Шайх Исо Ҳаттор Яманий PDF Босма E-mail

Ёғга айланган шароб
Бир куни бир фоҳишани учратиб қолди. Унга деди:
-    Бу кеча хуфтондан кейин сеникига кел-гумдир.
Фоҳиша хурсанд бўлиб ясанди. Келишилган вақтда келди ва фоҳишанинг уйига кириб, икки ракат намоз ўқиди, сўнг чиқиб кетди. Аёл буни кўриб, барча қилмишларидан тавба қилди ва шу пайтгача юрган йўлидан бутун-лай қайтди. Шайх уни ўз дарвешларидан би-рига никоҳ қилди ва буюрди:
-    Ёғсиз бирор таом пиширинглар.
Бу аёлнинг собиқ ўйнашларидан бўлмиш бир бойвачча бу воқеани эшитиб, фоҳишанинг тавбасидан таажжубланди ва деди:
-    Ажабо, тўй учун овқат буюрибдилар, ёғи йўқ эмиш.
Масхара қилиш мақсадида бир шиша ички-лик юборди ва деди:
-    Шайхга айтингларким, биз эшитиб, жуда хурсанд бўлдик, бу ёғни овқатингизга қўшинг!
Бойваччанинг хизматкори шаробни олиб борганда Шайх деди:
-    Кеч келтирдинг.
Шишани қўлига олди ва сузилган ёғсиз та-омнинг устига қуйди. Сўнг хизматкорга деди:
-    Ўтир, бирга овқатланайлик.
Ул киши ўтириб, ул таомдан ея бошлади. Олиб келган шароби шундай лаззатли ёғга айланибдики, ундан яхшироқ бўлолмагай. Бориб бу ҳолатни ўз хўжайинига айтиб бер-ди. Хўжайин ўша заҳоти Шайх ҳузурига ке-либ, тавба қилди.