح لقبه ابو القثم اى الاعطاء والجمع) بن عبد المُطلب (الفياض عاش مأة و اربعين) واسمه شيبة (ولد وفى رأسه شيبة ظاهرة اى شعرة واحدة بيضاء) الحمد (اضيف شيبة للحمد اشارة الى انه يعيش ويحمد) حمدت خصاله السنية
Бас, айтаманки, бу зоти шариф бизларнинг улуғимиз бўлиб, Абдуллоҳнинг ўғуллари Муҳаммад алайҳиссаломдурлар. У Абдулмутталибнинг ўғуллари бўлуб, бул зот доим дуолари ижобатлик эдилар ва ўзларига хамрни ҳаром қилган эдилар. Ул зотни "Файёз" деб айтишар эди, бир юз қирқ йил яшаган. Бу зотнинг исми Шайбат ал-ҳамд бўлиб, бунга сабаб сочларини ораларида оқ толалар бор эди.
Ибн ал-Асир (Имодуддин Исмоил ибн Аҳмад ибн Саид Ибн ал-Асир ал-Ҳалабий, вафоти 699) айтганлар:
Абдуллоҳнинг кунияси Абу Қусам бўлиб, Расулуллоҳнинг номларидандир. Яхшиликни жуда жамлагувчи инсонга айтилур. Расулуллоҳ ўз оталарини яхшироқ таниш учун "Мен Забиҳнинг ўғлиман" дер эдилар. Абдулмутталиб замзам қудуғини ковлашни ирода қилган эди. Бу ишдан қурайшликлар қайтарди ва баъзилар озор ҳам бердилар. Бул вақтда Абдулмутталиб учун ёрдам берадиган Ҳирсдан бошқа ўғли йўқ эди. Шунда Худодан сўрадики, "Худо менга ёрдамчи қилиб ўнта ўғил берса, биттасини Худо йўлида назр қиламан" деб, қасд қилди. Бул зот ўзи учун фахр ва азиз бўлган Ҳирс билан замзам булоғини ковлади. Шул вақтларда Худо берган ўнта ўғил камолга етган эдилар. Булар Ҳирс, Зубайр, Ҳижл, Зирор, Муқаввим, Абу Лаҳаб, Аббос, Ҳамза, Абу Толиб ва Абдуллоҳ эдилар. Бир куни Абдулмутталиб Каъбаи муаззама соясида ухлаётган эди. Тушида кўрдики, "Эй, Абдулмутталиб! Худо йўлида қилган назрингга вафо қил!". Бас, қўрқиб уйғондилар ва бир қўчқор сўйиб камбағалларга едирмоқни буюрди. Яна тушида кўрдики, бундан ҳам каттаровни сўйишга буюрилди. Бас, айтдилар: "Бундан каттароқ нима?", деганларида, "Болаларингдан бирини назр қилган эрдинг, каттароғи шулдир" деган овозни эшитди. Шунда қаттиғ ғамлик бўлди ва болаларини тўплади. Болаларига хабар бердики, "Мен сизларни Худодан сўрадим. Битталарингизни Худо йўлида қурбонлик қилмоғимни ҳам назр қилган эрдим. Шул назримга вафо қилиш кераклигимни талаб қилдилар" деди. Болалар: "Бизлар сизга итоат қиламиз. Қайсимизни забҳ қиласиз?" дедилар. Абдулмутталиб айтди: "Ҳар бирларинггиз биттадан қидоҳ (ўқ) олинглар. Унга исмларинг ёзилган бўлсин". Шундай қилдилар, Каъба ичидаги қўйилган одам суратидаги Ҳубл номли санам олдига бориб, қидоҳларни у ерга қўйдилар. Болалари учун қилинган қисматга рози эдилар. Абдулмутталиб қидоҳларни қаййим, яъни кузатувчи – назоратчининг олдига қўйди ва деди: "Эй, Аллоҳ! Мен буларни биттасини сўймоқни назр қилдим. Албатта мен қуръа ташлайман. Бас, сен хоҳлаганингга қуръамни етказгин". Шунда қуръа Абдуллоҳга тушди. Бас, Абдулмутталиб Абдуллоҳни қўлидан тутиб ва ўткир пичоқ олиб, Каъба олдидаги Исоф ва Ноила деган бутлар ёнига келтирди. Чунки, улар олдида араблар жонворлар сўяр эдилар. Қурайш улуғлари унга: "Бу билан нима қилмоқчисан?" дедилар. У: "Назримга вафо қилмоқчиман" деди. Қурайш улуғлари: "Бу ишингни қўй, токи Парвардигорга бу тўғрида узрли бўл. Сен қилган назрингни шундоқ бажарсанг, бу қилмишинг одамларга суннат бўлиб, улар ҳам шундай қиладилар. Сен фалон коҳиннинг олдига бор, шоядки бир нажотли иш буюрса". Бас, коҳинга борди. Воқеани баён қилди. Коҳин сўрадики, бу болани дияти (қиймати, хунпули) қанча? Ўнта туя, дедилар. "Боринглар, ўнта туяни қурбонлик қилинглар. Агар соҳибларинггизга яна қидоҳ тушса, туяни яна ўнтага зиёда қилинглар, токи Парвардигоринггиз рози бўлгунча ва дўстинггиз халос бўлгунча шундай қилинг", деди ўшал коҳин. Туя сўя бошладилар. Туя ҳам юзтагача кўпайиб борди, юзта туя сўйдилар. Бас, сўнгра қидоҳ туя томонга хуруж қилди. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мен забиҳнинг ўғлиман!" дер эдилар.   
ابن هاشم (نان سينديريب تارقاتوچى. عاش عشرون سنة) واسمه عمرو (نقل من العمر) ابن عبد مناف (بمعنى ارتفاع و اشراف. وكان يقال له قمر البطحاء لحسنه وجماله مات بغزوة) واسمه المغيرة  (اسم فاعل اغار) الذى ينتهى الإرتقاء لعلياه
Абдулмутталиб Ҳошимни ўғли бўлиб, унинг исми Амр эди. Ҳошим деб номланишига сабаб мавсим аҳлига (араблардаги ҳаж мавсими катта байрам қилинар эди) биринчи бўлиб, нон синдирар эди. Амр эса Абдуманофнинг ўғлидур. Манофнинг маъноси "баланд мартаба, ашроф, иртифоъ" маъносидадур. У жуда чиройли ва сарвқомат бўлганлиги учун Батҳо водийсининг қамари – ойи дер эдилар. У бир ғазотда вафот қилган. Бу зот, яъни Абдуманофнинг асл исми Муғирадир. Муғира "ағора"дан исми фоилдир. Ул шундай зотки, олийлиги учун баланд мартабалар унда тугангандир. Яъни, ул зот қабиласининг ва даврининг энг ҳурматли кишиси бўлгандир.
ابن قصي (من قصا اذا بعد) واسمه مجمع (اسم فاعل من جمع. لقب به لان به جمع الله القبائل من فهر) سمي بقصي لتقاصيه (لبعده) فى بلاد قضاعة (جانوار سوقوندوز. وهو ابو حي من اليمن) القصية (البعيدة) الى ان اعاده (قايتارماق) الله تعالي الى الحرم (حرم الإصتياد ونحوه اى حرم مكة) المحترم (المعظم له حرمة) فحمى (اى منع) حماه (مَمْنوعاته)
Муғира Қусайнинг ўғлидир. Унинг номи Мужаммеъдир. Мужаммеъ "жаммаъа"нинг фоили. Қусай одамларни йавм ал-арубада (жамъ куни) жамлагандир. Уларни ҳарами шарифни улуғлашга буюрганлар ва уларга яқинда Пайғамбар келишининг хабарини берганлар. Худди улуғ жонивор ўз жойидан узоқлашганидек у ҳам айшу ишратдан узоқ бўлганлигидан Қусай деб номландилар. Аллоҳ таоло уни барча мамнуъотлардан ман қилди.
Яна Қусай деб номланишига сабаб, ул зот Маккадан узоқдаги Қузоъа шаҳарчасида яшаган эдилар. Қузоъа Ямандаги қабила номидир. Аллоҳ таоло уни муаззам ҳарами шарифга қайтаргунча ўша узоқ шаҳарчада яшаганлар, кейин у ерга яъни Маккага келиб яшадилар ва ҳарами шарифни улуғладилар. Уни барча бало ва офатлардан ҳимоя қилишга киришдилар.   
ابن كلاب (جمع كلب يريدون به الكثرة و لقب بكلاب بمحبته الاصطياد) واسمه حكيم ابن مرة (القوة و شدة العقل) بن كعب (سمي به لعلوه و ارتفاعه) بن لؤى (مصغر لأى و هو الثور) بن غالب (من غلب) بن فِهر (منقول من الحجر الطويل) واسمه قريش (بير قبيله نامي، خلقى قهار و غالب بولگان) واليه تنسب البطون (اى الجماعة) القرشية وما فوقه كنانى كما جنح (مال) اليه (اى الى هذا القول) الكثير وارتضاه (اى اختاره)
Мужаммеъ Килобни ўғли. Килобнинг номи Ҳакимдир. Бул зотни Килоб дейишларига сабаб кўп юрганлигидандир. Ҳаким деб номланиши эса фарзандлари кўплигидандир. Яна Ҳакимни Килоб билан лақабланиши унинг овга муҳаббатлари зиёда бўлганлигидандир. Килоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оналари Оминанинг учинчи боболаридир, яъни ул зоти шарифнинг ота ва оналарининг насаби Килобда туташади ("Мадориж ас-суъуд").
Килоб ҳақида бир ривоят: арабларда: "Нима учун фарзандларингизнинг номини хунук ном билан атайсизлар?" деб сўралганда, "Фарзандларимиз бизларга кўп зарар етказганлари учун", деб жавоб берганлар.   
Килоб – Ҳаким Мурранинг ўғли. Мурра Каъбнинг ўғли. Каъб қадамнинг усти бўлганлиги учун ўз қавмининг улуғи сифатида лақаблангандир. Каъб пайғамбарлик юборилишидан олдин беш юз олтмиш йил аввал вафот қилган. Каъб Луайнинг ўғли. Луай Ғолибнинг ўғли. Ғолиб Феҳрнинг ўғли. Феҳрнинг номи Қурайш бўлиб, Қурайш "қарш"дан бўлиб, "жамъламоқ" маъносидадир. Халқи қаҳрли ва ғолиб бўлган арабларнинг бир қабиласининг номидир. Қурайшдан туғилган бир жамоани унга нисбат берилди. Қурайшнинг ота-боболари Кинонага мансубдир. Бу сўзга кўп олим муаррихлар мойил ва рози бўлгандир.
Бул ҳадиси шарифни "Табақоти Ибн Саъд"дан олиб келтирадилар. Ал-Ашъас ибн Қайс айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига Кинда элчилари орасида келдим. Мен дедимки, "Эй, Расулуллоҳ! Сизларни бизлардан деб, яъни бизларнинг қабиламиздан деб ўйлаймиз". Ул зоти шариф дедилар: "Бизлар ан-Назр ибн Кинона болаларимиз. Уларга эмин бўлиб, орқа ҳам қилмаймиз, уларни ота сифатида инкор ҳам қилмаймиз". Ал-Ашъас ибн Қайс айтур: "Қурайшнинг Назр ибн Кинонадан эканлигини инкор қилганини ҳеч кимдан эшитмадим ...".  
ابن مالك ( لانه ملك العرب) بن النضر (واسمه قيس لقب بالنضر لان وجهه كان يتلألأ نورا) بن كنانة ابن خُزَيْمَة (كوچلى) بن مدركة (اسم فاعل ادرك) بن اِلياس (مصدر يئس) وهو اول من اهدى البدن (البعير) الى الرحاب (حرمگه ياقين بير جاي. اى البقاع) الحرمية
Қурайш Моликнинг ўғли. Молик Абу-л-Ҳирс кунияси билан танилган. Сабаби, арабга молик бўлгани учун Моликдир. Молик Назрнинг ўғли. Унинг асли исми Қайс бўлиб, юзлари нурафшон бўлганлиги учун Назр дейилган. Назр Кинонанинг ўғли. Кинона ўз қавмини иҳота ва ҳимоя қилганлиги учун Кинонадир. Кинона Хузайманинг ўғли. Бул зотда Пайғамбар алайҳиссаломнинг нурлари ва боболарининг нурлари жамъ бўлиб, қавмини қаттиқ ислоҳда тутгани учун Хузаймадир. Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу айтганлар: "Хузайма Иброҳим алайҳиссалом миллатида вафот қилган".
Хузайма Мудриканинг ўғли. Мудрикадаги "ҳо" муболаға учун бўлиб, ҳар бир азизлик ва фахрлик нарсаларни идрок қилгани учун ҳам Мудрикадир. Ул зотнинг оталари ва ўзларида Пайғамбар алайҳиссаломнинг нурлари ошкора зоҳир бўлган. Муборак номлари Амрдир. Мудрика Илёснинг ўғли. Бул зот ҳарамга нисбатли жой аҳлига биринчи бўлиб туя ҳадия қилган. Илёс "йаиса"дан масдар. Чунки, отаси қариган чоғда кўрган фарзанд экан ва кунияси Абу Амр бўлган. Илёсдаги "лом" ломи таърифдир.   
وسُمِع فى صلبه (اى ظهر الياس) النبى صلى الله عليه وسلم ذكر الله تعالي و لباه (اى تلبية الحج)
Илёснинг орқаларида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолони зкир қилганлари ва ҳаж мавсимида талбия айтганлари эшитилди.
ابن مُضَر (قلبگه خورسندليك باغيشلاوچى) بن نِزار (قليل، لانه كان نهيفا مهزول البدن) بن مَعَدّ (لشكرباشى) بن عَدنان (اقامة نسب متقدم، عدنان موسى عليه السلام دوريده بولگانلار)
Илёс Музарнинг ўғли, бул зотни ким кўрса дўст тутар эди. Ҳар қандай инсоннинг қалбига сурур бағишлар эди. Яна ул зот Мозир, яъни хом, пишмаган сутни яхши кўрар эди. Шунинг учун Музар аталди. Ўзининг ҳусни жамоли ила танилган эрди. Яна "Одамларга яхшилик қилсанг, яхшилик ҳосилини ўрасан", дегувчи эди. Яна одамларнинг ичида овозлари чиройли эди. Қачонки, бир овоз қилсалар, боқаётган туялари дарҳол йиғилар эди.
Музар Низорнинг ўғли. Низор туғилган вақтида оталари ул зотнинг икки кўзлари ўртасида Пайғамбар алайҳиссаломнинг нурларини кўрдилар. Жуда хурсанд бўлиб, "Буларнинг ҳаммаси Пайғамбар алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақида башорат", деб ўғиллари номини Низор қўйдилар. Низорнинг жасадлари кичик, ориқ бўлган.
Низор Муаднинг ўғли. Муад Бани Исроил орасида соҳиби ҳарб ва ғолибу қатил бўлиб, ҳар доим жиҳоддан ғалаба билан қайтар эди. Айтишларича, ул зот Ийсо алайҳиссалом даврида бўлганлар.
Муад Адноннинг ўғли. Аднон "фаълон" вазнида бўлиб, "адн"дан муштақдир. Яъни, иқомат ва доим маъносида. Чунки, жин ва инсонларнинг кўзлари бул зотга қараб турар эди. Бас, Аллоҳ таоло бул зотни сақлагувчи вакил қилди. Аднон Мусо алайҳиссаломнинг вақтларида яшаганлар. Зубайр разийаллоҳу анҳу ҳикоя қиладилар: биринчи бўлиб уруш аломатларини ишлаб чиққан ва Каъбаи муаззамани кенгайтирган Аднон эди.  
و هذا سِلك (باغلاماق، القلادة) نظمت فرائده (فريدة اى لؤلؤ عظيمة الشأن) بنان (اصابع) السنة (الاحاديث الصحيحة) السنية (اى المرفوعة)
Мазкур насаб босиб ўтилган йўл бўлиб, шаъни улуғ бўлган маржонларни назм (тартиб) қилгандир. Бу (насабнома) баланд даражали саҳиҳ ҳадиси шарифларнинг бармоқлари тартиб берган шаъни улуғ маржон-марварид шодаларидир. Мусанниф ушбу насаби шарифга далолат қиладиган саҳиҳ ҳадисларни шараф ва манфаат юзасидан инсонга ўхшатиб, бу насабномани унинг бармоқлари исбот қилгандир, деб тасаввур қилдилар. 
ورفعه (ايصال نسب النبي) الى الخليل ابراهيم عليه السلام امسك (كف وترك) عنه الشارع (اى النبي) واباه (كرهه) وعَدْنان بلا ريب (تردد) عند ذوى (اصحاب) العلوم النسبية الى الذبيح (اى المذبوح بالامر لا بالفعل) اسماعيل نسبته و مُنتماه (غاية نسبة عدنان اى ارتفاعه وبلوغه)
Нурли бўлган ҳадиси шариф эгалари Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак насабларини Иброҳим алайҳиссаломга етказмоқликдан Расулуллоҳ ўзларини манъ қилдилар ва кариҳ кўрдилар. Илм асҳоблари, яъни олимларнинг наздида Адноннинг насаблари шак-шубҳасиз то Исмоил алайҳиссаломгача бўлган оталик нисбатлари интиҳосига (камолига, охирига) етгандир.
Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Расулуллоҳ ўзларини нисбатлаганларида Муад ибн Аднондан тажовуз қилмас эдилар. Айтур эрдиларки, икки-уч марталаб ўта нисбат бергувчилар ёлғончилардир.
Яна Ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинди: Аднон билан Исмоил алайҳиссалом ўрталарида ўттиз ота бўлиб, уларни танилмас эди.        
Лекин, билмоқ керакким, Пайғамбаримизнинг ота-боболарини зикр қилган муаррихлар Аднондан юқори боболарини мана бундай давом қилдирадилар: Ибн Адад ибн ал-Муқаввми ибн Ноҳур ибн Тийраҳ ибн Йаъраб ибн Йашҳаб ибн Нобит ибн Исмоил ибн Иброҳим халил ар-раҳмон ибн Ториҳ у Озар ибн Ноҳур ибн Соруъ ибн Роҳу ибн Фолиҳ ибн айбар ибн Шолих ибн Арфаҳшад ибн Сом ибн Нуҳ алайҳиссалом ибн Ламак ибн Матушлах ибн Ахзух у ўйлашларича, Идрис пайғамбар, у одам болаларидан биринчи пайғамбар бўлган ва қалам билан хат ёзган зот эди, ибн Язд ибн Маҳлил ибн Қайнан ибн Ёниш ибн Шис ибн Одам алайҳиссалом".
Пайғамбаримизнинг Аднонгача бўлган насаблари ихтилофсиздир. Аммо Аднондан юқорисида уламолар ихтилоф қилишган. Энг яхшиси, ушбу мавлиди шариф нозими тутган йўл, яъни, Аднондан юқори боболарини зикр қилмасликдир. Зеро, бул иш хайрли бўлганида Расули акрамнинг ўзлари зикр қилган бўлардилар.  
Билгинки, Имом Фахриддин ар-Розий (Имом Фахриддин Муҳаммад ибн Умар ар-Розий, вафоти 606) "Арор ат-танзил" китобида Пайғамбар алайҳиссаломнинг жами оталари тавҳидда ўтганлигини ёзиб қолдирган. Унинг айтишига қараганда, Озар Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси эмас, балки амакисидир. Шунинг учун Жаъфар ал-Барзанжийнинг невараси Зайн ал-обидин ал-Барзанжий ўзининг "Манзумат ал-мавлид аш-шариф" китобида бундай ёзади:
حماه اِله العرش من ظهر آدم. الى صُلب عبد الله من رجس شيطان.
الى اَنْ بَدَا من خير بيت ومَعَش (قبيلة). وخير قرون الخلق من نوع اِنسان.
وقد صان من فعل السفاح (زنا) اصوله. الى اَنْ بَدَا كالبدر يَهدِى لِرَحْمان.
(Пайғамбар алайҳиссаломнинг насабларини аршнинг Парвардигори Одам алайҳиссаломнинг орқасидан то Абдуллоҳнинг сулбигача шайтоннинг ифлосликларидан ҳимоя қилгандир. Бу қабиланинг, хонадоннинг энг яхшиси, инсон навъидан бўлмиш халқнинг замонларининг энг яхши замони зоҳир бўлгунча шундай бўлди. Батаҳқиқ, Пайғамбар алайҳиссаломнинг аслларини, ота-боболарини то ар-роҳман ар-раҳим бўлмиш Аллоҳ йўлига ҳидоят қиладиган ўн тўрт кечалик ойга ўхшаш зот дунёга келгунча, зуҳур қилгунча зинодан, ҳар хил бузуқликлардан сақлагандир!).  

فاعظم به (فعل تعجّب) من عقدٍ (عظم النسب الشريف) تألقت كواكبه (اى جواهر الشبيهة بالكواكب فى الاِضاءة) الدرية (نسبة الى الدرة) وكيف لا، (يتعجب من عظمه) و (حال) سيد الأكرم صلى الله عليه وسلم واسطة (الذى فى وسطها) المنتقاه (لآليه وجواهره مصطفاة ومختارة)
Таажжубки, мана шундай насабдан бўлган улуғликки, унинг юлдузга ўхшаган дурлари ёзилган эди! Ул зотнинг яъни саййид ал-акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг лўълўъ-жавоҳирга ўхшаган сийратлари танилиб насибадор қилингандир. Ва Расулуллоҳнинг дур ва жавоҳир янглиғ танилган ва ихтиёр қилинган муборак номлари насабномаларда энг ўртасига, энг яхши жойига тизилгандир.
نسبٌ (للنبى) تحسب (تعد و تفتخر) العلا (جمع عليآء اى الكامل، اولوغ صفتلارنى) بحلاه (بحسنه، جمع حلية و هى ما تزين به). قلدتها (اى النسب العُلا) نجومها الجوزآء (جعلت جوزآء قلادة له).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насаблари чиройлик билан улуғ сифатларда саналди ва фахрланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак насаблари ҳуснининг баркамол қилмоқликда жавзо юлдузлари бўюнларига тақиб олганлар. Насабдаги "танвин" таъзим учундир. Яъни, насаблар ичида энг улуғи, энг шарафлиси Пайғамбар алайҳиссалом насабларидир! 
حبذا (هو المخصوص بالمدح) عقد (مجموع اللآلئ) سودد (مجد وشرف) و فخار انت فيه اليتيمة  (الدرة لا مثل لها) العصمآء (بمعنى الحفظ).
Бунча ҳам яхшики, улуғлик ва шарафдан иборат бўлган марваридлар шодаси яъни насаби шариф! Ва ҳолонки, сиз шул насаб шодасида сақланган дурдирсиз!
و اكرم به (تعجب من كرم و شرف بالعقد) من نسب طهره الله تعالى من سِفاح الجاهلية (مصدر سافح، ما قبل البعثة المزانات).
Таажжуб мунча ҳам! Улуғ пок экан бул насаби шариф! Аллоҳ таоло пок қилгандир бу насаби шарифни зино бўлмиш сифоҳи жоҳилиядан!
Ибн Аббос разийаллоҳу анҳу Али каррамаллоҳу важҳаҳудан ривоят қилдилар, Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: мен никоҳдан вужудга келганман, токи Одам алайҳиссаломдан бошлаб ота ва онамдан туғулганимча – шул вақтгача сифоҳдан вужудга келмадим!".
اورد (روى) زين (مصدر زان، بمعنى حسن) العراقى (المنسوب لبلاد العراق) وارده (نسب الرسول صلى الله عليه وسلم اى حديث النسب الطويل فان معنى الوارد هو الطويل) فى مورده (هو الجادة اى الطريق) الهنى (الالتذاذ) و رواه.
Зайнуддин ал-Ироқий – ул зотни Аллоҳ раҳмат қилсин – ўзларининг лазиз бўлган китобларида Пайғамбар алайҳиссаломни насаби шарифларини ривоят қилдилар.