Home icon Бош саҳифа»Адабиётшунослик»Фурқат асарларида фольклор қаҳрамонлари
Facebook
Фурқат асарларида фольклор қаҳрамонлари PDF Босма E-mail

Фольклор ва ёзма адабиёт муносабатларини. тадқиқ этувчи амалий ишлар анчагина. Хусусан, бир ёки бир неча шоирларнин конкрет бадиий асарларида фольлор материалларининг иштироки масаласи атрофлича ўрганилган. Биргина ўзбек адабиётшунослиги да О. Собиров, Н. Маллаев, М. Алавия, Е. Жўраев, С. Аскаров Г. Жалилов, М. Ҳакимов, Ш. Абдуллаева, А. Жўрахонов, Б. Мамедов каби олимларнинг адабиётимиз тарихидаги бирор ижодкорнинг асарларида фольклоризмларни акиқлашга бағишланган қатор монография, диссертация ва мақолаларини санаш мумки Гарчи мазкур муаллифларнинг тадқиқотлари савия ва сифат жиҳатидан кескин фарқ қилса-да, улар фольклор ва адабииёт муносабати масаласини амалий ўрганишда муайян аҳамият касб этади.
Бироқ амалий характердаги ишларнинг кўплигига қарамай, фольклор ва адабиёт муносабатларининг назарий масалаларини бугунги адабиётшунослик нуқтаи назаридан атрофлича, чуқур ўрганишга бағишланган тадқиқотлар йўқ даражада. Ваҳоланки, рус жаҳон адабиётшунослик фани мазкур масалани назарий жиҳатдан ўрганишда жуда илгарилаб кетди. Илмий холислик юзасидан шуни алоҳида қайд этиш керакки, профессор Натан маллаевнинг "Алишер Навоий ва халқ ижодиёти" номли 1974 йилда чоп этилган тадқиқоти, гарчи мақсад ва вазифасига кўра амалий характердаги иш бўлса-да, назарий умумлашмаларга бойлиги билан ҳам диққатга сазовор. Аммо бу ҳол ўзбек адабиётшунослигида фольклор ва ёзма адабиёт муносабатини кўламдор назарий аспектда ўрганиш ва ҳал этиш масаласини истисно этмайди, балки шу мақсад сари интилишнинг бошланғич босқичи сифатида муайян йўналиш беради.
Профессор Н. Маллаев зикр этилган китобида қуйидаги кузатишларига асосланиб иш кўради. "Алишер Навоий халқ ижодиётидан бевосита ва бавосита фойдаланади. У халқ ижодчиларини эшитиш билан бирга, фольклор материаллари ёки анъаналари ўрин олган ёзма манбалардан кенг бақраманд бўлди. Фольклор асарлари (ёки элементлари) тарих китоблари, турли тазкиралар, илмий асарлар ва ёзма адабиётдан ҳам ўрин олган эди. Улар айнан ёки қайта ишланиб ёзма асарларга киритилар эди" (86-бет). Бундай қараш бутун тадқиқот давомида ўзини тўла оқлайди.
Маълумки, Шарқ классик адабиётида мавжуд қатор персонаж-лар тарихий шахслар ёки тарихда ўтган шахсларнинг прообразла-ридир. Улар ижобий ё салбий мазмундаги бирон хизматлари, тақдири, кечмишлари билан халқ тилига, тарих солномаларига тушганлар. Тарих билан халқ бадиий тафаккури, фантазиясининг бир-бирини тўлдириб, чоғишиб кетиши ҳосиласи ўлароқ улар ярим тарихий-ярим афсонавий ва ҳатто вақти билан тамом афсонавий жиҳат касб этиб кетганлар. Ана шундай шароитда бу персонажлар индивидуал ижодкорлар асарларига марказий қаҳрамонлар бўлиб тарихдан-ёзма манбалардан кирдими ёки фольклорданми, аниқ айтиш амри маҳол. Агар бадиий асардаги қаҳрамоннинг кечмиши, асар воқеалари ўзаро фарқ қилувчи ёзма манба билан халқ вариантидан бирортасига мувофиқ келса уни аниқлаш ва конкрет хулоса чиқариш мумкиндир. Лекин ёзма манба билан халқ афсона ривоятлари айнан бўлса-чи? Бу ҳолда ўз-ўзидан масала мураккаблашади. Аксар ҳолларда ёзма манбаларнинг ўзи ҳам халқ афсона ва Ривоятларига асосланади ва ё аксинча афсоналар ёзма манбалар заминида бўлади. Айни чоғда бевосита фольклордан конкрет ижодкор асарига кўчган персонаж кейинги тараққиёт давомида бошқа давр ижодкори асарига адабий анъана тариқасида ўтиб боради. Бу ҳолда фольклорда ўзлаштиришнинг бавосита тури ҳақида сўз юритиш лозим бўлади. Хусусан анъанавий "Хамса" чиликда анъанавий қаҳрамонларнинг ана шундай бевоасита ўзлашиб бориши ҳодисасини кузатиш мумкин. Албатта улар муаллифнинг мақсад ва вазифаси, даври тақозосига кўра муайян хусусиятлар касб этиб бориши табиий. Мана шу жиҳатларни кўзда тутиб, рус адабиётшуноси Л. И. Емильянов 1978 нашр этилган "Методологические вопросы фольклористики" номли китобида Натан Маллаев қарашларига ҳамоҳанг фикрни баён этади. "Адабиёт фольклорда у ёки бу бадиий хусусиятларни ўзлаштира туриб, шу заҳотиёҳ уларни индивидуал бадиий ижодга ўтказиш билан чекланмай, шу билан бирга у ё бу даражадаги собит адабий анъанани майдонга келтиради. Бу эса, ўз навбатида, кейинги адабий авлодларнинг фольклорга бевосита мурожаат этиш заруратини камайтиради, чунки бу| авлодлар ҳачонлардир адабиёт фльклор билан ўзаро алоқада майдонга келтирган бадиий хусусиятларга адабиётнинг ўз анъанаси сифатида ёндошиш имкониятига эга бўлдилар" (184-185).
Мана шу фикрларга суяниб, Фурқат ижодини ҳам ўрганиб чиҳиш маҳсадга мувофиқ. Зеро шу аспектда Фурқат ижодига ёндошиш, шоир асарларининг халқ оғзаки ижоди билан алоқадорлигини тадқиқ этишда энг самарали йўлдир. Қуйида ана шу мулоҳазага таяниб, фольклор асарлари қаҳрамонларининг Фурқат асарларида иштироки масаласинигина кўриб ўтайлик.
Фурқат асарларида диний-мифологик, тарихий, афсонавий характердаги бир қанча фольклор қаҳрамонлари иштирокини кузатиш мумкин. Бу қаҳрамонлар шоир асарларида асосан ўхшатиш, ҳиёслаш объекти сифатида келтирилади. Хусусан диний мифологияга мансуб қаҳрамонлардан Ҳазрати Хизр ва Масиҳ образларини кўрайлик. Шоир мазкур образларни анъанавий тушунча асосида ҳўллайди:
Обиҳавон бирла умри жовидонни не қилай
Бир хати Хизру лаби лаъли Масиҳо бўлмаса.
Хизр осо хатларинг ҳар дам тутар оби ҳаёт,
Элға лаълинг жон берур Исо пайғамбардаккина.
Хатинг ул Хизр элга берса ҳар қачон ҳайвон суйи,
Нутқинг ул жон бахшлиқ бўлса Масиҳ гуфторида.

Мифга кўра оби ҳаёт — тириклик суви мавжуд бўлиб, уни ичган кимса абадий яшайди. Бу сувга Хизр пайғамбаргина муяссар бўлиб, Хизр суви деб ҳам юритилади.
Масиҳо — Исо пайгамбар эса яна мифга кўра ўз нафаси билан ўликларга жон бағишлаш қудратига эга.
Анъанага кўра бу образлар маъшуҳанинг лутфи ва лаъли лабига нисбат берилиб, классик шеъриятимизда кенг ҳўлланилади.
Фурқат ҳам бу образларга худди шу маънода жуда кўп мурожаат этади. Айни вазиятда мазкур образларнинг Фурқат ижодига ҳам бсвосита ҳам билвосита ўзлашгани ҳақида сўз юритиш мумкин. Чунки Фурқат бу образлар ҳақидаги тушунчани бевосита фольклор манбалариданд — иний ҳикоят ва ривоятлар тўпламларидан, халқ оғзидан ҳам эшитган ва ёзма бадиий манбалардан ҳам адабий анъана тариҳасида ўзлаштирган.
Булардан ташҳари Фурқат асарларида ҳайд этилувчи Яъқуб алайҳиссалом, Юсуф Канъон, Сулаймон пайғамбар, Хорут ва Морут образлари ҳақида ҳам худди шу гапни айтиш мумкин. Хусусан шоир "Кашмирда" номли машҳур ғазалидаги
Бир кўриб чоқи зақан Хорут ила Морут иков
Чоқи Бобил ичра қолмишлар бўлак тадбирда.—
байтида Хорут ва Морут ҳақидаги афсонага ишора ҳилади. Шу афсонага кўра Бобил шаҳрида жуда чуқур афсонавий чоҳ мавжуд бўлиб, ерга тушгач, ғоят номаҳбул ишлар ҳилиб гуноҳга ботган Хорут ва Морут номли фаришталарни худо шу чоҳда азоблаган. Улар то ҳиёматга ҳадар шу тубсиз чоҳҳа тушиб кетаверадилар. Классик шеъриятимизга эса Бобил чоҳи маъшуқаларнинг ияк чуқурчаси таърифи учун ташбеҳ бўлиб хизмат ҳилган. Фурқат келтирган байтда мазкур образни ғоят нозиклик билан қўллаб, Хорут билан Морутнинг чоҳи Бобил ичра ҳолмиш сабабини маъшуқанинг ияк чуҳурчасини кўриш оҳибати сифатида берадики, бу энди диний афсонага дунёвий жиҳат бағишлашнинг ёрқин намунасидир.

Тарихий ва афсонавий образлар масаласига келсак, Фурқат бунда ҳам фольклор ва адабий анъанага, яъни бевосита ва бавосита мурожаат қилиш усулига амал ҳилганини кўрамиз. Унинг асарларида Фарҳод ва Ширин, Хисрав Парвез ва Жамшид, Лайли ва Мажнун, Баҳром ва Гуландом, Юсуф ва Зулайҳо, Боязид ва Қайсар, Вомик, Рустам, Искандар, Доро, Афлотун, Арасту, Луқмон каби қатор тарихий ва афсонавий шахслар номлари учрайди. Бу образлар ҳам аввалги қисмдаги образлар сингари муҳояса объекти бўлиб хизмат ҳиладилар. Лекин Фурқат уларни шунчаки ҳайд этиш билан чекланмайди, балки жуда ҳисҳа — икки-уч сўз воситасида ўҳувчини ўша шахслар ҳақидаги конкрет афсона ва ривоятларга йўллайди. Бу мулоҳазани биргина Искандар образи мисолида ҳам асослаш мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Фурқат асарларида энг кўп мурожаат илинадиган образ Искандардир. Табиийки, Фурқат Искандар ҳақида жуда кенг тарқалган халқ ўртасидаги афсона ва ривйятлардан ҳам, тарихий манба ва ёзма адабиёт вакиллари асарларидан ҳам атрофлича хабардор бўлган. Хусусан у тўққиз ёшида Ҳазрати Навоий бадиият оламига кирган экан, фаҳатгина Навоий ижоди орҳали ҳам Искандар ҳақида бағоят бой тасаввурга эга бўлиши, шубҳасиз. Таъкидлаганимиздек, Фурқат ижодида Искандар образи учун халқ оғзаки ижоди ҳам ва ёзма адабиёт айниқса Навоий ижоди ҳам асосий манба бўлган. Шоирнинг "Бормисиз" радифли газалида қуйидаги байт характерли:
Биз эллар — фақр элимиз парча нонга сабр айлармиз,
Ғараз дунё учун Искандару Дороға бормасмиз.
А. Навоийнинг Эрон шоҳлари тарихига бағишланган "Тарихи мулуки Ажам" номли асарида Искандар ва Доро муносабати ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Навоий муаррих ат-Табарийниг "Тарих ар-русул ва -л-мулук" ("Пайғамбарлар ва подшолар тарихи") асарида келтирилган воҳеани деярли айнан келтиради. Яъни Файлақус вафотидан сўнг тахтга чиққан Искандар Эрон шоҳи Дорога бож тўламай қўяди. Шу бож юзасидан икки шоҳ орасида катта жанг бўлиб, Доро енгилади. "Бож" масаласида бир қанча жузъий тафсилотлар келтирилган. Доронинг енгилишида уни зимдан ёмон кўриб юрган икки ноиби сабабчи бўлади. Доро ўлими олдидан Искандарга қизига уйланиш, қотилларини жазолаш ва қариндошларига азият етказмаслик ҳақида уч васиятни айтад Исканадар бу васиятларни тўла бажаради. Бу тафсилотлар Навоийнинг "Хамса" сидаги сўнгги "Садди Искандарий" достонига ҳам маълум ўринларда асос бўлган.
Худди шундай сюжетга асосланган иккита ўзбек халқ эртаги ҳам мавжуд. Бири Хоразм халқ эртаги "Искандар Зулҳарнайн'' иккинчиси "Доро ва Искандарбек" эртаги. Эртакда ҳам, тарихий манба ва Навоийда ҳам Доро ва Искандар низосининг сабаби "бож" масаласидир. Фурқат юҳорида келтирилган байтда Искандар Доро ҳақидаги айни шу сюжетга, яъни "гараз дунё" баҳонасидаги ҳирғинга ишора ҳилиб, сабр-қаноат ғоясини илгари суради. Бу ўринда ҳам Фурқатнинг ҳам бевосита, ҳам бавосита, яъни мавжуд фольклор манбаига ва Навоий ижоди воситачилигидаги яна ўша манбага таяниши ҳақида сўз юритиш мумкин.
Бундан ташқари Фурқат асарларида "тожи Искандар" ойинаи Искандари", "ойинаи жаҳоннамо" каби мотивлар учрайдики, булар ҳақида ҳам ана шу хулосани айтиш мумкин.
Шу билан бирга, Фурқат асарларида Искандар образи бнлан боғлиқ равишда, адабий анъана иштирокисиз ёки ҳеч бўлмас Навоий анъанасисиз, бевосита фольклорга тааллуқли мисоллар ҳам учрайди. Хусусан шоир "Илм хосияти" номли манзумасида Искандар атрофини қуршаган аҳли фунунлар ҳақида сўзлаб
Сикандар давлатида аҳли Юнон.
Фалотун ҳам Арасту бирла Луқмон,—
дейди. Тарихий ва ёзма бадиий манбаларда Искандар атрофидаги олимлар қаторида Луқмон номи саналмайди. Чунки Луқмон шахси ҳақида, унинг тарихий шахс ёки афсонавийлиги борасида аниҳ бир хулоса йўҳ. Луқмон аксарият афсонавий, тўҳима шахс сифатида тушунилади. Навоий ҳам "Тарихи анбиё ва Ҳукамо"да Луқмон масаласида "ихтилофдур" дейди ва у ҳам Луқмонни Искандар шоҳлиги даври билан богламайди.
Ўзбек халқ эртакларидан "Луқмон ҳаким" эртагида Луқмон Искандарга замондош сифатида берилади. Демаҳ, Фурқат Луқмонни Искандар атрофидаги олимлар ҳаторида санар экан, у бсвосита фольклор манбаидан озиҳланган дейиш учун асос бор.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Фурқат ижоди ҳам ҳар бир халқчил ёзма адабиёт намояндаси каби халқ оғзаки ижодиётидан озуқланган ва бу ҳол шоир асарларининг умрбоқийлигини таъминловчи омиллардан бири бўлиб хизмат қилган.

Шуҳрат Ризаев