Асримизгача насримиз |
![]() |
![]() |
![]() |
Маълумки ўзбек халқи минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган бой адабиёт яратган. Классик адабиёт, деб аталадиган бу маънавий зарваракдаримиз кўлам жиҳатидан ҳам, мавзу ва ғоявий йўналиш нуқтаи назаридан, жанрлари ҳамда бадиийлиги томонидан ҳам ниҳоятда ранг-барангдир. Ана шу бебаҳо хазинанинг катта қисмини насрий асарлар ташкил қилади. Биз кўп йиллик кузатишларимиз, ўнлаб насрий асарларнинг бевосита асл қўлёзмаларини мутола қилиш натижасида қадимий насримизни жанр, тематика, ғоявий йўналиш ҳамда услуб жиҳатидан қуйидагича мухтасар тасниф этишни лозим кўрдик. Зероки, ҳозиргача «диний», «мистик», «хурофий» деб назардан соқит қилган ўнлаб насрий китобларимиз маърифат кони, ахлоқ-одоб дастуридир. Уларда исломий аҳкомлардан ташқари халқимиз маънавиятининг кўп қирралари ўз ифодасини топтан, унинг турмуш уринишлари акс этган. Ҳикоя, ҳикоят, тамсиллар. Бу турга «Қиссаи Рабғузий» (XIV аср), «Насойимул муҳаббат» (XV аср), «Гулзор», «Мифтоҳул адл», «Жомеъул-ҳикоёти туркий» (XVI аср), «Тазкиратул авлиёи туркий», Гулханий ва Нозил Хўжандийларнинг «Зарбулмасал» китоблари киради. Мазкур мажмуалардаги ҳикоя, ҳикоят ва масалларнинг етакчи мавзуси панд-насиҳат, яхши хулқ-одобни, фарз ва суннатларнинг бажарилиши шартлиги, илм, ҳунар ўрганиш, сабр, қаноат, ризо, шукр, эътиқод, зикр, ишқ, маърифат, жавонмардлик, адолат ва бошқаларни тарғиб этиб, исломий одобга зид хислат, айб, гуноҳлардан пархез қилишга чорлашдир. Ушбу китобларнинг аксариятини ўзига хос одобнома дейиш мумкин. Уларнинг тили ва тасвир усулига «нақлдурким», «айтибдурларким», «ҳикоятда келур», «аймишлар», «хабарда келур», «хабарда келмиш», «ҳикоятларда сўз бу турур», «ҳикоятларда андоғ келурким», «бурунги ўткан замонда» сингари бошланмалар характерлидир. Деярли кўпчилик ҳикоятларда қиссадан ҳисса чиқариш характерида якуний байтлар келади. Бундай асарларнинг тили ғоятда равон ва фикр образли иборалар, лафзий ва шеърий санъатлар орқали лўнда ифодаланади.
Ҳамиджон Ҳомидов |
Адабиётшунослик
![]() Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
![]() Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
![]() Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
![]() Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
![]() Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |