Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Шеър санъати»Шеър санъати. Абу Али ибн Сино - ШЕЪРДАГИ УМУМИЙ ҒАРАЗ161 ТУРЛАРИ ВА ТАҚЛИДЛАР ҲАҚИДА
Facebook
Шеър санъати. Абу Али ибн Сино - ШЕЪРДАГИ УМУМИЙ ҒАРАЗ161 ТУРЛАРИ ВА ТАҚЛИДЛАР ҲАҚИДА PDF Босма E-mail
Материал индекси
Шеър санъати. Абу Али ибн Сино
ШЕЪРДАГИ УМУМИЙ ҒАРАЗ161 ТУРЛАРИ ВА ТАҚЛИДЛАР ҲАҚИДА
ШЕЪРНИНГ ДАСТЛАБ ПАЙДО БЎЛИШ КАЙФИЯТИ ВА ШЕЪР ТУРЛАРИ ҲАҚИДА
БАЙТЛАР МИҚДОРИНИНГ ҒАРАЗЛАР БИЛАН МУНОСАБАТИ
Ҳамма саҳифа
ШЕЪРДАГИ УМУМИЙ ҒАРАЗ ТУРЛАРИ ВА ТАҚЛИДЛАР ҲАҚИДА

Энди биз бирннчи таълимдан тушунпб улгурган нарсаларимизни бу срда ифодалаб ўтамиз. Юнонларга хос бўлган шеър ва расмлар ҳақида кўп гаплар гапирилди. Юнонлар орасида бу гаплар тушунарли ва маълум бўлгани учун бу ҳақда кўп гапириб, уларни шарҳ ва ифодалаб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
Бизга етиб келган хабарларга қараганда, юнонларда маълум саноқдаги шеър навларида ўзига хос маълум ғаразлари бўлган. Ҳар бир мақсаднинг ўз вазни ҳам бўлган.
Арабларда худди диёрини эслаш, севгили ёрини куйлаш, чўлу биёбонлар васфини битиш ва шунга ўх-шаш кайфиятларни ифодалашда бўлган одатлари каби, юнонларда хам шеърларни рўёбга чиқаришда ҳар бир навига тегишли махсус одатлари бўлган. Шундай бўлиши маълум ва тушунарли бир ҳол.
Энди Аристотель айтган фикрни келтирамиз. Шеър ҳақидаги сўзлар ва унинг турлари, апниқса у турларнинг ҳар бирида шеър ижод қилишдаги масалалар, шеърий афсона (миф)лар — ҳаммаси образ-ли қилиб айтиладиган сўзлар саналади. Ундан ташқари, ҳар бир жанр бўлакларини қанчалиги ва улар қандай сифатлардан иборатлиги гапирилади.
Энди бу борада сенга айтсак, шеъриятдаги ҳар бир масал ва афсона ўзидан бошқа бир нарсага ташбиҳ қилиб олинган бўлади, ё бўлмаса ўша нарсанинг ўзини қандай бўлса, ўша тарзда олмасдан, балки аксинча, уни бирмунча ўзгартирилган ҳолатда олинади. Нарсанинг ўзи қандай бўлса, ўшандайлигича олмасдан, уни сал ўзгартирилган тарзда олинганига истиора ё мажоз дейилади. Шеър мана шу истиора билан мажознинг таркибидан ҳосил бўлади. Чунки тақлид қилишнинг ўзи инсондаги табиий бир хусусиятдир. Тақлид нарсанинг ўзи бўлмай, балки ўша нарсанинг ўхшашидир. Шунинг учун инсон табиий бирон-бир ҳайвонга тақлид қилганида, у кўринишда худди ўша ҳайвонга ўхшаган ҳаракатлар қилади. Баъзи одамлар ўз юриш-туришларида бошқа бирларига тақлид қиладилар. Баъ-зилари бошқа бирларига тақлид қилишса, ўз навбатида улар ҳам яна бошқа бировларига тақлид қиладилар. Мана шундай санъат — маҳоратдан нимаики содир бўладиган бўлса, тақлид содир бўлади, шунингдек, одатга бўйсунган тақлидлар ҳам юз беради, яна хатти-ҳаракат билан бўладиган тақлидлар ҳам бўладики, булардан гап — ёзув билан бўладиган тақлидлар юзага келади.
Шеър уч хил нарса билан хаёлга таъсир этади163 ва тақлид қилннади; уларнинг биринчиси лаҳн — гармония бўлиб, бу билан шеър куйланади. Гармония эса, шак-шубҳасиз, инсон руҳига таъсир этади. Ҳар бир мақсаднинг ҳолатига қараб лаҳн мос келаверади. Бунда фақат унинг гализлиги ё майинлиги, ё бўлмаса, ўртамиёна бўлишлигига қаралади. Худди шу тахлитда тақлид — ташбиҳнинг ўзи ҳам киши руҳига таъсир этади. Шу таъсир натижасида киши руҳи ё ғамли, ё ғазабли, ё ундан бошқа бир йўсиндаги ҳолатга тушади.
Иккинчисн сўзлар таъсирида содир бўлади, фақат бунда сўзлар образли ва ташбиҳли айтилган бўлиши шарт.
Учинчиси вазни билан бўладиган тақлид. Чиндан ҳам бунда енгил, шу билан бирга виқор билан эшитиладиган вазнлар бўлиши мумкин. Баъзан буларнинг учалови бирлашиб, ё бўлмаса вазн билан образли қилиб айтилган сўзлар алоҳида-алоҳида келиши ҳам мумкин. Мана шу нарсаларнинг ҳаммаси бир-биридан фарқли бўлиши ҳам мумкин. Бир-бирига муносиб келган нағмалар билан ритмдан гармония тузилади, бу овоз эса қўшнай билан уд асбобларида мавжуд бўлса эҳтимолдан холи эмас.
Ритми бўлмаган якка гармониялар эса, муносабат тўғри келиб чолғувчи қўшнайни чалаётганда унинг тешиклари устига бармоқларини қўймасдан чалганда чиқадиган овозда учрайди. Гармониясиз ритм эса рақсда учрайди. Шу сабабдан рақсни киши руҳига таъсир этишини мўлжаллаб, уни гармония — лаҳн билан бирга тузадилар.
Образли сўзлар насрнй, шу билан бирга уларнинг вазнлари хаёлга таъсир этмайднган бўлиши ҳам мумкин. Зеро бунда вазннинг ўзи сўзи бўлмаган жўн ва маъносиз бир нарсага ўхшаб қолади. Шеърда эса об-разли айтилган сўз билан вазн бирга келади. Аммо бир қанча файласуфлар вазнли сўзлар туздилар, бундайлардан бири Суқрот бўлди. Бунда сўзлар ўн тўрт бўғинли шеърдан иборат бўлган элегия триаметридан тузилган ё бўлмаса туркий рубоий — тетраметр вазни билан ўн олти бўғиндан тузилган ва шунга ўхшаш каби. Ҳақиқатни олганда, бундайлар ҳеч маҳал шеър бўлолмайди, балки шеърга ўхшаш тизма сўзлар бўлиши мумкин. Бу ҳолат худди Эмпедоклнинг табиат ҳақида асар ёзиб, вазнга солган йиғма сўзларига ўхшаб кетади. Бунда вазндан бошқа ҳеч қандай шеърий аломат йўқ. Эмпедокл билан Гомер иккаласп ўртаси-да ҳам вазндан бошқа ҳеч қандай ўхшашлик бўлмаган. Эмпедоклнинг ёзганлари вазннинг мавжуд бўлишига қарамай табиий гаплардан иборат бўлиб қолган, холос. Гомернинг вазнли гаплари эса, шеърий сўзлар тусини олган. Шунинг учун Эмпедокл сўзлари ҳеч қачон шеър бўлолмайди.
Шунингдек, яна шу нарса ҳам борки, кимда-ким сўзларини назмга тизмоқчи бўлса, у ўз гапларини биргина вазнга солиб қўя қолмайди. Унинг гапларининг ҳар бир бўлаги бошқа вазнларда келади, бу ҳам ҳали шеър бўлмайди. Шунинг учун кимда-ким шеър айтиб куйламоқчи бўлса, албатта, уни оҳангли лаҳн билан бажо келтиради.
Шу сабабдан ҳам юнонларнинг бир хил шеъри дифирамб деб аталган. Менимча, дифирамб юнон шеъриятининг бир тури бўлиб, унда муайян бир одам ё бўлмаса маълум бир гуруҳ мақталган эмас, балки умуман яхши ва олижаноб одамлар мақталган. Бу эса йигирма тўрт бўғинли туроқлардан тузилади.
Худди шунингдек, юнон қонуншуносларининг одамларни нарнги дунёдаги ёмон руҳлардан қўрқитиб, уларнинг юрагига ваҳима солиб туриш учун қўллайдиган шеърлари ҳам бўлган. Менимча, буни диақрамма деб аташган.
Трагедияда ҳам худди шундай йўл тутганлар. Трагедия — мадиҳ бўлиб, унда тирик ё ўлик бирон одам ҳақидаги тавсиф битилган бўлади. Бунда жуда ажойиб қўшиқлар куйланган. Улар дастлаб бир қўшиқни куйлашга киришганлар, унга яхши фазилатлар, хулқ-атворлар билан зеб берганлар, кейин буларнинг ҳаммасини бир кишига нисбат берганлар. Бордию у одам ўлган бўлса, у ҳолда байтни узайтириб, байтга байт қўшганлар ё бўлмаса, нағмаларини орттирганлар, шундан бўлеа керак, бу нагма марсия ва ниёҳа эканлигини кўрсатади.
Комедияга келсак, у шеърнинг бир нави бўлиб, унда ҳажв қилинадиган нарса ва воқеаларга истеҳзо ва масхара уйгунлашган бўлиб, уларнинг устидан куладилар. Бунда ҳажв қилишдан муддао, кўзлаган мақсад инсон бўлади. У трагедияга қарама-қарши саналади, чунки трагедия, мелодия ва назмга ўхшаш воситаларнинг барчасини ўзида бирлаштириб иш кўрса, комедия эса ўзига мелодияни сингдиролмайди, чунки истеҳзога куй мос тушмайди.
Ҳар бир тақлиддан ё таҳсинни кўрсатиш кўзлана-ди, ё бўлмаса қабиҳликни акс эттириш назарда тутилади. Зеро, бир нарсага ташбиҳ қилинганида ё таҳсинга сазовор этилади, ё унинг қабиҳлиги кўрсатилади.
Бироқ шуниси ҳам борки, юнон шеъриятида ташбиҳ кўпинча феъл-атвор ва ҳол-аҳволга қараб қўлланади, ундан бошқа мақсадни кўзламайди ҳам. Юнонлар ташбиҳ қўллаганларида ҳеч вақт арабларга ўхшаб ишлатмаганлар.
Араблар шеърни икки мақсадни кўзлаб ёзганлар: уларнинг бири киши руҳига таъсир этиш; бу билан уларни муайян бир йўналиш ва эмоцияга чоғлаш, инфиолга шеър айтишдан, иккинчи мақсад эса, одамларни таажясубга солиш бўлган. Чунки, араблар ҳар бир нарсага ташбиҳ ишлатиб, бу билан одамларни ҳайратга солмоқчи бўлгамлар. Юноплар эса, ўз сўзлари (яъни шеър воситаои) билан одамлар феъл-атворига таъсир этишни мақсад қилиб олганлар ё бўлмаса шу сўз ёрдами билан ножўя ҳаракатдан тийишмоқчи бўлишган.

Буни юнонлар гоҳ  хитоба — риторика, гоҳ шеърда ифодалаш йўли билан  амалга оширмоқчи бўлишган;
Шу сабабдан юнонларда бўлган шеърий ўхшатиш ҳаракат ва аҳволларнинг тақлиди бўлган, холос. Бу нарсалар ўша хатти-ҳаракат ва унга боғлиқ бўлган ҳолатга қараб бўлган. Зеро хар бир хатти-харакат ё қабиҳ, ё гўзал бўлган......Ҳар бир   ташбиҳ   ва тақлид уларча ёмонлаш ва яхшилаш, бир сўз билан айтганда, мақташ ва мазаммат қилишдай нақд гап эди. Юнонлар худди рассомлардай иш тутганлар. Маълумки, рассомлар подшоҳни чиройли, шайтонни эса хунук қилиб чизганлар. Худди шунингдек, рассомларнинг бир қисми мисоли моний тарафдорлари ғазаб ва раҳмат аҳволини тасвирлагандек чизишга уринганлар. Чунки монавийлар ғазабни хунук — қабиҳ, раҳматни гўзал шаклда чизганлар. Юнон шоирлари орасидан чиққан баъзи бирлари бу ишга берилиб, гарчи қабиҳ ё гўзал шаклда хаёл қилинса ҳам, бари бир, улар фақат мутобақа учунгина ташбиҳни ҳаракатга айлажгирмоқчи бўлишган.
Кўринишича, ташбиҳ фасллари уч хил бўлган: таҳсин, тақбиҳ, мутобақа. Бу уч хусусият содда куйларда ҳам, содда вазнларда ҳам, содда ритмларда ҳам бўлмай, фақат сўзлардагина бўлади, холос.
Буларнинг учинчи фасли саналган мутобақа воситаси билан шоир хунукликни ҳам, гўзалликни ҳам васф этиши мумкин. Бу тақлиднинг нақд ўзгинасидир. Чунончи, шоир ғазабли нафс шавқини шернинг сакра-шига ўхшатмоқчи бўлса, бу ҳолда мутобақани икки йўсинда қўллаши мумкин. Масалан, «золим йиртқич шер сакради» ё бўлмаса «довюрак шер сакради», дейилганда, олдингисида мазаммат қилиш, иккинчисида мақтов тушунилади.
Мутобақа бирикмадаги салгина бир ортиқчалик билан ҳам яхшига, ҳам ёмонга айланиши мумкин. Бу Гомернинг типидир. Бордию унга на довюрак ва на йиртқичлик сифатини қўшмай, ўзи қандай бўлган бўл-са, шундайлигича қўлланса, у ҳолда мутобақа мутобақалигича қолади.
Мана шу юқорида тилга олинган уч хил тақлидлар ҳақида ўтмишдагилар керагича айтиб ўтишган. Баъзи юнон шоирлари эса уларга фақат ўхшатишмоқчи бўлишган. Гомерга ўхшаган баъзи бир шоирлар эса кўпроқ инсоннинг яхши фазилатларита тақлид қилишган. Баъзи бирлари иккаловига ҳам, яъни инсоннинг яхши ва қабиҳ фазилатларига тақлид қилишган.
Кейин Аристотель ўша даврда юнонларда бўлган характерларни эслаб ўтади.
Тақлиддан кузатилган мақсадни ифодалаш учун битилган фасл мана шулардан иборат.
Тақлидлар уч хил — ташбиҳ, истиора ва таркибдан, ғаразлар ҳам учта — таҳсин, тақбиҳ ва мутобақадан иборатдир.