Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Шеър санъати»Шеър санъати. Абу Али ибн Сино - ШЕЪРНИНГ ДАСТЛАБ ПАЙДО БЎЛИШ КАЙФИЯТИ ВА ШЕЪР ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
Facebook
Шеър санъати. Абу Али ибн Сино - ШЕЪРНИНГ ДАСТЛАБ ПАЙДО БЎЛИШ КАЙФИЯТИ ВА ШЕЪР ТУРЛАРИ ҲАҚИДА PDF Босма E-mail
Материал индекси
Шеър санъати. Абу Али ибн Сино
ШЕЪРДАГИ УМУМИЙ ҒАРАЗ161 ТУРЛАРИ ВА ТАҚЛИДЛАР ҲАҚИДА
ШЕЪРНИНГ ДАСТЛАБ ПАЙДО БЎЛИШ КАЙФИЯТИ ВА ШЕЪР ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
БАЙТЛАР МИҚДОРИНИНГ ҒАРАЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ
Ҳамма саҳифа
ШЕЪРНИНГ ДАСТЛАБ ПАЙДО БЎЛИШ КАЙФИЯТИ ВА ШЕЪР ТУРЛАРИ ҲАҚИДА

Инсон қувватида шеър туғилишининг икки сабаби бўлади: уларнинг бири таклид — ташбиҳ билан лаззатланиш, иккинчиси эса ёшликдан бошлаб шу тақлиднинг инсон фаолиятида ишлатилиб келиниши. Мана шу хислат билан инсон барча тилсиз ҳайвонлардан фарқ қилади. Шу бнлан бирга инсон тақлид борасида тирик мавжудотларнинг энг қобилиятлиси саналади. Уларнинг баъзиларида ҳеч қандай тақлид бўлмайди, баъзиларида эса мутлақ кам учрайди. Ву ё нағма билан чунончи, тўтиқуш каби ва ёки маймунга ўхшаб лаёқат ҳосил қилиш билан бўлади.
Инсонда бор бўлган тақлид фойдалидир. Бу билан инсон бирор нарсага ўхшатма қилиб, маълум бир маънога ишора қилади. Уша ишоралар эса таълим ўрнини эгаллайди.
Ҳатто агар ишораларга ибора (интерпретация) жўр бўлса, у вақтда киши онгида ёрқин ритмли мазмун пайдо бўлади. Бу ҳолатнинг сабаби шундаки, руҳ бундан енгил тортади, шавққа тўлади ва тақлид билан лаззатланади, демак, тақлид лаззатланишга сабаб бўлади, шундай ҳолда ишора энг ўринли жойга тушган саналади. Одамлар жирканч ва ифлос ҳайвонларнинг суратларини кўрганда, у ҳақда ўйлаб, фикр юритиб бу манзарадан завқланадилар. Ўша суратларни кўраётган одамлар ҳайвонларнинг асли ўзини кузатганларида, улардан жирканишиб юз ўгирган бўлишарди. Бу ўринда завқ берадиган нарса, чизилган суратнинг ўзи, чизилганлиги ҳам эмас, балки уларни бошқа нарсаларга жуда моҳирлик билан тақлид қилинишидир.
Шу сабабдая билим эталлаш фақат файласуфлар учунгина эмас, балки, умуман, кўпчиликка завқ бахш этади. Тўгри билим эгаллаш тақлид воситасида юзага
келяпти. Бу билим киши руҳида мавжуд бўлган муайян бир фаолиятнинг акси саналади.
Шунинг учун ҳам одамлар бу чизилган расмларга қараб, тасвир ҳам ўша аслига ўхшаш қилиб яратилганлигини ҳис этишгач, кўпроқ, яна ҳам кўпроқ қизиқадилар. Бордию улар аслини олдинроқ кўришиб, уларни пайқашмаганида завқланиш тўла-тўкис бўлмас эди. Шундай экан, улар ўша чизилган расмлар сифати, ҳолати ва ҳоказоларни кўриб, улардан олинадиган лаззат олдингисига яқинроқ бўлган тақдирда ҳам завқлана оладилар.
Иккинчи сабаб эса, одамлар табиатидаги компо-зиция ва куйлар таълифига бўлган муҳаббатдир. Сўнгра асосий гап куйларга муносиб вазнлар топиш-да қолган. Уларга эса кишиларнинг руҳлари майл этади. Нафслар уларга мойил бўладигина эмас, ахтариб топади ҳам.
Мана шу икки сабаб юз бергач, шеър туғилади. У киши табиатига аста-секин сингиб, уна бошлайди. У кўпроқ табиатан шоир бўлганларда кутилмаганда ва табиий равишда яратилади. Уларнинг ҳар бирида бўлган табиий сезги ва ўзига хос бўлган қобилиятга, ўз хулқи ва одатига кўра шеър яратиш хусусияти пайдо бўлади. Қайси шоир иффатли ва покиза бўлса, у яхши хулқ-атвор ва шунга ўхшаш фазилатлари билан тақлидга майл этади; бордию шоирлар табиати паст, тубан хусусиятли бўлса, ҳажвга майл этганлар, шу тариқа улар ёмонликни ҳажв қилишга ўтганлар.
Улар бу ёмонларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳи-да ҳажв қилганларида уларни энг яхши хулқ-одоб ва мақтовлар билан мадҳ этганлар, натижада улар қаламида тасвирланган ўша разиллар энг қабиҳ одамлар тоифасидан жой олганлар даражасига тушиб қолганлар. Шуниси борки, кимда-ким фисқ-фужур разолатдир, деган бўлсаю, ундан нарига ўтмаса, бу ҳол одам руҳига заррача таъсир этмайди. Бу иффат ўз олижаноблиги билан кишини безайдиган нарса, деган сўзларнинг таъсирига ўхшаб кетади. Аристотель айтган:
— Шуниси ҳам борки, Гомергача шеъриятда бундай фазилатларни ўзида қамраб олгаи бирорта шоирни тополмаймиз. Шу билан бирга, ундан олдин бу фазилатлар борасида шунчалик кенг гапиролган шахсни ҳам эслолмаймиз. Шунингдек, унгача бундай фазилатларни битган бошка шоирлар бўлганини инкор ҳам этолмаймиз. Шунга карамай, Гомер биринчи ва бошловчи шоир эди.
Бунга ҳажвия ёзган кадим шоирларнинг шеърлари таржимасини мисол қилиб олсак бўлади:
«Фоҳиша ва бузгунчилик муайян бир ҳолдир», дейилганидек.
Шу кабиларга ўхшаш гаплар ямб деб машҳур бўлган шеър турида ҳам айтилган. Ямб ўзига хос бир шеърий вазн бўлиб, у мужодала — тортишувлар, истеҳзо ва зажар (172-б.)лардан баҳс этади, лекин бунда муайян бир инсонни асосли мақсад қилиб олинмайди. Бу вазн ўн икки бўғинли туроқдан иборат. Унда шоирлар асосан дилозо ва пародиялар яратганлар.
Энди Гомерга келайлик. Трагедияда энг аввал қойил қилиб сўз айтган киши ҳам, ўша фазилатлар ҳақида жуда кенг гапирган киши ҳам Гомер эди. У драмотраёнотда — бу ямб маъносида келяпти — дастлаб ижод қилиб, қўриқ очган эди. Бундан кузатилган асо-сий мақсад ўзига ўхшаш муайян инсон ё ўзларига ўхшаган бир қанча одамларнинг тасвири эди, холос. Шунинг учун «Одиссея» трагедияга қандай нисбат берилган бўлса, комедияга ҳам шундай нисбат берилган эди. Бу ҳар иккаласининг ҳам ҳар бири бошқа ўзига ўхшаган шеър навларига қараганда умумийроқ ва қадимийроқ эканлигини кўрсатади...
Бундан сўнг Аристотель бу навларнинг тарихига кўра, бир турдан иккинчисига ўтиш жараёнига тўхтаб ўтади.
Буларнинг барчасини Аристотель навма-нав изоҳлаб, ҳатто унинг ёзган трагедия ва комедиялари бошқа навлардан ажралиб чиққунгача юзага келди ва шу билан у асар мукаммал бир тус олишга муваффақ бўлганини таъкид этади. Трагедия қадимги дифирамбдан келиб чиқди. Комедия эса паст — тубан ҳажвий шеърлардан юзага келди...
Трагедия пайдо бўлган кезларда уни эътиборсиз ташлаб қўйишмади, у баъзи ўзгаришлар билан тако-миллашаверди, унга қўшимчалар қўшилиб, унинг табиатига сингиб борди. Кейин унга ижро этиш санъати келиб қўшилди. Сўнг эса шоирлар ижро этишни сўз билан қўшиб юбордилар. Ҳатто бир нарсанинг ўзини икки нуқтаи назардан тушуна бошладилар: бири сўз нуқтаи назаридан бўлса, иккинчиси ўша сўзни ижро этиш жараёнининг шакли нуқтаи назаридан эди.
Кейин ўша қадимги Асхилос (Эсхил) майдонга келди. У трагедияга куйни мослаштирди. Натижада трагедияларда куйни иясро этиш ашулачи ва раққослар зиммасига тушди. Бу киши, яъни Эсхил рақибни шеър билан дафн қилишни, яъни саҳнадаги айтишув ва тортишувларни худди «ал-Хитоба»да айтилганидек расм қилган. Софокл бўлса, трагедияга кеча — тантаналарда ҳазил-мутойиба ва масхара тариқасида ижро этиладиган ҳар хил куйларни қўшади. Бу аввалги трагедиянависларда камдан-кам учрайдиган воқеа эди.
Кейин буларга сатира яратганлар келиб қўшилди. Сатира ҳам ямб рубоиётларидандир. Сўнг сатира ҳазил мутойибасиз ишлатиладиган бўлди...
Менимча, унинг рубоиёт — тетраматрлари — вазнлари қисқа бўлиб, унинг ҳар бир байтида тўртта асоси бўлади. Ҳар бир мисрада нккита асос бор. Бордию рубоийларда вазн тўрт марта орттирилади, деган гап учраб қолса, бу таржима бўлган гапга унчалик эътибор берманглар, тўғри таржимада, аксинча, бунга ҳеч қандай) зидлик бўлмайди. Бу нақл ўша рубоиётларнинг қадимийлигини ва сотуриқо деб аталган рақс ўшанга нисбат берилганини кўрсатади. Шеърларнинг қади-мийси энг қисқа ва энг кам учрайдиган бўлади. Шеър қачон энг енгил бўлса, у рақсда иш беради. Аристотель айтган:
— Шеърнинг бу навини сатира деб аталганининг сабаби шуки, сотуриқо деб аталган рақсга бу вазнда айтиладиган шеър тасодифан мос келиб қолган... Шу билан у куйга солинган. Байт бўлакларининг ҳар бир бўлаги маълум оҳангга мос вазн билан чегараланган...
Комедня нимаики ёмон деб тан олинса, уни қоралайвермайди балки бузуқликка олиб борадиган ёмонлик турларини қоралайди. Бундан кузатилган мақсад ундай ҳолатни истеҳзо қилиш ва менсимасликдир. Ко-медия ана шу истеҳзо турига киради... Сен буни масхара қилиб куладиган одам юзида юз берган ўагаришларда кўришинг мумкин.
Шунда, у қуйидаги уч турли истехзоларнинг тўпланишидан шаклу шамойилини ўзгартиради: биринчиси, қабоҳат бўлиб, унинг қандайлигини кўрсатиш учун ижро этаётган одам ўзининг табиий юз кўринишлари-ни бемаъни тусга солиб ўзгартиради, иккинчиси, на-кад — бебахт бўлиб, бу билан одамлар орасида шалвираб ва лоқайдлигини билдирмай, бу хусусиятларини яшириб юрган шахслар башарасидан пардаларни очиб ташлаш ва уларнинг ўясарликларини фога этиш мақсад қилиб қўйилади. Шунинг учун накадни ижро этувчи санъаткордан юзида истеҳзо юзага келтириш аломатларини бажаролиш тақозо қилинади.
Учинчиси эса хилв — бўшлик бўлиб, у ғам-қайғудан бўш ва боқибеғам бўлиб, ғазабдагига ўхшамайди, чунки ғазаб қайғули ва ҳақоратланган бўлиб кўринадиган юз тусларини ўзида бирлаштирган афт-ангор саналади. Истеҳзони ижро этаётган кишининг юз кў-риниши ҳаётдан мамнун киши кўринишини ифодала-ши керак. У қайғусиз хурсанд ва ўз қайғусини яширган ёки азият чеккан қилиб кўрсатилади.
Энди комедияга келганимизда унинг қачон пайдо бўлгани номаълум бўлиб, ҳатто унинг тарихи ҳам ва яратилиш кайфиятлари ҳам унутилди. Усус подшоҳи комедиядан фойдаланишни тақиқлаб, уни қўймас-ликка фармон берганидан сўнг яна қайта қўйишга рухсат берилгач, куйловчилар чинакам шеърий қонун-қоидага риоя қилишмаган, ўзлари ихтиро қилган нарсалардан фойдаланишга уринганлар... Улар тасодифан шеърни оладиларда, унга ашула ва ритм қўшадилар. Баъзи кўринишларда топган шеърларидаги қадимги вазнли сўзларни қисқартирадилар. Буни ижро этиш санъатига ёрдам бўлсин деган андишада амалга оширганлар. Улар ўз даврида комедия ҳақида мавжуд бўлган билимларни суриштиришга уринмаганлар ҳам. Ўз давридаги билимни ўрганишга киришмаганидан ке-йин, комедия борасидаги илгариги тадқиқотлар олдида улар қандай аҳволда бўларди дейсиз?!