Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Наср»Лев Толстой: "Мени муҳаммадий деб санашингизни сўрайман"
Facebook
Лев Толстой: "Мени муҳаммадий деб санашингизни сўрайман" PDF Босма E-mail

Лев Николаевич Толстой (1828-1910 йиллар) - русларнинг буюк ёзувчиси, файласуф, рус адабиёти ва тарихига катта ҳисса қ шган шахс. У бизга кўпроқ ёзувчи сифатида таниш. Унинг фалсафий қарашлари, асарлари ва уларда акс эттирилган мавзулар - Яратувчи, қалб, билим, муҳаббат, ҳаётнинг мазмуни ва шу каби бошқа мулоҳазалари кенг тарқалмаган. Ёзувчининг бутун ижоди давомида шуни кузатиш мумкинки, Толстой ҳаёт мазмуни, борлиқнинг яширин тартиб-қоидалари ва уларга руҳий ҳамда ижтимоий танқид кўзи билан қарашга жиддий эътибор берган. 1870 йиллардан бошлаб эса ёзувчи ижодида ўлим, гуноҳ, тавба-тазарру ва руҳий тасалли мавзуларига эътибор янада кучаяди.
Унинг буткул ғайритабиий қарашлари кўп ҳолатларда рус ҳамжамияти учун номаълумлигича қолиб кетди. У умрининг охирида черковдан юз ўгирди ва анафема ҳолатига тушиб қолди, дўстлари ва танишлари Толстойдан юз ўгиришди. 1910 йил, 81 ёшида Лев Толстой уйини ташлаб чиқиб кетади ва йўлда, Астапово бекатида ҳаёт билан видолашади. Нима учун бу буюк ёзувчининг умри бу қадар ачинарли якун топди, ўлимидан олдин у қаёққа отланганди ва нега уйини ташлаб чиқиб кетганди? Балки бу саволларга ёзувчининг баъзи хатлари жавоб бериши мумкиндир...
Мана унинг черков ҳақидаги мулоҳазалари: Черковга ҳаёт мазмунини тушунтириб беришни топширар экан, дунё ўз мақсадларидан келиб чиқиб бу тушунчага хоҳлаганича ўзгартиришлар киритди. Дунё ўзининг Ийсо таълимотларига буткул зид саналган қарашларини илгари сурди, черков эса шу қарашлар асосида Ийсонинг буйруқларига бутунлай тескари таълимотларга асос солиб, сизни шу таълимотларга асосан ҳаёт кечиришга, аммо Ийсонинг кўрсатмалари зид эканлигингизга қарамай, Ийсога бўйсунаётгандек баҳоланишингизга ҳужжатлар тўқиб чиқарди. Натижада, шу наса юзага келдики, дунё аслида динга бутунлай тескари ҳаёт кечира бошлади, черков эса буни оқлабгина қолмай, бу айнан Ийсо таълимотига мос ҳаёт деб бонг ура бошлади".
Ясная Поляна, 1909 йил март.
Мусумонга турмушга чиққан рус аёли Е. Векилова Толстойга хат ёзиб, фарзандлари исломга киришни хоҳлашаётганини билдиради ва ёзувчидан нима қилиш ҳақида маслаҳат сўрайди. Ёзувчи унга нима деб жавоб қайтарганига диққат қилинг-а!
Муҳаммадийликнинг православиядан усутн қўйилиши масаласига келсак, мен бутун қалбим билан буни қўллаб-қувватлайман. Сўзларим қанчалик ажабланарли туюлмасин, насронийлик тушунчалари ва насронийлик таълимотини соф ҳолда анча юксак баҳолаган мендек шахс учун бирон бир шубҳа йўқки, муҳаммадийлик ўзининг ташқи кўринишларига асосан черков православисидан ҳеч шубҳасиз устун ҳисобланади. Шундай экан, агар инсонга фақат иккита имкон - ё черков православиясида қолиш, ёки муҳаммадийликни танлаш берилган имконияти берилган бўлса, ҳар бир онгли одам учун ягона тушунча, ягона Худо ва унинг пайғамбарини тан олувчи муҳаммадийликни маъқул кўриш худо хақидаги тушунчалари анчайин чалкаш учликдан, мавҳумиятдан, муқаддас шахслардан ва уларнинг тасвирларидан афзал туради"
Ясная Поляна, 1909 йил 15 март.
Биз ёзувчининг яна бир мактубидан мисол келтириб, унинг машаққатли изланишлар натижасида шаклланган дунёқарашини янада тушунарлироқ ҳолга келтиришга ҳаракат қиламиз.
Агар сиз мен иймон келтирган нарсага иймон келтирганингизда, бошим осмонга етган бўларди. Сиз ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг. Ҳаётнинг барча муваффақиятлари-ю бойликлар, ҳурмат-эҳтиром, машҳурлик буларнинг барчаси менда йўқ. Менинг дўстларим, хатто қариндошларим ҳам мендан юз ўгиришмоқда. Баъзилар - либераллар ва эстетлар - мени Гогол каби ақлдан озган ёки эс-ҳушини йўқотган деб ҳисобламоқдалар; бошқалар - инқилобчилар ва радикаллар - мени мистик, эзма дейишмоқда: давлат одамларининг фикрига кўра мен зараркунанда инқилобчиман; православлар эса мени шайтонга чиқариб қўйишди. Тан оламан, бу мен учун жуда қийин. Шунинг учун, илтимос, мени меҳрибон бир муҳаммадий деб ҳисобланглар, шунда ҳаммаси яхши бўлади".

Ясная Поляна, 1884 йил апрель.
Кўриб турганингиздек, изоҳга ҳожат йўқ.