Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Наср»Жинни бўлиш осон экан
Facebook
Жинни бўлиш осон экан PDF Босма E-mail

Биродарлар! Одам—чи, вей, хоҳласа бир кунда телба бўлиши мумкин экан. ғандоқ жинни бўлганини ўзи билмас экан. Касалхонага қачон келдим, ким опкелди, эсимда йўқ. Аммо биринчи қор ёғиб турган ўша қуриб кетгур оқшом аниқ ёдимда.
Шундай қилиб десангиз, ишдан чиқдинг—у, панжара девор олдида гижинглаб турган яп—янги “жийронтой”нинг эшигини очдик. Ойнани қор босиб қолган экан, аввал артдик, кейин ойнатозалагични ўрнатдик. Шиғиллатиб ҳайдаб кетдик. Троллейбус бекатида турган одамлардан камида ўнтаси қўл кўтарди. Тўхтамадик! Эсимни ебманми тўхтаб! Сен—ку, савоб бўлар деб тўхтайсан, ГАИ кўриб қолса, киракишлик қиляпсан, деб талонингни тешиб беради.
Бекатдан эллик қадамча ўтганимда бир жонон шундай ҳимо билан қўл кўтардики, тормозни қандай босганимни ўзим билмай қолдим. Машина янги қор тушган асфальтда сирғаниб бориб, шундоққина жононнинг оёғи олдида тўхтади. Эшикни очишим билан жонон лип этиб, ёнимга ўтириб олди. Димоғимга ширин атир иси кирди. Ҳзиям оппоққина, дўмбоққина. Плашининг елкасига қор қўниб, жиққа ҳўл бўлиб кетибди.
ғаёққа боришини сўрамасимдан ўзи гапириб қолди:
—Печкангизни ёқинг, совуқ қотдим.
Печкани варанглатиб қўйиб юбордик.
—Поччамлар эрталаб пальто кийгизиб юбормабдилар—да?! – дедим илжайиб.
“Жоно” очиққина экан.
—Поочангиз аввал ўзларини эпласинлар! – деди таманно билан. Машинангиз янги экан, ҳиди келиб турибди. Маркаси қанақа?
Машина маркасини айтиб, яна илжайдим.
—Сиз машинамнинг отини билиб олдингиз. Энди машинам ҳам сизнинг отингизни билсин—да.
“Жонон” ҳам ширин жилмайди.
—Лёля!
—Лолахон экансиз—да. Ҳзингиз ҳам худди лолага ўхшаб...
—Лолахонмас! Лёля! – деди у гапимни кесиб.
—Э, Лаълихон денг?!
—Қанақа Лаъли? – у аразлаб лабини чўччайтирди. – Лёля!
ҳай Лёля бўлса, Лёля—да! Йўлимиз бир экан. Гаплашиб кетдик. Лёляхон ательеда дизайнер бўлиб ишларканлар. Поччамиз проводник экан. Уйга ҳафтада бир келаркан. Шу гапни эшитганимдан кейин шайтон йўлдан оздирдими, бошқами, билмайман. Хуллас, машинани қандай қилиб гараж томонга бурганимни ўзим ҳам билмай қолдим. Ҳлай агар, кўнглимда ёмон ният йўқ эди. Шунчаки, Лёляхон билан бирпас ҳангомалашиб ўтиргим келди. Домимиздан юз қадамча наридаги темир гараж олдида тўхтаганимизни кўриб Лёляхон ипдек қошини чимирди.
—ҳорманг!
—Биласизми... – дедим чайналиб. – МАшина олганимга энди уч кун бўлди. ҳали “ювганимча” йўқ... Шу... сиз билан... Илтимос, мени тўғри тшунинг...
Лёляхонга гапиряпман—у, икки кўзим домимизниннг бешинча қаватида. Машинада бегона жувон билан келганимни хотинбой деразадан кўриб қолса борми?!
Хайрият, Лёляхон замонавий аёл эмасми, мени тўғри тушунди. Машина гаражга кириши билан бу эшикдан мен тушдим, у эшикдан – у.
—Сиз ўтираверинг! – дедим машинага имо қилиб.
—Иссиққина... Мен ғизиллаб бориб битта шампан олиб келаман.
Лёляхон аввалига ним қоронғу гаражнинг бурчак—бурчагига хавотирланиброқ қараб қўйди—ю, кейин хотиржам бўлди. Негадир темир—терсак асбоблар солинган тахта яшикдан болғача олди.
—Майли... – деди болғачани саланглатиб. – Буквально беш минут. Бўлмаса... – У қўлидаги болғача билан ширингина таҳдид қилиб қўйди.
—Уч минутда келаман. Гастроном яқин.
ҳовлиқиб гараждан чиқдим—у, ўйлаб қолдим. Хотинбой бешинчи қават деразасидан қараб турган бўлса... Гаражни оиқ ташлаб, аллақаёққа гумдон бўлганимни кўрса. Пастга тушса...
Яна қайтиб келдим.
—Лёляхон! – дедим гараж эшигидан мўралаб. – Кечирасиз, уч минутга устингиздан қулфлаб кетаман. Тағин биров обқочиб кетмасин сизни...
У оғзини очишга улгурмай гараж илгагига отнинг калласидек қулфни солиб шарақ—шуруқ қулфладим—да, чорраҳадаги дўконга қараб чопдим.
Кечадан бери эзилиб ёққан ёмғирдан кейин қор тушгани учунми, ер ўлгудек сирғанчиқ. ҳарсиллаб чопи боряпман—у, ичимда ўзимга қойил қоламан. Гапнияп жа оламан—да! “Сизни ўғирлаб кетишмасин!” дедимми? Лёляхон билмайдики, хотинбойдан қўрққаним учун устидан қулфлаб кетьяпман. Майли, мана ҳозир битта шампан, бир плитка шоколад оламиз. Уч минутда қайтиб борамиз...
Бахтимга гастрономда одам кам экан. ғўлтиқда шампан, чўнтакда шоколад. Дўконниг ойнаванд эшигидан отилиб чиққанимни биламан... Бир маҳал кўзимни очсам, оппоқ шифтли уйда ётибман. Ҳрнимдан турмоқчи эдим, чап қўлим чунонам зирқираб оғридики, жоним чиқиб кетай деди. Ён томоинмдан ғўлдираган овоз келди.
—Бахтинг бор экан, йигит, қўлинг синибди. Менга ўхшаб оёғингМенга ўхшаб оёғинг синса нима бўларди?
Мундай қарасам, олти кишилик палатада ётибман. ҳаммаси менга ўхшаб, сирғанчиқда йиқилган майиб—мажруҳлар... Гастрономга борганим, шампан олганим эсимга тушди. Ҳша заҳоти гаражга қамалиб қолган Лёляхон лоп этиб кўз ўнгимга келди—ю, қўлимнинг оғриғини ҳам унутиб, сакраб туриб кетдим.
—Калит қани?
—Нега бақирасан?! – деб ҳалиги киши яна ғўлдиради. – ғалитни бошингга урасанми? Бир ўлимдан қолганингга шукр қилмайсанми, хумпар?
Чўнтагимни кавласам, ҳеч вақо йўқ! Шундагина шифохона халатини кийгазиб қўйишганини пайқадим.
—Калит қани? Соат неча бўлди? – дедим йиғламоқдан бери бўлиб.
Палатадаги ҳамдардлар тонг отиб қолгани, соат етти бўлгани, кийим—кечагу, калит—малитлар “пирёмный покойда” бўлишини тушунтиришда. Гипсланган қўлимни чангаллаб, югурдим. Искладчи хотин соат тўққизда келаркан. Дод деб юборай дедим. Нима қилай? Уйга телефон қилсам, хотинбойдан балога қоламан. Майли, йиқилдим, қўлим синиб, баннисага тушдим, дейишга дерман. Лекин тезроқ бориб гаражни оч, бир бечора қамалиб ётибди, кечаси билан совуқда тиришиб қолгандир, деёлмайман—ку!
Ақлимга балли! Ҳйлаб—ўйлаб йўлини топдим. ҳамшира қиздан икки тийин қарз олиб, тўртинчи подъездда турадиган Марат деган ўртоғимга қўнғироқ қилдим.
—Жон дўстим, тезроқ кел! – дедим ялиниб. – Аммо банисага тушганимни хотинимга айта кўрса.
Ҳақиқий дўст шунақа пайтда билинаркан. Марат ярим соатда еитб келди. Эгнида пальто, бошида телпак.
—Совуқми? – десам, қўлларини ишқалаб дийдиради:
—Эшак ўладиган совуқ бўляпти.
Дўстимга аҳволни тушунтирдим. Искаладчи хотин келиши билан калитни олдик.
—Лёляхондан узр сўра! – дедим эшикка йўналган Маратга. – Шундоқ—шундоқ бўп қолди, кечираркансиз, дегин.
—Хотиржам бўл. ҳаммасини ес қиламиз.
—Шошма! Аввал Лёляхонни кузатиб қўйгин—да, кейин хотинбойга бу ёқда ётганимни айт. Телефон қилса банд экан, дегин...
Дўстим ҳовлига ғизиллади.
Кўнглим анча жойига тушиб, палатага кириб ётдим. Обход бўлди. Навбатчи дўхтир суягим икки жойдан сингани, камида бир ҳафта ётишим кераклигини айтди. Жаҳли тез бўлсаям, ўзимизнинг хотинбой яхши—да! Кўрасиз, ҳализамон шўрва кўтариб кепқолади. Чўлоқ бўлган қўлимни силайди. Ҳзингизни эҳтиёт қилсангиз бўлмайдими, дейди. Кўз ёши ҳам қилиб олади. Меҳрибон—да!
Ширин хаёл суриб ётган эканман, палата эшиги ғийқиллаб очилди. Семиз санитар хотин – тарақ—туруқ қилиб эски кушетка судраб кирди.
Ўша заҳоти гавдали бир беморни икки қўлтиғидан суяб олиб киришди. Касал бечоранинг боши дока билан қалин ўралган, рангида ранг қолмаган, мўйлови шалпайиб турарди.
Кушеткага жой солишлари билан бемор шилқ этиб ўзини ташлади. Тепасига борсам... Мўйлови танишдек кўринди. Синчиклаброқ қарасам ўзимнинг қадрдон дўстим – Марат!..
—Нима бўлди?! – Жон ҳолатда қичқириб юбордим шекилли, Марат амаллаб кўзини очди.
—Дард бўлди! – деди инқиллаб. – Бало бўлди! Гаражингни эшигини очганимни биламан, ичкаридан бир алвасти югуриб чиқиб, болға билан қоқ пешонамга чунонам туширди, чунонам туширди... – У гапиришга мадори қолмади шекилли, юзини девор томонга ўгириб олди.
Эгнимда банниса халати, оёғимда шиппак, кўчага отилдим. Таксичи дийдираб турганимни кўриб раҳми келди шекилли, гап—сўзсиз тўхтади—ю, машинасини айтган томонимга ғириллатди. Йўқ, уйгамас, ўзимнинг темир гаражимга.
Шуниси эсимдаки, гараж ланг очиқ турарди. Энг аввал орқа капот устида ётган болғага кўзим тушди. Кейин... Нима десам экан?... Дўлда қолган таппини кўрганмисиз? Менинг машинам – уч кунгина минган яп—янги машинам худди ўшанақа аҳволга тшуган эди. ойналари чил—чил синган, томи—ю капотлари, орқа—олди—ю ёнбошлари болға билан пачоқланган, шу қадар ҳафсала билан, шу қадар эринмай, тартиб билан пачоқланган эдики, ақалли номига бир қарич соғ жойи қолмаганди. Гаражга қамалиб қолган Лёляхон кечаси совқотиб, тарашага айланмаслик учун хўп ғайрат қилгани кўриниб турарди.
...Одам қандоқ жинни бўлганини билмас экан. Касалхонага қачон келдим, қандоқ келдим, ким обкелди, эмисда йўқ. Кейин, сал ўзимга келганимда айтиб беришди. Аввал гипсланган қўлимни тишлаб ириллабман. Ундан кейин шиппак билан қор тепиниб хумордан чиққунча ўйнабман... Бу ёққа хотинбой билан ўша инсофли таксичи олиб келибди.
Мана, ётибмиз, энди. Хотинбой ҳар куни товуқ шўрва олиб келади. “ғўйверинг, жинни бўлган битта сизми?” – деб юпатади. Айтмоқчи, кеча хушхабар топиб келди. Учинчи синфда ўқийдиган ўғилчамиз темир—терсак топширишда шаҳар биринчилигини олибди.
Муаллиф изоҳи. Бу – бўлган воқеа. Фақат ҳикоя қаҳрамони мен эмасман!

Ўткир ҲОШИМОВ,
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан