Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Наср»«Қавоидул-умаро»
Facebook
«Қавоидул-умаро» PDF Босма E-mail

(Бюрократизм кимга ёқади)
Нодон пастарин одамлар ушбу замондаги бағзи арбоби ҳукуматларимиздин шикоят қилиб айтурларким: «Фалони маҳкаманинг баланд мақомнинг ҳузурларига кирмак учун изн сўраб уч соату яна фалон дақиқа бўсағада бекорга кутиб ўлтурдим ва ғайри интизор кишилар ҳам бор эрдилар ва лекин охирул-амр(Охирул-амр — охири, пироварди.) хузурдин «Алҳол фурсатим йўқ, рўзи дигар келсунлар!» деган фармон бўлди ва яна биз бул саргардонлиқдин беҳад ранжиб ўз маконларимизга пароканда бўлдиқ», деб.
Ва яна маҳалламиздин Исҳоқ батрак кеча фақирға шикоят мақомида хабар бердиким: «Бул кун ҳам ул садрнишинимизнинг боши оғриб, яъни дардисарга мубтало бўлиб ва яна шул боисдин арзи додимни боз айталмай келдим», деб.
Ҳарчи нодон косиб фуқаролардин ушбу мақомда турли шикоятлар эшитурман ва яна уларнинг бул маънидаги шикояти беҳудаларидин ханда қилурман. Зеро, ул нодонлар илми сипоҳгарчиликдин(Илми сипохрарлик — давлатчилик, маъмуриятчилик илми.) хабарсиз ва яна «Қавоидул-умаро»(«Қавоидул-умаро» — амирларнинг қоидалари.) китоби ҳикматларидин баҳрасиздирлар, деб.
«Қавоидул-умаро»да андоғ келтирибдурларким: Агар бир зот мақоми еднодин(Адно — паст, қуйи.) мақоми аълоға етушса, зинҳор ва зинҳор неъмат қед-рини билгай, деб. Масалан, пастарин фуқаронинг саломиға илтифот этмагай, улар бирлан дуру-дароз суҳбат тутмагай, бир табақдин таом тановул қилмағай ва ҳузурига киргизмагай ва яна бир зарурат бирлан бар тақдир ўз ҳузурига қабул қилмоқчи бўлса, неча кунлар саргардон айлаб ва яна ўз қедрини билдириб, баъдаз арзи-додиға етгай, деб. Агарчанди арбоби ҳукуматдин бирининг қедим вақтларда қедрдон бўлған дўсти роҳи омда(Роҳи ом — кўча.) учрашиб қолса саломға ёйинки каломға тутиш эҳтимолидин ҳазар айлаб юзини четка ўгурсун ёхуд осмонға назора қил-сун, яъни ул ҳукуматдор ўзини тағофилга солса маъзур, деб.
Ушбу «Қавоидул-умаро» китоби қадимул-айёмлардаги жумла подишоҳ ва амирлар, султон ва салотинлар наздида кўб мўътабар эрди ва яна ул баҳодир Худоёрхоннинг бек ва бекзодалари ва яна ул Мекалай оқ подишоҳ марҳумнинг жондорол губирнатўрлари, фурустуф, палас-каминистр ва ҳоказо бадҳайбат, дароз мўйлаб тўралари ҳам ушбу қонунни маҳкам ушлаб ва яна закўнга амал қилур эрдилар ва яна алар бирлан ҳар ким қўрқуб, хавфу хатар остида муомала қилур эрди, деб. Аммо ушбу ҳуррият, мардикор, сарадеҳқон(Сарадеҳҳон — ишбилармон, миришкор деҳқон.) замона ҳукуматдорлари орасида ҳам ўшандоғ кўҳна ва лекин пухта қоидаларга амал қилғучи арбоблар бор экан, деб бениҳоят хушнуд бўлуб, мазкур шикояткунан-да бемаънилар аҳволиға табассум қилур эрдим, деб.
Қиссаи кўтоҳ, «Қавоидул-умаро» китобидин баҳраманд бўлған ўшал арбобларға сўзим шулки, ул бемаъниларнинг шикоятига қулоқ солма-сунлар ва яна алар саргардон бўлсалар ҳам қоидаи қедима ҳукумат-дорлиқ низомларини риоя қилсунлар, тумшуғини бир қарич чўзиб ва яна димоғидин ягон-ягон(Ягон-ягон — гоҳ-гоҳ.) қурт ташламоқ казолика(Казолика — шунингдек.) арбоб учун жоиз, деб фақир муҳрим бостим, деб, Калвак Махзум Шоший,

«Қизил Ўзбекистон» — 1927 йил, 34-сон.
Абдулла Қодирийдан