Мир Кориз PDF Босма E-mail

Олтиндан ясалган хум
Дерларки, мужаррад (бўйдоқ) эмиш. Яқинлари унга ворис қолдириш учун уйланишни таклиф қилибдилар. У эса, биз билан умр кечириш душвордир, дея таклифни рад қилмоқчи бўлибди. Дўстлари айтибдилар:
- Биз сиз билан бирга ҳаёт кечиришни кулфатсиз қабул қиладиганини топамиз.
Мир Кориз рози бўлганидан сўнг улар обрўли бир хонадоннинг қизини унга никоҳлаб беришибди. Мир Кориз қоронғи бир хилватда катта бир хум ичида сулук қилармиш. Тўй тугаб, одамлар тарқагандан сўнг, хумнинг ичига кирволибди ва келинчакка айтибди:
- Сен ҳам кир!
Аёли ибо қилибди. Кўп тавалло қилибди.
Аёли эса айтибди:
- Менга бу таклифни қиладиган бўлсанг, яхшиси, талоғимни айт!
Мир Кориз ноилож талоқ берибди. Аёл ўзига маҳр ва сепини талаб қилибди. Мир Кориз хумнинг оғзидан бир парча ушатиб, аёлнинг қўлига берибди. Аёл ташқарига чиқиб қараса, қизил олтин экандур. Жуда пушаймон бўлибди, аммо фойдасиз...