Facebook
Девони Фоний PDF Босма E-mail

ДЕВОНИ ФОНИЙ

Татаббӯъи Махдум
Набошад аз ҷунуну ошиқӣ бар дил задан сангам,
Ки аз бедоду зулми дил ба ӯ афтода дар ҷангам.
Физояд бар ҳама фориғдилон андӯҳу дилтангӣ,
Ҳар он оҳе, к-аз андӯҳат барояд аз дили тангам.  
Зи хуш барное андар сар халонам лолаи хуршед,
Нашоту айш чун муфрит шавад аз ҷоми гулрангам.
Кашад гаҳ ҷониби майхона, гаҳ дар ҷониби риндӣ,
Ҳавои шоҳиди шӯхам, навои мутриби шангам.
Зи сар то поям аз санги ҳаводис хӯрд бод, эй дил,
Агар бошад ба хотир орзуи тоҷу аврангам.
Муғона нағмаву оҳангу ноқусам бувад дар дил,
Сӯи дайри муғон ҳар гаҳ бувад мастона оҳангам.
Равад чун зикри бадномони кӯи ишқ, эй Фонӣ,
Ту номи некномиро мабар, к-аз вай бувад нангам.
Кўксимга тош уришим ошиқлик ва телбаликдан эмас,
зулму бедод қилгани учун дил билан жанг қилмоқдаман.
Ғамингда танг дилимдан чиққан ҳар бир оҳ
фориғ дилларга ғам ва диққатгарчилик орттиради
Гулранг жомдан шодлигим ошиб кетганда, бир
гўзал учун қуёш лоласини бошимга санчаман.
Шўх гўзалимнинг ҳаваси билан чиройли созанданинг
навоси гоҳ майхонага ва гоҳ риндликка тортади.
Эй дил, агар хотиримда тожу тахт орзуси бўлса,
ҳодисалар тоши билан бошдан оёғимгача пора-пора бўлиб кетай.
Муғлар дайрига мастона юриш қасдини қилганимда,
дилимда муғона нағмаю оҳангдор қўнғироқ бўлади.
Эй Фоний, ишқ кўйи бадномлари тилга олинса, 
сен яхши номни истамаки, мен ундан номус қиламан.
Татаббӯъи Хоҷа
Паи сабӯҳ ба дайр ар гузар фитад саҳарам,
Чу ҷоми май ба каф афтад, куҷо бувад гузарам?
Хабар чӣ пурсиям аз худ даруни дайри муғон,
Зи худ куҷо хабарам, аз худӣ чу бехабарам?

Ту коса-коса хурӣ май ба ғайру хун аз дил
Чакад чу май, ки хӯрӣ қатра-қатра аз ҷигарам.

Сарам ба тоҷи вараъ буд, то ки н-омада буд
Зи ҳодисоти балоҳои ошиқй ба сарам.

На он ки ишқ сарам хок кард, бал нагузошт,
Ҳам аз вуҷуд нишонам, ҳам аз худӣ асарам.

Магӯ ба манзили ин кӯҳнадайр ишқ мабоз,
Ки зод нест ҷуз ин, то ба манзили дигарам.

Ба даҳр дил чӣ ниҳам, Фониё, ки гар сад қарн
Бимонам, охир афтад азимати сафарам.
Агар саҳарда тонгги май учун майхонага йўл олсам,
қўлимга май жоми тушса, уни қандай ташлаб кета олай?

Муғлар дайрида мендан нима хабар сўрайсан,
ўзлигимдан бехабарману ўзимдан қандай хабарим бўлсин?

Сен бошқа билан  коса-коса май ичганингда,
дилимдан қатра-қатра жигар қони томади.

Ҳодисалардан ошиқлик балолари бошимга 
тушмасдан бурун бошимда пархезгарлик тожи бор эди.

Ишқ бошимни тупроқ қилибгина қўймай,
вужудимдан нишон ҳам, ўзлигимдан  асар  ҳам  қолдирмади.

Бу кўхна дунё  манзилида  ишқбозлик қилма дема,
чунки (менинг) бошқа манзилга боришга бундан бўлак йўл озиғим йўқ.

Эй Фоний, нима учун дунёга кўнгил қўяйин,
бунда юз аср қолсам ҳам, ахири сафарга азимат қиламан.
Чун саги девона ҳар паргола, к-аз тан барканам,
Қасдам ин бошад, ки дар пеши саги ӯ афканам.

Дорад аз хунҳои доғи тозаам ҳар сӯ нишон,
Доғҳои бодаи гулранг дар пироҳанам.

3-он ба воми бода додам хирқаро, к-аз майкада,
Маст чун оям бурун, дасте нагирад доманам.

Мазраъи дилро, ки доғи сина хирманвор сӯхт,
Зад рухи соқиву май ин оташ андар хирманам.

Ростиро гоҳи сайри гулшани озодагӣ
Хуш наёяд ҳеҷ нахлу гул чу сарву савсанам.
Ҳашмати дунё наярзад душманиро, май биёр,
Дӯсте, к-ӯ з-ин раҳам водошт, бошад душманам.

Фонӣ аз пиру чавон шармам, ки дар пиронасар,
Бо ҷавонон ошиқӣ меварзаму май мезанам.
Қутурган итдек танимдан парчалар узаман,
мақсадим шуки, уларни унинг ити олдига ташласам.
Гулранг боданинг кўйлагимга тушган боғлари,
ҳар томонда тоза доғларимнинг қонидан нишонадир.
Майхонадан маст ҳолда чиққанимда, бирон қўл
этагимни ушламасин деб боданинг қарзига хирқамни бердим.
Дил экинзорини кўксим доғи хирмон янглиғ куйдирди,
май ва соқийнинг юзи бу хирмонимга ўт  солганидандир.
Тўғриси, озодалик гулшанини сайр қилганимда,
ҳеч дарахту гул менинг сарву савсанимдек ёқмайди.
Май   бер,  дунё  ҳашамати  душманликка   арзимайди,
қайси дўст мени бу йўлдан қайтарса, менинг душманимдир.
Фоний, қариган чоғимда ёшларга ошиқлик қилганим ва
май ичганим учун ёшу — қаридан уяламан.
Татаббӯъи Мир
Сайри бӯстон чу кунам бе бути гулпираҳанам,
Пираҳанро чу гул аз фурқати ӯ чок занам.

Ёдаш, он навъ диламро зи худӣ карда халос, 
Ки гаҳе ёд наёяд ба дил аз хештанам.

Ончунон ман зи миён рафта, ҳама ӯ шудаам, 
Ки ба худ ҳеҷ тахайюл накунам ин ки манам.

Гар биҷӯянд зи ман, ҳеҷ наёбанд ҷуз ӯ,
Ин тани орият ар з-он ки зи худ барфиканам.
Аллоҳ-аллоҳ, чи фироқ асту ба зимнаш чу висол, 
Ки маро ҷон шуда ҷонон ба ватангоҳи танам.

Соқӣ, оинаи май деҳ, ки дар ӯ чун худро
Нигарам, ҷилва кунад гулрухи симимбаданам.

Нест чун анҷуману хилвати ман, бе рухи ӯ,
Чӣ тафовут кунад аз хилвати ман анҷуманам?
Воизо, равза туро, з-он ки зи ёди рухи ӯ
Рашки Фирдавс шуда гӯшаи байт-ул-ҳазанам.

Фониё, давлати васлам зи ғами ҳаҷр расид, 
Марҳами сина бувад хору гули ин чаманам.
Гулгун либосли гўзалимсиз бўстонда сайр қилсам,
унинг фироқида кўйлагимни гулдек йиртаман.
Унинг ёди дилимни ўзликдан шундай халос этдики,
ўзлигим бир лаҳза ҳам эсимга келмайди.
Мен ўртадан шундай йўқолиб кетганманки, борлигим
ҳаммаси у бўлиб қолган, чунки бу мен деган нарсани ҳеч ўйламайман.
Агар бу орият танни ўзимдан отиб ташласам,
мени истасалар, ундан (дилбардан) бошқани топмайдилар.
Ажабо, у қандай фироқ, унинг зимнида қандай
висолки, таним ватангоҳида жонон менга жон бўлса.
Эй соқий, ўзимни кўрмоқчи бўлганимда, сиймин
бадан гулрухим жилваланадиган май оинасини бер.
Мажлисим билан хилватим унинг юзисиз бўлмас экан,
мажлисим билан хилватимнинг нима тафовути бор?
Эй воиз, жаннат сенга бўлсин, чунки менинг ғамхонам
унинг юзини ёдидан фирдавснинг рашкини келтиради.
Эй Фоний, менга ҳажр ғамидан васл давлати етди,
бу чаманнинг гул билан тикани сийнамнинг марҳамидир.
Татаббӯъи Махдум
Чу бо сад ҳасраташ аз дур бинам,
Чӣ роҳи он ки бо он маҳ нишинам?
Зи ашкам остонаш низ тар шуд,
Чу оби ӯ гузашт аз остинам.
Биронад тундбоди қаҳраш аз хашм,
Агар чун гард бар кӯяш нишинам.
Паи як диданаш в-он гоҳ мурдан
Шуда умре, ки ҳар сӯ дар каминам.
Ниёзам сад ҳазору ҳар якеро
Фузун з-он ноз бо он нозанинам.
Ба уммеде, ки шояд по расонад,
Ба роҳаш суда шуд умре ҷабинам.
Чи созӣ манъ, Фонӣ, зоҳид аз ишқ,
Ту дар қисмат чунону ман чунинам.
Юз ҳасрат билан уни узоқдан зўрға кўраману у
ой билан бирга қандай ўтира оламан?
Кўз ёшим енгимдан ўтиб кетганидан 
унинг остонаси ҳам ҳўл бўлди.
Агар кўйида чанг каби ўтирсам, қаҳрининг
қаттиқ шамоли ғазаб билан ҳайдайди.
Бир кўриб ўлиш учун умрбод
ҳар томондан мўралайман.
Унга юз минг ниёзим бор, ниёзимнинг ҳар
биридан у нозанинимнинг нози ортиқдир.
Бошимга оёғи етармикан деган умидда умр
бўйи йўлига бош қўйганимдан пешонам сийқа бўлиб кетди.
Эй зоҳид, нима учун Фонийни ишқдан манъ қиласан,
тақдирда сенинг қисматинг зоҳидлигу меники ошиқликдир.
Айзан
Анвори таҷаллӣ зи маҳи рӯи ту ёбам,
Меҳроби дуо тоқи ду абрӯи ту ёбам.
Дил гар шавад овора зи ошуфтагии ишқ,
Ҳар сӯ талабам, оқибаташ сӯи ту ёбам.
Аз меҳри ту ҳар субҳидамам тоза шавад рӯҳ,
3-он рӯй, ки аз боди саҳар бӯи ту ёбам.
Пеши лаби Исонафасат чун надиҳам ҷон?
К-он муъҷиза аз лаъли сухангӯи ту ёбам.
Гесӯи кашон чун кашӣ аз хок нишонаш,
Аз сояи сарви қади дилҷӯи ту ёбам.
Сар монда ба зонӯи ғамам, ваҳ ки муҳол аст,
Он к-аш нафасе бар сари зонӯи ту ёбам.
Фонӣ, ки дилаш дар шаби савдои ту гум шуд,
Гар ёбамаш аз турраи ҳиндуи ту ёбам.
Тажаллий нурларини ой юзингдан топаман,
дуо меҳробини икки қошинг тоқидан топаман.
Агар дил ишқ ошуфталигида овора бўлса,
уни қаердан истамай, оқибат сен томондан топаман.
Тонг шамолидан исингни топганим учун ҳар
субҳидамда меҳрингдан руҳим тоза бўлади.
Нима учун Исо нафасли лабинг олдида жон
бермайин, у мўъжизани сўзловчи лаълингдан топаман.
Узун сочингни тупроқдан олсанг, унинг нишонини
дилжў сарв қаддинг соясидан топаман.
Бошимни бир нафас тиззангда топиш мушкул
бўлгани учун бошим бир умр ғам тиззасидадир.
Фонийнинг дили сенинг ишқинг тунида йўқолди,
агар уни топсам, сени қора зулфингдан топаман.
Татаббӯъи Мир
Зи ҳаҷрат, эй маҳи бадмеҳр дил нобуд шуд, тан ҳам,
Чӣ будӣ гар бад-он ду рафта ҳамраҳ будаме ман ҳам.
Агар мирам, нахоҳам дӯхт захми теғи он қотил,
Зи Марям ришта гар оранду аз Иси-ш сӯзан ҳам.
Зи ишқам сад гиреҳ даркор буд, аз ҳаҷр боз инак
Гиреҳ афтод бар чоки гиребон, балки доман ҳам.
Ҷудо з-он зулфу рӯ солу маҳ аз бас ранҷй маҳҷурй,
Малул аз шоми тира гаштаам аз рӯзи равшан ҳам.
Маро то бори сар бардоштӣ аз гардан, эй қотил,
Сарам шуд зери бори миннати теғи ту, гардан ҳам.
Зи ҳаҷрат хонаи дил тира буд, эй маҳ, хушам, акнун,
Ки дар вай теғу тират рахнаҳо афканду равзан ҳам.
Сарам гирди сарат гардад, чу хоҳӣ дураш андозӣ,
Зи бас санги ҷунун хӯрдан шуд ӯ санги фалохан ҳам.
Шаҳу базми нашот, эй дил, гадову кунҷи майхона,
Чу набвад соф соғар, бад набошад дурдии дан ҳам.
Аз он бадаҳд дилро гар тавонам кандан, эй Фонӣ,
Кунам шарте, ки дигар дил ба аҳди дилбарон нанҳам.
Эй бадмеҳр маҳбуб, ҳажрингдан дил ҳам, тан ҳам нобуд бўлди,
ўша икки нобуд бўлганга мен ҳам йўлдош бўлсам, нима бўларди.
Марямдан ип ва Исодан игна келтирсалар ҳам,
ул қотилнинг тийғи ярасини тикишни ўлсам ҳам хоҳламайман.
Ишқдан ишимга юз тугун тушган эди, ҳижрондан
ёқам чокигина эмас, балки этагимга тугун тушди.
У зулфу юздан жудо бўлиб, ою йил айрилиқ дардини кўп
тортганимдан, қоронғи тунда ҳам, ёруқ кунда ҳам малул бўлдим.
Эй қотил, бошим юкини гардандан олиб ташлаганинг учун
бошим ҳам, таним ҳам миннатинг тийғи юки остида   қолди.
Эй ой, ҳажрингдан дил уйи қоронғи эди энди ундан
тийғу ўқинг рахнаю туйнуклар очди, шунга хурсандман.
Бошим бошингдан айланмоқда, уни узоққа отмоқчисан,
телбалик тошини кўп еганидан у бошим палахмон тош бўлиб қолган.
Эй дил, шоҳга айшу ишрат базми ва гадога майхона бурчаги,
менга тиниқ май бўлмаса, хумдаги май лойқаси бўлса ҳам, зарари йўқ.
Эй Фоний, агар у бевафодан кўнгил уза олсам, шундай
шарт қиламанки, бундан кейин дилбарларнинг аҳдига кўнгил қўймайин.
Акси рухсор чу бар соғари саҳбо фиканам,
Гунаи зардвашӣ дар маи ҳумро фиканам.
Эй гадоёни дари майкада, ҳиммат, ки ба ҷаҳд,
Хештанро дигар аз савмаа ин ҷо фиканам.
Ваҳ, ки он муғбача парво накунад, гар худро,
Бар дари дайр зи айвони Масеҳо фиканам.
Аҳли дин тавба диҳандам зи май, эй дил, чи аҷаб,
Хешро гар ба миёни муғу тарсо фиканам.
Ҷоми миноӣ агар пири муғонам дорад,
Аз хушӣ ғулғула дар гунбади мино фиканам.
Дили волашуда чун бед биларзад ҳар гаҳ,
Чашм бар ҷилваи он қомати раъно фиканам.
Фонӣ он сайд шуд аз даст чӣ суд ар худро,
Саги девонасифат ҷониби саҳро фиканам?.
Юзим аксини май пиёласига тушурсам,
қизил майга сариқ юзни ташлагандек бўламан.
Эй майхона эшигининг гадолари, ҳиммат қилингки,
жаҳд билан ўзимни ибодатхонадан бошқа жойга ташлайин.
Агар ўзимни Масиҳ айвонидан дайр эшигига ташласам ҳам
афсуски, ўша муғбача парво қилмайди.    
Эй кўнгил, дин аҳли майдан тавба қилишимни талаб этса,
мен ўзимни муғ ва тарсолар орасига солсам ажаб эмас.
Агар муғлар пири кўк жомда шароб берса,
қувончдан кўк гумбазига ғавғо соламан.
Ҳар замон ул раъно қоматинг жилвасига қарасам,
ошиқ юрагим терак баргидек қалтирайди.
Эй Фоний, ул сайд қўлимдан чиқди, девонасифат итдек
саҳро томонга борганимдан не фойда?
Татаббӯъи Махдум
Зи доғи тоза, ки кард аз ғам ошкора дилам,
Шудаст аз ғами моҳе сияҳситора дилам.
Ҳазор пора агар шуд зи теғи зулми ту, лек
Ҳавои васли ту дорад ҳазорпора дилам.
Марост бехудии дил зи чашм, з-он ки зи дӯст
Равад аз хеш зи чашмам ба ҳар назора дилам.
Маро бурун зи шумор аст пора дил, яъни
Ки пеши хайли ғамат нест дар шумора дилам.
Биёр бода, ки дар ҳалли мушкилоти сипеҳр
Ба ғайри риндию мастӣ наёфт чора дилам.
Ба ҷуз шароби сабуҳӣ надод раҳ ҳарчанд,
Ба азми ту беҳ саҳар кард истихора дилам.
Шарорҳои фироқам, зи сина, эй Фонӣ,
Равад ба чарх яке дон аз он шарора дилам.
Ғамдан дилим янги доғни ошкор қилди, гўёки
дилим бир ойнинг ғамидан қора юлдуз бўлди.
Агар дилим зулминг тийғидан минг пора бўлса ҳам,
лекин у минг пора кўнглимда васлинг ҳаваси бор.
Дилимнинг бехудлиги кўздан бўлди, чунки кўзим
дўстга ҳар бир қарашида дилим ўзидан кетади.
Дилимнинг пораси беҳисоб, лекин ғаминг
кўплигининг олдида у ҳеч қанча эмасдир.
Май келтир, фалак мушкилларини ҳал қилишда
дилим риндлик ва мастликдан бошқа чора топмади.
Дилим тавба қилиш қасдида тонгда ҳар қанча қуръа ташласа ҳам,
қуръасига тонгги май ичишдан бошқа  (нарса)  йўл тушмади.
Эй Фоний, фироқ алангалари сийнамдан чархга ўрласа,
дилимни ўша алангалардан биттаси деб бил.
Татаббӯъи баъзе азизон
Бигуфт ишқ, ки Май нӯшу рав ба мулки адам, 
Бигуфтамаш, ки: Бидеҳ, ҷоми май дам асту қадам.
Ридо ба рӯи тағори май асту шуълаи оҳ
Марост кишвари риндӣ кунун ба таблу алам.
Дирам-дирам, ки шуда доғи май ба саҷҷода,
Чӣ суд чун нашавад раҳни май ба ним дирам?
Мабин ба тавбаам, эй пири дайру ҷомам деҳ,  
Зи ман агар камӣ омад, ту бош аҳли карам.
Ҳадиси дӯст ба риндон бигӯ, не ба малак,
Ки аҳли ишқ бувад сирри ишқро маҳрам.
Ба ғайри ҷоми маю рӯи хубу гӯшаи амн,
Ба муфт низ наярзад ҳукумати олам.
Иморати дили вайрони реши Фонӣ агар
Зи лои бода кунӣ, ҳам гиласту ҳам марҳам.
Ишқ, май ичу йўқлик мамлакатига бор, деди,
мен унга май жоми бер, у — даму қадамдир, дедим.
Ридо май тоғораси устига ёпилди ва оҳим шуъласи осмонга
кўтарилди, ана шу ноғораю байроқ билан энди риндлик мамлакати менга тобедир.
Танга-танга май доғи бўлган жойнамоз майга гаров
қўймоқчи бўлганда ярим тангага арзимаса, нима фойда.
Эй дайр пири, тавбамга қарамай, май бер,
мендан камчилик ўтса, сен карам қил.
Дўст сўзини фариштага эмас, риндларга айт,
чунки ишқ аҳли ишқ сиррига маҳрам бўлади, холос.
Май жоми гўзал маҳбуб ва тинчлик бурчакдан бошқа
бутун олам ҳукмдорлигини текинга берсалар ҳам арзимайди.
Агар Фонийнинг пора-пора бўлган вайрон дилини қайта
тикламоқчи бўлсанг, май лойидан ишлат, (чунки) у ҳам лой, ҳам марҳамдир.
Татаббӯъи Хоҷа Ҳасан
Мунаввар аст ба рӯи ту дидаи ҷонам,
Муаттар аст ба бӯи ту кунҷи эҳзонам.

Аз он замон, ки туро ёри хеш донистам,
Ба ёрият, ки дигар хешро намедонам.

Сабо, масоз парешон шиканҷи турраи ёр,
Ки аз тахайюли он, дил шавад парешонам.

Чӣ сон бурун равам аз дайр, эй мусулмонон,
Ки сарфи муғбачагон гашта нақди имонам?.

Мабин ба майкадаам масту остинафшон,
Ки ҳаст остине, к-аш ба олам афшонам.

Ҷунуну бехудии ишқ олами дигараст,
Ба ақл ёфтани он набошад имконам.

Кучост гардиши соғар даруни майхона?
Ки ман ба гардиши ин корхона ҳайронам.

Ҳадиси тавбаву тақво зи ман маҷӯ, эй шайх,
Чӣ гуна даъво коре кунам, ки натвонам?

Маҷӯ, ба хонақаҳи зоҳидонам, эй Фонӣ,
Ки ман ба дайри фано хоки пои риндонам.
Жоним кўзи юзинг билан равшандир,
ғамхонам сенинг исинг билан муаттардир.
Сени ёрим деб билганимдан бери
ёрлигинг ҳақи, ўзимни билмайман.   
Эй сабо, ёр зулфини паришон этма,
чунки унинг хаёли билан дилим паришон бўлади.
Эй мусулмонлар, имонимнинг нақди муғбачаларнинг
йўлида сарф бўлди, энди қандай қилиб майхонадан чиқа оламан?
Мени  майхонада  маст  бўлиб енг ташлаб  юрибди,
деб қарама, енг бор экан, оламдан енг силкийман  (оламдан кечаман).
Ишқнинг жунунию бехудлиги бошқа бир
оламдир, уни ақл билан топа олмайман.
Майхона ичра май пиёласи айланиши қани,
мен бу олам   (фалак)нинг айланишидан ҳайронман.
Эй шайх, мендан тавбаю тақво сўзини излама,
қўлимдан келмаган иш даъвосини қандай қила оламан.
Эй Фоний, мени зоҳидларнинг хонақоҳидан излама,
чунки мен фано дайрида риндлар оёғи тупроғиман.
Татаббӯъи Хоҷа
Ман, ки ғампарвари ин дайри хароб, ободам,
3-онам обод, ки доим ба хароби шодам.
Ватанам гулшани мурғони уло аҷниҳа буд, 
Ба гуноҳи падар аз чарх ба хок афтодам.
Ғурбате пеши ман афтод аҷаб дуру дароз,
Ки бишуд манзили аслӣ ҳамагӣ аз ёдам.
Шуд зи омезиши ин чор мухолиф, ҳайҳот
Тахтабанди қафас ин тоири қудсӣ зодам.
Гарчи ин лаҳза чу мурғони ба дом афтода,
Чанд рӯзе ба шабистони бадан мӯътодам.
Ин қафас чун шиканад, ҷост нишимангаҳи асл,
Боли руҳонӣ аз ин ғамкада чун бикшодам.
Лек чандон ки дар ин дайри муғонам ватан аст,
Ки ба ҷуз ҷоми маю муғбача дил нанҳодам.
Маст дар кӯи харобот фитодан авло,
Ки надонам агар аз чарх расад бедодам.
Бӯса нодода, ки ҷон металабӣ, эй қотил,
Нукта ин гуна наёмӯхт ба ман устодам.
3-аҳли ин дайр чӣ бунёди вафо дорам чашм?
Нест маҳкам чу дар ин дайри куҳан бунёдам.
Фониё, сарсари оҳи ту шуда пайдарпай,
Тарсам ин оҳи дамодам бидиҳад барбодам.
Мен бу харобот дунёнинг ғампарвариман,
мен харобликка шодман, шунинг учун ободман.
Ватаним қанотли қушлар  (фаришталар)  гулшани эди,
отанинг   (Одам Атонинг)   гуноҳи билан осмондан ерга тушдим.
Менга олисдан-олис мусофирлик насиб бўлди,
асл манзилим ҳаммаси ёдимдан кўтарилиб кетди.
Ҳайҳот, бу менинг қудсизод қушим (руҳим) бир-бирига
зид бўлган тўрт унсур аралашмаси қафасида маҳбусдир.
Гарчи бу лаҳзада қафасга тушган қуш каби бир 
неча кун бадан зулматига одатланган бўлсамда.
Бу қафас сингач, руҳий қанотимни ёзиб,
бу ғамхонадан чиқсам, асл ватанимга етаман.
Лекин бу муғлар дайри менга ватан экан,
мен май жоми билан муғбачадан бошқага кўнгил қўймайман.
Харобот кўчасида маст бўлиб йиқилиб ётиш яхши,
чунки фалакдан қандай зулм етса, билмайман.
Эй қотил, бўса бермасдан туриб, мендан жон талаб қиласан,
бундай нуктани менга устодим ўргатмагандир.
Бу кўҳна дунёда негизим маҳкам эмас-ку,
олам аҳлидан вафо бунёдини қандай кўз тутаман.
Зй Фоний, оҳингнинг қаттиқ шамоли пайдарпай эсиб турибди,
бу дам-бадам чекилаётган оҳ мени барбод қилмаса, деб қўрқаман.
Дар таври Махдум
Дар дайри муғон шефтаи пиру ҷавонам,
Хоки қадами муғбачаву пири муғонам.
Айёми қадаҳхориам, эй шайх, чӣ пурсӣ, 
Аз ғояти мастӣ чу шаб аз рӯз надонам.
Ман бехуду пурсанд, ки чунӣ, чӣ ҷавоб аст?
Ин масъаларо чунки надонам, ки чӣ сонам?
Бе гуфтанам аз нуру сафои маи равшан,
Бар халқ бувад фош ҳама рози ниҳонам.
Чун бӯса ба пои ту задам, кард дилам заъф,
К-аз пои ту бардоштани сар натавонам.
Сайри малакут аз қадаҳи пур кунам, оре,
Ин навъ сабукрӯҳ аз он ратли гаронам.
3-он рӯй ба майхона кунам азм, ки як дам
Аз ранҷи худӣ хотири худро бираҳонам.
Фарёд, ки осудагиам нест замоне,
Аз ранҷи замон, балки зи абнои замонам.
Фонӣ, ба биёбони фано рафт, чу шуд маст,
Уммед аз ӯ, чунки шавам маст, намонам.
Муғлар дайридаги ёшу қариларнинг гирифториман,
муғлар пири билан муғбача қадамининг тупроғиман.
Эй шайх май ичган кунларимни нега сўрайсан,
қаттиқ мастлигимдан кеча билан кундузни айира олмайман.
Мен бехудману «қандайсан?» деб сўрайдилар, бу масалага
қандай жавоб бўлар эди, чунки қандай аҳволдалигимни ўзим билмайман.
Равшан майнинг тиниқлиги ва нури тўғрисида
сўзламасимданоқ халққа бутун сирим ошкор бўлди.
Оёғингни ўпгач, заифландим, шу сабабдан
оёғингдан бош кўтара олмайман.
Тўла қадаҳдан симирсам, юксак оламни сайр қиламан, ҳа,
албатта, руҳимнинг бу хилдаги енгиллиги ўша катта май идишидандир.
Узлик ранжидан хотиримни бир нафас
қутқариш учун майхонага йўл оламан.
Фарёдки, замона ва замона аҳлидан бир лаҳза тинчлигим йўқ Фоний маст бўлгач,
фано биёбонига жўнади, чунки маст бўлсам, ундан умидимни узмайман.
Шаби ҳаҷри ту худ май аз суроҳӣ дар қадаҳ резам,
Хаёлатро ҳарифи май кунам, сӯҳбат барангезам.
Худ аз дасти хаёлат коса дорам хешро в-он гаҳ,
Паи бигрифтани он аз паи таъзим бархезам.
Аз он май чун димоғи ман шавад ошуфта чун зулфат,
Мусалсал қиссаҳои шоми ҳаҷри худ фурӯ резам .
Гаҳ аз роҳи тахайюл сар ниҳам бар хоки пои ӯ,
Гаҳ аз рӯи таманно дасти дил дар зулфаш овезам.
Дар он мастӣ, ки дорам бо хаёлаш даст дар гардан,
Шабехунам агар хайли аҷал орад, напарҳезам.
Шавам бо айши пинҳони хаёле шод чун Фарҳод,
Муяссар нест з-он шириндаҳан чун коми Парвезам.
Намеёбам раҳи пайвастагӣ бо дӯст чун Фонӣ,
Магар ҳам к-аз худӣ гардам ҷудо в-аз хеш бигрезам.
Айрилиқ тунида кўзадан қадаҳга май қуяман,
хаёлимни май ҳарифи  (улфат)  ҳисоблаб суҳбат қураман.
Хаёлимда сенинг қўлингдан коса тутаман,
уни олиш учун таъзимга тураман.
Ул майдан димоғим сенинг зулфингдек ошуфта,
айрилиқ шоми қиссаларини бирин-кетин айтаверамая.
Гоҳ хаёлан унинг оёғи тупроғига бош қўяман,
гоҳ таманно юзидан қўлимни унинг сочига осаман.
Ўша мастликда, хаёлан қўлим бўйнини қучганда,
ажал лашкари тунда ҳужум қилса ҳам қўрқмайман.
Фарҳоддек хаёлнинг яширин ишратидан шод бўламан,
чунки Парвез комимга ул ширин оғиз муяссар эмас.
Фонийдек дўстга етишиш йўлини тополмайман,
эҳтимол ўзлигимдан жудо бўлиб, ўзимдан кечишим керакдир.
Мухтараъ
Боз дар дайри муғон оҳу фиғон овардаам,
Оламеро зи фиғони худ ба ҷон овардаам.

Аз гуноҳи тавба бо зуннор габри хешро,
Дасту гардан баста дар дайри муғон овардаам.
Ҳарчи мехоҳӣ ба ин расво бикун, эй муғбача,
К-он чунон к-ат хостӣ дил, он чунон овардаам.

Лутфи пири дайр ҳаст афзун зи ҷурми ман аз он
Аз гунаҳ шарманда, сар бар остон овардаам.

Соқиё, ратли гаронам деҳ, ки аз шармандагӣ,
Сар ба зер афканда, худро саргарон овардаам.

Гарчи аз ному нишон озодам, аммо доғи ишқ
Бар ҷигар аз бенишониҳо нишон овардаам.

«Лоюқолӣ» гуфта сирри ишқро чун пири дайр,
Фониё, чун гӯям ар сад достон овардаам.
Муғлар дайрига яна оҳу фиғон келтирдим,
олам халқини ўз фиғоним билан жонидан тўйдирдим.
Тавбанинг гуноҳидан ўтпарастлик зуннори билан
ўзимни қўлу бўйнимни боғлаб муғлар дайрига келтирдим.
Эй муғбача, бу расвога нимани истасанг қил, қандай
дилни истаган бўлсанг, шундай дилни ҳузурингга келтирдим.
Дайр пирининг лутфу марҳамати гуноҳимдан ортиқдир,
гуноҳдан шарманда бўлган бошни бу остонага келтирдим.
Эй соқий, менга катта идишда май бер, шармандаликдан
бошимни қуйи солиб оғир бош билан келдим.
Ному нишондан озод бўлсам ҳам, аммо жигардаги ишқ
доғи билан бенишонликдан нишон келтирдим.
Дайр пири ишқ сирини айтиб бўлмайди деди, эй Фоний,
юз достон келтирган бўлсам ҳам, қандай айтаман.
Татаббӯъи Хоҷа
Ман, ки хурсанд ба бӯе зи маи рангинам,
Беҳ, ки бар раҳгузари дайри муғон биншинам.
То бувад чунки дамодам гузаронанд шароб,
Ҳама бе миннати май маст шудан оинам.
Не ки бар садри харобот кунам сарманзил,
Сафи риндони ҷаҳон аз ду суви худ бинам.
Нигарам неку бади маҷлиси риндону бувад,
Адаби сӯҳбату май хӯрданашон талқинам.
Ҳаст чун оқибати кор паси пардаи ғайб,
Таъна, эй шайх, зи риндӣ чи занӣ чандинам?
Кофири ишқаму сармаст, ки дар дайри муғон,
Дар сару кори маю муғбачагон шуд динам.
Ман ки дар арбада афтодаам аз мастию ҳаҷр,
Ҳам магар ҷилваи маъшуқ диҳад таскинам.
Доман аз хори тааллуқ раҳад андар раҳи ҳаҷр.
Гар диҳад даст, ки доман зи ҷаҳон дарчинам.
Фониё, нест чу маълум, ки аз чист наҷот,
Андар ин дайри куҳан оҷизу ҳайрон з-инам?.
Рангин май исидан хурсандман, муғлар
дайрининг йўлида ўтирганим яхшироқ.
Дам-бадам бу йўлдан шароб олиб ўтаётганларида
маст бўлармиканман, одатим миннатсиз майдан маст бўлишдир.
Йўқ, майхона рўпарасидан ўзимга жой олиб, икки
томонимдан жаҳон риндлари саф тортиб турганини томоша қиламан.
Риндлар мажлисининг яхши ва ёмонлигига қараб тураман,
суҳбат ва май ичиш одоби менинг талқинимдир.
Ишнинг оқибати ғайб пардасининг орқасида яширин бўла
туриб, эй шайх, қачонгача  менинг риндлигимни таъна қиласан?
Мен муғлар дайрида маст ишқ кофириман,
май ва муғбача ишида диним ҳам кетди.
Ҳажру мастликдан ғавғо ва тўполонга тушдим,
менга маъшуқанинг нози, жилваси таскин берармикан.
Агар бахт қўлласа, жаҳондан этак силкаман,
этагим ҳажр  йўлида тобеълик тиканидан қутулади.
Эй Фоний, бу кўҳна дунёда нажот нимаданлиги
маълум эмас, шундан ожиз ва ҳайронман.
Айзан
Ин, ки худро ба дари майкада урён кардам,
Хирқаро раҳни шароб аз паи риндон кардам.
Дӯш як ҷуръаам эҳсон нанамудӣ, ҳарчанд
Ашк чун шамъ фишондам, чу най афғон кардам.
Умрҳо он чи дил аз илму амал ҷамъ намуд,
Ҳамаро дар сари он зулфи парешон кардам.
Хами чавгони фалак дасти умедам бикашид,
Даст ҳар гаҳ сӯи он гӯи занахдон кардам.
Бими оташ мадеҳ аз ҷурми маям, эй зоҳид,
К-ончи қассоми азал амр намуд, он кардам.
Хирқаи чоки маро бар сифати тӯгма шудаст,
Он гиреҳҳо, ки ба домону гиребон кардам.
Партави меҳри висол за дару бомаш афтод,
Хонаи дил, ки ба савдои ту вайрон кардам.
Дил, ки гумраҳ шуда буд аз ҳаваси ҷаннату ҳур,
Бозаш аз ёди висоли ту пушаймон кардам.
Васл агар боядат, аз худ бигузар, эй Фонӣ,
Бин, ки чун қиссаи мушкил ба ту осон кардам.
Ўзимни бу майхона эшигида яланғоч қилдим,
чунки риндларга эргашиб, хирқамни гаравга қўйдим.
Кеча шамъ каби кўз ёшимни оқизиб, най каби фиғон
қилсам ҳам, менга бир қултум май эҳсон қилмадинг.
Дилим умр бўйи қанча илму майл йиққан бўлса,
ҳаммасини у паришон зулф йўлига сочдим.
Қачонки қўлимни  гўйи занахдон   (бағбақа)га узатсам,
фалакнинг эгилган чавгони умидим қўлини тортди.
Эй зоҳид, май гуноҳи учун мени дўзах билан қўрқитма,
чунки азал тақсимчиси нимани буюрган бўлса, шуни қилдим.
Этагимдан ёқамгача солган тугунларим хирқам чокига тугма бўлди.
Сенинг савдонг билан дилим уйини вайрон қилганим
учун висол қуёшининг нури унинг томидан ҳам, эшигидан ҳам тушади.
Жаннат ва ҳурнинг ҳавасида дилим йўлдан адашган эди,
висолингнинг ёди билан яна уни пушаймон қилдим.
Эй Фоний, агар сенга висол керак бўлса, ўзлигингдан кеч,
қара, мушкул нарсани сенга қандай осон қилганман.
Айзан
Дурде, ки аз сафоли сагони ту даркашем,
Беҳтар зи софи айш, ки аз ҷоми зар кашем.
Дар дайр чун ки каъбаи васлат муяссар аст, 
Баҳри чӣ сӯи бодия рахти сафар кашем?
Баҳри симоъи муғбачагон бо фиғони чанг,
Дар дайри муғ таронаи мастона баркашем.
Дар рақс то кунанд ба мастон мутобаат,
Зоҳид зи ҳуҷра, шайх зи хилват ба дар кашем.
Дар дайру Каъба ёр мурод аст, ёр агар
Дар Каъба нест, рахт ба ҷои дигар кашем.
Бигрехтанд муҳтасибу шаҳна, беҳ бувад
Базми нашот бар сари бозор агар кашем.
Дигар магӯ, ки маст шудӣ, рав зи базми ёр,
Бигзор, мон, ки як-ду қадаҳ бехабар кашем.
Соқӣ, ба як-ду ҷоми ҷигаргун халос деҳ,
То кай зи ҷоми ҳодиса хуни ҷигар кашем?
Фонӣ чу васл нест муяссар ба саъйи мо, 
То чанд нолаи шабу оҳи саҳар кашем?
Олтин жомдан тиниқ ишрат майини симирганимиздан кўра,
итинг сафоли  (ялоғи)дан май лойқасини ичганимиз яхшироқ.
Дайрда васлинг каъбаси муяссар  бўла туриб,
саҳро томон нима учун сафар анжомини тортайлик.
Муғ дайрида муғбачаларни ўйнатиш учун
чанг фиғонига жўр қилиб, мастона тарона қиламиз.
Мастларга ўхшаб рақс этсинлар деб зоҳидни
ҳужрасидан ва шайхни хилват хонасидан тортиб чиқарамиз.
Дайрда ҳам, Каъбада ҳам ёр мақсуддир, агар 
Каъбада ёр бўлмаса, кўчимизни бошқа жойга олиб кетамиз.
Муҳтасиб билан соқчилар саркори қочди, энди
айшу шодлик базмини бозор бошида қилсак, яхшироқ бўлади.
«Маст бўлдинг, ёр базмидан кет», дема, қўявер,
бир-икки қадаҳни бехабарликда  ичайлик.
Эй соқий, қачонгача ҳодиса жомидан жигар қонини симирамиз,
бир-икки жигар рангидаги жом билан мени ундан қутқар.
Эй Фоний, урунишимиз билан васл муяссар бўлмаса,
қачонгача кеча ноласию саҳар оҳини тортамиз?
Дар таври Хоҷа Камол
Бувад ҳамчун дили ман сунбули он сарви симандом,
Парешону ду ниму нимаи ӯ долу ниме лом.
Бад-он монад, ки резад дар шафақ аз ҳар сӯе кавкаб,
Чу аз хай қатра ҳар ҷониб давонад он рухи гулфом.
Диламро андар он зулф аз тапидан ғамза таскин дод,
Диҳад қатл изтироби мурғи домафтодаро ором.
Ба васл он рух, ки медидам, ба ҳаҷраш ҷом менӯшам,
Ба ҷои офтоби субҳ, оре, маҳ бувад дар шом.
Чу мурғи руҳ хоҳам дар тани зораш диҳам таскин,
Кабутар, к-оварад з-ӯ номаву аз ман барад пайғом.
Шуоаш хонаи торики дилро кард нуронӣ,
Чу тоқӣ дошт пешам офтоби май ба зарринҷом.
Накӯ н-ояд, ба аҳли ринд шаҳди софии Кавсар,
Ки муътоди шароби талх бошад ринди дурдошом.
Зи хони вақти шайх омад яке маҳзузу даҳ маҳрум,
Ғуломи пири дайрам, з-он ки бошад файзи ҷомаш ом.
Фикан бори худӣ аз худ ба дашти фақр, эй Фонӣ,
Агар хоҳӣ сабуктар гардадат дар сайри ин раҳ гом.
У кумуш бадан гўзалнинг зулфи паришони икки бўлак,
бири «дол» ва бири «лом» бўлганидан дилимга ўхшайди.
У гул юз, ёноғи терлаганида ҳар томонга томчи сочса,
шафаққа ҳар томондан юлдуз тўкилганга ўхшайди.
Тузоққа тушган қушни питирлашдан сўйиб тинчитганлари каби,
унинг ғамзаси зулфдаги дилимга типирчилашдан таскин берди.
(Кундуз) қуёш кетса, кечаси ўрнига ой келганидек,
васлида у юзни кўраман, ҳажрида эса май ичаман.
Ундан нома келтириб, мендан салом олиб борувчи
кабутарни жон қуши каби таним ичида сақлаб, ором бергим келади.
Соқий қошимга келиб олтин жомда май офтобини тутгач,
унинг порлаган нури қоронғи дилимни равшан қилди.
Зуҳд аҳлининг асалдек тиниқ кавсари аччиқ
майга одатланган дурд ичувчи риндга ёқмайди.
Замон шайхининг дастурхонидан бир киши баҳраманд бўлса,
ўн киши маҳрум, дайр пирининг қулиманки,
унинг жоми файзи барчага баробардир.
Эй Фоний, фақир даштининг йўлида қадамим
енгил бўлсин десанг, ўзлик юкини ташла.
Татаббӯъи Хоҷа
Аз чӣ, эй муғбача, надҳӣ ба сӯи хум роҳам,
Ки зари нақд ба каф дораму май мехоҳам.
Нақди ҷон низ физоям ба вай ар аз паи май,
Бӯсае з-он лаби ҷонбахш диҳӣ ногоҳам.
Лутф кун з-он ки шаб асту сабӯи май бар дӯш,
То бари дурдкашон дур ба ғоят роҳам.
Дастбӯси санами чуръакашам хоҳад дил,
Ваҳ, чӣ хуш бошад, агар даст диҳад дилхоҳам!
Ҳоҷибам баҳри чӣ ронад, зи дари дайри муғон?
3-он ки умрест, ки хоки дари ин даргоҳам.
Бутпарастист, ба ҷуз дӯст чи фирдавсу чи ҳур,
Кофирам з-он ҳама гар нест ба табъ икроҳам.
3-оҳи ман парда барафканд, бар оинаи рӯй,
Гашта ғофил, ки кунад пардакушои оҳам.
Нест ҷуз пӯст маро қиблаи ҷон, эй зоҳид, 
Соқии дайр ва гар озими Байтуллоҳам.
Шайху асҳоби риё, Фонию арбоби фано,
Хуш бувад муттақиён бо ҳаму риндон боҳам.
Эй муғбача, нега хум олдига боришимга йўл бермайсан,
қўлнмда нақд олтиним бор, май ичгим келяпти.
Агар майдан кейин у жонбахш лабдан бир
бўса берсанг, жон нақдини ҳам қўшиб берамаи.
Лутфу марҳамат қил, чунки қоронғи кеча май кўзаси
елкамда, дурдкашларга етгунимча йўлим ғоят узоқ.
Дилим журъакаш санамнинг қўлини ўпмоқни истайди, оҳ,
агар кўнглим истаги муяссар бўлса, қандай яхши   бўлар эди.
Ннма учун дарвозабон майхона эшигидан мени қувади,
чунки мен бир умр шу даргоҳ эшигининг тупроғиман.
Хоҳ жаннат, хоҳ ҳур бўлсин, дўстдан бошқани дейиш
бутпарастликдир, агар буларнинг ҳаммасини табиатим
макруҳ кўрмаса, кофирман. Оҳимдан юз ойинасига парда
ташладилар, бундан ғофилки, оҳим пардакушодир.
Дайрда ҳам, масжидга кетаётган бўлсам
ҳам қиблаи жоним дўстдан бошка эмас.
Шайх риё асҳоби, Фоний фано арбоби, парҳезгорлар
парҳезгорлар билан, ринд риндлар билан бўлгани яхши.
Татаббӯъи Махдум
Ба рӯяш то ки моил шуд дили садпораи зорам,
Ба як дил не, ба сад дил ошиқи он моҳрухсорам.
Маро чун риштаи чон шуд ба ҳар мӯи ту вобаста,
Биё биншин даме в-он риштаро магсил зи рафторам.
Агар хоҳам чудо созам, танам афгортар гардад,
Чунон часпида хунин пираҳан бар ҷисми афгорам.
Чунон дар хонаи дил нақш баста сурати он маҳ,
Ки бо нӯги қалам он ҷо мусаввар гашта пиндорам.
Ниҳодам сар ба хоки пои ӯ, ваҳ, хок бодам сар,
Агар хоҳам ки дигар ҳаргизаш аз хок бардорам.
Шаби ғам ахтари ашкам наёяд дар ҳисоб, арчи
Ки шаб то рӯз ахтар мешуморад чашми бедорам.
Мусулмонон, ману дайри муғон, чун муғбача ҳар дам
Намояд аз лаби худ бодаву аз турра зуннорам.
Бигардон даври соғар соқиё в-аз давр камтар гӯ,
Ки чуз саргаштагӣ хосил нашуд з-ин даври паргорам.
Хуморам кушт, эй Фонӣ, бикаш аз хонақаҳ берун
Марону раҳнамоӣ кун ба сӯи кӯи хамморам.
Юз пора бўлган зор дилим унинг юзига мойил бўлгандан
бери бир дил билангина эмас, юз дил билан ўша ой юзликка ошиқман.
Жоним ипи ҳар бир сочинг толасига боғланган,
кел, бир нафас ўтир, кетиб у ипни узма.
Қонли кўйлагим жароҳатли танимга шундай ёпишганки,
агар кўчириб олмоқчи бўлсам, таним бешбаттар жароҳатланади.
У ойнинг сурати дил уйига шундай нақш боғлаганки,
у ерга қалам учи билан тасвир қилинган  (ўйилган) деб хаёл қиламан.
Унинг қадам тупроғига бошимни қўйганман, агар ўша
тупроқдан бошимни кўтармоқчи бўлсам, бошим тупроққа айлансин.
Ғам кечаси кўз ёшимнинг юлдузи беҳисоб бўлсада, бедор
кўзим оқшомдан тонг отгунча юлдуз санаб чиқади.
Эй мусулмонлар, мен ҳамиша  муғлар дайридаман, чунки ҳар
замон муғбача лабидан май, зулфидан зуннор кўрсатади.
Эй соқий, соғарни айлайтир,   даврдан камроқ сўйла, чунки
менга бу даврнинг паргоридан саргашталикдан бошқа нарса ҳосил бўлмади.
Эй  Фоний, хумор  мени ўлдирди, хонақоҳдан судраб
чик майфуруш кўчасига боришимга раҳнамолик қил.
Айзан
Ман, ки махмур саҳаргоҳ ба майхона равам,
Шом сармасту ғазалхон сӯи кошона равам.
Рӯз аз соғари май, чунки бибандам паймон,
Ношуда шаб ба сари соғару паймона равам.
Ошноёни харобот маро нашносанд,
Баски аз худ ба сӯи майкада бегона равам.
Тоири қудсаму холи рухи ёрам ҳавас аст,
Сӯи гулзори ҷамолаш паи ои дона равам.
Шаб малуланд муғу муғбача аз ман, ки ба дайр,
Ҳама бо арбадаву наъраи мастона равам.
Ҷониби боғ раванд аҳли танаъъум, чу зи ишқ
Ман, ки вайрон шудаам, ҷониби вайрона равам.
Фониё, ҷуз ба фано раҳ натавон бурд ба дӯст,
Ин муҳол аст, ки ман оқилу фарзона равам.
Мен хуморлик билан тонгда майхонага бораман
кечқурун шомда қўшиқ айтиб уйга қайтаман.
Кундузн май ичишдан тавба қиламан, тун
кирмасиданоқ маю пиёланинг бошига бораман.
Ўзликдан бегона бўлиб майхонага борганим
сабабли харобот ошнолари мени танимайдилар.
Муқаддас қушману ёр юзининг холи менга ҳавасдир,
ўша дона йўлида жамолининг гулзори томон бораман.
Кечаси дайрда муғ ва муғбача мендан озурдалар,
чункн ҳамма вақт шовқин-сурон билан бораман.
Бадавлат одамлар боғ томон борадилар, мен ишқ
йўлида хароб бўлганим сабабли вайронага бораман.
Эй Фоний, фано бўлмай туриб, дўст томон йўл топиб бўлмайди,
мен оқил ва донишманд бўла туриб, боришим маҳолдир.
Татаббӯъи яке аз акобир
Кунҷи торики ғаматро то ба кай маскан кунам?
Бошад аз шамъи рухат он хонаро равшан кунам.

Гар тавон кардан маи гулранг дар кӯи ту пӯш,
Хор дар чашмам агар ёди гулу гулшан кунам.

Душманп ҷони худам, к-аз ту ба лофи дӯстӣ,
Дӯстони хешро бо хештап душман купам.

Бандаи озодагонам, з-он сабаб дар боғи даҳр
Тавфи пои сарву майли қомати савсан кунам.

Соқиё, май деҳ замоне, то кашам лаҳни нашот, 
То ба кай аз меҳнати аҳли замон шеван кунам?

Зуҳд аҷаб афзуд, ин дам аз паи касби фано
Майпарастӣ пеша созам, ишқбозӣ фан кунам.

Фониё, аз лофи мардӣ беҳ бувад афтодагӣ,
Чораи ин лофат аз як ҷоми мардафкан кунам.
Токайгача ғамингнинг қоронғи бурчида яшайман,
уйимни юзинг шамъи билан равшан қилиш насиб, бўлармикан.
Кўйингда гулранг май имкони бўлган маҳалда
гулшану гулни эсласам, кўзимга тикан қадалсин.
Сенга дўстлик лофини уриб, дўстларимни ўзимга
душман қилсам, ўз жонимга ўзим душман бўлай.
Озодаларнинг қули бўлганим сабабли, савсан қоматига
майл қиламан, жаҳон боғида сарв оёғини ўпаман.
Эй соқий, май бер, токи бир оз шодлик кўшиғини айтай,
токай замона аҳлининг меҳнатидан нола қиламан?
Зуҳд такаббурлик орттиради, энди фанони касб қилиш
учун майпарастлик ва ишқбозликни ҳунар қилиб олай.
Эй Фоний, мардлик лофини уришдан ўзини паст олиш ортиқроқ,
кучли (мардларни йиқитувчи) бир жом билан бу лофингнн чорасини қиламан.
Олуда хирқаи вараъ аз ҷоми бодаем,
Ин аст ҳол то ба шароб уфтодаем.
Гуфтан чӣ фоида аст, ки рӯ неҳ ба сӯи дайр,
Чун дӯш мо ба саҷдаи бут сар ниҳодем.
Аз таъни халқ дида чӣ бандем, чунки мо
Бар худ дари маломати олам кушодаем.
Маҷнун агар зи мо нашиносӣ, аҷаб мадон
Чун тавъамон зи модари айём зодаем.
Дилро нигоҳ доштан, эй шайх, баҳри панд,
Бо мо магӯ кунун, ки дил аз даст додаем.
Эй пири майфурӯш, туӣ олами карам,
Мадор камӣ зи ҷумлаи олам зиёдаем.
Фонӣ чи ҳуш металабӣ, чунки мо ба дайр
Бехуд зи ҳусни муғбачаю ҷоми бодаем.

Вараъ (парҳезкорлнк) хирқасини май билан булғадик,
шароб ичишга тушганимиздан бери ҳол шундайдир.
Биз бут саждасига бош қўйганмиз, шундай экан
дайр томонга юзлан, дейишдан не фойда.
Олам маломати эшигини ўзимизга очганмиз,
халқ таънасидан кўзимизни нега юмайлик.
Агар Мажнунни биздан фарқ қила олмасанг ажабланма
чунки айём онасидан эгизак бўлиб туғилганмиз.
Эй шайх, бугун бизга юракни асраш борасида насиҳат
қилма негаки, биз юракни қўлдан чиқариб бўлганмиз.
Эй, май сотувчи пир, сен карам оламисан, биз
эса камликда барча оламдан ортиқроқмиз.
Дайрда бодадан ва муғбача ҳуснидан бехуд бўлганмиз,
Фоний, нега биздан ҳуш талаб қиласан.
Хез, эй ҳариф, то сӯи майхона бигзарем,
Дастору хирқа карда гарав ҷуръае хӯрем.
Гар шайхи хонақоҳ нагашт аз риё халос,
3-он ҷо кашон-кашон ба хароботаш оварем.
Аз рози даҳр чи нагардад зи бода ҳал,
Он моҷаро ба хидмати пири муғон барем.
Бо он ки з-офтоб зиёд аст дар ҷамол,
Моро чӣ ҳадди васл, ки аз зарра камтарем?
То кай сипеҳру пардадарӣ, чун шавем маст
Аз рӯи хашм пардаи афлок бардарем.
Эй пири дайр, з-он сабаб ин иқтидор шуд,
Моро, ки мо зи хайли гадоёни ин дарем.
Фонӣ, биё, ки бода бинӯшем аз он, ки нест
Дар даври рӯзгор бақое чу бигзарем.
Тур, эй улфат, майхона томонга борайлик, салла ва
хирқани гаровга қўйиб, бир қултум май олиб ичайлик.
Агар хонақоҳ шайхи риёдан халос бўлмаса,
у ердан судраб уни хароботга олиб келайлик.
Даҳр сирларидан қайси бири май билан ҳал бўлмаса,
ўша мажорони муғлар пири олдига олиб борайлик.
Биз заррадан камроқмиз, жамоли офтобдан ортиқ
бўлгани учун унинг васлига қандай ҳаддимиз сиғади?
Қачонгача сипеҳру пардадорлик? Агар маст бўлсак,
ғазабдан фалаклар пардасини йиртиб ташлаймиз.
Эй, дайр пири, биздаги бу иқтидорнинг сабаби шуки,
биз бу даргоҳнинг гадолари тўдасиданмиз.
Фоний, кел, май ичамиз, негаки биз ўтгандан
сўнг рўзгор даврига бақо йўқдир.
Мо сар ниҳодатар ҷиҳати ҷоми бодаем,
Бар остони пири муғон сар ниҳодаем.
Дар шоми ғам ба шӯълаи оҳу ба хуни ашк,
3-иқболи ишқ ҳамнафаси шамъу бодаем.
Бинмуда ояти маи Кавсар зи лаъли ҳур,
Фоле, ки мо зи мусҳафи он рӯ кушодаем.
Дар дайр ҳушёрию имон зи мо маҷӯй,
3-он рӯ, ки дил ба муғбачаи маст додаем.
Ҳастем ҳамвилояти қуддусиёни чарх,
Гарчи кунун ба дайри муғон уфтодаем.
Девонагию риндии мо ҷои айб нест,
Чун масти он парисифати ҳурзодаем.
Фонӣ, ту гар ба роҳи фано меравӣ, бирав,
Мо ҳолиё ба ишқи чавонӣ ситодаем.
Биз жом бодаси учун бош эгувчилармиз,
муғлар пири остонасига бош қўйганмиз.
Ғам шомида оҳ шуъласи ва қон ёш билан, ишқ
иқболидан шамъу боданинг ҳамнафаси бўлганмиз.
Ҳурнинг лабидан Кавсар майи оятин кўринди,
фол кўриш учун ул юзнинг мусҳафини очганмиз.
Дайрада биздан ҳушёрлик ва имонни қидирма,
негаки, маст муғбачага кўнгил берганмиз.
Гарчи эндиликда муғлар дайрига тушиб қолган
бўлсак ҳам, чархдаги малоикалар билан ҳам вилоятмиз.
Бизнинг девоналигимиз ва риндлигимиз айб эмас,
чунки, парисифат ҳурзоданинг мастимиз.
Фоний, агар сен фано йўлидан кетмоқчи  бўлсанг, боравер,
биз ҳануз бир ёш гўзалнинг ишқида юрибмиз.
Татаббӯъи Мир
Чун акси рӯи муғбача хоҳам тамошо бингарам,
Оям даруни дайр, дар миръоти саҳбо бингарам.

3-он сон даруни чашму дил ҷо карда он шӯхи чигил,
К-ӯ рӯ намояд муттасил, хоҳам чу ҳар ҷо бингарам.

Абруву рухсори ту, ваҳ, дар чашму дил то карда раҳ,
Не сар ниҳам дар қиблагаҳ, не дар мусалло бингарам.

Маҳ бинам андар осмон, гул бингарам дар бӯстон,
Ҳар дам чу натвонам, ки он рухсори зебо бингарам.

3-андешаи дунё магӯ, май дар қадаҳ рез аз сабӯ, 
Он Ҷоми Ҷам деҳ то дар ӯ авзоъи дунё бингарам.

Чун рӯ намуд он маҳҷабин, эй дил нагӯ дар вай бубин,
Фурсат куҷо ёбам чунин як лаҳза то ҷо бингарам.

Фонӣ, куҷо бошад раво дар хидмати аҳли фано,
Гар монда нақди вақтро дар ҳоли фардо бингарам.
Муғбача  юзини аксини томоша қилмоқчи бўлсам,
майхонага кириб, май оинасига боқаман.
У чигил гўзали дилу кўзимга жойлашгани
учун қаерга қарасам у кўринади.
Ажабо,  қошинг билан юзинг,  кўзим  билан дилимга
жойлашгандан бери на қиблага бош қўяман ва на жойнамозга қарайман.
У гўзал юзга ҳар замон қарай олмаганим учун о
смондаги ойга ва бўстондаги гулга қарайман.
Дунёнинг андишасидан гапирма, кўзадан қадаҳга май қуй
Жамшид жомини  бер, токи дунё авзоъига қарай.
Эй дил, у ой пешонали юзини кўрсатгач, унга яхши қара,
бир лаҳза кўриш учун фурсатни қаёқдан топаман.
Эй Фоний, фано аҳли хизматида нақд вақтни қўйиб,
эртанги ҳолга қараш раво эмас.
Дар боғ аз хӯи рухи ӯ тоб мезадам,
Ҳар лаҳза таъна бар гули сероб мезадам.
Бӯсе ба ёди қомати ӯ пои сарвро,
Дар гулситон зи худ шуда, чун об мезадам.
Гоҳе зи шавқи абрӯи ӯ сӯи хонақаҳ 
Рӯ карда сар ба гӯшаи меҳроб мезадам.
Гоҳе зи ҳасрати маи лаълаш ба майкада,
Аз дида хун чаконда маи ноб мезадам.
Дар чустуҷӯи гумшудаи худ зи ҳар касе
Ҷуста нишону пӯя бар ҳар боб мезадам.
Пои талаб зи кор чу мондӣ ба сад малол,
Дигар қадам ба сӯҳбати аҳбоб мезадам
Фонӣ, ба баҳри ашк абас буд солҳо, 
К-ин дасту по ба-дон дури ноёб мезадам.
Боғда унинг юзидаги терни кўриб тобга тушар,
ҳар лаҳза тоза гулга таъна қилардим.
Гулистонда сувдек ўзимдан кетиб,
унинг қомати ёдида сарв оёғини ўпардим.
Гоҳида унинг қоши  шавқида ҳонақоҳга юзланиб,
бошимни меҳроб гўшасига урардим.
Гоҳида май лаъли ҳасратидан майхонага бориб
кўзимдан қон оқизиб тиниқ майни ичардим.
Ўз йўқотганимни излаб, ҳар кимдан нишонасини
сўрар, ҳар эшикка қадам урардим.
Талаб оёғи ишдан чиқса, юз малол билан
дўстлар суҳбатига яна қадам қўярдим.
Фоний, неча йиллар кўз ёши денгизига ул ноёб
дурни олмоқ учун қўл-оёқ урганим беҳуда эди.
Татаббӯъи Махдум
Аз бода табарро чӣ кунам, чун натавонам,
Андешаи тақво чӣ кунам, чун натавонам?!
3-ошӯфтагии бодаву дармондагии ишқ,
Бо ин дили шайдо чӣ кунам, чун натавонам?!
Махмурам агар Кавсарам, оре ки бинӯшаш.
Ҷуз соғари саҳбо чӣ кунам, чун натавонам?!
Чун бинамаш, аз ҳол равам, ваҳ ки ғами дил
Дар пеши вай ифшо чӣ кунам, чун натавонам?!
Додан сари мӯят, ки ситонам ҳама кавнайн,
Ин беҳуда савдо чӣ кунам, чун натавонам?!
Он маҳ шуду бетоқатам ин ҷони ҳазинро
Дар ҳаҷр шикебо чӣ кунам, чун натавонам?!
Фонӣ, ба раҳи ишқ назар бар рухи хубон,
Ҷуз он рухи зебо чӣ кунам, чун натавонам?!
Қўлимдан келмаса, майдан қандай безор бўлай
эплолмасам, тақва андишасини қандай қилай?
Май гирифторлиги ва ишқ дармондалигида бу шайдо
дил билан ҳеч нарса қила олмасам, нетай?
Агар хумори бўлсам, Кавсарни олиб келиб ич десанг,
майдан бошқа нарсани ича олмасам, нетай?
У гўзални кўргач, ўзимдан кетаман, ажабоки, унинг
олдида дил ғамини қандай фош қила олай?
Бир тола мўйинг учун икки дуиёни бераман, қурбим
етмаса, бу беҳуда савдони нима қилай?
У ой кетдию, мен бетоқатман, ҳажрда
бу ҳазин жонга сабр йўқ, нетай?
Эй Фоний, ишқ йўлида у гўзал юздан
бошқага қарай олмасам, найлайин.
Татаббўъи Хоҷа
Чи хуш бошад, ки бошад дар баҳорам,
Конори чӯю сарве дар канорам.
Гаҳе бошад ба сабза афту хезам, 
Гаҳе бошад ба соғар гиру дорам.
Бувад чун оби чашму оташи дил,
Тазарвон бар канори ҷӯйборам.
Зи дасти соқии гулрух дамодам,
Маи гулгун кунад дафъи хуморам.
Ҳаминам гар бувад арзонӣ аз чарх 
Таваққӯъ, шавкате дигар надорам.
Баландонро чу охир хоксорист, 
Биҳамдиллаҳ, к-аз аввал хоксорам.
Зи бут гардид сӯи қиблаам рӯ,
Зи пири дайр аз ин рӯ шармсорам.
Худӣ аз худ бияфкандам чу Фонӣ, 
Сабуктар шуд ба роҳи ишқ борам.
Баҳорда бир ариқ лабида бир сарв қучоғимда
бўлса, қандай яхши бўларди.
Гоҳ йиқилиб, гоҳ туришим сабза узра бўлса,
гоҳ олиб кўтарадиганим пиёла бўлса.
Кўзимнинг ёшию дилимнинг ўти ариқ
лабидаги қирғовулдек бўлса.
Гул юзли соқий қўлидаги гулранг май
дам-бадам хуморимни тарқатиб турса,
Агар фалак менга шу нарсаларни насиб этса,
бошқа шаъну шавкатни сўрамайман.
Олий мансаблилар, охири тупроққа айланадилар,
Худога шукрки, мен аввалдан хокисорман.
Маҳбубни қўйиб қиблага юз ўгирдим, шунинг
учун дайр пиридан шармандаман.
Фоний каби ўзимдан ўзликни отиб ташладим,
ишқ йўлида юким енгилроқ бўлди.
Айзан
Баҳорон гар ба гулшан тарҳи ҷому соғар андозем,
Беҳ ар ин сақф бишкофему тарҳи нав дарандозем.
Сиёҳӣ гар намояд ғам, ки созад вақти мо тира,
Ба як барқи шуои ҷом бунёдаш барандозем.
Зи раъноён дурангӣ то ба кай дидан дар ин бӯстон?
Яке мо ҳам шароби лаъл дар ҷоми зар андозем!
Биёроем бар тарфи гулистон базми шоҳона,
Зи мастӣ шӯру ғавғо дар равоқи ахзар андозем.
Ба рақс орем ҳар сӯ шоҳидони шӯхро, в-он гаҳ,
Ба дастон мутрибонро низ дар якдигар андозем.
Гаҳи мастӣ шаҳон гар по ниҳанд аз ҳадди худ берун,
Фаридунро сар андозему Ҷамро афсар андозем.
Ба нӯҳ зону гаҳи майнӯши аз туркони яғмоӣ
Тамошои аҷаб дар аҳли ин нӯҳ манзар андозем.
Бад-ин оин қадаҳнӯшону покӯбону сармастон,
Ба риндон хешро сӯи харобот андар андозем.
Шаби ҳар кас, ки чун Фонӣ бад-ин сон масти хоб афтад,
Сазад ҷоми сабӯҳаш гар ба субҳи маҳшар андозем.
Агар баҳор чоғида гулшанга жому май мажлиси тузсак,
бу фалак томини бузиб янгидан бино қилсак, яхши бўлар эди.
Ғам қоралик кўрсатиб, вақтимизни хира қилса, бир
жом май яшини шуъласи билан асосини барбод қиламиз.
Бу бўстон раъноларидан қачонгача икки рангликни кўрамиз,
биз ҳам бир марта лаъл рангидаги шаробни олтин жомга қуяйлик.
Гулистонда шоҳона базм қурайлик, кўк равоққа
(фалакка) мастликдан ғулғула солайлик.
Шўх гўзалларни ҳар тарафдан рақсга тушириб,
сўнгра хонандаю созандаларнн ишга солайлик.
Мастлик чоғида шоҳлар ҳадларидан ошсалар,
Фаридуннинг бошию Жамшиднинг тожини олиб ташлайлик.
Ғоратгар гўзаллар қўлидан тўққиз букилиб май ичган чоғда,
бу тўққиз фалак аҳлига ажойиб томошалар кўрсатайлик.
Шу хилда май ичиб, мастона рақслар билан
ўзимизни хароботдаги риндлар орасига ташлайлик.
Кимки бир кеча Фонийдек шу хилда маст уйқуга кирса,
тонг чоғида ичадиган майини қиёмат тонгигача қолдирсак, арзйиди.
Дил сӯзад аз ғами рухи он шӯхи маҳвашам, 
Соқӣ куҷост бода, ки биншонад оташам.
Девона, гар ба дайри муғон рӯ ниҳам, чӣ айб,
Чун ман асири муғбачагони паривашам?
Гар нест ваҷҳи бодаам, аммо паи писанд, 
Мастон шавам зи ҳар хум, агар ҷуръае чашам.
Ҳастам гадои дайр, вале нақди ахтарон,
Пошам ба пои муғбача он гаҳ, ки сархушам.
Бехуд шавам зи ишваи соқӣ, ба рӯям об,
Аз май занед бӯ, ки раҳонад аз ин ғашам.
Ранҷи хумору андӯҳи даҳрам хароб сохт,
К-ӯ чорае ҷуз он ки ду паймона даркашам.
Фони, зи зулфи ҳур чӣ хушдил шавам, ки ман, 
З-ошуфтагии турраи шӯхе мушаввашам.
Юрагим у ой юзли шўхнинг рухсори ғамида куяди,
эй соқий, алангамни ўчиришга бода қани?
Муғлар дайрига девоналарча юзлансам, не айб,
чунки  мен париваш  муғбачаларнинг асириман.
Бода учун пулим йўқ, аммо синаш учун, ҳар
хумдан бир қултумдан татиб кўрсам маст бўламан.
Дайр гадосиман, аммо мастлик чоғимда,
юлдузлар накдини муғбача оёғи остига сочаман.
Соқий ишваси туфайли ўзимдан кетсам, юзимга,
майдан сув сепинг, шояд ўзимга келсам.
Хумор азоби, даҳр ғами мени хароб қилди,
бир-икки қадаҳ ичишдан бошқа иложим йўқ.
Фоний, бир шўхнинг паришон зулфидан ошуфтаман,
ҳурнинг сочидан кўнглим нега қувонсин?
Айзан
Бе рӯи хуб майл ба соғар намекунам,
Бе ҳур илтифот ба Кавсар намекунам.
Миоди тавба аз мани бедил талаб макун,
Он дар машият аст, муқаррар намекунам.
Дар даҳр ҳодиса-ст, сарам хуш намешавад,
То аз миёни майкада сар бар намекуиам.
Дар коргоҳи дида шаб аз хомаи хаёл, 
Ҷуз сурати рухи ту мусаввар намекунам.
Гар ташна аз хумор бимирам, ба ҷуз шароб,
Бо оби зиндагӣ лаби худ тар намекунам.
Мастам ҳамеша аз карами пири майкада,
Гар мекунам гадоии май, гар намекунам.
Дигар зи дурди бода макун манъам, эй ҳаким,
К-аш бо зулоли Хизр баробар намекунам,
Чандон ситам зи халқи замон дидаам, ки майл
Сӯи суманбарони ситамгар намекунам.
Фонӣ, гарам ба мулки ҷаҳон салтанат диҳанд,
Ҷуз хоки куи майкада афсар намекунам.
Гўзал юз бўлмаса, майга майл қилмаймаи,
ҳур бўлмаса, Кавсарга илтифот этмайман.
Мен бедилдан тавба вақтини талаб қилма,
у тақдирда бордир, муқарар қилолмайман.
Дунёда ҳодисалар кўп, майхона ўртасида
бош кўтармагунимча бошим хурсанд бўлмайди.
Кечаси кўз ишхонасида хаёл қалами билан сенинг
суратингдан бошқани чиза олмайман.
Хумордан ташна бўлса ҳам, шаробдан бошқа
оби ҳаёт билан лабимни ҳўлламайман.
Хоҳ гадолик қилайин, хоҳ гадолик қилмайин,
майхона пирининг карами билан доим мастман.
Эй ҳаким, бундан кейин май дурди ичишимни манъ қилма,
чунки мен уни Хизр зулоли билан тенглаштирмайман.
Замона халқидан шунча кўп ситам кўрдимки, энди
ситамгар гўзалларга илтифот қилмайман.
Эй Фоний, агар менга жаҳон мулки султонлигини берсалар ҳам,
майхона кўйининг тупроғидан бошқани тож қилмайман.
Айзан
Мастам он сон, ки гар аз дайри муғон бархезам,
Афтам, эй муғбача, худ гӯ, ки чӣ сон бархезам?
Саргаронам зи хумор, ин ки наёрам бархост,
Лутф карда чу диҳӣ ратли гарон, бархезам.
Магаси рӯҳ нашаста ба лабат, чун гӯям,
Хез, гӯяд, ки чӣ сон аз сари ҷон бархезам?
Як замон нест, ки сад ранҷ ба дил наншинад,
Беҳ, ки аз анҷумани аҳли замон бархезам.
Гуфт: «мастию нишастан натавонӣ, бархез!»
Чун ба вақте ки нашастан натавон бархезам.
Ҳар замоне, ки бари пири харобот даме
Бинишинам, ҳама бо бахти ҷавон бархезам.
Фониё, гӯӣ аз он базм чаро бархезӣ?
Ғайр бо дӯст нишинад, ман аз он бархезам.
Шундай маст бўлибманки, муғлар дайридан турсам йиқиламан,
эй муғбача, ўзинг айт, ўрнимдан қандай турайин?
Хумордан бошим шундай оғирки, ўрнимдан туролмайман,
лутфу карам қилиб катта идишда май берсанг, ўрнимдан тураман.
Руҳим пашшаси лабингга қўнган, мен унга «тур» десам,
у айтади: «Жон бошидан қандай тура оламан?»
Дилга юз ранж қўнмаган бир замон йўқ, шундай бўлгандан кейин,
замона аҳлининг мажлисидан туриб кетишим яхшидир.
Айтдики: «Сен мастсан, ўтира олмайсан, ўрнингдан тур»,
ўтира олмас эканман, қайдан тура оламан?
Ҳар замонда майхона пирининг ёнида бир нафас ўтирсам,
бахтиёрликдан ёшариб, ўрнимдан тураман.
«Эй Фоний, у базмдан нима учун туриб кетасан?» деб сўрайсан,
ёрим билан бегона одам ўтирган бўлса, туриб кетаман.
Татаббӯъи Шайх
Набинам сӯи ӯ, гарчи ба рӯяш орзумандам,
Чу дар маҷлис бувад он маҳ, бад-ин миқдор хурсандам,
Зи ҳачрат гиряҳои талх заҳрам дар мазоқ афканд,
Чӣ бошад коми ҷон ширин кунӣ, аз як шакархандам?
Ба чашм он лаҳза биншондам ниҳоли сарви қаддатро,
Ки аз бӯстони дил нахли хаёли ғайр баркандам.
Хушам бо қатраи хун, к-аз ҷигар ояд, ҳамоно ҳаст
Ҷигар парголаҳо фарзанду хун фарзанди фарзандам.
Шикофи теғи ҳаҷрашро ба сӯзан, эй, ки медӯзӣ,
Раҳо кун, шояд аз мижгон-ш ояд новаке чапдам.
Зи зулфи кофире зуннор бастам бар миён, лекин
Дурӯғи тӯҳмати ислому дин бар хеш мебандам.
Саги девона бигрезад, зи ошӯби ҷунуни ман,
Чи нодонӣ ту, эй носеҳ, ки мехоҳӣ хирадмандам.
Магар май қатра-қатра дар гулӯ резам, ки осояд
Зи теғи меҳнати ҳиҷрон дили парканд-паркандам.
Ман аз девонагӣ расвои олам гаштам, эй Фонӣ,
Зи ман девонатар он, к-ӯ дар ин ҳолат диҳад пандам.
Унинг юзига орзуманд бўлсамда, боқа олмайман,
у ой мажлисда бўлса, мен шунга шодман.
Ҳажрингда аччиқ йиғилар лаззатимга заҳар солди, бир
шакарханда билан жон комини ширин қилсанг, нима бўлади.
Сарв қаддинг ниҳолини кўзимга ўтқазгач, ўзганинг
хаёл дарахтини дил бўстонидан суғуриб ташладим.
Жигаримдан оқаётган қон қатраларидан хурсандман, чунки бу жигар
парчалари фарзандларимдир ундан оқаётган қон фарзандларимнинг фарзандидир.
Эй ҳажрининг тийғидан очилган жароҳатни тикувчи, сўкиб ташла,
шоядки, унинг кипригидан бир неча ўқ келиб кирса.
Бир гўзалнинг зулфидан белимга зуннор боғлаганману
лекин ислому дин ёлғон туҳматини ўзимга боғлаб юрибман.
Менинг мажнунона ғавғо-тўполонимдан телба ит ҳам қочади,
эй насиҳатгўй, қандай нодонсанки, мени ақлли қилмоқчи бўласан.
Ҳижрон меҳнатининг тийғидан пораланган дилим
тинчланармикин деб, томоғимга майни томчи-томчи қўяман.
Эй Фоний, мен девоналикда расвои олам бўлдим, шу, ҳолатда;
менга насиҳат берган киши мендан ҳам тентакроқдир.
Айзан
Ба ду чашми ёр асирам, ки ҳамезананд тирам, 
Ба мани ғариб раҳме, ки ба кофирон асирам.
Чу ба кӯю қадди ӯ шефтаам, агарчи воиз
Диҳадам зи равзаву ҳур, ба фасона кай пазирам?
Аҷалам рақибу умрам шуда он лаби равонбахш,
На аз он бувад гурезам, на аз ин бувад гузирам.
Ман аз орзӯи як теғи ҳалоку ӯ кушад ғайр, 
Бикушед ҷой он аст, зи гайрат ар намирам.
Ба ман аз ту чавр дур аст, ки чи ҷои васл, ҳайҳот,
Ки туро ҷаноби олӣ мани зор бас ҳақирам.
Чу ба меҳмонам оӣ, кашам оҳу нимҷонӣ,
Ки ҷуз ин матоъ набвад зи қалилу аз касирам.
Паи як назар ба кӯи ту даромадам чу Фонӣ,
Назари нуҳуфта гаҳ-гоҳ зи ҳол во магирам.
Ёрнинг икки кўзига асир бўлганим учун ҳамиша менга
ўқ отадилар, мен ғарибга раҳм қилинглар, кофирларга асирман.
Воиз жаннату ҳур тўғрисида афсона айтса-да уни
мен қандай қабул қилайки, ёрнинг кўю қомати шайдосиман.
Менинг ажалим рақиб, ҳаётим у жонбахш лабдир, на
ундан ўзимни олиб қочаман ва на буни баҳридан ўтаман.
Мен унинг бир тийғи орзусида ҳалокману у бошқага тийғ
тортади, агар ғайратдан ўлмай қолсам, ўлдирсангиз ўрни бор.
Менга жабрни раво кўрмайсан, эй воҳ, васлингни қандай
орзу қилай, сенинг остонанг олий, мен бўлсам хори зорман.
Менга меҳмон бўлиб келсанг, оҳ уриб ярим жонимни
олдингга тортаман, чунки бору йўғим шу, бошқа матоим йўқ.
Фоний каби бир назар пайида кўйингга кирдим,
аҳён-аҳёнда ҳолимга яширинча назар ташлаб қўй.
Бодаполо зари доман, ки ба саҳбо фиканам, 
Беҳ аз он аст, ки бар оби мусалло фиканам.
Чун чакад май зи лаби муғбачаи бодафурӯш,
Дар дили хомтамаъ ҳарза таманно фиканам.
Сар, ки бардорам аз он дар, наниҳам бар меҳроб,
Аз ҳамон ҷо, ки гирифтам, магар он ҷо фиканам.
Дурди ҷоме, ки зи базми ту кашам з-он мастӣ, 
Дар хароботи муғон омада ғавғо фиканам.
Он як олояду ин иок нагардад гарчи,
Солҳо далқи майолуд, ба дарё фиканам.
Ба чунин дин, ки маро ҳаст, чу гардам кофар,
Ори бисёр ба зуннору чалипо фиканам.
Сар ба кавнайн фурӯ н-орам, агар чун Фонӣ,
Аз паи қатъи биёбони фано по фиканам.
Мусалло (мачит, ибодат жойи) сувига тушгандан кўра,
этагим зарини тиниқ майга ташлаганим яхшироқ.
Бода сотувчи муғбачанинг лабидан май томса,
хомтама кўнглимда бехуда таманно тугаман.
Агар бошимни ул остонадан кўтарсам меҳробга
қўймайман, қаердан кўтарган бўлсам, ўша ерга қўяман.
Агар базмингда бир жом қуйқумини ичсам, шунча
маст бўламанки, муғлар хароботига бориб ғавғо қиламан.
Шундай диним бўла туриб мени кофирга чиқарди,
зуннор ва чалипони кўп уят қиламан.
Йиллар давомида  майга булғанган далқни дарёга
соламан гарчи у пок бўлмаса ва дарё булғанса ҳам.
Фано биёбонини ўтиш учун оёқдан қолсам ҳам,
Фонийдек икки дунёга бошимни эгмайман.
Мухтараъ
Аз сафи Масҷид мақом андар карон меафканам,
3-он кароп худро сӯи дайрн муғон меафканам.
Гар наёбам ҷо ба садри майкада, ип ҳам хушаст,
К-аз ниёзу аҷз сар бар остон меафканам.
Кам-кам аз тақво шуда дуру ба рппдӣ беш-беш,
Омада наздик худро дар миён меафканам.
Гарчи аз риндон наям, лекин гаҳе ғавғои май,
Хешро баҳри ташаббуҳ дар фиғон меафканам.
Баҳри оташгираш оташгаҳи данри муғон,
Оташ андар ҷисми зорп потаноп меафкапам.
Ёр дар базме ки нӯшад бода, бо сад бими қатл,
Хешро оп ҷо намедонам чи сон меафканам.
Ишқро бнпгар қйёматҳо, ки ҳар шом аз фироқ,
Рӯзн растохез дар охирзамон меафканам.
Як фалакро метавон кардан нуҷуми муҳтариқ,
3-ин сиёҳиҳо, ки аз доғи нихрн меафканам.
Фониё, бори худй бошад гарону мешавад,
Қатъи роҳи фақрро монеъ аз он меафканам.
Тураднган жойимни масжид ёнидан четга қурсам,
у ердан ўзимни муғлар дайрига ташлайман.
Агар майхона тўридан жой тополмасам, бу ҳам яхши,
ожизлик ва ҳожат тилаб остонага бошимни қўяман.
Аста-секин тақводан узоқлашиб, жадалроқ риндликка
яқинлашаман-да, ўзимни ўртага отаман.
Риндлардан бўлмасам ҳам, май ғавғосида ўшалар
(риндлар)га ўхшаш учун фиғон чекаман.
Муғлар дайрининг ўтхонасида тутантириқ бўлиш
учун зори нотавон жисмимни ўтга ёқаман.
Ёр бир базмда май ичаётган бўлса, ўлим қўрқинчида
у ерга қандай кириб олишни билмайман.
Ишқда қандай қиёматлар борлигига қара, мен ҳар
ҳижрон тунида қиёмат қўзғатаман.
Яширин доғим ташлаган бу сиёҳларимдан (?)
бир фалак юлдузларини ўртантирсам бўлади.
Эй Фоний, ўзлик юки оғир, фақр йўлини босишга
монеълик қилгани учун уни ташлайман.
Татаббӯъи Хоҷа
Боз дар дайр буте ишванамо мебинам, 
Қ-аҳли динро зи вай ошӯбу бало мебинам.
Зоҳидо, манъ макун чун нигарам дар рухи ӯ,
Айби ин чист, ки дар сунъи Худо мебинам?!
Ману моӣ набувад дар раҳи ваҳдат, ҳуш дор,
Ки  ман  ин  мову  ман  аз  айни  хато  мебинам.
Бевафоӣ магар, эй маҳ, зи ту дорад таълим,
Ки фалак душмани арбоби вафо мебинам.
Гар гадои дари майхона шудам, айб макун,
Ки бар он дар ҳама шоҳон, чу гадо мебинам.
Кофирон гар паи имони риёӣ мухлис,
Манзиле хубтар ин дайри фано мебинам:
Фониё, ҷоми фано чун накашам Ҳофизвор?
Ки ҳама дар равиши Ҳофизу Ҷомӣ бинам.
Яна дайрда ишвагар бир гўзални кўраман,
ундан дин аҳлига ғавғою бало кўраман.
Эй зоҳид, унинг юзига қарасам, айб этма!
Худо санъатини томоша қилсам, нима айби бор?
Ваҳдат йўлида сиз биз  (деган сўз) йўқ, ҳушёр бўл,
чунки мен бу сиз бизни айни хато деб кўраман.
Эй ой, фалак вафосизликни сендан таълим олганми?
Чунки фалакни вафодорлар душмани деб биламан.
Майхона эшиги гадоси бўлганим учун айб этма,
чунки у эшикда ҳамма шоҳларни гадо каби кўраман.
Кофирлар риёкорлик билан имон пайида бўлсалар,
мен фано дайрини яхши макон деб биламан.
Эй Фоний, фано жомини нима учун Ҳофиз янглиғ сипқармай,
(чунки мен фонийликнинг) ҳаммасини Ҳофизу Жомий  йўлида кўраман.
Айзан
Мо ба майхона паи дафъи гуноҳ омадаем,
Яъне аз зӯҳди риёӣ ба паноҳ омадаем.
Сар ба кавнайн наёрем фурӯ аз ду қадаҳ, 
Чун нагӯем паи ҳашмату чоҳ омадаем.
Рӯй чун бар раҳи майхона ниҳодем, мазан
Таъни бероҳӣ, чун рӯй ба роҳ омадаем.
Пири майхона магар даст бигирад ба карам,
Варна дар баҳри риё ғарқи гуноҳ омадаем.
Хасу хошокн ғаму ғусса чи сапҷад,-чуп мо
Масту бехуд шуда бо оташи оҳ омадасм.
Рӯзгори сияҳ оварда ба чашми сияҳат,
Мо сияҳхона ба он хопа сиёҳ омадасм.
Миннати хоки дарат монда ба чашми Фонӣ,
Бор бардошта бо пушти дутоҳ омадаем.
Биз майхонага гуноҳдан халос бўлиш учун келдик,
яъни  риёкорона  зоҳидликдан  паноҳ ахтариб  келдик.
Икки қадаҳ (ичгач), икки дунёга ҳам бош эгмаймиз,
(ва бу дунёнинг)  дабдабаю мартабаси учун келдик,  демаймиз.
Юзимизни   майхона   йўлига   қўйганимиздан   кейин
«йўлдан адашган» деб таъна қилма, чунки юзимизни ерга қаратиб келдик».
Майхона пири карам билан қўлимиздан тутмаса
(ҳолимиз хароб), риё денгизида гуноҳга ботиб келдик.
Биз масту бехуд бўлиб, оҳ ўти билан келганимизда
ғам-ғуссанинг хасу хашаги ҳеч нимага арзимайди.
Қора кунимиз бизни қора кўзинг олдига келтирди,
биз бахти қоралар яна қора уйга келдик.
Фонийнинг кўзида эшигинг тупроғининг миннати қолди,
миннат   юкини   кўтариб   икки   букилган   қомат   билан келдик.
Мо сӯи майкада аз ғам ба паноҳ омадаем,
Раста аз бераҳӣ, ин лаҳза ба роҳ омадаем.
Буд дил аз сабаби сардии зуҳд афсурда,
Ҷониби оташи соғар ба паноҳ омадаем.
Субҳ дар боз кун эй муғбачаи бодафурӯш,
К-аз маи дӯш ба аҳволи табоҳ омадаем.
Шояд ар пири харобот диҳад ғӯта ба май,
К-аз хаёлоти худӣ ғарқи гуноҳ омадаем.
Сурхрӯӣ магар аз бодаи афви ту шавад,
Баски аз дуди хато рӯи сиёҳ омадаем.
Бикушо турраи чун абр, ки мо дилшудагон,
Баҳри наззораи он рӯи чу моҳ омадаем.
Оҳ, агар ёр кунад рӯй ниҳон, эй Фонӣ,
Ки бари оина бо сарсари оҳ омадаем.
Биз ғамдан қочиб майхонадан паноҳ топганмиз,
йўлсизликдан қутулиб  энди йўлга кирганмиз.
Юрак зуҳд совуқлигидан афсурда эди,
соғар олови сари паноҳ келтирганмиз.
Эй бодафуруш муғбача, тонг вақтида эшикни оч,
чунки, кечаги майдан хароб аҳволга тушиб қолганмиз.
Худпарастлик хаёллари гуноҳига ғарқ бўлиб келганмиз,
шояд харобот пири бизни майга шўнғитса.
Хатолар тутунидан юзимиз  шунчалик қора  бўлганки.
фақат кечирим бодасидан сурхрўй бўлишнмиз мумкин.
Сочларингни булут каби очгил, биз шайдолар,
ойдек юзингни кўриш учун келганмиз.
Эй Фоний, оҳ агар ёр юзини ёпса,
чунки ойина олдига оҳ шамоли билан келганмиз.
Айзан
Чӣ насим аст, ки аз дӯст расонид паём,
Кн аз он рӯҳ шудам тозаву осудамашом.
Гарчи шуд тоза маро рӯҳу машом осуда,
Хабари васл валекин зи дилам бурд ором.
Метапад ҳар нафасам дил ба даруни сина,
Рост чун сайди рамида, ки дарафтад дар дом.
Аллоҳ-Аллоҳ, лаби ҷонбахши ту, к-олуда ба май
Чун Масеҳ аст, ки аз оби Хизр гирад ком.
Акси оина дар оина кӣ дид, эй соқӣ?
Ғайри миръоти рухат дар қадаҳи оинафом.
Бода оғоз кун, эй соқии маҳваш, ки нашуд
Ҳеҷ маълум, ки сурат чи пазирад анҷом.
Фонӣ, аз куфри вай исломи ту гирад равнақ,
Гарчи беш аст бараш равнақи куфр аз ислом.
Дўстдан салом ва хабар келтирган қандай шамолдирки,
ундан руҳим тоза ва димоғим чоғ бўлди.
Руҳим тоза, димоғим чоғ бўлган бўлса-да,
лекин васлинг хабари дилимдан оромимни олди.
Тузоққа тушган ҳуркович овдек
дилим ҳар дамда сийнам ичида типирчилайди.
Аллоҳ-Аллоҳ, сенинг майга беланган жон бағишловчи
лабинг Хизр суви ичган Исо сингаридир.
Эй соқий, юзинг аксини қадаҳда кўришдан ташқари  
ойинанинг аксини ойинада ким кўрибди?
Эй маҳваш соқий, май (қуя) бошла,
чунки (дунёнинг) охири нима бўлиши маълум эмасдир.
Эй Фоний, унинг қошида куфр(дини) равнақи исломдан зиёда бўлса-да,
унинг куфрида сенинг дининг равнақ топади.
Мухтараъ
Эй кофири бадмаст, ки бурдӣ дилу дин ҳам,
Ҷон низ фидоят, магузар ғофил аз ин ҳам.
Он турра ба гӯши ту сухан гӯяду абрӯ
Ҳам баҳри шунидан, зи камин холи ҷабин ҳам.
Нақши аҷабу сурати мушкил, ки зи ҳуснат,
Наққоши Хито ҳам заду суратгари Чин ҳам.
Оп муғбача дар дайри муғон парда барандохт,
Сад парда даромад ба фиғон, парданишин ҳам.
Эй пири муғон, бори дигар тавба шикастам,
Як ратли гаронам деҳу дар ҷурм мабин ҳам.
Сад ҳалқаи ангуштарӣ аз тири ту дар дил,
Дорам зи хати меҳри туам нақши нигин ҳам.
Фонӣ чӣ ғам аз ҷавр, чу ушшоқи балокаш,
Доранд иваз васли гумон, балки яқин ҳам.
Эй бадмаст кофир, дилимни ҳам, динимни ҳам олдинг,
жон ҳам сенга фидо бўлсин, буни ҳам олмасдан бепарво ўтиб кетма!
У гажагинг қулоғингга гапирадию, уни эшитиш учун
қошинг ҳам эгилиб, пешонангдан пойлаб туради.
Сенинг ҳуснинг нақшини   (яратиш)   шундай  мушкулки,
уни чизишда Хитой наққоши ва Чин суратгарининг бели  букилди.
У муғбача муғлар дайрида (юзидан) парда кўтаргач,
юзларча пардалару парда остидагилар фиғон  кўтардилар.
Эй муғлар пири, иккинчи марта тавбамни буздим,
бир катта косада менга май беру гуноҳимга қарама.
Дилимда ўқингдан юз узук ҳалқаси ва
меҳринг хатининг муҳри ҳам бор.
Эй Фоний, жабрдан нима ғам, чунки балокаш ошиқлар висолга етиш
эҳтимолигагина эмас, балки аниқ етишга ҳам (умид боғлай оладилар).
Татаббуъи Хоҷа
Нест дил ин ки мани зори балокаш дорам,
Аз ту дар синаи худ пораи оташ дорам.
Соқиё, ҷуръаи май деҳ, ки ба уммеди висол
Даркашам чанд дил аз ҳаҷр ҷафокаш дорам?
Рӯ кушо ҷамъиятамро, ки мани савдоӣ,
Дил чу он турраи ошуфта мушавваш дорам.
Ҳар тараф чобуки раънои мап андар ҷавлон,
Ман сари хеш чу хоки сӯми абраш дорам.
Ба қади хамшуда чун моҳи нав ангӯштнамо,
Ин ҳама шӯҳрат аз он чобуки маҳваш дорам.
Гарчи ғам мекунад он шӯхи муқомиршева,
Ман ҳам аз лаъбу сабукдастии ӯ ғаш дорам,
Гар расад нохушӣ аз халқ, хушам, чун Фонӣ,
3-онки бо нохушии аҳли замон х(в)аш дорам.
Мен зору балокашдаги бу дил, дил эмас,
балки у сендан сийнамга (тушган) бир парча ўтдир.
Эй соқий, дилим ҳажрдан кўп жафо чеккан,
висол умиди билан симириш учун бир қултум май бер.
Мени хотиржам қилиш учун юзингни оч, мен савдойининг
паришон сочинг сингари ташвишли, ошиқ дилим бор.
Чаққон гўзалим ҳар тарафга жавлон урмоқда,
отининг туёғи тупроғи бўладиган бошим бор.
Янги ойдек эгилган қаддим билан эл орасида танилдим,
бу ҳамма шуҳратимга у чаққон маҳваш сабабдир.
У  (чапани табиат)  шўх  (менинг ножўя ҳаракатларимдан) ғижинар экан,
унинг ҳазил-мазах ва енгилтаклигидан менинг ҳам ғашим келади.
Агар халқдан бир нохушлик етса, Фоний каби бўламан,
чунки замон аҳлининг нохушлигига хушторман.
Татаббўъи Шайх Камол
Гуфт: «Роҳамро бирӯб!» Он симбар. Гуфтам: «Ба чашм!»
Гуфт дигар: «Раҳ бизан обаш дигар». Гуфтам: «Ба чашм».
Гуфт: “Агар рӯзе зи зулфу рӯи мо монӣ ҷудо,
Гиря мекун з-аввали шаб то саҳар». Гуфтам: «Ба чашм».
Гуфт: «Агар бар ёди лаълам бодаи тулгун хурӣ,
Косаҳо пур соз аз хуни чигар”. Гуфтам: «Ба чашм».
Гуфт: «Агар хоҳӣ ба рӯям чашми ҷон равшан кунӣ,
Аз ҳама хубон бикун қатъи назар”. Гуфтам: «Ба чашм».
Гуфт: «Агар ёбад зи шоми ҳаҷр чашмат тирагӣ,
Соз аз шамъи рухам нури басар», Гуфтам: «Ба чашм».
Гуфт: «Бо чашмат бигӯ, к-аз хоки роҳи тавсанам
Нур ёбад, сурмаро миннат мабар». Гуфтам: «Ба чашм».
Гуфт: «Фонӣ, чунки аҳли ишқ сӯи маҳвашон
Бингаранд, он дам ту сӯи мо нигар». Гуфтам: “Ба чашм”.
У кумуш бадан: «Йўлимни супур!» деди, мен: «Кўз устига!» дедим,
Яна: «Йўлимга сув сеп!» деди, яна: «Кўзим билан»  дедим,
«Зулфим билан юзимдан бир кун жудо бўлсанг,
оқшомдан тонг отгунча йиғлайсанми?» деди, мен: «Кўзим билан» дедим.
«Агар лабимни эслаб, гулранг май ичсанг, жигар қони
билан косани тўлдир», деди, мен: «Кўз устига», дедим.
«Агар юзим билан жонинг кўзини ёритмоқчи бўлсанг,
Ҳамма гўзаллардан назарингни уз!» деди, «Кўз устига» дедим,
«Агар ҳажр жомидан кўзинг хира тортса,
юзим шамъини кўзингга нур қил», деди, мен: «Кўз устига», дедим.
«Кўзингга айт, отим йўли тупроғидан сурма қилганида (кўзинг) равшан бўлса,
сурмадан миннатдор бўлмасин!» деди, мен: «Кўз устига» дедим,
«Эй Фоний, ишқ аҳли маҳвашларга қараган чоғда
сен менга боқ!» деди, мен: «Кўз устига» дедим.
Татаббӯъи Хоҷа
Дар дайр зори муғбачаи шӯхи маҳвашам,
К-аз ҳаҷри ӯ чу холи узораш бар оташам.
Шоми фироқ аз тарафи кӯи ӯ вазид,
Боди сабо кард чу зулфаш мушаввашам.
Нақди диле, ки буд чу туркони зулмхӯй,
Аз каф кашиду бурд ҳамон шӯхи дилкашам.
Маҷрӯҳам аз сипеҳру ғашиҳои ӯ, бидор
Соқӣ ба рағми ӯ қадаҳи софу беғашам.
Таънам зи зоҳидӣ мазан, эй пири майфурӯш,
Ҳарчанд пур кунӣ қадаҳи бода, даркашам.
Гардун агар бувад хушу нохуш чӣ ғам чу ман
3-иқболи фақр ҳар чи ба пеш оядам, хушам?.
Фонӣ, агар з-одамиён гаштаам малул,
Айбам макун, ки волаи шӯхи паривашам.
Дайрда бир маҳваш шўх муғбачага зорман,
ва унинг ҳажридан юзининг холи каби ўт ичидаман.
Ёр кўйи томонидан фироқ шоми етди, тонг шамоли    
мени зулфи каби (паришон) қилди.    
У дилкаш шўхим зулмпеша гўзаллар каби
дилим нақдини кафтимдан тортиб олиб кетди.
Фалак мени мажруҳ этди, шундай қилганига қарши
тиниқ қадаҳ билан унинг ғашликларини (кўнглимдан)  кўтар!
Эй кекса майфуруш, менинг зоҳидлигимни таъна қилма,
май қадаҳини қанча тўлдирсанг ҳам симиравераман.
Фалак хурсанд бўлсин ёки хурсанд бўлмасин, менга нима ғам?
Чунки мен фақрлик иқболи билан бошимга нима келса хурсандман.
Эй Фоний, агар одам авлодидан хафа бўлсам, айб этма
чунки мен бир париваш шўхнинг волаи шайдосиман.
Айзан
Ҳар сӯ қадам чу мардуми девона афканам,
Худро ба ҳар баҳона ба майхона афканам.
Тифлони кӯй сангзанон, боз хешро
Баҳри панаҳ ба ҷониби вайрона афканам.
Ҳар шаб ба аҳли зуҳду риё дар намози шаб,
Сад тафриқа ба наъраи мастона афканам.
Нуқле, ки хирқа раҳнкунон оварам ба базм,
Мурғони айши майкадаро дона афканам.
Шармандаам зи шайх, ки ҳар рӯз хешро
Паймон шикаста ҷониби паймона афканам.
Зору забуниям ҳама з-он ёри ошност,
Тӯҳмат чаро ба мардуми бегона афканам.
Фонӣ, фано талаб кунам, аз шамъи васли хеш,
Ҳар шаб, ки чашм ҷониби дарвона афканам.
Телба одам каби ҳар томонга қадам ташлайман,
Ҳар хил баҳона билан майхонага (югураман).
Кўча болалари менга тош ота бошлаганларида,
яшириниш учун яна ўзимни вайронага оламан.
Ҳар кеча мастона наъра (уриб), зуҳду риё аҳлининг
кечки намозини юз марталаб бузиб юбораман.
Хирқамни гарав қўйиб, келтирган емишимни
майхона кайфу сафо қушларига дона қилиб сочаман.
Ҳар кун аҳдимни бузиб, майхонага югурганим учун
шайх олдида уятлиман.
Зорлигим ва эзилишимга ёру ошнолар сабаб  (бўлганлар),
бегоналарга нима учун туҳмат қилай?
Фоний, ҳар кеча парвонага кўз ташлаганимда
унинг (ёрнинг) васли шамъидан фонийлик талаб  қиламан.
Айзан
То аз ҳавои муғбачагон нотавон шудам,
Дар дайр хоки даргаҳи пири муғон шудам.
Хоки раҳи ман аҳли назар сурма мекунанд,
3-он дам, ки хоки даргаҳи ин остон шудам.
Пиронасар агар на ҷавонист дар сарам,
Баҳри чи ошиқи рухи он навҷавон шудам.
Одамгарӣ бувад ин, ки он сувори шӯх
Ҳар сӯ, ки ронд, чун сагаш аз пай давон шудам.
3-иқболи дарди ишқ манам оламе дигар,
Вар не зи чашму дил зи чӣ дарёву кон шудам?
Дар ишқи он парӣ, ки нишонам падид нест,
Андар миёни аҳли ҷунун бенишон шудам.
Аз бими хайли ғам ватанам гашт майкада,
Ғам нестам кунун, ки ба дор-ул-амон шудам.
Ворастам аз балои худӣ то ба дашти ишқ.
Овораи рамидаи бехонумон шудам.
Фонӣ, зиёда з-ин натавонам аён намуд,
К-ошуфта инчунин зи ҳавои фалон шудам.
Муғбачаларнинг ҳавасида нотавон бўлганимдан бери
дайрда муғлар пири даргоҳининг тупроғиман.
Бу остона даргоҳининг тупроғи бўлганимдан буён
назар аҳли менинг тупроғимни сурма қилади.
Агар кексайган чоғимда бошимда йигитлик хаёли     бўлмаса,
нима учун ёш гўзал юзига ошиқ бўлдим?
У шўх суворий ҳар тарафга от чоптирганида ити каби
кетидан югурсам, одамгарчиликни жуда ўрнига қўйган бўлардим.
Ишқ дарди бахти билан бошқа бир оламман, агар   ундай
бўлмаганимда, нима учун кўзиму дилим дарёю қон  бўлди.
Нишонаси  зоҳир бўлмаган у пари ишқи туфайли    
жунун аҳли орасида бенишонман.
Ғам лашкари қўрқинчидан ватаним майхона бўлди
энди ғам йўқ, чунки бу ер дорул-амондир.
Ишқ даштида овора, ҳуркович ва бехонумон
бўлганимдан бери ўзлигим балосидан қутулдим.
Фоний, бундан зиёда баён ва аён қилолмайман,    
чунки фалончининг ҳавасида шундай ошиқ бўлганман.
Мухтараъ
Гарчи дӯш аз доғи ҳиҷрон оташин таб доштам,
Сӯзи ин оташ фузунтар буд, к-имшаб доштам.
Дарду заъфам ҳарду муҳлик буд, гар меомадӣ
Пурсаро асбоби ҷон додан мураттаб доштам.
Чун ҳилоли ид ҷуён дар хироми тавсанат,
Чашм равшан аз фурӯғи наъли маркаб доштам.
Аз туву худ дар замони ҳаҷру айёми фироқ,
Рӯҳро бе қолабу берӯҳ қолаб доштам.
Гар тақарруб ҷустам андар шурб бо мастони дайр,
Айб набвад чун ба эшон қурби машраб доштам.
Дар хаёли хори мижгонаш набудам хоб, дӯш
3-он ки андар пираҳан сад неши ақраб доштам.
Дар таби ғам, Фониё, сӯзи дарунам кам нашуд,
3-он ки аз табхола буд обе, ки бар лаб доштам.
Кеча ҳижрон доғидан ўтдай иситмам бўлса-да,
бу кеча ўтнинг ўрташи ундан зиёдроқ бўлди.
Дарду заифлигимнинг ҳар иккови ҳам ҳалокатли эди,
агар сўрамоққа келсанг, жон беришга тайёрлаб қўйганман.
Ҳайитнинг янги ойини излар эдим,
отингнинг тақаси шуъласидан кўзимни равшан қилганимдек.
Ҳажр замони ва фироқ кунларида сендан ва ўзимдан
қолип (тан)сиз руҳ ва руҳсиз қолипим бор эди.
Ичишда майхона мастларига яқинлик изласам, айб
бўлмайди, чунки табиатан улар билан яқинлигим бор.
Кеча кипригини тикани хаёлида ухлолмадим,
чунки кўйлагим ичида юз чаённинг ниши бор эди.
Эй Фоний, ғам ҳароратида юрагим оташи камаймади,
чунки лабимдан томган сув учуқдан эди.
Айзан
Чун ба ёди лаъли ӯ майли маи гулгун кунам,
Соғари даврон зи хуноби ҷигар пурхун кунам.
Бад писанд афтод ёру з-ин сабаб ман музтариб,
Чун зи ман ҳар чун кунам, напсандад оё чун кунам?
Аз паи дафъи хумори муфлисони майкада
Гар надорам ваҷҳи май, саҷҷодаро марҳун кунам.
Тарҳи ободӣ ба май гар афканам, бошад чунон,
К-аз паи ишрат бинои хона бар Ҷайҳун кунам.
Ман, ки ҳамворам қадаҳ гардон бувад, бошад аҷаб,
Илтифот ар сӯи ноҳамвории гардун кунам.
Нестам ринд ар з-ошӯби ҳаводис даҳрро,
Вазъ дигаргун шавад, ман ҳол дигаргун кунам.
Халқро ҳузн аз паи ҷоҳ асту ман дар майкада,
Фониё, дорам қадаҳ худро чаро маҳзун кунам?
Унинг лаъли ёди билан гулранглик майга эгилсам,
даврон пиёласини жигар қони билан тўлдираман.
У ҳеч нарсани ёқтирмайдиган ёр экан, шунинг учун мен  изтиробдаман,
чунки мен нима қилмайин, у ёқтирмайди, найлайин?
Майхона фақирларининг хуморини  тарқатиш учун
майга пулим бўлмаса, жойнамозимни  гаровга қўяман.
Агар ободликни май устига қурмоқчи бўлсам,
айшу ишрат биносини Амударё устига қуришга  уринишимдай бўлади.
Мен — бир  маромда қадаҳ айлантирувчининг,  фалакнинг
бир маромда айланмаганига илтифот қилишим таажжуб бўлади.
Атар ҳодисаларнинг фитна ва ғавғосидан даҳрнинг вазияти
ўзгарсаю, мен вазиятимни ўзгартирсам, ринд эмасман.
Эй Фоний, халқнинг хафалиги, мартабаю даража  хусусидандир,
майхонада қўлимда қадаҳим бўла туриб, ўзимни нега  хафа қилай?