Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Таржима»Афлотун. Парменид
Афлотун. Парменид PDF Босма E-mail

СУҲБАТ КОМПОЗИЦИЯСИ
(тузилиши)

I. Кириш

Кефал деган одам томонидан анча илгари машҳур Элияликлар – Парменид ва Зеноннинг ўша пайтлар ҳали жуда ёш бўлган Суқрот билан бўлиб ўтган сўзлашувнинг келтирилган баёнини ифодалайдиган мазкур суҳбат билан боғлиқ шахслар ҳақида ҳикоя.

II. Элея асосий тезиси

Ҳамма нарса ягона ва кўпликда ҳеч нарса йўқ. Агар мавжуд барча нарсалар, мулоҳаза юритади Зенон, кўпликда бўлса, бунда уларнинг ҳар бири ундан фарқ қиладиган бошқа нарсалар билан ҳам бир хил бўлиб чиқади. Зенон бу фикри билан Пармениддан умуман фарқ қилмайди, чунки Парменидда ҳамма нарса ягона, Зенонда эса – кўпликда эмас.

III. Ғоя ва нарса дуализми танқиди

1. Ғоялар турлича, ҳар хил, яъни кўпликдадир. Айтиб ўтилган элей далиллари биринчи навбатда нарсани унинг ғояси билан танқидий бўлмаган аралаштиришга асосланади. Ҳар қандай нарса ҳақиқатда кўплаб турли хусусиятларни бирлаштириши ёки турли қисмлардан иборат бўлиши мумкин: ахир инсон, масалан, ўнг қўлга ва чап қўлга эга бўлиши ва шу билан бир пайтда ўзи бўлиб қолавериши, яъни нимадир ягона бир нарса бўлиб қолавериши мумкин. Лекин бу хусусиятларнинг ғоялари энди ҳеч қанақасига ягона (умумий) ёки айнан ўхшаш бўла олмайди, чунки ўнг қўл бу фақат ўнг қўл, чап қўл эмас, чап қўл эса – фақат чап қўл, ҳеч қанақасига ўнг қўл эмас. Шундай қилиб, ҳар ҳолда ғоялар ҳар ихл, яъни кўп сонли бўлади ва уларнинг айнан ўхшашлигини элеяликлар ҳали исботлаб бермаган, деб ўйлайди Афлотун.
2. Ғояларни нарсалар билан реал аралаштириш. Ғоялар, кўпчилик улар ҳақида ўйлаганидек, нарсалардан у қадар ҳам узоқ эмас. Монанд нарсалар монандликка алоқадор ва усиз асло монанд бўла олмайди. Ҳатто энг қуйи тартибдаги нарсалар (соч, ифлослик, ахлат) борасида ҳам улар ҳеч қандай мазмунга эга эмас, яъни ҳеч қандай ғояларга алоқадор эмас деб ўйлаш қийин. Шу сабабли, турли хил ноаниқикларга қарамай, Суқротда барча бўлиши мумкин бўлган нарсалар учун умуман ғоя мавжуд эмасми деган фикр вужудга келади. Ҳар қандай нарса у ёки бу тарзда қандайдир ғояга алоқадор бўлади.
3. Нарсанинг ўз ғоясига алоқадорлиги, гарчи қайсидир маънода бу ғояни майда қисмларга ажратсада, лекин шунга қарамай, уни моҳиятан бўлинмас қилиб қолдиради. Бир куннинг ўзи турли жойларда мавжуд бўлади, лекин шунга қарамай, у майда қисмларга бўлинмайди ва ўзидан ажратилмайди. Умуман олганда, ғоя тушунчасига нисбатан ҳеч қандай буюмга оид ёки макон ва замонга оид тафовутлар қўлланмайди.
4. Нарса ғояга монанд; лекин бу улар монанд бўлган нарса нарса ва ғоянинг ўзидан ташқари учинчи бир нарса эканлигини англатмайди. Ва бу биз ғояни фақат нимадир ҳақида фикр ёки нарсанинг ўз моҳиятидаги обхъектив намуна деб ҳисоблашимиздан қатъи назар шундай бўлади. Нарсанинг ғоя билан монандлигини бегилаб, биз уларга мувофиқ нарса ўз ғоясига ўхшатиладиган монандликлар чексизлигига қараб кетмаймиз.
5. Худди шу тарзда ғоя билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган нимадир эмас, чунки ғоялар фақат бир-бирини тавсифлаш ва ўзаро муносабатлардагина мавжуд бўлади. Агар мазкур ғоя мутлақо алоҳида равишда мавжуд бўлганида эди, уни ҳеч нарса билан таққослаш имкони бўлмасди ва шундай экан, у биз учун ҳеч нарса бўлмасди, яъни билиб (идрок қилиб) бўладиган нарса ҳисобланмасди. Лекин унинг мавжуд эканлигини тан олиш учун уни унинг нарса (буюм) ҳолидаги монандликлари билан таққослаш етарли эмас (биз Афлотуннинг фикрини тўлдирган ҳолда, ғоянинг монандлиги нимадир идеал бир нарсадан иборат ва шу асосда ушбу ҳолатда битта нарсани фақат ўзи билан таққослашга тўғри келарди, деб айтган бўлардик). Бундан ташқари, ғоялар монандлиги ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларни ғоялар билан таққослашда эмас, уларни бошқа ғоялар билан таққослашда аниқланади. Бинобарин, агар ғоялар нарсалардан мутлақо алоҳида ажратилган бўлса, на уларнинг ўзи, на уларнинг образлари ва нарсалардаги монандликлари билиш (идрок қилиш) мумкин эмас бўлиб чиқади, чунки акс ҳолда барча ғояларни мутлақ билиш зарур бўларди, бунинг эса асло имкони йўқ. Бироқ ҳаттоки мутлақ билимга эга бўлган мавжудот, чунончи, Худо мавжуд бўлса ҳам, у ғояларнинг бошқалардан ажралиб турган ҳолда мавжудлиги шартларида ҳеч нарсани билиб олмаган ва ҳеч нарса устидан ҳукмронлик қилмаган бўларди, чунки ҳатто бу ҳолатда ҳам бошқалардан ажралиб турган ҳолда мавжуд бўлган ғоялар нарсаларга ҳеч қандай алоқаси бўлмасди, ғоялардан алоҳида ажратилган нарсалар эса ғояларга ҳеч қандай алоқаси бўлмасди. Бу ғояларнинг бошқалардан ажралиб турган ҳолда мавжуд бўлишига йўл қўймаслик ҳақидаги мулоҳазалар якуни.

IV. Битта (ягона) нарса ва бошқа нарса диалектикаси

1. Кириш. Метафизик дуализмда чалкашиб кетган ва мумкин бўлмаган хулосаларга келган ҳолда, суҳбат иштирокчилари янги тадқиқот йўлига, чунончи, энг умумий тоифалар ва энг аввало, битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси йўлига ўтадилар. Шу ернинг ўзида тадқиқот режаси ҳам белгиланиб, бунда ўзи учун ҳам, битта нарса учун ҳам унинг мазмунида кўп нарсани тадқиқ этиш ҳамда ўзи учун ҳам, кўп нарса учун ҳам унинг мазмунида битта нарсани тадқиқ этиш зарурлиги ҳақида гапирилади. Ушбу режа энг умумий шаклда белгиланади, чунки битта нарса ва бошқа нарсанинг кейинги диалектикаси бошқа тартибда ва анча юқори даражадаги аниқлик билан ўтказилади.
2. Битта нарса ва бошқа нарса диалектикасининг амалдаги режаси .
I. Битта нарсани фараз қилиш.
A. Битта нарса учун хулосалар:
a) битта нарсани мутлақ фараз қилишда
b) битта нарсани нисбий фараз қилишда.
B. Бошқа нарса учун хулосалар:
a) битта нарсани мутлақ фараз қилишда
b) битта нарсани нисбий фараз қилишда.
II. Битта нарсани инкор қилиш.
A. Битта нарса учун хулосалар:
a) битта нарсани нисбий инкор қилишда
b) битта нарсани мутлақ инкор қилишда.
B. Бошқа нарса учун хулосалар:
a) битта нарсани нисбий инкор қилишда
b) битта нарсани мутлақ инкор қилишда.
Ушбу диалектикани алоҳида бандлар бўйича батафсилроқ кўриб чиқамиз.
3. Битта нарсани ушбу битта нарса учун хулосалар билан мутлақ ва нисбий фараз қилиш. Битта нарсани унинг ўзи учун хулосалар билан мутлақ фараз қилиш шуни кўзда тутадики, у мутлақ экан, ундан бошқа умуман ҳеч нарса мавжуд эмас, яъни ҳеч қанадй бошқа нарса йўқ. Бироқ бундай ҳолатда уни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмйди, яъни, унга уни бошқа нарса билан таққослаш натижасида вужудга келадиган қандайдир аломатлар ва хусусиятларни умуман нисбат бериш мумкин эмас. Бу ҳолатда мутлақо ҳеч қандай тоифа уни, на унинг сифатини, на сонини ва бошқаларни тавсифламайди, у мутлақо билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган қилинади ва шундай экан, биз учун ўз ҳолича бўлмай қўяди, йўқ бўлиб кетади. Қисқаси: агар фақат битта нарса мавжуд ва бошқа ҳеч нарса мавжуд бўлмаса, шу битта нарса ҳам мавжуд эмас.
Битта нарса оддий битта нарса эмас, мавжуд (ёки ҳақиқий, чинакам) битта нарса сифатида талқин қилинадиган битта нарсани нсибий фараз қилиш бошқа гап. Ушбу ҳолатда биз у айнан «мавжуд» деб айтар эканмиз, битта нарса борлиқдан нима биландир фарқ қилади. Бинобарин, унга фарқ қилиш тофиаси хосдир. Лекин нимадандир фарқ қиладиагн нарса, ҳар ҳолда ўзи бўлиб қолаверади, яъни битта нарсага айнан ўхшашлик хос, у айнан ўхшашликнинг ўзиганисидир. Лекин у бошқа нарсадан фарқ қилганда бу шуни англатадики, у бошқа нарса билан унинг ўзига ҳам, бошқа нарсага ҳам бир хилда тааллуқли бўлган чегарага эга. Бинобарин, чегара тушунчасида битта нарса ва бошқа нарса мос келади. Шу сабабли агар битта нарса бошқа нарсадан фарқ қиладиган бўлса, бу фақат уларнинг айнан ўхшашлик фурсати мавжудлиги шартида ўринга эга бўлиши мумкин. Худди шу тарзда бошқа барча мантиқий тоифалар ҳам чиқарилади, яъни уларнинг барчаси ўзаро фарқ қилади ва айнан ўхшаш ҳисобланади. Қисқа қилиб айтганда: агар нимадир бир нарса ҳақиқатда мавжуд бўлса, демак барча нарса мавжуд. Бунда диалектик лаҳза, ёки лаҳза (exaiphnes — «бирдан») жуда муҳим тушунчаси илгари сурилади, чунки битта тоифанинг бошқа тоифа билан айнан ўхшашлиги ва фарқ қилиши ҳар қандай замон ва макондан ташқарида, ҳар қандай оралиқсиз ёки тадрижийликсиз, лекин фақат бирданига ва бир вақтда: биз битта нарса ва бошқа нарса ўртасида таофвут ўтказган пайтда вужудга келади – худди шу пайтда биз уларнинг айнан ўхшашлигини ҳам қайд қилганмиз.
4. Битта нарсани унинг ўзи учун эмас, бошқа нарса учун хулослар билан нисбий ва мутлақ фараз қилиш. Битта нарса бошқа нарсадан нима биландир фарқ қилиши лозим бўлган ҳолатда уни нисбий фараз қилишда шу нарса аниқ бўладики, бу бошқа нарса нима бўлганда ҳам мавжуд, чунки акс ҳолда битта нарсани ҳеч нарса билан таққослаб ҳам бўлмасди. Лекин ушбу бошқа нарса мавжуд экан, унинг борлиғидан бошқа барча тоифалар ҳа келиб чиқади. Бинобарин, битта нарсани нисбий фараз қилишда барча бошқа нарсалар ҳам мавжуд, яъни бошқа нарса исталган тарзда бўлиши мумкин. қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса ҳақиқатда мавжуд бўлса, бу битта нарсадан бошқа ҳамма нарса ҳам мавжуд.
Биз битта нарсани мутлақ фараз қилишда тавсифлайдиган бошқа нарса умуман бошқача тасаввурни ифодалайди. Ахир агар битта нарса бу фақат битта нарса ва бошқа ҳеч қандай нарса мавжуд бўлмаса, бошқа нарса, нима бўлганда ҳам, борлиқ аломатларидан маҳрум бўлади. Унда ҳеч қандай борлиқ йўқ экан, демак, унда умуман ҳеч нарса йўқ, яъни шунингдек, унинг ўзи ҳам йўқ. Шу сабабли битта нарсани мутлақ фараз қилишда бу битта нарса йўқ бўлиб кетади, лекин бундай вазиятда бошқа барча нарсалар ҳам йўқ бўлади. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса мавжуд ва у фақат битта нарса бўлса ва ундан бошқа нарса бўлмаса, демак, ушбу битта нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ.
5. Битта нарсани ушбу битта нарса учун хулосалар билан нисбий ва мутлақ инкор қилиш. Энди битта нарсани фарз қилиш ўрнига битта нарсани фарз қилиш диалектикасида ҳам илгари сурилган асосий диалектик позициялар кетма-кетлигидаги каби симметрик риоя қилишда уни инкор қилиш кўриб чиқилади.
Дастлаб битта нарса нисбий маънода инкор қилинади, яъни агар битта нарса мавжуд бўлмаса, нима ҳосил бўлиши масаласи қўйилади. Маълумки, агар битта нарса мавжуд бўлмаса, шу тариқа биз қандайдир фарқни белгилаймиз ва бунда ниманингдир бошқа нарсадан фарқи биз инкор қиладиган битта нарсадан бошқа нарса фарқ қилиши белгиланади. Лекин, фарқ қилиш тоифасини белгилаб, шу тариқа биз бизнинг битта нарсага у ёки бу хусусиятларни, яъни сифат, сон ва ҳ.к.ни белгилаб берамиз. Бинобарин, агар битта нарса нисбий маънода мавжуд бўлмаса, унда бошқа барча нарса, яъни умуман барча тоифалар ҳам мавжуд. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса мавжуд бўлмаса, лекин умуман эмас, қанадйдир ўзига хос маънода, бунда битта нарса ҳамма нарса ҳисобланади. Лекин бизнинг «агар битта нарса мавжуд бўлмаса» ифодамизни мутлақ маънода ҳам тушуниш мумкин. Бу битта нарса у ҳам эмас, бу ҳам эмас, учинчи ҳам эмас ва умуман ҳеч нарса эмас демакдир. Бинобарин, бундай диалектик позицияда ҳеч қандай битта нарса умуман бўлмайди. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса мутлақ инкор қилинадиган бўлса, унда бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса ҳам инкор қилинади.
6. Битта нарсани бошқа нарса учун хулосалар билан нисбий ёки мутлақ инкор қилиш. Битта нарсани инкор қилишда бошқа нарса билан нима бўлади? Бу ерда ҳам, юқорида кўрганимиздек, битта нарсани нисбий ва мутлақ инкор қилиш ўртасида фарқ кузатилади.
Дастлаб фараз қилайлик, биз битта нарсани нисбий инкор қиламиз. Бу битта нарсадан ташқари бошқа нарсани ҳам бўлиши мумкин деб биламиз демакдир. Бошқа нарсага диққат билан қараган ҳолда шуни кўрамизки, унда исталган нарса бор, чунки у қарши қўйилган битта нарса мутлақ эмас, нисбий олинган, яъни у бошқа нарсанинг бўлишига халал бермайди. Қисқа қилиб айтганда: агар битта нарса фақат қайсидир ўзига хос маънода инкор қилинадиган бўлса, ушбу битта нарсадан ташқари қолган барча нарса мавжуд бўлади.
Битта нарсани мутлақ инкор қилишда яна бир бор қарама-қарши тасаввурга эга бўламиз. Агар битта нарса бутунлай мавжуд бўлмаса, бундай битта нарса учун қандай бошқа нарса ҳақида гап бориши мумкин? Агар битта нарса ҳақиқатда мавжуд бўлмаса, бошқа ҳеч қандай нарса ҳам мавжуд бўлмайди, чунки у фақат битта нарсага бирон нарсани қарши қўйиш натижасида вужудга келади. Шу сабабли унга бирон нарсани белгилаб қўйиш ҳам, яъни унда қандайдир тоифаларни топиш ҳам маъносиз. Қисқа қилиб айтганда: агар биттан нарса тўлалигича инкор қилинадиган бўлса, унда бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса ҳам инкор қилинади.

СУҲБАТ БЎЙИЧА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАР

1) Нафақат римликлар ва юнонликларга оид, балки жаҳон диалектикасининг ҳам энг муҳим асарларидан бири бўлган «Парменид» мавзудан кўп сонли ва хилма-хил четлашишлар, мантиқ учун кераксиз бўлган ҳикоя элементлари билан ажралиб туради.
Суҳбатда кўплик (множественность) мумкин эмаслиги ҳақида эелеяликларнинг асосий тезиси инкор қилинади. Бу инкорни фақат диққат билан ва синчковлик билан тадқиқ этишдан сўнггина мантиқий бир кўринишга келтириш мумкин бўлган. Бу ерда ноаниқликлар ҳар қадамда учрайди ва фикрлар ўртасидаги боғлиқлик тез-тез узилиб туради.
Суҳбатда ғояларни бошқалардан алоҳида ажратлиган моҳиятлар сифатида тушунишнинг тўлиқ инкор қилиниши (рад этилиши) берилган. Лекин платонизмни (аниқ бир мақсаднинг йўқлиги, мавҳумликни) дуалистик қабул қилишга кўникиб қолган европалик ўқувчилар дуализмнинг барча танқидлари анча батафсилроқ ва анча ишончлироқ ўтказилиши лозим эди, чунки акс ҳолда кўпчиликда барибир турли шубҳалар ва нотўғри гаплар вужудга келади.
Суҳбатда қолган қисмларга қараганда уч баравар кўп жой эгаллаган битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси диалектика учун имкон қадар бўлган аниқлик, тадрижийлик ва тизимлилик билан берилган. Лекин битта нарса ва бошқа нарса диалектикасининг бундан олдинги барча нарсаларга, энг аввало, бошқалардан алдоҳида ажратилган ғоялар танқидига муносабати қандай эканлиги муман номаълум. Дарҳақиқат, бу диалектиканинг барчаси, Афлотун ўзи айтишга мойил бўлгани каби, фақат мантиқий фикрлашда машқ қилиш мақсадида берилган эканига ишониб бўлмайди. Қолаверса, фанда бутун платонизм учун энг муҳим аҳамиятга эга бўлган битта нарса ва бошқа нарса диалектикасининг аҳамияти асло қандайдир предметли концепцияларда эмас, лекин бу битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси ва у фақат мантиқ борасида машқ қилиш учун жорий қилинган деган фикр бир неча марта билдирилган. Бироқ бундай деб ўйлаш – Афлотундан кўп сонли бундай фикр-мулоҳазаларни чиқариб ташлаш ва борган сари биринчи ўринга айнан битта нарса ва бошқа нарса диалектикасини қўйиб келган бутун платонизм тарихини бузиб кўрсатиш демакдир.
Ниҳоят, ушбу битта нарса ва бошқа нарса ажойиб диалектикаси ҳеч қандай умумий хулосалардан иборат эмас ва суҳбатда ҳеч қандай умумлаштирувччи якунлар келтирилмаган.
Бир сўз билан айтганда, мазмуни бўйича ўзига хослигига қарамай, ўз услуби ва структураси бўйича «Парменид» Афлотуннинг бошқа суҳбатларидан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди.
2) Шубҳасизки, «Парменид»нинг асосий қисмлари ғоялар ва нарсалар метафизик дуализмини танқид қилиш ҳамда битта нарса ва бошқа нарса диалектикаси ҳисобланади. Бу қисмларнинг биринчисига келадиган бўлсак, ундан Афлотуннинг объектив идеализми анъанавий маънода дуализм эмас, ҳақиқий монизм эканлиги маълум бўлади. Ўқувчи бу фикрга келиши лозим, чунки «Парменид»ни ўқиш давомида у учинчи қўлдан олинган турли хабарлардан фойдаланмайди, асл манбага мурожаат қилади, асл манба эса айнан Афлотунда ҳар қандай қўпол метафизик дуализм йўқлигидан адлолат беради. Бундан ташқари, агар ўқувчи Афлотуннинг бундан олдинги суҳбатлари билан эътибор бериб танишиб чиққан бўлса, ушбу дуализм танқиди ва ушбу монизмни у бир неча марта бошқа жойларда ҳам учратган. Бутун бошли «Пир» тўғридан-тўғри моддий қашшоқлик ва идеал тўлиқликнинг диалектик бирлашуви (қўшилиши) сифатида Эротнинг монистик диалектикасига асосан тузилган. «Федр» эса маъбудларда «абадул абад» тана ва руҳнинг бирлашувини ва одамларда бу бирлашувнинг даврий айланиб туришини тарғиб қилади. «Софист» ҳам идеал ақлнинг фавқулодда ҳаракатсизлигини инкор қилади ва бунинг ўрнига ягона нарса ва кўп нарса, ҳаракатсиз тинч ҳолат ва ҳаракат, идеал ва моддий диалектикани таклиф қилади. Ҳатто энг «дуалистик» «Федон»да ҳам идеал ва моддий жиҳатлар бирлиги ҳақида таълимотни топдик, чунки у ерда тана ва руҳнинг мутлақ узилиши эмас, руҳнинг бир танадан бошқа танага кўчиб ўтишигина тарғиб қилинади. Бироқ ушбу суҳбатларнинг барчасида Афлотун ҳали ўткир диалектик усул билан қуролланмаган эди, шундай экан, «Парменид»даги янгилик фақат шундан иборатки, унда ғоялар ва материя диалектикаси тизимли кўринишда келтирилган.
3) Ғоя ва материя бирлиги, ҳали узил-кесил бўлмасада, айнан суҳбатнинг кўрсатилган иккита асосий қисмининг биринчисида таърифланади. Афлотуннинг далиллари бу ерда асосан шунга бориб тақаладики, агар нарсалар ғоялари ҳақиқатда нарсаларнинг ўзидан алоҳида ажратилган бўлса, бу ҳолда нарса, ўзида ўзининг ҳеч қандай гоясига эга бўлмаган ҳолда, ҳар қандай белги ва хусусиятлардан маҳрум бўлади, яъни ўз ҳолича бўмай қўяди; бу эса бундай шартларда у ҳам билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган бўлиб қолишини англатади. Аслини олганда, бу ҳам Афлотуннинг эски бир далилидир. Бироқ «Парменид»да ушбу далил жуда ишончли тарзда келтирилган. Бу ерда ушбу далиллар ва Арастунинг ғоялар танқиди ўртасидаги муносабат масаласи юзага келади.
4) Бу ерда масаланинг уч хил ечими бўлиши мумкин. Ёки Афлотун «Парменид» да ўзининг ғоялар ҳақида таълимотини эмас, бошқа бир таълимотни танқид қилади. Афлотун даврида ғоялар ҳақида бундай, ҳақиқатда дуалистик таълимот Суқротнинг шогирларидан бири – Эвклид раҳбарлик қилган Мегар мактабида мавжуд бўлган. Суқротнинг бошқа шогирдлари, киниклар ва киреналиклар, ушбу бир тарафламаликлардан қочишга уста бўлган Суқрот фалсафасининг у ёки бу тамойилига бир тарафлама қизиқишга эга бўлгани каби, Эвклид ҳам, шубҳасизки, ғоя тамойилига бир тарафлама қизиққан. Ёки Арасту ғояларга қарши ўз далилларини Афлотуннинг ўзидан олган, ёки, ниҳоят, «Парменид» Афлотуннинг эмас, Арастунинг қаламига мансуб.
Масаланинг иккинчи ечими бўлиши эҳтимоли катта, чунки Афлотундан ўзлаштирмалар Арасту томонидан бошқа муаммоларни талқин қилишда ҳам кўзга ташланади. Лекин масаланинг ечими учинчи кўринишда асло бўлиши мумкин эмас, чунки Арасту ўз метафизикасини қарама-қаршилик қонуни (Метафизика IV 7, 1011b 23; тоифалар 4, 2а 7 сл.), яъни расмий мантиққа асосан барпо этади, Афлотуннинг «Парменид»и эса қарама-қаршиликлар бирлигини қаттиқ туриб илгари суришдир. Масаланинг биринчи ечимини эҳтимоли энг юқори деб санаш лозим, чунки Афлотун бу ерда мегарларнинг ғоялар ҳақидаги таълимотини танқид қилади.
5) «Парменид»нинг ажойиб бўлган иккинчи асосий қисмига, чунончи, ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасига келадиган бўлсак, юқорида айтиб ўтилганидек, Афлотун, унда кўп марта кузатилгани каби, диалектиканинг бундан олдинги дуализм танқидига муносабатининг ўзини ифодалашга умуман бепарво муносабатда бўлади. Шарҳловчи бу ерда Афлотун фикрларини, айниқса, «Филеб» ва «Тимей» суҳбатларига таянган ҳолда фикрларни ўзи мустақил охирига ўйлаб етишига тўғри келади. Ғоя ва материя бирлиги борасида ўз фикрида Афлотун ғояларнинг мустақил равишда мавжуд бўлиши ва уларнинг ҳеч қанадй тарзда моддий қисмларга ажратилишга мойил эмаслигини қаттиқ туриб ҳимоя қилиши тахмини эҳтимоли энг юқори бўлади. Қуйидаги қарама-қаршилик вужудга келади: ғоялар ҳамма жойда мавжуд ва ҳеч қаерда мавжуд эмас; улар майда қисмларга бўлинади ва бўлинмайди; улар мутлақ ягона нарсани ифодалайди ва шу билан бир пайтда кўплик ҳисобланади. буларнинг барчаси Афлотун томонидан биз айтиб ўтган дуализм танқидида сўзма-сўз ифодаланган. Лекин агар шундай бўлса, бу ердан суҳбатнинг иккинчи, асосий қисми бағишланган ва унда ғоя тамойили нафақат ўта сезгир ягона нарса эмас, умуман ҳар қандай битта нарса сифатида, материя тамойили эса – нафақат моддий ҳис қилиб бўладиган олам, балки битта нарса билан таққослаганда ҳар қандай бошқа нарса сифатида кўриб чиқиладиган ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасига қўл узатса етадиган жой қолади. Шундай қилиб, суҳбатнинг иккинчи қисмида таклиф қилинадиган ягона нарса ва бошқа нарса диалектикаси Афлотуннинг якуний ва имкон борича умумлаштирилган ғоя ва материя диалектикасидир.
6) Суҳбатнинг иккинчи қисми мазмунини таҳлил қилиш Афлотун нуқтаи назаридан 8 та диалектик позициянинг ҳар бири, ёки, унинг айтишича, бу ерда Афлотун томонидан фойдаланилган гипотезалар бир хилда зарур эканлигини ва ўзининг бутун бир мураккабилиги ва кенг тармоқли эканлиги билан турли жиҳатларда берилган бутун бир яхлитлик ҳолатидаги ягона нарсани ифодалашини тан олишга мажбур қилади. Мутлақ билиб (идрок қилиб) бўлмайдиган ва ўта юқори борлиқ бўлган ягона нарса Афлотун учун шубҳасизки, гарчи алоҳида нуқтаи назардан бўлсада, ҳақиқатда мавжуд. нисбий, яъни алоҳида фараз қилинадиган ягона нарса ҳам мавжуд, фақат бу ҳам ўзига хос нуқтаи назардан. Ва ҳ.к. ва ҳ.к. Бу ҳолатда ушбу барча диалектик зиддиятларнинг туб моҳияти нимадан иборат?
У Афлотуннинг ҳар қандай ягона нарса албатта ўзининг структурасини ҳам, у қарама-қарши қўйилган ва у билан таққосланадиган барча бошқа нарсалар структурасини ҳам келтириб чиқаришига сўзсиз ишонишидан иборат. Суҳбатнинг бутун иккинчи қисми айнан диалектик оқибатлар ҳақида таълимотдан бошқа нарса эмас. Натуралистик оқибатлар ҳақида илгари бутун юнон натур-фалсафаси гапирарди. Афлотун эса энди натуризмни тоифалардан бирини бошқасидан диалектик чиқариш билан алмаштиришни истаб қолди. Буни у илгари «Софиста»да қилишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Бироқ у ерда борлиқ ва йўқлик диалектикаси энг юксак умумлаштириш даражасига етказилмаганди; ўзининг беш тоифали структурасини барпо этгач, у барибир единораздельного??? борлиқ доирасида қоларди ва ҳар қандай алоҳидаликдан юқори бўлган соф борлиққа аниқ етиб келмаганди.
7) Лекин агар моддий нарсалар алоҳидалиги, Афлотунга кўра, уларнинг ғоялари оқибатлари билан боғлиқ бўлган бўлса, ғояларнинг ўзини ўрганиш шундан далолат берардики, улар ҳам алоҳида бўлган ва, шундай экан, ўзи учун қандайдир олий бир тамойил талаб қилган. Барча мавжуд нарсалар, ҳам идеал, ҳам моддий нарсалар гўёки битта нуқтада марказлашган ушбу олий тамойил Афлотун энг бошида гапириб ўтган олий борлиқ ягона нарсадир. Бусиз ғоя келтириб чиқарувчи модель бўла олмаган ва Афлотуннинг объектив идеализми ўзининг онтологик-диалектик якунига эга бўлмаган бўларди.
Шундай қилиб, агар ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасини ўйлаб охирига еткизадиган бўлсак, айтиш жоизки, унинг мазмуни янада юқорироқ тамойилга эга бўлган моделни келтириб чиқариш ҳақида ва у моделлаштирадиган моделни келтириб чиқариш ҳақида қоидадан иборат.
«Филеб» моделли оқибатлар ҳақида ушбу таълимотни аниқлаштиради, холос.
Тадқиқотчилар орасида «Парменид» суҳбати бўлиб ўтган сана ҳақида якдил бир фикр йўқ. Суқротнинг «Теэтет» даги ёшлик пайтларида қария Парменид билан учрашуви ҳақидаги сўзлари айрим ўқувчиларни «Парменид»ни Афлотуннинг илк асарларидан бири деб ҳисоблашга мажбур қилади; бошқалар эса, Суқротнинг суҳбатлари мавзуларини ички ривожлантиришга асосланган ҳолда уни кечки ва етук асарлардан бири деб ҳисоблайдилар.
Ўз структурасига кўра, «Парменид» муқаддима ва уч қисмдан иборат бўлиб, бунда иккинчи ва учинчи қисм ўртасида ўзига хос интермедия бор. Парменид, Зенон, Суқрот ва Арасту ўртасидаги суҳбат Кеваль деган одам томонидан ўз дўстларига ҳикоя қилиб берилади, шу сабабдан ҳам суҳбат «ҳикоя қилиб берилган» деб номланади; бироқ, Афлотунда ҳар доим бўлгани каби, ҳикоячи сояда қолиб кетди ва бир нечта файласуф ўртасида жонли сўзлашув тўлиқ иллюзияси пайдо бўлади.
Муқаддима қисмида Клазоменлик Кефал (унинг «Давлат»да келтирилган, нотиқ Лисийнинг отаси Кефал билан ҳеч қандай алоқаси йўқ) ўз ҳамсуҳбатларига дўстлари билан Афинага дўстлри билан бирга келгани ҳамда Адимант ва Главкон билан учрашуви ҳақида сўзлаб беради. Клазоменликлар Антифонт (Главкон, Адимант ва Афлотуннинг бир онадан туғилган акаси; қ.: т. 1, Хармид, изоҳ 17) Зеноннинг дўсти Пифодор билан яқин эканлигини ва узоқ йиллар аввал (449 й.) ундан Парменид, Суқрот ва Зеноннинг Афинадаги учрашуви ҳақида билишини эшитгандилар. Шунда клазоменликлар ва афиналиклар Антифонтнинг уйига борадилар ва у ўтмишда бўлиб ўтган, эндиликда Кефал томонидан учинчи қўллар орқали ўз тингловичларига баён қилинаётган суҳбатни Зеноннинг сўзларидан ҳикоя қилиб берган.
Суҳбатнинг марказидан файласуф Парменид ўрин олган (қ.: Теэтет, изоҳ 48 ва Софист, изоҳ 19). Бирични қисмда – Суқрот ва Зенон (қ.: т. 1, Алкивиад I, изоҳ 28) ўртасидаги суҳбат берилган. Зенон бу ерда Пармениднинг йўқлигида Суқрот ва унинг дўстлари Пифодорнинг уйига тинглаш учун келган ўз асарини ишонч билан ўқийдиган, шуҳрат чўққисида бўлган, гулдай очилган қирқ ёшлардаги эркак сифатида тавсифланган. Иккинчи қисмда – Суқрот ва Пармениднинг суҳбати келтирилган. Суқрот бу ерда жуда ёш – эндигина 16 ёки 20 га кирганди. Парменид эса 65 ёшлардаги салобатли қария сифатида акс эттирилган (агар унинг таваллуд топган йили 514 йил атрофида, Кефал ҳикоя қилиб берган суҳбат бўлиб ўтган вақт эса 449 йил деб ҳисоблайдиган бўлсак; қ.: Теэтет, изоҳ 50).
Учинчи қисмда Парменид ва Арасту ўртасидаги суҳбат келтирилган. Бу ерда Арасту – Суқротдан ҳам ёшроқ бўлган ўсмирдир. У ҳам, худди Теэтет ёки Антифонт каби, фалсафа ва диалектикага кўнгил берганди. «Парменид» матнида у кейинчалик 404 йил Афинада олигархлар тўнтаришидан сўнг ўттизта тирандан (Юнонистонда ҳокимиятни зўрлик билан тортиб олган шахс) бири бўлгани кўрсатилган. Эҳтимол, Ксенофонт «Юнонистон тарихи»да Лисандр томонидан Лакедемонга Ферамен билан музокаралар ўтказиш учун юборилган «афиналик бадарға қилинган одам» деганда айнан уни ёдга олиб ўтгандир (112, 18; қ. шунингдек: т. 1, Менексен, изоҳ 37). Эҳтимол, Диоген Лаэрцийнинг сўзларига кўра, «давлат ишлари билан машғул бўлган», «суддаги нафис нутқлар» муаллифи бўлган Арастудир (V 35). Диоген ушбу Арастуни бу номга эга бўлган саккиз киши қаторида айтиб ўтади. Диогеннинг рўйхатида биринчи бўлиб Афлотуннинг машҳур шогирди ва танқидчиси, иккинчи бўлиб – давлат арбоби, учинчи ўринда – «Илиада» шарҳловчиси, тўртинчи ўринда – Суқротнинг Панегирикига жавоб ёзган Сицилиялик нотиқ, бешинчи ўринда – Сократик Эсхининг шогирди, олтинчи ўринда – назм бўйича киренлик трактат муаллифи, еттинчи ўринда – жисмоний машқлар бўйича ёшларнинг машҳур мураббийси, саккизинчи ўринда эса – унчалик эътиборли бўлмаган грамматика мутахассиси туради. Бу рўйхатнинг ичида Афлотун суҳбатининг энг ишончли қатнашчиси иккинчи Арасту ҳисобланади, чунки Стагиритнинг ўзи 384 йил, яъни «Парменид» ҳаракатлари бўлиб ўтган вақтдан 65 йил ўтгач туғилган, Афлотун суҳбатни ёзиб олиш вақтида у атиги 16 ёш бўлган, гарчи қизиқарсиз бўлмасада, «Парменидда» ғоянинг мустақил равишда мавжуд бўлишига қарши эътирозлардан кейинчалик Афлотунни ва Суқротнинг шогирдлари бўлган мегарликларни ўхшаш позициялар учун танқид қилган файласуф Арасту ҳам фойдаланган (қ.: Метафизика I 9, 990а 33 — 991а 8, 991а 20 — 22, XIII 4, 1078b 32 — 1079b 10).
Пифодор, Исолохнинг ўғли (Алкивиадда ёдга олиб ўтилган, I 119а), — Афиналик бадавлат одамлардан бири, фалсафа ишқивози, Зенондан сабоқ олган ва унга олинган дарслар учун жуда катта пул — 100 мин. тўлаган. Худди бошқа бир бадавлат одам Каллийнинг (қ.: т. 1, Апология Сократа, изоҳ 11) уйида бўлгани каби, унинг уйида ҳам софистлар (софизм тарафдорлари) ва умуман, фалсафа ихлосмандлари йиғилиб турарди.
Афлотуннинг ўгай акаси Антифонт ўзининг фалсафага бўлган қизиқишларини тарк этган ҳамда отлар билимдони ва от пойгаси устаси сифатида шуҳрат қозонган.

Китобни тўлиқ кўчириб олиш