Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Шеър санъати»Шеър санъати. Абу Али ибн Сино - БАЙТЛАР МИҚДОРИНИНГ ҒАРАЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ
Facebook
Шеър санъати. Абу Али ибн Сино - БАЙТЛАР МИҚДОРИНИНГ ҒАРАЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ PDF Босма E-mail
Материал индекси
Шеър санъати. Абу Али ибн Сино
ШЕЪРДАГИ УМУМИЙ ҒАРАЗ161 ТУРЛАРИ ВА ТАҚЛИДЛАР ҲАҚИДА
ШЕЪРНИНГ ДАСТЛАБ ПАЙДО БЎЛИШ КАЙФИЯТИ ВА ШЕЪР ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
БАЙТЛАР МИҚДОРИНИНГ ҒАРАЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ
Ҳамма саҳифа
БАЙТЛАР   МИҚДОРИНИНГ ҒАРАЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ, ХУСУСАН, ТРАГЕДИЯ ҲАКИДА, ТРАГЕДИЯ БЎЛИМЛАРИ БАЁНИ

Эпос қофияли яратилади, кўпинча узун арузларда шаклланади. Юнонларда бир ўлка билан иккин-чи ўлка ўртасида жанг бўлиб, бир қавм иккинчиси юртини эгаллаб олса, улар қадимги қисқа вазнларда шеър айтишни ўзларига эп кўрмай, унинг ўрнига узун ва чўзиқ шеър айтиб жавоб қилганлар. Шу билан улар эпос ва масалларни анчагина кенгайтирганлар. Шу сабабдан улар ямб вазнини танламадилар, чунки бу вазн ундай фикрни ифодалашга уларча қисқалик қилган, ҳатто қисқа бўлганлиги учун ямб вазнидан воз кечганлар.
Эпопея вазнига келсак, у ҳам ўша қисқа вазн саналади, ўн олти бўғинли туроқдан иборат. Буни кўп-роқ трагедияга ўхшатганлар ва узунлигини яна орттирганлар. Бу ҳам шеър навларининг бир тури бўлиб, унда жуда ҳам гўзал ва камёб, беназир ва хуштаъб, кўнгилочар қувноқ ва нафис фикрлар зикр қилинади. Бунда диалог ва насиҳатлар ишлатилган бўлса ҳам ажаб эмас. Бу содда ва енгил вазндан иборатдир. Унинг ритми содда тузилган бўлиши керак. Шундай бўлса. у мураккаб ритмдан ҳам таъсирлироқ бўлади. Ҳар бир жўн ва содда вазнинг талаффузи учун ўзига хос маълум бир муддати ҳам бор. Уларнинг ҳар би-рининг ўзига хос мазмуни бўлгани учун, ўз навбати-да, уларнинг ўзига хос муддати ҳам бўлади.
Бу икки вазндан бошқасига келсак, баъзан бу вазндаги асар воқеасининг узунлигини бир кеча-кундузга етказиш ҳоллари ҳам учраб қолади. Шунга қарамай, эпопеянинг вазн миқдори ҳеч чегараланган эмас, шунинг учун бўлса керак, у орта-орта, ниҳоят, орттириб бўлмайдиган даражага етиб қолган. Шу сабабли вазнлар орасида ҳажм борасида номутаносиблик юзага келган.
Аристотель айтади: агар эпопеянинг вазни орттирилган бўлса, бу орттиришлар кейинги даврда пайдо бўлган. Трагедиялар эса, қадимдаёқ ўша юқорида айтиб ўтганимиздай эди...
Эпопея ва трагедиянинг баъзи бир қисмлари уларнинг ҳар иккаласи учун ҳам умумий, баъзилари эса фақат трагедияга хос бўлган. Шуниси ҳам борки, трагедияга яроқли ҳар қандай нарса ҳам эпопеяга мос тушавермаган.
Гексаметр — олтиликлар ва комедиялар хусусидаги гапни кейинга қолдирамиз. Зеро трагедия ва у орқали тақлид қилинадиган фазилатлар ҳақида гапириш ҳажв ва истеҳзолардан муҳимдир.
Энди трагедияга таъриф берайлик. Трагедия бу афзаллиги мукаммал бўлган юқори даражали муайян бир ҳодисага тақлид қилишдир. Бу тақлид ўта муло-йим сўз ва шеър билан ифодаланган бўлиши керак. Бу сўз бўлаклари ўзининг оралиғи билангина ажралиб турмайди. У бўлакларга малака жиҳатидан таъсир этган бўлмай, балки хатти-ҳаракат ва феъл-атвор жиҳатидан таъсир қилади. Бу ўринда тақлид киши руҳини раҳм-шафқат ё хавфдан чўчитишга олиб борадиган ҳаракатни бажаради.
Бу таъриф трагедиянинг вазифасини аниқ тавсифлаб беради. Кўринадики, трагедияда барча кўтаринки фазилатлар вазнли, таъсирчан сўзлар билан ифода этилади. Бу одамлар руҳи майлини назокатли ва эҳтиёт-кор қилиб тарбия этади. Унинг тақлидлари ҳаракатларга қаратилган бўлади... Юнонларда трагедия хулқ-атворларни ритм билан мукаммал қилишни мақсад қилиб олган ва куйни ниҳоясига етказиш учун нағма билан ҳамоҳанг қилинган. Шу сабабдан трагедиянинг ўша вазн навларига қараб қўшимча ритмлар ишлан-ган. Юнонлар трагедиянинг яратиш жараёнида содир бўлган бир қанча бошқа ишларни бажариш ва ижро этиш масалалари устида ҳам ишлаб, тақлидни тўла-тўкис ниҳоясига етказганлар.
Трагедия бўлакларида энг авзал образли қилиб айтилган сўз маъноларидан кўзланган мақсад асосий саналади. Кейин ўша маънога куй ва сўз ишланади.

Мана шу куй ва сўз йигиндиси билан тақлид қилина-ди. Сўз — вазнли жумладир, куй эса, шеър ёзиш учун пайдо бўладиган ва маънога боғлиқ бўлган кайфият кучидир...
Куй қандайдир бир таъсирли ҳаракатдан дарак беради. У ўзига хос маъноси бўлган ҳаракатга ўхша-тилади... Худди шунингдек, куй бўлаклари гоҳ у ҳолатга, гоҳ бу ҳолатга мос келаверади. Одамлар наздида бу куйлар билан янги ишлар содир бўлади, улар худди ўша хулқ эгаси мажбуран қандай қилиб шу ҳолга тушган бўлса, булар ҳам ўшандай кўринишда куйлайдилар, ўшандай ҳолатга тушиб ашула айтади-лар. Ўша ҳаракат унда муайян тушунчани пайдо қилади. Шунинг учун фалънчи худди ўша ҳолат ўзида содир бўлган кишидай таъсирланиб куйлайди, ё бўл-маса худди ўша ҳолга тушадиган одамдай кулади, дейишади.
Шеър айтувчи икки хил бўлади, бири ўз табиатидан келиб чиқиб ғазаб ёки мулойимлик билан гапира-ди... Бошқа бири эса ўзидагн ишончни кўрсатади, чунончи, таҳқиқли — чин ё бўлмаса гумон, шубҳага ишора қилувчи жумлаларни айтади. Ижро этишда булардан ўзгача кўриниш бўлмайди. Ижрочи таъбири билан ифодаланаётган эпос сўзлари шу йўсиндаги тақлид билан кўрсатилади. Бунда ҳар бнр ижрочи ўзининг ҳақиқий тушунчасини чинакам ижро этаётганлардек ҳаракат қилади.
Мабодо ижрочи уни ҳазил тариқасида ижро эта-ётган бўлса ҳам, у буни ростдан ҳам жиддий, худди шундай эканлигини юзага чиқариши лозим... У нарсани кўрсатганда тушунарли, маъқул бўлган мазмунни ҳаётда учрайдиган оддий бир хабар тарзида намойиш қилмаслиги керак, балки уни ифодалаб кўрсатаётган одам бу аҳволни жуда теран тушунган ва у воқеадан ўта хабардор бўлиши ва унинг оқибати нималарга олиб боришини ёрқин ифодалаши керак,
...Трагедия амалга оширадиган энг улуғ ишлар шундан иборатки, у ҳам бўлса трагедия фақат одамларнинг ўзларига тақлид қилиш учунгина эмас, балки уларнинг характерлари, ҳаракатлари ҳаёт тарзлари ва бахт-саодатларига тақлид қилишдан иборатдир. Бу ўринда сўз кўпроқ ахлоққа қараганда ҳаракатлар ҳақида боради. Вордию ахлоқни гапиришганда ҳам, аслида яхши ҳаракатларни айтмокчи бўлишган. Шунинг учун трагедия қисмларида ахлоқ эмас, балки характерларни ўз ичига қамраб олган ҳаракатлар ҳам эслатилган. Ахлоқ эса ташқаридан кўринадиган нар-саларни ўзида қамраб олган.
Чунки «ахлоқ»   дейилган   сўзнинг ўзида феъллар қамраб олинмайди,  юнонлар   ўз трагедияларида феълларни зарурий равишда гапирганлар. Лекин ахлоқни эса унда ғайризарурий равишда   гапирганлар. Улар трагедияларида, кўпинча, уларнинг янгиларида шундай қилганлар. Лекии улар бу орада феълларнигина зикр қилганлар. Лекин у билан ахлоқни ўйламаганлар. Шуниси ҳам борки,   ҳар бир киши   ҳам хулқни фазилат эканлигини сезавермайди, балки у феъллар-нинг фазилатлигини тушунади.   Фазилатлар ҳақида ёзган кўп муаллиф ва шоирлар   ахлоқ ҳақида битмаганлар, балки биз   айтгандай баён   қилганлар. Агар эпос, характер ва алоқа-муомалалар ва бошқа нарса-ларни намойиш қилиш ё   ифодалаш керак   бўлса, у ҳолда илгарилари бу нареаларни   трагедияда жамлаганлар. Бордию трагедияда қамрашга олдин айтганларимизнинг қурби етмаган бўлса ва орқада қолиб ниҳоят, булар муаллими аввал — Аристотель   замонида бўлган ҳолатга тушган. Аристотелдан кейингилар бўл-са ҳақиқатдан ҳам трагедия билан бош қотирмаганлар, трагедик асар ёзмаганлар. Валки улар ўша нарсаларнинг қандайдир бир таркиби — синтези бўлиб, ҳў ўша комил трагедия кўринишига келтиролмаганлар. Буларнинг ҳаммаси  қадимда ёзилган  трагедияларда бажо келтирилган бўлиб, унда воқеий эпослар ва трагедия шуғулланадиган бошқа қандай нарса бўлса, ҳаммаси бўлган. Улар киши руҳига жуда кучли таъсир кўрсатар эди, ҳатто унда мусибатга учраганлар сабр этган, қайғудорлар эса тасалли топган.
Эпос бўлаклари икки хил бўлади: биринчиси иштимол — ривожланиш бўлиб, бу қарама-қаршиликлар-нинг ўзгаришидир. Бу эса бизнинг давримизда «мусобақа»— қарама-қарши қўйиш деб аталаётган нарсага яқин, лекин бу нарса юнон трагедияларида тадрижий равишда, аста-секин гўзал бўлмаган ҳолатдан гўзал ҳолатга кўчишда ишлатилади. Шунда ёмон ҳолатни ёмонлаш билан яхши ҳолатга айлантирилади.
Иккинчи бўлаги далола (маъно) бўлиб, ўз муқо-билидагини ёмонлаш ҳисобига гўзал ҳолдагини яхшилаш — мақташни ўз олдига мақсад қилиб олади.
Қадимги юнон шоирлари бу ишда вазн ва куйга зўр бўлганлар. Кейинги шоирлар эса вазн ва куй ижод қилишда улардан ҳам кучлироқ бўлганлар. Бунда уларнинг кучлилиги эпоснинг иккала турида ҳам образли фикр юритишда, ўйлаб иш қилишда бўлган. Бунда энг биринчи ва асосий нарса эпосдир. Ундан кейин ўша эпосдаги характерлар орқали яхшилангунга ва бунга қаноат ҳосил қилингунга қадар ҳаётга яқин бўлиб тушади. Чунки тақлид кишига хурсандчилик бахш этади. Бунга далил шуки, сен қандайдир бир одамни кўриб, ундан хурсанд бўлмайсан, санамга ибодат қилувчи ҳам ўзи ўрганган санамини кўриб, ундан севин-майди, гарчи у санъат ва зийнатда етук суратда иш-ланган бўлса ҳам, буларда сен худди бир нарсага ўхшатилиб, тақлид қилиниб чизилган расмга тикилиб хурсанд бўлганингдай севинмайсан. Бу борада кўплаб масал ва ҳикоялар тўқилган.
Бу бўлакларнииг учинчисида раъй — фикр юритиш келади. Чунки образли қилиб фикр юритиш характерлардан энг узоғи саналади. Чунки образ билан фикрлаш киши руҳини маълум ҳолатда тутиб туришга, уни туширмаслигига қобил нарса. Бу эса инсон кўп ишларни қилиш учун интилганига ўхшайди. Юнонлар-да шеърий йўл билан фикр ифодалаш мақтозга сазовор бўлар экан, у ҳолда улар ўз фикрларини шеърий тақлид билан ифодалашга қодирдирлар. Бу шеър эса мавжуд бўладиган нарсанинг энг яхшисига мос келадиган сўздир. Ва ниҳоят, аввалгилар одамлардаги руҳий тушунчаларни образли қилиб яратилган шеърий йўл билан аниқлаганлар. Вундан кейин хитоба санъати— риторика келиб чиққан, шу билан улар одамларни ўз тушунчаларига ишонтиришга интилганлар. Шеърий тақлид ва хитоба — иккаласи ҳам сўз — иборага тааллуқлидир. Раъй — фикрдаги сўз билан характер, хулқдаги сўз бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг бири иро-дани қўзгайди, бошқаси эса бир нарсанинг мавжуд ва мавжуд эмаслиги ҳақидаги фикрни қўзғайди, уни исташи ё бўлмаса, ундан четланишидан қатъи назар шундай қилади. Ундан кейин унда бир нарсанинг бор ё йўқлигидан қатъи назар сўз характер ва хулққа тааллуқли бўлмайди, балки агар оддий бир ишда бирор тушунча эсланилса, унда муаллиф бирор нарсага чақирган бўлади ё бўлмаса ундан чекинишга даъват қилган бўлади. Лекин раъй фақат нарсанинг мавжуд-лиги ё мавжуд эмаслиги, ё шунга ўхшашлиги хақида бўлган тушунчасини ойдинлаштиради.
Тўртинчисига келсак, у муқобала — қарама-қарши ҳолда бўлишдир. Бунда ҳар бир мақсад ўзининг маъ-лум вазни билан ифодаланади. Бу вазн эса унга муносиб келади. Бу вазнга оид ўзгаришлар бўлса, унга тўғри келади...
Тўртинчидан кейин таҳлил — куйга солиш келади. Бу ҳамма нарсанинг энг улкани ва киши рухига жуда қаттиқ таъсир этади...
Санъаткорлик эса шеъриятнинг энг олий даражасидир. Чунки санъаткорлик шундай нарсаки, у трагедияни безашга (декорациясига) хизмат қиладиган асбобларнинг фойдасидан иборатдир. Ундан трагедия манфаат топади. Ундан кейин унга шеър қўл келади.
Чунки санъаткорлик шундайки, унинг ёрдами би-лан яхшиланадиган асбобларга унинг фойдаси тегади ва бу ўринда у бу ишга қўл келади... Шеър бўлса.
Шуни билгинки, образли фикр қилпш аслида «Ал-Хитоба»дан олинган, чунки у хитобада тасдиққа хизмат қилиши ва унга бўйсуниши керак. Кейин ундаги хизмат қилиш аслида у шеър бўлгани ва айниқса трагедия бўлгани учунгина шундай, холос, йўқса ундай бўлмайди хам.

А. Ирисов таржимаси