Дастлаб бадиий проза эмас, балки поэзия келиб чиққан. Шу сабабли, гапни шеърий эпосдан бошлаймиз. Чунки эпос поэзиянинг энг кадимги тури ҳисобланади. Унинг туғилиши инсоннинг меҳнат фаолияти билан боғлиқдир. Маълумки, энг кадимги замонларда одам-нинг мехнат фаолияти асосан овчиликдан иборат бўлган. Агар у шимол денгизларида кит ва бошқа катта балиқ-лар овлаган бўлса, жазирама жанубда шер ва йўлбарсларни тутган. Натижада, мана шу ов жараёнида инсон турли жасоратлар, ботирликлар кўрсатган, ҳайратомуз ишлар қилган. Унинг қахрамонлари халқ онгида ва қалбида турли ўй-туйғулар уйғотган. Оқибатда, бу қаҳрамонликлар муайян бадиий асар учун манба бўлиб хизмат қилган. Аввал алоҳида-алоҳида қўшикдар, кейин эса улар бирлашиб, эпос ёки унинг энг йирик жанри эпопея вужудга келган. Қадимги эпос намуналари ҳақида гапирилганда, «эпос» ва «эпопея» тушунчалари, кўпинча, бир маънода қўлланилади. Овчининг куён ёки буғу тутишдаги ҳаракатлари эпос учун асосий мавзу килиб олинган. Демак, эпос қаерда юзага келганлигидан катъи назар қахрамонликни мадҳ этувчи ижод намунаси сифатида майдонга келган. Машхур «Илиада» ва «Одиссея», «Алпомиш» ва «Манас», «Сосунлик Довуд» ва «Маҳобхорат», «Рамаяна» сингари барча йирик эпослар асосида қаҳрамонлик мадҳи ётади. Инсон фаолияти мураккаблашуви билан боғлиқҳолда эпос ҳам теранлашиб борган. Аммо унинг асосий томони барибир кахрамонликни куйлашдан иборат бўлиб қолаверган. Инсон фаолиятининг ўзгариши натижасида эпосда унинг жанглардаги, муҳаббат ва ҳақиқат, гўзаллик ва адолат учун курашлардаги қаҳрамонликлари ҳам куйлана бошлаган. Шу тарика эпосда халқ идеаллари ва умуман ҳаёт кенг кўламда қамраб олинган.
Эпосга баъзан ҳаётдаги катта воқеа таянч қилиб олинган. Масалан, «Илиада» учун асосий мазмун сифатида оғир Троя уруши танланган. Гоҳида эпосга кичик, эпизодик, аммо катта умумлашмалар чиқаришга имкон берувчи воқеалар негиз бўлган. Жумладан, «Алпомиш»даги ҳодисалар қадимги икки уруғ орасида закот масаласи туфайли келиб чиққан низодан бошланади.
Эпос, одатда, у ёки бу халқ, баъзида, умуман, бутун инсоният ҳаётидаги катта бир даврнинг кўзгусидир. Бу кўзгуда фақатгина ташқи воқеалар, маишату одатларгина эмас, балки даврнинг руҳи, фалсафаси, халқ кайфияти, истиқболи ҳам акс этади. Чунончи, «Илиада» ва «Одиссея» кадимги юнонлар даврининг жанглари, худолари, кишилари, қаҳрамонликлари, ах-лоқий ва афсонавий қарашлари, орзу-умидлари ҳақида кенг тасаввур берса, «Алпомиш» эпоси халқимизнинг уруғчилик ва қабилачилик замонидаги ҳаёти, урф-одатлари, дунёқараши, инсоний муҳаббат учун курашишлари манзарасини яққол гавдалантиради.
Эпоснинг туғилиш даврида ҳамма ерда тўлиғича халқ, жамоа ижодининг самараси бўлган. Аммо эпоснинг жамоа томонидан ижод этилганлиги унда алохида кучлар, истеъдодлар иштирок этганлигини инкор қил-майди. «Алпомиш» қадимда халқ томонидан айтилган бўлса-да, даврлар утиши билан у сайкалланиб, мукаммаллашиб келган. Албатта, бу мукаммаллашувда алоҳида бахшиларнинг хизмати ҳам катта бўлган. Фозил Йўлдош ўғли тилидан ёзиб олинган «Алпомиш»нинг бошқа кўп вариантларидан, ҳатто Пўлкан шоир вариантидан ҳам мукаммаллиги, бадиий пишикдиги, халқ эпосининг такомиллашувида айрим истеъдодларнинг ҳиссаси катталигини тасдикловчи мисол бўла олади.
Эпос тараққиётида алоҳида истеъдодларнинг ҳиссаси ёзув кашф қилиниши билан боғлиқ ҳолда аниқроқ намоён бўла бошлаган. Қадимда «Илиада» эпосидаги қўшикдар, афсоналар, воқеалар бўлак-бўлак ҳолда турли шоирлар томонидан турлича айтиб юрилган. Буюк Гомер эса уларни жамлаб, танлаб, ижодий ишлаб, сайқал бериб, тугалланган, яхлит, катта таъсир қувватига эга бўлган асар ҳолига келтириб, ёзиб қолдирган. Ёзувнинг вужудга келиши билан эпос аввалги маъ-нодаги эпос бўлмай қолди. Энди у шахе ижодининг маҳсулига айлана борди. Рим шоири Вергилий, Гомернинг «Илиада»сини намунавий асар қилиб олиб, «Энеида» достонини ёзди. Киев Русидаги номаълум муаллиф қаҳрамонликни куйловчи «Игорь жангномаси»ни кашф этди. Кадимги Шарқ халкларининг қаҳрамонликлари, курашлари тўғрисида улуғ Фирдавсий «Шоҳнома», Шота Руставели «Йўлбарс терисини ёпинган пахдавон» эпосларини ёздилар. Бу асарлар, фольклор намуналаридан ўсиб чиққан бўлсалар-да, кўпроқ ўша намуналарга эмас, балки бир-бирларига яқин эдилар. Оғзаки эпосдан фарқли ҳолда, уларда мифологик, афсонавий дастак эмас, балки бадиий тафаккур етакчи ўринга чиққан эди. Воқеликни холис кўрсатишдек эпосга хос хусусият билан бир қаторда мазкур асарларда шахсий ибтидо яққол кўзга ташланар, яъни, шоирнинг шахсияти сезилиб турарди. Шу билан бирга воқеаларни кенг миқёсда қамраб олиш, даврнинг тарихий тажрибасини умумлаштириш, ахлоқий меъёрларни гав-далантириш, миллий ва умуминсоний идеалларни уйғунлиқда ифодалаш сингари қадимги эпосга хос асосий хусусиятлар ҳам юқорида санаб ўтилган асарларда саклаб қолинган эди.
Қадимги замон эпоси типида асарлар ижод қилиш-га уринишлар кейин ҳам бўлган, немис шоири Клоп-шток «Мессиада», рус шоири Хересков «Россияда» каби достонларни ёзиб, уларда қадимги эпос хусусиятларини сақлаб қолишга ҳаракат қилганлар. Аммо бу асарлар муайян ғоявий-бадиий қимматга эга бўлса-да, илгариги эпослар каби шухрат қозонолмади, фақат ўз халқлари адабиётининг муайян ҳодисаси бўлиб қолди. Шу тариқа ривожланган етук давлатчилик тузуми даврига келиб, Ғарб мамлакатларида қахрамонлик эпоси иккинчи ўринга ўтиб қолади. Ғарбда драма, Шарқ мамлакатларида эса лирика етакчи ўринга кўтарилади. Бироқ халкларнинг эстетик эҳтиёжлари мана шу адабий турларнинг ўзи билан тўлиқ қондирилиши қийин. Уларда «поэзиянинг олий тури, санъатнинг гултожи» ҳисобланган эпос хусусиятларини ўзида жамлаган, унинг ўрнини боса оладиган янги адабий жанрга эҳтиёж туғилади. Шундай жанрлардан бири сифатида поэма вужудга келади. Поэма. Поэма жанри ўз тарихий тараққиёти даво-мида кўплаб кўринишлар касб этган. Шунинг учун унга аниқ ва қатъий таъриф бериш қийиндир. Бироқ кўп ҳолларда поэма шеър билан ёзилган лирик-эпик асар сифатида пайдо бўлиб, унда улуғвор воқеалар, юксак характерлар, гўзал инсоний фазилатлар кўтаринки тарзда мадҳ этилади. Поэмаларда лирик ва эпик унсурларнинг нисбати, меъёри турлича бўлади. Айрим поэмаларда эпиклик, яъни воқеалар хикояси катта ўрин тутади. Ҳамид Олимжоннинг афсонага суянган «Ойгул билан Бахтиёр» асари шундай поэма—эртаклардан ҳисобланади. Бир катор поэмаларда эпикликка нисбатан лиризм, яъни шоир ҳис-туйғулари, ўй-фикрлари, лирик чекинишлар, турли қахрамонлар ва ҳодисаларга муносабат ифодаси устунлик қилади. Бундай поэмаларнинг намунаси сифатида Ҳамид Олимжоннинг «Зайнаб ва Омон»ини кўрсатиш мумкин. Лекин поэманинг қайд қилиб ўтилган иккала кўринишида ҳам эпикликка лиризм чатишиб кетган бўлиб, у асарга муайян ҳарорат ва жўшқинлик бахш этади. Шу хусусиятни кўзда тутиб, мутахассислар поэма ҳаётнинг юксак, улғвор лаҳзаларини қамраб оли-шини алоҳида таъкидлаган эдилар.
Адабиёт тарихида бутунича лириклик негизига қурилган поэмалар ҳам кўп. Уларда шоир муайян воқеа-ҳодиса, ҳаётий масала юзасидан ўз фикр-туйғуларини, ўй-мулоҳазаларини муфассал, эҳтиросли тарзда ифодалайди, поэма эса қалб қўшиғига айланади. Бундай эпик сюжетга суянмаган асарлар лирик поэмалар деб ритилади. Мумтоз ўзбек адабиётидаги кўплаб достонлар хусу-ан, Хоразмийнинг «Муҳаббатнома», Хўжандийнинг «Латофатнома», Сайд Аҳмаднинг «Таашуқнома» сингари асарлари хат тарзида битилган, лирик намуналар сифатида қаралиши мумкин. Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достони ҳам лирикдир. Бизнинг замонамизда ёзилаётган узбек лирик поэмалари муҳим ҳаётий маса-лалар, умумбашарий муаммолар юзасидан теран фалсафий мушоҳадаларга бойлиги, гуманистик теранлиги, таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Ойбекнинг «Даврим жароҳати», Максуд Шайхзоданинг «Тошкентнома», Султон Акбарийнинг «Менинг маҳаллам», Ҳусниддин Шариповнинг «Қуёшга ошиқман», Эркин Воҳидовнинг «Палаткада ёзилган достон» сингари поэмалари фикримизнинг далили бўла олади.
«Мен» қаҳрамон бўлган, содир этилган воқеанинг субъектив ҳис-туйғуларига суянган. Лирик поэманинг типик мисоли буюк реалист Ойбекнинг «Даврим жароҳати» асаридир. У Япониянинг Хиросима шахрига 1945 йил 6 августда Америка авиацияси томонидан атом бомбаси ташланиши ва 140 минг кишининг ҳалок ва ярадор қилинишига қарши ёзилган. Хиросима XVI асрдан бери порт шаҳардир, Хонсю оролининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган, 1974 йил ҳисобига Караганда унда бир миллионга яқин аҳоли яшайди. Бу жойда машинасозлик, станоксозлик, кемасозлик, тўқимачилик, химия, қоғоз, ёғоч саноати ривожланган, шоликор, ўрмонзорлар билан қопланган. Поэма қайноқ пафосга эга. Тасвирлар ва ҳиссиётлар бир-бирини ўстириб боради, ҳис ва сезгилар орқасида кучли эстетик тафаккур шаклланади. Шаҳарнинг атом бомбаси ташлагунгача бўлган гўзал кўриниши, бомба портлаган асно ва бундан кейинги харобалик, кўп сонли қурбонлар қийчуви, реалистик норози тафаккур туғёнли қалб садосига айланади.
Ойбек атомни олимлар хайрли иш учун деб кашф этган, дейди. Шоир бу ишда айбдор бўлган кишиларга ўз нафратини қаратади. Шоир тили чархланган, нақшин, ҳароратли, рангдор тасвирда ҳам контраст (қарама-қарши) фарқ сезилиб туради: «олча гул шаҳри» — «йиқиқ Хиросима ҳам кул, ҳам мажруҳ», «оқшом... қора мотам чойшабда шаҳар, оловлар, тутунлар кўкка чирмашур». Шоир атом бомбасини «офат-нур», «ажал-нур», деб атайди. Атом бомбаси мислсиз янги офат, у ҳақда-ги ифода ҳам оҳорли. Шоир шундай дейди: «Арши аълодан у ағдарди тамўғ», «Бир онда хўплади атом қуроли», «Учди офат-қуёш, балоларча бош», «Чанг солар маъносиз ўлим панжаси», «Тарихда мисли йўқ, тенги йўқ жаллод».
Лирик қахрамон атом бомбаси ва унинг Хиросима шахрига ташланишига карши, эстетик идеали — тинчлик, озод, осуда ҳаёт, шоир бу машъум воқеа ташкилотчиларини аёвсиз лаънатлайди. Достоннинг конфликти ҳам тинчлик билан атом уруши ўртасидаги зиддиятга таянган. Атом уруши қаттиқ қораланган. Достоннинг тинчликсевар ғояси ҳаётбахш ва инсонпарвардир. «Даврим жароҳати» Хоразмийнинг машхур «Муҳаббатнома» лирик поэмаси анъанасини янгича давом эттиради. XX асрда бундай лирик достонлар кўп ёзилди. Лирик поэмалар ҳажми қисқа, «Даврим жароҳати» лирик поэмаси ўн саҳифагинадир. XIX асрнинг бошларида Оврўпада романтизм оқимининг ривожланиши муносабати билан романтик поэмалар тараққий қилади. Бу поэмаларда ажойиб қахрамонлар ва вокеаларни акс эттириш, услубда кескинлик, ўткир ҳис-ҳаяжонлилик каби белгилар аниқ "зга ташланар эди. Мазкур белгиларни Байроннинг Чайльд Гарольд», Гюгонинг «Асрнинг афсонаси» сингари поэмаларида ҳам кўриш мумкин. Венгер шоири Ш.Петефининг «Пахдавон Янош», Г.Гейненинг «Германия. Қиш эртаги», Пушкиннинг «Лўлилар», М.Ю. Лермонтовнинг «Мцири» каби романтик поэмаларида эса реализм ҳам ёрқин кўрина бошлайди. XIX асрнинг иккинчи ярмида реалистик поэманинг гуллаши Н.А. Некрасов ижоди билан боғлиқдир. Унинг «Русияда ким яхши яшайди?» поэмасида рус деҳқонлари ҳаётининг кенг, реал манзаралари акс эттирилади.
Достой. Узбек мумтоз адабиётининг энг катта ва қадимий жанрларидан бири достондир. Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони лирик-эпик эпосдир, ҳажми ҳам лирик поэмага караганда катта, шу сабабли уни «шеърий роман» ҳам дейишади, ҳақиқатан унда эпизм — етакчи. Чин мамлакати шоҳи Хисрав ўз вазири Мулкорога буюриб, ғамгин ва хомуш ўғли Фарҳоднинг кўнглини очиш учун тўртта қаср қурдиради. Фарҳод Хисравнинг бирдан-бир ўғли. Подшо ўз фарзандининг тарбияси билан махсус шуғулланади, дилбанди орзу-ҳавасларининг амалга ошиши учун ҳеч нарсани аямайди. У мехрибон ота, боласига кўп ҳунар, билим ва фанларни ўргатти-ради, бунинг учун бутун шароитни яратади. Фарҳод илму фан ва хунар ўрганишга кўп аҳамият бериш хақидаги халқ идеалларининг мужассами, акдли, доно бўлиб етишади; у — мард, қахрамон, ишчан, аммо мансабга қизиқмайди. Отаси унга подшо бўлишни так-лиф қилади, Фарҳод эса унамайди, ҳали ёшман, тажриба ва илмим оз, дейди. Бу ҳол темурийзодаларнинг тахт талашиб, қирпичоқ бўлишларига Навоийнинг аччиқ киноясидир. Фарҳод отасининг хазинасида Искандарнинг сан-диққа ўхшаш ойнасида Ширинни кўради ва унга ошиқ бўлади. Унинг қисмати шундай шаклланадики, отаси билан Юнонистонга бориб, дуч келган аждаҳо ва Аҳраман дев каби ёмон жонзодларни енгади, Ҳизр билан учрашади, сўнг Ширинни излаб, йўлда қароқчиларни тор-мор қилади, Арманистонга боради; тоғда ариқ қазиб, чашмадан сув олиб келиш учун меҳнат қилаётган халққа кўмаклашади, у бу ишда мислсиз қаҳрамонлик кўрсатади, буни Арманистон ҳукмдори Меҳинбону ва Ширин келиб кўради ва Фарҳоддан миннатдор бўлади. Шу сабабли, достон қахрамонлик эпоси тусини олади ва бунинг ёзма адабиётдаги намунасига айланади. Фарҳод севги, илм ва ҳунар туфайли меҳнат ва жанг қахрамонига айланади. Шоҳ Хусрав Парвиз Ширинга совчи юборади, рад жавобини олгач, қўшин тортиб келиб, Арманистонни босиб олади: Фарҳодни асир этади ва Салосил қўрғонига қамайди. Достон сюжетининг кульминацияси Фарҳоднинг Хусрав билан қилган баҳсидир. Бу баҳсли мунозарада Фарҳоднинг донолиги, Хусравнинг қўполлиги сезилиб туради. Хусрав — жоҳил бўлса, Фарҳод — мутафаккир, Хусрав — пўписачи, тез бўлса, Фарҳод — босиқ ва тўғри сўзли. Бошқа халқлар «достонларида иккинчи даражали ўринга эга бўлган Фарҳод» Навоий томонидан «йирик асарнинг марказий қахрамони сифатида» ишланди. Хусрав Арманистонни босиб олади, маккор кампир орқали Меҳинбону Хусрав билан сулҳ тузади. Ширин ўзини ўлдирди, деб ёлғон хабар етказади, буни эшитган Фарҳод ўлади. Хусрав — босқинчи, айёр, пасткаш, виждонсиз, зўравон, золим киши. Ширин қонхўр Хусрав ва унинг ҳаёсиз ўғли Шеруянинг севгисини рад этади, унга теккунча, ўлимни афзал кўради. Чунки Хусрав зулмкор бўлса, Шеруя Ширинга эришиш учун отасини қатл эттиради. Бу улуғ шоирнинг ўз отаси Улуғбекни ўлдиришда қатнашган Абдуллатифга шамасидир. Ширин — гўзал, софдил, вафодор. Ширин Фарҳодга хат элтишда айбланган Шопурни бандиликдан озод қилади. Фарҳод жасадини қучганича Ширин ҳам вафот этади. Буни эшитган Мехинбону эса ўзини ўлдиради. Шундай қилиб адолатсиз хукмдорлар фожиага сабабчи бўладилар. Фарҳоднинг амакиваччаси Бахром қўшин билан келиб, Шеруяни ўз юртига жўнатиб юборади ва Арманияга янги хукмдор тайинлайди. Адолат қарор топади, золимлар ўз айбларига яраша жазо оладилар. 25-бобда илоҳий (ҳақиқий) ва мажозий (дунёвий) севги дангалроқ ифода килинган; бу икки севги аралаш, омухта тасвирланади. Илоҳий севги туфайли севишганлар висолга етиша олмайдилар. Халқ анъанавий оғзаки эпосларида севишганлар муроду мақсадларига етишадилар, чунки уларда акс этган муҳаббат дунёвийдир. Дунёвий севги (ишки мажозий) концепцияси самовий севгига, Худога бўлган севгига аллегория сифатида илоҳий севги (мажозий севги, тўлиқ севги ва демак «аллегорик севги») билан қўшилиши мусулмон Шарқида суфизм анъанаси билан узвий боғлиқ. Бу ердаги суфизм анъаналари эса Оврўпадаги пантеизм фалсафаси билан алоқадор. В.М.Жирмунский ўзининг «Алишер Навоий ва Шарқ адабиётларида Ренессанс муаммоси» деган мақоласида бу фикрни давом эттириб дейдики, «Ренессанс билан туғишган Навоийнинг шоир сифатидаги мафкураси ўз ижодига хос асосий интилишлари жиҳатдан «Фарҳод ва Ширин» достонида тўлароқ очилади». Ҳақиқатан, достоннинг асосий ғояси Хусрав билан Фарҳоднинг севги ҳақидаги мунозараси ва Сукрот башоратидан маълум бўлади. Юнонистонда тоғ ёнидаги ғорда яшовчи Сукрот Фарҳодга шундай дейди: «Мен минг йилдан буён шу тоғлар орасида пойи қадамингга интизорлик тортаман... Худо инсонни вужудга келтирган экан, инсоннинг дунёда яшашдан кўзлаган мақсади Тангрининг буюрганига хурсанд бўлиш, буюрганидан бошқасини қилишдан тортиниш бўлмоғи керак. Инсонга ҳақиқий маҳбуб унинг ўзи бўлиб, унинг васлига етишиш учун йўл босиши зарур. Кишининг умиди ўша маҳбуб бўлиб қолса, унинг катта омади, абадий бахти шудир.„ Унга эришиш жуда ҳам мушкул... Бунинг учун инсон аввало ўзлигидан воз кечиши, уни йўқ қилиши, сўнг ўша маҳбубини қидириб топиши керак. Киши ўзлигини йўқотмай туриб, уни топа олмайди. Кишига ўзлигини йўқотишнинг бирдан-бир чораси ишқи мажозий бўлиб, бунинг учун бошқа нарсани қидириб ўтиришнинг ҳожати йўқ... Мажозий ишқ бамисоли бир нурли тонг бўлиб, ҳақиқий ишқ эса унинг Шарқдан чиққан қуёшидир... Сенинг олдингда турган ишқ ишқи мажозийдир. У сенинг вужудингни куйдириб, ўртантиради... Агар мажозий ишқдан жонинг ўртаниб, фано селидан хонумонинг бузилса, у вақтда ҳақиқий ишкдан майин шабада эсиб, унинг енгил шабадасидан димоғингга яхши ҳид урилади. Асл маъшуқанг ёрдам қўлини чўзиб, мажозий ишқинг ҳақиқийга айланади» (насрий баён).
«Назм... балоғати ҳамиша халқ балоғати билан йўлдош бўлади». Халқнинг Фарҳодга хайрихоҳлиги бежиз эмас. Достонда турли халкларнинг вакиллари бир-бирларига аҳил кўрсатилган. Фарҳод ўзбек, у арман қизи Ширинни севади. Фарҳод ҳам, унинг ишқи ҳам идеалдир, лекин бу идеал реалистик йўналишлар билан йўғрилган. «Фарҳод ва Ширин» достони уруш ва босқинчиликни қоралайди, севги фожиасига давр сабабчи деб кўрсатади, у романтизм ва реализм (синтетик) методида ёзилган бадиий асардир. С.Эркинов «Асарда яратувчилик меҳнатини куйлаш ўз навбатида мустакиллик сама-раларини ер билан яксон қилувчи истилочилик урушларига қарши кураш ғояси билан уйғунлашиб кетади», дейди. А.Ҳайитметов айтишича, «Навоий ҳам ўз даврининг мислсиз зўр гуманистларидан бўлиб, даврининг деярли ҳамма масалаларини гуманизм масаласи билан боғлаган ва ўзининг барча шеърий талантини шуни куйлашга бағишлаган эди».
Шарқшунос олимлар айтишига қараганда, Искандар даврида Ҳирот ва Самарқандда универсализм хукм сурган, сўнг эса ислом маданияти ривож топди. XV аср эса Навоийнинг ҳаётий ғоялари давридир. «Агар форс-тожик адабиётининг деярли беш аср мобайнида жуда катта тажриба эгаллаб олганлигини назарда тутсак, бу адабиёт билан мусобақалашмоқчи бўлган муаллиф олдида қанчалар қийинчилик мавжудлиги ўз-ўзидан маълум бўлади». Академик Н.И.Конрад «Ўрта Шарқ Уйғониши ва Алишер Навоий» деган мақоласида дейдики, «Алишер Навоий деган шоир бўлганлигидан қувонамиз! Бизга шундай шоирни ҳадя қилиб келтирган ўзбек халқига буюк раҳмат айтамиз. Уни ўрганибгина қолмаймиз, ўқиймиз хам. Нафақат мутолаа қиламиз, у ҳақида ўйлаймиз ҳам. Уни ўзимизники қилиб оламиз! У Ренессанснинг бир буюк милодидан бошқа янада каттароқ тарихий мазмундаги Ренессансга келди». Навоий ғоялари ва идеаллари жаҳон халкдари адабиётлари ғоялари ва идеаллари билан боғланган. Ўзбек адабиётида «Фарҳод ва Ширин» достони билан тенглаша оладиган асар ҳали ёзилган эмас. Навоий ижодининг оламшумуллиги ҳам шундадир. XV асргача бўлган жаҳон адабиёти тарихига камолот тимсоли бўлган, бош қаҳрамон Фарҳод образини Низомий ва Хисрав Дехлавий эмас, балки Навоий олиб кирган. Узбек поэмаларининг вужудга келишида халқ оғзаки ижоди муҳим ўрин тутган. Чунки узбек халқи жуда бой оғзаки анъанавий достонлар хазинасига эгадир. Кадимги халқ қўшиқ ва термаларида анъанавий халқ достонларининг дастлабки унсурлари вужудга кела бошлаган эди. Буни машхур тилшунос олим Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асаридаги қўшиқ ва лирик парчаларда кўриш мумкин. Улар орасида муайян бирор воқеани эпик тарзда баён килувчи баёнчининг у воқеага бўлган муносабати ифодаланган ўринлар бор; жанг тасвирига бағишланган қўшикдар содда композиция ва ўсувчи сюжетга эга бўлиб, унда бир қабиланинг душманга қарши хужуми, улар ўртасидаги шиддатли жанг, душманнинг қочиши, ғалабадан кейин зафар қўшиғининг куйланиши баён қилинади. Кейинчалик халқнинг ёвуз боскинчи душманларга қарши олиб борган курашлари натижасида ўша воқеаларга бағишланган достонлар («Гўрўғли» туркумидаги асарлар) пайдо бўлиб, улар ёзма адабиётдаги поэмачиликнинг туғилишида пойдевор вазифасини ўтайди. Ёзма адабиётда халқ достонлари заминида тарихий даврдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт билан уз-вий боғланган поэмалар вужудга келди. Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо», Ҳайдарнинг «Гул ва Наврўз», Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» достонлари шундай асарлар жумласига киради; бундай достонлар учун халқ оғзаки ижодида вужудга келган эртак ва афсоналар манба бўлган, лекин улар ҳам шакл, ҳам мазмун жиҳатидан қайта ишланган. Аниқ шарт-шароитларга, муҳим ижтимоий-сиёсий, ахлоқий масалаларга бағишланган. Мумтоз адабиётимизда қаҳрамонлик, романтик, дидактик-фалсафий достонлар ҳам йўқ эмас. Навоийнинг «Хамса»сига кирган асарларда, «Лисон ут-тайр»да ва бошқа кўпчилик достонлардаги романтик сюжет чизикларида, персонажларнинг қахрамонона хатти-ҳаракатларида, лирик чекинишлар ва фалсафий мушоҳадаларда адолат, инсонпарварлик, олижаноблик, дўстлик ҳамда соф муҳаббат ғоялари олға сурилди ҳамда муаллифнинг ўз давридаги сиёсий вазиятга бўлган муносабати ифодаланди. Бу асарларда иштирок этувчи қаҳрамонларнинг сони кўп ва хилма-хилдир. Улар кўпинча катта куч-кудратга эга бўлган кишилар, лашкарбошилар, подшохлар, донишмандлар, мунажжимлар, оддий одамлар, қанотли отлар, аждарлар, сирли қушлар ва илоҳий кучлар қиёфасида кўринадилар. Мумтоз достонлар «Гул ва Наврўз» ёки Навоийнинг «Фар-ҳод ва Ширин» асарлари композицияси ва шакли ҳам ҳозирги поэмаларнинг композиция ва шаклидан фарқ қилади. Бундай достонларда алоҳида кириш қисми («ҳамд», «муқаддима», «наът», «мадҳ» ва «сабаби наз-ми китоб») бўлиб, уларда шу достоннинг аҳамияти ва қиммати, шу мавзуда бошқа шоирлар томонидан аввал ёзилган достонларнинг ютуқ ва камчиликлари, ўз асарининг улардан фарки, бадиий адабиётнинг аҳамияти, шеърий нуткнинг насрий нуткдан устунлиги, асарнинг ёзилиш сабаби, кимга бағишланганлиги ҳақида гапирилади ва сўнгра воқеа бошланади. Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» асарида асосий қисм (воқеа) 18-бобдан, «Фарҳод ва Ширин»да 12-бобдан бошланади. Достоннинг хотимасида эса муаллиф ўзи ва ўз меҳнати, замони ва замондошлари ҳақида фикр юритди. Ўзбек мумтоз достонларининг композицион тузилиши ва тасвирий воситалари жуда ранг-барангдир. Уларда романтик тасвир, кучли муболаға ва мураккаб ўхшатишлар, қаҳрамон номидан гапириш, монолог ва диалогларни бериш, мактублар келтириш каби усуллар кенг қўлланилган. Буларнинг ҳаммаси қахрамон образини юзага келтиришга хизмат килади.
XX асрда ўзбек мумтоз достончилигининг анъанавий мавзулар доираси, ғоя ва образлари, композиция ва услуби ўзгаради; бунда унинг энг мухим белгилари ва ўзига хос томонлари сакданиб қолди ҳамда ўзбек реалистик поэмачилиги учун дастак вазифасини ўтади. XX аср ўзбек поэмалари ўзларининг реализми, эпик ва лирик жиҳатларнинг бирикиб кетиши, воқеаларнинг кўламлилиги ва тарихий аниклиги, шахе ва халқ тақдири қўшиб ифодаланиши, муаллиф ҳамда қаҳрамон ғояларининг ўзаро боғликдикда юзага чиқиши би-лангина эмас, балки композиция ва сюжетни созлаш, образларни типиклаштириш ва индивидуаллаштириш, характерларни тасвирлаш йўллари, услуби ва шеър тузилишидаги ўзига хосликлар билан ҳам мумтоз дос-тонлардан фарқланиб туради. Оврўпа ва рус адабиёти таъсирида шаклланган, қисқа лирик-эпик асарларни «достон» деб эмас, балки «поэма» деб аташ тўғрирокдир. Повестда турмушнинг кўплаб қирралари қамраб олинади, айрим персонажларнинг ҳаёт йўли муфассал акс эттирилади. А.С.Пушкиннинг «Капитан қизи», Л.Н.Толстойнинг «Ҳожимурод», А.Кахдорнинг «Синчалак», Асқад Мухторнинг «Корақалпоқ қиссаси» повестлари ана шундай асарлардандир. Шунга кура, роман, повесть ва ҳикояни катта, ўрта ва кичик жанрларга ажратиш, умуман, тўғридир.
Повесть ва ҳикоя ривожи роман тараққиёти билан ёнма-ён равишда давом этган ва кўплаб муштарак белгиларга эга. Роман жанри олдида турган айрим вазифалар улар зиммасига ҳам юкланган. Фақат бу жанрлар мазкур вазифаларни адо, этишда ҳаётни турли кўламда қамраб олишга кўра фаркданган. Шу сабабли В.Г.Белинский ўз замонидаги роман ва повесть ҳақида гапи-риб, (у даврларда «ҳикоя» атамаси жуда кам қўлланилар ва кўпинча ҳикоялар ҳам повесть деб аталарди) уларнинг манбалари орасида жиддий тафовут йўклигини ва бу манбалар фақат ҳажмига кўра фаркдани-шини алоҳида қайд қилиб ўтган эди. «Хозирги замондаги бизнинг ҳаётимиз, — деб ёзган эди танқидчи, ўта ранг-баранг, кўп қиррали, тарқоқдир; биз уни поэзиядаги образларда худди қиррали, бурчакли биллур каби... акс этишини хохлаймиз... Шундай ҳодисалар, шундай воқеалар борки, улар драма учун камлик килади, роман учун етарли бўлмайди. Лекин улар шу қадар чуқур бўладики, бир лаҳзанинг ўзида асрларга тенг ҳаётни мужассамлаштиради: повесть уларни... ўзининг тор доирасига бирлаштиради. Унинг шакли ўз ичига ҳамма нарсани... хулқ-атворлар очеркини ҳам, инсон ва жамият устидан аччиқ кинояли кулгини ҳам, яширин қалб сирларини ҳам, эҳтиросларнинг шафқатсиз ўйи-нини ҳам қамраб олиши мумкин».
Эркин Худойбердиев
|