Қуръони карим ва адабий-назарий қарашлар масаласи |
![]() |
![]() |
![]() |
Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим Аллоҳ инояти билан пайғамбар ёшига етдим. Бутун умрим давомида жуда кўп бадиий, илмий китоблар ўқидим. Шахсий кутубхонамда бир дунё китоб бор. Булардан ташқари, Андижон, Тошкент, Москва шаҳарлари марказий кутубхоналаридаги китоблар билан танишдим. Турли «изм»ларга, турли таълимотларга доир китобларни кўрдим. Истиқлолгача ёзган китобларимда, мақолаларимда ўқиган китобларимнинг баъзи ғояларини тарғиб этдим. Аллоҳнинг ҳақ дини - Ислом таълимотининг асоси Қуръони карим араб тилида туширилди. Бу тил барча талабларга жавоб бера олади. Бошқа илоҳий китобларнинг асл нусхалари сақланиб қолмаган. У китоблар аҳли китоблари, динлари ҳақида ихтилофга тушишган, китобларига ҳам, динларига ҳам ўзгартиришлар киритишган. Қуръони карим эса бир ҳарфи ҳам ўзгармай, собит ва абадий мўьжиза бўлиб турибди. Зеро, Зухруф сурасининг 4-оятида: «Албатга, у (Қуръон) ҳузуримдага она китобдир, у олийдир, ҳикматлидир», деб марҳамат қилинади. Қуръони карим ва адабий-назарий қарашлар масаласи Қуръони карим бадиий адабиёт намунаси эмас. Бадиий адабиётни шахс — инсон ижод қилади. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломидир. Бунинг устига бадиий адабиёт ижодкори ғоявий ниятига кўра, бадиий тўқима ишлатади. Қуръон бадиий тўқимадан мутлақо холидир. Кейинги оятда эса мазкур сифатлардан холи бўлган шоирлар ҳам борлиги таъкидланган. Суранинг 227-оятида бундай дейилган: «Магар, имон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар, Аллоҳни кўп зикр этганлар ва мазлум бўлганларидан кейин нусрат қозонганлар (ундай эмаслар). Зулм қилганлар эса, тезда қайси ағдарилиш жойига ағдарилишларини билурлар». Ҳамма шоир ҳам сўз водийларида дайдиб, амалсиз ҳар нарсани гапирадиган бўлавермас экан. Агар шоир имонли бўлса, яхши амалларни бажариб, Аллоҳни кўп эсга олса, ўзини хор қилмай, ҳақини таниса, золимлар устидан ғолиб келадиган бўлса, яхши, Аллоҳнинг розилигини топган шоир бўлади. Шеър фақат фисқу фужур, казо-казоларнинг мақтови, базми жамшидлар васфи, гўзал аёллар мадҳи, оҳ-воҳ ва дийдиёлар эмас, аксинча, эзгулик, имон, Ислом хизматчиси бўлиши зарур. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «...шеърда ҳикмат бордир», деганлар. Шеър орқали ҳикматли, имоний, исломий ва инсоний тушунчаларни кишиларга етказиш ўзига хос устунликка эгадир. Бунга Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларини мисол қилиб олиш мумкин. Ўша саодат асрида юқоридаги оятда васфлари келган имонли шоирларнинг биринчи авлоди яшаб ўтган. Бу ояти кариманинг Абдулазиз Мансур томонидан қилинган тафсирида бундай фикрлар бор: «Улар ойларнинг моҳиягги, шакл ва шамойили ҳақида сўраб, пайғамбар илмини синамоқчи бўлдилар. Лекин Аллоҳ таоло уларга ойларнинг моҳияти ва тавсифи хусусида эмас, балки уларнинг вазифа ва фойдалари тўғрисида хабар беришни буюрди. Дарҳақиқат, шариат аҳкомларида шакл-шамойил эмас, балки мақсад ва ғояга эътибор бериш тавсия этилади». Қуръони карим сураларида жаҳаннамнинг қўрқинчли тасвирлари ва жаннатнинг ажойиб тасвирлари берилади. Ҳар бир сурада тақводорлар, намозни баркамол ўқийдиганлар, ризқ қилиб берилган нарсалардан садақа-эҳсон қилувчилар, Аллоҳнинг пайғамбарларига, туширилган барча китобларига имон келтирувчилар, қиёмат кунига қатьий ишонувчилар охиратда нажот топгувчилар сифатида талқин қилинса, юқоридагиларга риоя қилмаган, имонсиз ва такаббур, мунофиқ ва бузғунчи кимсалар аламли азоб ва олов билан огоҳлантирилади. Ҳаж сурасининг 19-оятидан бошлаб 26-оятгача жаннат аҳли ва дўзах аҳли ҳолатлари баён қилинган. Бир-бирига қарама-қарши икки нарсани бир жойда, бир хил савияда бериш Қуръони каримга хос хусусиятлардан биридир. Бир-бирига тамоман қарама-қарши икки ҳолат: жаҳаннам ўт-олов ва қайноқ сувдан, жаннат эса остидан сувлар оқиб турган боғлардан иборат. Жаҳаннамда оловнинг азобига қўшимча қилиб, ўта қайноқ сув қуйилса, жаннатда соя-салқин боғлар остидан муздек, зилол, ҳузурбахш сувлар оқиб туради. Жаҳаннамда азоб устига азоб келса, жаннатда ҳузур устига ҳузур. Мана шундай қарама-қарши ҳолатлар зикри Фурқон сурасининг 53-оятида ҳам келган: «У икки денгизни — буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир». Сарв бўйлик санамнинг, эй Бобур, Алифтек тўғри бўйлик, қошлари нун, Ҳусайний китобат санъатидан бундай фойдаланган: То алифтек қадду лом зулфу оғзинг мимидан Айрумен, ваҳ, кўрмадим ҳижрондин ғайри алам. Жонимдаги жим икки долингга фидо, Китобат санъати намуналари Эркин Воҳидов ижодида ҳам учрайди: Хажрингда қаддимни дол этдинг десам, бергай жавоб: «Ким қўйибтур севгини қадди букилган чол учун». Қамар сурасининг 7-оятида бундай дейилган: «Қабрлардан кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар». Бу ояти каримада қиёмат куни Исрофилнинг иккинчи сур чалишидан сўнг одамларнинг қабрлардан чиқиб келиши «ёйилган чигиртка»ларга ўхшатилмокда. Нисо сурасининг 124-оятида: «Кимки, у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, мўмин ҳолида савобли ишлар қилса, айнан улар жаннатга кирурлар ва уларга хурмо данагининг ипича зулм қилинмагай», дейилган. Бу ояти каримада жаннатийларга «хурмо данагининг ипича зулм» қилинмаслиги айтилиб, зулм хурмо данагининг ипига ўхшатилмоқда. Ар-Раҳмон сурасининг 58-оятида: «У (ҳур) худди ёқут ва маржонга ўхшарлар», дейилган. Аллоҳ таоло жаннатийларга тайёрлаб қўйган ҳурлар ёқут ва маржонга ўхшатилмоқда. Аллоҳ таолонинг Китобида ўхшатишнинг ана шундай гўзал ва мукаммал кўринишлари мавжуд. Бир тушунча ўрнига бошқа тушунчани бериб, фикрни образли ифодалашнинг бу усули бадиий адабиётда истиора дейилади. Бу санъатда фақат ўхшовчи ифодаланади ва у маъно жиҳатдан ўхшатилишни ҳам ўз ичига олади. Абу Али ибн Сино истиорани бундай таърифлайди: «Нарсанинг ўзи қандай бўлса, ўшандайлигича олмасдан, уни сал ўзгартирган ҳолатда олинганига истиора ёки маъжоз дейилади. Шеър мана шу истиора билан мажознинг таркибидан ҳосил бўлади». Фурқатингда заъфарон узра тўкармен лолалар, Байтда «сариғ юз» маъносидаги «заъфарон», «қонли ёш» маъносидаги «лолазор» сўзларида истиора юзага келади: Жамолинг васфини, эй ой, неча элдин эшитгаймен, Байтда «юзи ой каби ёр» ўхшатишига тенг «ой» сўзи қўлланишида истиора санъати кўринмоқда. Ирсол санъати байтда мақол, матал, ибора қўллаш орқали юзага келади. Шеърни бу воситалар орқали тўлдириб юбориш қийин иш эмас. У санъат даражасига кўгарилиши учун фикрнинг гўзал ва завқбахш ифодасига хизмат қилмоғи шарт. Аёқингга тушар ҳар лаҳза гису, Навоий ижодида бундай байт бор: Тўкиб май мухтасиб, мен йиғладим ул кўзи усрукка, Бобур бундай ёзган: Даъвии ишқ этиб, ғайр, Бобурни айб қилма, Эркин Воҳидов бундай ёзган: Умрини ошиқ ҳамиша ўтказур орзу билан, Умуман олганда, мумтоз асарлар мазмунига сингдирилган ғояларни, бадиий ифода шаклларини тўғри англаш адабий дурдоналар моҳиятини чуқур талқин этишга олиб келади. Баҳром Жалилов |
Адабиётшунослик
![]() Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
![]() Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
![]() Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
![]() Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
![]() Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |