Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Назм»Гавҳари нури иймоним (Машраб ғазали)
Facebook
Гавҳари нури иймоним (Машраб ғазали) PDF Босма E-mail

Гавҳари нури иймоним «Қул хув Аллоҳу Аҳад»,
Зоти покингни ҳақин айгтум «Аллоҳус сомад».
«Лам ялид» зотингга қилдим иқтидо мен то абад,
Дини иймонимга ёр бергувчи «валам ювлад».
Ки «валам якун лаҳу» зотингни руҳим англади,
Ҳодию роҳи ҳақиқат сен Ўзинг «куфуван Аҳад».
Ё Илоҳо, сураи Ихлоси покинг ҳурмати,
Жон берур вақтимда Сен иймонима бергил мадад.
Бас иноятинг билан бандангнинг айбин ёпмасанг,
Машраби бечорани(нг) қилган гуноҳи беадад.

 

Шарҳ: Гавҳари нури иймоним...
Иймоним нурининт гавҳари: «(Эй Муҳаммад) айтинг: «У Аллоҳ бордир».(Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). «Аллоҳ ( барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга мухтож эмасдир)», — дея зотингни поклагум. «Тугмаган ва туғилмаган (ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам бўлмаган), азалий ва абадий бўлган» зотинтга иқтидо қилдим ва Уни иймонимга ёр этдим. «У зотга ҳеч ким тенг эмас»лигини жон-руҳим ила англадим. Бу азалий ва абадий хақиқатдир. Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, ё Парвардигори олам. Сураи ихлосдек пок суранг ҳурмати ўлим сонияларида иймонимни ўзимга ҳамроҳ эт. Албатта Сен ўз фазлинг, раҳмату меҳрибонлигинг билан гуноҳкор бандаларингни умидлантиргувчи Раҳмонсан. Ё Аллоҳим, барча гуноҳкор бандаларинг каби бечора Машрабнинг гуноҳлари кўпдир. Ўзинг кечир, тавбаларимизни қабул эт.

 

Раҳматуллоҳ Носирнинг"Соз билан суҳбат" китобидан