ТАСАВВУФ ТАРИХИДА ИРФОН БОСҚИЧИ - ҲАКИМ САНОЙИ |
![]() |
![]() |
![]() |
2 дан 5 сахифа
ҲАКИМ САНОЙИ ( 1080-1140)
Абул Мажид ибн Одам Санойи Ғазнада туғилган. Маъсудшоҳ III даврида сарой шоири бўлган, Шайх Юсуф Ҳамадоний таъсирида суфийлик йўлини тутган. Ҳаж зиёратини ўтаган. Балх, Сарахс, Ҳирот,Нишопур, Хоразм ва Боғдодда сафарда бўлган. Ғазнада вафот этган. Асосий асари “Ҳадойиқу-л-ҳақойиқ” (“Ҳақиқат боғлари”) суфийдик қомуси сифатида тан олинган. “Девон”ида суфиёна шеърлар талайгина. Бундан ташқари “Муҳаббат китоби”, “Ақл китоби” каби достонлар ва “Аллоҳ қулларининг манзилига қайтиш йўллари” асари Ғарбда ҳам машҳур бўлган, айтишларича, Дантенинг “Илоҳий комедияси” мана шу асар таъсирида ёзилган. “Ҳадойиқу-л-ҳақойиқ” Фаридиддин Аттор ва Жалолиддин Румий асарларига асос бўлган. Айтишларича, авваллари Санойи шоирликни пайғамбарлару валийлар билан тенг деб биларди. Аммо бир куни бу фикрига ўзи шубҳаланиб қолди. Ўйладики, “Менинг фақат исмимда улуғлик бор холос, ўзимда эса ҳеч бир фазилат йўқ, бундай исмга ҳам мен лойиқ эмасман”. Саноий мана шу қайғусини дўсти ва ҳомийси Хожа Аҳмад ибн Масъудга айтган эди, у эътироз билдирди ва деди: “Муҳаммад расулуллоҳ айтганларки, одамларга очиқ юз билан қараш ҳам садақадир. Аммо Санойи пайғамбарнинг бошқа ҳадисини келтирди: “Яхши, савоб ишлар қилган ёки илми билан бошқаларга фойда етказган ёки ўлимдан сўнг уни дуо қиладиган яхши фарзандлар ўстирган одамларгина охиратда нажот топадилар”. “Менда эса бу айтилганларнинг ҳеч бири йўқ”, - деди Саноий фикрига хулоса ясаб. Хожа Аҳмад шоирга эътироз билдириб деди: ”Сен ўзингдаги фазилатларни кўрмайсан! Сен кўп хайрли, савоб ишлар қилгансан. Кўчангдаги одамлар сенинг чеҳранг бўстонида очилган гулларни кўриб севинадилар. Сен яна сўзинг билан, шеърларинг билан одамларга фойда етказасан, илм-маърифат берасан, бу ҳам катта савобдир. Сенинг фарзандларинг – шеърларингдир. Бундай шеърлар жисмоний фарзандлардан кўра яхшироқдир”. Шундан сўнг Хожа Аҳмад ибн Масъуд шоир Санойига барча авлодлар учун фойдали бир достон ёзишни таклиф қилади. Достон битгунича, шоирни рўзғор ташвишларидан қутқариб, егулик ва кийгулик билан таъминлади. Шу тариқа ҳикоят ва ривоятлардан иборат “Ҳақиқат боғлари” достони дунёга келди.
|
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
![]() Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
![]() Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |