Расулуллоҳга муҳаббат мисралари |
Ислом таълимоти билан йуғрилган мумтоз адабиёт такомилида пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бағишланган асарлар алоҳида ўрин тутади. Деярли ҳар бир мумтоз Шарқ шоири ҳамду муножотдан сунг албатта наът, яъни, Расулга (алайҳиссалом) бахшида битган. Улар мумтоз шеъриятнинг турли жанрлари — ғазал, мураббаъ, мухаммас, маснавий ва бошқаларда ёзилган бўлиши мумкин. Шунингдек, ул зоти шариф ҳақида жуда кўплаб қасидалар ҳам авжуд. Улардан энг машҳури “Қасидаи Бурда”дир. Маълумки, ушбу асар муаллифи Муҳаммад ибн Саид Бусирий (1212-1292) оғир хаста булган ва қасидани ёзгач, кўп ўтмай буткул соғайиб кетган. Айтмоқчимизки, бу каби маърифатга тўла асралар маълум бир ҳикмат асосида ёзилади. Бу эса шоирларнинг ҳазрати Пайғамбаримизга булган чексиз муҳаббатлари ифодасидир. Куйида ана шундай севги ва ҳикмат тулиқ наътлардан бири ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.
Мазкур наът муаллифи Юсуф Наби (16421712) Урфада туғилган ва Истанбулда вафот этган. Ўз даврининг истеъдодли ижодкорларидан бири. Усмонли давлатида девонхона котиби лавозимида ишлаган, бир неча бор ҳаж сафарида булган. Ундан “Девони Наби”, “Таржимаи ҳадиси арбаъин”, “Муншаот”, “Фатҳномаи Камонича”, “Туҳфатул ҳарамайн. “Зали сияри Вайсий”, “Хайрабод”, “Сурнома” каби асарлар мерос қолган. Уни Оврупа ўлкаларига ҳам машҳур қилган асари “Хайрия” достонидир. Сақлан тарки адабдан, куйи маҳбуби Худодир бу! Мазмуни: “Тарки адабдан сақлангин, зеро бу жойлар Аллоҳнинг севимли бандаси — Ҳазрати Расулуллоҳ юрган жойлардир. Бу жойларга Ҳақ таолонинг назари тушган ва у Мустафо (танланган пайғамбар)нинг мақомидир; Бу жойлар Аллоҳ ҳабибининг оромгоҳидир. Фазилат жиҳатидан қарасанг, Жаноби Кибриёнинг арши устидадир; Бу муборак жойлар туфроғининг нуридан зулматнинг қоронғуликлари тугади. Зеро, мавжудотнинг кўзларини очди, (бу хок) кўр кўзларга шифо берувчи сурмадир; Самодаги янги чиққан ой ул зотнинг эшигида тургувчи қалби ярали ошиқдир. Ҳатто, юлдузи ҳам ул зотнинг нури зиёсидандир. Эй Наби, бу даргоҳ ерларига кирар экансан, одоб шартларига риоя қилгин. Зеро, бу жойлар улуғ фаришталарнинг ҳам парвона булиб, пайғамбарларнинг ҳам ўпиб тавоф этадиган жойидир”. Отабек РУСТАМБЕК, |
Адабиётшунослик
Адабиёт нима учун керак?1. Тарбиявий аҳамияти: Адабиёт инсон қалбини бойитади, унга эзг... |
Ўзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамиятиЎзбек адабиётига бағишланган сайтнинг аҳамияти қуйидаги жиҳатла... |
Адабиётда композицияАдабиётда композиция — бу бадиий асарнинг тузилиши, яъни асар қ... |
Фильмни таҳлил қила билишФильм таҳлили сценарист таьлимида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда ... |
Бадий матн ва таҳлил муаммолариШоирлик аслида шеърни шеъриятга алоқаси йўқ нарсалардан тозалай... |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Лутфунг ози жон олур, қаҳринг кўпи ҳам ўлтурурҚаҳринг ўлса, барча ишимдин малолатдур санга, Лутфунг ўлса, юз ... |
Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |
Наҳс босқан экан...Кашмиридан келган ромчининг олдиға ўлтуруб:— Қани бир бахтимизн... |