Меҳробингдан чиққан чаёнларинг бор! |
...Қатағон йилларидан кейинги воқеалар ҳақида тўхталамиз. Демак, 37-йиллар ҳам ортда қолди. Кимдир отилди, кимдир сўнгсиз ноҳақликларга чидолмай юраги эзилиб ўлди… Бу орада мамлакатга фашистлар бостириб кирди-ю, Сталин қирғинлари бироз сусайгандек бўлди. Балки қамоқхоналардаги ҳолатлар ўша-ўша бўлгандир, лекин ташқаридан туриб бу ҳақда билиб бўлмасди. Ўта оғир шароитда марказнинг бунақа ишлар билан «шуғулланишга» вақти ҳам бўлмаган эди. Ҳамма мамлакат ҳимояси ҳақида бош қотирарди… 1940/50-йиллар… «Ўша шароитларда ҳам Абдулла Қодирий ва Чўлпон асарларини яшириб ўқиган одамлар бўлган. Шахсан, мен ҳам «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён», «Кеча ва Кундуз»ни уруш йилларида – мактабда ўқиб юрган кезларда ўқиган эдим. Бир ўзим эмас, бутун синф ўқиган эдик. Ўшанда бу китобларни қаердан топганимизни ҳанузгача эслолмайман. Фақат шуниси эсимдаки, ҳар қайси китоб бир болага жуда хуфя тарзда ва бир кечага бериларди. Эрталабгача ўқиб тугатиб, қайтариб бериш керак эди. Шуниси қизиқки, ҳаммамиз шунга улгурардик. Кечқурун ўқишни бошлагандан кейин туни билан аллақанча нашъали ҳисларни ва изтиробларни кечириб, тонг саҳарлаб сўнгги саҳифани ёпардик. Биз, албатта, Қодирийнинг ҳам, Чўлпоннинг ҳам «миллатчи» эканини эшитгандик, уларнинг «заҳарли ғоялари»га берилмаслик кераклигини ҳам билардик. Аммо мурғак онгимиз билан бу «заҳарли ғоялар» нимада эканини англаёлмас эдик. Романларни ўқий бошлаш билан уларнинг сеҳрига маст бўлиб, муаллифларнинг «миллатчилиги»ни унутиб қўярдик. Шу тарзда юракда уларнинг асарларидан олинган илиқ ва ёрқин таассуротлар билан, онгда эса «улар душман, ватан хоини» деган ақида билан 1956 йилгача яшадик». 1950/60-йиллар… «1953 йилнинг март ойида Сталин вафот этди. Ўша йили март ойи бошидан охиригача мотам ойи бўлди. Бутун халқ – миллати, ёши ва жинсидан қатъий назар «буюк йўлбошчи» учун аза тутди. Ҳар корхонада, ҳар хонадонда, майдонларда, кўчаларда йиғи-сиғи! Лекин орадан кўп муддат ўтмай, ҳолат умуман тескари томонга ўзгаради, дея камдан-кам одам тахмин қиларди. Партиянинг XX съездида Никита Хрушчев жуда катта жасорат билан Сталин ҳақидаги ҳақиқатни тўкиб солди, унинг шафқатсизлигини, мустабид бўлганини, миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритганини очиқ айтди. Ўшанда чиндан ҳам қуёш чақнаб турган осмонда момоқалдироқ гумбурлагандек бўлганди. Бу гапдан неча минглаб одамлар эсанкираб қолди, довдираб қолди. Чунки улар йиллаб «сиғиниб» келган идеалларидан маҳрум бўлгандилар…» * * * Сталин вафотидан сўнг деярли барча қатағон қурбонлари оқланди. Бу ҳақда уларнинг оилаларига хабар қилинди. Матбуотда кенг мақолалар берилди. Не ажабки, уларнинг орасида тирик қолган, неча йиллаб умрини қамоқхоналарда ўтказган кам сонли миллатдошларимиз ҳам бор эди. Улар ўз уйларига қайтиб кела бошлашди. Ўша пайтдаги партия раҳбари Нуриддин Муҳиддинов ўзбек зиёлилари қурултойида Абдулла Қодирий оқланганлиги ҳақида хабар берганида, бутун зал буни тик туриб қарсаклар билан қарши олган. * * * Озод Шарафиддинов айни шу қурултой ва кейинги воқеалар ҳақида тўхталади: * * * Айнан ўша йиллар хусусида Озод Шарафиддинов бошқа бир эсдалигида шундай ёзади: * * * Шундай бўлса-да, Озод Шарафиддиновга ўхшаган кам сонли фаоллар ўзбекнинг асл фарзандларини халққа қайта танитиш йўлидан тоймадилар. Жумладан, у 1967 йилда матбуотда «Йиллар ва йўллар» мақоласини чоп эттиришга муваффақ бўлди. Кейин «Тирик сатрлар» китоби нашрдан чиқди. Унда Чўлпоннинг 3-4 та шеъри ўрин олиши ўша давр учун чинакамига жасорат эди. Айнан шуларнинг натижасида, энди Озод Шарафиддиновнинг ўзига тош отишлар авж олганди. Уни совет адабиётининг асосига, ғоявийлигига, партиявийлигига болта ураётган ишончсиз одам сифатида танқид қилишга тушишди. Чўлпонни тарғиб қилаётган одам, миллатчиликка майли бор кимса сифатида «қора рўйхатлар»га қадалди. * * * 80-йиллар Хотима Республикамиз мустақилликка эришгач, янги таъсис этилган Алишер Навоий номли мукофотнинг Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат ва Абдулҳамид Чўлпонларга берилиши ҳамма нарсани жой-жойига келтириб қўйди. Алҳазар, алҳазар, минг бор алҳазар, У шеърнинг охирги мисрасини ўқиётганда кўрсаткич бармоқларини олд қатордаги одамга шундай тўғрилаганки, бу ҳаракатда қандай маъно борлигини залда ўтирган деярли барча одам яққол ҳис қилган экан. Воқеа шоҳиди шундай эслайди: «Биз – орқа қаторда ўтирган талабалар ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, олдинги қаторга назар ташлагандик». БЕҲЗОД АҲМАДЖОНОВ |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |