Home icon Бош саҳифа»Ўзбек адабиёти»Миллий уйғониш даври»Ҳиндистонда бир фаранги ила бухороли мударриснинг жадид мактаблари хусусинда қилган мунозараси
Facebook
Ҳиндистонда бир фаранги ила бухороли мударриснинг жадид мактаблари хусусинда қилган мунозараси PDF Босма E-mail

Муқаддима

Бухоронинг нажиб миллати бўлган ватандошларим, бирмунча вақтдан бери жадид ва қадим ўртасида ихтилоф чиққани баъзи миллат хоинларининг хато ва фасодларидан бошқа нарса эмасдир. Муқаддас ватанимизни парчалаб, унинг аҳли жамоасини жадид ва қадим унвонлари остида икки фирқага ажратиб, уларнинг бирини иккинчисига душман қилиб кўйдилар.

 

Хор ва хароблигимизнинг асосий сабаби мусулмонлардан эмас, балки ўша маънисиз ихтилофдан экани маълум бўлди. Бинобарин, ҳар ким ўзини дини мубина исломнинг хизматида билса, уйимизни бузгучи бу ихтилофни биз - бухоролилар орасидан кўтаришга ҳаракат қилсин.
Банда ҳам бу маслаки муқаддаснинг соликларидан бири бўлгани ҳолда, шу кунларда бир ҳикоят ёздим-ки, бу бухороли бир мударриснинг Хажга бора туриб, Ҳиндистонда бир фаранги ила усули жадида ҳам усули қадим хусусинда қилган мунозараси бўлиб, мазкур ҳикоят ушбу масъалани тугал ҳал қилгандир.
Шояд бир рисола суратида ва бухоролиларнинг суҳбати тарзида тартиб қилиб, нашр қилмоқни истагаиим шу васила ила муҳтарам ватандошларим масъаланинг ҳақиқатидан огоҳ топиб, ўртадаги ихтилофларни тарк қилиб, ҳаммалари иттифоқ билан ҳидоят йўлига қадам қўйсалар.

Бухороли Абдурауф Фитрат

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Фаранги: Аҳволингиз қандай?
Мударрис: Алҳамдулиллоҳ, ала кулли ҳол.
Фаранги: Жаноб, сиз қаерликсиз?
Мударрис: Аҳли Бухоройи шариф.
Фаранги: Қаерга кетяпсиз?
Мударрис: Байтуллоҳға.
Фаранги: Бухорода нима иш қилар эдингиз?
Мударрис: Мен илм аҳлиданман, мударрислик қилар эдим.
Фаранги: Бухоро қандай жой?
Мударрис: Бухоройи шариф катта шаҳар, кўб турли илмларнинг маркази ҳам ширин-шарбат меваларнинг манбаи.
Фаранги: Бухоро шарифлиғининг боиси илмларнинг кўблигиданми ё меваларининг сероблиғиданми?
Мударрис: Мен буларнинг ҳар иккаласини ҳам Бухоронинг шарифлиғини кўрсатувчи мустақил сабаблардан, деб биламан.
Фаранги: Бир жойнинг шарифлиғига мевалари-нинг кўблиги сабаб ўлмас?
Мударрис: Кўб яхши. Сиз илмларнинг кўблигини Бухоронинг шарифлиғига сабаб деб билинг.
Фаранги: Тузук. Аммо бир мулкнинг илм қувватини билмак, у ердаги уламолар сонини билмакка боғлиқдир. Бас, марҳамат қилиб айтинг-чи, Бухоронинг жами аҳолиси қанча?
Мударрис: Биродар! Мен бир банд одам бўлсам, Бухоронинг қайси кўчаларида фриб, унинг одамларини санабман?!
Фаранги: Йўқ, йўқ асло! Мен бундай деб таклиф қилсам, магар Сизнинг юртингизда жўғрофиё ўқимайларми?
Мударрис: Мен бир мударрис бўлсам, кечалари китоб кўраман, кундузлари дарс айтаман. Қачон қўлим тегибдики, мундай ҳикоят китобларини ўкисам. Мундай китоблар Бухорода йўқ. Бўлганда ҳам қиссахонлик курадиган бойларнинг уйларида бўлади.
Фаранги: Жўғрофиё ҳикоят китоби эмас, илмий китобдир. Жуда фойдали, бир неча кисмдан иборат. Унинг бир қисмини «истотистик» атайдилар: мунда ҳар мамлакатнинг аҳолиси баён қилинади. Масъаладан узоқлашдик. Сиз билмас экансиз, мен арз қилсам, Бухоронинг илгарилари ҳам ўн милйўн аҳолиси бор эди. Ҳозир унинг саккиз милйўни рус тасарруфида қолди. Икки милйўн, эҳтимол, ундан камроғи (ўз ҳудудида) сақланган. Бу ҳисобдан етмиш минг нафари шаҳар ичидадир, қолғанлари унинг теграсинда. Энди марҳамат қилиб айтинг-чи, бу икки милйўн одамнинг ҳаммаси ҳам илмлими ё йўқ?
Мударрис: Иўқ, ҳаммасининг илмли бўлиши мум-кин эмас. Агар ҳаммаси олим бўлиб кетса, бошқа ишлар эгасиз қолади.
Фаранги: Уларнинг ярми илмлими?
Мударрис: Иўқ.
Фаранги: Тўртдан бири илмлими?
Мударрис: Иўқ, ўшал етмиш минг шаҳрийдан бошқаси илмдан бебаҳра авомдир.
Фаранги: Бу авомнинг зарурий хат-саводи борми?
Мударрис:Э, вой! Биз уларни одам ҳисобламаймиз. Мендан етмиш минг шаҳрийни сўранг.
Фаранги: Ўша етмиш минг шаҳрийни ҳаммаси илмдан баҳрамандми?
Мударрис: Йўқ.
Фаранги: Уларнинг ярми илмлими?
Мударрис: Йўқ. Бухоро аҳволи илмиясининг тафсили йўкдир. У ерда гурли синфлар мавжуд. Масалан, савдогарлар синфи, саррофлар гуруҳи, чойфурушлар фирқаси, баъзиси мешкоб, такасалтанг, бир дастаси бскорчи ва илмлилар жамоаси.
Фаранги: Айтишингиздан бу етмиш минг нафар, йигирма синфга бўлуниб, булардан бир қисми илм аҳли бўлса керак?
Мударрис: Боракаллоҳ.
Фаранги: Бас, бу ўн тўққиз қисмнинг етарли хат-саводи борми ё йўк?
Мударрис: Ҳаммалари эмас, лекин уларнинг озроқ қисми, алҳамдулиллоҳ, хат-саводга эга.
Фаранги: Илтимос қиламан, ҳазил қилмай, тўғри жавоб беринг.
Мударрис: Ҳар нима деган бўлсам, ҳаққи рост, гўғри сўздир. Ҳазил эмас.
Фаранги: Ажабо! Бундай фармойишлардан мурод не? Бухоро илм маркази бўлса ва айни пайтда, бунчалик илмсизлик не демак? Узун соқолли кўса, обод бўлмаган жаннат, дейишдан қандай маъни бор? Бу исмсиз исмдан нима фойда? Дунёда шундай юрт бормики, унинг подшоҳи ва раияти бир динда бўлатуриб, унинг аҳолиси ўз динининг зарурий аҳкомларидан бехабар ва маҳрум бўлсалар? Ҳиндистон ва Миср маълум муддатдан бери бизнинг тасарруфимиздадир. Биз Сизнинг динингизнинг душмани бўлсакда, у ерликларнинг орасида илмсизлик тугул, саводсизлик кўринмайди.
Бухоронинг бечора мардумлари, дунёнинг иззати ва охиратнинг шарафи бўлған илмдан ҳам маҳрум қолғанлар. Оқибат бу илмсиз ҳаётнинг ҳосили минг турли тубанликдирки, бундан қандай қаноат ҳосил қилиш мум-кин?
Жаноби мударрис! Аввал айтганингиздек, «Агар ҳамма одам таҳсили илмға рағбат қилсалар, бошқа ишлар эгасиз қолади», деган ақидангиз шуми? Ҳамонки, Сизнинг ақидангиз шу бўлса, бошқа ватандошларингизнинг ақидалари қандай?
Мударрис: Ҳа, менинг ақидам шудир. Юртдошларим ҳам шу ақидага шерикдирлар. Агар ҳамма кишилар илм таҳсили билан банд бўлсалар, бошқа касбу корлар қолиб кетиб, дунё хароб бўлар.
Фаранги: Сизнинг ва юртдошларингизнинг бу ақидаси ботилдир.
Мударрис: Нега?
Фаранги: Шунинг учундирки, агар илмга рағбат дунё хароблиғи ва баъзи ишларнинг эгасиз қолишиға сабаб бўлса, Пайғамбарингиз «Утлуб-ул’илма ва лав бис-син», «Утлуб-ул’илма мин-ал-махди ила-л-лаҳади», «Ал’илму иззуд-дунйа ва шараф-ул-ахираҳ», яъни «Илмни Чиндан бўлса ҳам изланг», «Бешикдан кабргача илм изланг», «Илм дунёнинг иззати ва охиратнинг шарафидир» ҳикматлари билан ўзининг барча умматларини илм таҳсилиға даъват этмаган бўлар эди. Бинобарин, Бухоро ишлари шу қадар жаҳолатга ботганки, аҳоли илмли бўлганидан кейингина тартибга тушади: «Ҳал ястав ал-лазина йаламуна ва-л-лазина ла’йааламун», яъни «Билганлар билан билмаганлар баробарми?» Таассуфки, Сиз мусулмонлар тоифаси Қуръон ва Ҳадиснинг маъноларидан жуда йироқлашиб кетгансиз. Шу алфоз билан Қуръонни ўқиб, савобини фақат ота-оналарингиз руҳига бағишлаб ўрганиб қолгансиз. Бошқача фикр қилмайсизки, бу муборак мажмуа (Қуръони карим)ни Ҳазрати Ҳакими Азал (Аллоҳ) ўзининг буюк фариштаси орқали оламнинг оқилларига бекорга жўнатмаган эди.
Албатта, бунинг асрори бордирки, бунга диққат қилишимиз керак. У (Аллоҳ)нинг амрларини амалда қўллайлик, унинг такиқларидан сақланайлик. Биз фарангилар динингизнинг душмани эсакда, диний хусуматларимиз тақозо қилғанидек, Қуръон ва Ҳадисларингизни куйдириш ўрнига, улардан ўз манфаатимиз нуқтаи назаридан фойдаланмоққа, чанқоғимизни қондирмоққа ўрган-дик. Унинг амрларини амалга оширдик ва фавқулодда тараққиётга эришдик. Ва сизлар ғафлатда қолиб, Қуръоннинг саодатли ҳукмларидан ҳамда ҳикматли хабарларидан баҳра ололмай, таназзул тубига тушдингиз.
Агар икки юз йил аввал, ушбу минг нафар мусул-мон Қуръон ва Ҳадис ҳикматларига эга бўлсалар эди, ҳозир йигирмата ислом мамлакатидан ўн саккизи қўлдан кетмаган бўлур эди. Балки бизда кўриб, таажжубга тушаётганингиз, нуқсонсиз зийнатимиз бўлган тараққиёт дастгоҳини ҳам Сизда кўрган бўлур эдик.
Энди, марҳамат килинг-чи, Сизнинг илм толибларингиз қандай ва қайси илмлардан таҳсил кўрадилар?
Мударрис: Болалар мактабни тугатган вақтларида...
Фаранги: Тақсир, мени кечирадилар, мактаб нима? Болалар у ерда нима қиладилар ва неча йил ўқиш бўлади?
Мударрис: Ҳа, воқеан, мактаб кўрмаган кишилар хийла беақл бўладилар. «Алҳамдуллиллоҳи ’ала динал-ислом».
Фаранги: Илтимос қиламан, бу сўзларни қўйиб турайлик. Айтииг-чи, Сиз у ерда ўқиб ақлли бўлган ва мен уни кўрмай беақл қолган мактаб қандай нарсадир.
Мударрис: Мактаб шундай жойдирки, бир муаллими бор, уни «мактабдор» дейдилар, болалар у ерда етги йилдан то ўн йилгача зарурий хат-саводларини чиқаргунга қадар қоладилар, ундан қейин хоҳишларига қараб мадрасага бориб, дарс ўқий бошлайдилар.
Фаранги: Неча йил дарс ўқийдилар?
Мударрис: Йигирма йил, йилига олти ойдан.
Фаранги: Нега олти ой ўқийдилар? Қолган олти ойда нима қиладилар?
Мударрис: Қолган олти ойда қишлоқларга бориб, имомлик қилиб, ифтитоҳ сарфи учун пул топадилар.
Фаранги: Энди мушкулимиз иккита бўлди. Ифтитоҳ пули нимадир?
Мударрис: Муллабаччалар таҳсилнинг биринчи йилида, иккинчи таҳсил йилида ўқилиши лозим бўлган китоблардан дарс бошламоқ учун, ҳар ким қурби етган-ча, масалан, йигирма тангадан беш юз тангагача тўплаб, устоз ҳазратларига етказадилар.
Фаранги: Энди тушундим, магар бу ҳазрати устозлар ўз вазифалари учун моянага эга эмаслар?
Мударрис: Эгадирлар.
Фаранги: Қанчадан вазифалиги (моянаси) бор?
Мударрис: Уламоларимиздан биринчи даражали бўлған охунд йигирма беш минг танга вақфи муқаррар, агар у яхшироқ олим бўлса, яна «муҳр»дан ўн минг танга ҳам оладир.
Фаранги: Сизнинг бу тафсилингиз, менинг назаримда, ғоят ажибдир. Аммо, кейинги иккинчи фикрингиз ундан ҳам ажиброқ. Биринчиси шуки, шундай яхши мартабага эришган бўлса-ю, яхши олим бўлмаслиғи ҳам мумкинми? Иккинчидан, «муҳрдан ҳам ўн минг танга», дедингиз. Бу қандай маънога эга? Сизнинг юртингизда «муҳр» қандай қилиб пул беради?
Мударрис: Биродар, Сиз худди даштда катта бўлган одамга ўхшайсиз. Дунёнинг йўлини ҳам, расмини ҳам билмас экансиз. Бухорода муохаз, яъни охундлик, уламолик, муфтилик, мударрислик мартабалари жаноб олий ҳазрати амир томонидан қозикалон воситасила берилур. Шу тариқаки, мазкур қозикалон кимники бир муохазлиққа лойиқ топса, амирга арз қилади, вақтики, унинг номига ёрлиқ келади.
Фаранги: Қозикалон ҳар кимнинг лаёқатиға қараб уни муохазлиққа арз қиладиган бўлса. илмсиз киши охундлик мансабига қай тариқа эришади?
Мударрис: Нотўғри тушундингиз. Ҳар кимни лойиқ кўрсаларда, ҳар кимнинг лаёқатли бўлиши (шарт) эмас.
Фаранги: Бас, илмсиз кишини қандай ва қайси виждон билан охундлиққа лойиқ кўрадилар?
Мударрис: (Эй худо, сўз пардадан чиқиб кетди, сир фош бўдци.) Биродар, жаноб қозикалон ҳазратлари улуғ шахс бўлиб, олим ва уламоларнинг раҳбаридирлар. Ва шу билан бирга, ҳазрат Подшоҳнинг ишончига сазовордирлар. Кимники, қандай вазифага лойиқ кўрсалар, нега у кас(нинг номзоди) қабул этилмас экан?!
Фаранги: Тушундим, аммо, мен айтаманки, агар у жаноб уламоларнинг раҳбари бўлса ҳам, «Ал-уламау умаани-уллаҳ» ҳукмича, илоҳий даргоҳнинг ишончли улуғларидан бўлсалар, қайси виждон, қайси диёнат, қайси илм ва қайси мусулмонлиққа кўра илмсиз шахсни уламо-ликнинг хос мансабига лойиқ кўрадилар?!
Мударрис: Яъни, кимки кўброқ хушомад қилса, ҳар куни уч маротаба уларнинг ҳузурлариға бориб, руку, таъзим, балки сажда қилишни жойига қўйса, у вақтда қозикалон унга қараб соқолини ликиллатиб, калласини силкитиб табассум киладилар, бундан маълум бўладики, унинг номини манофиқлар дафтарига ёзадилар, бундан икки-уч кундан кейингина унинг номига ёрлиқ келади ва у кишининг бахти чопса, мударрис ё муфти бўлади.
Фаранги: Бу бечора Бухоронинг хароблиқ сабабларидан биридир. Аллоҳ даргоҳининг ишончли улуғларидан бўлган зот шу гариқа ножўя ҳаракат билан хиёнат қилса, ўзгаларнинг ҳоли не кечади? Суҳбатимиз шу тарзда давом этса, Сиздан жуда ажиб маълумотлар олсам керак. Энди, марҳамат қилиб айтинг-и, муҳрнинг пул бериши қандай бўлади?
Мударрис: Ҳой, бечора фаранги, илминг йўқ, билмайсанки, муҳр пули жомаддир. Жомад қобили иштикоқ, яъни ишлаб чиқарилган нарса эмас, муҳр кишига пул бермайдир.
Аммо бир киши бир шаръий масъалага дуч келиб қолса, фатво берувчининг олдига боради, таҳрир этилиши жойиз масъаланинг ҳал этилиш йўлларини ундан сўрайди. Муфти масъаланинг аҳамиятиға қараб, икки тангадан беш юз тангагача пул олиб, муҳрини босиб берадир.
Фаранги: Бай, бай, бай! Бу нечук мусулмонлиқ!! Бу қандай диёнат!!! Воқеан, мусулмонларнинг ўз шариатларини шунчалар таҳқирлашлари олдида биздан қўрқиб кутаётган заллат (адашиш)лари ҳеч нарса эмас экан.
Мударрис: Ажаб содда одам экансан. Наҳот ўйламайсанки, фатвохон муфтилар халқ ривоятлариға «фи сабилиллаҳ» муҳр босиб берсалар? Бу қандай беодоблиқ?! Агар бир муфти бир шаръий масъалани текин муҳрласа, шариатни таҳқирлаған бўлади. Шариатни тахқирлаш эса куфрдир. Бас, у муфти кофир бўлади.
Фаранги: Бу таҳқиқотингиздан менинг ҳам кул-гум, ҳам йиғлагум келади. Пайғамбарингиз буюрганларки: «Уламау уммати ка‘анбийа-и бани Исроил» ва «Ал-уламау варосатул-анбийа». Қайси тарихда кўрдингизки, бани Исроил Пайғамбарларидан бири илоҳий аҳкомларнинг ҳукми учун пул олғанини ва ё кимдан эшитдингизки, Қуръони карим ҳикматлари оят-оят бўлиб, халқ зарурати учун Пайғамбарингизга нозил бўлған вактларида у жаноб таблиғ қилаётиб пул талаб қилғанини? Булар бўлса «Варосатул-анбийа» ва «Ка’ анбийа’-и бани Исроил»ни ўқиб ҳам пул олишни лозим кўрсалар. Жаноб! Пайғамбарингиз бу Ҳадисларни сизларнинг мажлис қуриб, тўрга чиқиб ўтиришингиз учун айтмаган. Бинобарин, унинг матлуби шул эдики, уламо-лар ҳам Пайғамбар атворини ўзига маслак тутиб, дарсфурушлик, фатвофурушлик, бошқача ибора билан айтганда, шариатфурушликдан сақлансинлар. Токи, Сиз уламолар ҳавойи нафсға мафтун бўлиб, мусулмончилиқнинг мақсадлариға хилоф тарзда ҳаракат қилманғизлар.
Мударрис: Чой совуди, Сиз жуда ғавғочи экансиз.
Фаранги: Дарвоқе, матлабдан узоқлашдик. Хўб, боя айтаётганингиздек, жаноб охунднинг ифтитоҳ пулидан ташқари ўттиз беш минг танга кирими бор экан. Энди марҳамат қилиб айтингчи, бошқа уламоларнинг киримлари қанча?
Мударрис: Яна бошқа бир мартаба борки, бу охундлик мартабасидан кичикроқдир, лекин даромади охундникидан кўброқ.
Фаранги:У қандайдир?
Мударрис: Аъламлик.
Фаранги: Аъламликнинг ҳам тафсили киримини баён килсангиз?
Мударрис: Жаноби мустатоби кудувватул-ула-мо (уламоларнинг олий мартабали раҳбари) ул-аълам ўз мадрасасидан ўттиз минг танга, муҳрона ва бошқа даромад жойларидан йигирма минг танга, жузкашликдан ўн икки минг танга олади.
Фаранги : Жузкашликни тушунмадим?
Мударрис: Ҳа, Сиз мадраса кўрмагансиз. Бунинг маъносини билиш учун мадрасага бормоқ ва дарс ўқимоқ лозимдир.
Фаранги: Илтимос қиламан, менга ҳам тушунтирсангиз.
Мударрис: Номи мадраса бўлиб, у ерда аълам дарс айтади, уни Говкушон дейдилар. Ул мадрасада бир киши муайян маблағни вақф қилған, жаноби аълам ул маблағни муллабаччаларга улашиб беради ва вақф қилғучининг фармойишига кўра, икки минг тангани ўзи олиб қолади.
Фаранги: Бу сўзингиздан маълум бўладики, жузкашликдан икки минг танга олар экан, нега ўн икки минг танга дедингиз.
Мударрис: (бирозўйлаб олгандан сўнг): Қолған ўн минг тангани муллабаччалар ўзлари...
Фаранги (сўзини кесиб): Жаноби мударрис! Зоти Воҳидға қасам бераманки, менга тўғрисини айтинг. Негаки, каминанинг бу сўроғлардан ҳеч ғаразим йўқ. Фақат азбаройи қизиққанимдан, бу умумий томошахона бўлған Бухоронинг аҳволидан маълумот олмоқчиман, холос.
Мударрис: Мазкур ўн минг танганинг тафсили шуки, ул аъламнинг ўн саккиз жамоа шогирди бор. Ҳар жамоанинг бир каттаси борки, уни қорийи жамоа дейдилар. Жузкашликнинг тақсими пайтида қори ўз шерикларининг номларини ёзиб келиши лозим бўлиб, токи ҳазрати устоз шерикларининг ҳақларини ҳам унга топширадилар ва у (жамоа қориси) тақсим қилади. Шу суратда аълам мазкур қорига буйруқ бериб айтадики, шерикларидан бир нечтасининг исмларини ортиқроқ ёзиб, тақсимдан ортган пулни устознинг хизмати учун (ортиқчароқ ёздиргани учун) унга қайтариб берсин.
Фаранги: Жаноби мударрис! Бошим, айланиб кетди, қўрқаманки, бир ваҳшатни менга юклаб қўйдингиз ва илло қаттиқроқ айтаман: Бухоро уламоларининг бу иши қандайин ҳаракатки, магар булар Худодан қўркмайдиларми, Пайгамбардан уёлмайдиларми?! Магар улар Худонинг расули ҳаром қилған нарсани ҳалол деб билсалар, бу хиёнат уларни ўз (жаҳаннам) каърига тортмайдирми? Бечора жамоа қорисини бу гуноҳ ва бенафъ ишга мажбур қилмоқлик, бошқача қилиб айтганда, уларни ҳидоят ва раҳнамолик ўрнига залолат ва гумроҳликнинг қоронғу тубига отмоқликдир. Ажабо, бу икки турли қора сифат эғалари Пайғамбарнинг ўринбосарлари даъвосини қилишдан шарм қилмайдиларми? Айтинг чи, қолган муфтиларнинг мадоҳили21 қанча?
Мударрис: Қолган муфтилар мадраса ва муҳрдан олти минг тангадан то ўттиз минг тангагача оладилар.
Фаранги: Ҳар қайсиларининг шунчадан даромад-лари бўлатуриб, уламо яна нима учун бечора муллабач-чаларга жабр килиб, улардан пул оладилар ва у ғариблар таътил пайтида ҳам шаҳарда қолиб дарсларини мукаммаллаштиришига нега йўл қўймайдилар?
Мударрис: Сиз ғалати одам экансиз. Сиз аҳли фаранги Бухоро муллабаччаларининг ғамини емай қўя қолинг. Бу дардлар билан нима ишингиз бор? Ҳазрати домлалар кимнинг отасининг ҳаммоли ёки қайси бир муллабаччанинг опасининг эридирки, кечалари ухламас-дан бедор қолиб, китоб кўрсалар, кундузлари текинга дарсгўйлик қилсалар?! Улар вақтида меҳнат қилиб, канча машаққатларни ютиб, бу мартабага эришганлар. Энди улар рози бўлмайдиларки, муллабаччаларга текиндан дарс беришга... Уларнинг бунга ҳақлари ҳам бор. Чунки бу замонда шундайки, бирон-бир киши ўз манфаатини ўйламасдан текинга жойидан қўзғалмайди.
Фаранги: Секинроқ сўзланг, сўзни ҳаддидан оширмангиз. Аввало. Сизнинг «бирон-бир киши ўз манфаатини ўйламасдан текинга жойидан қўзғалмайди», деган сўзингиз ботилдир. Зеро, бу замон маданият замонидир. Маданият деган муованат, демакдир.
Тасаввур қилинг: Ниёзийбек, Анварбек Истанбул машрутаси учун қилган меҳнатлари тараққийпарварлик бўлмай, нимадир? Эрон машрутасини сўраб чикқан Сатторхон ва Боқирхоннинг ўз жонини қўлларига олиб, ҳар тарафға югуришлари элнинг осойишталиги учун бўлмай, нима эди? Абдурашид Иброҳим Нўғай уйидан ўн икки сўм ўрус пули билан чиқиб, ислом иттиҳодини таъсис қилиш учун то Чин ва Японияга қадар борди. Япониянинг пойтахти Токиода бир қанча аъёнларни мусулмон қилиб, бир ислом жамиятини тузди. Бунинг мақсади ислом динига фидойилик қилишдан бошқа нима эди? Ҳатто ҳайбатидан тоғлар ларзага келадиган баъзи япон вазирлари бўш вақтларини ўз раиятининг болаларига таълим беришга сарфлаб, яъни, Сиз айтишингизча, мактабдорлик қиладилар ва бунинг учун ҳеч кимдан ҳеч нарса олмайдилар, балки ўз харжларидан қолған қисмини бу йўлда сарф этадилар. Бугунги кунда насронийлар орасида ҳам шундай одамлар борки, улар фақат ўз манфаатлари йўлида юрмасдан, ботиний умуминсоний ниятларини амалга оширишни лозим биладилар, бундай йўлда юрмаганларни эса инсон санамайдилар. Энди, инсоф қилинг: «Хайрун наси ман йанфа’ ун-нас», яъни «Инсонларнинг яхшиси инсонларга наф келтирувчилардир», деган Сизнинг Пайғамбарингиз. Сизнинг ўйларингиз қайдаю ва Сиз кофир деб билганингиз бизнинг акидамиз қандай экан? Бундаги тафовут қаердан қаергача? Ва бунга илова қилиб, у вақфдан оладиган пули отасининг ёки акасининг моли эмас, балки буни маърифатпарвар зоти карамлар савоб ва Худо йўлида вақф қилиб қолдирганларки, бирор олим бу ерга келиб, дарс айтиб, фақир муллабаччалардан пул талаб қилмасин, деб. Шундай экан, агар ҳазрати уламолар текин дарс айтсалар, отасининг ҳаммоли ё поччасининг шогирдлари бўлиб қоладиларми? Йўқ! йўқ! Улар ўз ҳақларини олганлар, энди ифтитоҳ ҳақини олмасликлари лозим. Ё аксинча, вакф пулидан воз кечсинларки, уларнинг иккисидан бири ҳаромдир. Марҳамат қилиб айтинг-чи, у «авсофи ҳамида» (мақталган сифатлар) қандай дарс ўтадилар ва мазлум муллабаччалар улардан нимани ўрганадилар?
Мударрис: Биринчи йили - «Аввали илм», «Бидон».
Иккинчи йили - «Мўъзий, Занжоний».
Учинчи йили - «Кофия».
Тўртинчи йили - «Шарҳи Жомий»дан «Ал-мар-фуъот...».
Бешинчи йили - «Ал-мажрурот...», мазкур шархдан.
Олтинчи йили - «Ал-мансубот...», мазкур шархдан.
Еттинчи йили - «Ал-мабниййот...», мазкур шарҳдан.
Саккизинчи йили - «Ҳамд» ва «Баҳси исм», мазкур шархдан.
Тўққизинчи йили - «Қутбий» ҳошиясидан «Ва роттабгуҳу ала муқаддима».
Унинчи йили - «Ҳамди ақойид».
Ўн биринчи йили - «Баъд...», «Ақойид»дан.
Ўн иккинчи йили - «Самава...», «Ақойид»дан.
Ўн учинчи йили - «Ҳақойиқ ул-ашйа...», «Ақо-йид»дан.
Ўн тўртинчи йили - «Ҳамди таҳзиб».
Ўн бешинчи йили - «Таърифи илм», «Таҳзиб»дан.
Ўн олтинчи йили - «Ҳикмат ул-айн»дан «Ал-ҳикмату истикмал ун-нафси».
Ўн еттинчи йили - «Ҳикмат ул-айн»дан «Ал-вужуди бадиҳийун».
Ўн саккизинчи йили - «Мулла Жалол»дан «Йаман ваффақана».
Ўн тўққизинчи йили - «Мулла Жалол»дан «Сатаф-тариқу».
Ўн тўққизинчи йили охирида - «Саҳиҳ Бухорий»дан, «Иннамал-амалу бин ниййат»ни, «Тафсири Байзовий»дан «Муаввазатайн» ўқилиб, хатми таҳсил қилинади.
Фаранги: Номи келтирилган китоблар тамом ўқилурми?
Мударрис: Ўҳў! Ҳаммаси қаёқда?! Фақат айтилган жумлани ўқийдилар.
Фаранги: Ажабо, бир жумлани ўқиш бир кундан ортиқ вақт талаб қилмайди-ку?! Улар нима учун бир жумла кетидан бир йил югурадилар.
Мударрис: «Ҳошия» ўқийдилар, «ҳошия»!
Фаранги : «Ҳошия»си нима?
Мударрис: Сиз жуда гаранг одам экансиз. «Ҳошия», яъни шарҳнинг шарҳидир. У шундайки, мен айтган китобларнинг ҳар бирига қарийб ўн беш нафар одам «ҳошия» (шарҳ) ёзганлар. Масалан, Мулла Жомийнинг шарҳига битилган «ҳошиявлар: Абуғафур, Асомиддин, Абулҳаким Исматуллоҳ, Шайх Жамол, Мавлавий Шариф, Охунд Шайх, Содиқ ва ҳоказо.
«Қутбий»да Абдулҳаким, Мулла Аҳмад, Асом, Саййид Шариф, Қул Аҳмад ва бошқаларнинг шарҳлари бор.
«Ақоид»да Хаслий, Мулла Аҳмад, Абдулҳаким, Асомиддин, Мулла Қосим Харпутий, Сариҳ ва шу кабиларнинг «ҳошия»лари ёзилган. Ҳоказо қолган китоблар...
Фаранги: Бу китобларда нималар ҳақида баҳс юритилади?
Мударрис:Бу «ҳошия»лардаги бутун мақсадлар икки амрга боғлиқдир. Биринчиси, шарҳ қилғучи сўзининг таҳқиқи. Масалан, «Ҳамд»нинг «алиф» «лом»и нимадир? «Ва роттабтуҳу» замирининг ўрни қаерда? «Сатафтариқу»даги «син» қайси «син»дир? Иккйнчиси, ҳақиқатан биринчинйнг ҳосиласидирки, қуйидагилардан иборатдир: шарҳ қилғувчи сўзига эъзироз, мазкур эътирознинг радди, мазкур эътироз раддининг радди, мазкур эътироз радди раддининг радди, мазкур эътироз радди раддининг радди радди ва ҳоказо қанчалик даркор бўлса шу қадар (давом этиш мумкин).
Фаранги: Ажабо,
Ҳар че дарин парда нигионат деҳанд,
Чун настони ба изонат деҳанд.
Мазмуни: Ҳар нарсаки. бу парда ичра сенга нишон берадир, Худди санчиҳ каби сенга озор берадир.
Мен бу «музаҳрафот»ни бировдан уйқуда эшитсам ҳам гумон қиламан! Бу не беҳудалик, нечук вақт ўтказишдирки, Бухоро мардуми бунга гирифтор бўлмиш? Ўттиз тўққиз йиллик қимматли ва азиз умрни бир муфтиға беҳуда сарф қилғач, кейин мазкур пуч ва бемаъни таҳқиқотнинг тадрисиға машғул бўлдилар, аммо усули вожиб бўлган Тафсир, Ҳадис, Фиқҳ, Усули фиқҳни ўрганиш вақти қачон келади ва яна бу йигирма йилда Наҳв, Мантиқ, Ақоид, Ҳикматдан ўқиган бўлсалар ҳам, фақат уларнинг дебочаси экан. Мазкур илмларнинг аслини, асосий фойдали қисмини қачон ўқийдилар?
Мударрис: Гумоним борки, форсийни яхши билмас экансиз. Мен айтдимку, таҳсил йилига олти ойдир. Қолған олти ойда, яьни таътил пайтида агар ўқисалар монеъ йўкдир.
Фаранги: Ё мен (Сиз айтган) форсча сўзларни хато тушуняпман, ё Сиз хато гапиряпсиз. Боя айтдингиз-ки, «қолган олти ойда имомлик қилиб, ифтитоҳ пулини топадилар» деб, энди лутф қиляпсизки, «бу олти ойда ўқисалар, монеъ йўкдир». Бу олти ойлик таътил вақтида, бу зарурий дарсларни ўқиған такдирда ҳам бу қандай ноинсофликки, олти ой таҳсил пайтида йўллари, истак ва ғайратлари бўла туриб, у бечораларни «Ҳамд»нинг «лом»ини таҳқиқи, «Тааммул» муродининг тайини «Фал-йатааммул»лардан иборат бўлган пуч ва беҳуда нарсаларни ўқишга мажбур қиладилар. Агар у муллабаччалар зарурий дарсларнинг ўқитилишини талаб қилсалар, бир сўз билан «вақтим йўқ» деб, уларни маъюс қиласизлар.
Таътил кунларида пулсиз ғайрат ва истаксиз «агар хоҳласалар, ўқийдилар», дейсиз! Мен уларнинг номидан айтаманки, ҳозирги таҳсил пайтида ҳам зарурий дарсларни ўрганишни хоҳлаймиз, агар таътил вақтидағи олти ойда ҳам шаҳарда яшаб дарс ўқиб, имомликка бормасдан, ифтитоҳ пулини топишга вақтимизни бермасак, келгуси таҳсил йилининг бошида бепул ёки Сизнинг ниятингиздагидан озроқ пул билан ҳозир бўлсак, у вақтда, наузибиллаҳ, нафрат ва ғазабдан тўлган кўзларингиз, чимирилган қошларингиз қаршисида қандай чидаб ўлтирамиз? «Жувонмарг, оқ қилдим», деб дам-бадам бақиришларингизни қайси тоқат билан эшитамиз?
Энди айтинг-чи, Бухорода аёллар ҳам таҳсил оладиларми ёки йўқ?
Мударрис: Йўқ, аёллар таҳсил кўрмайдилар.
Фаранги: Неға уларни таҳсилдан бебаҳра қолдирганлар? Аёл ақли таълим ва тарбия хусусида эркакдан камроқ бўлмаса керак. Бизнинг ҳакимлардан бири айтадики: «Биз Америка ва Фарансиё аёлларининг ихтиролари мушоҳадасини кейин билдикки, аёлнинг тушуниш даражаси эркакникидан кам эмасдир». Ва Сизларнинг Пайғамбарингиз ҳам буюрдики, «Талаб ул илму фаризатун ала кулли муслимин ва муслиматин», яъни «Илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир». Аёлларнинг тарбияти фойдали бўлиб, «Ман жаа бил ҳасанати фалаҳу ашру амсалиҳа», яъни «Кимки яхшилик келтирса, унга ўн баробар...» оятининг ҳукмига кўра, яхши амалларга эга бўлишлик вожибдир. Негаки, яхши амаллар, яхши ахлоқсиз мумкин бўлмайдир. Яхши ахлоққа кейинроқ эга бўлишлиқ ҳам «Мин баъди муқаддимат-ул вожиб», яъни. «Вожиб бўлган амалларнинг биринчиларидандир». Бирор кимса ҳам тарбиясиз яхши ахлоқ соҳиби бўлмай-ди. Бизнинг биринчи тарбиямиз оналаримиз тарафидандир, уларнинг ўзлари тарбия кўрмаган бўлсалар, биз ҳам уларнинг ёмон тарбиясидан ҳамиша ёмон ахлоқ эгаси бўламиз. Шу сабабли донолар бизнинг оламни инсоният доирасидан ташқарида, деб биладилар. Юртнинг бахтсизлиги, заминнинг саодатсизлигидирки, аёллар у ерни таълим ва тарбия шарафидан маҳрум қиладилар.
Мударрис: Ажаб содда одам экансиз. Беҳуда ишларнинг ташвишини қиляпсиз. Аёлларнинг яратилишидаги ҳикмат «таволуд ва таносул» (туғиш ва насл қолдириш)дир. Мен аввалдан арз қилдимки, бизда таҳсил 37 ёшда тамом бўлади. Бу суратда агар аёлларни ҳам таҳсил эттирсак, уни тугатгандан сўнг, ёши 37 га борганда, ҳеч бир эркак уларга рағбат қилмайди ва у вақтда, «силсилаи таносул» (кетма-кет насл қолдириш) узилган бўлади.
Фаранги: Аммо, бу гапингиз, яъни агар аёлларни таҳсил эттирсак, таносул силсиласи узилади, деганин-гиз ботилдир. Далил шуки, агар Сизнинг ушбу сўзингиз тўғри бўлганда, комил ақл эгаси бўлган, оламнинг низомини Сиздан яхшироқ билған Пайғамбарингиз «Талаб ул илми фаризатун ала кулли муслимин ва муслиматин», яъни, «Илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир», демас эди. Аммо, Сизнинг «биздаги таҳсил муддати узун»дир деганингиз, бир таҳсил усулининг нодурустлигидирки, бу таҳсилни манъ қилишликни келтириб чиқармайди. Сизнинг бу таҳсил усулингиз мушкул ва нуқсонли экан, бошқа усулни ихтиёр қилингиз.
Мударрис: Фаранги биродар, бўлмайди, асло бўлмайди. Биз осон бўлған таҳсил усулини қабул қилғанимизда ҳам яна бўлмайдики, қизларни илм таҳсили учун кўчага чиқариб юборсак. Негаки, эркакларимизни ахлоқи бузуқдир. Тездан уларнинг таҳсилини фасодга йўлуқтиради.
Фаранги: Бу хам ўзингизнинг камчилигингиз. Ахир Сиз уламосиз. Шаръий ишлар сизга топширилган, амри маъруф, наҳйи мункар Сизнинг вазифангиз. Нега у бечора эркакларнинг ахлоқини тузатишга киришмаяпсиз?
Мударрис: Ҳой, бечора фаранги! Сиз шариатни билмайсиз. Бизнинг шариатда амри маъруф ва наҳйи мункар фасодни тугатган тақдирда ҳам аслида тўғри бўлмас.
Фаранги: Бу масъала доимо эътино бўлмаган, бироқ ёлғондир. Амри маъруф, наҳйи мункар кабиларни эса бажариш керак. Чунончи, Сизнинг Пайғамбарингиз ҳам буларни бажарган.
Мударрис (ҳаттиҳ газабланган ҳолда}: Ай, одам, оғзингни юм! Шаръий масъалалар ҳақида беҳуда гапурма. Магар сен кофиру мен мусулмонман, бу гапларни эшитишга тоқатим йўқ.
Фаранги: Ажаб, мени гапуриш ҳуқуқидан манъ қиласизми? Асло хомуш бўлмайман, айтаманки, «миёйамаш аз ухда берун», яъни бу масъала шаръий масъала эмас, балки тўқиб чиқарилган нарсадир.
Мударрис: Хомуш бўл, одобсизлик қилма. Сен кимсанки, бизнинг дини аҳкомимизни «бу тўқилган нарса», «бу шаръий эмас», деб айтасан?! Ахир қасрдан биласанки, бу шаръий масъала эмаслигини?
Фаранги: Ваҳшат қилмангиз, далил сўранг. Бу масъалани қаерда кўргансиз?
Мударрис: Китобда.
Фаранги: Исломнинг хароб бўлиш сабаби шудир! Сиз ислом тоифаси умрнинг таълифи билан шунчалар машғул бўлгансизларки, натижада ислом динининг ҳақиқатидан фарсахларча узоқлашгансиз.
Магар ўн йил аввал саккиз ёшли бола шўхлик қилиб, китобнинг ҳошиясиға «мен офтобни туя суратида кўрдим» сўзларини ёзиб кўйгани туфайли, бугун Сизга офтобни ҳақиқий шаклини исбот қилишлик мумкин бўлмай қолди. Масъала Қуръони карим ва Ҳадиси шарифдан равшан бўлаётган вақтда, қўшимча китобга караб югурмок девоналикдир. Қуръони карим возеҳ усулида айтади-ки, амри маъруф ва наҳйи мункар лозимдирки, бу ишни Пайғамбар бажардилар, саҳобалари бажардилар, фитнадан қўрқмадилар. Сиз ахир уларнииг уммати ва издошларисиз, улардан улуғрок эмасдирсизки, нега йўқ фитнадан қўрқасиз? Шариати аҳмадий асло Сизнинг бу узрингизни қабул қилмас. Ислом тарихида фитна чиқарувчи бўлиб қолдингиз. Пайғамбарингиз бутун араблар тавҳид аҳлиға душман бўлган ҳангомда Пайғамбарлиқ даъвосини қилди, халифаи аввал, Муҳаммад умматининг энг фазилатлиси Абу Бакр Сиддиқ хилофот маснадига ўтирганда араблар ҳар тарафдан иртидодга тушдилар, яъни диндан қайтдилар. Абу Бакр Сиддиқ ислом лашкарларининг заифлиғига қарамасдан, комил бир азм билан уларни таслим бўлишға мажбур қилди ва бу қиёсга кўра, Сизнинг салафларингиз асло ҳеч кимдан қўрқмасдан ислом муқтазойидлари, яъни тақозо этилган нарсаларнинг ижросига азму ҳаракат қилдилар. Ҳа, ислом динининг хоҳиши шудир. Сиз айтаётган бу масъала бир неча нафар таъмагир ва шикампараст мусулмонлар томонидан ўртага қўйилган бўлиб, шариати аҳмадийга бунинг алоқаси йўқдир. Муллаваччаларнинг энг кичик бир нафари бесокол бир болакай туфайли шаҳар катталарини ҳақорат қилишдан қайтарса-ю, уламоларнинг эса, бунчаик иқтидорга эга бўлганларига қарамасдан, амри маъруф ва наҳйи мункар фасод чиқаради, деган гапларини ким қабул қилади?
Булардан ташқари, биз амри маъруф ва наҳйи мункарни қўполлиқ билан амалга оширинг деб, қачон айтдик. Худо сақласин, ҳеч қачон бундай гапни айтмаганмиз ва айтмоқчи ҳам эмасмиз. Минбаъд айтмаймизки, мактаб ва мадрасаларда ахлоқни вайрон қилувчи ошиқона байтлар ва «лом жинсияни таҳқиқ қилишдек пуч нарсалар билан кўмилиш ўрнига, ахлоқ ўргатиб, матбаа очиб, жаридалар воситасида халққа яхши хулқни тарғиб қилинг. Яхши, Сизнинг тамоми араб тилида бўлған 20 йиллик таҳсилингизда, наҳвни билмаса ҳам, араб тилида маҳоратға эга бўлишингиз керакми?
Мударрис: Ўҳў, биз Бухоро уламоси араб тилини арабларнинг ўзидан ҳам яхшироқ биламиз.
Фаранги: Шуниси ҳам ғаниматдур. Марҳамат қилинг, биргаликда бироз араб тилида сўзлашиб кўрайлик, мен ҳам бу тилдан хабардорманми ё йўқ?
Мударрис; (Ай худо! Бу ногаҳон балони каердан бошимға юбординг? Мени аста-аста расво қилишига яқин колди.) Биродар, афу этасиз. Биз, Бухоро уламоси, арабча гаплашишни билмаймиз. Бизнинг арабча билишимиз шу меъёрдаки, муллабаччалиқ вақтимизда устознинг ёнида ўқиган эдик, арабча дарс китобларини бир кечада машаққат ютиб, улардан саҳифасинигина мутолаа қила олардик.
Фаранги: Бай, бай! Сиз Бухоро уламоси хўб «арабийдон» экансиз. Бизнинг болаларимиз уч йил мактабда ўқиб, зарурий хат-саводни чиқаргач, 2-3 тилни ва диний масъалаларнинг муқаддимаси, ҳукмлари, тарихи, ҳисоб илмини яхши ўрганадилар. Сиз 20 йил арабча таҳсилдан кейин ҳам ҳануз у тилда такаллум қилишга ожизсиз.
Уфф!.. Абу Али ва Форобий каби комил фарзандларни етиштириб, бундай кимсасиз ва қора кунда ўтирган шўрлик Бухоро, бегоналарнинг шуҳрати, илму фазилат ноғорасининг шовқинини шарофат деб кўтариб юришға мажбур бўлдингки, бу жаҳолат ва фалокат поясиға етиб қолғанингдандир, бечора Бухоро!
Жаноби мударрис, ахир инсоф қилинг, бу илмсизлик қачонғача, бу нодонлик қачонғача?! Илм мулк - мамлакат ободлигининг сабабчисидир. Илм миллат тараққийсининг боисидир. Илмдирки, Амриқо ваҳшийларининг қайнашини ушбу даражадаги такомул ва буюклик мартабасига етказган. Илмдирки, Эрон заминида зиёлиларни йўқ қилмоқчи бўлған икки отни таназзул ва зиллат чоҳига қулатған. Илмдирки, бир сиқим инглиз ороли эгаларини Ҳинд, Миср, Белужистон ва Арабистоннинг бир қисмига фармон раво қилған, ўруснинг зиёли бўлмаган аҳлини Татар, Қирғиз, Туркистон, Кафказ мусулмонларига молик қилиб қўйган. Васиъ усмонли мамлакатларини парча-парча қилиб, бегоналар қўлиға тутказган магар жаҳл, фаронса таслис аҳлининг байроғини то форс муваҳҳидлари уйининг томиға қадар тикиб кўйған магар жаҳл. Токай Сиз мусулмонлар, бу хонумонингизни ёқувчи дарднинг давоси учун бирор тараддуд кўрсатмасдан, қайси чорани излаяпсизлар? Инсоният иқтисосиға кўра айтаман: магар Сиз туркистонлиларнинг йўлингиз шу бўлса, яъни, азиз умрнинг қимматли 37 йилини музаҳрафот нарчаларининг таҳсилига сарф этиб, ўзингизни фойдали илмларнинг шарафидан маҳрум қиляпсиз. Бир неча йилдан кейин Туркистонда исломдан ҳеч нарса қолмайди, факат тарих саҳифаларидагина унинг номи колади, холос! Бу қандай таҳсил?! Инсоф қилинг, «Ломи ҳамднинг жинсияти ва зиёдати лафзин салосин»дан нима матлаб ҳосил бўлмоқда? Афсус, буига кетган вақтлар учун. Дариғ, бунча ҳаракатлар учун! Агар шу ҳаракатни Қуръоний маънолар ва рамзларни дарж ва кашф этмоққа сарф қилиб, саодат аҳкоми учун ишни йўналтирганингизда эди, ҳозир «Йа аййуҳаннасу коджакум бурҳанумми-р-роббикум ва анзалнаа илайкум нўром-мубийна», «Фаам-маллазина аману биллаҳу ва тасиму биҳи фасойудҳилуҳум фи роҳматин минҳу на фазлин ва йахдиҳим илайҳи сиротим-мустақийма», яъни «Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди ва сизларга равшан нурни (яъни, Қуръонни) нозил қилдик», «Аммо шундай зотлар-ки, Аллоҳга иймон келтирдилар ва унинт ҳукмларини маҳкам тутдилар. Бас, тез кунда уларни ўз тарафидан бўлган раҳматт а ва фазилатға дохил қилади» ояти каримасининг ҳукмига кўра, бироз-да бўлсин, фазилатларингизни ортгириш фурсатига эришган бўлардингиз! Ҳозир ҳам фурсат кетмаган. Тафсир ва Ҳадиснинг таълим ва тааллуми учун ҳаракат қилиб, Қуръони каримнинг олий сирлари ваҳукми мутаволийсини диққат билан кузатинг. Шояд «Ҳаза китабун анзалнааҳу мубаарокан фаттабиуҳу ла аллакум тарҳамун», яъни «Бу китобни (Қуръони каримни) унга (Пайғамбарга) муборак тариқада нозил қилдик, бас, унга тобеъ бўлинглар, шояд раҳм қилинғайсизлар» оятининг равшан ҳидоятиға кўра, молингизнинг ҳусрон ҳолиға Худонинг раҳми келиб, ҳосили натижасиз ва фалокатли бўлган бу мазаллат ва асоратдан Сизга нажот берса ва илло, такрор айтаманки, бир неча йилдан кейин Мовароуннаҳрда исломни куффорлар залолати остида нобуд ва кўзингизни очгунча, масжидингизни бутхона, фарзандларингизни насроний кўрасизлар.
Бас, қўлдан кетган ислом мамлакатларига назарий ибрат билан қаранг, мусулмонларнинг ҳам ғамини еб, фарзандларингиз ҳолига раҳм қилинг.
Мударрис: Жаноби фаранги, Сиз хотиржам бўлинг. Бухоронинг соҳиби бор, унинг ўзи ҳимоя қилади. Биз аминмизки, то Баҳоваддин мозорининг бир ғишти боқий экан, рўйи заминнинг тамом подшоҳлари Бухорони ололмайдилар. Сиз беҳуда ташвиш чекяпсиз.
Фаранги: Бу қандай қўпол хато, бу қандай исломни сндирувчи ақида?! Баҳоваддин Бухорони ҳимоя қилади? Бу нима дегани? Баҳоваддин?!
Мударрис (Фурсат бермасдан камоли газаб билан): Ўй, ўй... Э одам, оғзингга қара, ислом улуғлари ҳакида беҳуда гап гапирма, сени шундай жазолаб, чекка-га сурайки...
Фаранги: Бечора мударрис, Баҳоваддин ҳақида «ёмон» гапирганим учун бу қадар ваҳимаға боряпсиз, йиллардирки, минг Баҳоваддин ва ундан ҳам улуғроқ азизу авлиёлар ислом муҳофазаси учун жон топширган. Ислом ҳуқуқи масиҳий давлатларнинг бебак тажовузлари билан поймол бўлмокда, (бунинг учун) ўзингизни ҳамиятсизлик ва ҳамдилликда айбдор деб билинг!
Агар Баҳоваддинга нисбатан бўлган бу ҳамдардлик ва тарафдорликни исломга нисбатан ҳам дариғ тутмасдан, уч ярим милйўн ислом нуфузи биргаликда қўлни қўлга бериб, камоли итгифоқ ва ҳамжиҳатлик билан, оламни тутувчи баланд овоз билан, бутун олам узра исбоз қилингки, «биз, мусулмонлар тоифаси, дини мубинимиз ва муҳтарам диндошларимизни ҳимоя қилишда жону дилдан тайёр бўлиб, то ҳар биримизни сўнгги нафасимиз бор экан, бизнинг биргаликдаги жонимиз узра азиз исломга ҳеч ким таарриз қилишға муваффақ бўлолмайди. Шубҳасиз, ўз диндошларимизни қаерда асирлик бўлса, мусулмонлар ҳисобига бўлаётган бу қаро кунлардан халос қилингиз».
Мударрис; Сиз доно одам экансиз, ҳақиқатан биз, мусулмонлар тоифаси, учун иттиҳод ва ошкора ҳаракат зарурат даражасига етган, аммо, таассуфки, игтиҳод бизнинг ўртамизда маҳол, иттиҳодсиз ҳаракат ҳам мутлақ зарарли бўлади.
Фаранги: Буларнинг барчаси ақидангизнинг сустлиғидандир.
Мударрис; Агар бизнинг бу ҳалокатли хасталигимизнинг иложи бўлса, айтинг?!
Фаранги: Агар исломий жаридаларнинг мутолаасини ҳаром демасдан, балки гоҳида бўлса ҳам ўқиб борса эдингиз, бугун ислом дардининг иложини мен кофирдан сўрамас эдингиз. Ҳозир нима дардингиз бўлса, унинг иложини бир-бир Сизга шархлаб беришлик менинг инсоний бурчимдир. Лекин, аввал мақсадни тамом аниқлаб олишимиз керак.
Мударрис: Ҳақиқатан мақсаддан узокдашиб кетдик, гап Баҳоваддин ҳақида эди.
Фаранги: Бале, жаноби мударрис! Мендан Баҳовадцин ҳақида беҳуда гаплар айтаётибди, деб гумон қилманг. Чунки ҳар бир динда шу тариқа улуғ кишилар бўлғанлар, улар ўз ҳаётлари давомида дин ва миллатнинг саодати учун хизмат қилғач, жаҳонда яхши ном қолдириб кетганлар. Гап шундаки, Сиз ўз вазифангиз бўлган диний ва дунёвий ишларингизни уларга ҳавола қилиб тинчгина ухламаслигингиз керак, бинобарин, ислом шариати ҳам бу ақидангизни қабул қилмайди.
Мударрис: Юз марта айтдим-ку, бизнинг диний масъалаларимиздан гапирманг, деб. Яна «Ислом шариати бу ақидангизни қабул қилмайди», деяпсиз. Қандай қилиб қабул қилмас экан? Авлиёларнинг кароматларини тасдиқлмоқ бизнинг диний масъалаларимиздандир.
Фаранги: Мен авлиёларнинг кароматларини тасдиқ этманг, демаяпман. Айтмокдаманки, ўз ишларингизни тамоман Баҳоваддинга топшириб қўйиб, ўзингизни танбаллиқ ва ғайратсизлиқ эшигига урушингиз на шаръан дурустдир, на ақлан.
Мударрис: Нега дуруст эмас?
Фаранги: Албатта, дуруст эмас.
Мударрис: Қайси далилға кўра?
Фаранги: Мен биладиган ўша далилға кўра.
Мударрис: Қаҳ, қаҳ, қаҳ... ҳеч билмайсан, беҳуда лофлар уряпсан!
Фаранги: Биламан, лекин Сиз уларни эшитишга қобил эмассиз!
Мударрис: Мен одам эмасманми?
Фаранги: Билъакс, Сиз одамсиз, аммо одамийлик сифатларидан бири Сизда йўқ.
Мударрис: У нима?
Фаранги: Ҳақ гапни қабул қилмоқ.
Мударрис: Сизнинг гапингизнинг ҳаклиғи қаердан маълум?
Фаранги: Айтинг-чи, Аллоҳ улуғми ё Баҳоваддин?
Мударрис: Аллоҳ.
Фаранги: Пайғамбар дономи ё Сиз?
Мударрис: Бу саволларнинг маъносини тушунмаяпман?! Албатта, Пайғамбар доно бўлганлар.
Фаранги: Лайғамбар Сиздан доно экан, у ҳеч бир ишни Баҳоваддиндан улуғроқ бўлган холиқи Аллоҳга ҳавола қилмаган. Ўзлари сафарда ранж, йўл заҳмати, очлик азоби кўриб, ғазотларда қатнашиб, муҳораба майдонида ҳозир бўлардилар. Кофирлар азиз ислом вужудиға ҳар тарафдан зарба бериб турган бир ҳолатда, бу суратдан унинг шариати қачон рози бўлади. Сиз бир гуруҳ осудапараст уламо бу қимматбаҳо гавҳари аҳмадийни қутқармоқни ўйламасдан, билъакс, бу ишни Баҳоваддиннинг вазифаси билан, ўзингиз аҳли аёл билан, камоли осудаликда лазиз таомларнинг тановули билан машғул бўлдингиз. Иккинчидан, Аллоҳ таоло «тужаҳидуна фи сабилиллаҳи биамваликум ва анфуси-кум заликум хойруллакум ин кунтум таъламун», «Ва қотилул-мушрикийна каффатан кама йўкотилуна кум каффатан», «Ва қотилул-лазийна лаа йуминуна биллаҳ», яъни «Аллоҳ йўлида молларингиз ва нафсларингиз билан жиҳод қиласизлар, агар билсаларингиз, мана бу сизлар учун яхшидир», «Сизларни қатл қилсалар, сиз ҳам мушрикларни бутунлай қатл қилинг», «Аллоҳга иймон келтирмаганларни қатл қилинглар», ояти каримасини ҳидоят қилувчи ва бошқа оятлар ҳам жиҳод ва қитол71дан мақсад исломни муҳофаза қилиш ниятида айтилган олий калиматуллоҳдирки, у тирикларға фарз қилинганми ё ўликларга?!
Мударрис: Тирикларга.
Фаранги: Олий калиматуллоҳни қўйдук, Аллоҳ таоло равшан тарзда сиз тирикларға амр берган байзойи исломнинг муҳофазасини нега тажоҳул қилиб, ўликларга ҳавола қиляпсиз?
Учинчидан, Пайғамбарнинг вафот замони яқинлашиб қолганда, барча асҳобни жам қилиб, хутба ўқиб: «Эй менинг асҳобларим, мен тириклигимда Аллоҳнинг динига нусрат беришда иҳмол кўрсатмадингиз, менинг риҳлат вақтим етиб келган. Дини мубини ислом ва шони улуғ Қуръонни Сизга ва сизнинг авлодларингизға ва авлоддан-авлодларға омонат қолдиряпман» деганларида, ўша вақтда Пайғамбарни тинглаб турган асҳоблар тирикмидилар ё ўликмидилар?
Мударрис: Тирик.
Фаранги: Бас, У соҳиби омонатларини тирикларга топширган экан, Сиз нега ўликларга ҳавола қилиб, ўзингизни чеккага тортяпсиз?
Тўртинчидан, улкан Андалус китъаси 450 йил мусулмон султонларнинг идораси остида уламо ва фузалонинг кўблиғи бўйича мусулмон ўлкаларининг биринчиси эди, Жуда кўб уламои киром етказиб, бисёр авлиёи изом етиштирди. Андак ғафлат шумлиги ва андишасизлик оқибатида, Испания насронийларнинг тасарруфиға ўтиб қолди. Бир олам уламо ва авлиёнинг умри ўтган масжид ва мадрасалар бутхона, ўша бутун ислом уруғларининг қабрлари бутпарастлар томонидан поймол бўлган. Илгари азон садоси янграган жойларда бугун қўнғироқ овози жарангламоқда. Нега у жойнинг авлиёси қабрдан чиқиб, бу ислом ноҳиясини кофирларнинг дастидан халос қилмадилар?! Улар ҳаётлик пайтларида ўз вазифасини битириб, вафотидан сўнгра бу вазифаларга мажбур бўлмаганлиги учун лозим бўлмади. Исломнинг муҳофазаси ўша сарзаминдаги тирикларнинг иши эди. Тириклар ўз вазифаларини адо қилишда ғафлатга тушдилар, кўрадиганини кўрдилар, ғафлат уйқуси ва андишасизлик билан жаҳонни мунаввар қилувчи шариати ғарройи аҳмадин қуёшининг саодати нурини бу маъмур ўлкадан шу қадар узоқлаштирдиларки, бугун у ерда бир мусулмон масжиди тугул мусулмоннинг ўзи ҳам топилмайди.
Бешинчидан, Ҳинд ва Мисрга ибрат назарини солинг. Бу муқаддас ислом замини инглизларнинг босқинчилик тажовузлари билан поймол бўлган ва ҳануз у ерларда ўтган авлиёлардан бирортаси инглизни даф этмоқ учун бирор каромат кўрсатмаяпти.
Нега кўрсатмаяпти?
Уларнинг вазифаси эмас.
Қайси далилға кўра?
Мен айтган далилға кўра.
Олтинчидан, Сиздан сўрайман. Баҳоваддин улуғми ё Пайғамбарнинг амакиваччасими?
Мударрис: Пайғамбарнинг амакиваччаси.
Фаранги: Бир неча йилдирки, Русия давлати Самарқандни эгаллаган, бу зулм у ерлик мусулмонлар учун ачинарлиқ эмасми? Айтишларича, ўруслар у ерда фаҳш ишларига йўл очган, бошараф аёд ва кизлар, агар хоҳласалар, у ерга бориб ўтирадилар. Бу ишни ҳеч ким манъ қилолмайдими? Ҳам айтмоқдаларки, уламо ўрус законига мувофиқ бўлмаган ҳар қаидай шаръий масъалани ижро этишда ожиздирлар. Яна айтмоқдаларки, Самарқанд уламоси ўрусларнинг байрам кунида табрик учун черковга бориб ўтирадилар. Буларнинг ҳар бири ислом вужудиға берилган катта зарба эмасми?
Нега Пайғамбарнинг амакиваччалари ётган Шоҳизинда ўрусларни у ердан даф килмаяпти? Бу уларнинг вазифаси эмасми?
Бале, вазифалари эмас.
Қайси далилға кўра?
Боя айтган далилимға кўра.
Еггинчидан, (узоққа бормайлик) Бухоронинг ўзини ўруслар эгаллаганларми ё йўқми? Агар эгалламаган бўлсалар, ҳар куни император томонидан амирга ё консулдан қушбегига келадиган янги бир таклифнинг боиси нима? Шояд бу ҳукмлар дўстонадир, деб айтсангиз, мен ҳам камоли одоб билан Сизга дейманки, нега буни муқобили сифатида амирдан ҳам ўрус давлатига бирор таклиф бўлмаяпти?
Агар ўруслар Бухорони эгаллаган бўлсалар, нега бунга Баҳоваддин йўл қўйиб берди?
Бу уларнинг вазифалари эмасмиди?
Бале, вазифаси эмасди.
Қайси далилға кўра?
Боя айтган далилимға кўра.
Мударрис: Тўғриси шуки, бизнинг ҳеч қайсимиз ўрус давлатининг бизнинг ҳукуматимиз билан муносабати қандайлигини билмаймиз. Фақат мен шу қадар биламанки, марҳум подшоҳимиз амир Музаффарнинг мағлубиятидан кейин ўрус давлати билан бизнинг ҳукуматимизни асло йўқ қилмаслик ҳақида дўстона бир битим тузилган.
Фаранги: Жаноби мударрис! Бухоро илгарилари тугал мустақил ва икки милйўн нуфузи бўлған бир давлат эди. Амир Музаффарнинг мағлубиятидан кейин хонлик тантанаси амирликка, истиқлол дабдабаси вассалликка ўзгарди, раият нуфузи уч баравар, ер майдони эса ўн баравар тушиб кетди. Уша кундан тонгу дамгача ажнабийларнинг кўли Сиз нодонлик саҳроси уйқучиларининг ғафлати дастёрлигида бу ярим тугатилган амирликни ҳам тушкун ҳолга келтириб қўйдики, унинг вужуди назарларда мавҳумлик мужассамаси каби жилваланмокда. Агар яна бироз муддат эски ғафлатингизни давом эттирсангиз, дин ва миллатингизнинг ғамини емасангиз, шараф ва номусингизиинг муҳофазасини ўйламасангиз, мсҳрибон она Ватанингизнинг ҳуқуқини унутсангиз, жаҳонгир Темур бобонгизнинг шаъни ва иззатига хиёнат қилсангиз, бу мужассамани ваҳималар доирасидан ҳам чиқариб ташлаб, ном-нишонсиз, шарафсиз, иззатсиз роҳат уйида азал-абад ухлаяжаксиз!
Мударрис: Биродар, мени ваҳимага қўйдингиз. Сўзларингизнинг ҳайбатидан жоним тан қолибидан чиқиб, парвоз этиб кетишига оз қолди. Азбаройи худо, айтинг, бизнинг иложимиз нима? Бу дарди бедавонинг чораси қайси? Қаерға борайлик? Нима қилайлик? Қайси гупроқни бошимизга сочайлик? Қачон бу фалокат ҳолатидан ва истикбол мушкулликларидан димоғимизга халос бўлишлик бўйи етиб келади?
Фаранги: Сабр қилинг, айтаман.
Мударрис: Жуда сабрим қолмади, айтинг.
Фаранги: Агар талаб қилмаганингизда ҳам айтардим. Энди бу қадар талаб этар экансиз, албатта, айтаман.
Мударрис: Тезда айтинг!
Фаранги: Айтаман, аммо...
Мударрис: Азбаройи «аммо»ингизни қўйиб туриб, муддаони баён қилинг!
Фаранги: Жаноби мударрис! Албатта, бунинг иложини Сизга айтаман бироқ, қўрқаманки, қабул қилмассиз.
Мударрис: Сиз дарди бедавойимизни айтасиз-у, биз қабул килмас эканмизми?!
Фаранги: Иложингиз шуки, жадид мактабларини очингиз. Бу музаҳрафотни, яъни «Ломи ҳамднинг жинсияти ва зиёдатул лафзи салосин»нинг ўрнини серманфаат, натижаси тез ҳосил бўладиган илмларни таҳсил қилишга алмаштирингиз. Пайғамбарингиз халифасининг пойтахти бўлган Истанбул бугунда янги илмларнинг кўблиги ва санъатининг тараққийси билан машхурдир. Муаллимларни жалб килиб ҳаракат қилингларки, то сизлар ҳам ундан намуна олиб, бирор нарсалик бўлинглар. Насоролар шулар туфайли ислом устидан ғалаба қозонганлар.
Мударрис: Бай, бай, бай! Энди тушундимки, сенинг мақсадинг нима эканини... Энди билдим, ислом учун бунчалик куюнишларинг ёлғон экан. Энди англадимки, Бухоро тўғрисида қилған дўстликларингнинг асли йўк экан. Бизни алдамоқчимисан? Билгинки, сенинг фириб вақтинг ўтди. Бизни гумроҳ қилмоқчи бўлған дўстларингнинг пардаси кўбдан бери йиртилған.
Фаранги: Бу нима дегани? Мен нима дедимки, бундай танбеҳга сазовор бўлсам? Нима ҳимоятдирки, жадид мактабининг номини эшитишингиз билан бундай совуқ қараяпсиз? Хўб, менга айтингчи, жадид мактабини қачон, қаерда кўргансиз? Бу серфойда илмлар манбаи ҳақида нима эшитгансиз? Агар ҳақиқатни айтсангиз, мен ўз томонимдан айтилган танбеҳ — дўқ-пўписа сўзларга тавба қилиб, Сиздан узр сўрайман.
Мударрис: Бечора! Менинг ваҳшатимдан қўркдинг. Бу сен айтган жадид мактаблари бизнинг Бухорода ҳам очилған эди, бир йилча давом қилди ...лекин бизнинг уламои бузрукворлар ишнинг ҳақиқатини билиб қолиб, мазкур мактабларни тезда беркитдилар.
Фаранги (ўта ажабланган ҳолда). Мударрис, очиқроқ гапиринг, яъни бу жадид мактабини Сизнинг Бухоронгизда очган эдилар-у, уламолар қўймадиларми?
Мударрис: Ҳа, ҳа!.. Бу мактабни бизнинг диндор, шариатпараст уламоимиз анинг ҳакиқатини англаб қолғандан кейин беркитдилар.
Фаранги: Илтимос қиламан, менга ҳам тушунтиринг, бу мактабнинг ҳакиқати нима эканки, уламоингиз бу қадар фойдали мактабни манъ қилдилар?!
Мударрис: Ҳой, нодон, яна фойдали мактаб дейсан. Гумон қиласанки, мен ҳали сенинг фирибингга алданяпманми? Мендан эшит, бу мактаб бир неча йил ичида бизнинг болаларимизни ҳам кофир қилиб қўйди.
Фаранги: Ажаб далилсиз даъвони ўртага қўйдингиз.
Мударрис: Нега далилсиз? Минг далилимиз бор.
Фаранги: Хўб, аввало, марҳамат қилиб айтинг-чи, бу мактаб Сизнинг болаларингизни кофир қилиб қўйғувчи эканини қаердан билдингиз?
Мударрис: Сен Бухоро уламосини кўрмагансан ва билмайсанки, улар ғоят улуғ зотлар бўлиб, ҳар қайсиси минг нафар талабаға дарс айтурлар. Отларининг бўйниға беш сир олтун такарлар. Бизнинг уламои ҳазратимиз сафойи ботин билан анинг маъносини кашф қилған бўлсалар, бу олтинлар жоиз эмасми?
Фаранги: Бечора мударрис! Менинг Бухоро уламосини аҳволини билмаслиғимни бекорга гумон қилиб, хато қиласиз. Бандангиз хўб хабардорманки, тахсил давомида кундузлари кўчама-кўча бачаларнинг кетидан югурадилар, кечалари эса ҳужраларнинг бурчакларида анвойи мускурот ичимликлар ичадилар. Ўзининг инсонлик шарафларини хатм қилиб, озгина муохаз учун қози уйининг остонасида туфрок ялаб, қози ё раис бўлғанларда бечора, бадбахт раиятнинг молу жонини ўз оталари авлодларға қолдирған вақф сингари тасарруф қилардилар. Агар мударриси бузруг ё муфти бўлсалар, ўз ватанидан овораи ғариб бўлиб келган муллаваччаларнинг қонини «ифтитоҳ» ва «совғалиқ» номи билан ичарлар. Бу жамоадан қандай кашфу каромат умид қиласиз. Айтасизки, уларнинг ҳар бири минг нафар талабаға дарс айтарлар - муқаррардир. Бироқ, айтинг-чи, қандай дарс айтадилар, ўша минг нафар бсчораға қайси илмдан таълим берадиларки, бу илмнинг дунёдами ё охиратда фойдаси бор? Бунинг ўрнига у ғариблар йигирма йил давомида ўз молларини сотиб, устоз ҳазратларига пешкаш (совғалиқ) қиладилар. «Ломи ҳамднинг жинсияти», «зиёдати лафзи сулус», «қубҳу ҳусни замири маштаъмала»дан бошқа нима ўқийдилар? Мазкур музаҳрафотнинг таълимидан кейин ҳам уларнинг дини ва дунёсиға нима фойда етади, аммо «отларининг бўйниға беш сир олтин осадилар», деб айтганингиз, бу маъжусийлар афъол ва атворининг каромат оламиға нима дахли бор?
Мударрис: (камоли ваҳшат билан): Ай, беҳради донистагўй (эси паст донишманд!) Сен бизнинг уламони маъжус дейсанми?
Фаранги: Ҳаргиз, ҳаргиз... мен уламоингиз ҳақида бундай адабсизлиқни ўйламайман, лекин айтаманки, аларнинг бу одати кароматларининг далили бўлмас. Бунга илова шуки, бу одатга шариатингиз ҳам ҳеч вақт йўл қўймайди.
Мударрис: Нега йўл қўймас экан? Бу ишлар илм иззати, илм иззатининг шариатда маъмур бўлиши яхшидир.
Фаранги: Ажаб шаръий масъалани ўртага қўйдингиз. Сиз, бухоролилар, нафсга алданиб, ўз дини мубинингизнинг аҳкомлари ҳақиқатидан ҳам ғофилсиз. Пайғамбарингиз бутун умри давомида заруратсиз отга минмаган. Сизга қаердан етдики, отнинг гарданига «беш сир» олтун осмоқ ва олдинда бир неча мулозимларнинг югуриши. Ахир, ўз мазҳабингизнинг уламоси ва улуғларининг аҳволи тарихидан ибрат назари олингиз. Уларнинг ҳаёти қай равишда кечган, атворлари қандай бўлганини ўрганингиз, токи «илм уляқин», Сизга маълум бўлсинки, бу Сизнинг равишингиз эмас. Магар маъжусийлик шўъбаларидан бу номашруъ васфларнинг бутун васфи қай виждон билан кашфу кароматни даъво қиларлар?
Мударрис: Хўб, кашфу кароматни қўйдук, бинобарин, бизга буни мударрислик мансабига сарафроз бўлған, усули жадидаға хўб диққат қилған мўътабар уламолардан бир нафари тушунтириб қўйди.
Фаранги: Бинобарин, мен ҳам Сизнинг уламоингиз бу «кизби маҳзяни далилсиз қабул қилгаиларидан жуда таассуфдаман. Менинг вазифам Сиздан далили истифсор талаб этмакликдир, бироқ мақсадим Сизни ғафлат уйқусидан уйғотмак бўлгани учун, бундай фойдали усули жадидани ҳаром деб, арбобн ислоҳни кофир атаган ул жаноби мударриснинг аҳволини очиқ кўрсатишим керак. Хўб, марҳамат қилинг, ул зоти муҳтарам Бухоро ахдиданми ё хорижий?
Мударрис: Хорижий.
Фаранги: Усмонли раиятиданми ё Эронданми?
Мударрис: Ўрус раияти.
Фаранги: Қайси тоифасидан эканлар?
Мударрис: Тотор тоифасидан.
Фаранги: Унинг таржимайи аҳволини биласизми? Бошқача ибора билан айтганда, бу киши ўз миллати ва мамлакатига канчалар буюк хиёнат қилғанини биласизми?
Мударрис: Йўқ.
Фаранги: Бу шахс ўз ватандошларининг диний ва дунёвий ишларида бағоят буюк хиёнат қилғандирки, бугун ҳиссиёт соҳиби бўлған ҳар бир тоторнинг лаънатларига учрамоқда.
Мударрис: Яна бизнинг уламоимизга бадгўйлик қилишни бошлаяпсиз?
Фаранги: Бадгўйлик қилмаяпман, ҳақни гапиряпман. Айтмишларки, ҳақни яширмаслик лозим. У шахс хиёнаткор кишидир, ҳеч қачон, ҳеч бир мусулмон ҳақида ёмонлиқни дариғ тутмаган, бугун ҳам сизларни жадид мактабини манъ қилишға қўзғаб қўйиб, шу васила ила мусулмонларға зарба бериб, ислом душманлари олдида ўзини тинчликсевар қилиб кўрсатмоқчидир. Агар истасангиз, ул шахсни ўз миллати ва Ватаниға раво кўрган зарарларни шу онда бирма-бир айтиб ўтаман.
Мударрис: Йўқ, керак эмас! Негаки, мен у мударриснинг аввалги ҳолларини билмайман. Бинобарин, Сизнинг сўзларингизни тасдиқ қила олмайман. Лекин ҳар бир оқил наздида бухороли бир мударриснинг хиёнаткор бўлиши маҳол кўринади.
Фаранги: Жим туринг, чалкаштирманг. Баъзида саводсизни охунд қилиб қўйишган бир шаҳарда, бир мударрисни хиёнаткорга чиқарилса, бунинг нима фарқи бор? Нимаси маҳол бўлди?
Мударрис: Маҳол, демаяпман. Айтяпманки, олим ва диндор бир мударрис қайси виждон билан дин душманларига ёрдам учун ўз миллати ва Ватанига хиёнатни ва Бухоро мусулмонлариға зарарни раво кўради.
Фаранги: Мударрисни олиму диндор деб васф қилмоқ ботилдир. Чунки бир охунди талабга жавоб бермаган бир мамлакатда қандайдир бир мударрис авло йўл-да бўлмайди. Диндорликка қачон етсин?! Иккинчидан, қайси виждон билан қабул бўлишини сўрайсиз. Қулоқ солинг, қайси виждон билан «Фалон аьлам жузкашликка хиёнат қилди, фалон муфти рибо (пора) еди, фалон муфти фалон бесоқол бачага шармсизларча ҳаракат қилди, бу мударрис ҳам ислом оламига хиёнат қилишликни қабул қилди», деб айтасиз?
Мударрис: Булар билан жадид мактаби масъаласини исбот қила олмайсиз. Негаки, Бухоро уламоси, балки бутун аҳли Бухоро бу жадид мактабининг ҳаром эканлигида бир фикрга келганлар.
Фаранги: Бир жамоанинг далилсиз ва ҳужжатсиз бир амри хусусида бир фикрга келишлиги девоналикдир. Улар бирор нарсани талаб қилмайдиларки, бунга ҳам ҳеч қандай эътибори йўкдир. Макка кофирлари ҳазрати Набийни тақзиб қилмоқ учун бирлашмаганларми, насоролар зоти илоҳийни таслис қилиш учун ҳам бирлашмаганларми? Улар бирлашганликларининг аҳамияти бўлмаганидек, Сизнинг бир фикрга келганликларингизнинг ҳам аҳамияти йўкдир. Бир фикрда жамъ бўлишлик ақлий ва нақлий бурҳонлар (ҳужжатлар) билан бўлиши лозим, гумон ва интизоъ билан эмас.
Мударрис: Ай, одам, сен мадраса кўрмаган, бизнинг илмларимизни ўқимаган бўлсанг, бу гаплар билан нима ишинг бор? Ҳазрати Набий буюрадилар: «Ла тажтамиъу умматъалаз-залалат», яъни «Умматим залолатга жамъ бўлолмайди (ҳамма бараварига залолатга бормай-ди)», вақтики, жамъ бўлган эканлар, бошқа гапга ўрин йўқ.
Фаранги: Бале, бале! Азбаройи ҳалол, бинобарин, жадид мактабининг лозим эканлигига шу Ҳадис кифоя қилади. Узингиз биласизки, Муҳаммад уммати танҳо Сиз эмас, балки қаерда мусулмон бўлса, Ул жанобнинг умматидир. Ҳинд, афғон, усмонли, араб, тотор, эрон му-сулмонлари иттифоқ билан бу мактабнинг зарур эканлигига иқрордирлар. Сиз эса бу суратда инкор қилмокдасиз. Гарчи ҳамжиҳатлик бўлмаса-да, назар солинг, аксарият қайси тарафни ёқлайди?
Мударрис: Бизнинг назаримизда, вактида собит бўлдики, бу мактаб ҳаромдир, энди бу гапларнинг фойдаси йўқ.
Фаранги: Қайси далил билан собит бўлди?
Мударрис: Бу мактаб болаларимизни кофир қилиб кўяётганди.
Фаранги: Ҳудди шу ўринда, мен айтаман ва бутун ислом олами ҳам айтмокдадирки, бу мактаб болаларингизни кофир қилмайди, балки ватанпарвар, баодоб, комил мусулмон қилади.
Мударрис: Йўк, йўқ! Бу мактаб болаларимизни кофир қилиб қўйиши муқаррар.
Фаранги: Худо ҳаққи, агар қиёматгача ҳам Сиздан далил сўрасам, «Фалоний деди»дан бошқа далилингиз йўқ. Шунга қарамай, сўраш мумкинки, Сизнинг шаҳрингизда бир йил давом этган бу мактабда билдингизми, нима дарслар берилар экан?
Мударрис: Бале, билдик! Бир йиллик ўқув дарслари тугагач, имтиҳон топширадилар. Баъзи уламо, мен ҳам улар жумласидан эдимки, мажлисда ҳозир бўлдик. Форсий хат-саводдан ҳамда ахлоқий, тарихий, диний масъалаларнинг муқаддимоти, ҳисоб ва жўғрофиядан имтиҳон топширдилар, ҳақиқатан жуда таҳсинга лойиқ имтиҳон бўлди.
Фаранги: Ўша вақт у болалардан бирортаси куфромуз калима ё нафратангиз ҳаракат содир қилдиларми?
Мударрис: Йўқ, йўқ! Болалар у мажлисда жуда одобли ва мусулмон кўриндилар.
Фаранги: Ўша мактаб китобларидан бирорта куфр калима ёзилганини кўрдингизми?
Мударрис: Йўқ, бинобарин, у ердаги бутун китоблар фойдали, вожиб ут-таълим эди.
Фаранги: Ўша болалардан бир эртаси мактабдан ташқарида мусулмонларнинг нафратига сабаб бўладиган бирор сўз айтганини эшитдингизми?
Мударрис: Асло, бунга илова, эски мактаб болалари каби ўйинларни хуш кўрмасдан, нафрат қилардилар.
Фаранги:Бу мактаб болалари таҳорат ва намозда сустлик қилдиларми? Ё уларнинг таҳорат ва намозлари бошқачамиди?
Мударрис: Ҳаргиз бундай эмас эди, бинобарин, бу болалар таҳорат ва намознинг барча рукнларига амал қилиб, катталардан яхшироқ ҳаракат қилардилар.
Фаранги: Илтимос қиламан, ҳазилни қўйиб туринг. Егги яшар боланинг етмиш ёшли кишидан таҳорат ва намозни қоидалироқ адо этишига қандай ишониш мумкин?
Мударрис: Мен айтган хусуслар ростдир, ҳазили йўқ. Негаки, бизнинг катталарнинг аксарияти саводсиздирлар. Аларнинг саводлилари ҳам Хўжа Ҳофиз ва Навоийнинг икки-уч ғазалидан бошқа нарса билмайди. Бу болалар диний масъалалардан воқифдирлар. Шунинг учун аларнинг таҳорат ва намози катталарникидан қоидалироқ бўлди.
Фаранги: У мактабнинг муаллими кофирмиди ё номаълум бир шахс?
Мударрис: Билъакс, уларнинг муаллими мусулмон ва мутадаййин шахс бўлиб, Бухоро фозилларининг бири »ди.
Фаранги: Бас, Сиз ўзингиз иқрор бўлган бутун яхшиликларга қарамасдан, бу мактаб болаларингизни кофир қилиб кўяётганини қаердан билдингиз?
Мударрис: Яна мунозаранинг аввалига қайтдингиз. Мсн бу мактабни яхши, демадим. Бинобарин, мақсадим шуки, ҳийла ва макр майдонида гўё иблисдан сабоқ олаёт-ган бу нобакор жадидлар болаларимизни кофир қилмоқ учун, яхшилик билан марғуб бир услубни амалга оширганлар. Аввало, болаларга машруъ илмлардан таълим бериб, ўзларини бизга хайрихоҳ қилиб кўрсатмоқдалар. Уша муфтига ўхшаб уларга алдансак, ўша заҳоти болаларимизни кофир қилмоқлик сари асл мақсадларини бошлайдилар.
Фаранги: Ажабо, наҳотки бир нафар муфти хам усули жадиданинг тарафдори бўлган бўлса?
Мударрис: Ҳа, ўзининг бир ўғлини ўша мактабга берган.
Фаранги: У муфти яхши олимми? Ё Бухоронинг одатдаги муфтиларидан?
Мударрис: Ўҳў, у бисёр мулладир. Бошқа катта муллаларга ўхшаб илмда танҳо бўлиб, мантиқ ё наҳв, ё каломдагина эмас, балки бутун масъалаларни хоҳ диний, хох мантиқий, хоҳ эътиқодий, хоҳ фалсафий бўлсин, тўла эгаллаган. Бундан ташқари, мутадаййин ва ислом жонкуярларидан ҳамдир.
Фаранги: Ҳали, жаноб, Сиз нўғай мударриснинг хиёнати ҳақида айтмиш эдингизки, у кайси виждон билан хиёнат йўлини қабул қилди, деб. Ўз айтганингизга кўра, олим ва мутадаййин бўлған бу киши хақида ҳам, у ўз ўғлининг ҳам мусулмонлар жамойсининг кофир бўлишлиғига қайси виждон билан рози бўлди, деб нега ўйламадингиз?
Мударрис: У муфти бу мактабнинг ҳақиқатини билмади.
Фаранги: Нима бўлдики, «зараба зайд»нинг таркибини билмаган бир мажҳул мударрис унинг ҳақиқатини билиб, мактабни харом деб ҳукм қилса-ю, машҳур олим ва мутадаййин бир муфти унинг ҳакиқатини билмасдан, бу мактабга рухсат ҳукмини берса? Хўб, билдингизми, бу мактаб неча йилдан кейин болаларингизни кофир қилиб қўяркан?
Мударрис Ҳа, тўрт йилдан кейин.
Фаранги: Бу мактабнинг прўғрамини биласизми?
Мударрис: Прўғрам нима? Менга мусулмонча гапиринг?!
Фаранги: Хўб, мактаби жадида дарсларининг фиҳристини биласизми?
Мударрис: Мен қачон бу ношаръий ишни кўрибманки, билайин?!
Фаранги: Усули жадидани ҳаром деган Сизнинг бошка бир уламойингиз муни биладирми ё йўқ?
Мударрис: Ажаб ақлсиз экансан. Бир одам бир жадид мактаби очди, бошқа бир одам айтдики, бу мактаб ҳаромдир, уламо ҳам муни қабул қилиб, мундай мактабни беркитдилар. Дунёда бундай усули жадида мактаби борлигини билармидики, унинг китобларини билсинлар.
Фаранги: Магар сизнинг уламоингиз Аллоҳ таборак таоло юборган мана бу «Вала такулу ламма тасифу ас-сунат кумул кизба ҳаза ҳалалуи ва ҳаза ҳаром», яъни «Тилларингиз бу ҳалол ва ҳаром деб сифатлаётган бўлсалар ҳам ёлғон айтманг» ояти каримасининг мазмунидан гофилмики, бир тарика билиб, таҳқиқ қилмасдан, бир ажнабий одамнинг гапига қараб бир нарсани ҳаром десалар? Агар сиз ҳақиқатан илм арбоби бўлиб, бир кимсага фосид ғаразингиз бўлмаса, албатта, умумислом олами лозим билиб қабул қилган нарсани Сиз ҳам қабул қилиб, бу пуч таассуб ва бемаза мухолифатлардан қайтинг ё таҳқиқ қилинг, токи эртага қиёматда Ҳақиқат қозисининг ҳукмидан шарманда бўлмангиз. Ҳозир бу мактабнинг зарарсизлиги ҳақида аввалгилардан қувватлироқ бир далилга эгаман.
Мударрис: Гапиринг.
Фаранги: Бундай мактабни Истанбул, Бағдод, Миср, Ҳинд, Нўғойистон ва Кафказда очилганига анча бўлди. Ҳалигача улардан бирортаси кофир бўлмаган, балки мусулмончилик ва илмда комил даражага етганлар. Мулоҳаза қилиб кўринг, насронийлар бутун ҳимматларини ислом динини рад қилишга қаратган шу вақтда, шариати муҳаммадияга қарши кунига бир неча жилд китоб ижод ва нашр қилинмоқда. Истанбул, Ҳинд, Миср уламоси соатма-соат уларнинг китобларига раддия ёзишга киришганлар. Кунма-кун уларнинг тўпланган муллалари билан мунозаралар қилиб, аларни мағлуб этмокда. Бухоро уламосидан бирортаси насронийларни рад қилиш сифати билан ҳатто бирортасини мақтаб ёзганини ҳалигача эшитмадим. Бу йил 1328 да Афғонда ва Пайғамбарингизнинг шаҳарлари бўлмиш Мадинаи мунавварада бундай мактабни очганлар. Хусусан, Мадинада бу мактаби шарифанинг очилиши катга байрам бўлди. Сиз қаердан олиб гапиряпсиз? Ҳеч ким «бу мактаб ҳаромдир, болаларимизни кофир қилиб қўяди», демади.
Мударрис: Бу жадид мактаби кофир қилишдан ташқари бир неча важҳдан ҳам ҳаромдир.
Фаранги: Жуда яхши, ҳозирнинг ўзида иқрор бўлдингизки, жадид мактаби болаларингизни кофир қилмаган.
Мударрис: Магар девона бўлибманки, мундай иқрор қилайин. Албатта, жадид мактаби болаларимизни тўрт йилдан кейин кофир қилур.
Фаранги: Қайси далилға кўра?
Мударрис: Далилнинг нима кераги бор. Нўғай мударрис айтдилар...
Фаранги: Бу нўғай одамнинг гапидан бошқа ҳужжатингиз борми ё йўқми?
Мударрис: Йўқ.
Фаранги: Ажабо, фитнангиз ва хиёнаткорлиги ҳаммага маълум бўлиб турган ажнабий бир кимса ўз маишатининг таъмини учун ёлғон гап тарқатса-ю, Сиз эътибор берсангиз. Ахир мен ҳиссий шоҳидлар келтирмоқдаманки, нега қабул қилмайсиз? Масалан, мен айтаяпманки, бу мактаб анчадан бери Истанбул, Миср, Бағдод, Нўғайистон ва Кафказда жорийдир. Ҳануз кимсани кофир қилғани йўқ, балки уларнинг ҳаммаси аввалгидан олимроқ, мутадаййинроқ ва ватанпарварроқ бўлганлар. Демак, тўрт йилда болаларни кофир қилади, деган нўғай одамнинг гапи ёлғон эканлиги маълум бўляпти. Бундай мактабни бу йил Афғонистон ва Мадинаи мунавварада очдилар, ҳеч ким, ҳеч нарса демади. Демак, нўғай одамнинг гапи фириб эди. Ҳозир ўзингиз Ҳиндистонни кўрдингиз, инсоф юзасидан айтингчи, шариати муҳаммадийя ҳукмларига бу ерлик одамлар собитқадамроқми ё бухоролилар?
Мударрис: Ҳиндистонлилар бухоролиларга караганда мусулмонроқ экан.
Фаранги: Бу ерлик мусулмонлар орасида бирор кимса Аллоҳнинг бирлигини ё Ҳазрат Муҳаммаднинг Пайғамбарлигини ва ё Қуръон ҳақиқатини ҳамда шариат аҳкомларидан бирор ҳукмни инкор қилганини кўрдингизми е эшитдингизми?
Мударрис: Йўқ, йўқ! Асло, бу ерликлар хўб комил мусулмон эканлар.
Фаранги: Йигирма йилдирки, мактаби жадида бу заминда жорий қилинғандир. Ўз айтганларингизга кўра, алардан бирортаси кофир қилмаған экан, ҳали ҳам ўша нўғай мударриснинг ёлғон гапидан шубҳангиз қолдими?
Мударрис: Жадид мактаби болаларимизни кофир қилмайди, деб фараз килайлик, бироқ бошқа бир неча сабаблар билан ҳам у ҳаромдир.
Фаранги: Ҳаром бўлишлик бошқа масъала. Ҳозирги менинг тақриротимдан сўнг ҳам ўша фасодчи нўғайнинг гапини тасдиқлашга мажолингиз борми ё йўқми?
Мударрис: Хўб, Сизниш тақриротингиздан бил-димки, ҳақиқатан, бу мактаб болаларни кофир қилмас экан. Аммо бироз шубҳам бор.
Фаранги: У нима экан?
Мударрис: Уша нўғай мударрис нима учун бекор-дан-бекор бу бенаф ёлғонни гапиради.
Фаранги: Бу гапни аввало даф қилған эдим, ахир бир куни у кимсанинг миллат хоини эканлиги собит бўлади-ку! Демак, у ёлғонни ўз орқасидан гапирмайди, бундан манфаатсиз ҳам эмас.
Мударрис: Тўғри, аммо мулла бир мусулмон қайси виждон билан ислом зарари учун иш тутади?
Фаранги: Уфф, неча марта айтдим, аксар мулла-нарингизнинг виждони йўқ. Қайси виждон билан фалон аълам жузкашликка хиёнат қилди, фалон муфти фоиз олди, фалон муфти бесоқол бачага нобоп ҳаракат қилди. иш қилди. Энди нега гапиряпсиз? Жадид мактаби бола-арлрингизни кофир қилиб қўймаслигиии тушуниб етдин-гизми?
Мударрис: Ҳа.
Фаранги: Бу ёлғон гапни нўғай одам ислом душ-манлари тарафидан туриб ёйганини фаҳмладингизми?
Мударрис: Ҳа.
Фаранги: Хўб, мактаб ҳақида не дейсиз?
Мударрис:Бу мактаб ҳаромдир.
Фаранги: Қайси далилга кўра?
Мударрис: Минг далилимиз бор.
Фаранги: Жуда яхши. Аввал бутун далилларингизни бир-бир айтиб чиқсангиз, сўнг мен жавоб берсам, масъала равшанлашмаяпти... Яхшиси, бу далилларни битта-битта айтсангиз, таҳқиқ қилсак.
Мударрис: Биринчи далил шуки, бу мактабда болалар курсида ўтирадилар.
Фаранги: Жуда яхши, бундан нима чиқади?
Мударрис: Сиз шариатни билмайсиз. Пайғамбар, «Ман ташаббаҳа қовман фаҳума минҳум», деб буюрганлар, яъни «Кимки бирор қавмга ўзини ўхшатса, бас, у ўша қавмдандир». Курсида ўтирмоқ ўриснинг ишидир. Агар бизнинг болалар ҳам курсида ўтирсалар, ўрисларга ўхшаб қоладилар, демакки, ўрис бўладилар.
Фаранги: Боракаллоҳ, ҳазрати муҳаддис, ўша ҳадисни айтган кимса мазкур ҳадисни ҳам айтганлар: «Ман қола ла илаҳа иллаллоҳу лайадхулун-нард», яъни «Кимки калимаи тавҳидни айтса, дўзахга кирмайди». Агар биринчи ҳадиснинг мавзуси Сиз айтганингизча бўлса, бу икки ҳадис бир-бирига зид тушмоқда. Бир ҳадисни абоаждодларингиздан эшитасиз, лекин ҳадис китобларига боқиб таҳқиқ қилмайсиз. Муҳаддиси киром мазкур ҳадисни шу тариқа шарҳлайдилар: «Ман ташаббаҳо қовман муҳаббатан лаҳум, майлан ала дийниҳум фаҳума мимхум», яъни «Кимки бирор қавмга муҳаббати юзасидан ўхшаса, у ўша қавмдандир». Иккинчидан, агар кофир бўлмоқ учун бу қадар ўхшашлик кифоя килса, Сизнинг уламоингиз отининг боши ва бўйинларига тилла ва кумушлар осмоқдалар. Бунинг ўзи мажусий одатидир. Улар ҳам мажусий бўлишлари керак.
Учунчидан, Худованди карим Сизнинг кўз ва қулоқларингизни ўрисларнинг кўз ва қулоғи каби яратди. Бундан динингизга нима зарар етди?
Тўртинчидан, курсида ўтиришни ўрислар бино қилмаганлар, балки курсида ўтирган биринчи кимса саҳобанинг улуғларидан Муовия бинни Абу Суфён эди.
Бешинчидан, бирор марта ўз виждонингизга мурожаат этинг. Олам ва одамларнинг халлоқи тарафидан улуғ фариштаси воситасида яратилмишларнинг энг фазилатли бўлмиш Расулуллоҳга нозил бўлған Қуръонни нега ҳар ким ҳар ерда ва хас-хашак устида ўқиса мусулмону ва кимки камоли эҳтиром билан курсида ўтириб ўқиса кофирдир?
Олтинчидан, агар болаларнинг курсида ўтиргани учун бир ислом мактабини беркитсангиз, нега ўрис мактабини очиқ қолдиряпсиз. У ерда ҳам курсида ўтирадилар ҳамда ўрис тилини ўрганадилар.
Еттинчидан, амирлик раиятининг қонини ичаёттан зино, уламоси ейдиган рибо, талаба ҳуқуқига хиёнат, мусулмонлар ўртасида нифоқ, мулласи мускирот ичимлиги истеъмол қиладиган, бойлар закот ва намозни тарк килган ва аксар тақиқ қилинган ишлар билан машғул бўлаётган бир мамлакатда (исломни) ҳеч ким ҳалигача манъ қилмаган ва қилмайди. Қандай қилиб фойдали бир мактабни курсида ўтириш баҳонаси билан манъ қилсалар? Агар уламоингиз ҳақиқий уламо бўлсалар, «варосат ул-анбиё», «ка анбиёи бани Исроил» бўлишлари керак. Бас, Худованди карим «ва маллоҳу йурийду зулман лил-оламийн», «валлоҳу лайахдил-ковмаз-золи-мийн», яъни «Аллоҳ тамоми оламга зулмни хоҳлагувчи эмас», «ваҳоланки, Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди», ояти карималарига кўра, зулмдан қайтарар экан, нима учун Бухорода кенг тарқалган зулмнинг асосини очиб ташлашга ҳаракат қилмаяптилар? Зулм учқуни на фалон ҳокимнинг истибдоди улкан... қитъасини беҳад ёндирганига қарамасдан, бугун 20.000 Муҳаммад уммати у ердан қўшни мамлакатларга ҳижрат қилғанлар. Ҳеч ким сизга нима бўляпти, нега ўз Ватанингизни тарк этяпсиз, хонумонингиз хароблиғининг бойиси ким, деб сўрамали. Балки золим бир шахсни ...нинг давлатхоҳи қилиб қўйдилар. Фалон қозининг ситами ... маъмур мамлакатини хароб қилган. Аллоҳ яратган осойиш асосини юлиб гашлаб, олиму мутадаййин жаноби эшон номи билан... дорилҳукумани унға топширдилар. Субҳоналлоҳ, Марвда ...нинг истибдодидан кочганлардан бири билан мулоқот қилғаним ва унинг ҳижратининг сабабини сўрағаним ҳануз ёдимдан кетмайди. У деди: «Соҳибжамол хотиним бор эди. Ҳокимимизнинг катта ўғли муни эшитиб, нафс ва шаҳват кўйида хотинимни унинг олдига жўнатишимни мендан талаб қилди. Мен унамадим. Ҳар канча ширин ваъдалар ва даҳшатли тахдидлар билан талаб қилган бўлсалар-да, мен кўнмадим. Ночор мени қўйиб юбордилар, лекин тўрт кундан кейин жаҳаннам мувакилларидек ҳоким ясовули келиб, дасту гарданимга ўғирлик туҳматини осиб, мени олиб кетди. Ҳоким ҳам менга гўё унинг бандилигидан бир неча бор қочғани учун сўроқ-саволсиз ҳибсга олинган, деб қаради. Зиндонда бир муддат ётганимдан кейин мажбуран ҳокимга икки минг танга, унинг одамлариға минг танга ҳадя қилиб халос бўлдим, бироз осойиш умиди билан уйга шошилдим. Уйга етиб келгач, ҳайҳот, кўрдимки, эшик очиқ, на аёлимдан хабар бор, на амвол ва асбобимдан асар, девона бўлиб ҳар томонга югурдим. Ҳамсояларимдан бири айтиб берди. Мени ҳибсга олишгандач сўнг ҳокимнинг Худодан қўрқмас ўғли хотинимга одам юборган. У бечора ғариба қўрқувдан бировга маълум қилиш ўрнига йиғлаган ва у золим бўлса, ғоят ғазабланиб, уйимнинг ашёларига эгалик қилибди. Буни эшитиб, у сарзаминда ортиқ яшашга тоқат қилолмасдан, бошқа бир қишлоқдан аёлимни топиб, уйимни бироз оқчага сотиб, шу тарафға келдим». Ажабо! Бу бечоралар наҳотки инсон эмаслар, магар Муҳаммаднинг умматлари эмасми улар? Магар Аллоҳ адолатни буларнинг осойиши учун курмадими? Магар шариати аҳмадий уларнинг истироҳати учун зулмни наҳий этмадими? Камоли иймон билан айтаманки, бу кун Бухоронинг ҳар бир гўшасида минг турли зулм жафо мавжуд, буларнинг энг осони мазкур ҳидоятдир: инсон ҳар қанча бағритош, ваҳший, бераҳм бўлса ҳам, аёғдан йиқилаёзган бу миллатнинг хароб холини кўтаришга мадад қилмаслиги мумкин эмас. Бале, ўрислар ғалабасининг боиси шуларда мужассамдир. Бухородек маъмур ва обод бир заминни дунёнинг энг хароб еридан ҳам хароброқ қилган шу зулмдир: агар ҳаммол ва мешкобчидан тортиб то Бухоронинг улуғ аъёнлариғача сўрасак, алалиттифоқ ислом душмани бўлған ўрис ҳукуматини бу диёнатсиз мусулмонлардан кўра таржеҳ киладилар. Агар уламоингиз чин уламо бўлсалар, илоҳий амрларни ижро этиш хаёлини қилсалар, Аллоҳнинг номи билан ҳоли қолган майдонга чиқсинлар, исломни тараққий эттирсинлар. Бу тоифа Муҳаммад умматини зулм юки остидан халос этиб, ислом динини кофирларнинг тасаллутидан қутқарсинлар ё нажот берсинлар: йўл қўймасинларки, бир нафар ҳоким на Худодир, на Пайғамбар, на авлиё, на малоика, на унинг тўрт кўзи бор, на саккиз оёғи, на диний илмларни биладилар, на мухтасар сиёсий фанларни на на зарурий хат-саводлари бор?! Раиятнинг шарафли кишиларидан бирини зиндонбанд қилди, хотинини олиб кочди, мол-мулкини талон ҳолга келтирди.
Мударрис: Бу уламоларнинг вазифаси эмас, амирнинг ишидир. Уламонинг не ҳадди борки, амирнинг қаршисиға бирор гап килсинлар.
Фаранги: Хато гапиряпсиз, муборак амири олийҳазратнинг раъйи ҳаргиз ҳеч важҳдан бу тамом зулмларга ва раияткашликка розилик бермайди. Зоти Хумоюн бу ишда шу қадар танҳодирки, инсонийлик тақозосига кўра, ҳар раиятнинг аҳволини ўз кўзи бирла кузатиб тура олмайди, шунга кўра, бир шахсни му-айян бир жамоага ҳоким номи билан юбориб, байт улмол ҳуқуқини улардан бажаришликни талаб қилади, шунинг учун у раият аҳволи ва ҳокимлар интизомини қўриқлай олмас. Ҳоким ўзи ишонған уламодан икки нафарини қози ва раис тайин этиб, ўзига йўлдош қилади, улардан ҳеч бири ҳоким ҳаракатларининг назоратчиси бўлиб, у ғайримашруъ бирор амрни содир этган заҳоти уни ҳайдаш учун арз қилолмайди. Бу икки нафар уламо хазрати ҳокимнинг ҳар бир номашруъ амри тугул, уни хунхўрлик йўлидан ҳам қайтара олмайди: бу уч нафар инсоният душманининг жафо ўқларидан яраланган ра-иятнинг уйқусини кўтаришга ҳеч кас ботинмас. (Улар) ҳазрат подшоҳға арз қиладирларки, аҳволи осойишта-лик бешигида беланган; фалакзада мазлумларнинг нола-и арши аълодаги сокинларнинг қулоғини кар қиларкан, улар кундан-кун ортиб бораётган абад ул-давлат дуосидан бошқа ишлари йўқдир, деб хабар қилади. Агар баъзан ўша мазлумлардан бир нечтаси бизнинг ҳам подшоҳимиз бор, подшоҳимиз одил ва мушфиқдир, бориб арзи ҳол қилайлик, шояд бизни бу дўзах моликининг набиралари азобидан халос килса, деган мулоҳаза билан ҳазрати Ҳумоюн даргоҳига келсалар, истибдодпеша бўрилар подшоҳ олийҳазратнинг атрофини маҳкам ўраб олғанларки, ундан ўтишнинг иложи йўқ. Агар раиятнинг аризаси тақдим этилса ҳам, уларнинг назаридан ўтиб, Ҳумоюннинг мутолаасига етиб бормоғи маҳолдир. Бинобарин аларнинг аризасини ярим йўлда йиртиб ташлаб «ёлғон ёзгани» учун амирнинг номидан бир шаллоқ уриб, яна ўз жойиға кайтарарлар: бечора раиятнинг ҳоли аввалғи кунидан ҳам сиёҳроқ бўлиб қайтиши аниқдир. Энди айтингчи, амир олийҳазратнинг бу ўртада гуноҳи нима? Қарши ҳокимлигига ўтирган Тўрахўжа 1327-йилда (милодий 1909 й. - Ҳ.Б.) қозиларнинг зулмини ҳазрати амир (марҳум)ға арз қилди: Ҳумоюн дастхати содир бўлдики, қози ўз мулозим, хизматкор ва раислари билан вазифасини бўшатсинлар. Аммо бадбахтлиқни қарангки, ҳеч ким мазкур дастхатнинг ижросини жойига қўймайди. Агар сиз уламо ҳам ҳокимларнинг зулмини зоти Ҳумоюнға эшиттириб, золим ҳокимлар подшоҳ олийҳазратнинг номини ёмонотлиқ қилмоқдалар деб арз қилсаларингиз, золимлар салтанати «Ва ма лиззали-мийна мин ансар», яъни «Золимларга ёрдам берувчилар йўқдир», ояти каримасига кўра, Сизнинг арзингизни поймол қилмайди, албатта. Сизнинг гапларингизни қабул қилади, аммо начораки, Сиз, Бухоро уламоси, ҳамиша нафсоний ҳаваслар билан машғул бўлиб, ислом гараққиёти ва илоҳий ҳукмларнинг ижросини хаёлға ҳам келтирмагансиз...
Воқеъан, масъаладан узоқлашдик. Бу мактабнинг ҳаром эканлигига Сизнинг бошқа далилингиз борми?
Мударрис: Агар бу мактаб Бухорода ўн йил давом этса, бутун мадрасалар хароб бўлиб, таҳсили дарс барҳам топади.
Фаранги:Бу гапдан мақсудингиз «илм Бухородан кўтарилади», демак бўлса, буни бошқа ибора билан, «бу мактаб ахди илм таҳсилини куфр ё гуноҳ биладилар», деб айтиш мумкинки, бунинг ўзи ботилдир. Зеро, юқорида айтдим: бу мактаб Ҳинд, Бағдод, Миср, Кафказ, Қозонда бир неча йиллардан бери жорийдир ва бу мамлакатларнинг аҳолиси Бухоро мардумидан бир неча бор илмлирокдирлар. Ўзингизнинг иқрорингизга кўра, Ҳинд ахди Бухоро мардумидан илмлироқ ва мутадаййинрокдир. Агар айтсангизки, «бухоролилар мубтало бўлган мазкур дарс ўқитиш равиши барҳам топиб, ўрниға бошқа бир равиш шойеъ бўлади», деб. Бупдан ислом оламига нима зарар? Матлабимизяи муфассалроқ баён қилайлиқ. Ўз иқрорингизга кўра, таҳсили қадимнинг равиши шул тариқадир: бола етти ёшлигида мактабга бориб, ўн йил ўқиб, форсий хат-савод чикариб, ундан сўнг машаққатлар чскиб, ҳар не гопса устоз ҳазратларига такдим қилиб, йигирма йил таҳсил қилади. Бу муддатда «жинсияти ломи ҳамд» «зиёдати лафзи салоса»дан бошқа ҳеч нарсани билмасдан тугатади. Ҳатто йигирма йиллик гаҳсил тамоман араб тилида бўлгани ҳолда, ҳануз у тилда такаллум қилишга ожиздирлар. Хатми таҳсилдан сўнг бориб исломга хизмат қилиб, мардумни рост йўлға ҳидоят қилиш ўрниға у ўз инсонлик шарафини озғина «муохаз» учун жинсдошларининг кўзи ўнгида поймол қилади. Бир мударрислик мансаби учун бир саводсиз қозининг уйини «каъбаи муаззама» ва дарбонларини «малоикаи раҳмат» деб танисин.
Таҳсили жадиданинг равиши шуки, болани олти ёшлигидан мактабга юборадилар, у ўн тўққиз ёшида олим, мутадаййин, ватанпарвар, диндўст, миллатпараст, сиддиқ, одил, тамом исломий амрларга мутеъ, бутун инсоний шартларга муштамал бир шахс бўлади. Демак, мактаби қадим ва мадрасалардаги усули қадим билан бирга ўгтиз йил, таҳсили жадида муддати эса ўн уч йилдир. Таҳсили қадимнинг кайфияти; талаба аввало ўн йил қоронғу хона андуҳини чекиб, зиндон гўшапарига жуда ўхшаш бўлғаи зах ҳавода, ё ҳайвонлар яшайдиган жойларга ўхшаш ўринларда ўтириб, «малак ул-мавт» (ўлим фариштаси) бир муаллимдан калтак ва ҳақоратлар қўншлиб, ҳар куни икки сабоқ оладилар. У ҳам «ўқи» ва «ўт» тариқида, унга ҳеч ким парво қилмайдики, кечаги сабоқ ўзлаштирилди-ми, бугунги сабоқ тушунарли бўлдими ё йўқ?
Таҳсили жадиданинг кайфияти: болалар фараҳбахш, ҳамма бисоти муҳайё, кенг иморат ва ҳифзи сиҳат (гигиена) қоидалариға мувофиқ бўлган бир хонада Эрам боғларининг ўртасида, жаннат қасриға ўхшаб жилваланаётган мактабга келиб, фаришта каби хушфеъл, хушсиймо муаллимларидан бир кунда уч дарс имтиҳон шарти билан пешонасини тириштирмай, ҳар дарс ўртасида чорак соат танаффус қилиш усули билан таълим оладилар.
Таҳсили қадимниш фойдаси: талаба таҳсил давомида қўлини ишга урмайди, кўп вақтларини камоли қашшоқлик ва қарздорлик билан ўтказадилар. Қашшоқлик иллати туфайли хотун ҳам ололмайди. 37 ёшдан го 40 ёш орасига мадрасани хатм қилгандан кейин, ақлан уч йил «муохаз» талабида дарбадар кезинадилар. Равшандирки, аксар мардум умрининг замони қирқ ёшдир: шундай қилиб, кўпинча, хатм қилувчилар хотун олмоқ тугул, қарзини адо ҳам қилолмасдан ўлиб кетадилар. Шу туфайли ҳам мусулмонлар ўртасида насл камаймоқда, бир неча мусулмон ўз шариатларига хилоф равишда мардумнинг ҳаққини бўйнида олиб кетадилар.
Таҳсили жадиданинг фойдаси: бойларнинг болалари пулли мактабларда, бечораларники пулсиз мактабларда камоли осудалик билан таҳсил олиб, хатмдан сўнг мударрислик, сипоҳийлик, тижорат, ҳунармандлик, кимдир деҳқончилик, умуман, хоҳлаган ишига дарҳол қийналмасдан киришиб олиб, ўз вазифаларини уддалай оладилар.
Таҳсили қадимда муддат узоқлиги учун аёлларни илм олиш шарафидан маҳрум этиб, «Талаб ул илму фаризатун ала кулли муслимин ва муслиматин», яъни «Илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарздир» ҳадиси шарифиға риоя қилмайди.
Таҳсили жадидада қизни олти ёшлигида мактабга берадилар, агар хоҳласалар, ўн саккиз, аксарият ўн тўрт йил ўқитиб, тафсирхон ва ҳадисхон олима қилиб, куёвга берадилар. Ҳозир маълум бўлдики, қаерда жадид таҳсили ўн йил давом этса, албатта, таҳсили қадим барҳам топади, аммо бу исломга зарар эмас, бсҳад фойдалидир.
Мударрис: Нега исломга зарар эмас? Бизнинг мужтаҳидлар, олимлар, ота-боболаримиздан қолган таҳсил орадан кўтарилиб, унинг ўрнига кофирларнинг ихтироси бўлған янги усул юзаға келмокда.
Фаранги: Аввало, жадид мактаби кофирларнинг ихтироси эмас, кофирларнинг ихтироси бўлған тақдирда ҳам мусулмонларнинг бугунги ҳолатида ғоят фойдали бўлғани учун ихтиёр қилсангиз, дунёнинг қаери вайрон бўлади?
Мударрис: Дунёнинг ҳеч қаери вайрон бўлмайди. Агар бу усули жадидани усули қадимдан афзал кўрсак, «таржеҳи куфр бар ислом», яъни исломнинг ўрниға куфрни танлаш лозим келади.
Фаранги: Чунончи, усули жадида кофирларнинг ихтироси бўлмағанидек, Сизнинг таҳсил усулингиз ҳам ислом улуғлари ва мужтаҳидларининг таҳсили эмасдирки, «таржеҳи куфр бар ислом» лозим келса: фараз қилайлик, Сизнинг таҳсилингиз ислом улуғлари ва мужтаҳидларининг таҳсили бўлған, бугун ундан осонроқ ва фойдалироқ бир усул топдингиз, буни қабул қилсангиз, исломга нима зарар етади?
Масалан, оталаримиз, улуғларимиз, мужтаҳидларимиз ҳажға хизмат қилишдан аввал, от ёки эшак миниб, олти ой давомида Бухородан Бағдодгача борар эди. У ердан елканли кемага ўтириб, бир йил давомида Маккага етиб, ҳаж қилиб, Бухорога келгунча уч йилу бир неча ой ўтарди. Ҳозир кофирлар оташарава ва ўт-кемалар қурғанлар. Ҳамма бир бор ўз дини улуғларининг ҳаж килиш тарзини тарк этиб, кофирлар очган йўлдан 25 кун муддатда Маккага бориб етдилар: на динингиз қўлдан кетди, на дунё вайрон бўлди, балки Бухородан қадимда йигирма киши Каъба зиёратига зўрға етиб борған бўлса, ҳозир йилига минг киши ҳажға бормокда.
Таҳсил масъаласи ҳам шундайдир: эски усулда бутун аёллар илм олиш шарафидан маҳрум бўляпти, эркакларнинг аксари хат-саводсиз ҳаёт кечирмокдалар. Ҳар асрда бир ёки иккита улуғ олимгина етишяпти, усули жадидага кўра, осонлик билан аёллар ҳам, эркаклар ҳам олим бўладилар.
Чунончи, Қуръони каримни Пайғамбар ва унинг асҳоблари замонида қўйнинг терисига кўфий хат билан ёзардилар. Ҳозир асрлар ўтмоқдаки, қулайлиқ учун қоғозга насҳ хати билан ёзяптилар. Ҳануз осмон узулиб ерга тушгани йўқ. Таҳсил масъаласи ҳам шундайдир. Шариати аҳмадийнинг асоси тавҳили амал бирла Парвардигорининг розилиги билан бўлади. Ҳақ таоло айтадики: «Йуридуллаҳу ан йухаффифа анкум ва холақол инсана заифа», «Иуридуллаҳу бикум ул-йусро вала йуриду би-кум ул-ъусро», яъни «Аллоҳ таоло Сизларга енгилликни хоҳлайди, машаққатни эмас», «Аллоҳ таоло Сизларга ен-гиллик хохдайди, ваҳоланки, инсонни заиф яратгандир».
Мударрис: Бошқа далилимиз шуки, жадидлар алифбони 25 ҳарф қилғанлар, бу бизнинг мазҳабда дуруст эмас, жадидлар кофирдирлар.
Фаранги: Алифбои форсийни 25 ҳарф қилғанларми ё алифбои арабийними?
Мударрис: Алифбонинг форсий, арабийси йўқ. Болалар мактабда ўқийдиган ўша алифбони.
Фаранги: Жаноби мударрис! Сиз ҳам воқиф бўлишингиз керакки, инсоният бирор маъно ифодалаш учун шкаллумга муҳтож бўлган вақтда азбаройи ўша ифодаларининг сақланишлиги учун ҳам шу қадар таҳрирға эҳтиёжлари бор эди. Бас, ҳар қавм азбаройи ҳар бир нав товушни ёзиш учун бирор шакл вазъ қилдилар. Масалан, такаллум вақтида оғизларида 29 тарзи садо чиқадиган араблар 29 шакл, гаплашганида оғизларидан 25 ҳарф чиқадиган форслар 25 шаклни ёзмоқ учун тайин қилдиларки, биз у шаклларни «алифбо» деб атаймиз. Бу тақрирдан уч нарсани тушунган бўлишингиз керак. Биринчиси шуки, ҳар миллатнинг ўз тилига мувофиқ алифбоси бор, иккинчиси - алифбои арабий 29 ҳарф, алифбои форсий 25 ҳарфдир, учинчидан ҳар қавмнинг алифбоси ўз тилларига тобеъдир, дин ва мазҳабға алоқаси йўқдир. Жадид мактабида алифбои фореийни алоҳида, алифбои арабийни алоҳида таълим берадиларки, шу тарздадир:
Бу тақрирдан билдингизки, жадид мактабида алифбо-ни камайтирмаганлар, балки алифбои форсийни алоҳида, алифбои арабийни алоҳида ўргатганлар. Токи бола катта бўлгандая сўнг, дарс ўқиб мударрис бўлиб ҳаж йўлида бир фаранги олдида ўз тилининг алифбосини бошқа бир гил алифбосидан фарқ қилишдан ожиз қолмасин. Бас, бечора жадидлар кофир ҳам бўлмаганлар. Алифбони 25 ҳарф қилиб қўйғанини қабул қилган тақдирда ҳам, қандай қилиб, Сиз Бухоро уламоси Худованди карим кўбғина оятлар билан фарз қилған жиҳот ва байзойи исломнинг муҳофазаси масъаласидан танбаллик ва роҳатпарастлик билан кўз юмдингиз, рибо, нусаввасга монеъ қилишдан ташоҳул қилиб, маҳзари шаръийда қонуний васиқалар билан муомала қилдингиз, вақфларни шаръий ижозатсиз олди-сотдиға чиқардингиз, Туркистон ислом миллатларини ислом подшоҳларининг кавзаи тасарруфидан чиқариб ташладингиз? Азиз исломни - залил, ғолиб исломни мағлуб, жузъя олувчи исломни - жузъя берувчи қилдингиз. Қаҳр қуввати билан кофирни титратган исломни анвойи тазалзулга дучор қилдингиз.
«Аслуха сабитун фил-арзи ва фаръуха фис-самаъ», яъни «Ислом шариатинииг асли [томири] етти қават ерда мустаҳкамдир, унинг шоҳлари осмонда» бўлган исломни йўқ бўлиш ҳолатага етказиб қўйдингиз, меҳрибон она-Ватанни бегоналарнинг оғушига ташладингиз, бироқ кофир бўлмадингиз. Энди жадидлар алифбодан тўрт ҳарфни камайтирганлари учун кофир бўлдиларми?
Ай, ғафлатзадалар! Токайғача тажоҳул? Қачонғача худписандлиқ? Исломни ғариб кунга солдингиз, исломни кимсасизлик ҳолиға келтириб қўйдингиз, бироз ҳушингизга келинг. Етар танбаллик, етар худписандлик, етар ваҳшийлик! Бироз мулоҳаза юритиб қаранг, Сизнинг вужудингиздан исломнинг латиф пайкарига нима зарбалар етмаған, шаръий матини муҳаммадий бошиға Сизнинг ваҳшатингиз воситасида нима балолар етмаған? Ай, бехабарлик водийсининг гумроҳлари, магар қисқа муддатда Арабистондан тортиб, то Ҳинд, Чин, Тотористон, Туркистон, Рум, Эрон ва Андалусни маданият нури билан равшан этган бу ислом эмасмиди? Баҳодирлар тарафдорлари ва жасур ҳимоячиларнинг ҳайбатидан замину замонни титратган магар ислом эмасмиди? Исломнинг иззати, шукуҳи, давлати ва шавкати бор эди. Ислом азамат ва устунликка эга эди. Ислом қудратли ва забардаст эди. Фаранса қалъаларини титратган Андалус султонларининг тўп садолари ва ўрис калиса (черков)ларини зиру забар этган Темурий суворийларининг туёқ ларзалари ислом туфайли эди. Эрон ва усмонли султонларини қўлини Фарангистондан баланд қилган, ўн саккиз буюк подшоҳини ҳамишалиқ Ҳиндистоннинг тождори қилған ислом эди. Ай, мусулмонлиқ ҳакиқатидан бехабарлар, исломнинг қувваи ғайбийасига ким барҳам берганини ўйлаганмисиз?
Ислом маданияти қани? Илмга нима бўлди? Жасур ҳимоячилари қайга кетдилар? Уларнинг баҳодир тарафкашларига нима бўлдики, ислом тарафдорлигини тамоман тарк этдилар? Иззат ва шарафини ким ғасб этди? Давлат ва шавкатини ким яксон қилди? Нима бўлдики, улар баҳодирлиқ ва ғолиблиқни қўлдан бердилар? Нега кудрат ва забардастлиги нобуд қилинди? Андалус заминидан фотимий султонларининг номини, ҳинд тупроқларидан тождор подшоҳларнинг асарини ким йўқ қилди? Қайси тасаллут кўли усмонли ва Эрон подшоҳларини заиф ва тазалзул кунига солиб кўйди? Темур набираларининг гарданига ўриснинг итоат арқонини ким боғлаб қўйди?
Камоли итмийнон билан айта оламанки, буларни Сиз қилдингиз. Ҳа, ислом азиматининг бартараф этилиши, ислом давлатининг заволи, диннинг яксон бўлишга йўлиқиши - ҳаммаси Снз туфайлидир. Эртага исломнинг барбод бўлиши ҳам Сиз сабабли бўлади. Зеро, агар Сиз тараққиёт ва маданият эшикларини Муҳаммад умматларининг юзига ёпмаганингизда, агар Сиз ваҳшийлик бисотини буларнинг орасиға ёймаганингизда, агар Сиз ҳарб асбобини шамширу эгри камон ва етмиш яшар мафлук сарбозлар билан чекланиб, «Фаманеътада алайкум фаътадуь алайҳи бимисли маътада алайкум», яъни «Бас, кимки Сизларга тажовуз қилган бўлса, Сиз ҳам уларга шундай тажовуз қилинг» ояти каримасининг мазмунича, бироз мулоҳаза қилмай, тўп, милтик, бўмба, динамит ва бошқалар ясашни ва илми низом таҳсилини ҳаром демаганингизда, агар Сиз «Ваътасиму биҳаблиллаҳи жамъ-иян ва ла тафарруқу», «Иннамал мўъминуна ихватун фаслау байна ахавайкум», яъни «Жам бўлған ҳолатда Аллоҳнинг ипидан тутинглар ва ажралманг», «Албатта, тамоми мўминлар бир-бирлариға биродардирлар, бас, бир-бирларингни салоҳиягға келтиринглар» номаи шарифасининг топшириғидан кўз юмиб, кучли ва бирлашган уммати Муҳаммадийни шиа, сунний, зайдий, вахҳобий номи билан фирқа-фирқа қилиб, бирини бирига душман қилиб қўймаганингизда, агар Сиз Қуръони карим амрларининг аксариятини шаҳватпараст ҳавойи нафсингизга фидо этмаганингизда, агар Сиз миллат ҳуқуқини ғасб қилувчиларга тамаллук билан муованат этмаганингиз-да, албатта, ислом бугунги ҳолга тушмасди. Агар ислом учун ҳозир нажот йўли мавжуд бўлса, у ҳам ушбу жадид мактабидир. Иблиснинг дасиса дўконида тўқилған бир неча ёлғоннинг асосий сабабини қабул этсангиз, токи буни ҳам ёпиб қўйиб, ислом номини Туркистон саҳифаларидан ўчириб ташласинлар.
Инсоф шунчамики, Сиз ислом вужудиға зарба берувчи бўлдингиз ва шундай бўлмоқдасиз?! «Алйавму нахтиму ала афваҳиҳим ва тукалимуна айдиҳим ва ашҳаду аржулуҳум бима кану яксибун», яъни «Қиёмат кунида уларнинг оғизларини муҳрлаймиз, нимаики қилған бўлсалар [бу ҳавда] кўллари гапиради ва оёқлари гувоҳлик беради». Анинг хосиятларидан бир лавҳа бўлған қиёмат куни, агар Аллоҳнинг расули Сиздан юз ўгириб: «Эй душманлар ва менинг нурли шариатимнинг бадхоҳлари, Аллохдан қўрқмадингиз, менинг бугунги мулоқотимни мулоҳаза қилмадингиз. Сизга омонат топширилган шариати матинимга хиёнат қилдингиз. Бу қавий диним асосининг тамҳиди учун қилған меҳнатларимни зое этдингиз: боринг, эй шариат ҳуқуқиниш хоинлари, эй, Аллоҳ амрининг ўғрилари, «Хазиҳи жаҳаннам уллати кунтум таъадун», яъни «Сизлар қўрқитилган дўзах мана шудир», - деса, шармандаликдан бошқа нима узрингиз бўлади? Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлишдан бошқа, бошингизга кайси тупроқни сочасиз? Ўйлаб кўринг, Сизнинг салоҳингиз бунда эмаски, «Фаҳкум байнаннаси вала гатабаъ улҳава», яъни «(Пайғамбарға) Одамлар орасида ҳукм қилинг. Ҳавойи нафсға тобеъ бўлишлиғни тарк этиб, шахсий ғаразларни оёқ ости қилиб, илм талабига тарғиб қилиб, ҳақиқатан ходими диний мубини ислом бўлған бечора таҳсил тариқини осонлаштирувчи ва мусулмонлар тараққиётининг сабаби бўлған жадид мактабларини очишга ёрдам кўрсатяпсизми?
Мударрис: Йўқ. Мамлакатимизда бу мактабни ҳаргиз очмаймиз.
Фаранги: Нима сабабдан?
Мударрис: Зеро, бу мактаб ҳаром бўлмаған тақдирда ҳам бидъатдир.
Фаранги: Ҳа, бидъатдир, аммо бидъат икки хил бўлади: бидъати ҳасана, бидъати саййина. Масалан, Қуръонни қоғозға насҳ хати билан ёзмоқ, оташарава ва ўт-кемада ҳажға бормоқ, мадраса бино қилиб, вақф тайин этмоқ бидъати ҳасанадир. Муайян вазифалиғи (маоши) бўла туриб, ғариб муллаваччалардан дарс ҳақи сифатида пул олмоқ, отнинг гарданини тилла тақинчоқлар билан зийнатламоқ, бахмал, фаранги анжомлар, кимхоб киймоқ, сайр кунларида катта саллалар билан, узун-узунтасбеҳлар билан ўрус аёлларининг ўйинхоналарига кирмоқ бидъати саййинадир. Мусулмонлар тўп ва милтиқ ясашни билишлари керак. Нега? Чунки, бу бидъати ҳасанадир. Қайси далилға кўра? Шу далилға кўраки, бутун исломнинг муҳофазаси тўхтаб қолган.
Уламо ифтитоҳ олмасинлар. Нега? Чунки бидъати саййинадир. Қайси далилға кўра? Шу далилға кўраки, ислом буюкларидан ҳеч бири муайян вазифалиги (маоши) бўла туриб дарс ҳақи олмағанлар.
Мусулмонлар жадид мактабини очмоғи керак! Нега? Чунки бидъати ҳасанадир. Қайси далилға кўра? Бир қанча далилға кўра. Биринчи: Сизларнинг мактаб ва мадрасангиз таҳсил усули ғоят узоқцир, шу сабабдан бечора аёллар улар учун ҳам фарзи айн бўлған илм ва ирфон шарафини қўлға киритишдан маҳрум қолмоқдалар. Иккинчи: улар илмсиз қолмоқдалар, ҳар [бир] илмсиз тарбиясиз бўлғани каби, улар ҳам тарбиясиз бўлиб қоладилар. Маълумдирки, ким тарбиясизнинг қўлида катта бўлса, у тарбиясиз ўсади. Бинобарин, Сиз ҳаммангиз тарбиясиз қолмоқдасиз, чунончи, қолғансиз ҳам. Учинчи: Сиз насронийлар устингиздан ғалаба қилиб, номингизни олам саҳифаларидан ўчириб юборишға восита бўлған илмларни таҳсил олмоғингиз лозим. Агар бу илмларни ҳозирги дарсларингизга қўшиб усули қадим билан ўқисангиз, олтмиш йилда хатм қилишингизга тўғри келади, бунинг эса фойдаси йўқ. Агар ҳозирги дарсларни тарк этиб, фақат жадид илмларини ўқисангиз, бу ҳам маҳолдирки, зеро, дарсларнинг аксари диний илмлардирки, уларни тарк қилиб бўлмайди. Демак, таҳсилинғиз учун янги бир усул топингки, ҳам қадимғи илмлар, ҳам янги фанларни камоли осойиш билан ўн икки йил давомида ўн саккиз ёшда хатм қилиб, ундан сўнг ислом муҳофазасининг асбобини ҳозирламоққа киришинг. Демак, собит бўлдики, усулижадида шунга кўра бидъати ҳасанадир ва жоиздир, лозим ва вожиб ҳамдир.
Булардан қатъи назар, кўрайлик-чи, Худованди карим қитол ва жиҳодни кўпғина оятлар билан нега фарз қилди экан?
Ҳифзи ислом ва илқойи калиматуллоҳни қўяйлиқ, бироқ байзойи исломнинг муҳофазаси бугунги мусулмонлар учун ҳам фарзми ё йўқ?
Мударрис: Албатга, фарздир.
Фаранги: Фараз қилайлик, насроний давлатлар исломни парчаламоқ учун бирдан ҳужум қилиб қолсалар, чораси нима?
Мударрис: Маълумдир, ул вақт мудофаа барча мусулмонлар учун фарз бўлади.
Фаранги: Насроний давлатлар ҳарбий аскар, оловли ҳарб қуроллари тўп, милтиқ, динамит, бўмба сингари, лашкарни сафарбар этмоқ учун эса, кема ва бронепоездларга эга. Мусулмонларнинг ҳам мазкур асбобға энг мукаммал тарзда эга бўлиши лозимми? Ё уларнинг муқобилида ўзининг номунтазам лашкарини таёқ, пичоқ, ҳанжару эгри шамшир, тийри камон билан қуроллантириб, от-аробаларда йўлга тушиб, ҳеч қандай қаршилиқсиз ўзини кофирларга мағлуб ва исломнинг йўқ бўлишиға маҳкум этадиларми?
Мударрис: Албатта, лозимдирки, ахли ислом ҳам янги ҳарбий қуролларға эга бўлсин, зероки, булардан ташқаридаи мудофаа бўлмайди.
Фаранги: Қарорингизнинг изоҳларидан маълум бўлишича, мусулмон кишиларига бу вожибдир. Бироқ ҳозирғи насроний давлатларидағи каби тараққиётни қўлға киритишга машғул бўляптими?
Мударрис: Ҳа, бинобарин, насроний давлатларидан ҳам ўз мавқеини зиёдароқ мустаҳкамламоқ вожибдир.
Фаранги: Муддао равшанроқ бўлсин. Масалан: жумладан, тараққиёт асрида насроний давлатлари ўзларининг ҳифзи шарафи учун, номусини ҳимоя қилмоқ учун, нуфузнинг ортиши, сарватнинг таъмини ва ўз тинчлиги учун ўртаға чиқарғани тўп ва милтиқдир. Мусулмонлар ҳам мазкур мақсадлар мулоҳазасига кўра, тўп ва милтиққа эга бўлмоғи вожибми?
Мударрис: Албатта, вожибдир.
Фаранги: Мусулмонлар ҳам тўп ва милтиқларни насроний давлатлари ясаган йўл билан ясайдиларми ё аввалдан ўзи янгича тўп ва милтиқ ихтиро қилғанларми?
Мударрис: Агар мумкин бўлса, аввалдан насронийларнинг молидан яхшироқ қилиб, ўзига янги тўп ва милтиқ ясамоғи лозим.
Фаранги: Насроний давлатлари ишлаётган қурол-яроғлари одамнинг бир неча минг йиллик илм ва ижтиҳодининг натижасидир. Асрлар ўтмоқдаки, ҳануз бирор нафар мусулмон улардан бирор намунасини ясағанини эшитмадик. Ва аминмизки, бундан кейин ҳам ясамасалар керак. Магар вақти етдики, ҳозирги куида таҳсил билан умумни комилликка етказса.
Ҳозир нима деяпсиз, мусулмонлар ҳам тўп ва милтиқни фаранг ҳакимларининг илму фанлари орқали ясашлари керакми ё мусулмонлар ўртасида ҳам янги ихтиро зоҳир бўлгунча мунтазир ўтирсинларми?
Мударрис: Доими интизом ҳалокатни тақозо этғанидек, ўз дини ва Ватаннинг муҳофазаси асбобини ҳозирги илму фанлар билан тезроқ тартиб беришлари керак мусулмонларнинг.
Фаранги: Бас, ўзингизнинг иқрорингиз билан аҳли исломға жадид мактабини очиш ва ҳозирги замонавий фанларнинг таҳсили вожибдир. Кимки буни манъ этиш учун қалқса, шариатға мункир, исломға душман, маҳбуби Ватан хоини бўлиб, дунё ва охиратда ҳазрати Ҳақ таолоға мағзуб ва мақҳур бўлади.
Мударрис: Нақадар бисёрроқ гапирсангиз, шу қадар бемаънироқ бўляпти. Қуръони каримнинг ҳукмига кўра, муҳарраф ва мансуҳ бўлған насроний китобларидан биз учун таълим бериш дуруст эмас, бу гапларингиз билан уларнинг таҳсилини бизга вожиб қилмоқчимисиз?
Фаранги: Қани айтинг, нега яна қочяпсиз? Хато қиласиз. Қуръонингизнинг ҳукмига кўра, муҳарраф ва мансуҳ бўлган у китоблар Инжил, Таврот, Забур бўлиб, бизнинг диний китобларимиздир. Уларнинг ҳеч бирида тўп ва милтиқ ясалиши ҳақида бирор сатр мавжуд эмас. Мен Сиз вожиби таҳсил деяётган бу илмлар шундайки, уларнинг асосини насронийлар мусулмон ҳакимларининг асарларидан олган. Булар дин ва миллатга даҳли бўлмаған иқтисодий фанлардир. Бу илмларни Сиз ҳам таҳсил кўрсангиз телеғраф сими тортасиз, оташароба қурасиз. Йигирма кунда юз минг сарбозни бу дунёдан унинг бошқа чеккасига етказасиз, Қуръоннинг асрорини тушунасиз, Ватанингизни бегоналарнинг дастидан халос этасиз. Ҳифзи ислом ва илқойи калиматуллоҳ учун тўп ва милтиқ ясангиз. Мулкдорлик, усули тижорат, зироатни ўрганиб ўз мамлакатингизни обод қилинг, ўз миллатингизни асорат занжиридан халос қиласиз. Исломни аввалги ҳолатига келтирасиз. Виждонимга қасамки, исломнинг боқийлиги бугунга боғлиқ. Агар бу илмларнинг таҳсилидан яна ҳам чскинсангиз, ортиқ юз йил ислом номини Туркистон саҳифаларида сақламоғингиз маҳолдир.
Мударрис: Токай бу бўлмағур илмларнинг манфаатидан оғзингизни тўлдирасиз? Магар хотирламайсизми, мусулмон султонлари Амир Темур Бухорий, Маҳмуд Газнавий, Нодиршоҳ Эронийларнинг тараққиёт замонлари биз эга бўлиб турган мана шу мадраса, мана шу мактаб, шу мулкдорлик усулида бутун оламни олганлар, уларнинг ҳеч қайсиниси сизнинг бу бўлмағур илмларингизни на ўқиған, на эшитған?!
Фаранги: Қайси замонни айтяпсиз? Бу подшоҳларнинг тараққиёт замони качон бўлған? Қани аларнинг тараққиёти? Улар эгаллаган оламлар қаёқка кетди. Амир Темур Бухоро ҳодисаларининг ахбори бир кечада Ҳиндға етиб боради, деб қачон гумон килған? Бир нафар одам йўлнинг икки минг қадамидан бир соатда эллик кишини тортиб кетиши Нодиршоҳнинг хотиридан ўтганми? Амир Темур замонида Бухородан Ҳиндгача лашкар тортиб бориш муддати бир йил эди, ҳозир йигирма кундир. Бу подшоҳлардан ҳар бири Ҳиндни Чинға қадар қабзайи тасарруфиға олғаниға шубҳа йўқ, лекин улар ўтиши билан ўша шаҳарлар ҳам аввалги ҳолатиға қайтған, уларнинг тараққиёти муваққат, ўша шахсларнинггина ҳаётига боғлиқ эди. Оврўпа давлатларининг тараққиёти эса доимийдир, зеро ўша вактда мусулмон подшоҳларининг салтанати ўз раъйига тобеъ бўлған. Бугун Оврўпа султонларининг раъйи ушбу илмларға тобеъдир.
Мударрис: Менинг гапим буларда эмас, балки айтаманки, инчунин, собиқ ислом подшоҳлари замонида ушбу мактаб, мадраса, илмлар тараққий этиб, бошқа давлатлардан устун келдилар. Ҳозир ҳам ушбу дастгоҳимиз  билан Оврўпа давлатлари каби тўп, милтиқ ва аскар тўплаб, тараққий этишимиз мумкиндир.
Фаранги: Ислом подшоҳларининг тараққиёт замо-нини бу вақтга тенглаштирманг... Сарбозларингиз низомсиз эди, ҳатто насронийлардан ҳам низомсизроқ, илмла-рингизнинг доираси чекланган, таҳсил усулингиз мушкул эди. Насронийларда эса шу қадар ҳам йўқ эди. Бинобарин, подшоҳларингиз насроний давлатлари устидан ғолиб келиб, илқойи калиматуллоҳга муваффақ бўлғанлар. Лекин аста-секин кофирлар бу қадар мағлубиятга тан бер-май, саъй ва тараддуд йўлиға тушиб, ислом уламосининг китобларини Бағдод ва Андалусдан жамлаб, уларнинг асрорини таҳқиқ қилишға тушдилар ва салтанат асоси-ни Қуръонингиз аҳкомига кўра белгилаб, «Ва ман йуъ-тал-ҳикмата факат утийа хайран касира», яъни «Кимгаки ҳикмат ато қилған бўлса, батаҳқик унга кўб яхшилик-лар ато қилинғандир», «Утлуб-ул 'илма валав бис-син» - «Илмни Чиндан бўлса ҳам изланг» ҳукмиға кўра, бутун илму ҳикматни қўлга киритиб, аслаҳани табдил этиб, яъни шамширу найзани тўп, милтиқ, бўмба қилиб, аскар-ни низом остига олиб, оташарава ва ўт-кемага миндириб шу васила билан исломий ҳуку» атлардан устун келдилар ва мусулмонларнинг аксарини маҳкум ва барбод, баъзиларини мағлуб ва яксон қилдилар. Агар ҳозир Сиз ҳам таассубни бир тарафға қўйиб, мунтазам жадид мактабларини очиб, олам тараққиётининг асоси бўлган ушбу илмларни [нг] таҳсилини олсангиз, фабиҳалмурод бўлади. Ва аксинча, агар мактабларингиз, таҳсил усулингиз, мулкдорлик равишингиз шу бўлса, фарангилар каби аскарга эга бўлишлик тугул, буғга ҳам эга бўлишингиз маҳолдир.
Мударрис: Сиз ҳийла донишманд одам экансиз. Вокеан, бизнинг Ватан ва миллатимизни дардларини топиб, иложини ҳам яхши баён қилдингиз. Зотан, бизнинг ҳам «биринчи нажот йўли илмдир» хусусида мухоли-фатимиз йўк. Бизнинг иштибоҳимиз жадид мактаби ва замонавий илмларнинг таҳсили эдики, буни ҳамкамоли яхшилиғ билан юксак эканини кўрсатдингиз. Сиз жаноб мусоҳабатидан кўп масрур бўлдим. Энди бизга рухсат.
Фаранги: Хайр, Аллоҳға омонат.

X о т и м а

Ушбу ўринда қаламни бухоролиларни меҳрибон отаси, олийҳазрат ҳам миллатпаноҳ подшоҳ «ваффақаҳулло-ҳу битаъйид ил-ислом»ға каратиб, арз қиламизки: Эй, ҳазрати Кирдикор (Аллоҳ) томонидан муқаддас мусулмонлар жамоасининг молик риқоби қилиб қўйилган зот! Исломия салтанатининг заифлиғи меҳрибон қалбингга, очиқ ва бадиятан давримизнинг авлиёсига маълумдирки, бугун ё эрта дини исломнинг душманлари биз мусулмон халқини қаро асирлик кунига дучор қиладилар. Вазифаи аввали дини исломга хусумат бўлған бу разиллар яқин замонларда биздан динимизни тарк қилишни талаб қиладилар. Имомимизни пўпға, азонимизни қўнғироққа, масжидимизни черковга алмаштирмоқдан бошқа чора қолмас. Ахир муборак фикрингизни ишнинг бу томонига ҳам машғул қилиб кўринг, бу ҳолда биз бечораларнинг иложимиз нима бўлади? Бизнинг халоскоримиз ким? Бизнинг ожиз қўлимиздан тутиб, бу бало гирдобидан ким қутқара олади? Бизнинг изтиробли нолаларимизни дилсўзлик қулоғи билан ким эшитади? Бу кун зоти мукаддаси ҳумоюн, меҳрибон отамиз, хуш фармонлар чиқарғувчимиз, оқил подшоҳга эга эканлигимизнинг ўзи бизнинг энг яхши фурсатимиз эмасми? Ушбу ҳумоюн вужудингизнинг бақоси нажотимизнинг энг буюк василаларидан эмасми? Х,ошо... виждон билан қарасам, сизнинг муборак энг яхши фурсатимиз эмасми? Ушбу ҳумоюн вужудингиз лозим бўлса, бирор кутулиш йўли кўринса, биз уни хоҳлаймиз, бас, нега ва қайси хотиржамлик билан янги келган меҳмон каби осуда ўтирибмиз? Токи, бу фурсат ҳам қўлдан кетмасин. Агар раият ҳаракат қилмасалар, айб эмас, улар ғофилдирларки, оламнинг тараққиётидан хабарлари йўқ. Аммо сиз, зоти муборак, барча тараққиёт асроридан нуқтама-нуқта огохдирсиз!
Эй, Бухоро миллатининг меҳрибон отаси! Раият ҳолиға тушуниб раҳм қилинг, муборак вужудингизга Ҳақ таоло тарафидан тогшзирилган Муҳаммаднинг нурли шариатиға хизмат қилиб, йикилған миллатиигизнинг нурли фикрлариға ва маориф тараққиётининг тавсиясиға икдом қилинг. Ҳа, «чунин кунанд бузургон чу кард бояд кор» («улуғлардан бирор иш лозим бўлса, шундай қиладилар»).
Иккинчидан, барча азиз ватандошлар, муҳтарам диндош биродарлар! Сизларга хитоб қилиб камоли одоб билан айтаманки, биродарлар, жуда кўб кунларни ва хийла фурсатни ғафлатда ва танбалликда ўткаряпмиз. Бас, энди! Ҳозир ғафлат вақти эмас. Ҳар қайсингизга маълумдирки, насронийлар ҳар тарафдан исломға хужум уюгатириб, ҳар соат бизни нобуд қилмоқ учун, динимиз-ни йўк қилиш учун баҳоналарни қўлга киритмоқдалар. Ўзингиз инсоф қилинг, ким рухсат бердики, бундай бало сели атрофимизни ўраб олған бир пайтда, осудалик билан ўтириб, ҳеч вақт, ҳеч важҳдан қўл-оёқни харакатга солмайлик, токи кофирлар бизни нобуд этиб, динимизни орадан кўтариб, муқаддас Ватанимизни, бир канча муддат нозпарвар оғушида парвариш килған обод юртимизни поймол этмасинлар, нега уларға қарши ҳаракат қилмаяпмиз. Агар сиз иккилансангиз, тараддудсизлигингиз боиси «ислом очиқ диндир ва Аллоҳ унинг қўриқчиси» бўлса, мен ҳам сизнинг ақидаларингизга шерикман, бироқ айтаманки, Аллоҳ диннинг қўриқчиси ва нбсиридир; аммо у сизнинг ҳаракатингизга боғлиқ. Агар Сиз ҳам азиз жонингизни қўлға олиб, нусрат учун кўтарилмасангиз, аниқцирки, Сиз на мусулмондирсиз, на Аллоҳ Сизга нусрат этар! Аллоҳ ва унинг Расули бизга жиҳодни фарз қилганларининг далили билан, агар бизнинг унга ўтиришимизни ҳам Аллоҳ нусрат қилар экан, нега унинг Пайғамбари иззат нафси билан ғазотға борганлар, ҳамма асҳобларини нега кишанга тутганлар. Узоққа бормайлик, агар менинг ақидам рост бўлмаса, нега ҳозирга қадар нусрат қилмаган?! Агар Сизнинг тараддудсизлигингизнинг сабаби «кулли ёвмин батар», яъни «кундан-кун бадтар бўлади» ёлғон ҳадиси бўлса, бу Пайғамбарнинг ўз ҳадиси эмас, балки сохта жумладир, ёлғон муҳокамадирки, Сизнинг танбал, шиқампараст уламойингиз уни ўз осудалиги учун иблис дастёрлигида гўқиганлар. Тошу васила билан ҳақиқатдин кўзингизни боғлаб, ҳавойи нафсингизға мувофиқ яшамоқдасиз. Бале, танбал уламолар шу қадар ҳам танбалдирларки, форсча «батар» («бадтар»нинг қисқаргани) калимасини арабчадан нотўғри талқин қилиб, ўз ёлғон муддаолари учун буни халос йўли сифатида тузганлар. Биродарлар, ислом қадимдан тарақкий килған. Нимаики, қўлға киритган бўлсалар, бу мусулмонлар саъй-ҳаракатининг баракоти билан эди. У пайт жузя олар эди, мусулмонларнинг танбаллиғи ва ғайратсизлиғи билан бу кун у жузя беради. Ҳа!
Кофирлар жамияти бизнинг паришонлиғимиздандир. Бутхоналарнинг ободлиги бизнинг вайронлиғимиздандир. Зотан, ислом аслида қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайдир. Қандай айб бўлса, бизнинг мусулмонларимиздандир.
Ислом бизнинг динимиздир, ислом бизнинг шарафимиз, ислом бизнинг саодатимиздир. Ислом бизнинг сарафрозлиғимиз боиси, ислом осойишталиғимиз сабабчисидир. Исломни бизга Пайғамбаримиз омонат топширганлар. Бухоро бизнинг муқаддас Ватанимиздир, Бухоро бизнинг меҳрибон онамиздир, Бухоро бизнинг нашъу намо жойимиз. Бухоро бизнинг саждагоҳимиздир, Бухоро бизнинг азиз маъшуқимиздир, Бухоро бизнинг жонимизла баробар маҳбубимиздир, Бухоро биздандир, биз Бухородан. Бас, бу қадар ғафлат ва танбаллик, бехабарлик ва жоҳилликда ўтирганимиз. Бу дини мубинимизнинг нобуд бўлишини, бу муқаддас ватанимизнинг поймол этилишини камоли шарафсизлиқ билан қабул қилганимизни на шариат, на урф-одат қабул қилмайди. Балки, олам оқиллари, жаҳон жамиятбандлари бизни лаънат қилиб, инсоният йўлидан четда ҳисобламоқдалар. Биродарлар! Бироз ҳушингизни йиғинг. Инсон ер юзидаги маҳлуқларнинг энг шарафлисидир. Инсоннинг бошқа маҳлуқотдан шарафи шундаки, инсон тараққиёт ва таназзулга қобилдир, бошқа ҳайвонларда эса бу йўқ. Ҳакимлар инсон тараққиёти ва таназзули учун уч оламни ажратганлар: ҳайвонот олами, жамодот олами ва инсоният олами. Кимки ўз инсонлик даражасини бу муайян ҳолатға маҳкамлаб қўйса, ҳайвонот оламига дохилдир, бошқа ибора билан айтганда, ҳайвондир. Кимки инсонлик даражасини муқаррарлиқ мақомида таназзул қилса, жамодот оламига дохилдир, яъни жамоддир. Кимки ўз инсонлиқ даражасини асл ҳолатидан тараққий қилдирса, бу унинг инсонлиқ оламиға киришидир. Ҳакимлар уни инсон деб атағанлар. Ахир, инсоф қилинг, кофирлар тараққий қилсалар, биз нега таназзулда?! Кофирлар бутун олам оқилларининг наздида ўз номини инсон ёздирсалар, биз нега жамод?! Кофирлар камоли давлатмандлик ва осудалик билан ҳаёт кечирсалар-у, биз нега гадойликка рози?!
Уялмайсизми, ҳар куни насронийлар оташарава, ўт-кема ва телеғраф симлари каби минг тур ҳунарлар зоҳир қилмокдалар, бизнинг саноатимиз сайр аравача ва сопол офтобалар билан четланмокда. Тфу, бу қадар қаро кунимизга, эшигу девордан ҳам ҳижолат чекмоғимиз лозим. Насронийларнинг энг кичик амирлари ҳам бир лак доимий сарбозға эга бўлған бир пайтда, биз ўн минг ўғрини атрофимизга тўплаб, болаларимизнинг ўйинчоғи қилиб қўйганмиз. Эй, менинг бу китобчамнинг ўқувчилари! Агар динға, Ватанға, молға, жонға, авлодға муҳаббатингиз бўлса, агар диннинг халос бўлиши, шариатнинг ривожи, Ватан ободлиғи, авлоднинг тинчлиги, яхши ном қолдиришнинг чорасини хоҳласангиз, сизнинг иложингиз, аввало, касби маорифдир. Қобилиятлиларни таҳсил учун ўқишға юборинг. Қобилияти сустроғини Бухорода янги мунтазам мактабларни очиб топширинглар. Иккинчидан, исломдаги ҳамма фирқалар штифоқи, яъни кимки «Ла илаҳа иллолоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ» калимасини айтса, қайси мазҳабда бўлса ҳам, мусулмон деб билинг, аниқроқ айтсам, шиа ва суннийлар ихтилофини орадан кўтариш; Сизни ушбу важҳ ила мухолиф қилиб ажратаётганлар ислом хоинларидир. Уларнинг фирибларига учманглар! «Биллоҳу валлоҳу», яьни «Аллоҳ номи билан қасам!», на замонавий илмларнинг таҳсили ҳаромдир, на ислом иттифоқи! «Вас-саламуъ-ала мин табаъ ал-ҳуда!» - «Ҳидоят йўлиға тобеъ бўлғанларға салом бўлсин!»

Абдурауф Фитрат