Кенгаш. Тоҳир Малик |
(Кенгашли тўй тарқагандан кейин содир бўлган ҳангома) Ҳазрат Алишер Навоий «Эсиз тақдир экан, қайдин билибмиз, азизим, дунёга бевақт келибмиз», деган эканлар. Ҳазрат бу дунёда «бадиий кенгаш», «таҳрир ҳайъати» деган нарсалар борлигини билганларида эҳтимол бундай демасдилар. Тасаввур қилиб кўринг: «Фарҳод ва Ширин»ни ёзиб, ҳар саҳифасини кўчиртиришга битта бўлка нон нархида ҳақ тўлаб, нашриётга ёки пьеса шаклида театруга олиб келдилар. Нашриётда «таҳрир ҳайъати», театру ва кинода «бадиий кенгаш» деб аталмиш сергак посбонлар гуруҳи борким, ҳар қандай зотга ақл ўргатмак уларнинг юмушидир. Африканинг қайси бир бурчагида жон сақламакда бўлган «цензура» аталмиш идора ходимлари ҳам бу посбонларни кўрганларида қуллуқ қилиб турарлар деган афсоналар ҳам бор. Демак, ул азизларимиз «Фарҳоду Ширин»ни ўқуб чиқдилар ва муаллифга дедиларким: «Алишер ака, сизнинг кўп ашъорларингизни ўқиганмиз, айрим шеърларингизни санъатимиз юлдузлари қўшиқ қилиб айтадилар. Сизга ҳурматимиз баланд, аммо-лекин бу янги асарингизда бир оз шошибсиз. Унда кераксиз қаҳрамонлар кўп. Масалан, Ёсуман хола образи. Икки севишганларни ажратувчи ёмонлар бизнинг жамиятимизда йўқ. Аксинча, ким бир-бирини севиб қолса, дарҳол тўю томошалар билан қовуштирилади. Демак, Ёсуман хола образи ҳаётий эмас. Ундан ё воз кечинг ё ажратувчи эмас, қўшмачига айлантиринг». Ҳайъат ёки кенгаш ўн кишидан иборат бўлса - шу тарзда ўнта, йигирмата бўлса - йигирмата танқидий фикр айтилади-ю шоир ҳазратлари асарларини қўлтиқлаб, минг пушаймон билан изларига қайтадилар. Беш юз йил аввал ўлиб кетганим яхши бўлган экан», деб Худога шукроналар айтадилар. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Адабиётшунослик
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Улуғбек Ҳамдам. Қодирийнинг хизмати нимада?Қодирий ўзбек халқининг энг севимли адибларидан бири. Ёзувчи ва... |
Абдурауф Фитрат. Аҳмад Яссавий (1927)Аҳмад Яссавий тўғрисида матбуотимизда бир-икки йўла гаплар бўлу... |
СюжетСюжет (фр. sujet — предмет) — адабиёт, драматургия, театр, кино... |
Она фидоийлиги ҳақида бир асарXIX аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |