Девоний (1887-1938) |
Девоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммадкомил Исмоил Девон ўғли) (1887, Хива яқинидаги Сангар қишлоғи — 1938, Тошкент) — шоир. Хивадаги Арабхон мадрасасида таълим олган, форс тили, хаттотлик санъатини ўрганган. Феруз саройида бирмунча вақт котиблик қилган. Шеърларида замона носозликларини танқид қилган, маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган («Афсус» радифли ва б. шеърлари). Шоир ижодига Табибий («Мажмуат уш-шуаро») ва Лаффасий («Тазкираи шуаро»)лар юқори баҳо берганлар. Девонийнинг девонлари асл нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти (инв. № 901, 906, 1142) ва ўғли Ҳамза Комиловнинг шахсий кутубхонасида сақланади. ҒАЗАЛЛАР Ёрсиз кечган куним бир тийра зиндондур манга, Варзишим фурқат аро оромсиз шаб то саҳар, Келмангиз теграмга эмди, эй саломат аҳли ким, Қайда борсам йиғламоқ бирла жунуним тавридин, Токи ул дилдор базми васлидин бўлдум йироқ, Дашти ваҳшат ичра кирдим айтингиз, аҳбоблар, Шиддати ранжу аламдин музтариб ҳолим кўруб, Дод қилсам илкидин ҳар дамда ман эмас ажаб, Ёр васлидин йироқ. Девониё, ман йиғламай * * * Оҳ ким, эй дилрабо, ҳажрингда зор ўлдим санга, Келгуси деб роҳинг узра ўлтуриб тонг отқуча, Элга бу сирри ниҳоним фош бўлса тонг эмас, Бир нафас ором топмай ҳар тарафға бош уруб, Топғали базми висолинг жидду жаҳд айлаб басег Фурқатинг дардин чекиб, ошуфталиғдин сарбасар, Етмайин васлингға айлаб изтироб ҳаддин фузун, Ваҳки ҳар офатни жавринг шиддати бирла чекиб, Барча ушшоқингни лутфинг бирла қилдинг мўътабар, * * * То айлади кўз меҳри жамолингни тамошо, Ақл ила хирад бўлди жудо телба кўнгулдан, Васлингға етургил мани дил хастани эмди, Кўнглум аро йўқ зарра каби сабр ила тоқат, Андуҳу бало чеккуси ҳижрон туни беҳад, Не бўлғуси бу кулбаи аҳзонима келсанг, Девоний каби этмас эдим бир нафас армон, * * * Эй ситамгар, недурур бу навъ қилмоқлиғ жафо, Гулъузоринг шавқида булбул каби фарёд этиб, Қолмади орому тоқат нотавон кўнглум аро, Масканимга еткур ўзни интизор ўлдим басе, Соқиё, тутғил карам жомин мани лаб ташнаға, Фурқати оломидин фарёд қилсам ногиҳон, Еткур ўзни ком топмоқ истасанг, Девониё, * * * Фигор этган кўнгулни тийри мужгонингға салламно, Саросар шавқидин қон айлаган афгор кўнглумни, Тараҳҳум қилмадинг дедим санга ким шарҳи ҳолимни, Қилиб қатл ишқ элини зулму бедод айладинг бунёд, Кўнгулдин сабру оромим паришон айлади охир, Чу аввал аҳди маъшуқ айлабон сўнг минг жафо қилди, Фироқи шиддати шарҳини девонингға бер тартиб, * * * Кулбама кел, мақдамингға йўқ ила борим фидо, Бир кўруб то суратингни айладим сар-то бапо Сўргали ҳоли харобим масканимни маскан эт, Марҳамат зоҳир қил эмди, жону кўнглумдин асар, Боғ аро кирсанг агар сарве ўзини қилғуси, Жонини қурбон этиб шавқинг била субҳу масо, Жону дилни садқанг айлаб, айладим Девонийдек, * * * Ёндим ғамингдин сарбасар раҳм айлагил, эй дилрабо, Недур гуноҳим, эй пари, ман нотавонинг билмадим, Ҳар неча жон қилса фидо афсуским ишқ аҳлиға Муҳлик фироқи ичра гар фарёд қилсам не ажаб, Ман хастаға боқмай даме ул моҳ пайкар дам-бадам, Яъқубдек субҳу масо ул моҳи Канъондин йироқ, Беҳуда меҳнат чекмагил маҳзун ўлуб, Девониё, * * * Ваҳ недин жавр қилурсан, дегил, эй ёр, манга, Фурқатинг шиддатидин ўлмакка ётдим, лекин Бу ҳазин ҳолима бир зарра тараҳҳум қилмай, Юзларинг шавқидин ўт кўнглум аро шуъла уруб, Кирпикинг ханжари кўнглумни басе қилди яро, Қилмасанг лутфу карам ҳолима, эй шўх, агар, Ҳар саҳар оҳим ўти чархи фалакка етушур, Зулм этиб бошим уза дарду бало еткурадур, Фироқинг шиддатидин англа чу Девоний каби * * * Эй пари, келмасму раҳминг чашми гирёним кўруб, Йиғлашурлар дам-бадам аҳли саломат даҳр аро, Ишқ таркин майл этибдурлар бори ишқ аҳликим, Баҳри ҳайрат ичра ғарқ ўлмишдурур аҳли хирад, Барча олам халқи ҳар дам ҳолима таҳсин деюр, Тонг эмас мурғи саҳар маъдум қилса ноласин, Ваҳки Девоний каби ошуфтадурман раҳм қил, * * * Дедим: гирифтор айладинг анвори ҳуснинг кўрсатиб, Дедимки: тинмай васлинга фурқат ўтидин зорман, Дедимки: эй дилбар, манга жилва қилурсан не сабаб, Дедим: лабингни шарбати шавқидин ўлдим ҳажр аро, Дедим: фироқинг дардидин жисмим фигор ўлди басе, Дедимки: жон нақдин берай бир бўса бер лаълинг учун, Дедимки: етсам васлинга Девонийдек не ҳол ўлур, * * * Субҳу масо гул васлини айлаб таманно андалиб, Дашти жунунға юз қўюб, фарёд этиб Мажнун киби, Парвонадек сар-то бапо шавқи шарарга куйгали, Тортиб туман озорлар ранжу таабдин айлади, Ишқ ўти бирла ўртаниб, айлаб фиғону нолалар, Қилғоч тамошо ногиҳон гул оразин гулшан аро, Айлаб басе оҳу фиғон Девонийдек тинмай даме, * * * Ман ҳаста ҳолин, эй сабо, хуршиди тобонимға айт, Бир-бир баён айлаб кўзум ашк ўрниға қон тўкконин Шарҳи фироқида тилим лол ўлғонин сар то бапо, Бир сўрмади ҳоли дилим лутфу карам изҳор қилиб, Сабр этгали ҳижрониға ҳаргиз қарорим қолмади, Бир келмади кулбам аро бўлди пушаймон ё магар, Бир сори ҳажри шиддати, бир сори ҳам ағёри шум, Бу тийра кулбамга келиб меҳри жамолини очиб, Девонийдек қилғум дуо ҳаққингда ман субҳу масо, * * * Чекиб ул ой ғами ҳажридин офат, Манга зулму ситамлар зоҳир айлаб, Муродим топмадим ёр оллида ким, Неча бедод қилса чархи золим, Топар албатта кому мақсадини Сўранг, эй васл эли, ул дилрабодин, Бало дашти аро саргаштадурман, * * * Недин кўп муддат ўлди, эй паризод, Фироқинг ичра андуҳ шиддатидин Вафоу меҳр этиб аввалда беҳад, Жамолинг неъматидин, эй париваш, Вафо аҳлиға зинҳор, эй ситамгар, Қоронғу масканим ҳажр оқшомида Чекиб ўтлуғ наво тун-кун ғамингдин, Карам зоҳир қилиб бир кеча, эй шўх Етарсан васлиға, Девоний, оҳиста, * * * Эй пари, ишқинг ғамидин айлаб афғон ҳар саҳар, Келмадиму зарра раҳминг тоқат этмай, эй пари, Партави ҳуснингдин ойру тийра ҳижрон ичраким, Гўшаи ҳижронинг ичра топғали ғамдин амон, Фурқатинг андуҳидин бир дам фароғат топмадим, Ранж ила меҳнатдин асру зор эрурман ўртаниб, Ҳажр аро шавқи ғаминг беҳад ситамлар еткурур, * * * Ул ситамгарким, жафо расмини муътод айламиш, Заррадек меҳрини кўрмай зулму озорин чекиб, Қайда ором айлагум ул нозанини жаврфан, Ошиқи бечораға жавр айлабон субҳу масо, Ул парининг ўзлариға барча маҳвашлар кўринг, Не ажаб, Девониё, гар шиква қилсам бу фалак, * * * Жавру зулмини манга бу кун аён этди фироқ, Сабру оромим олиб ҳам бу бузуқ кўнглум аро, Оҳим ўтидин шарор оламға тушса тонг эмас, Нола қилсам ҳолима шаб то саҳар эрмас ажаб, Ҳар на бўлса меҳнати ранжин манга фош айлабон, Ўлғоли етдим ҳаводис зулмидин, аҳбоблар, Бу ситамга чора не қилғумдурур, Девониё, * ** Бу оқшом кулбам ичра лутф этиб, эй маҳлиқо, келгил, Билиб ҳижрон аро афтода ҳолим дарди ишқингдин, Шаби ҳижрон аро доим ёқиб уммид чироғини, Саросар жаври ҳажрингдин ҳаётим мунқатиъ бўлмиш, Етушмай жоми васлингға басе хуммор ўлубдурман, Ҳазин кўнглумни ҳижрон бандидин озод этиб лекин, Муяссар бўлмади мани зорингга висолинг туни ҳаргиз, Фироқинг шиддати бирла басе афтода бўлмишман, Балоу ғам аро Девонийдек маҳзун ўлубдурман, * * * Ман санга айлай бори ҳолимни изҳор, эй ҳаким, Беадад қилдинг давойи ваҳ нечук суд айласун, Бу маризи ишқдин сиҳҳатлиғим мумкин эмас, Ушбу муҳлик дардима гар нола ҳилсам ҳар саҳар, Ўлмайин ҳаргиз халоси топмагин имкони йўқ, То лабининг шарбатин нўш айласам васли аро, Қўйғил ўз аҳволима, жоҳиллик изҳор этма кўп, Ҳожатим йўқ дард учун доруларингға заррадек, Етмайин ҳасрат чекарман рўзу шаб Девонийдек, * * * Кўзум қон тўкмаги ҳижрон аро ранжу машаққатдин, Дамодам нотавон ҳолим кўруб айб этманг, эй аҳбоб, Тилаб айшу тараб юз урмангизлар суҳбатигаким, Қаноат пеша бўл, қилма тамаъ аҳли ҳасосатдин, Жунун дашти аро гар юз бало ҳар дам ғулув айлар, Десанг эмин бўлай доим ғаму оломи даврондин, * * * Бўлмаса базм ичра жонон, ўзга дилбарни нетай, Даҳр аро саъй айлабон гар жоми васлин топмасам, Сарв янглиғ қоматиға қилмасам наззораким, Қилма, эй носиҳ, манга жаннатда кавсар васфини, Бўй этарга базм аро шабранг зулфидин йироқ, Кўрмасам лаъли лабин базм ичра, эй аҳбоблар, Даҳр аро Девонийдек гар дурри нутқин топмасам, * * * Тушуб бошимға ҳажрида ул ой зулфини савдоси, Таним урён кўруб кўйида айб этманг мани, аҳбоб, Нетонг дод айласам саҳройи ғурбат ичра ҳолимға, Рақибимнинг қулоғига етар кўйита гар борсам, Кел, эй соқий, қадаҳ тутғил харобот ичра эмдиким, Кўруб девоналиғда, носиҳо, айб этма ҳаргизким, Ажаб йўқ муддаийни айласам, Девониё, эъзоз, * * * Даҳр аро ман чекмаган қайғу била ғам қолмад», Бир нафас мунглуғ кўнгул сиррин десам чарх илгидии,. Ғусса чекмоқда кўруб афсурда маҳзун хотирим, Турфа йўқдур нола қилсам сарв янглиғ қоматим Зоҳир этмакликда ҳар лаҳза манинг шонимғаким, Эмди тутдум муғтанам бу фурсат умримниким, Шаҳнаи ғамға асир ўлмоқ била, Девониё, МУХАММАС * * * Жунуним шўришин айб этмагил ҳижрон балосидин, Неча муддатдурур зулминг чекарман, эй пари рухсор, Ҳазину нотавонингман, маииким мунча зор этма, Вафо расмин тутуб ҳажрингдин озод этмадинг ҳаргиз, Эшит арзим карамдин, эй парилар сарвари, охир, Хаёли қоматинг сабру қароримни олур, лекин, Бало дашти аро бўлдум асири дарду ғам, келгил, Манга таъйин экан гўё азалнинг дафтари бирла, Жаҳон тўфон ўлубдур йиғламоқдин ашкборингға, Навоий ғазалига мухаммас Тутуб меҳру вафо расмин, манга тарки азоб айлаб, Ўзига фан қилиб нозу адо расмини сар-то сар, Вафо расмин тутуб кулбам аро таъжил ила кирди, Бало даштида айлаб рўзу шаб мажнун киби маскан, Қилиб лутфу карам ул нозанин, кулбамаро келди, Бериб майни дедиким: Айлагил ашкингни бас кўздин, Бировким рўзу шаб ҳажр ичра иши бўлса гом урмоқ, Навоий ғазалига мухаммас Билмагай шавқ аҳли ҳолин шавқдин кўтоҳлар, Водийи ғам ичра ишқ аҳлидин ўзга билмагай, Ҳар неча гарчи балойи ишқ эрур хунрезким, Равзаи дилдин фароғат гулларини юлғали, Ҳар нафас тиғи ситам кўнглини юз қатла тилур, Муддаийлар не билур фурқатда ҳамроҳим недур, Сенда, Девоний, недин шарму ҳаёни фикри йўқ, Огаҳий ғазалига мухаммас Норасолар жоми васлиға хумор ўлмоқ абас, Ҳар киши кўнглини берса шўхларға ногиҳон, Йиғласанг ҳар дам тилаб васлини бўлмоқ ҳамдами, Қажлик ила бу фалакни кўр қарори йўқдурур, Хўбларнинг йўқдур ошиқларға унсу улфати, Сўрмағайлар раҳм этиб ушшоқ ҳолин билса ҳам, Дилраболарни кўрунг раҳму вафо кўнглида йўқ, МУСАДДАС * * * Аввал ул шўх юзи нуру зиёсини кўрунг, Чекмак андуҳи ситам бўлур ишим субҳу масо, Нетай ул шўх ўзин ғайриға ҳамроз айлар, Туну кун шоми фироқида ишим афғондур, Ногаҳон қилса бошимдин ул шўх гузар, Қоматим айлади ё шавқи қади зебоси, Ўзни Девоний каби айламадим аҳли фунун, |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |