Home icon Бош саҳифа»Кутубхона»Антология»Азиз Абдураззоқ (1928)
Facebook
Азиз Абдураззоқ (1928) PDF Босма E-mail

Азиз Абдураззоқ 1928 йили Тошкентда таваллуд топган. Ўрта мактабдан сўнг маданий-оқартув билим юртида таҳсил олади. Сўнгра Москвадаги М. Горкий номидаги Адабиёт институтида ўқийди.

У кўп касбдошлари каби журналист сифатида «Ёш ленинчи» рўзномаси, «Шарқ юлдузи», «Гулистон» каби  ойномаларда   фаолият кўрсатади.  Айни чоғда  кўп йиллар Ўзбекистон  Ёзувчилари уюшмасида ишлайди.

Шоирнинг ижоди 50-йиллардан бошланган бўлиб, биринчи шеърий тўилами 1959 йили «Дўстларимга» номи билан чоп этилади. Шундан сўнг «Япа баҳор» (1961), «Мавж» (1965), «Бодом гуллади» (1965), «Лирика» (1970), «Азиз одамлар» (1975), «Шўх ёмғир» (1977), «Қалб нури» (1978) каби тўпламлари нашр этилди. «Қалб нури» тўпламига кирган кўпчилик шеърлар шоирнинг эллик йиллиги якуни сифатида сайланма тарзида эълон қилинган. У ўзининг «Ўроқ ва ханжар» шеърида ёзади: «Ёнмоқдамен, ёнмоқдамеп, бу аён дир, дўстим бўлсанг ҳалал берма, сен ҳам ёндир», — дея яратишга, бунёдкорликка чорлайди. Ҳа, Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла айтганидек, унинг ҳар бир шеъридан, яъни «Азиз шеърларидан нон ҳиди келади, ўзл кезиб ўтган боғлар, дала-даштлар ҳиди келади».

Айни чоғда унинг болалар учун ёзилган «Оҳ, қандай ширин» (1977), «Қиз ва лола» (1979), «Тап-тап элак» (1981) каби ўнлаб асарлари чоп бўлди. Уларда беғубор ёшлик туйғулари, шўх, кулгили, баъзан ҳажвий, киноя-ли тарзда ўз ифодасини топди. Катталар учун ёзилган асарларида ўз халқи миллий хусусиятини ифодаловчи ҳазил-мутойиба баъзан аччиқ киноя билан алмашиб туради. Китобхонга катта завқ-шавқ бағишлашдан ташқари уни ҳушёрликка, шуурга, шижоатга етаклайди. Сўнгги йилларда унинг «Ёстиқдан чиққан эртаклар» (1988), «Боғда битган эртаклар» (1989), «Тўрт оғайни ботирлар» тўпламлари (1989) нашр бўлди.

У таржимон сифатида М. Лермонтов, Т. Шевченко ҳамда америкалик машҳур шоир Г. Лонгфелло асарларини ўзбекчалаштирган. Унинг асарлари ўнлаб ўзга тилларга ҳам ўгирилган.