Шайх Авҳадуддин Ҳомид Кирмоний PDF Босма E-mail

Бидъатчи Авҳадуддин
«Иқболия» рисоласида келтирилишича, Шайх Рукниддин Алоуддавла Симноний (қ.с.) дебдурки, ҳаж мавсумида карвонимиз Минода бўлган пайтда Шайх Шиҳобиддин Суҳравардий (қ.с.)нинг муридларидан бири ҳам ўша ерда экан. Зиёратига бордик. Ҳақиқатда азиз бир киши эди. Суҳбат чоғида сўрадим:
- Сизнинг шайхингиз (қ.с.) Авҳадуддин Кирмонийни бидъатчи деб, ҳузурига йўламай-дилар деб эшитдик, шу гап ростми?
Ул азиз деди:
- Ҳа. Мен ҳам ўша мажлисда ҳозир эдим. Бир киши Авҳадуддиннинг зикрини қилди. Шайх дедилар: Бу бидъатчининг отини менинг олдимда тутмангиз! Яна бир куни Шайхнинг ҳузурида эдим, биров деди: Шайхнинг сўзини Авҳадуддинга етказишди. Авҳадуддин деди: Шайх мени бидъатчи деб атабди. Ёмон сифат билан бўлса ҳам, менинг исмим Шайхнинг тилига ўтганининг ўзи мен учун катта ифтихор ва шараф ҳисобланади.