Замон ва роман |
Замоннинг ўзгаргани рост. Одамларимиз дунёқарашида улкан, мисли XX аср аввалидан бери кўрилмаган тусланишларнинг юз бергани ҳам ҳақиқат. Шунга кўра романларда замондошнинг замонавий кайфиятини ифода қилишга уриниш сезилади. Бироқ қани замонавийликнинг ўша мезони, унинг чегаралари? Ким чизиб беради уни?.. Бир қарасанг, буларнинг ҳаммаси ҳавода муаллақ турган ва доимо шундай қоладиган саволларга ўхшайди. Бошқа жиҳатдан эса ўлчов сарҳадлари ҳар ёзувчи ботинида ўзи учун ўрнатилган бўлади, деган эътироз ҳам туғилади қайдадир. Қолаверса, ким айтди бизга роман фақат замонавий бўлади, деб? У тарихий бўлиши мумкин эмасми ёки фантастик ва мистик?.. Албатта мумкин. Бироқ роман мавзуси, тасвирлаш принципи қандай бўлишидан қатъи назар у энг юксак, энг бугунги, энг замонавий... даражадан туриб ёритилган бўлиши лозимга ўхшайди. Агар ёзувчи ўқувчи билан ҳақиқий мулоқот талабгори эса... Шундай қилиб, ёзувчи ўша баландликка эриша олса, асарлари узоқ, жуда узоқ ўқилади, дегинг келади. Ҳатто дунё афкор оммаси (ўқувчи) кўпчилик қисмининг умумкайфияти ёзувчи романларида акс этган замонавийликдан, илғор кайфият даражасидан ўзиб кетмагунича унинг романлари Қайта ва қайта ўқилаверади. Фурсат етиб, ёзувчи "даражаси" забт этилгач, унинг асарлари босиб ўтилган йўл сифатида тарих мулкига айланади. Чунки бир сўз билан айтганда, ўқувчи романни (ёки шеърни) "ҳазм қилиб" бўлган ҳисобланади. Натижада ижодкорнинг "ўқимишлилик", демакки, "кераклилик" даражасида кескин тушиб кетади. Назаримда ҳозир ёзилаётган (ёзилган) кўплаб романларнинг китоб ҳолида чоп этилмасиданоқ эскириб қолаётганлигининг туб сабаби шу ерда - ёзувчи дунёқараши ва кайфиятининг ўқувчиникидан кўпда баландда эмаслигида! Вақт ўтган сайин янгиланиб-турланиб бораётган ўқувчи бадиий талаби эса бир ҳамла билан ёзувчи даражасини забт этаяптию қайтиб уни ўқимай қўйяпти ўқимаслиги турган гап. Шунинг учун ҳам кейинги ўн-ўн беш йил давомида ёзилган юзлаб ўзбек романларидан такрор-такрор ўқийдигани жудаям кам. Уларнинг аксарияти у ёки бу даражада чиққан экспериментлардан иборат. Кўпчилиги ҳали роман даражасида пишиб етилмаган, ҳали бир мушт бўлиб туғилмаган тарқоқ кайфиятларнинг уламасидан ўзга нарса эмас. Бундай "ясама" романлар чокини бадиий приёмлару яхши ўйланган эпизодлар билан, ҳикматли гаплару модернистик "ўйин"лар билан ёпиб бўлмайди. Демак, яхши роман фақат тажриба, эзгу истак ва тиришқоқлик билангина дунёга келавермас экан... "Янгиланиш эҳтиёжи" китобидан |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |
Дарди йўқ — кессак, ишқи йўқ — эшшак!— Калникига ошға-а-а-а!!!Гур-гур одам калникига туз ялаб чопади... |
Совинак қори билан мағзава қориСовинак қори:(Совинак қори — енгил-елпи, чала қори.) — Бу йил б... |
Жувонбоз (Рўмон)Ҳамал ойини ўнбешлари бўлуб, баҳор аввали эди. Ҳаволар исиб, ба... |
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |