Аҳмад Табибий (1869-1911) |
Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исмшарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган. Ўзбек ва форс-тожик тилларида, мумтоз адабиётнинг анъанавий жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 5 девон — «Туҳфат ус-султон», «Мунис ул-ушшоқ», «Ҳайрат ул-ошиқин» (ўзбек тилида), «Миръот ул-ишқ», «Мазҳар ул-иштиёқ» (форс-тожик тилида) тузган. Уларда реал ҳаётни, соф муҳаббатни улуғлаган («Айладинг», «Озоридур» ва б.). Шоҳ Вомиқ бир кеча Азрони тушида кўриб тозадин ошифталиғда ягона бўлғони ва Азронинг ҳама аҳволин сўруб юз шавқу завқ била йўлға равона бўлғони. Хуш улким бахтни бедор топғай, Ҳамул ким ишқ илмида мударрис, Бу янглиғ қилди бу ерда ҳикоят, Тушида кўрдиким маҳбуби Азро. Ўтирмиш ўзи бирла суҳбат айлаб, Боқиб чун кўрди ул ишқи жаҳонгир, Бало зиндонида маҳбус бўлмиш, Кўруб Азрони ул шоҳи вафокеш, Қилиб ҳайратни бермас ҳечгаҳ ёд, Магар ошиқ эрур занжири авбош, Қилиб бу важҳдин зулфин паришон, Кўруб Вомиқ, бу янглиғ можарони, Деди: «Кей ҳалқаи зулфинг гириҳгир, Нединдур тавқ банди сийм соқинг, Қафасда расм эрур банд ўлса булбул, Бу дам кўрдум ажаб расми дигаргун, Сен ўлмишсен чу занжир ила баста, Сени қилғунча бу занжир дилгир Деди Азро бўлуб хун ашк афшон: Ҳам ул тунким бўлуб шавқим зиёда Бўлуб андин пари ранжу анолиғ, Манга тушди бу икки банд мушкил, Етушди беҳаду сон ишқ доғи, Вале сен салтанатда шод бўлғил, Буни бил лекким ғамхонаи ишқ, Эмас ғаммоздин бир лаҳза холи, Эрур пайдо жину инс ичра ҳосид, Бу важҳ ила манга ҳам бир жамоат, Етурдилар қилиб кўнглумни ғамлиғ, Бўл эмди воқиф, эй шоҳи ягона, Мени ишқ айлади бу навъ побаст, Сенинг ишқ ичра аҳволинг нечукдур Менинг ҳижронда дарду меҳнатим кўп. Сенинг ҳолинг нечукдур дарду ғамдин Мени қилди сипоҳи дард помол, Агарчи мен эрурман ғамда побанд, Майи ишратни доим айлагил нўш, Раҳми меҳри вафо таркини тутма, Чу Вомиқ дилбари ҳолини билди, Дебон беҳадду сон ва ҳасратолар, Дариғо, бу нечук бордур аломат, Ки андоқ нозанини моҳ сиймо, Менингдек бир гадони шоматидин, Ало эй дилбари яктои даврон, Ғами ишқинг эрур дардим давоси, Раҳи ишқингда зору бекас эрдим, Сени кўрдум бу ҳол,ат бирла маҳзун,. Бор эрдим дарди ҳажрингда фитода, Не янглиғ айлагум бу ишга чора, Фидо бўлсун йўлингда жисму жоним, Эрур ишқинг манга ўлгунча пеша, Қилиб лутфу мурувватлар ҳувайдо, «Ки, эй меҳру вафо шаҳриға султон, Бани одам аросидин мани зор, Неча кўрсанг доғи ранжу машаққат,. Вафо йўлидин ўлмай инҳирофинг, Ҳамул кунким муаббад сориға сан, Очиб мен ишқ жангидин варақлар, Эди меҳрингға жо кўнглум ҳарими, Манга ул кунки ишқ ўлди мураббий,. Муаббад бир эмастур устодинг, Ҳамул важҳ ила мен ўз суратимни. Санга қилмиш эдим мен они ирсол, Яна ўзни қилиб бир дилкаш оҳу, Жудо сендин қилиб лашкарларингни, Олиб чиқдим сени мен ул ародин, Сени ул тунги базмимга чақирдим, Ҳамул лаҳза манга қилдинг назора, Бу миннат узрини мен то қиёмат, Бўлуб ишқинг била мен ҳам аламлиғ, Эрур кўнглум ғаминг қайди билан банд, Умидим эмди сендин бор эрур бу. Нечунким келмасанг мен сориға гар, Деди Вомиқ чекиб афғону фарёд: Сенинг не навъ етгум хизматингға, Била олмон сенинг ному нишонинг, Агар билсам сенинг манзилгаҳингни, Деди Азро анга: «Эй. марди комил, Агар машриқ сори бўлсанг шитобон, Эшитгач ушбу сўзни шоҳ Вомиқ, Ҳануз этмай савол онинг диёрин, Кўзи уйқудин анинг бўлди бедор, Қилиб юз навъ ташвир ошкоро, Миниб отиға ул Шоҳи ягона, Тонг отғунча йўл узра азм қилди, Замири ғарқ ўлуб файзу сафоға, «Ало, ё эй насими субҳи равшан, Бўлуб шаб зинда дору дашт паймо, Бўлуб ҳар субҳидам доим саҳархез, Мақомингдур гаҳи оғуши ғунча, Гаҳи қилғунг эсиб оройиши гул, Уруб гаҳ базмнинг шамъини барҳам, Ҳаводоринг гулу сарви гулистон, Эрур саҳни гулистон сайргоҳинг, Шамиминг атри бирла тавъамондур, Эшит бу мултамас мен нотавондин, Ки ногаҳ сайр этиб ҳар дашту водий, Кезиб сайр айлагил машриқ диёрин, Сўроғ айлаб, қилиб ҳар ён таку пў, Топиб ул ҳур пайкарнинг маконин, Адаб бирла топиб ондин ижозат, Агар топсанг ҳузурини баякбор, Дегил: «Эй офтоби за~ррапарвар, Бор эркандур санга мажнуни ғамнок, Забун ўлмиш йўлингда ҳолизори, Эрур зикри тилида гуфтугўйинг, Сени деб тахти тожидин кечибдур. Келур пўя уруб афтону хезон, Вале билмас сенинг манзил-маконинг, Узинг гар қилмасанг лутфу ҳидоят, Сабоға бу тарийқа шоҳ Вомиқ, Баногаҳ ўлди мундоғ амри воқе— Тушуб кун партавиға шоҳ кўзи, Деди: «Кей муҳташам султони ховар, Санга зебанда келди қаҳрамонлиғ, Сенингдек ким кўрубдур қаҳрамонни,— Камина чокаринг Баҳрому Биржис, Жаҳон очмоқ учун бўлсанг сувора, Сен ўлмай тарбият бирла муовин, Сенинг нуринг била равшандур офоқ Ёрутмассен агар кўкни ҳисорин, Чу сен тарбият айлаб ошкоро, Эшитгил, эй шаҳаншоҳи жаҳонгир, Менинг кўнглумда бор ул борадин ғам Юзи гул, оғзи гунча, қадди шамшод, Жамоли оразингдин олам афрўз, Санга ул юздин ўлдим меҳрпайванд— Шоҳ Вомиқнинг беқарорлиғ важҳидин Азроға нома ёзғони Ало, ё эй насими субҳгоҳи, Етургунг ҳар саҳар, эй файзи довар, Етур Азроға ҳам пайғоми Вомиқ, Етур арзим қилиб кўнглумни масрур, Дегил, кей Зуҳра чеҳра, Муштарий рўй, Санга пайваста кўнглум эрди муштоқ, Қилиб меҳри руҳинг шавқинг ўтин тез, Кўнгул абрўйинга муштоқ доим, Қуёшинг толеъ эт, эй маҳжабиним, Бўлурму мунча ҳижрон шоми жовид, Қачонға тегру бўлғум зору маҳзун, Манга жоду кўзунгдур сеҳр пайванд Мени афсуни зулфинг қилди бад ҳол, Эрур кўнглум ғаминг тиғидин афкор. Ғамингдин, эй нигори сийм ғабғаб, Чекиб андуҳи кулфат субҳ ила шом, Фироқинг ўт солиб жонимға асру, Чекарман ҳар нафас фарёду афғон, Кўнгулда дарду оломим фузундур, Тиларман борҳо васлингға етмак, Қачонким эсгуси боди саҳаргоҳ, Қаро бўлмиш жаҳон сенсиз кўзимга, Ки, эй баргашта толеъ, бахти вожун, Қилиб ишқ ичра бахтинг раҳнамолиғ,. Агарчи ишқ аро собит қадамсен, Агарчи ўзни тутғунг марди комил, Нишоти айшдин бегонадурсен, Агар кўрса нигоринг бу маошинг, Сўрар эрдй тараҳҳум бирла ҳолинг, Вале на судким эрмас хабардор, Ғараз айлаб бу янглиғ сўз намоён, Санга айлаб бу лаҳза шарҳи аҳвол, Салом, эй қоши ёу кирпиги ўқ, Салом, эй нозанини шўхи танноз, Салом, эй лаблари кони ҳаловат, Салом, эй нозпарвар нозипийро, Салом, эй кўзлари шаҳлоу фаттон, Салом, эй жабҳаси хуршиди ховар. Салом, эй маҳваши сарви гуландом, Салом, эй инсу жинс ичра ягона, Салом, эй лутфи дардимнинг давоси, Салом, эй меҳрибоним, роздорим, Салом, эй ҳурваш, Исо сифотим, Салом, эй васлинга жоним фидодур, Салом, эй лаъл кони қанду шаккар, Салом, эй ноз фанни ичра моҳир. Салом, эй фикри ороми замирим, Салом, эй талъатинг тобанда хуршид, Салом, эй коми жону роҳати дил, Лабингдин айру ичсам бодаи боб, Юзинг ҳижронида ўтдур манга гул, Тузар базм ичра мутриб зер ила бам, Агар партав солур устимга маҳтоб, Кўрунур кўзума гул шакли ахгар, Насими жонфизо етса мутайяб, Кўрунса кўзума мийнойи гулранг, Етибдур жонға бас андуҳи ғамдин, Қилиб лутфу карам, эй шўхи дилкаш, Иложи васл учун айлаб чу тадбир, Қилиб лутфу иноят ҳаййи яздон, Вале бордур бу мушкил узра мушкил, Кеча-кундуз бўлиб кўйунгда зойир, Қилурмен жон била, эй ғайрати ҳур, Чу Вомиқ номаси Азроға етди, Олиб илгига Азро ҳам қаламни, Азронинг шоҳ Вомиқ номасиға жавоб ёзиб Баҳром била Бежоданинг ҳам сиёсат била қатлға етмагин илтимос қилғони Не ҳуш фархунда соатдур бу айём, Саҳарким айлабон иқбол таъйид, Ҳануз огоҳ бўлмай шоҳи ховар, Етурди бас насими субҳи содиқ, Бўлуб бу бахти хоб олуда бедор, Эрур ул номаи дилдори гулчеҳр, Етиб ул нома қилди хотирим шод, Оритди хотиримдин гарди кулфат, Очиб кўргач саводин ошикора, Хатидин топди афзойиш нишотим, Манга ҳосил бўлуб бахту саодат, Ало, эй хисрави хуршид афоар. Кўруб номанғни бўлди тоза жоним, Демишсанким ғами ҳижрон қилур шўр Нечук мен келтурай бу сўзга тоқат, Баҳар сурат санга етсун паёмим, Салом, эй қомати сарву санубар, Салом, эй ҳусни меҳри олам аро, Салом, эй мардлар фарзона марди, Салом, эй хотирим ичра нишотим, Салом, эй ишқнинг мулкида султон, Салом, эй зойири даргоҳи тақдис, Салом, эй нисбати покиза гавҳар, Салом, эй ишқ аҳлин покбози, Салом, эй қомати сарви равоним, Салом, эй қуввати жисми низорим, Салом, эй фазлу ҳикмат ичра якто, Салом, эй маҳжабини шаҳд гуфтор, Салом, эй ишқ ичра собит ақдом, Салом, эй лутф пеша меҳр бунёд, Салом, эй соҳиби меҳру муҳаббат, Мени сендин фузундур иштиёқим, Менинг илгимда бўлса чораи кор, Сенинг бирла бўлуб пайваста ҳамбар, Қилур эрдим бу ишда саъй ила жаҳд, Қилиб жон жавҳарин ҳар дам нисоринг, Қилиб сарвинг била сарвимни ҳамдўш, Гулу булбул каби бўлсак, чаманда, Тарабгоҳ ўлса вуслат гулистони, Топиб вахдат майидин ком пайваст, Висол ўлса аро ерда агар ком, Бу дам бўл васл ишиға чора пардоз, Бу дам элга сенинг ҳукминг равондур, Сенинг фармонингга элдур мусаххар, Яна қилғум бир иш сендин таваққуъ, Ки ул Бежодау Баҳроми наммом, Алардин чекмишам доим тааллум, Басе очдилар абвоби хусумат, Чекиб тиғи забону ханжари таън, Қилиб бўҳтон, уруб жонимға юз ниш Анингдек қилдилар шонимда бўҳтон, Манга ахтар олардин бўлди манҳус, Бу ҳолатда мени гар кўрса гардун, Сен эмди қил манга лутфу иноят, Алар кирдориға лойиқ жазо бер, Агар сен қилмасанг бу ишни мафқуд, Чу нома шоҳ Вомиқ сори етти, Таассуф айлабон беҳад аён ул, «Ки ул муддатки айлаб нўш бода, Чун айлаб бу хабар кўнглумни ношод, Ки гар топсам парилар мулкига даст, Олурман интиқоми ёр алардин, Ниҳоли давлатимким топди болиш, Шоҳ Вомиқнинг малик Шаҳболға насиҳат бериб, Баҳром била Бежоданинг сиёсат била қатлға еткургони Сен, эй нафсим ситамкеши ситамкор, Ичиргунг элга доим жавр ила қон, Бу савдо ҳеч санга беҳбуд қилмас, Ошиқма, бир куни бўлғунг сазогир, Кўрурсен ҳарна берган заҳматингни, Киши ҳар ерда сочса тухми ханзал, Бўлур, бас, ул нафас Вомиқ ғазабнок, Шаҳи Шаҳбол сори борди филҳол, Деди лутф ила: «Кей фарзона фарзанд, Анинг гар боисин қилсанг изҳор, Неким дафъидурур қилғум тадорак, Деди Вомиқ: «Шаҳо, олам паноҳо, Бу даргоҳ ичра икки шум ният— Алар чун марди давлатхоҳ эмаслар, Аларни шаҳ тутубдур гарчи маъфу, Вале қилмоқ ул иккини сиёсат, Бу икки ким эрурлар шаҳға бадхоҳ, Малик Шаҳбол эшитди чун бу сўзни, Деди Вомиқға: «Берсанг ҳар неким панд, Бурундин ҳам манга бу ишда Тайфур Бу ишда мен ва лекин айлаб эҳмол, Дебон бу сўзни андоқ қилди фармон, Бас ондин сўнгра Вомиқ бирла Азро Кўнгулни айлабон шодону хуррам, Шоҳ Вомиқ ўз мансублари бирла Чин шаҳрида қолиб малик Шаҳболнинг Жобилсо кишвариға мурожаат қилғони Чу топти тўйнинг айёми итмом, Ки Вомиқ олди ҳоқондин ижозат, Деди Вомиқға онда шоҳ Фағфур Билоди Чин ажаб дилкаш макондур, Эрур онда ниҳоятсиз ажойиб, Нишоти айш эрур анда фаровон, Туруб қил мунда сайру ишрати базм, Бўлоли неча кун ҳамсуҳбату ёр, Шаҳи Вомиқ чу бу сўзни эшитди, Нечунким Чинни сайрию, ҳавоси, Вале Шаҳбол ила ўзга неча шоҳ, Малик Шаҳбол Жобилсоға кетди, Қолиб Чин узра Вомиқ шоду хуррам,. Тахайюл мужибатидин узуб қайд, Гаҳи Азро била хилватда эрди, Гаҳи сайр этди боғи дилкушода, Ғараз шоҳи Наиму, шоҳ Вомиқ, Ҳарам аҳли била бир неча муддат, Неким анда эса асбобу ашё, Бу сайр ичра ажойиб кўрдилар кўб, Худо турлук ажойиб қилди ижод, Басе сайру томошо айладилар, Агар берсам олар бориға тафсил, Баногаҳ бир куни мажлис эди гарм, Ки эрди марди неку Саъд тожир, Бу муддат ичраким биз комронмиз, Эрур вожиб ангаким ушбу айём, Шаҳи Вомиқ бу янглиғ қилди фармон, Анга айлаб муҳиббона мулоқот, Бўлуб огоҳ мундин шоҳ Фағфур, Ки яъни ўз надими хоси этди, Етиб чун Саъд бозиргонға давлат, Не хуш хислат эрур ахлоқи неку, Мурувват пеша қилким ҳаййи сонеъ, Кетур, соқий, шароби беҳжат анжом, Минал имон эмиш чун ҳуббул автон, Шоҳ Вомиқ била Азро ва Осаф соний била Шакардухтларнинг шаҳри Сабоға азимат қилиб, шоҳ Наим била Ҳавронинг Тожкан шаҳрига ружуъ этканлари Бу ҳодисға эди улким мубашшир, Қилиб изҳор лутф ила фасоҳат, Ки чун Осаф била султон Вомиқ, Чун ўтди бўйла бир йил гуфтугўеи, Хусусан шоҳ Вомиқ субҳ ила шом, Етушди соний Осаф кўнглига ҳам, . Қилиб хоҳиш ватанға қилғали азм, Муни фаҳм айлагач Саъд ила Фағфур, Бўлуб охир фалак жавриға қойил, Қумошу ганжу ажноси хазойин, Буларни тевалар устига олиб, Чу бу лаҳза етушди шоҳ Шаҳбол, Ғараз, бўлди хазойин андоқ афзун, Вале шоҳи Наим асбобин аввал, Бурун бўлди ҳамадин ул ягона, Маҳинбону санам ҳам ушбу муддат, Наиму шоҳ Вомиқ лек ул он, Ки бир хат бир сори қилғайлар ирсол, Бас ондин сўнгра Вомиқ бирла Азро, Видоъ айлаб оларға шоҳ Шаҳбол, Неча фарсах бўлуб Вомиқға ҳамроҳ, Кўтариб девлар асбоб ила ганж, Чекиб гардун уза чатри зар андуд, Хиромон бўлди Азро минди ҳавдаж,. Шакардухт айлади манзил амори, Юриб йўл суръат ила девлар тез, Бўлуб бори юрарда йўл сабуктоз, Қилиб суръат олар андоқки гардун, Амори дар амори аҳли номус, Чаман янглиғ бари ғарқи тажаммул, Маалқисса юруб йўл бир неча кун, Тушуб ул ерда маскан айладилар, Вале шаҳр ичра мужда айлаб ирсол, Эшитди чун бу мужда Осафи пир, Хабар етгач бўлуб хуррам, нигорин Нигорин чун Зулайхои қуҳансол, Тарабдин туз бўлуб сарви хамида, Чу навмид эрди ондин маснади ож, Деди, хурсанд ўлуб: тамҳиди довар, Сабо шаҳриға боғлаб тоаа ойин, Бори мавзуъни қилдилар чароғон, Бас ондин сўнг Нигорини ягона, Вазири Бархиё барча акобир, Ҳама айлаб истиқбол, ўлди хурсанд, Кўруб чун шоҳ Вомиқ ҳам аносин, Кўруб Осаф атосини ҳам ул он, Мақом ўлди ики Юсуфға Канъон, Баҳор ўлди кетиб фасли хазони, Вазири қадди ҳам, пири куҳансол, Бас ондин сўнг қилиб таъйини соат, Парию одамий барча ҳаводин, Намоён айлабон беҳад тажаммул, Ҳамул тун хўб соат ичра Вомиқ, Бериб Осафға аҳкоми вазорат, Доғи ул дам Шакардухт ила Азро, Ҳарам ичра кириб тутдилар ором, Ғараз борча эл ўлди шоду хуррам, Сипоҳи инсу жин тортиб тарона Мақом айлаб малойик хиттаи хок, Нигорин айлабон жон бирла парво, Қўюб хизматда хизматкор оларға, Бўлуб давлат янги бошдин муяссар, Кетиб кўнглидин андуҳу ғами ранж, Хуш ул соатки ҳар маҳжури бедил, Кетур, соқий, шароби роҳат афзо, Керак кўнглимга қилсам шодлиғни, Адолат бирла тутғил эмди бода, Шоҳ Вомиқ сарири салтанати шаҳри Сабода қарор тутуб доду адл бунёд қилғони Чу минди салтанат тахтиға Вомиқ, Улусни айлади адл ила масрур, Ки ондин сўнграги хайли салотин, Анинг адлини ёд айлар эдилар, Қилиб Нушравон доғи они ёд, Басе кўргузди адли ичра зоеъ, Эшитса ногиҳондин оҳи мазлум, Либосини қилиб ҳар кеча тағйир, Чун ул бу навъ бўлди шоҳи одил, Келибдур хуш шиори адл, ори, Бил, эй соҳиб .сарири мулку давлат, Шаҳи бемаъдалат зебо эмастур, Агар етмак тиларсен ҳақдин имдод, Десангким қасру давлат бўлса барпой, Эшитдим Кисри султони довар, Раият беҳ эрур султон шажардур, Ғаразким, Бархиё бирла Нигорин, Ва лекин ўзлари тарки ҳукумат Нигорин топшуруб Вомиқға авранг, Топиб ҳам Барҳиёи пири рухсат, Этиб ўз мансабин сонийға таслим, Тутуб, соқий, қадаҳ, кўнглумни қил шод, Эрур ҳақ лутфи тавлиду таносул, Шоҳ Вомиқ салби ва Азронинг раҳмидин шаҳзодалар таваллуд топиб жон кўнгли яна тозадин хуррам бўлғони Хушо улким бериб эрди халафзод, Эрур мақсуд авлод ила фарзанд, Улуғлардин бу сўз бордур муқаррар, Анинг бўлмас замири коми ҳосил, Қачон бўлғай ул одам оти фони, Садаф оти қолур оламда, ори, Чу Вомиқ маснад узра жой тутди, Хабар топғоч шаҳи Вомиқ ки Азро, Шукуфта бўлди ондин шоҳ Вомиқ, Они бу мужда қилди шоду хурсанд, Чу Азро ҳамлидин ўтди неча моҳ, Ки эрди ул маҳи авжи нажобат, Нигорин айлабон ондин мубоҳот, Қилиб Вомиқ кўзин ул нур равшан, Бас они дояға топшурди ул он, Яна Вомиқ ёрутди чашми уммид, Ўғул эрди бириси, лекин они, Бўлуб дийдоридин хурсанду масрур, Бириси они духтар эди, аммо — Шакардухт ила Осафдин ҳамул он, Алар бирла жамии шаҳзода, Ўқуб мактабда асру дарси тақдис Шаҳи Вомиқ аларға эрди устод, Алар таълимиға кўб айлади жид, Қилиб касби камолу фазлу дониш, Қилиб, эй соқий, алтофи иноят, Ки қилғуси насиҳатгўлик изҳор, Шоҳ Вомиқ ўз ўғли Носир сонийға насиҳат бергонининг баёни Ҳамулким бор эди ҳикмат баёнлиғ, Ки чун шаҳзода майли мактаб этди, Баси касб этди осори фазойил, Мафавваз зотиға бўлди балоғат, Шаҳи Вомиқ онинг кўргач камолин, Хаёлиға бу бўлди ошкоро, . Русуми салтанатда токи комил, Эрур албатта султонларға лозим, Доғи лойиқ хирад огоҳларға, Ҳамул важҳ ила бир тун шоҳ Вомиқ, Бўлуб хилват аро осуда хотир, Анга дедики: «Эй фарзона фарзанд, Деди шаҳзода: «Айланг амру фармон, Неча вақт ўлдиким сиздан тилаб панд, Деди Вомиқ: «Ки, эй кўнглум сурури Ки айлаб фикр асли хилқатингни, Ки бир қатра сувдин халлоқи жаббор, Такаббур қилма |они ёдинга сол, Ҳамиша тенгрига айлаб ибодат, Қачонким тузсанг ойини ҳукумат, Ҳарис ўлма жаҳон молиға асло, Сипаҳ хайлиға қил инъому эҳсон, Чу сиз неча ини бирла ағосиз, Қилиб ҳосил менинг ул лаҳза комим, Яна бўлғил ҳамиша соҳиб инсоф, Чу онинг ҳаққида бор насси қотеъ, Ёмонлар суҳбатидин ижтиноб эт, Улум аҳлиға қил доим муҳаббат, Шитоб этмакдин ўлсун эҳтирозинг, Менингдек бўлма ҳаргиз моили ишқ, Тузарда доғи ойини ҳукумат, Ки бу шева эрур зеби салотин, Низоми мамлакатда субҳ ила шом, Нечунким бўлмаса расми сиёсат, Доғи дунёға ҳартаз бўлма мойил, Анга ҳар нечаким қўйсанг кўнгилни, Санга айлаб жаҳон аҳволини изҳор, Даҳрнома Жаҳонким бир ажойиб гулситондур, Очилмиш гулшанида юз сифат гул, Келиб ранги назарларға тарабхез, Эрур ҳар гулшани ишратға маъдан, Фаровон саҳнида ашжори онинг, Қелиб анҳори ҳар сори равона, Қачонким нўш қилғай ондин инсон, Ҳавоси руҳафзо борча элга, Бўлуб кўзларга зоҳир сабзазори, Чун ўлғай қушлариға зоҳир алҳон, Эрур саҳни чаманда ҳавз пайдо, Келиб базми басй файзу сафолиғ, Майи ҳайвон суи янглиғ гуворо, Тамоми жомии заррин мунаққаш, Ҳама соқийлари маҳбубу гулчеҳр, Карам қилса қаю одамға бода, Муғанниси гар оғоз этса нағмот, Замирин қилғусидур шоду хандон, Бори маҳвашлари ҳусн ичра аҳсан, Аён бўлса агар нозу адоси, Бировким бўлса ишқининг дучори, Агар ошиққа васли бўлса ҳосил, Вале ҳажриға ошиқ етса ногоҳ, Қусури бордурур чун қасри жаннат, Келиб рифъат аро гардунға ҳамсар, Бори девори манқуши муқарнас, Очилған ҳар тарафдин боби олий, Ғараз ушбу гулистони дилоро, Мисоли йўқ сафоу нузҳат ичра. Вале афғонки, эрмат жовидоний, Бори гулзорида бўйи бақо йўқ, Қаю гулшанки ҳоло келди зоҳир, Тараб жомидин айлаб нўш бода, Ва лекин оқибат махмур бўлғунг, Сурудиға келибдур навҳа мудғам, Ҳануз ўлмай висоли ёрдин хаш, Бировким қилса қасри ичра маскан, Киши йўқдурки онда кўрмамиш ниш, Аруси даҳрким бордур ситамгар, Ҳамага жавр қилмоқ одатидур, Неким Одам Атодин токи бу дам, Бори кўрмушдурур онинг жафосин, Алар ёлғуз демайким, ўзга кўб шоҳ, Туну кун зоҳир айлаб адл ила дод, Бўлуб ишрат била саршори шодоб, Неким хоҳишлари эрди жаҳонда, Вале сўнгра ажал жомин қилиб нўш, Алардин қолмади осор жуз от, Қани ул соҳиби илму амаллар, Жаҳонда қўйдилар таснифу осор, Қани онларки эрдилар сухандон, Қилиб бисёр назму наср таълиф, Улуми шеърда моҳир эдилар, Аларнинг сўзлари эрур равонбахш, Дедилар нуктлар борча шакаррез, Вале қилди ажал борини абкам, Ғараз ҳар кимки бу оламға келди, Тааммул айла, эй фарзона фарзанд. Сенга рўзи бўлуб гар бахти давлат, Бўлуб умринг замони тули айём, Жалолу жоҳинг Афридунча бўлса, Қилиб гардун сенинг комингға даврон, Не матлабға тамизинг бўлса мойил, Етушмай хотирингға занги кулфат, Вале билгинки чун паймона тўлди, Булар борин қўюб охир кетарсан, Санга ушбу сифат айлаб насиҳат, Ҳикоят бар сабили тамсил Эшитдим Хисрави Парвези худком, Мақом айлаб ўзига маснади ож, Тажаммул бирла ул кишвар худованд, Бор эрди тожи вазни тўрт юзман, Юқоридин осиб ул тож диловез, Бу тож остида шоҳи меҳр сиймо, Бузург Уммид ила ёнида Манзур, Бу тож узра не ёзғум, эй ҳунарвар, Қолиб мендин бу тожи зевар обод, Ки қилмай ҳеч бир соҳибқирони, Эрурмен мен сазовори ситоиш, Менул Хисравки гар разм айласам ком, Уруб майдонда тийғи тез рўин, Чу гулгун барши новард юрдим, Манго майдонда чун новард бўлди, Чу ширин дилбари ғоратгаҳи хуш, Бузург Уммид анга дедики, эй шоҳ, Яқин билгим эрур, эй моҳи нокост, Олурсан шоҳлардин тож ила бож, Ки эй улким шаҳи олий гуҳар сен, Бу тож ила сен ўлма масту мағрур, Чу ман эрдим сенингдек комрони, Олиб мен мулки олам қоф то қоф, Паривашлар бўлуб ёру қариним. Қўюб базм ичра бошим узра афсар, Бериб комимға лаззат лаъли ширин, Асоси ҳашматим гардунча эрди, Қўюб борин бугун овора бўлдим, Қани ул шўхи ширини шакар лаб, Қани ул тахти заррину каёни, Қани айшу нашоти базми Жамшид,. Қани ул дастгоҳи тахти афсар, Назаргоҳимдин ўлмиш барча ғойиб Чекарман тийра гўр ичра тааллум, Таним сарто қадам кирм ила машҳун, Бўлуб маскан манга тийра мағоки, Не қилғум ганжи бодовардини ёд, Гаҳи қабрим уза бир дам гузар қил, Тааммул қил, кўруб ҳоли низорим, Чу мендин қолди бу тожи зарандуд, Доғи Бузург Уммид ул ҳолат ичра, Скандардин ниҳон қилди падидор, Бу ҳам дунё учун бордур мадумат, Ҳикоят бар сабили тамсил Эшитдим Хисрави олий Скандар, Ки чун бу даҳрдин қилғум азимат, Қубуристон сари бошқар йўлимни. Ки билғай зумраи мағрур сармаст, Олиб мағриб била машриқни яксар, Эшитгач йиғлабон бу сўзни Парвез, Яна Носирга боқиб шоҳи Вомиқ, Тааммул айлаким, аҳли хилофат, Бу фоний дайрким дунёдур оти, Маоли коридур андишаи хом, Эмасдур давлати иқболи жовид, Даётин англағил, эй марди соий, Баробардур ўлум шоҳу гадоға, Кўрибмусанки, ўлгач шоҳу дарвеш, Биров топмишдурур умри абадни, Борурсен, қолғуси фарзанди амлоку Улумни ёд эту фикри сафар қил, Қилурдин хоби ғафлат мунфарид бўл, Шаҳи Вомиқ чу пандин қилди нтмом, Ота бирла ўғил ул икки мумтоз, Деди, кей мушфиқим фарзона фарзанд, Они бир лаҳза ҳам қилма фаромуш, Бас ул пандики, бўлмиш эрди зоҳир, Қилиб жон бўйниға таъвид они, Амал мазмуниға қилди ҳамиша, Карам қил, соқиё, тутғил манга май, Фано йўлиға мастона этиб азм, |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |