Арбаъин. Алишер Навоий |
Ҳамд ангаким, каломи хайрмаол
Қилди элга расулидин ирсол. Ул расулеки, ҳам каломи фасиҳ Элга тегурди, ҳам ҳадиси саҳиҳ, То улус жаҳлдин халос бўлуб, Илм хилватгаҳига хос бўлуб, Чун тамуқдин нажот топқайлар, Ужмоҳ ичра ҳаёт топқайлар. Жалла зикруҳ зиҳе илоҳи рафиъ, Азза кадруҳ зиҳе расули шафиъ. САБАБИ ТАЪЛИФИ МАНЗУМА
Ул сафо аҳли пок фаржоми,
Покфаржому покфар Жомий. Ул яқин сори дастгир манга, Қиблаву устоду пир манга Ки тутубдур жаҳонни таснифи, Назм девони, наср таълифи. Чунки ҳижратдин эл аросида сўз Сексан олти эди-ю секкиз юз, Ким яна туҳфае аён қилди, Туҳфа йўқ, турфае баён қилди. Ўқуғонда бухориу муслим Қирқ сўз борча шубҳадин солим. Наср ила назмни мураккаб этиб, Форсий лафз ила мураттаб этиб, «Арбаъин»е чиқардиким, жонлар Балки қирқ арбаъин чиқорғонлар. Топтилар анда нашъаи мақсуд, «Арбаъин»дин нечукки, аҳли шуҳуд, Форсийдонлар айлабон идрок, Орий эрди бу нафъдин атрок. Истадимки, бу халқ ҳам бори Бўлмағайлар бу нафъдин орий. Мен демакни чу муддао айлаб, Ул ижозат бериб дуо айлаб. Муддао чун бори савоб эрди, Ҳар дуо қилса, мустажоб эрди. Бир-ики кунки эҳтимом эттим, Кўз тутардин бурун тамом эттим. Бор умидимки, шоҳи шаръойин Ким, набий шаръиға берур тазйин, Улки авроқ ароки солғай кўз, Айлагай кўнглига асар бори сўз. Насридин дағи баҳравар бўлғай, Назмдин дағи бохабар бўлғай. Бу кун ўлса ҳадисларга мутиъ, Тонгла бўлғай муҳаддис анга шафиъ.
Мўъмин эрмастур, улки иймондин
Рўзгорида юз сафо кўргай, Токи қардошиға раво кўрмас – Ҳар неким ўзига раво кўргай.
Кимгаким ҳуббу буғзу манъу ато
Ҳақ учун бўлди жазм бил они, Ким эрур Тенгри лутфидин комил Аҳли иймон қошида иймони.
Ким мусулмонлиғ айласа даъво
Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурурки, солимдур. Тилию илгидин мусулмонлар.
Мўъмин эрсанг қилиб дуррингни нисор,
Эл била равшан ўл нечукким шамъ. Негаким, Тенгри ҳеч мўъминда, Бухлу бадхўйлуқни қилмади жамъ.
Одамиға агарчи воқеъ эрур
Қариған сори барча ишда халал. Икки феъли вале йигитрак ўлур: Бири ҳирсу бириси тули амал.
Улки холиқға шукр дер, аввал
Шокир ўлмоқ керак халойиқдин. Кимки, махлуқ шукрини демагай, Демагай дағи шукр холиқдин.
Тенгридин раҳм агар тамаъ қилсанг,
Аввал ўлмоқ кераксен элга раҳим. Хар кишиким улусқа раҳм этмас, Анга раҳм айламас раҳими карим.
Дунёву ҳар не андадур мавжуд
Бўлди ҳақ лаънати гирифтори. Ғайри ҳақ зикриким, эрур зокир Тенгрининг раҳмати сазовори.
Раҳмат озодағаки ул олмос,
Даҳр динору дирҳамин ғамға. Лек лаънат ангаки қул бўлғай: Хоҳ динору хоҳ дирҳамға.
Гар ҳамиша таҳоратинг бўлса,
Ориғай фоқа чирки ул сувдин. Тоҳир ўл истасанг фузун рўзий, Хосир улким йитурди бул сувдин.
Эйки, бир неш етти музйидин
Кўнглунга неча узайса, ётла. Чунки мўъминни тишламас ҳаргиз, Бир тўшукдин йилон ики қатла.
Кимки ҳар кимга ваъдае қилди,
Шарт эрур ваъдаға вафо қилмоқ. Ваъдаким қилдинг уйладурким дайн, Фарздур қарзни адо қилмоқ.
Қайси мажлисдаким эшитсанг сўз,
Билгил ул сўз санга амонатдур. Гар ани ўзга ерда нақл этсанг, Ул амонатға бу хиёнатдур.
Ҳар кишиким бировни маҳрам этиб,
Машваратда амини роз этти, Гар яшурди билиб салоҳ сўзин, Ўзини қалбу ҳийласоз этти.
Мол базл ила суд агар тиласанг,
Оқибат чун ўлум эрур мавжуд. Асрағон қолур, улки базл эттинг Санга ҳамроҳ борурдин эттинг суд.
Аҳли дин ул дурурки қилғай адо,
Бот агар зиммасинда дайн ўлғай. Дайн адоси чу дин аломатидур, Беадолиқ динға шайн ўлғай.
Ҳирсдин кечгил ул ғамедурким,
Ҳадду ғоят эмас анга пайдо. Тут қаноатки, ул эрур моле Ки, ниҳоят эмас анга пайдо.
Субҳ уйқусин улки айлар тарк
Ризқу рўзин ўзига тўш кўргай. Улки ғафлатдин этти навми сабуҳ, Бу шарафни магарки туш кўргай.
Ҳар кишига риояте қилсанг,
Миннат ўткармагил гумонингға. Негаким ул кишига офат эрур, Юкла миннат ва лек жонингға.
Элга не келса айламас панд,
Улки кўнглини қилди ғафлат банд. Кимки панд олди элга тушгандин, Они билким, эрур саодатманд.
Бу ёзуқ бас кишигаким, элдин
Ҳар на сўзким эшитти фош этти. Тоғ эшитганни дер, гуноҳидин Гўиё Тенгри они тош этти.
Воизинг бас ато-ано ўлуми,
Ким аларча эрур санга носиҳ. Воизе ул ким айтуру қилмас, Эрур ул воизинг мунга рожиҳ.
Халқ аро яхшироқ, дединг, кимдур?
Эшитиб, айла шубҳа рафъ андин, Яхшироқ бил ани улус ароким, Етса кўпрак улусқа нафъ андин.
Ҳақ сени севгай эл била бўлсанг,
Тилу кўнглунгни қилиб якрўй, Нукта сурсанг шукуфтау хандон, Зист қилсанг кушодау хушрўй.
Дўстлашинглар ҳадиялар беришиб,
Баҳра топқон хирад атиясидин. Худ жаҳонда атияе борму, Яхшироқ дўстлиқ ҳадиясидин.
Эйки, бир ишда ҳожатинг бўлса,
Яхши юзлуқдин иста бахшойиш. Токи бахшойишидин аввалроқ Кўрмагидин етушгай осойиш.
Бир-бирин дўстлар агар гаҳ-гаҳ,
Кўрсалар, дўстлуқ ўлур ғолиб. Шавқдин ихтилот ўлур матлуб, Васл учун орзу ўлур толиб.
Эй хушо улки, айб кўрмамак ила
Юз ҳунарвар маротибин топқай. Яъни ўз айби пардаси кўзига Ўзга эл айби чеҳрасин ёпқай.
Бойлиғ истар эсанг эл илгидин
Ҳар на кўрсанг боридин ўл навмид, Бул ғино, баски, халқдин кечибон Тутсанг уммид ҳақдин-ўқ жовид.
Кимки ислом кўзгусида тилар
Ҳар замон ўзга бир сафо мавжуд, Кечсун ул навъ борча ишдинким, Тенгри рози эмас, улус-хушнуд.
Эмас ул паҳлавонки ўз қадрин
Бош уза элтибон нигун қилғай. Паҳлавон они билки етса ғазаб Нафси амморани забун қилғай.
Бой эмас улки, мол касратидин
Кўрмагай фоқау талаб ранжин. Они билким, худой бермиш анга Нафси аммора таркини ганжин.
Ҳазм боис дурур ангаки, мудом
Иши эл сори бадгумон ўлғай. Доимо эҳтиёт этар ангаким, Кайдлардин ҳама амон ўлған.
Эй хирадманд олимеки, санга
Илмдин рўзий айлади сонеъ. Киши ўрганса қилмағил маҳрум, Ёки нафъ олса бўлмағил монеъ.
Яхши сўз бирла ҳожат аҳлин сўр,
Бермасанг яхши тўъмадин нафақа. Не учунким расул қавли билан- Яхши сўз бордур уйлаким садақа.
Асру кўп кулмаким, ўлар эрмиш,
Зинда дил кўнгли кулгу касратидин. Муни ҳар кимки билди кўнгли била, Кулмагай ўлса кўнгли ҳасратидин.
Оналарнинг оёғи остидадур
Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи висолин истар эсанг, Бўл онанинг оёғи туфроғи.
Деди кўп сўзлаган хато кўп этар,
Улки дерлар ани валиюллоҳ. Ҳар балоким етар-эрур сўздин, Буйла ҳукм айлади набиюллоҳ.
Солма кўз кимса бўлса номаҳрам,
Гарчи нафсинг топар назорада суд, Ки назарким ҳаром-шайтоннинг Новакидур ва лек заҳролуд.
Кимки мўъмин дурур қачон чидағай,
Ким ўзи тўқу қўшни бўлғай оч. Анга доғи керак етурса насиб, Хонида гар қулочу хоҳи умоч. Эйки, шахсингни холиқи фаттоҳ
Деди: «Хаммарту арбаъина сабоҳ», Эрур ул арбаъининг аввали ҳол, Айла бу «Арбаъин» била аъмол, Ки бу навъ икки «Арбаъин» мавжуд Бўлса, шоядки топқасен мақсуд. Етса мақсуд муддао бирла Мени ёд этгасен дуо бирла Ки, Навоийға ул дуо етгай, Булбули руҳиға наво етгай.
|
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |