| Навоий бирла Ҳусайний - 4-кўриниш |
|
|
|
5 дан 10 сахифа
4-кўринишСарой мотамда. Қора кийинган кишилар у ён-бу ён ўтиб туришади. Бобо Али югуриб ўтади. Йўл-йўлакай унинг «Устоз, устбз! Тез юрингиз, султон ҳазратлари келмакдалар!» дегани ва унга жавобан Навоийнинг «Қанилар?» дея сўрагани эшитилади. Кейин Бобо Алининг «Мана бу томондан келмакдалар, тезрак юрингиз, зеро ул кишининг важоҳатлари таҳдиднокдур!» дея шоширгани ва айни шу пайт узоқдан бировнинг фарёд солгани, шоҳнинг эса. «А?! Шафқат!!! Мана Шафқат!! Мана Шафқат!» дея урган наъраси эшитилади. БОБО АЛИ (саҳнадан ўтаркан, даҳшатга тушиб). Во аллоҳ!.. Шоҳ Шоди Дўлтойни чопуб ташлади!.. НАВОИЙ (ўтаркан). Ҳа, шоҳ саройга қилич яланғочлаб келибтур!.. Яна шовқин. Шоҳнинг «Қани ул?» деган зуғуми ва тарақлаш овози эшитилади. Чироқ бироз ўчиб ёнади. Навоий билан Ҳусайний киришади, Ҳамон ўзини босолмаётган шоҳнинг тирсагидан тутиб келади. Унинг иккинчи қўлида эса қилич ялтирайди, ҲУСАЙНИЙ (титраб). Дўстим, бизга ўзунгизни босингиз, тинчланингиз, дерсиз. (Кўксига уриб.) Вале мен қандоғ тинчланурмен?! То мазлума маликанинг ҳар тола сочи чун бир муртаднинг жонин олмастин, тазаллум этмасдин қандоғ тинчланаюн, а, қандоғ?! НАВОИЙ (вазмин). Бул ададсиз қайғунгизга бизни-да ҳамдард билгайсиз. Баногоҳ фожеий хабарни эшитуб бамисли сийнамизга ханжар санчилғондек бўлди... Аммоким, фожиадин бир мунча оллин воқиф бўлғонимиз ва фақат шул хусусда фикират этғонимиз боисидин фақирда баъзи андешалар борким — эътиборга молик кўрулса айтур эрдик. ҲУСАЙНИЙ (қарамасдан). Айтингиз, неники билсангиз пин-ҳон тутмангиз. (Таъкидлаб.) Валекин кангул юмшоқлик ила биздин қотиллар гунаҳин тиламангиз! (Қилич ўқталиб.) Ҳали мен аларнинг бошлариға шундоғ кунларни солайким, то етти пуштлариғача унутмасунлар!!. НАВОИЙ. Албатта, қотил кимлар бўлмасун, қилмишлариға яраша жазоланмаги лозимдур. Валекин бунинг чун аввал аниқ белгиламак керакдур — акс ҳолда ҳар тўкилмуш бегунаҳ қон фожиа кўламин кенгайтирмакдин ўзга нафъ келтурмас. ҲУСАЙНИЙ (бироз шаштидан тушиб). Хўп... не маслаҳат берурсиз? НАВОИЙ. Аввало шулки, таомилни унутмайлик. Бунда маликани... иккинчи кунки, Сизга қаратиб турурлар — паноҳига топшурмак лозимдур. Токим марҳума тағи бир кун тириклар можаросиға шерик бўлмағай. Иккинчи маслаҳат эрса — қилични Сиз тутмағонингиз маъқулдур. Зеро Сиз тафтиш ила айбдорни тополсангиз бас, андин сўнг жаллод онинг жазосини ўзунгиздин-да шафқатсизрак бермаги мумкиндур. Шоҳ индамай қиличини қинга солади. Сўнг бирпас тургач, бўшашиб, гандираклаб кетади. Навоий уни суяганча олиб чиқади. Салдан кейин маросим тиловати эшитилади. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Кўнгил сен гар вафо истар эсанг…Кўнгил сен гар вафо истар эсанг, дилдор топилмасму? Жудолик д... |
![]() Аввалғиларға ўхшамасКўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас Ким, ул ойнинг ҳ... |
![]() Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» маснавийсидаги эшак (хар) рамзи ишлатилган байтларҲарчанд ки хар қолса кўчар,Ҳар кўчада бўлса ҳам у хардир бароба... |
![]() Шайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хуморШайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хумор,Соҳибидир риёнинг, з... |
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |
Уйғониш даври
- 0
- 1
![]() Абдулҳамид Чўлпон. Тараққий (ҳикоя)Шунинг билан тараққий қилиб бўлурми?Ҳали кун буткул ётиб кўрунм... |
![]() Шубҳа(Ҳикоя)— Колхозимизда ва қишлоғимиздағи якка хўжаликлар орасида... |
![]() Янги систем бетарафликИнқилоб баракасинда ҳисобда ҳам бўлмаған аллақанча янги систем ... |
![]() Қўрққан олдин мушт кўтарар(Бу фелетон «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1935 йил, 21 сентяб... |
![]() БўзахонадаТунов кун кайфимиз бир оз ширалангандан сўнг, Тошпўлад тоға кос... |
![]() Қурбонлиқ ўғрилариКичкина хангама— Қурбон ҳайити ҳам келди... бу йил қурбонлиқдан... |
![]() Думбаси тушиб қолган эмишКичкина фелетўн(Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман) Гўш...О... |
![]() Қурбон байрами (Ҳангама)Бойларникида имлама, хасисларникида димлама.Бу кун қуввати келг... |
![]() ДардисарБир неча айёмларким фақир дардисар(Бош оғриғи (муал.).) бирлан ... |
![]() Келинни келганда кўр, сепини ёйғанда кўр— Ош тегса — тўй, тегмаса тафарруж...(Тафарруж — томоша.) деб о... |





























