Зокиржон Мамажонов. Ифода усулларида ўхшатиш санъати |
Поэтик ижоднинг, хусусан, бадиий мазмуннинг оригиналликка интилиш тамойили янгича айтиш, янгича ифода туфайлигина амалга ошади. Айни шу ижодий-руҳий эҳтиёж туфайли турфа ифода усуллари кашф этилади ва шеъриятнинг ифода имкониятлари ривожланиб боради. Шу боис ҳам “ифода усуллари асосидаги санъатлар” анча салмоқлидир. Бевафолик тонг эмас элдинки, деҳқони азал, Хатинг ичинда лабингнинг икки холи не ажаб Кўриб турганимиздек, бу ерда байтни ҳозирги ёзувга мослаштириш сираси охирига етказилган эмас. Эҳтимол, шу сабабли, Анвар Ҳожиаҳмедов китобига байтни, биринчи мисра охирига савол аломати қўйган ҳолда киритгандир. Бизнингча, байтдаги жумла қурилиши эътиборга олинса, унинг ҳозирги ёзувга мослаштирилган шакли қуйидаги кўринишда бўлиши лозим: Лола эрмас, урди ўт гулшанга бир гул ҳажридин Яъни, шоир кўриб турганинг лола (лолазор) эмас, балки гул ҳажрида Навоий чеккан нолалардан гулшанга ўт кетди, дейди. Ифода усулига қаралса, бу байтда тафриъ санъати борлиги кўриниб турибди. Лекин уни санъат ҳодисасига айлантириб, ўқувчини завқлантиришига сабаб бўлаётган нарса, “бу эмас – мана бу” тарзидаги қолипнинг ўзи эмас, балки ўхшатиш асосида юзага чиқаётган муболағадир. Биринчидан, “лола эмас – ўт кетган гулшан”, деганда, инкор асосидаги ўхшатиш бор, яъни, қип-қизил лолазор аланга-оташга ўхшатилмоқда. Иккинчидан, матнда мавжуд бўлмаган, лекин мумтоз шеърият контекстидан англанувчи “ишқ – олов” ўхшатиши, шунингдек, қалбдаги ишқ оловининг “оҳ-фиғон” билан чиқиши ҳам ўхшатиш асосида идрок этилади. Шу ўхшатишларнинг мавжудлиги байтда, “бу эмас – мана бу” қолипи орқали муболағали фикрни образли ифодалашга имкон беради. Анжум дема, гўёки малойикка туташти Ёки: Анжум эрмаским, фалак миръоти ичра тушти акс, Агар биринчи байтда шоир юлдузлар гужумини ошиқ оҳларининг учқунларига ўхшатса, иккинчи байтда кўзидан сочилган дур (кўзёш)ларнинг фалак миръоти (кўзгуси)даги аксига ўхшатмоқда. Бироқ ҳар икки байтда ҳам ўхшатиш сираси “бу эмас – мана бу” қолипида амалга ошмоқда. Иккала ҳолда ҳам ўхшатиш объекти муболағали бўлгани учун байтларда ўхшатиш ва муболаға санъатлари қўлланган, дейиш мумкин. Айни пайтда, бу санъатлар тафриъ қолипида яхлитлик, тугаллик касб этади, яъни байтдаги етакчи санъат тафриъдир. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
Ишқни оловлантирган сув ёхуд “Қаро кўзим”Бир донишмандцан: дунёда энг кучли лаззат нима? — деб сўраганла... |
Илм ва олимлар ҳақидаОламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоқил (били... |
Қўрқутма мени тамуғдинҚўрқутма мени тамуғдин, эй зоҳиди ях, Жаннат манга бўлғуси дебо... |
Навоийнинг ваҳдат тушунчаси ва пантеизмШарқ мумтоз шеърияти, аслини олганда, тавҳид, яъни бирликка асо... |
«Аввалгиларга ўхшамас»Бу – ҳазрат Алишер Навоийнинг тушунилиши анча осон, луғатталаб ... |
Масжидқа неча аҳли риёдек етайин...Масжидқа неча аҳли риёдек етайин, Ё ринд киби азимати дайр этай... |
Бобом сўзин тушунгим келар...Мақоламиз қаҳрамони бир катта шаҳарда ҳоким бўлган, улкан мамла... |
Риёкoр шaйxлaр xусусидaXирқa кийгaн риёкoр шaйxлaр xусусидaким, улaрнинг oлдидa хaқиқи... |
МАҲБУБ УЛ—ҚУЛУББИСМИЛЛОҲИР—РАҲМОНИР—РАҲИМ Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, ... |
“Лисон ут-тайр” достонида келган тўрт халифа ҳақидаги ҳикоятларҲазрат Навоий бошқа достонларидан фарқли ўлароқ “Лисонут тайр” ... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
Чўлпоннинг «тонг сирлари» шеърий тўпламига сўзбошиБаъзи бир ўртоқлар Чўлпонни йиғлоқ, деб айбситадирлар. Балки ҳа... |
Калвак махзумданБухоройи Шариф билодида фақирнинг ота қадрдон бир ошнамиз бўлур... |
Биз ким ва нималардан қўрқамиз?Ҳар кимнинг ўзига яраша қўрқатурған нарсаси бўладир. «Иштонсизн... |
Самарқандда асари нажотЎтган замонларда Самарқандда мадрасалар дорул-улум(Илмлар уйи.)... |
ШаллақиХалқда бир мақол бор: «Ўғри кулиб енггар, ғар йиғлаб.» Шунга ўх... |
Шомий домланинг оқ салла ташвиқотчилари(Абдулла Қодирий)Саҳар ноғорасини қоқиш олдидан сурнай «Наво»ни эзиб бошлаған эд... |
Ай, Худай урғанлар (Абдулла Қодирий)— Бачимаъни ер ислоҳот?(Чиғанмоқ — тисланмоқ, қўрқмоқ.) — деб м... |
Эски шаҳар «чека»си атрофиндаИкки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб кел... |
Хонларга хитобБир-икки сўзда давлатли хонларга сўйламоқ истаймиз, афу буюрсин... |
Шодмарг. Абдулла ҚодирийМулла Карим ҳожининг ёши етмиш ёшларда эди. Ёшликда бошигакўб ж... |