Шайх Абулаббос Даманҳурий PDF Босма E-mail

Дарё менинг ўнг қўлимда, биёбон сўл қўлимда
Савдогарлардан бири ҳикоят қилибдурки: Сафарда эдим, барча молларим бир эшакка ортилганди. Мисрга етиб келганимда эшагим издиҳом ичида йўқолди. Ҳар неча тиладим, топмадим. Воқиф бўлганлардан баъзилари айтдилар:
- Шайх Абулаббос олдига бориб, тавалло қилинг, дуо қилсинлар, зора йўқолган нарсангиз топилса.
Мен Шайхни олдиндан танирдим. Шунинг учун тўппа-тўғри Шайхнинг қошига бориб, салом қилдим ва ҳолимни айтдим. Шайх сўзимга қулоқ солмади, аммо айтди:
— Бизникига меҳмон келяпти. Зиёфатлари учун бунча ун, бунча гўшт ва бунча нарса керак, - деб керакли нарсаларни номма-ном айтиб чикди.
Ҳаловатим йўқолди. Келганимга пушай-мон бўлиб чиқдим ва ўзимга дедим: Бошқа остонасига қадам босмайман. Бу ният билан борардим, йўлда биров йўлиқди. Унинг қарзи бор эди. Олтмиш тангасини берди. Узимга айтдим: Ё бу ҳам Худонинг йўлига кетар, ё йўқотганимни қайтарар.
Қисқаси, бозорга бордим ва Шайх айтган нарсаларни арзон-гаровга харид қилдим. Бир неча дирҳам ортиб қолди, озгина ҳолва ҳам сотиб олиб, Шайхнинг ҳузурига жўнадим.
Шайхнинг хонақоҳига яқинлашгач, кўр-димки, уловим юки билан хонақоҳ эшигида турибди. Кўзларимга ишонмадим. Яхшилаб кўздан кечирсам, молларим жойида экан. Хонақоҳга кириб, бозордан олган нарсаларни олдига қўйдим. Шайхнинг кўзи ҳолвага тушиб, сўради:
- Бу нима?
Дедим:
- Озгина пулим ортиб қолувди, шуни олдим.
Шайх деди:
- Шартимизда бу йўқ эди. Энди мен ҳам бир нарса орттирурмен. Қўп, бозорга бориб, газламаларингни сот ва нимаики сотсанг, дарров пулини ол. Бошқа савдогар келиб, бозоримни касод қилади, деб қўрқма. Дарё менинг ўнг қўлимда, биёбон сўл қўлимда.
Бозорга бордим. Газламаларни мўлжалимдан анча қимматроқ нархда сотдим. Сотиб бўлганим заҳоти бозор газламафурушларга тўлди. Савдогарлар гўёки шу чоққача зиндонда эдилар-у, мен савдони тугатганим заҳоти ҳаммаларини озод қилдилар.